xazon_rezgi | Unsorted

Telegram-канал xazon_rezgi - XazonRezgi (Official Channel)

24200

Ассалому алайкум. Хазонрезгининг телеграмм каналига хуш келибсиз! Каналдан пост улашганда муаллиф номини ўчирманг! Perfluence https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g Реклама таклифи: https://t.me/Reklamarezgi

Subscribe to a channel

XazonRezgi (Official Channel)

#СЕНСАН_СЕВАРИМ

Бугун Жаҳонгирни зудлик билан ишга чақириб қолишди. Таом тайёрлаш хом-ашё сақланадиган омборхонадаги электр тизимида муаммо чиқиб музлаткичлардан бир йўла тўрттаси бирваракай куйиб қолибди.
Жаҳонгир омборхонадан чиққанда тушлик вақти яқинлашиб қолганди. У қорни очиб кўнгли беҳузур бўлиб кетганини айни дамда сезгандек эди. Шу пайт эрталаб туззук- қуруқ чой ичмагани ёдига тушди .
Барчаси кеча Мапуранинг жавоб сўрамай , лоақал огоҳлантирмай, камига Зуҳрага ёлғон гапириб уйига кетиб қолганидан бошланганди. Мапура қайтганда уйда Жаҳонгир ва болалар бор эди . Шу сабаб Жаҳонгир бемалол аёлидан нима учун бир оғиз огоҳлантирмай уйига кетганини сабабини сўраганини билади , Мапура қилди тўпалон , қилди тўпалон. У энди ақли тўлишиб қолган кап- катта аёл эканини таъкидлар , онани кўриб келиш учун эрнинг розилиги шарт эмаслигини пеш қилар эди. Хуллас Жаҳонгир бир деса , Мапура икки деди. Ахири Жаҳонгир ётоғини бошқа қилиб болалар хонасига чиқиб тунади. Эрталаб тонг отиб , қуёш терак бўйи чиққанида ҳам Мапура атай қилгандек пахмайиб ухлаб ётаверди. Жаҳонгирни ишхонага чақиришганда у Фотимадан уйга келиб болаларга қараб туришни сўраган СМС хабар жўнатди-ю , ўзи Лазизага укаларини тайинлаб йўлга тушганди . Жаҳонгир шуларни эслаши билан "Фотима уйга келдимикан?" деган хаёлда шошилиб телефонига қаради. Фотимадан жавоб хабари келган экан. Жаҳонгир тезда хабарга кўз югуртирди. Унда :" Акажон , минг бор узр боролмайман , кичигимни кечаси билан иссиғи чиқиб турган эди" деб ёзилган эди .
"Оббо,- зиқ бўлиб ўйлади Жаҳонгир,- Мапура жаҳл қилиб ётган бўлса , болаларнинг қорни очиб кетмаганмикан ? Шу аёл билан ҳам яхшилаб юзма- юз гаплашиб олмасам бўлмайди. Эс-ҳушини йиғса йиғди , бўлмасам..."
Жаҳонгир "Бўлмасам..." нинг давоми нима эканлигини ўзи ҳам билмасди. Бироқ кўп ўтмай у ҳовуридан тушди. "Мапура ҳам келганидан бола-чақага ўралашиб қолди , бу ёқда ойимнинг тоблари бўлмай рўзғорнинг асосий ташвишлари унинг зиммасига юкланиб , тоқатидан ортиқ синалишга мажбур бўлди. Шу кунларда мен ўзим эркак киши бўлиб қанчалар қийналдим. Ахир у аёл киши бўла туриб шунча юкни бир ўзи қандоқ тортсин ?" Унинг зумда кўнгли юмшади.
Жаҳонгир яхши бир таом ва ширинлик олиб бориб Мапуранинг кўнглидан чиқишга қарор қилганди. "Бир мириқиб Мапура ва болалар билан бирга тушлик қилсак, кейин ҳаммаларини олиб ойимларни кўришга олиб бораман. Бугун қизларнинг мактаби йўқ, ҳойнаҳой Ойим ҳам уларни интизор бўлиб кутиб ўтиргандирлар".
Жаҳонгир рестораннинг таом тайёрлайдиган асосий бўлимига кириб оила аъзолари ёқтирган хилма- хил егуликлардан бир марталик идишларга чиройли қилиб солдириб олди.
У машинасини ўт олдириб яхши кайфиятда йўлга тушди. Ўзлари яшайдиган маҳалла гузарига етганда ўнг тарафида турган телефон қўнғироғи Жаҳонргирнинг эътиборини тортди. Қўнғироқ эгаси Мапура экан. Мапуранинг ҳуда - беҳудага қўнғироқ қиладиган одати йўқ эди. Шу сабаб ҳайрон бўлган Жаҳонгир тезликни пасайтириб , йўл четида машинасини тўхтатди .
У телефонини тармоққа улаши билан Мапуранинг чинқирган овозини эшитиб тош қотди:

- Ҳей , уруғинг қурисин Сенларни! Ҳамманг мана шундоқ жонимга тегдинг ! Бола эмас балосан ҳамманг ! Мана буниси эса ейди , иштонини тўлдиради ... Бошқа ишни билмайди ! - Мапура урди шекилли Азизжоннинг чинқириб йиғлаган овози эшитилди ,- ўчир овозингни ! Товуши ўқдек бу маразни яна ! Ифлос ! Ҳе оғзингдан қонинг келсин !

- Укамни қарғаманг ! - Наргизанинг чинқириғини эшитиб Жаҳонгирнинг юраги товонига тушди.

- Ҳа ! Қарғасам нима қиласан ?! Қўлингдан нима келади ?

- Шу ишингизни бир кун адажоним билиб қолсалар сизни соғ қўймайдилар ?


@Xazon_Rezgi /105

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ДИККАТ_ЁДЛАНГ 😢

ҚАРЗДОРМИСИЗ❓
ФАРЗАНД КУТАЯПСИЗМИ


УНДА ШУ ИСТИҒФОРНИ ТЎХТАМАЙ АЙТИНГ ВА БАРЧА ЕТОЛМАГАН АРМОНЛАРИНГИЗГА ЕТАСИЗ, ИНШААЛЛАХ🤲

ИСТИҒФОРНИ ЁДЛАБ ОЛИШ УЧУН БОСИНГ👇🏻

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#Diqqat_Super_Konkurs 👇

5 kun ichida 800 ming soʻm ❤️‍🔥

Konkursda qatnashib pul yutuqlarni yutib oling 💵

Sovg’alar: 💖
🥇1-o'rin: 400.000
🥈2-o'rin: 200.000
🥉3-o'rin: 100.000
🏅4-o'rin: 50.000
🏅5-o'rin: 50.000

Siz ham qatnashib  pul yutuqlarni
yutib olishingiz mumkin, 💵
ajoyib imkoniyatdan hoziroq foydalanib qoling 🥰

Konkurs ayol/qizlar uchun 🥳

⌛️ Tugaydi: 17-Dekabr ⌛️

Konkursda qatnashish uchun 👇

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ТУНИ БИЛАН

Туни билан давом этган ичкиликбозликдан сўнг аёлнинг эри  доимгидек уйга қайтибди😔😔
Эркак эрталаб уйғонса уйлар еғиштирилган, ҳамма жой озода, сарамжон, кийимлари ҳам алиштирилган тоза ювилган дазмоллаган
Ҳатто чиройли дастурҳон ҳам безатилган! 😳😳
Шунда эркак ҳеч нарсани тушунмай фарзандини чақириб ундан нималар бўлганини сўрабди...
Ўғил бунга отасининг биргина СЎЗИ  сабаб бўлганини аяйтибди...😭😭😭

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Ro'mol o'rashni hohlaysizku lekin o'rashni bilmaysizmi?🌷
Bu kanal aynan siz uchun🤩
1000 xildan ortiq ro'mol o'rash usullari🌝💕
Tafsiyam...🥰 tezroq obuna bo'ling🌸

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Бир ҳаким зот набирасига:
- Бугун сенга бир ҳақиқат сирини очаман, - деди.
Набира:
- Қулоғим сизда, бобожон, - деди.
Ҳаким:
- Ҳар бир инсон ичида доимий жанг кечади. Бу худди икки бўрининг олишувига ўхшайди. Улардан бири - ёвузлик, ҳасад, ғайрлик, ёлғон ва худбинликнинг тимсолидир...
Набира бошини тебратиб:
- Бошқаси-чи? - деди.
Донишманд бобо:
- Бошқаси эса эзгулик,  меҳр-муҳаббат, адолат ва ихлос тимсолидир.
Набира бу сўзлардан таъсирланди, тушуниш қийин бўлса ҳам, англаб етди, бироз ўйланиб туриб, бобосидан сўради:
- Охир оқибат қайси бўри ғолиб келади?
Донишманд бобо ақлли набирасининг бошидан силаб, табассум ила:
- Сен қайси бўрини боқиб, озиқлантирсанг, ана ўшаниси ҳамиша устун чиқади...

P.S.: Қалбингизда ёмон туйғуларга жой қолдирманг. Доим эзгу туйғулар ила бўлинг! Шундагина ҳаётингиз файзли бўлади!

Хайрли оқшом, яхшилар.
Эртагача...

@Xazon_Rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

🙊БИР КЕЧАЛИК КЕЛИН 😰
(Ҳаётий воқеа)

Онамга тавсия қилинган қизга уйландим. Тўйдан аввалги текширувлар жуда чуқурлашмади, таниш деб ахамият бермадим. Бу қизга яхши кўриб уйландим.
Тўй жуда чиройли ўтди. Таомлар кўплигидан стол оёқлари синай дерди. Мусиқачию хонандалар алмашавериб тўйхонани қиздирдиларки! Пуллар сочилди. Ҳамма самимийлик билан бахт тилади. Ҳамманинг оғзида тўйнинг ҳашаматли бўлгани муҳокамаси Тўй чиройлик ўтди. Туй кечаси Киёв келини ёнинга кирди,чимилдиқа киришанда, келин қиз бола чиқмади буни айбини яшириш учун қулини кесиб қони чиқарди, ва янгаларига кўрсатди, кегин Киёв келини.....


ДАВОМИНИ ЎҚИНГ... 👇👇+/channel/Taqdirlar_Qismatlar_Hikoyalar/100831

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЕНСАН_СЕВАРИМ

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

42- қисм

▪️▪️▪️

     Шаҳноза эртаси куни ишга отланиб турган ҳам эди-ки , дарвоза очилиб остонада Дилнура опа кўринди.

   - Шаҳноз-ууу , - деди у кўтаринки кайфиятда ,- меҳмонларни қабул қиласанми ?
 
   - Вой ?! - шошилиб қолди Шаҳноза ,- кираверинг , опа. Ассалому алайкум .

   - Мен бир ўзим эмасман, - деди Дилнура эшик тарафга ишора қилиб , сени кўришга шахсан раҳбаримиз Шомурод Камолов ҳам ташриф буюрдилар.

   Шаҳноза эшикдан кириб келган кечаги йигитни кўриб эсанкираб қолди : "Бу киши ҳали ўша машҳур Шомурод Камоловмиди ? Мен бўлсам..." . Шаҳноза уни Дилнурага ўхшаш бирор лавозими каттароқ ёрдамчи бўлса керак деб ўйлаганди.

   - Асс... Ассалому алайкум ,- кун салқингина бўлишига қарамай ҳаяжондан  Шаҳнозани бир зумда тер босгандек бўлди ,- узр ... Мен... Кеча ...

   - Ваалейкум ассалом,- садафдек тишлари ярқираб кулимсиради Шомурод  Камолов ,- тузалиб қолдингизми ?

   - Раҳмат , - ҳижолатомуз ерга қаради Шаҳноза ,- анча яхшиман.

   - Буни қара , кўчангизни бошига етганимда Шомуроджон изма- из келаётган эканлар учрашиб қолдик. Бирга ҳамроҳ бўлиб келавердик кейин ,- изоҳ берди Дилнура опа бошлиққа боши билан ишора қилганча

   Шу пайт ҳовлида эшитилган  овозлардан ҳайрон бўлган Жамила опа айвон эшигида кўриниш берди

  - Ассалому алайкум ,-  Дилнура опа ва Камолов дарҳол Жамила опага салом беришди . Жамила опа илдамлаб келиб ҳар иккиси билан сўрашар экан , уларни қўярда қўймай меҳмонхонага таклиф қилди :

    - Буғдой нонимиз бўлмаса ҳам буғдой сўзимиз бор, ўргилайлар ,- деди Жамила опа дуои фотиҳа қилар экан.
    - Нега унақа дейсиз , Опажон ,- ҳушнуд қиёфада  дастурхондаги лўппи нонга ишора қилар экан Дилнура опа ,- ноннинг энг сараси шу ерда экан-у ?

Жамила опа жилмайди :

   - Ҳа энди омади гапни айтдим- да , қани олинглар , Шаҳнозанинг ижоди бу нонлар. Тошкентнинг ширмой нонларидан .

   Шомурод Камолов ярқ этиб Шаҳнозага қаради :
  
   - Сиз Тошкентликмисиз ?

   - Ҳаа ...- деди Шаҳноза дастурхон попугини ўйнаганча ,- чойдан ичинг.

   - Тошкентлик бўлсангиз бу ерларда нима қилиб... ,- Камолов берган саволи ўринсиз эканини энди сезгандек бирдан тўхтаб қолди , аммо кўп ўтмай хатосини тўғриламоқчидек гапни буриб юборди ,- сиздек қизларини олис вилоятга юборишга кўнган яқинларингиз ҳам кўпда соғинишса керак...

   - Менинг ҳеч кимим йўқ ,- хўрсинди Шаҳноза , аммо тезда ўзини қўлга олди ва Жамила опага ишора қилди ,- албатта Жамила опамдан ташқари.

   - Узр , - овози титради Камоловнинг , - билмай гапириб қўйибман . Ўйлабман-ки ... Ҳа майли , - деди у муштига йўталиб ,- очиғи бу ерга келишдан мақсад сиздан хабар олиб ўз кўзим билан кўриб кетай дегандим. Кеча анча тобингиз йўқдек кўрингандингиз кўзимга  .

    - Сен нима қилиб одамларни қўрқитиб юрибсан ? - Дилнура опа айёрлик билан қошларини чимирди ,- озиб , ёзиб бир кун бир ёққа бориб кўнгил ёзай десам , мана бу аҳвол . Бир даста пиёз келишимга ҳозир- у нозир.

    - Дилнура опа , ҳеч гап йўқ . Озроқ қон босимим ошибди . Ваҳима қилишга арзимайди,- Шаҳноза кўзлари жовдираганча шоша- пиша изоҳ берди

   - Шундоқ дейсан- у рангинг ҳалиям бўздек оқариб ётибди. Менимча уч - тўрт кун дам олишинг керак.

   - Шаҳнозаям сиздан жавоб олгани ёнингизга кетаётганди. Уч- тўрт кун эмас, бир - икки ойларга . Тошкентга бориб жиянимни кўриб келмоқчи эдик.

    Жамила опанинг сўзларидан Шомурод Камолов жонланди :
   - Жавоб бўлса жавоб-да !  - сўнг сўзларига қўшимча қилди ,- Тошкентга қачон кетишни режа қилгандингиз ?

   - Бугун жавоб тегса , эртага эрталаб йўлга чиқмоқчи эдик.

   Камолов мийиғида жилмайди :

   - Агар истасангиз эртага бирга йўлга тушишимиз мумкин . Мен ҳам  эрталабдан  Тошкентга йўл олишим керак.
  
    Жамила опа нима деб жавоб беришни билмай тараддудланиб қолди :

   - Билмасам ... Сизни ҳизматга қўйиш бироз ноқулай...

    - Асло ундай эмас ,- деди Камолов эътирозга ўрин қолдирмай,- Тайёр бўлиб туринглар , эртага сизларни ўзим олиб кетаман .

@Xazon_Rezgi        /102

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЕНСАН_СЕВАРИМ

    Қорнингдаги лўкидонингни муддати катта бўлиб кетгани сабаб  аборт қилиб бўлмасди. Кейин сени сунъий дард чақиртириб туғдириб олишга мажбур бўлдик.  Хайриятки ,ўшанда шунча хато устига битта ақлли иш қилган экансан ! Сени ҳомиладор қилиб қўйган Наримон аканг жарақ - жарақ пул топадиган "эркак" экан. Барча ҳаражатларингни то йигирма ёшга киргунингча кўтариб юрди-ю , сени "қизболадек" ўраб -чирмаб узатиб , ўзиям бир кечада оёқ узатиб юборди .

   - Ойи , мени ёмонсан дейсиз- у , ўзизам ўша Наримонни соғинди сигир қилиб олгандингиз ?

   - Ҳа нима қилишим керак эди ? Қилар ишни сен қилиб , жавобни мен беришим керакмиди ?

   - Нега сиз жавоб бераркансиз , ойи ? Сиз фойда кўрсангиз кўрдингиз- ки , аммо асло кам бўлмадингиз ... Наримон сабаб , кейинги эрим сабаб қўлларингиз қўш- қўш узукка тўлди. Бормаган жойингиз , юрмаган йўлингиз қолмади . Бир йилда уч марталаб энг зўр санаторийларда ётиб даволандингиз, узр дам олдингиз демоқчи эдим. Итингизни ҳам туваги ана шу қизингиз , яъни мен сабаб тиллодан бўлгани ёлғонми ?
   Яна айтайми ?

   - Бўлди қил ! - шарт кесди Ҳурматой опа,- гап халтамни очган ўзингсан ! Нима мен сенга "Кўчага чиқиб бола орттириб кел!" деганмидим. Гапни бошлайсан- у , давом эттирсам юрагинг чидамайди, яна ўзимга ёпишасан.

   - Сизни қизингизман , ойи ! Сиздан ортиб қаерга борардим ? - чақчайди Мапура

     Ҳурматой опа кўксини тўлдириб уф тортди :

   - Майли бу гапларни қўй . Энди ҳам ақлингни йиғмасанг бўлмайди . Битта нарсани яхшилаб билиб ол. Мана ҳадемай ўттизга чиқасан. Бу дегани "Ўттизга чиқдим - ўтин бўлдим" дегани . Энди Жаҳонгирдан чиқиб бошқа яхшисини топаман деб оввора бўлма. Эрдан чиқсанг бу ёғига тенгинг - чол бўлади. Сен истайдиган ёш пулдор бойвачча эркаклар ҳам бозори қайтиш бўлган ўттиз ёшли жувонни эмас , қарсиллама ўн саккиз ёшлисини танлайди . Шу тақдирни ўзингга раво кўрмасанг , шу оилага кўниб яша !
   
   - Уффф...

    - Уфлама , - қизини силтаб ташлади Ҳурматой опа ,- ҳали эринг қари чиққани йўқ. Озгина чидаб яшасанг , қизларингни бўйи етади, узатасан - қутиласан. Ўғилга келсак - ўзинг туғмаганингдан кейин қариганингда кимдир сени боқиши керакми ? Сен ҳам қайнона бўлиб , келин тутишни ҳоҳлаб қоладиган ёшга етасан бир куни .
   Кампирга келсак , беш кунлиги борми , йўқми уни ...
  
   - Нима ? Беш кунлиги борми , йўқми дедингми , ойи ? Яхши фикр лекин ... - Мапуранинг кўзлари совуқ йилтиради.

   Қизининг кўз қарашидан Ҳурматой опанинг юраги орқага тортиб кетди:

   - Ўв эсини еган қиз , яна ўзингча бир балоларни бошлаб ўтирма ?!

    - Қизиқмисиз , ойи , - кўзини қисди Мапура ,- нима балони бошлайман ? Нима мен шунчалик бераҳмманми ? Ўзингиз айтдингиз- у беш кунлиги борми , йўқми деб ? Ўшанга айтдим-да. Вақти келиб шу кампирдан кейин  кенг уйни келинчаги бўларканман. Ўғлиям ақл берадиган ойиси бўлмаганидан кейин попуги пасайиб мени деб қолар...

  - Қайтариб айтаман , қизим. Ақл- ҳушингни йиғ. Энди ёш бола эмассан.

   - Хўп, Ойи , хўп , - деди Мапура ўзича хаёлида алланималарни чамалаганча ,- ўзингиз ақлли қилиб туққансиз-ку мени ...

#давоми_бор

Муаллиф: Хазонрезги

@Xazon_Rezgi           /101

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЕНСАН_СЕВАРИМ

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

41- қисм

    - Ҳозир шифокор келади , Синглим, - деди овози товланганча ,- бироз чидаб турасиз-да энди .

   - Мен яхшиман,- қаддини тутишга ҳаракат қилганча шивирлади Шаҳноза,- узр сизниям безовта қилдим. Ҳавотирга ҳожат йўқ.

    Шу пайт эшикдан қўлидаги анжомлари билан  кириб келган шифокорни кўриб эркакнинг авзойи бузилди , аммо унинг саломига алик олганча унинг ишига ҳалақит бермаслик мақсадида  бошқа гап қўшмади.

   - Қон босимингиз яхши ,- деди шифокор қўлидаги аппаратни йиғиштириб жойига қўяр экан , - назаримда нимадандир асабингиз қаттиқ бузилганми дейман . Ҳушингизни йўқотишингизга бошқа сабаб топа олмадим.

    - Эрталабдан бошим қаттиқ оғриб турган эди. Бир соат аввал оғриқ жуда авжига чиқди. Ўшанда дори ичгандим. Дорини таъсири сезилгунча  ўзимни билмай қолибман,- деди Шаҳноза ўзи тўқиган ёлғонга ўзи ишонган бўлиб ,- энди анча яхшиман. Сизларни ... безовта қилганимдан ҳам жуда ҳижолатдаман,- шундай дея ўрнидан қўзғалди ,- руҳсат берсангиз уйимга қайтсам

   - Руҳсат берамиз албатта ,- деди сал аввал ҳаммаёқни тўс- тўс қилган эркак ,- фақат бир шарт билан. Йигитимиз сизни уйингизга ташлаб қўйишади.
    Унинг рад этишга эътироз қолдирмайдиган сўзларига Шаҳноза индамай қўяқолди , зеро унинг ўзининг ҳам  уйга  қайтгулик ҳоли  қолмаганди.

   - Зуҳур , - ёнидаги шеригига буюрди йигит,- бу синглимизни айтган манзилларига олиб бориб қўясан.

   Зуҳур  Шаҳнозага бир сўз демай индамасдан айтилган манзилига олиб бориб қўйди. 
    Шаҳнозанинг аҳволини кўрган Жамила опа орада жиддий бир воқеа бўлганини дарҳол чамалади.

     -Тинчликми қизим ? - Жамила опанинг сабри чидамади ,- нега ранги- рўйинг бир аҳволда ?

    Шаҳноза ўзини анча босиб олган эди. Шу сабаб бир пиёла чой устида бўлган воқеаларни бафуржа  гапириб берди. Бу сафар бўлган воқеани эшитган  Жамила опанинг фиғони фалакка чиқди :

   - Бўлди , Шаҳноза , етар ! - деди у аламзадалик билан , - ё худоё тавба- ей , одамларга нима бўлган ? Шунчалик ҳам гапуқмас бўлишадими- ей? "Тинч қўй !" деган дегандан кейин тинч қўйса- да одам деган ! Ё бу Маъруф деганларини Улуғбекнинг муштини хумори тутиб қолган- ов !
    У шундай деб Шаҳнозага ҳам юрагидагиларни   айтиб сола кетди:

   - Хафа бўлмагин- у , аммо ўзингдаям  катта айб бор ? Сенга "Ишлама , шу томорқамиздан чиққан мева- сабзавот иккимизни кунимизни бир нави кўришга етиб ортади" десам қулоқ солмадинг. Бу ёқда сендаям  , мендаям нафақа бўлса. Битта қорнимизга жуда нимани ҳам ер эдик ?! Сен бўлсанг "Барчин келинойим билан бирга ишлайман" деб икки оёғингни бир этикка тиқиб туриб олдинг. Мана энди бу  аҳвол. Барчин эри билан пойтахтга кетишга мажбур бўлиб қолди. Сен бўлсанг қаердаги баъзи  нафси бузуқлар сабаб ғийбатчиларга таппа- тайёр гўшт бўлиб юрибсан .

    - Жамила опа...- хўрсинди Шаҳноза,- мен мана шу ишимга жуда қаттиқ  меҳр бергандим- да. Инсон ерга уруғ ёки кўчат суқса , изингдан гулзор пайдо бўлса... Етиштирган гулларинг кўзларни қувнатиб шаҳарларни , кўчаларни тўлдирса.
Шу ишимдан кўнгил узишни ўйласам , юрагим ҳувиллаб кетяпти. Бироқ буёқда бу аҳвол. Нима қилишниям билмай қолдим. Бошим ачиб кетди.

    Жамила опа Шаҳнозага қараб юраги эзилди : "Бундаям нима айб ? - ўйлади у ,- нима энди бу бояқиш  кимдир,  нимадир дейдими деб бир умр остона ҳатламаслиги керакми ? Кошки уйда ўтириши билан бор муаммо ҳал бўлиб қолса ? Ахир Шаҳноза ҳам бошқалар сингари ҳаётга бир марта келади- ку ҳаётга ? У ҳам бошқалар учун эмас , балки  ўзи истагандек яшашга ҳақли эмасми ?"

    - Шаҳноза ?

   - Лаббай , Жамила опа ?

  -  Нима дейсан , бир - икки ой биз ҳам Улуғбекларнинг ёнига бориб ҳаво алиштириб келсак бўлмасмикин ?
  
    Жамила опанинг таклифидан Шаҳнозанинг чеҳраси ёришди :

   - Жуда яхши бўларди-я , Жамила опа . Қачон кетиш ҳақида бир қарорга келсак , Дилнура опадан руҳсат сўрар эдим.

   -  Қарор ? Эртага у ёқ , бу ёққа бир  қараб оламиз-у , нарсаларимизни йиғиштириб индинга йўлга тушаверамиз.

   - Унда эртага Дилнура опага учрашиб , таътил учун ариза ёзаман.

@Xazon_Rezgi              /99

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

🔤🔤🔤– бу сизнинг гўзаллик ва ёшлигингизни табиий равишда қўллаб-қувватловчи восита!

🦋 Унинг бетакрор таркиби тери, соч ва тирноқлар ҳолатини яхшилашга ёрдам беради. 💗
Ўзингизни ишончлироқ ва жозибадорроқ ҳис этинг! Бепул мутахассис консултатциясига йозилинг ва 50% лик чегирмага эга бўлинг 🎀



➡️http://ajr-sedana.tilda.ws/shifo3
➡️http://ajr-sedana.tilda.ws/shifo3
💯 . Дори воситаси эмас.

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

⚠️ Пулсизлик муаммосини йенгишнинг 7 кунлик формуласи

Одамлар молиявий барқарорликка эришиш учун йиллар сарфлайди.

Сиз эса атиги 7 кун ичида ҳақиқий ечимларни қўлга киритасиз!

Таникли психолог Муҳаммаджон Раҳматуллаевнинг БЕПУЛ 7 кунлик интенсивида сиз ўрганасиз:

🔑 Қарзлардан чиқишнинг осон ва ишончли усуллари.

🔑 Молиявий мақсадларга 10 баробар тезликда етишиш

🔑 Пулни бошқариш орқали эркинликка эришиш.

Ҳеч қандай назарий ёки олди-кочки сўзлар эмас – фақат амалиёт ва натижа!

Жойлар чекланган! Ҳозир Бепулга қўшилинг ва биринчи қадамни ташланг:

👉 /channel/+wja9GfazPzQxZmFi

⚠️
/channel/+wja9GfazPzQxZmFi

/channel/+wja9GfazPzQxZmFi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ОППОҚ_ҚОР

Осмонларни тўлдириб , тўлиб
Ёққанида оппоқ лайлак қор
Кафтга қўнса капалак бўлиб ,
Қолмас сира дилимда ғубор

Оҳ ...
ёшлигим солади ёдга ,
Жилмаяди унда болалик ,
Маъно тутиб бугун ҳаётга ,
Олиб кирар юракка шодлик

Ҳув ўша...
Мен -
сочи жамалак,
Оппоқ юзли жажжигина қиз
Умрим ўтди мисли камалак,
Ҳар фаслидан олиб битта из .

Ишқ мавсуми ҳамроҳим бўлиб,
Чертган эдик бирга созимиз
Юлдузларни биз гувоҳ қилиб,
Айтган эдик ойга розимиз

Бўтана сув оққан анҳорнинг ,
Муз босгандир шу топ қирғоғи.
Шабнамлари гўзал наҳорнинг,
Туманларда мадори чоғи ...

Бари- барин эслатар шу қор ,
Гўё қорда қолган чечакман,
Қиш қўйнида гул очган такрор,
Баҳор номин олган эртакман

Қулочимнинг адади олам,
Сиғса эди унинг барчаси
Раҳмат, сенга, кўнглимни олган,
Таскин тутган қорнинг парчаси

Хазонрезги


Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

ТАВСИЯ

Агарда Сиз кунига камида 10 дақиқа китоб ўқисангиз:

☑️ Организмингизда қон айланиш тизимингиз яхшиланади.

☑️ Альцгеймер касаллиги ривожланишининг олдини оласиз.

☑️ Уйқусизликдан қутиласиз.

☑️ Мулоқот қилиш қобилиятини шакллантирасиз.

☑️ Диққатни бир жойга жамлашга ёрдам беради.

☑️ Стрессдан ҳимоялайди.

☑️ Хотира мустаҳкамланади.

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

🌤 Ассаламу Алайкум! Якшанба тонгги муборак бўлсин 🌱

☘Аллоҳим тонгингизни нурафшон,
🍀Кўнглингизни хотиржам,
☘Чеҳрангизни нурли қилсин.
🍀Танангизни саломатлик,
☘Юзингизни эсa табассум безаб турсин!!
🍀Бахт,омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!!

Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЕНСАН_СЕВАРИМ

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

43-қисм

   - Нималар ҳақда гапиряпсан , Зуҳра ? - Жаҳонгир ҳали хануз шифокорнинг кўзлари таъсиридан чиқмаганди.

   - Ҳееей , акааа- юю ,- қўли билан ҳавони силтади Зуҳра , - хаёлингиз қаерда ?

    - Хаёлимми ? Хаёлим жойида , - хаёлини йиғиштиришга ҳаракат қилди Жаҳонгир ,- ўзи нимани назарда тутаётгандинг ?

  - Ака , мана бир неча кундан буён Азизжонингизга  разм соляпман. Очиғи икки ярим ёшга тўлган боланинг ривожланиши бунақа бўлмайди- да. Азизжоннинг шу чоққача тили тўлиқ чиқмаганига ҳайрон бўлмаяпсизми ? Унинг ёшида Лазиза ҳам Наргиза ҳам бийрон- бийрон гапиришар эди. Бунингиз  бўлса "туту-муту"дан нарига ўтмайди. 

   - Ҳаа энди уни қанақа шароитда туғилганини биласан- ку ? - чуқур тин олди Жаҳонгир,- Азизжон туғилгунча Ҳафиза келинойинг не- не савдоларни бошидан кечирмади дейсан? Шулар ҳам Азизжоннинг саломатлигида акс этади- да .

    - Ака ,  жудаям  бу ташхисларга ишониб қолаверманг.  Бунингиз туриб-туриб ўз- ўзидан чўчиб кетадими- ей , кўзларни алламбало олайтирадими- ей ? Ҳеч аҳамият берганмисиз шунга ?

    - Зуҳра ... Ростини айтсам кейинги вақтларда бор хаёлим ойимларда бўлиб уйдагиларга ҳам у қадар қарай олмадим шекилли,- мунғайганча жавоб қайтарди Жаҳонгир,- ҳақиқатдан ҳам Азизжон энди катта бола бўлиб қолди. Аммо ундаги бу ўзгаришлар...

    - Ака , ойимларни ўйлаганингиз яхши. Насиб қилса улар ҳам хадемай бутунлай соғайиб уйга қайтадилар. Бугун эрталаб бориб хабар олганимда ранг-рўйлари жойига келиб қолганини кўриб кўнглим бирмунча жойига тушди. Шунга Азизжоннинг саломатлиги билан ҳам  жиддий шуғулланайлик демоқчи эдим.

   Жаҳонгир синглисини сўзларни тинглаб хомуш тортиб қолганди .

   - Ака , - сўзида давом этди Зуҳра , - кичик жиянингиз Юсуфни даволаган шифокор билан гаплашиб кўрайми ? Эсингиздами ўғлим ёшлигида қанақа одамови , ичимдагини топ бола бўлгани ? Уззу-кун битта жойда минқайиб ўтираверарди. Уни даволаган шифокор эса оз фурсатда боламни тийраккина қилиб қўйганди.
    Азизжонни ҳам қабулига ёздирсамми дегандим ?

   - Майли Зуҳра яхши бўларди . Агар шифокор аниқ вақтини айтса Азизжонни  шифокорга  бирга олиб бориб келардик.

    - Хўп, ака,- деди Зуҳранинг чиройи очилиб ,- сиз нима десангиз шу-да, ака.

- Айтганча , нимага Мапура кўринмайди? Ёки яна хонасида телефон билан овворами ?

   - Келинойим сиздан "Уйга бориб келаман" дея жавоб сўраган эканлар- у ?

   - Ааа !? - Жаҳонгир Мапуранинг ўзидан жавоб сўрамаганини , балки қайинсинглисига ёлғон гапириб уйига кетганини Зуҳрага билдиргиси келмади , шундай қилса синглисининг ёнида обрўси бир пул  , жуда бўлмаганда яхшигина дилхиралик бўлишини  чамалаб ўзини босди ва синглисига кулимсиради,- ҳаа-я ёдимдан чиқибди.
    Жаҳонгир шундай деб кийимларини алиштиргани ичкарига йўл олар экан синглисига :

   - Зуҳра , бир пиёла аччиққина , қайноққина чой бўлса йўқ демасдим,- деди ва ортидан қўшиб қўйди ,- ҳадемай қизларни мактабдан олиб келадиган вақтим бўлади. Шунгача озгина тамадди қилиб олсам дегандим.

   - Ака , ҳамма нарса тайёр ,- деди Зуҳра ҳозиржавоблик билан ,- қозонга тефтель шўрваям солиб қўйгандим. Тезда кийимларингни алиштириб чиқақолинг. Мен Азиз полвондан хабар олай . Уйғонадиган вақти бўлди тойчоғимни.

@Xazon_Rezgi         /104

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

​​КЕЛИН.....

Бугун қайнонасига қарагани эрининг опаси - қайнисинглиси Дилором опа келди. Кириб келганда қайнонаси уни “Кел, қизим” деб кутиб олди-ю, лекин бироздан кейин негадир “тескари тўнини кийди –қўйди”.
- Ойижонгинам, келинг ўзим егиздириб қўяман.
- Қўлингни тортте, қанақасига санга ойижон бўламан, мени ойижон дема.
- Ойии - қайниопасини кўзига ёш келди – мен қизингиз Дилоромман.
- Қанақасига қизим бўласан, мани қизим чиройли, сан қариб ётибсанку.
- Ўша чиройли Дилоромингиз ҳам қаридида онам, майли, келинг, оёқларингизни уқалаб қўяман.
- Йўқ, сен менга тегма, ана, ўзими қизим келяпти, ўша уқалайди – дея, уйга кириб келаётган келинга имо қилди.
Дилором опа келинни қаради. Анча озибди бечора. Унгаям қийин. Тўртта фарзанди бор. Бир ёқда инжиққина укаси, бир ёқда қариликданми, бироз гап-сўздан адашадиган, баъзан ўзининг фарзандларини ҳам танимайдиган бўлиб қолган 80 га яқинлашиб қолган онасига қарайди.
Она вақти келса ўзининг фарзандларини танимайди, лекин келинини жуда яхши танийди, келиндан бошқа одамни қўлидан овқат емайди, келиндан бошқа одамга ҳатто уст –бошини ушлатгиздирмайди.
Дилором бир неча йиллар аввал шу келинига ўтказган зулмларини эслади, ўзидан уялди. Ёш эканда, укасини, ота –онасини келинга қилаётган яхши муомаласига қараб, ичи куйиб, ғаши келарди. Ўша вақтларда ҳар куни ишдан қайтишда ота уйига бир кирарди. Келин уни кулиб кутиб олар, кулиб кутиб олмай ҳам кўрсинчи, уйни бошига кўтариб жанжал қиларди, ҳеч бўлмаганда келин бечора дарҳол нимадир тайёрлаб қайни опасини кўнглини олгиси келаётгани билиб турса ҳам, буни устамонликка, тиғёғламаликка, айёрликка ёйиб, битта аччиқ гап билан илондек “чақиб” олиб, кейин уйига кетарди.
"Шу келинни хайдатмасамми" дерди ўша вақтларда. Укасига ҳар ҳил гаплар айтиб урдириб ҳам кўрди, ота-онасига ёмонлаб, уларга "Мани десанглар шу келинни хайдайсизлар" деб хайдатиб ҳам кўрди, лекин келин жуда сабрли экан. Ҳаммасига чидади.
Дилором онасининг ёнида ўтган кунларни ўйлаб ўтираркан, уйга кичик синглиси кириб келди. Улар қучоқ очиб кўришишди.
- Сизлар онамни ёнида гаплашиб ўтира туринглар, ман дарҳол бирор овқатга харакат қилай – деди келин.
- Йўқ, кетма – ҳали келинни гапи тугамасдан қайнонасини гапга аралашди – анави иккиси ким? Нега мени уларни ёнига ташлаб кетяпсан?
- Ойижон, ман Дилдорангизман – деди ҳозиргина кириб келган кичик қизи.
Она барибир танимади, икки қизига тескари бўлиб ўтириб олди.
- Келинойи, ана иссиққина овқат қилиб келганман, қўйинг, ҳеч нимага уннаманг, ҳеч нарса қилманг, шу онамга қараганингиз етарли бизга. Кейин, нариги сумкани ичида сизга битта куйлак кўтариб келгандим.
- Вой, синглиме, нима қилардингиз овора бўлиб?
- Овора бўлганим йўқ, шундоқ ҳам онам сизни ёнидан бир зумга қуйиб юбормайди, анчадан бери бирор куйлак олганингизни билмайман. Қани, кийиб кўрингчи келинойи, лойиқ келармикан?
Жуда чиройли куйлак экан, ярашди, келинни кўзлари қувнади, қайни сингилларига миннатдорчилик билдирди.

- Бугун мани ясанадиган куним экан, Дилором опам румол олиб келгандилар. Раҳмат Дилдорахон. Опажон, сизга ҳам раҳмат. Борликларингизга шукур.

- Аслида сизга раҳмат, сизга тарбия берган ота – онангизга раҳмат – деди Дилором - Илоҳим онамга қилаётган яхшиликларингиз фарзандларингиздан қайтсин. Кейин, анчадан бери бир гап айтаман деб юргандим.- дея бироз тўхталиб турди - Бир вақтлар сизга роса зулм ўтказдирган эдик. Ўшалар учун бизни кечиринг, синглим.

- Унақа деманг опа, ҳаммаси эсимдан чиқиб кетган.

Дилором ўрнидан туриб келинини бағрига босди. Уларни ёнига Дилдора келди. Учаласи бир зум бир – бирини бағрига босиб турди. Уларни кўзларини қири билан кузатиб ўтирган онаси, қариликка хос ҳирқироқ овозда – Ҳой, мени қизимни қўйиб юборинглар, ўзим қучоқлайман уни – дея бақира кетди. Қизлар барчалари бирдек кулиб юборишди...

Малика Аъзамжоновна

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#Бу қизиқ!
ЧУМОЛИ МУЪЖИЗАСИ

Динсиз олимлар Қуръони Каримдан хато топиш учун йиғилишди қуйидаги оятни келтиришди:
«...Бир чумоли айтди: «Эй чумолилар, масканларингга киринглар, Сулаймон ва унинг аскарлари сизларни билмасдан синдириб юбормасинлар». ( Намл сураси )
Уларнинг "хато" деб топган сўзи: "синдирмоқ" калимаси эди. Бу сўзни қаттиқ кристалл жисмларга нисбатан қўлланилади, чумолилар эса тирик мавжудот бўлиб улар юмшоқ яъни гўштдир. Чумолиларга нисбатан "синдирмоқ" сўзини ишлатиш хато, уларга "эзмоқ" сўзи ишлатилса тўғри бўлар эди, дейишди.
Уларнинг бу даъвосидан кейин икки йил ҳам ўтмай фанда: "чумолилар танасининг учдан икки қисми шиша моддасидан иборат" эканлиги кашф қилинди. Субханаллох!

Чумолилар яраланаган чумолига ёрдам беришини билармидингиз?
Агар чумоли яраланган ёки ногирон бўлиб қолганда, унга бошқа чумолилар тез-тез ёрдам беришади. Улар жароҳатланган чумолини яна уясига олиб кетишлари ёки унга озиқ-овқат ва парвариш қилишда ёрдам беришлари мумкин. Баъзида бошқа чумолилар жароҳатланган чумолининг ҳаракатланишини осонлаштириш учун унинг йўлидаги барча тўсиқларни олиб ташлашади.

Дарахтнинг баргидаги бир томчи сувни ичишга ўниккита чумоли жам бўлди. Чумолилар баргдаги сув томчисининг мувозанатини сақлаш ва ерга тўкилиб кетмаслиги учун тўрт гуруҳга бўлиниб олишди. Уларга бундай тарзда ҳамкорлик қилиш, ўрталаридаги нарсани тенг бўлишишни ким ўргатди экан?

Олимларнинг кашф этишларича, чумолилар уйларига дон ташиб келганларида уларни икки бўлак қилиб синдириб қўяр эканлар. Чунки, агар дон ўртасидан икки бўлак қилиб синдириб қўйилса, ҳар қандай унумдор ерда ҳам униб чиқмас экан. Шундай қилиб улар донларни узоқ муддатгача сақлай олар эканлар.
Олимларни ажаблантирган яна бир нарса шуки, чумолилар кашнич уруғини олиб келганда уни тўрт бўлакка бўлиб қўяр эканлар. Маълум бўлишича, кашнич уруғи агар иккига бўлинса ҳам нам тегса униб чиқаверар экан. Аммо, тўрт бўлакка бўлиб қўйилсагина униб чиқмас экан.
Мана шуларни чумолига ким ўргатди экан-а? Субҳаноллох

Чумоли ўлганда ўзининг ўлганлиги ҳақида бошқа чумолиларни хабардор қилади. Қандай қилиб дейсизми?
Олимларнинг ўрганишларига кўра чумоли ўлиш вақтида ўзидан махсус бир хид тарқатади. Ушбу хидни сезган бошқа чумолилар ўлган чумоли томонга шошиладилар ва уни бошқа хашаротлар келиб еб қўймасинлар учун уни дафн қилишга ошиқадилар.
Олимлар ўлган чумолидан чиқадиган моддадан олиб тирик чумолининг танасига теккизиб қўйдилар ва кузатдилар. Шунда атрофдан чумолилар келиб тирик чумолини кўтариб кўмишга олиб кета бошладилар. Олиб бориб уни тирклайин кўмдилар. Кўмилган чумолининг танасидаги махсус хид тарқатувчи модда олиб ташлангач, чумолини тек қўйишди ва яшашга рухсат беришди.
Инсонлар ўзларининг вафот этган кишиларини дафн қилганларидек, чумолилар ҳам ўлган чумолиларни дафн қилишар экан. Чумолилар ҳам инсонларга ўхшаб ўликларини махсус қабристонларга дафн қилишар экан. Қабристон учун унумдор, обод жойларни эмас, балки чеккароқ, яшаш манзилларидан узоқроқ жойларни танлар эканлар.
Чумолилар ҳам худди инсонлар каби маййитни сўнги манзилга катта жамоат бўлиб кузатадилар. Бир кунда ўнлаб, гоҳида юзлаб чумолилар нобуд бўлади. Уларни дафнида иштирок этган чумолиларга ўликдан чиққан хид ўрнашиб қолади. Қабристондан қайтаётган чумолилар ўзларига ёпишган хидни кетказиш учун, баданларини ялайдилар. Агар шундай қилмасалар, уларни ҳам ўлганлар қаторида кўмиб юборишларига тўғри келади.
Бу ажойиботни кўриб, беихтиёр субҳаналлоҳ дейсиз.

Шу ўринда Аллоҳ таолонинг қуйидаги ояти ёдга келади:
Ердаги бирор жонивор ва бирор икки қаноти билан учадиган парранда йўқки, (улар ҳам) сизлар каби умматлар бўлмасалар. Китобда (Лавҳул-Маҳфузда) бирор нарсани (ёзмасдан) қолдирмаганмиз. Сўнгра (ҳамма умматлар) Парвардигорлари (ҳузури)га жамланурлар” (Анъом сураси, 38-оят).
Қуйидаги видеода хаж ва умра ибодатида айтиладиган лаббайка калимасини чумолилар эшитса қай холатга тушишлари акс эттирилган.

Интернет матриаллари асосида Рустам Зоир тайёрлади.

/channel/xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Тарсаки

У худди шу бугунгидек юзига келиб тушган тарсакини 2 йил бурун онасига "шундан бошқасига тегмайман, тамом-вассалом" дегани учун олган эди.
Бугун эса ўша ишонгани унга "...сиздан бундай хиёнатни кутмагандим" дегани учун тарсаки туширди.

Иккаласининг зарби бир хил, алами бир хил... Аммо бири турмушини бошлаб берган бўлса, бири якунлади.

Муниса Саломова

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#Хайрли_тонг

Ассалому алайкум! Душанба тонги муборак бўлсин.

Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин!

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

😰 ДАХШАТ КАЛТАКЕСАК, НОМУССИЗ ҚИЗ БЎЛИШГА САБАБ БЎЛСА 😱😱
(барча қизлар ўқисин бу қўрқитиш эмас)

Тунда келган тез ёрдам уй эгаларини вахимага куйди. Балогат ёшига етмаган ун беш ёшли Дилфузанинг корнида бир нима кимирлаб хушидан кетти.
Ота Онаси номусдан уятда колди.
Опаси акаси буйни эгилди.
Нега ? Нима учун ?
Қачон. Сабаби нима ?
Халол едириб халол кийдириб оқни оқ- қорани қора танитган.
Фарзанд нахотки номусга куйса.
Докторлар қизчани корнини кесамиз дейишгани. Ота Онани саросимага солди...


👉 ДАВОМИ😰😳😱😪😢 👈

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЕНСАН_СЕВАРИМ

Шомурод Камолов Дилнурани иш ўрнига ташлаб ўзи навбатдаги объектга кетар экан , рулни бошқараётган Зуҳур раҳбарига юрак ютиб сўз қотди:

- Шоми ака ... У аёл - Шаҳноза опа ҳақиқатдан ҳам Робия опамга жуда ўхшар экан-а...

Мени кечиринг-у , балки ... Шаҳноза опа билан ортиқча қизиқмаганингиз яхшимиди...

Ахир оилангиз билан тортган азобларингиз эндигина унут бўлаётганди.

Шомурод Зуҳурга жавоб қайтармади.
Унинг хаёллари бутунлай бошқа ёқларда эди.

▪️▪️▪️

Муқаддас опа шунча ҳаракат қилди , бўлмади . Тун ярмида чақирилган тез ёрдам ходимлари уни зудлик билан касалхонага ётмаса бўлмаслигини айтиб сўзларида қатъий туриб олишди .

- Бундай касал билан хазиллашиб бўлмайди, онажоним, - деди оппоқ халати ўзига ярашиб турган тили ширингина шифокор аёл ,- қон босими шу тарзда тушиб - тушиб кетаверса оқибати яхши бўлмаслиги аниқ . Бир тарафда ошқозонингиз безовта қилаётган экан. Жуда ҳолсизланиб кетибсиз. Зудлик билан шифокор назоратига ўтмасангиз бўлмайди

- Ойи , - деди Жаҳонгир Муқаддас опага ташвишланиб боққанча , - доктор опа тўғри айтяптилар . Касалхонага ётмасангиз бўлмайдиган кўринади .

- Ахир невараларим ,- ўпкаси тўлди Муқаддас опанинг ,- мен кетсам Мапурага ким қарашади? Шунча болани эплаши қийин унинг.

- Болалардан ҳавотир олманг , Ойи. Мен борман- ку , - онасини тинчлантирди Жаҳонгир, - керак бўлса ишга бормай турарман. Яна Фотима бор , Зуҳра бор. Улар ҳам қарашиб туришади. Қолаверса Мапура ҳам ёш бола эмас.

- Ҳа , Ойижон ,- деди хонага кириб келган Мапура ,- биздан ҳавотир олманг . Болаларни ўзим чумчақирдек бир чиройли эплаб ўтираман ...

Муқаддас опа ҳолсизланганча кўзларини юмди. Унинг келинига жавоб қайтаришга рағбати қолмаган , борган сари тоби қочиб борарди.

▪️▪️▪️

Муқаддас опанинг касалхонага тушиб қолганига ҳам бир хафтага яқин вақт бўлди . Қилинган муолажалар Муқаддас опага оз бўлса-да фойда берган бўлса ҳам , унинг умумий аҳволи шифокорлар томонидан ҳанузгача жиддий деб баҳоланаётган эди.

- Қизиқ , - деди палата шифокори Жаҳонгирни ҳузурига чорлаган вақтда , - онахон шу қадар нордон егуликларни хуш кўрармидилар ?

- Йўғей , - деди Жаҳонгир унинг сўзларидаги муддаони англаб ололмай, - аксинча ойимлар нордон эмас , чучук егулик , мева- чеваларни хуш кўрардилар .Тушунмадим , нимага буларни сўраяпсиз ?

- Менам шунга хайронман-да , менам ҳеч нарсани тушунмай қолдим ,- қулочларини кенг ёйди шифокор ,- биласизми , онахонни ошқозонлари анча яллиғланиб кетибди. Боз устига қон босими ҳаддан ташқари пасайиб, критик нуқтасига келиб қолган. Одатда бундай ҳолат айрим меваларни , мисол учун лимонга ўхшаш кислотаси кўп меваларни тинимсиз ейиш натижасида рўй бериши кузатилади . Бироқ бу ёшда бундай ҳолатни тасаввур қилишни ўзи ақлга сиғмайди. Демак...

- Нима демак ? - қизишди Жаҳонгир ,- илтимос доктор , сабримни синаманг ?!

- Менимча онахон кейинги пайтларда ўзларига ёқмаган қандайдир дорини мунтазам қабул қилганлар шекилли. Мен бошқа тахмин қилолмадим,- доктор "афсус" дегандек бош чайқади

- Ойим деярли дори ичмасдилар , - бўшашди Жаҳонгир ,- атай ўзларига ўзлари зулм қилмасалар керак ?

- Нима бўлса ҳам , таскин берадиган бир тарафимиз бор - аҳвол ижобий томонга ўзгара бошлади ,- деди шифокор бу ёғига Жахонгирни ҳотиржам қилишга уриниб , афтидан у кеч бўлса-да шошқалоқлик қилиб подадан олдин чанг чиқармасликка қарор қилганди, - келинг , бу сўзларни қўя турайлик-да келгусида нималар қилишингиз ҳусусида гаплашиб олсак. Бу ердан чиққанларидан сўнг онахонни яхшилаб парвариш қилиб турсангиз кўрмагандек бўлиб кетадилар.

Жаҳонгир касалхонадан уйига мужмағил кайфиятда қайтди.

- Ака , - деди уни кутиб олган Зуҳра сўрашгандан сўнг ,- бир нарса сизга ғалати туюлмаяптими ? Ё кейинги пайтларда ойим билан оввора бўлиб бунга аҳамият бермаган бўлсангиз керак ?

@Xazon_Rezgi /103

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

❤️ Совғаларга очиқмисиз ???

🎁 Бугун психолог Нодира Мирвалиевна томонидан бир қанча бепул курсларни совғага олишингиз мумкин.

Кимга қайси мавзу қизиқ бўлса кўк ёзув устини босиб совғангизни олинг❤️

🎁🎁🎁📕📕

❤️ O'zimning nasl programmalarim bilan ishlaganim tajribasi.
❤️ "Kechirim qalbim halovati"  bir haftalik kurs.
❤️ "Men sevgiman" kursi. Ayollikni oshirish uchun.
❤️ Sizni pullarga ochuvchi eng zo'r tehnika.
❤️ Oilani asrash sirlari
❤️ Salovatning mo'jizalari.
❤️ "Isloh" marafoni.
❤️ "Isfig'for va pul" vebinari.
❤️ "Ramazon oyida qalbni poklash" chellendji
❤️ "Shifo sajdasi" haqida jonli chat.
❤️ Ishlaringizni yurishtirib yuboruvchi amaliyot.
❤️ "Izobiliya" kursi.
❤️ Maqsadlar va his tuyg'ular.
❤️ "Fotiha" surasi bilan shifo.
❤️ Istalgan cheklovchi qarashni o'zgartirish tehnikasi.
❤️ Nasl tozalovchi amaliyoti
❤️ "Zikr" marafoni.
❤️ "G'iybat" haqidagi efir zapisi.
❤️ "G'iybatning asoratlari va yechimi' voischat zapisi.
❤️ "Orzu va maqsadlar" haqidagi efir.
❤️ Takroriy vaziyatlar sababi.
❤️ Shifo hadisi.
❤️ "G'iybatdan shifolanish" vebinari. "Ota" mavzusi.
❤️ "G'iybatdan shifolanish" vebinari. "Ona" mavzusi.
❤️ "G'iybatdan shifolanish" vebinari. "Ustozlar" mavzusi.
❤️ "Ruh va tana uyg'unligi". To'liq audiokitob.

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЕНСАН_СЕВАРИМ

- Майли , гўзалим. Эртага мен нарсаларни йиғиб тураман . Сен эса Дилнура опангга учрашиб келарсан. Қани энди ошхонага ўтайлик , қозонга шўрва солгандим, пишиб хил-хил бўлиб  кетгандир. Юрақол...

    ▪️▪️▪️

    Мапура Жаҳонгирга турмушга чиққанга икки ой бўлиб қолди.
    У кишиларнинг кўзига янги уйга кўниккандек кўринса-да , аммо юраги уч болага оналик қилишга , уйни уй, рўзғорни рўзғор деб тан олишга ҳали ҳануз дов бермаган каби эди. 

     Бугун онасини кўриб келиш учун эридан сўраб уйига борганди. Уйига бориб Онасининг тафтини олиш ўрнига келинойиси билан  ғижиллашиб , ҳаммани дилини ҳуфтон қилиб қайтди.
    Барчаси салом - аликдан сўнг келинойисининг :

   - Мапурахон яхшимисиз ? Болажонларингиз яхши юрибдими ? Бир- бирингизга анча  ўрганиб қолгандирсиз-а ? - дея сўрашган мулозаматидан бошланди.

   - Йўқ ҳали ўрганмадим десам , бориб ўргатиб берасизми ? - деди Мапура тилидан чак- чак захар томиб ,- сизга нима қизиғи бор ? Кенг уйнинг келинчаги қилиб сизларга уйни ташлаб кетган бўлсам ,  бир қоп семириб жимгина  ўтиравермайсизми ?

   - Мен шунчаки ҳол - аҳвол сўрагандим. Узр,- лаблари бурилди келинойининг ,- ёқмаса сўрашмаганим бўлсин.

   - Она- боланинг ўртасига тушиб тирсилламасдан  бирон ширинроқ овқат пиширинг . Яхшиси лағмон чўзиб  юборақолинг,- Мапуранинг онаси Ҳурматой опа келинига қараб энсасини қотирди,- боринг билиб - билиб ишингизни қилинг. Мапураям энди узатилган  қиз. Узатилган қиз уйига келганда янгалар ҳушёр қайнаши керак. Ўзингиз уйингизга борганда янгаларингиз қанақа муомала қилишади , сизам шунга кўра ҳаракат қилинг.

    - Хўп , Ойижон ,- Мапурани  келинойиси  хонани тарк этаркан дилидан "Мен уйга  қизингизга ўхшаб келинларни   асабини ейишга борсам экан?" деган фикр ўтди.

    - Мапу ?! - деди  Ҳурматой опа келини хонани тарк этгач овозини бир поғона пасайтириб ,- тинчликми , нимагадир кайфиятинг йўқ ?!

   - Э ойи , сўраманг ,- овози титради Мапуранинг , - ҳаммаси жонимга тегди ,- тирикмисан , ўликмисан, сен ҳам аёлмисан  деб қизиқмайдиган эр ҳам , ҳар икки гапни бирида ақл бераверадиган қайнона ҳам , чуғурчуққа ўхшаб чакаги тинмай савол сўрайверадиган серсавол қизлари ҳам , ҳа деса қорни тўйиши билан иштонини тўлдиришдан бошқасини билмайдиган ўғли ҳам - ҳаммаси мана бундоқ жонимга тегди ! - у қўли билан томоғини чизиб кўрсатди. 

    Ҳурматой опанинг қошлари чимирилди :

   - Ҳа сен нимани кутгандинг ?! Келин бўлиб борсам ётқизиб қўйиб оёғимни уқалаб ўтиришади деб хаёл қилганмидинг? Ўзи бошида айтганман! Ҳой қиз эс- хушингни йиғ ! Сен ғиж- ғиж меҳнатни конига кетяпсан . Неча марта "Қари қайнона , учта етим бола , яна эр - буларни хизматини қилишни ўзи эмас " десам қулоқ солмадинг , билганингдан қолмадинг. "Яна шунақа номзод топиладими , йўқми ?" деб  тилингни бермадинг. Сенга "Ўша йигит аёлини жуда қаттиқ севган экан , аёли ўлганига бир йил бўлса ҳам ҳали хануз қабрига ҳар куни  гул олиб борар экан, бундай эркакни кўнглини топишдан кўра тошдан этик тикиш осон " десам ҳам , "Унга тегсам ўзимдан бошқасига қарамайдиган қилиб қўяман" деб тилингни бермадинг. Мана энди нима бўлди ? Икки ойга қолмай кўзингни сийдигини оқизиб келдингми ?

   - Ойиии ?

   - Эээ , тўғри гап туққанингга ёқмайди дегани сен бўласан ! Ўзи олдинги эринг билан бир яхши яшаб юргандинг.  Эринг касодга учради- ю , "у деди , бу деди" деган баҳоналар билан уйга келиб ўтириб олдинг. Хуллас сен учун "Пул топганда- эр яхши ! Топмаганда - пишт !" Ўша эринг  ҳам ёмон одам эмасди . Соддагина , юввошгина эди. Беш йил бирга яшаб туғиб бермаганингда ҳам, айб сендалигини била туриб  бир оғиз "миқ" этмаганди.
  
   - Ойиии !  Ҳадеб мақтайверманг ўша сўтакни ! Кечирим сўраб қайтиб борсам қабул қилмади- ю ўша сўлтамат !

   - Қабул қилмайдиям- да ! Пули йўғида керак бўлмаган эр , яна омад чопиб қолганда югуриб борсанг қучоқ очиб кутиб олармиди ?

    Ўзи-чи ,  сен қиз бошидан куйдиргилик бўлдинг ! Ўн олтингда лик- лик қилиб , муштумдек бошингга қорнингни қаппайтириб  арава қилиб келдинг ! Э ўша кунларни эслагим ҳам келмайди ?! 

@Xazon_Rezgi          /100

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

АФСУСКИ ОРАМИЗДА ШУНДАЙ ИНСОНЛАР ХАМ БОР ВИДEОНИ ОХИРИГАЧА КЎРИНГ😳 АКТЁР ХАҚИДА ФИКРИНГИЗ ЎЗГАРАДИ

ДАВОМИ ШУ ЕРДА 👈

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

📝 Муаллиф: Хазонрезги

📚 КЎНГИЛ ИФОРИ

Саҳифаловчи : Мадина Бону Умарова

Каналга уланиш
👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#Моҳигул_Эргашева :

Оппоқ қор
Муаллиф: Хазонрезги

Ижрода: Диля

Каналга уланиш
👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Қиз фотосессия пайтида вафот этди 😳

Ота-она қизи учун "ҳаски" ити билан чиройли суратга тушиш учун қизини олиб келишди, лекин ҳаммаси ҳайқириқ ва даҳшатли ўлим билан тугади, чунки бу жараён давомида қиз
тасодифан...

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#TEZKOR

Сизи тиззалариз огрийдими? Мана сиз-
га мендан соглом бугимлар сири
👇
http://dexpress24.tilda.ws/snakeoil_2/html
Бу усулдан сўнг бўғимдаги оғриқлар безовта қилмас экан😍

🔔БАТАФСИЛ👇
http://dexpress24.tilda.ws/snakeoil_2/html
http://dexpress24.tilda.ws/snakeoil_2/html

👆👆АЛОҚА 24/7 👆👆

(Батафсил маьлумот олиш учун юкоридаги хавола устига босинг)
⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️

▫️Aдминлар ўчириб ташламасидан олдин ёзиб олинг😏

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#кўнгилга_сайр

"Қанотга айланди юрак, ёрижон!"

Усмон Азим шеъри
Дилноза Кубаева ижросида

Шу чиройли ижро орқали бугунги эфиримизни якунлаймиз...

Қишнинг совуқ кечасида яқинларингизни қайноқ меҳр тафтлари юрагингизни илитсин.

Агар уларга бугун "Сизни яхши кўраман" дейишга улгурмаган бўлсангиз аста шивирлаб ўзингизга шу сўзларни такрорлаб қўйинг. Тонгда эса албатта баланд овозда айтиш ёдингизда туриш шарти билан .

Мен эса чамамда улгурдим :

-Сизларни Аллоҳ учун яхши кўраман ... Барчангизни 🤗 ...

Эртагача ...

🍂🍂🍂

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…
Subscribe to a channel