xazon_rezgi | Unsorted

Telegram-канал xazon_rezgi - XazonRezgi (Official Channel)

24200

Ассалому алайкум. Хазонрезгининг телеграмм каналига хуш келибсиз! Каналдан пост улашганда муаллиф номини ўчирманг! Perfluence https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g Реклама таклифи: https://t.me/Reklamarezgi

Subscribe to a channel

XazonRezgi (Official Channel)

ОЙНИНГ ЎН БЕШИ

👆👆👆

Ёзув устини босинг

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

- Демак ҳаммасига мен айбдорман?!- жазавага тушди Зебо,- билмасангиз билиб қўйинг! Ўзимдан ўзим шундай бўлиб қолганим йўқ ! Бу ўша-сиз аллаким санайдиган Азимбойваччангизнинг иши.   Куппа - кундуз куни лавашхонасида ичаётган ичимлигимга дори қўшиб ақл-у ҳушимни олиб қўйган, кейин у ердагиларга "Бу қиз менинг  қўшним бўлади , ўзи рўйҳатда туради, шунақа касали бор , вақти - вақти билан  тутқалоғи тутиб туради, савоб учун уйига олиб бориб ташласам бўладими?" деб хўжайинининг руҳсати билан мени у  ердан олиб чиқиб кетган , дўстининг бўш квартирасига олиб бориб мени...

#давомини_ўқиш👇

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

https://telegra.ph/BA%D2%B2OR-%D2%9AAJTGUNCHA-03-01

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

ОҚИБАТСИЗ ЖИГАРДАН КЎРА...
(Ҳаётий ҳикоя)

Унинг бошига иш тушди. Хотини оғир дардга чалиниб, катта қарзга ботди. Лекин дард шу билан чекинмади. Олдинда яна кимё муолажалари турарди. Олаётган маоши рўзғорни тебратишга зўрға етади, бу ёқда дори-дармон дегандай...
Ҳаётда шундай вазиятлар бўлар эканки, нима қилишингни, қай деворга бошингни уришингни билмас экансан. Гўёки бутун дунё сендан юз ўгиргандай...
У хотинининг эртага бўладиган муолажасига қаердан пул топишни ўйлайвериб, боши оғриб кетди... Нима қилсин, кимдан яна қарз сўрасин? Аввалги қарздорлар эшигига қарзни сўраб кела бошлашди. Бу ерда эса... У иложсизликдан “дод” деб бақиргиси келарди-ю, янаям ўзини тутиб турарди. Ўйлаб-ўйлаб охири бадавлат қариндоши – амакисининг ўғлидан ёрдам сўрашга аҳд қилди.
Амакиваччаси ҳаммага ёрдам беради, лекин унинг бир ёмон одати бор эди. Пул беришдан аввал қарз олувчини обдон ерга уради, дунёдаги энг ҳақоратли сўзлар билан камситади, мазах қилиб кулади, хуллас устидан мағзавани ағдариб, лойларга ботириб, ҳаммага овоза қилиб, кейин пул беради. Лекин у ҳозирда ноилож эди...
У йўлда кетаётиб ёнидан ўтиб кетган машинанинг тўхтаб, орқага юраётганини кўрди. “Жудаям ҳайбатли машина-да Ланд крузер”. Шу пайт машина олдида тўхтади ва унинг рулида акаси ўтирган экан. Акаси уни уйига олиб кетди, йўл-йўлакай ўзининг ютуқлари ҳақида гапириб кетди. Уч қаватли уйлар билан ўралган катта ҳовлисида қурилишни тугатганини, “фалон” пулга “Ланд крузер” олганини, келаси ҳафта оиласи билан дам олгани 10 кунга чет эл саёҳатига кетаётганини, эртага новвос сўйиб, худойи қилаётганини мақтаниб гапириб берди. Шундан кейингина укасидан ҳол-аҳвол сўради.
Укаси оилавий шароити, рўзғорни зўрға тебратаётгани, хотини оғир касаллиги, эртага эрталабка кимёвий муолажа учун пул кераклиги, шунинг учун амакисининг ўғлидан пул сўрагани кетаётганлиги ҳақида гапириб берди.
- Э, ука, нима қиласан улардан пул сўраб? Эзворадиларку устингдан кулавериб... Бир гап бўлар, юр ундан кўра қурган уйларимни томоша қил, кейин овқатланамиз...
Шу куни акаси уни кечгача уйида олиб ўтирди. Укаси ҳам ноиложликдан пул илинжида чидаб ўтирди. Лекин хайрлашар чоғи акаси пул ҳақида оғиз очмагач, секин ўзи сўради.
- Ука, ҳали айтдимку, келаси ҳафта 10 кунга оилавий чет элга дам олгани кетаётибмиз. Ўзи 10000 доллар нима бўлади, ҳеч нарсага етмайдику, деб кимдандир қарз олмоқчи бўлиб турибман. Бунинг устига жиянингга “ўқишга кирсанг “Малибу” олиб бераман”, - деб лавз қилганман, у ҳам ўқишга кирди, энди ваъдани бажаришим керак. Ўзи биласанку, сани жудаям яхши кўраман, жиянларим ҳам зўр, келинга гап йўқ. Сандака меҳрибон ука ҳеч кимда йўқ. Лекин ўзимга ҳам етмаяпти, агар пулим бўлганида жоним билан берган бўлардим...
У акасининг олдидан бўшашиб чиқди. Шунча олиб ўтириб, кунни тун қилиб, энг асосийси йўлдан қолдириб, пул бермай жўнатаяпти... Ахир эртага эрталабга хотинининг кимё муолажалари учун пул жудаям зарурку. У шу ўй-ҳаёллар билан кеч бўлса ҳам амакиваччасининг уйи томон йўл олди...
“Майли пул беришдан аввал обдон ерга урсалар ҳам, дунёдаги энг ҳақоратли сўзлар билан камситсалар ҳам, мазах қилиб кулсалар ҳам, хуллас устимдан мағзавани ағдариб, лойларга ботириб, ҳаммага овоза қилсалар ҳам, барибир шундан кейин пул берадиларку. Оилам тузалиб кетса бўлди. Ҳаммасига чидайман. Акамга ўхшаб бойлиги билан мақтаниб, пул бермагандан кўра, ерга уриб бўлса ҳам пул берса бўлгани...
У амакиваччасининг уйига етиб келди ва дарвоза қўнғироғининг тугмасини босди... Дарвозани амакиваччасининг ўзи очди. У йиғлаб юборишдан зўрға ўзини тийиб, бор гапни айтди-қўйди. Энг қизиғи, амакиваччасини бир оғиз сўз ҳам демади. Индамай ичкарига кириб, керагидан ортиқча пул олиб чиқди ва “Қачон ва қанча пул керак бўлса уялмасдан келавер, жиян” дея пулни қўлига тутқазди...

БЕҲЗОД ҲОЖИМАТОВ.

Ибрат учун яқинларга юборинг, ўқиб тафаккур қилишсин!

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

БАҲОР ҚАЙТГУНЧА

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

15- қисм



https://telegra.ph/BA%D2%B2OR-%D2%9AAJTGUNCHA-02-10

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

🤲 2025 йили - Илоҳим Аллоҳим раҳмати, Қуръон тиловати, Каъба зиёрати, Ота-Она роҳати, фарзанд итоати, тинчлик ҳаловати, тану-жон саломати, оила фароғати, ишлар барокати, дунё давлати, хусн таровати, хаёт латофати, дуолар ижобати, икки дунё саодати Сизга ва Табаррук Оилангизга насиб қилсин!

🤲 Янги йил Роббимнинг яхши йили бўлсин. Роббим назарини ташлаб, барака берадиган йил бўлсин.

🤲 2025-йил барчамизга бахт, омад, соғлиқ, қувонч, севги-мухаббат олиб келсин!

Кириб келган 2025 йилда:

- 12 ой яхши кайфият
- 53 хафта осойишталик
- 365 кун омад
- 8760 соат бахт
- 31 536 000 секунд соғлик ва қувонч хамрохингиз бўлсин!

Янги 2025-йил муборак бўлсин!


/channel/Xazon_Rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Ажойиб ☺️

Сунъий интелектдан янги йил табриги

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#бугун

Янги йил остонасида ...

    Янги йил баҳонасида эсланадиган ҳотираларимиз кўп экан.

    Ёшлик чоғимиз бир оила жамулжам бўлиб дастурхон безатардик. Ўшанда мен - кичкина қизча  акамнинг "Инсон янги йил кириб келадиган соатларда  ухлаб қолса эски йилда қолиб кетади" деган сўзларига жудаям ишонардим.
    У кезлари адамлар раҳматли 31- декабрь санасида ҳам ишда бўлардилар. Кун бўйи совуқда , тик оёқда ишлаб келганлари учун ҳар сафар янги йилни кутишга ҳоҳиш ва ҳаваслари бўлмай бизни кўнглимизни олиш учун "Мен бироз ухлаб олай , сенлар янги йил киришига ўн беш минут қолганда уйғотарсизлар" дердилар.
    Мен билан синглим эски йилда қолиб кетишдан шунчалар чўчирмидик ёки Адамларни  ўша йилда қолишларидан қаттиқ ҳавотир олганимизданми , ёинки  ҳар иккиси бир бўлибми,  билмадим кўзларимизни қаттиқ уйқу босса ҳам ўзимизни мажбурлаб ярим кечгача ухламай соатга қараб ўтирар эдик. Айтилгандек соат ўн икки бўлишига ўн беш минут қолганда "Ада уйғонинг, эски йилда қолиб кетманг!" дея хархаша қилишни бошлардик.

    Мана Адамларни эски йилда қолиб кетганларигаям 11 йил бўлибди . Вақти келса ҳар қанча ҳаракат қилмайлик қайсидир яқинингизни  босган излариниям янги йилга ўтказа олмас экансиз.

    Бугун уйда қолиб юрагимдаги хотиралар альбомини варақладим.
    Ва ...
    Бир нарсага амин бўлдим- ки , йиллар алмашинадиган бугунги сана ҳаётимда алоҳида саҳифа сифатида ўз ўрнига эга экан.
    Бу саҳифалардан ёшлик , беғуборлик , шижоат нафаслари келиб тураркан. Бу саҳифаларда ҳозирги кунда ёнимда бўлмаган инсонлар билан боғлиқ тотли хотиралар муҳрланган экан.

   Бу саҳифаларда йиллар бир қатор армонларни , шу билан бирга  орзулар , шукр , жумладан бахтни ҳам ўзида сақлаб қолган экан...
    Нима ҳам дейман...
    Янги йилимиз энг аввало шукрга бой йил бўлсин. Қаторимиздан хато бўлмайлик ...
     Энтикиб , бахт таъмини туйиб эслайдиган дамларимиз кўп бўлсин, сероб бўлсин ...
    Келгуси йил якунида бир йил давомида босиб ўтган йўлимизга назар ташлаганимизда қалбларимиз ўзидан розиликни ҳис қилсин.
    Бу тилагим ўзим ва сизлар учун...
    Барчамизга...

Хазонрезги


Каналга уланиш👇:
/channel/xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Мени Аллоҳ учун яхши кўрганларга хайрли тун...

/channel/Xazon_Rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Умид унга томон қадам босар экан борган сари юзи ёришар эди:

   - Ҳайрият-ей?! Соғ - омон экансиз . Мен бўлсам туни билан ҳавотир олиб мижжа қоққаним йўқ.

   - Нега ҳавотир оласиз ? - кўзлари жовдиради Осиёнинг,- ахир...

   - Ҳавотир оламан- да ?! Туни билан бир неча бор смс ёздим. Сиз бўлсангиз , телефонингиз  онлайн режимда турса ҳам жавоб қайтарганингиз йўқ... Шунга ...

   - Вой узр ,- оппоқ юзлари лоларанг бўлиб қизарди қизнинг,- менинг телефон билан кўпам ўзи ҳушим йўқ. Очиғи беэътиборлигимдан кўпинча ана шундай онлайн режимда қолиб ҳам кетади .

- Ундай бўлса майлику-я, мен бўлсам кеча отдан йиқилганингизда қаттиқ жароҳат олганмикансиз , тобингиз бўлмай қолдими деб ич- этимни едим. Худога шукр , соғ - омон экансиз.

- Сизни ҳавотирга қўйганимдан ҳижолатман. Бироқ кўриб турганингиздек мана қаршингизда саломат турибман.

- Юринг , сизни университетингизга ташлаб қўяман...

Шу кундан эътиборан Осиё телефонига келадиган хабарларни беэътибор қолдирмайдиган бўлди . Хабарларнинг асосий қисми бир инсондан келарди.
Умиддан...

▪️▪️▪️

- Ҳа , ҳа! Бўлди , тушундим,- деди Лобар дугонасининг кўнглини тинчлантириш учун ҳаракат қилиб ,- сен нима десанг шу-да , ўртожон. Менинг қизим чизган чизиғимдан, кўрсатган йўриғимдан чиқмайди . Барча гап Умиджонда қолган . Умиджон кўнсалар бўлди. Бу ёғи вадаванг тўй-да.

Лобар Сурайёга яна талай умидбахш гапларни гапириб тармоқдан узилганда кўзи ўзига ҳурпайиб тикилиб турган Шаҳзодага тушди

- Ҳаа , гап пойлаб турганмидинг?

- Ойи , бу нима қилганингиз ? Қизим чизган чизиғимдан чиқмайди деб сал оширвормадингизми ? Бир оғиз сўзингиз билан мени дугонангизни ўғлига тегиб кетади деб ким айтди сизга ?

- Эҳ ,аҳмоқ қиз!? - танглайини тақиллатди Лобар ,- шу йигит сенга уйланса жон дегин. Ҳали Умид сени олди-ю, сен ноз қилдинг !? Умидга турмушга чиқсанг ўзингни нималар кутаётганини билмайсанда , сен аҳмоқ қиз !

#давоми_бор

Муаллиф: Хазонрезги

@xazon_rezgi     /29

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

БАҲОР ҚАЙТГУНЧА

13- қисм

  - Осиё , Осиё ?!

    Осиёнинг ранги оппоқ оқариб кетган , кўз қорачиқлари кенгайиб ,   мувозанатини сақлай олмай отдан сирғалиб  туша бошлаган эди.

    Жавлон ўзини йўқотиб қўйди , агар қиз отдан йиқилса борми , бирор фалокат содир бўлиши тайин. Жуда бўлмаганда жароҳат олади. Помир минг юввош от бўлгани билан , у ҳам ўз номи билан ҳайвон. Бунақа вазиятда ўзини қандай тутишини билиб бўлмайди .

   Жавлон Осиёга янада яқин келди-ю ,  қизни йиқилишдан сақлаш учун елкасидан қучмоқчи бўлди. Бироқ Помир йигитнинг бу қилиғидан янада ҳуркиб кетди. Унинг жилови Жавлоннинг қўлидан чиқиб кетган , Осиё эса икки қўли икки томонга  осилганча  отнинг бўйникига осилиб қолган ва қизни олиб қоча бошлаган эди.  Фалокат содир бўлишига бир баҳя қолган эди.
        Шу вақт улар томонга ўқдек учиб келган Умид чапдастлик билан Помирнинг йўлини тўсди ва унинг жиловини қўлга олди-ю , ўзи ерни зарб билан бир тепинди-ю отга  сакраб минди . Умид ҳушдан кетган Осиёни маҳкам қучганча отни йўрттира кетди. Унинг ҳаракатларини кўрган Жавлон эсанкираб қолган эди.
     Умид Помирни йўл четидаги арчазор тагига олиб бориб жиловидан қаттиқ  тортиб тўхтатди-ю, ўзи қизни бир қўли билан  ушлаганча ерга сакради , сўнгра Осиёни аста эгардан суғуриб кўтариб  олди.
   Бу вақтда улар билан изма- из етиб келган Жавлон ҳар иккала отни жиловидан тутиб нарироқдаги ёнғоқ дарахтига боғлай бошлади.

    - Осиё... - шивирлади Умид курткасини қорга тўшаб  қизни унинг устига  ётқизганча , - кўзингни оч, Осиё ...
    Йигит  Осиёнинг юзларига муздек қордан ишқалади. Осиё ожизгина ингради ва кўп ўтмай тепасида ўзига тикилиб турган Умидни кўриб ҳайрон бўлди :

   - Сиз ... Мен ... Мен бу ерда нима қиляпман ?  

    - Сенми , - деди Умид унга меҳр билан тикилиб ,- сен бу ерда ҳаммамизни қўрқитаяпсан .  Тушунмадим , бир яхши келаётган эдинглар , бирдан тобинг қочди шекилли.

   Осиё қаддини кўтариб ўтирар экан , Умидга ийманганча изоҳ берган бўлди:

   - Билмадим , отга миндим деб ортиқча ҳурсанд бўлиб кетдим шекилли. Аввалига бир яхши кетаётгандим. Ҳаво мусаффо , ўпкаларингни тўлдириб- тўлдириб нафас олгулик... Шундай қилдим ҳам. Кейин эса бирдан кўз ўнгим қоронғулаша бошлади. Ҳозиргина тўйиб нафас олаётган ҳавойим бирдан камайиб қолгандек бўлди. Алал- оқибат нафас етмай қолди ҳам... 

    Осиё шундай деди-ю , давомига қанақа баҳона тўқишни билмай жим қолди. Ахир қаршисидаги инсонга "Бир неча йиллардан буён тушларимда ҳамроҳ бўлган инсонни учратдим . Бу - сиз!" дея қандай айта олсин. Ундан бу сўзларни эшитган инсон қизни девона деб ўйламайдими ? "Бу қиз ақлдан озган шекилли , шу сабаб сўзлари алмойи -алжойи" деса-чи ?  Демаган , уни тўғри тушунган тақдирдаям бу сўзларни айтиш учун барибир  қизлик ҳаёси йўл бермайди.

   - Тоғда бундай ҳодисалар бўлиб туради ,- деди Умид қизни ноқулай вазиятдан қутқарганча , - бунга тоғдаги босим сабаб. Кейин кислород баланси ҳам ўйнаб туради.
Унинг устига отда илк бор сайр қилган бўлсангиз ҳаяжон ҳам қўшилган.

   - Ҳаа илк бор отга сайр қилишим эди,- деди Осиё ва ўрнидан туриб Умидни курткасини қоқиб қўлига тутди,- қаранг бизникилар ҳавотир олиб югуриб келишяпти.

   - Ҳаа , қаттиқ қўрқишган шекилли чанада келишса йўллари тезроқ  унишини ҳам ҳисобга олишмабди.

   - Айтганча , сиз қандай бу ерда пайдо бўлиб қолдингиз ? - ҳайрон бўлиб сўради Осиё , -ахир сиз ҳам тепалик бошида эмасмидингиз ?

   Умид жилмайди :

   -Анави арчалар орти ҳам роса зўр қиялик экан. Хуллас у ерда битта балон топдим- у , ўшанда машқ қилиб чууув этиб бу ерга етиб келгандим...

   Шу пайт уларнинг ёнига биринчи бўлиб Асилбек , унинг ортидан қизлар етиб келишди .
   - Ака , - деди Ҳанифа сал нарида тўмсайиб турган Жавлонга қараб , - худо бир асради-я ? Осиё опамга бир нарса бўлса , Икром поччамга нима деб жавоб берардик ? Нима бўлди ўзи ?


@Xazon_Rezgi          / 27

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#Тавсия

Талабасиз. Йўлда юрасиз. Транспортларда ёнингиздагиларнинг ёқимсиз гапларини эшитиб кетишни истамайсиз.

Уй бекасисиз, кўпинча уй ишлари билан машғул бўласиз. Иш қилиш ёқмайди.

Агар сизда ҳам шундай муаммолар бўлса, зерикишни олдини олиш, қилаётган ишингиздан завқ олиш учун аудио ҳикоялар эшитишни маслаҳат бераман.

"Аудиоларни қаердан топаман" деб ўйланиб юрмаслик учун канал линкиниям қолдираман.)

@Sakiyna_official | 👈

/channel/Sakiyna_official

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Ассалому алайкум...

/channel/Xazon_Rezgi канали барча қадрли обуначиларни кириб келаётган янги йил билан қутлаб каналдаги энг йирик ҳажмли асарлар тўпламини туҳфа қилади 🤗
Мархамат, арзимас ҳадямизни қабул қилинг
👇👇👇👇👇

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

☝️ЭРИ БЕФАРК ВА ХИЕНАТ КИЛАДИГАН АЕЛЛАР УЧУН КАНАЛИМИЗДА КЕРАКЛИ НАРСАЛАР БОР.

💃 БУНИ ИШЛАТГАНДАН СУНГ ЭРИНГИЗ ОЛДИНГИЗДАН КЕТОЛМАЙ КОЛАДИ👇🏻👇🏻

/channel/+BqgICANvPg83Njky
/channel/+BqgICANvPg83Njky

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#Кун_иқтибоси

Ҳаётингизга ҳаммани ҳам олиб кираверманг, улар яхшиларнинг яхшиси бўлса ҳам.
Бир қошиқ шакар бир пиёла чой учун айни муддао бўлур эди,  денгиз учун эса ҳеч нарса...


@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Осуда оқшом ҳамроҳингиз бўлсин...

/channel/Xazon_Rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

https://telegra.ph/BA%D2%B2OR-%D2%9AAJTGUNCHA-02-28-2

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Aссалому алайкум, яхшилар
Яна бир файзли пайшанба тонги муборак бўлсин.

Аллоҳим тонгингизни нурафшон,
Кўнглингизни хотиржам,
Чеҳрангизни нурли қилсин.

Танангизни саломатлик,
Юзингизни эсa табассум безаб турсин...
Бахт, омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамроҳингиз бўлсин
...

Ташқарида об-ҳаво қандай бўлишидан қатъий назар , қалбингиз доим баҳор бўлсин...


Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

БАҲОР ҚАЙТГУНЧА

14-қисм


https://telegra.ph/BA%D2%B2OR-%D2%9AAJTGUNCHA-02-08

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Ассалому алайкум, азиз инсонлар... Қалбимга, кўнгилга яқинларим...

Мана бир неча кундан буён шахсийим ва канал группасига кириб келаётган янги йил муносабати билан билдирилаётган самимий тилаклар келмоқда. Вақт топиб кимгадир жавоб ёзолдим, кимгадир эса йўқ... Айни вақтда барча тилак йўллаган, йил давомида камтарона ижодимга муносабат билдирган барча азизларга юрак-юракдан миннатдорчилик билдириб қоламан. Жонингиз соғ, бахтингиз бекам бўлсин. Менга тилаганларингиз ўзингиз, аҳли оилангизга бир неча юз баравар ортиғи билан қайтсин. Янги йилда барча тилакларингиз ижобат бўлсин.
Аллоҳим насиб қилса, илҳомлантирса сиз билан яна янги асарлар орқали дийдорлашиш умидида Хазонрезги

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Янги йилда бизнинг натижалар 🤗

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Aссалому алайкум.. 2024 йилнинг сўнгги- сешанба тонги муборак бўлсин.

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!

Аллоҳим тонгимизни нурафшон,
Кўнглимизни ҳотиржам,
Чеҳрамизни нурли қилсин.

Келгуси йил шу кунларга ҳам тўрт мучамиз соғ, бағри бутунликда етайлик. Қаторимиздан хато бўлмайлик.

Танамизни саломатлик,
Юзимизни эсa табассум безаб турсин...
Бахт,омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамроҳимиз бўлсин
...

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Кўнгил билан юзма-юз...

/channel/Xazon_Rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

    - Билмадим ,- қовоғи тушганча пўнғиллади Жавлон ,- бир яхши кетаётгандик. Бундоқ қарасам Осиёнинг ранги бирдан оппоқ бўлиб кетди-ю ... У ёғини ўзим ҳам тушунмадим .
     - Яхшики бахтингизга Умид шу атрофда экан ,- деди Асилбек мақтанганнамо ,- бизни дўстнинг  бир неча йиллар давомида от спорти билан шуғуллангани ростманасига жонингизга оро киргани аниқ.

- Ия ҳали шунақа ҳунарингиз ҳам бормиди, Умид ака ?! - деди Элнора , - бир оғиз айтмайсизам ?

- Ўзимдан ўзим шунақа ҳунарим ҳам бор деб айтавермайман-ку ,
- кулимсиради Умид ,- умуман олганда ҳавотир олманг, Осиё бироз ҳаяжонланди шекилли. Ҳозир эса барчаси ўз ўрнига тушди, дугонангиз соғ ва саломат , - у шундай деб оромгоҳ томонга ишора қилди ,- сизларни билмадим- у, менинг қорним очди. Осиё пиширган ширинликдан татишни айни вақти келдими дейман. Ҳали кабобпазлик қилиб тутун ҳидига иштаҳам бўғилган эди. Қани кетдикми? Иссиққина сутли қаҳвага тобингиз қалай ?

- Балиқ овловчиларимиздан ҳам хабар олайлик-чи ? Улардан ҳам совуқ ўтгандир ,- деди Марғуба Умидни сўзларини қўллаб - қувватлаган каби ,- Анвар ака ҳам балиқ овига қизиқишлари кўзларига кўринмасдан , менга "Эрингиз борлиги ёдингизда борми , хоним ?" дея гина қилишга ўтиб қолмасларидан у кишидан хабар олай.
  
Ёшларнинг бари йўлга тушгач , Жавлон Осиёга яқинлашди:

- Осиё , мени кечир. Бундай бўлишини билмагандим.

- Ҳеч қиси йўқ , Жавлон. Бу воқеада ҳеч кимнинг айби йўқ, - Осиё шундай деб ёнидагиларга баланд овозда мурожаат қилди ,- илтимос , бўлган ҳозир бўлиб ўтган воқеалар ҳақида дадамлар ва аямлар билишмасин. Уларни ортиқча ҳавотирга қўйишни истамайман .

- Умид ака !?- деди Жавлон бир четда жим кетаётган Умидга қараб,- сизга алоҳида раҳмат. Одамни қарздор қилиб қўйдингиз.

Умид Жавлонга "Э қўйсанг-чи " деган каби қўл силтади.

Қизлар токли чойгумга қўйган чой энди қайнаган ҳам эди-ки, Бердиёр ака Салима келинойи билан , Икромжон Латофат билан бошлашиб келиб қолишди. Барчалари бир дастурхон атрофида чойлашиб олишгач , Бердиёр ака жияни Латофатга ўзи барпо қилган кўлни кўрсатиш учун қўзғалди.

Шу куни асрдан сўнг мезбонлар билан қуюқ хайрлашган меҳмонлар уларни Тошкентда кутишларини тайинлаб йўлга тушдилар.

- Салиии ...- деди Бердиёр ака уларнинг ортидан тикилиб қолган аёлига қараб ,- тўғрисини айт , сен ҳам мен ўйлаган нарсани ўйладинг- а ? Латофни қизи Жавлонингга бирам муносиб экан-ми ?

- Ҳаа дадаси ,- хўрсинди Салима келинойи ,- айтманг. Бироқ...

Нима бироқ ? - қошларига тугун тушди Бердиёр аканинг

- Улар қаерда- ю , биз қайда ? Жиянгиз Латофатхон-ку майли ,тўғри тушунадилар, бироқ куёвингиз шундоқ ўқимишли қизини Тошкетдек жойдан бизни қишлоққа беришга рози бўлармиди ? Яна ёлғиз қиз бўлса.

- Бизга нима бўлибди ? Берса шундоқ ўғлимизга беради-да қизини. Ўғлингни битта айби ўқимаганими ? Ҳадемай ўқишга ҳам кирар. Ана унда нима баҳона қолади ? Йўлнинг узоқлигими ? Истасам бир хафтада Тошкентнинг қоқ киндигидан ҳовлими , квартирами ола оламан.

- Майли , дадаси . Ҳозирдан ҳовлиқмайлик. Барчасини вақтнинг ҳукмига қўя турамиз. Юрақолинг уйга , совуқ ҳам тушиб қолди.

▪️▪️▪️

Осиё эртанги бўладиган дарсларни бир сидра назаридан ўтказгач , қўлига севимли китобини олди. У мисралар узра кўз югуртирар экан , қаттиқ толиққанини ҳис қилиб китобни ёпди. Ўрнидан туриб хона чироғини ўчиргач, ётоғига чўзилди ва кўп ўтмай ухлаб қолди.
Эрталаб уйқудан тиниқиб уйғонган Осиё чиройли қилиб нонушта тайёрлади. Оила аъзолари билан бирга нонушта қилиб ўқишга отланди. Кўчага чиқиб бекат томонга кетар экан "Осиё " деб исмини айтиб чақирилганига ҳайрон бўлиб ортига ўгирилди:

- Умид ака ?! Бу ерда нима қилаяпсиз ? Яна шу маҳалда ?

@xazon_rezgi /28

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#тилак

ЯНГИ ЙИЛИМ ЯХШИ БЎЛИБ КЕЛ

Янги йилим яхши бўлиб кел ,
Ўн йилликлар нақши бўлиб кел ,
Дилга умид , дуога мадад ,
Олам, олам бахтга тўлиб кел

Дардмандларга бўлиб кел шифо ,
Тоза бўлсин ҳар ютум ҳаво ,
Мушкулларга ижобат , раво ,
Янги йилим яхши бўлиб кел ...

Кексаларга айлаб эътибор ,
Оқибатдан афзал нима бор ,
Дуоларда сийлашсин такрор,
Янги йилим яхши бўлиб кел

Ёшлар учун бўлиб кел имкон ,
Фан тоқига қўйилсин нарвон,
Равнақ топсин илм-у фан, урфон,
Янги йилим яхши бўлиб кел

Бўз йигитлар ёрига етсин ,
Кўнгилларин зорига етсин ,
Ҳижрон кетсин, надомат кетсин
Янги йилим яхши бўлиб кел

Ота фахр туйсин фарзанддан,
Она боши айлансин бахтдан,
Ўғил-қизин иқболи нақддан,
Янги йилим яхши бўлиб кел

Қучоқ оча билсин ёш-қари ,
Тўйхоналар тўлгуси бари ,
Шодлик куйин чалишнинг гали
Янги йилим яхши бўлиб кел ...

Кекса, ёшда шукур туйғуси ,
Ҳар кўнгилнинг гўзал орзуси,
Яхшиликнинг бўлиб кўзгуси ,
Янги йилим яхши бўлиб кел...

Бахтнинг гўзал созин чалиб кел ,
Янги йилим яхши бўлиб кел...

Хазонрезги


https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

сўраган_эдингиз
#ёдга_оламиз

Хазонрезги ижодига мансуб йирик ҳажмдаги асарлар рўйхати :

1.Жуфти ҳалол
/channel/Xazon_Rezgi/1841

2. Кўзларим йўлингда

/channel/Xazon_Rezgi/4999

3. Келин
/channel/Xazon_Rezgi/11272

4. Озоримсан муҳаббат
/channel/Xazon_Rezgi/2346

5.Танҳогинам
/channel/Xazon_Rezgi/14167

6.Нотаниш
/channel/Xazon_Rezgi/2556

7. Субҳидам
/channel/Xazon_Rezgi/8328

8. Ойнинг ўн беши
/channel/Xazon_Rezgi/3691

10. Барс
/channel/Xazon_Rezgi/9487

11. Бедор туйғулар
/channel/Xazon_Rezgi/5118

12. Қасд
/channel/Xazon_Rezgi/10407

13. Кўнгил ифори
/channel/Xazon_Rezgi/6335

14. Эртакларда яшагим келар
/channel/Xazon_Rezgi/7263


15. Танланган
/channel/Xazon_Rezgi/8890

16. Токи ҳаёт эканман...
/channel/Xazon_Rezgi/9928

17. Менинг исмим Соғинч ...
/channel/Xazon_Rezgi/10756

18.Кўнглимнинг кўчаси
/channel/Xazon_Rezgi/12298

19.Эрам
/channel/Xazon_Rezgi/15798

20.Сенсан севарим
/channel/Xazon_Rezgi/19093

21.Баҳор қайтгунча
/channel/Xazon_Rezgi/19752

22.Қора марварид
/channel/Xazon_Rezgi/17414

23.Сўнгги нафасгача
/channel/Xazon_Rezgi/18265



Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Шукр қилинг...

/channel/Xazon_Rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Россиянинг Рязань шаҳридаги болалар боғчасида болалар 15 градуслик совуқда сувда чўмилтирилар экан. Бундай тартиб туфайли сўнгги 30 йил давомида ОРВИ ва грипп мавсумида давомат 90 фоиз даражасида сақланиб қолган. Яъни, болалар касал бўлишмаган.

©интернет

/channel/Xazon_Rezgi

Читать полностью…
Subscribe to a channel