Ассалому алайкум. Хазонрезгининг телеграмм каналига хуш келибсиз! Каналдан пост улашганда муаллиф номини ўчирманг! Perfluence https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g Реклама таклифи: https://t.me/Reklamarezgi
Ўғлим 23 ёшда эди қизим эса 18 ёшда ҳар бирининг ўз хонаси бор эди
Яқинда хотиним ва мен иш жойимиздан бир неча кун бошқа шахарга кетадиган бўлдик болаларимиз эса уйда ёлғиз қолишди.
Орадан 2 кун ўткач кечаси қизим йиғлаб телефон қилди акам уйига дўстларини олиб келди улар маст ва менга ёпишиб олган деди. Мен нафратланиб кетиб дарҳол оғлимга телефон қилдим лекин у кўтармади.
Хотиним ва мен шокга тушиб қолиб уйимиз томон машинада йўлга чиқдк 2 соатдан кейин уйда бўлдик уйни очдик тўғри қизимнинг хонасига бордик эшикни очиб биз шокда қолдик чунки...давомини ўқиш 16+
#ИККИ_ОЛАМ_ОРАСИДА
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
- Омир, болам...
Омир бошини кўтариб синиқ жилмайиб турган таниш чеҳрага кўзи тушди:
- Шарофат хола?! Сиз? Бу ерда?!
- Ўғлим, мени кетадиган вақтим бўлди. Шунга сен билан хайрлашай дегандим...
- Кетадиган вақтим бўлди? Бунча тез?- ажабланди Омир,- ахир ҳисобингизда ҳали бир кун вақт бўлиши керак эмасмиди?
- Ерликлар ҳисоби бўйича шундай экан. Бизнинг ҳисоб эса бутунлай бошқача...Хуллас, гап шу: яхши қол, болам. Сен билан озми, кўпми ҳамроҳ бўлдим, ўтказган вақтингга рози бўл.
- Сиз ҳам рози бўлинг, хола. Илойим борар манзилингиз жаннат бўлсин.- Омио бу сўзларни Муҳаббат онасининг жанозасида эшитган эди, ҳозир қаердан ёдига келганига ўзи ҳам ҳайрон бўлди.
Шарофат опа ҳавода аста сузиб ўз бўлмасига ўтиб кетди.
Омир узоқ ўйланиб ўтирмай унинг ортидан эргашди.
У Шарофат холани алоҳида хонага олишганини ва бу хонада шифокорлардан ташқари икки йигит ва бир ўрта ёшлардаги жувон ўта тушкун кайфиятда турганликларини кўрди. Омир улар орасидан холанинг ўғли Аҳмадни тезда таниди. "Демак, бу икки йигит ҳам холанинг фарзандлари" деган тўҳтамга келди Омир. Ҳудди унинг таҳминини тасдиқлаган каби:
- Онангиздан розилик сўранг,- деди бош шифокор Комил Турсунов ,- у киши сизни эшитадилар
Биринчи бўлиб онасига яқинлашган Аҳмад унинг қулоқлари остига "Розиман" дея шивирламоқчи бўлди-ю, аммо ўзини тута олмай бўғиқ овозда шашқатор йиғлаб юборди:
- Ойиии... Ойижоооон...
- Қоч! - паст ва таҳдидли овозда Аҳмадни силтаб четга итариб юборди холанинг қизи,- онамни ўлими олдидан жонсарак қилма...-у шундай деб Шарофат опани чекка сочларини авайлаб қулоқлари остига ўтказди:
- Ойижооон...-деди у шивирлаганча,- биз қизларингиз ва ўғилларингиз , набираларингиз сиздан мингдан минг розимиз. Сиз ҳам биздан рози бўлинг. Биздан кўнглингиз тинч бўлсин. Сингларим ва укаларимга ўзим қарайман.
Омир тепадан қараб туриб Шарофат холанинг кўнгли таскин топиб жилмаётганига кўзи тушди. У холанинг болалари билан видолашишига ҳалақит бермай бир четда жим кузатиб турар эди.
- Ойи, мендан рози бўлинг,- онасининг бошига эгилди катта ўғил Азамат,- билиб, билмай сизни ранжитган вақтларим кўп бўлди. Мени кечиринг...
...- Бўлиб ўтган ишларда сенинг хатоинг йўқ,- ҳўрсинди Шарофат опа, - мен учун жонинг соғ бўлиб, ўзларинг ортимда қолсаларинг бўлгани.
📌Асарни тўлиқ ўқимоқчи бўлганлар учун таклиф 👇
/channel/xazonrezgionlayn/18
-27-
Ярим соат
Экран бир икки липиллаб турди-да, чиқ этиб ўчди-қўйди. Компютер қаршисида мук тушиб ишлаётган ходимлар баравар уҳ тортиб юборишди.
— Вооой “сохранит” қилмагандим!
— Ўлсин-а, о-озгина қолганди!
— Эҳ яна тугатолмадим!
— Эндигина гаплашаётгандим Америкадаги дугонам билан!
— Шу етмай турувди…
— Уфф…
Ҳафтада олти кун, эртадан кечгача экранга михланиб ишлашга кўникиб қолган ходимлар бир зум нима қиларларини билмай серрайиб қолишди-ю, бекорчиликдан аста бир-бирларига сўз қота бошлашди.
— Мастурахон, бугун жа-а очилиб кетибсизми? Янги кўйлагингиз бунча ярашибди?
— Вой янгилиги қоптими Азиз ака, бир ҳафтадан бери кийиб келаман-ку…
— Нафиса, қизинг яхшими? Ўқишга кирдими?
— Йўқ, озгина балл етмабди, уч кундан буён хонадан чиқмай йиғлаб ётибди.
— Ниғматвой, ҳа бу кўринмайсиз?
— Ие ака, ҳар куни шу ердаман-ку!
— Акбар ака, кеча аянгизни кўргандим, соғиндим, бир ҳабар олмайди ҳам бу бола дедилар.
— Яхши эслатдингиз Саидахон, ўзимам бир қўнғироқ қиламан деб юргандим, ҳозир гаплашаман.
— Наима, бошинг анча яхшими, тунов куни оғрияпти деб юргандинг.
— Эй нимасини айтасиз, оғриқ ўлгур қўйиб юбормаяпти.
— Ҳа айтганча, Салим акани анча мазаси йўқмиш, бир ҳабар олиб келсак бўларди, ҳар ҳолда энг каттамиз…
— Тўғри айтасиз, албатта бориш керак.
— Бугун ишдан кейин борсак-чи?
— Маъқул. Қуруқ бормасмиз ҳар ҳолда, қани тўртта патир билан мева-чевага икки мингдан ташлангларчи!
Ярим соат. Ярим соатгина вақт етарли бўлди меҳр, оқибат, ҳамжиҳатлик, яқинлик учун. Нега замонавий технологияларнинг т ҳарфи, интернетнинг и ҳарфи етиб бормаган кичик-кичик қишлоқларда меҳр-оқибат кучли-ю, тобора тараққий этиб бораётган катта-катта шаҳарларда одамлар ҳам тобора бегоналашиб, оқибат кўтарилиб бораяпти экан деган саволга жавоб топилгандек бўлди. Ярим соатда.
Лобар Азизхўжаева
@Xazon_Rezgi
Нима учун оналарнинг оёқлари оғришини биласизми?
• Аллоҳ таоло онанинг бачадонидаги суюқликни ҳаддан ташқари шўр қилиб қўйган.
• Шунинг натижасида, бачадон ичидаги ҳомила вазнсиз ҳолатда бўлади.
• У доим суюқликнинг юқори қисмида бўлади. Болага озуқа киндигидан онага боғланган ришта орқали осонгина келиб туради.
• Ҳомилага келадиган озуқа онанинг тишлари ва суякларининг эриши орқали қопланади.
• Ҳомиладор аёл тўйиб таом истеъмол қилмаса ёки кўпроқ вақт оч қолса, ҳомилага келадиган озуқа онанинг тишлари ва суякларининг эриши орқали қопланади.
• Шунинг учун аксарият аёлларнинг ёши ўтгани сайин тишлари тўкилиши, тизза ва оёқларининг оғриши кузатилади.
• Кошкийди, онасининг тиззаси ёки оёғи нима учун оғриётганини фарзанд билганида, фақат ўзини ўйлайвермасдан қандай қилиб онасини рози қилиш устида бош қотирган бўлар эди.
• Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам бежиз: "Жаннат оналар оёғи остидадур" демаганлар.
@Xazon_Rezgi
КЕЛИН.....
Бугун қайнонасига қарагани эрининг опаси - қайнисинглиси Дилором опа келди. Кириб келганда қайнонаси уни “Кел, қизим” деб кутиб олди-ю, лекин бироздан кейин негадир “тескари тўнини кийди –қўйди”.
- Ойижонгинам, келинг ўзим егиздириб қўяман.
- Қўлингни тортте, қанақасига санга ойижон бўламан, мени ойижон дема.
- Ойии - қайниопасини кўзига ёш келди – мен қизингиз Дилоромман.
- Қанақасига қизим бўласан, мани қизим чиройли, сан қариб ётибсанку.
- Ўша чиройли Дилоромингиз ҳам қаридида онам, майли, келинг, оёқларингизни уқалаб қўяман.
- Йўқ, сен менга тегма, ана, ўзими қизим келяпти, ўша уқалайди – дея, уйга кириб келаётган келинга имо қилди.
Дилором опа келинни қаради. Анча озибди бечора. Унгаям қийин. Тўртта фарзанди бор. Бир ёқда инжиққина укаси, бир ёқда қариликданми, бироз гап-сўздан адашадиган, баъзан ўзининг фарзандларини ҳам танимайдиган бўлиб қолган 80 га яқинлашиб қолган онасига қарайди.
Она вақти келса ўзининг фарзандларини танимайди, лекин келинини жуда яхши танийди, келиндан бошқа одамни қўлидан овқат емайди, келиндан бошқа одамга ҳатто уст –бошини ушлатгиздирмайди.
Дилором бир неча йиллар аввал шу келинига ўтказган зулмларини эслади, ўзидан уялди. Ёш эканда, укасини, ота –онасини келинга қилаётган яхши муомаласига қараб, ичи куйиб, ғаши келарди. Ўша вақтларда ҳар куни ишдан қайтишда ота уйига бир кирарди. Келин уни кулиб кутиб олар, кулиб кутиб олмай ҳам кўрсинчи, уйни бошига кўтариб жанжал қиларди, ҳеч бўлмаганда келин бечора дарҳол нимадир тайёрлаб қайни опасини кўнглини олгиси келаётгани билиб турса ҳам, буни устамонликка, тиғёғламаликка, айёрликка ёйиб, битта аччиқ гап билан илондек “чақиб” олиб, кейин уйига кетарди.
"Шу келинни хайдатмасамми" дерди ўша вақтларда. Укасига ҳар ҳил гаплар айтиб урдириб ҳам кўрди, ота-онасига ёмонлаб, уларга "Мани десанглар шу келинни хайдайсизлар" деб хайдатиб ҳам кўрди, лекин келин жуда сабрли экан. Ҳаммасига чидади.
Дилором онасининг ёнида ўтган кунларни ўйлаб ўтираркан, уйга кичик синглиси кириб келди. Улар қучоқ очиб кўришишди.
- Сизлар онамни ёнида гаплашиб ўтира туринглар, ман дарҳол бирор овқатга харакат қилай – деди келин.
- Йўқ, кетма – ҳали келинни гапи тугамасдан қайнонасини гапга аралашди – анави иккиси ким? Нега мени уларни ёнига ташлаб кетяпсан?
- Ойижон, ман Дилдорангизман – деди ҳозиргина кириб келган кичик қизи.
Она барибир танимади, икки қизига тескари бўлиб ўтириб олди.
- Келинойи, ана иссиққина овқат қилиб келганман, қўйинг, ҳеч нимага уннаманг, ҳеч нарса қилманг, шу онамга қараганингиз етарли бизга. Кейин, нариги сумкани ичида сизга битта куйлак кўтариб келгандим.
- Вой, синглиме, нима қилардингиз овора бўлиб?
- Овора бўлганим йўқ, шундоқ ҳам онам сизни ёнидан бир зумга қуйиб юбормайди, анчадан бери бирор куйлак олганингизни билмайман. Қани, кийиб кўрингчи келинойи, лойиқ келармикан?
Жуда чиройли куйлак экан, ярашди, келинни кўзлари қувнади, қайни сингилларига миннатдорчилик билдирди.
- Бугун мани ясанадиган куним экан, Дилором опам румол олиб келгандилар. Раҳмат Дилдорахон. Опажон, сизга ҳам раҳмат. Борликларингизга шукур.
- Аслида сизга раҳмат, сизга тарбия берган ота – онангизга раҳмат – деди Дилором - Илоҳим онамга қилаётган яхшиликларингиз фарзандларингиздан қайтсин. Кейин, анчадан бери бир гап айтаман деб юргандим.- дея бироз тўхталиб турди - Бир вақтлар сизга роса зулм ўтказдирган эдик. Ўшалар учун бизни кечиринг, синглим.
- Унақа деманг опа, ҳаммаси эсимдан чиқиб кетган.
Дилором ўрнидан туриб келинини бағрига босди. Уларни ёнига Дилдора келди. Учаласи бир зум бир – бирини бағрига босиб турди. Уларни кўзларини қири билан кузатиб ўтирган онаси, қариликка хос ҳирқироқ овозда – Ҳой, мени қизимни қўйиб юборинглар, ўзим қучоқлайман уни – дея бақира кетди. Қизлар барчалари бирдек кулиб юборишди...
Малика Аъзамжоновна
@xazon_rezgi
Купчилик эркак ва аёлларни кийнаётган тизза бугим огриги давоси топилди.
Жудаям арзон турадиган бу рецептни куллагандан кейин 70 га кирган бувим хасса таянмидиган ва хатто дехкончилик ишларига карашадиган булди.
Сиз хам бу рецептни куллаб куринг.Ёшликдагидек бемалол харакатланганингизда менга рахмат айтасиз.
Бу рецепт...Батафсил
ЯҚИНДА ТЎЙИ БЎЛГАН АКТРИСА СИТОРА ФАРМОНОВА ЭРИНИ ҲАММАГА КЎРСАТДИ...!!! 💍😊
😳ШОК КУЁВ КИМ ?
БИЗ БИЛГАН УША МАШХУР АКТЁРМИ😱
ТЎЙИ ЯҚИНДА БЎЛИБ ЎТГАНДИ
😳КУЁВНИ КЎРГАНЛАР ҲАЙРОН КОЛМОҚДА КУЁВНИНГ ИСМИ....
🔴КУРИШ УЧУН 👇
Trenddagi kuz-qishgi assal kiyimlarni qidirib charchadingizmi?
Unda Sevlo_shop kanalini tavsiya qilaman. 🌹
❤️Uyga kiyishga dvoykalar
❤️Vecherniy ko'ylaklar
❤️Trenddagi etiklar
❤️Qishgi qalin dvoykalar
❤️Sumkalar
❤️Palto, kurtkalar
Dastavkalar 3-4 kunda pochta orqali yetkazib beriladi✅
/channel/+H94VD8bKbfg1NjNi
#Диққат Диний билимингизни текшириб кўринг
САВОЛ: Фақат битта ҳайвонга масжидга киришга рухсат берилган
❗️Бу қайси ҳайвон эканлигини биласизми ? 🧐
#Диққат
БЎҒИМДАГИ ОҒРИҚЛАРДАН БУТКУЛ ХАЛОС БЎЛАСИЗ🤯
ХАР КУНИ ШУ ИШНИ КИЛСАНГИЗ БЎҒИМДАГИ БАРЧА ОҒРИҚЛАР 7 КУН ИЧИДА ЙУ́Қ БЎЛАР ЭКАН⭕️
Ҳатто энг аянчли бўғим туқималарини ҳам 7 кун ичида тиклаш мумкин! Бунинг учун бу оддий усулни қулланг...👇
https://dexpress-uz.shop/snake/oil/3
Батафсил малумот олиш учун пастдаги хавола устига босинг👇
👉https://dexpress-uz.shop/snake/oil/3
👉https://dexpress-uz.shop/snake/oil/3
👉https://dexpress-uz.shop/snake/oil/3
⁉️Охиргача ўқинг
✔️ХОЗИРОҚ КЎК ЁЗУВ УСТИГА БОСИНГ ВА БЕПУЛ КОНСУЛЬТАЦИЯГА ЭГА БЎЛИНГ
Хайрли тун, яхшилар. Ширин тушлар уйқунгизни безаги бўлсин...
/channel/Xazon_Rezgi
❗️#PSIXOLOGIK_TEST
🎁 Sovg'alardan birini tanlang va o'zingiz haqingizda batafsil ma'lumot oling.
Qaysi birini tanlaysiz?👇
😱99% одам фурасилинни қаерга ишлатишни билмайди!
2 минг сўм турадиган фурасилин ишлатиш секретини билганимга 1 ой бўлди. Натижа 20 млн сўм тежадим.
Энди ҳа деганда докторга боришни ҳожати йўқ! Чунки энди 2 минг турадиган фурасилин ишлатиш сирини биласиз.
Қўллаш секретини ёзиб олинг:
• 350 мл сувга 3 дона фурасилинни... Батафсил ўқиш👇
#ИККИ_ОЛАМ_ОРАСИДА
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
Кўп ўтмай Комил Турсунов телефонини қўлига олди-ю, чапдастлик билан керакли рақамни тера кетди:
- Алло, Орифа?! Ҳа мен. Ваалайкум ассалом. Орифа, ҳали ўқишга кетганинг йўқми? Унда зудлик билан касалхонага етиб кел. Ҳа, тинчлик, тинчлик. Сенга бир янгилигим бор.Келганда биласан.Бўпти, кутаман...
Омир учун Комил Турсунов отаси берган пулларни нима мақсадда ишлатилиши қизиқ туюлди.
У бош шифокорнинг хонасидан чиқмай шу ерда Орифани кутишга қарор қилди. Бош шифокор эса стол устидаги ноутбукини очиб аллақайси тиббий саҳифаларни варақлашга киришди.
Орифа ярим соатларда бошлиқ кабинети эшигини тақиллатди:
- Кирсам мумкинми?
Комил Турсунов ноутбукдаги саҳифаларни бирин-кетин тез-тез ёпар экан, ташқарига овоз берди:
- Киравер, Орифа.
- Ассалому алайкум, - ичкарига оҳиста қадам босган қиз бош шифокорга ийманибгина салом берди.
- Ваалайкум ассалом. Сени кутиб тургандим. Ўтир.
Орифа Комил Турсуновнинг қаршисидаги стулга аста ўтирди.
- Менга қара, қизим, ўқишингни контракт пулини тўладингми?
Орифа кўзларини ерга тикди, даблари титраганча эшитилар- эшитилмас жавоб қайтарди:
- Бир қисмини... маҳалламиздаги бир ҳомий амаки тўлаб бергандилар. Қолганини тоғамлар Россиядан пул жўнатиб тўлаб бераман дегандилар. Аммо улар икки ой аввал ҳавозадан йиқилиб тушиб...
- Орифанинг кўзларида ёш ғилтиллади.
- Йиғлама, қизим,- овози бўғиқ чиқди бош шифокорнинг,- Аллоҳ бор, қизим. У бандаларига синов юбориб ўзи жим қараб турмайди. Мана сенинг ҳам аҳволингдан огоҳ ўзи.
Комил Турсунов сал аввал столи тортмасига ажратиб қўйган пулни олиб қизнинг қўлига тутқазди:
-Бу ерда икки минг дрллар. Лойиғини контрактингга тўла. Ортиб қолганини эса рўзғор қилиб олинглар. Ол, олавер. Ҳа айтганча, бу пуллар қаердан келди деб ҳайрон бўлма. Еттинчи палатадаги исми ажойиб йигит бор эди-ю? Нима эди исми?
- Омир...
- Ҳа, ана ўша Омирнинг отаси касалхонамизга эҳсон қилди. Ойинглар билан "Шу йигит тузалиб кетсин" деб дуо қилиб қўярсизлар а?
- Албатта, - жонланди Орифа, - албатта дуо қиламиз. Оиламиз номидан, чин юракдан дуо қиламиз. Илойим ўша йигит тузалиб, яқинлари бахтига соғ-омон уйига қайтсин .
Орифа шундай деб ўрнидан қўзғалди:
- Энди менга руҳсат. Яна бир бор каттакон раҳмат.
Орифа узун коридордан биринчи қаватга олиб тушадиган зинапоя тарафга юрди-ю, кўп ўтмай ниманидир ўйланганча ортига қайтди. У Омир ётган палата ёнига келиб ичкарига қадам қўйди.
Қизни ёнма-ён кузатиб келаётган Омир ўзининг турли хил игна-ю найчалар улаб ташланган танасига меҳр билан йиғламсираб қараб турган Орифага қараб ҳайрон бўлди.
- Раҳмат сизга, - шивирлади қиз,- баъзи инсонлар ана шундай ҳолатда ҳам яхшилик қила олар эканлар-да... Мендек кўнгли ярим етим қизни сийлаган отангизга ҳам чексиз раҳмат. Шу кунларда йўқчилик важидан шу қадар эзгин кайфиятда эдим-ки... Ёрдам сўрай десам тақиллатгани ҳеч бир эшик топа олмадим. Эрталаб эса ойижоним кўнглимдан ўтганини билгандек "Қизим, юзингга барча эшиклар ёпилдими, демак, Аллоҳнинг эшиги очилишига оз фурсат қолган" дегандилар... Ўша эшикни очилишига сизни сабабчи қилган Аллоҳимга чексиз ҳамдлар бўлсин. Ишонинг, сиз учун чин юракдан дуода бўламан... Чин юракдан...
Орифа пул солинган сумкачасини маҳкам қучганча ортига бурилди.
Қизнинг сўзлари юрак-юрагига бориб теккан Омир эса палатада қолиб кетди...
📌Асарни тўлиқ ўқимоқчи бўлганлар учун таклиф 👇
/channel/xazonrezgionlayn/18
-26-
#ИККИ_ОЛАМ_ОРАСИДА
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
Опасининг ишораси билан Аҳмад бу сафар ўзини тутишга ҳаракат қилиб онасидан рози-ризолик сўради.
- Энди вақтимиз тугади,- ҳўрсинди Комил Турсунов,- Аллоҳим билиб-билмай қилган гуноҳларимиз учун бизни кечир...
Комил Турсунов Шарофат холанинг фарзандларидан нарироқ туришни сўраб ўзи онага уланган симларни бирма-бир уза бошлади...
Омир хонада майин ва хуш ифорга тўла шамол эсгани ҳис қилиб Шарофат опа томонга ошиқди...
Шу пайт Омир ўзини кечаги ялангликга ўхшаш яна бир ялангликда кўрди. У шундоққина ёнгинасида турган Шарофат опага кўзи тушиб аёлдан ажралгиси келмай унга интизор тикилди.
Шу вақт осмоннинг кўринмас қопқаси очилган каби фалакдан Шарофат опа томонга таҳти равонга ўхшаш бир курси тушиб келди. Омир курсининг хушбўй райҳонлардан ясатилганини кўриб унга ағрайиб тикилди. Бу сафар ҳам юзлари ёпинчиқ билан ўралган тўрт нафар мулозим Шарофат опанинг қўлидан тутиб аёлни райҳонли курсига олиб бориб ўтказдилар. Шу пайт Шарофат онанинг устидан турли хил ранглардаги гул япроқлари сочила бошлади:
- Вой- бўўў...-деди Омирнинг ёнида турган қария, - райҳоннинг исини қаранг... Бу аёл эрининг розилигини чунонан олган аёл экан... Мен яқин ўртада бунақа хуш ифорни туйламаган эдим. Назаримда бу аёлнинг у дунёдаги мақоми жуда улуғ бўладиган кўринади.
- Сиз буни қаердан биласиз?- қизиқсинаб сўради Омир, -ё шу аломатларга қараб айтаяпсизми буни?
Қария Омирга ҳайриҳоҳ назар солар экан оҳиста сўзланди:
- Мен бу ерда салкам икки ойдан буён саросар кезаман.Ўлмаса инсоннинг жонидан қаттиқ матоҳ бўлмас экан. Ана шу икки ойнинг ҳар бир куни у дунёнинг неча-неча ойларига тенг келса эҳтимол. Ҳа мен у аёл ҳақда кўз ўнгимизда рўй бераётган аломатларга қараб айтаяпман. Агар сен яна ҳам кўпроқ маълумотга эга бўлишни истасанг унда ана шу аёлнинг жанозасига бор ва бўлаётган воқеаларни ўз кўзинг билан кузат, жисм-у жонинг билан ҳис қил.Бу ишлар сенга унчалик қийинчилик туғдирмайди, биласан.
📌Асарни тўлиқ ўқимоқчи бўлганлар учун таклиф 👇
/channel/xazonrezgionlayn/18
-28-
🔥Диққат, премъера! 🔥
Муаллиф: Хазонрезги
#ИККИ_ОЛАМ_ОРАСИДА
@xazonrezgionlayn
Eringiz uchun Onasidek bo'lib qolmang‼
Aks holda uyda onasini qoldirib ko'chadan ayol qidira boshlaydi!
"AYOLLAR DUNYOSI" - kanali, har bir ayol qizga kerakli sahifa! Go‘zalligingiz va salomatligingizga oid foydali ma‘lumotlar berib boriladi!
Ortiqcha so'zga hojat yo'q shunchaki kirib ko'ring! 👇👇👇
🦋 @UZBEK_SOLIHA_AYOLLARI 🦋
🦋 @UZBEK_SOLIHA_AYOLLARI 🦋
MANAMAN degan erkakni telbalarcha sog'intirishni 9 ta usuli! ❤️❤️❤️
Agar u sizni telbalarcha sog'inishni xohlasangiz, buni qilishning bir necha yo'li mavjud👇
1.Har doim xayrlashayotgan vaqtda..
➡️Davomini o’qish
Шукр қилган
Бир синфдошим бор эди. Отаси “катта жой”да ишлар, бадавлат яшашар эди. Маҳаллада биринчи бўлиб телевизор олишган эди. Синфдошим яхши ўқирди. Еттинчи синфни битирган куни мотоциклли бўлди. Мактабни олтин медал билан тугатди.
Йиллар ўтди. Бир куни кўришиб қолдик.
– Ишлар қалай? – десам, зарда билан қўл силтади:
– Расво! Домлам ўлгудек мараз! Номзодлик ишимни чўзиб ётибди.
Йиллар ўтди. Тағин кўришдик.
– Ишлар қалай?
– Расво! Ўғлим кўп ичади. Кеча яп-янги машинанинг пачағини чиқариб келди!
Йиллар ўтди. Яна кўришдик.
– Ишлар қалай?
– Расво! Қизимнинг турмуши нотинч. Қайнонаси ёмон. Судлашмоқчиман.
Йиллар ўтди. Синфдошим бетоб деб эшитдим. Шифохонага борсам, ранги бир ҳолатда ётибди.
– Соғлиқ қалай?
– Расво! Қанд касали деган палакат адойи-тамом қилди. Ўлиб-ўлмайман, тузалиб-тузалмайман!
Тавба, деб гапирай-ку, фаришталар омин деган эканми, узоққа бормади, бечора…
Яна бир синфдошим бор эди. Отаси урушдан яримжон бўлиб қайтган, тўкилиб кетай деб турган кулбада туришарди. Яхши ўқирди. Лекин медалга “илинмади”.
Йиллар ўтди. Бир куни кўришиб қолдик.
– Ишлар қалай?
– Худога шукр, яхши! Мебел фабрикасида ишлаяпман. Кундузи дурадгорлик қиламан. Кечаси уч кунда бир қоровулман. Яқинда велосипед олдим.
Йиллар ўтди. Тағин кўришдик.
– Ишлар қалай?
– Худога шукр, яхши! Ўғлим ўқишни битириб, чет элга ишга кетди.
Йиллар ўтди. Яна кўришдик.
– Ишлар қалай?
– Худога шукр, яхши! Қизим фарзанд кўрди. Неварамга бешик олишга кетяпман!
Йиллар ўтди. Синфдошим бетоб деб эшитдим. Худди ўша, бошқа синфдошим ётган шифохонада экан. Ранги бир ҳолатда.
– Соғлиқ қалай?
– Худога шукр, яхши! Буйрак жиндай шамоллабди. Берган дардига шукр!
Яқинда уни тағин кўрдим.
– Ишлар қалай?
– Худога шукр, яхши! Тўнғич неварамнинг бўйи чўзилиб қолди. Худо хоҳласа, беш-олти йилда невара куёв кўраман. Тўйга келасан-а?!
Ўткир Ҳошимов
👉🏻@Xazon_Rezgi
Онадан сўрадилар:
— Қайси фарзандингизни кўпроқ яхши кўрасиз?
Шунда она жавоб берди:
— Уйга келгунича кўчадагисини, соғайиб кетгунича беморини, катта бўлгунича кичигини ва ўлгунимча ҳаммасини!
@Xazon_Rezgi
#СИЗ_УЧУН_АЁЛ_КИМ... ?
Эркаклар давра қуриб ўтирардилар.
Улардан бири:
- Аёл бу пойабзалдир, уни истаганча алмаштириш мумкин, - деди.
Ўтирганлар, шу даврада ўтирган доно одамдан сўрадилар:
- Бу гапга нима дейсиз?
Доно киши шундай жавоб берди:
- Ҳа, тўғри айтаяпти, бу одамга маломат қилманглар, шунчаки у ўзини оёқ ҳисобламоқда, унинг шу гапидан ўзини кимлигини билиб олса бўлади. Ўзини шоҳ деб ҳисоблайдиган ҳар қандай эркак киши учун эса аёл бу тож кабидир !!!
Муаллиф: интернет
┄┄┅┅✿🍃❀🌺❀🍃✿┅┅┄┄
АЁЛИМ
Чойҳонада гурунг қизирди,
Сўзни сўзга уларди навбат.
Ҳар кимса ўз фикрини айтар,
Кимдир ғийбат , ким эса ибрат...
Ногоҳон бир эркак сўз олди,
Гапин айтар нохос керилиб
Аёлини бирам камситиб :
- Пойафзалим ! -деди берилиб
Жўрабоши бўлган эркакнинг,
Бу сўзлардан кўнгли ўқ еди:
-Аёлингиз пойафзал бўлса ,
Сиз - оёқсиз, нетамиз?!- деди.
Менинг эса жуфти ҳалолим,
Аёл эмас - Малика ! Айтсам...
Оддий ишчи - кўчада, аммо,
Подишоҳман!!!
Уйимга қайтсам...
Хазонрезги
Каналимизга обуна бўлинг👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
#дилимдагилар
Кел, яшайлик улашиб меҳр,
Ғам камайсин, майли, биттага.
Ким билади бирор куни сен,
Мен бўлмасман, балки, эртага...
Узилсада ришталар бир кун,
Боғлайвериб солмайлик тугун.
Не бўлса ҳам кечиргин бугун,
Мен бўлмасман, балки, эртага...
Юравергин кўнглингни хушлаб,
Ерни айлан, осмонни ушлаб.
Қўнғироқ қил, ҳеч йўқса, эслаб,
Мен бўлмасман, балки, эртага...
Озорлансанг ранжима сира,
Таъбимизни қилмайлик хира.
Мерос қолсин ширин хотира,
Мен бўлмасман, балки, эртага...
Манзил йироқ, масофа олис,
Йўл бўлади бизлар юрган из.
Қолган йўлни босарсан ёлғиз,
Мен бўлмасман, балки, эртага...
Ширин сўзни дариғ тутмагин,
Дардингни айт ичга ютмагин.
Фурсат бўлар дея кутмагин,
Мен бўлмасман, балки, эртага...
Рўмолимни секин тортиб қўй,
Кўзёшимни бир бор артиб қўй,
“Кераксан” деб бугун айтиб қўй,
Мен бўлмасман, балки, эртага...
Умму Амина
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
Ҳеч бир инсон ҳаётингизга бекордан бекорга келмайди...
• Кимларнингдир айтган эртагига "раҳмат" денг, сизни хушёрликка чорлаб уйғотиб кетди;
• Кимларнингдир аччиқ хақиқатни сўзлаганига "раҳмат" денг, ақл кўзингизни очиб кетди;
• Кимларнингдир қалбингизни яралаб, тирнаб кетганига "раҳмат" денг, сизга оғриқ бериб, сабрни ўргатиб кетди;
• Кимларнингдир сизга душманлик қилганига "раҳмат" денг, кучлилар қаторига қўшиб кетди;
• Сизга меҳр, қувонч улашганларга "раҳмат" денг, ҳаётнинг гўзаллигини кўрсатиб кетди...
@ интернет
@xazon_rezgi
☀️🌤#хайрли_тонг
Ассалому алайкум, дилдош, кўнгилдош.
Аллоҳнинг бетакрор ҳадяси бўлмиш мунаввар тонг сиз- у бизга муборак бўлсин.
Умр китобимизнинг "бугун" дея очилаётган янги саҳифаси энг чиройли тақдир ила битилсин.
Барчамизнинг юрак тўримиздаги тилакларимизни Аллоҳнинг ўзи раво айласин. .
Оилавий ҳотиржамлик , тинчлик - омонлик , тан- сиҳатлиги доимий ҳамроҳимиз бўлсин.
Сешанба кунингиз файзли , баракали , мазмунларга тўла бўлиб ўтсин ...
Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
>>>TELEGRAMda Bolajonlarning sevimli kanali bolishga ulgurgan kanal🫶🫰
• • • 𝙵𝙰𝚀𝙰𝚃 𝙱𝙸𝚉𝙽𝙸𝙽𝙶 𝙺𝙰𝙽𝙰𝙻𝙳𝙰 • • •
> Bolalar uchun o'yinchoqlar🧍♂
> Qizlar uchun o'yinchoqlar🧍♀
> Elektron motolar🏎
> Harxil turdagi oʻyinchoqlar🎁
👩❤️👨 𝗕𝗼𝗹𝗮𝗷𝗼𝗻𝗹𝗮𝗿𝗶𝗻𝗴𝗶𝘇𝗻𝗶 𝗵𝘂𝗿𝘀𝗮𝗻𝗱 𝗾𝗶𝗹𝗶𝘀𝗵𝗻𝗶 𝘆𝗮𝗵𝘀𝗵𝗶 𝗸𝗼'𝗿𝗮𝘀𝗶𝘇!
🤔 𝗨𝗻𝗶 𝗾𝗮𝗻𝗱𝗮𝘆 𝗾𝗶𝗹𝗶𝘀𝗵𝗻𝗶 𝗯𝗶𝗹𝗺𝗮𝘆𝗮𝗯𝘀𝘇𝗺𝗶?
🧸 Marxamat! Siz uchun ajoyib imkoniyat kanalimiz farzandlaringizni xursand qilish uchun xizmatda ! 👇
Тушимда ўзимни фаришталар маконида кўрдим. Бир фаришта мени айлантириб юрарди. Биз фаришталар билан тўла хоналар олдидан бирма-бир ўтиб борардик.
Мени бошлаб бораётган фаришта биринчи бўлим олдида тўхтади ва деди: «Бу – Қабул бўлими. Бу ерда Аллоҳга қилинган барча илтижолар ва дуолар қабул қилинади». Мен у хонага қараганимда, хона жуда ҳам кўп фаришталар билан тўла эди. Улар бутун дунё бўйлаб инсонлар томонидан қилинган дуо ва илтижолар ёзилган кўп жилдли саҳифаларни саралаётган эди.
Сўнг биз узун йўлак бўйлаб йўлимизда давом этдик ва иккинчи бўлимга етдик. Фаришта менга айтди: «Бу – Ижобат бўлими. Бу ерда инсонлар сўраган дуо ва илтижолардан сараланганлари ижобат қилинади». Мен у хонага қараганимда, бу хона ҳам кўплаб фаришталар билан тўла эди. Улар ижобат қилинган дуоларни ўраб, Ерга – тегишли инсонларга жўнатиш ишлари билан банд эди.
Ниҳоят биз узун йўлакнинг энг охирига етдик ва кичкина бир хона олдида тўхтадик. Ажабланарлиси шундаки, у хонада бор йўғи биттагина фаришта ўтирарди ва деярли ҳеч иш қилмай, бекор ўтирарди.
Мен билан келган фаришта айтди:
– Бу – Шукр бўлими.
– Қанақасига? Ахир бу ерда деярли ҳеч қандай иш қилинмаяпти-ку!, – сўрадим мен.
Фаришта ниҳоятда хўрсинди ва хафалик билан деди:
– Дуолари ижобат қилинганидан сўнг, инсонлардан жуда ҳам озчилиги шукр айтади.
– Инсон Аллоҳга қандай қилиб шукр айтиши керак?, – сўрадим мен.
– Шунчаки, «Алҳамдулиллаҳи Роббил Аламин» деб айтса кифоя.
Инглиз тилидан Иброҳим Муҳаммад таржимаси.
/channel/Xazon_Rezgi
ОДАМЛАР
Дунё экан, табиатнинг ўйини кўп қизиқдир,
Ҳаёт бизнинг пешонага ўз муҳрини чизибдир.
1974 й
✍ Амирқул Пўлкан
🎤 Жамшид Султонов
🎞 Моҳигул Эргашева
/channel/amirqulpulkan
#ИККИ_ОЛАМ_ОРАСИДА
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
Омир икки кунда қадрдон бўлиб улгурган палатасига қайтар экан йўл-йўлакай ич-ичидан бир ҳўрсиниқни туйди.
- Адааа...
Омир дарҳол машиналар турадиган жойга елдек учди. Унинг юраги алдамаган эди. Собир ака бугун ҳам қош қораймасдан ўғлининг ёнига келиб олибди.
- Ассалому алайкум, ада...
Собир ака гўё-ки ўғли берган саломни эшитгандек ўнг ва чап томонига ўгирилди. Ёнида ҳеч кимни кўрмагач, муштига йўталиб яна хаёлга чўмди
- Ада, ман яхшиман... Илтимос уйга қайтинг... Бу ер совуқ
Бирор дардни орттириб олишигиз мумкин
Собир ака жавоб қайтармади. У анча вақтгача жим ўтиргач гўёки ўғлини энди эшитаётгандек аста паст овозда шивирлашга тушди:
- Омир, болам... Ҳушингга келсанг бўлгани. Сен ҳушингга келган кунингдан бошлаб бари бошқача бўлади. Ҳаммасини қайта бошидан бошлаймиз.Энг аввало сенинг кўнглингга қулоқ соламан.
-Адааа...- афсус оҳангида ингради Омир,-ҳеч нарсани ўзгартиришни ҳожати йўқ. Ўзгариши керак бўлган ёлғиз бир нарса бор. У ҳам бўлса менман. Бошқа ҳеч ким... Агар Аллоҳ мени яна қайта яшашга лойиқ кўрса ҳузурингизга бутунлай бошқа инсон бўлиб қайтаман. Бу сафар корхонангизда ўз ўрнимга муносиб иш бошқарувчингиз бўламан. Сизнинг қўлингиздан барча оғир ишни оламан. Сиз эса онам билан ҳузур-ҳаловатда яшайсиз...
Омир тонг отгунча отаси билан унинг машинада қолиб кетди.
8.ОРИФА
Эртаси куни тонг ёришгач Собир ака бош шифокор Комил Турсунов ҳузурига руҳсат сўраб кирди:
- Ассалому алайкум, мумкинми, доктор?!
- Ваалейкум ассалом, келинг, бемалол.
Комил Турсунов Собир акани ўрнидан туриб кутиб олар экан қўли билан ўтиришга жой кўрсатди.
-Узр, кўп гапириб вақтингизни олмоқчи эмасман,- деди Собир ака шифокорга,- биласиз жонлантириш бўлимида ўғлим ётибди. Исми шарифи Омир Ҳасанов. Келтирилганига уч кун бўлган комадаги йигит.
- Хабарим бор,- Комил Турсунов Собир акага синчковлик билан тикилди.
- Биласиз, яқин кишиси ҳаёт учун курашаётган бир вақтда унинг ўзига келишини кутаётган жигар, дўст-биродарлари ҳам қўл қовуштириб ўтиришмайди.
Аммо бу ҳолатда қўлимиздан дуо қилиш ва кутишдан ортиқ ҳеч бир иш келмас экан.
Шунинг учун мен онаси билан маслаҳатлашиб... шифохонангизга бироз эҳсон қилмоқчи эдик.
Собир ака чўнтагидан қоғозга ўралган бир таҳлам пулни олиб стол устига қўйди.
- Бу ерда ўн минг доллар. Уни қайси мақсадда ишлатишни ўзингиз биласиз,- деди Собир ака,- бу пулларга балки тиббиёт аппарати оларсиз, балки керакли дори-дармон . Хуллас бу ёғи ўзингизга ҳавола. Мен сизга ишонаман. Энди эса менга руҳсат. Ижозатингиз билан...
Собир ака қўлини кўксига қўйганча бош шифокор билан хайрлашиб хонани тарк этди.
Комил Турсунов ўрнидан қўзғалиб Собир акани кузатган бўлди-ю, кўп ўтмай яна ўз креслосига нўкиб ўйга толди.
-25-
#ДИҚҚАТ #ДИҚҚАТ
СОГЛОМ ОЗИШ ДАНГАСАЛАР УЧУН ХАМ 100 % НАТИЖА БEРАДИГАН УСУЛ
Бемалол пархез қилмасдан хам озиш мумкун. 😱
Кечка ичиб ётасиз ва туни билан ёглариз эрийди. Узиз натижадан хайратда қоласиз.
Бу дамламани ичиб 1 кечада 2 кг вазн ташлаб, камига ичакдаги шлакларни, гижжаларни ювиб юздаги угри ва тошмаларизгача тўхтатади.
Рецептни ёзиб олинг, ва бу кеча ичиб 2кг вазн ташланг афсусланмайсиз!😍
Рецепт: СУВ , ЛИМОН
БАТАФСИЛ............ 👇🏻