Ассалому алайкум. Хазонрезгининг телеграмм каналига хуш келибсиз! Каналдан пост улашганда муаллиф номини ўчирманг! Perfluence https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g Реклама таклифи: https://t.me/Reklamarezgi
ОЛТИНДАН ҚИММАТ СЎЗЛАР:
– Ҳаётида муваффақият қозонган одамни кўрмадим. Агар кўрган бўлсам, ота-онасига яхшилик қилиш насиб қилган одам бўлади.
– Ғам-андуҳсиз одам йўқ. Лекин «Бу шунчаки дунё» деб табассум қиладиган одам топилади.
– Сиқилган пайтингизда йиғламанг, балки, шукур қилинг,
– Энг яхши дўст дунё сенга кулиб боққанда ҳасад қилмайди, дунё сендан юз ўгирса, сени ташлаб кетмайди.
– Виқор ва ҳайбатли бўлишнинг сабаби камгапликдир. Жамол ва чиройнинг сабаби табассумнинг кўпидир. Ҳайбатли, виқорли бўл!
– Инсон таълим олган нарсаларнинг энг чўққиси, ҳар бир фикрни эшитиб, уни ҳурмат қилишидир. Ундан қаноатланиши шарт эмас.
– Ким онасига яхшилик қилишдан маҳрум бўлса, барча яхшиликлардан маҳрум бўлибди!
/channel/xazon_rezgi
Бир янги уйланган йигит тақдиридан қувониб, хотинини амакисига мақтаб қолибди. Амакиси жиянига насиҳат қилиб ўтирмай, оқшомда ўз уйига меҳмон бўлиб боришини тайинлабди.
Жияни келгач, амаки хотинига тарвуз олиб келишни буюрибди. Хотин олиб келибди. Амаки тарвузни кўриб: "Буниси яхши эмас, бошқасини олиб кел", дебди. Хотин итоат билан иккинчисини олиб келибди. Шу тарзда эрнинг хоҳишига қараб, ўн марта бошқа тарвузга қатнабди. Аммо лом-мим демабди...
Жияннинг таклифи билан эртасига амаки меҳмонга борибди. Жиян ҳам хотинига тарвуз келтиришни буюрибди. Биринчи тарвузни кўриб: "Бу яхши чиқмайди, бошқасини олиб кел", дебди. Жувон итоат билан иккинчи тарвузни олиб келибди. Жиян бундан мамнун бўлиб, амакисига "Кўрдингизми?" дегандай кулиб қарабди-да, "Бу ҳам бўлмайди, бошқасини олиб кел", дебди. Учинчи тарвузни ҳам бўлмайдига чиқариб, қайтармоқчи бўлганида жувон:
– Нима, бир арава тарвуз тушириб қўйганмисиз, ҳали унисини, ҳали бунисини олиб кел, деяверасиз. Бор-йўғи учта тарвуз бор уйда, ёқмаса, туринг-да, яхшисини ўзингиз танлаб олинг. Мен танлашни билмайман! – деб норозилигини баён қилибди.
Шунда амаки жиянига деган экан:
– Кўрдингми, жиян, сен кўпам мақтанавермагин. Менинг уйимда бир донагина тарвуз бор эди. Хотиним яхши феълли, фаросатли бўлгани учун менга эътироз билдирмай, ўша битта тарвузни ўн марта олиб келди. Лекин бирон марта итоатсизлик билан гап қайтармади, лабини ҳам бурмади.
Фаросатли аёл йўғини ҳам саришта қилади, фаросатсиз эса борини ҳам эплолмайди!
/channel/Xazon_Rezgi
Барча ҳис-туйғулар бир оролга дам олиш учун отланишибди. Ҳис-туйғулар яхши дам олишаркан, оролда кутилмаган хабар тарқалди: тўфон яқинлашаётган эмиш ва барчага оролни тарк этиш тавсия қилинибди. Бу қўққис хабар барчани шошириб қуйиб, ҳамма қайикларга шошилибди. Ҳатто, шикастланган қайиклар ҳам тузатилиб ишга солинибди.
Фақат Меҳр кетишни истамасмиш. Унинг ҳали қиладиган ишлари бор экан. Осмонда қора булутлар суза бошлагач, у ҳам кетиши кераклигини тушуниб етибди. Бахтга қарши, қайиқларда бўш жой йўқ эди. Меҳр атрофга илинж билан аланглабди. Шу пайт Бойлик қайиқда ўтиб қолибди.
- Мени қайиғингизга олинг, Бойлик, - деб илтимос қилибди Меҳр.
- Йўқ, - дея жавоб берибди Бойлик, - қайиғим кимматбаҳо нарсалар - олтин ва кумушга тўла. Сенга жой йўқ.
Бироздан кейин Манманлик ўтибди. Meҳp унга:
- Менга ёрдам бер, Манманлик! Бир ўзим қолиб кетдим, мени ўзинг билан олиб кет, - деб қичқирибди.
- Йуқ, ололмайман. Қайиғим ифлос оёқларинг туфайли булғанишини истамайман! - деб жавоб қилибди Манманлик.
Сўнг Афсус ўтибди. Меҳр ундан ҳам мадад сўрабди. Лекин ижобий жавоб олмабди:
- Ололмайман. Мен хафаман. Якка ўзим қолишни ҳоҳлайман.
Кейин Қувонч ўтибди. Меҳр яна ёрдам сўраб мурожаат қилибди. Бироқ Қувонч шу қадар хурсанд эканки, атрофга қараб, бировларнинг ғамини еёлмас экан.
Меҳр тобора ҳолдан тойиб, умидсизланиб борарди. Шу он биров уни чақирибди:
- Кел, Меҳр, мен сени олиб кетаман.
Меҳр ким бу қадар олижаноблик қилганига ҳайрон бўлиб, қайиққа сакраб чиқиб олибди ва кўнгли хотиржам тортибди.
Қайиқда ўтиргач, Меҳрнинг кўзи Илмга тушибди. У ҳайратини яширолмай, қизиқиб сўрабди:
- Ҳеч ким мени қайиғига олишни истамаётган пайтда ким мени мардлик қилиб олиб кетишга рози бўлди, Илм?
- Уми? Вақт эди, - деб жилмайганча жавоб берибди Илм.
- Нега Вақт мени қайиғига олиб, хавфсизлигимни таъминлади?
- Чунки фақат Вақтгина сенинг буюклигинг ва нималарга қодирлигингни билади. Фақат Меҳр хотиржамлик ва кувонч олиб келади, - деб табассум билан жавоб қилибди Илм.
Ҳа, фаровонликда меҳрни писанд қилмаймиз. Обрўимиз борида ҳам меҳр ҳақида унутамиз. Ҳатто, қувонч ва ғамда ҳам меҳр ёдимиздан кўтарилади. Фақат вақт ўтиши билангина меҳрнинг муҳимлигини англаб етамиз.
Шундай экан нимани кутяпмиз? Келинг, меҳрни ҳаётимизнинг бир парчасига айлантирайлик!
/channel/Xazon_Rezgi
Йиғламасдан ўқий олмайсиз...
Бир кишига қўнғироқ қилиш сабаб, телефоним контактидан унинг рақамини қидирар эканман, бошқа рақам эгасига кўзим тушиб қолди. Кўзим тушди-ю, этим жимирлади, бутун вужудимни қайғу қамраб олди. Бу рақам эгаси билан туғилганимдан буён бирга эдим. Ўн ой аввал ҳам кунда кун олис суҳбатлашиб турардик.
Рақамга кўзим тушаркан, аламли хотиралар бирин-кетин кўз олдимдан ўта бошлади. Чидаб бўлмади, ўпкам тўлиб кетди, чуқур-чуқур хўрсинардим. Афсус чекардим. Бу рақам эгаси, менинг раҳматли падари бузрукворим эди.
Манашу рақамдан дадам хаётликларида, ҳар доим ҳам эмас, онда-сонда:
— Иқболжон болам, телефонимни пули тугаб қолади-да, иложи бўлса беш-ўн минг пайнет қилиб юборгин, — дердилар.
— Хўп бўлади, дада.
Алам қиладигани, армон қиладигани, баъзи-баъзида ўзим билан ўзим бўлиб (дунёвий ташвишларга берилиб), айтган илтимосларини унутиб қўйган кунларим бўлганди. Ўзлари телефонларига пул тушириб, яна қўнғироқ қилардилар. Телефон экранида рақамларини кўришим билан бояги илтимослари ёдга тушиб, "эҳ эсимдан чиқибди-ю" деганча коловланиб, қўнғироқни олганимда:
— Иқболжон! Хавотир олма, ўғлим, ўзим пул тушириб олдим, ишларингни қилавер, фақат эҳтиёт бўлгин! Бошинг омон бўлсин! — деб дуо қилиб қўярдилар.
Аламли хотираларни ёдга олар эканман, қанчалар бепарво эканлигимдан хафа бўламан, ўпкам тўлиб, кўзларимдан ёш думалаб, экрандаги "Дадам" деб ёзилган телефон рақамига думалайди. Хаёлга бериламан. Қани энди хозир шу рақамдан қўнғироқ бўлсайди, 34 йиллик таниш овоз жаранглаб:
— Ўғлим, яхшимисан? Ишларинг бўляптими? Қийналмаяпсанми? Бизлардан хавотир олма, биз яхшимисиз, ўзингни эҳтиёт қил, болам! — десалар.
Йўқ, энди қўнғироқ бўлмайди! Қўнғироқ бўлмаслигини билганим учун ҳам бугун чуқур қайғудаман! Жаннатларда кўришишлик насиб қилсин, дадажон!
P.S.: Ота-онаси ҳаёт бўлган дўсти биродарларим, сизлар бахтлисизлар! Ҳаммаси ўз қўлингизда, имкон борлигида уларга эътиборсиз бўлманглар! Сиз учун оддий кўринган, анашу пайнет мисол кичик ҳолатлар, улар ўтгандан кейин катта бир армон бўлиб қоларкан. Ҳар қандай ишни йиғиштириб бўлса ҳам уларнинг, хоҳ катта бўлсин, хоҳ кичик илтимосларини қўлларингдан келганча бажо келтиринглар, кейин жуда-жуда кеч бўлади...
Иқбол Юсуф.
/channel/Xazon_Rezgi
ХАЙРЛИ ТУН
Меҳрингиз олдида эгиб бошимни...
Тангридан умрингиз тилаб
юраман.
Юраги покиза ҳазрати инсон,
Сизни АЛЛОҲ учун яхши кўраман!
Хайрли оқшом, яхши дам олинг! Аллоҳга омонатсиз эртага ғойибона кўришгунча !!
/channel/Xazon_Rezgi
ФАРРОШ БЎЛОЛМАГАН БИЗНЕСМЕН
Бир киши “Microsoft” компаниясига фаррош бўлиб ишлаш учун келибди. Кадрлар бўлимида у бир нечта тестлардан, суҳбатдан ўтибди ва унга дейишибди:
— Табриклаймиз, сизни ишга қабул қиламиз. Бизга ўз e-mail’ингизни қолдиринг, иш жадвали ҳақида маълум қиламиз.
— Кечирасиз, менинг компьютерим йўқ, – дебди бояги киши, – электрон почтам ҳам йўқ.
— Афсуски, у ҳолда сизни ишга қабул қилолмаймиз. “Microsoft”нинг барча ходимлари билан e-mail орқали алоқа қиламиз ва ишимизнинг асосий қисми компьютерлар билан боғлиқ. Шунинг учун, сизни ишга ололмаймиз.
Бечора киши ташқарига йўл олибди ва компьютер учун қандай қилиб пул топишни ўйлай бошлабди. Чўнтагида атиги 30 доллар пули бор экан. Қараса, нарироқда бир фермер боғидан териб келган олмаларини сотаётган экан. У 10 кило олма сотиб олибди ва гавжум кўчалардан бирига бориб олма сота бошлабди. Икки соатда унинг пули икки баробар, олти соатдан кейин эса 10 баробарга кўпайибди. У “Microsoft”га ишга кирмасдан ҳам яшаш мумкинлигини тушунибди.
Бир қанча вақтдан кейин эркак автомобиль сотиб олибди, аввалига кичик дўкон, кейинроқ магазин очибди. Беш йилдан кейин супермаркетлар тармоғини ташкил қилибди. Шундан сўнг у бизнесини суғурта қилдирмоқчи бўлибди, суғурта агенти эса ундан электрон почтасини қолдиришни сўрабди. Бизнесмен худди бир неча йил олдинги сингари унда e-mail ҳам, компьютер ҳам йўқлигини айтибди.
– Қойил! – дебди суғурта агенти, – компьютерингиз йўқ бўла туриб шундай бизнесга эга экансиз! Агар комьютерингиз бўлганида ким бўлардингиз?!
Бизнесмен унга жилмайиб жавоб қайтарибди:
– У ҳолда “Microsoft”да фаррош бўлардим.
P.S.: Бундан иккита хулоса қилишимиз мумкин. Бири, қандайдир буюмлар муваффақиятга сабабчи бўлмайди. Иккиничиси, доимо бировларнинг қўлига қараб қолмайдиган ишнинг пайида бўлиш даркор. Зеро, кўпчилик одамларда 3 йил ичида ўз бизнесини қуриш учун сабр етишмайди, аммо 40 йил ишга бориш учун уларнинг сабри етади!
©интернет
@xazon_rezgi
#ИККИ_ОЛАМ_ОРАСИДА
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
- Нафиса ҳушига келибди!
Омир қувончи ичига сиғмай қия очиқ эшикдан Нафиса ётган палатага мўралади. Нафиса палатадаги ўз ўрнида ётар, унга уланган аппаратлар ва уларнинг резина найчаларини бир қанчаси жувоннинг танасидан олиб ташланган эди .
- Нафиса опа,- чақирди хонага сизиб кирган Омир,- яхшимисиз? Сиз учун ҳурсандман.
Нафиса Омирнинг чақирувига жавоб қайтармади. У кўзлари юмуқ бўлса-да, аллазамон тириклар оламига қайтганди.
- Имм, - лаблари титради Нафисанинг,- Асад ака... Қизалоғим...
Нафисани овозини палатада уни тепасида кузатиб турган шифокорлар эшитмади, бироқ Омир бу овозни яққол эшитди.
- Лаблари қимирлаяпти, доктор,- деди Нафисанинг бошида кузатиб турган ҳамшира шифокорга қараб,- қаранг, оғриқни ҳам сеза бошлаган шекилди юзларида азоб излари сезиляпти.
- Ҳаа кўряпман, -лабларига табассум югурди шифокорнинг,- насиб қилса бу қизимиз бир ҳафталарда оддий шифохонага олинади. Бир ойнинг нари-берисида эса оиласи бағрида бўлади...
Шифокорнинг сўзларини эшитган Омирнинг ҳам юзларига табассум инди. У энди ортиқ Нафиса билан сўзлаша олмаслигини билса-да, унинг ҳаётга қайтганидан беҳад ҳурсанд эди .
- Омир!-Мухтор аканинг чақириғи йигитни сергаклантирди,- қаерларда юрибсан, болам?
- Қўшни палатадаги Шарофат опани сўнгги манзилга кузатиб келяпман. Қайтсам бу ерда Нафиса опа хушларига келибдилар.
Шу пайт қўшни палатадан ёввойи чинқириқ овози эшитилди:
- Йўўўқ...Истамаймааан! Истамаймааан! Ундай қилмааанг!
Омир ажабланиб Мухтор акага юзланди:
- Тинчликми, Мухтор ака?! Бу ерда мен билмаган нималардир бўляптими?
-Э асти сўрама, болам. Қўшни палатага бир бемор йигитни олиб келишибди. У йигит сен тенгги экан. Кеча тунда шериклари билан мусофирда юрган ўз акасини уйига ўғирликка тушган экан. У келинойисини жиянлари билан ота-онасиникига кетган деб ўйлаган экан. Хуллас, воқеа жойида уларни таниб қолган келинойиси ва уч нафар жиянини бу нокаснинг шериклари сўйиб ташлабди. Бунинг ўзи эса қилиб қўйган ишидан даҳшатга тушиб ўзининг юрагига пичоқ санчибди...
📌Асарни бир нафасда тўлиқ ўқимоқчи бўлганлар учун таклиф 👇
/channel/xazonrezgionlayn/18
-30-
🔥Диққат, премъера! 🔥
Муаллиф: Хазонрезги
#ИККИ_ОЛАМ_ОРАСИДА
@xazonrezgionlayn
#SubhanAlloh
Хадича онамизга нега Жаноза намози ўқилмаган?
Ҳадича онамиз пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо (с.а.в) га
"Мен қабрдан қўрқяпман, менга кафанлик қилиб ўз тўнингизни ишлатинг" дейдилар. Пайғамбаримиз рози бўладилар.
Шу пайт Жаброил алайҳиссалом Жаннатдан Aллоҳ томонидан ҳадя этилган 2- кафанликни олиб тушадилар.
Аммо Ҳадича онамизга жаноза намози ўқилмай кўмилади.
💔 АСР СЕВГИСИ
Бир йигит севган қизига фақат уни севишини ва ҳаётида ундан бошқа ҳеч ким ёқлигини айтади. Қиз эса унга тарсаки уриб йиғлаганча кетади ва ўзини дарёга ташлайди. Сўнгра эса бутун умр виждон азобида ҳеч кимга уйланмай ўтади
САВОЛ НИМА УЧУН Бундай Булди??
-индамай мен билан юр...-деди амаким у кетгач
тишланиб.....
-Худо осин сизни....-дедим алам билан кўзим ёшланиб.....
Амаким жахл билан пичоқчани сал ботирди...танам зирқиради....
-овозингни ўчир энди сенга Худойинг ҳам ёрдам беролмайди.....-деди ғазаб билан...сўнг уйга судраб кириб кетди.Кеннойимни қаёққадир жўнатиб юборган кўринади уйда ҳеч ким йўқ у мени силтаб хонага отди.
-бугун ҳеч қаёққа қочолмайсан Шахлом....
-нима ичганмисиз???-дедим икки юзи қип қизил амакимга тикилиб,у хунук иршайди....
-биласанку биринчи сени кейин ароқни яхши
кўраман -деди эшикни қулфлаб..
/channel/nafismalikova
/channel/nafismalikova
Баъзан чойнинг хуштаъмлиги шакардан эмас, (чой ичишга) шериклик этган киши сабабли бўлади. “Чой қўй, боряпман...” дейдиганингиз ёки “Чой қўйдим, кел, кутяпман...”, деган дўстларингиз ҳаётингизда бўлса, у дўстларни асло йўқотманг!
...Иккита қайноқ чой беринг, бири менга, иккинчиси келмаган дўстга...
Шоир ажойиб тарзда айтганидек:
Келардинг чой ичгани,
Сен чой тўкардинг,
Мен ичимни!
Инсон дўстини ҳеч қаерда унутмас: ҳам дуосида, ҳамда чой устида. Жон финжонида жондўстларимга чойим бор, ичасизми?!
Турк тилидан Алишер Сабрий таржимаси
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
#ҳуш_кайфият ☺️
/channel/Xazon_Rezgi
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Хайрли тонг, Азизлар!
Барчангизга муродбаҳш чоршанба тонги муборак бўлсин!
Кўнгил поклиги, қалб ва руҳ хотиржамлиги, ақл соғломлиги, тану-жон омонлиги доимий ҳамроҳимиз бўлсин!
Ҳамиша, ҳар ерда ва ҳар ишда омад ёр, Яратган эгам ўзи мададкор бўлсин.
Қалбимиз ва дуоларимиздаги азиз инсонларимизни Аллоҳим паноҳида асрасин!!
Аллоҳ ҳар биримизнинг хонадонимизга файзу-барокат, кетмас давлат, шукронаи неъмат ва тинчлик-тотувлик ато этсин!
@Xazon_Rezgi
Аёлларнинг орзуси!
Жуда кўп аёлларда шу муаммолар қийнаб келади:
➡️Кучли стресс
➡️Соч тўкилиш
➡️Чарчоқ, холсизлик
➡️Ҳомиладорликнинг кечикиши
➡️Нафас қисиши
Аломатлар зоб касаллигинг аломатидир.
Бу касалликдан осон қутилиш йўли топилди 👇👇👇
➡️➡️➡️https://bit.ly/_еркин_хаёт
➡️➡️➡️https://bit.ly/_еркин_хаёт
➡️➡️➡️https://bit.ly/_еркин_хаёт
(Бу усулни ўрганиш учун кўк ёзув устига босинг)
Америкалик докторларни иймон келтиришига сабабчи бўлган воқеа
Америкада икки аёл бир вақтнинг ўзида фарзанд кўришибди. Бири ўғил, бири қиз фарзанд экан. Ҳамшираларнинг хатоси туфайли ким ўғил, ким қиз туққанини адаштириб қўйишибди ва қонларидан ДНК текшируви ўтказишибди. Натижалар шу даражада яқин эканки, муаммони ҳал қилолмабдилар. Ҳайратда қолибдилар. Икки аёл ҳам ўғил туққанини даво қилиб, оёқ тираб туриб олишибди... Докторлар ўзларидан ҳам юқорироқ тажрибага эга маъсулларга бу хабарни етказишибди. Маъсулларга хабар келганда, буни мусулмонлардан бошқаси ҳал қила олмайди дейишибди ва Саудия Арабистонидаги дин олимларидан бирига қўнғироқ қилишибди. Суҳбат шундай кечибди.
Америкалик:
- Динингизда ҳар бир муаммони ечими борлигини даъво қиласизлар-а?
Олим:
- Худди шундай, - деди. Америкалик воқеани айтиб берди.
Олим:
- Ечими - жуда оддий. Ҳар бир аёлнинг сутидан ...
Давомини ўқиш👇
ГЛАВНИГА КАНАКА РАСМ ВИДЁ КУЯМАН ДЕБ ХАММА КАНАЛЛАРГА КИРИБ ВАКТ КЕТКАЗИБ ЮРИБСИЗМИ
💥ОИЛАВИЙ
💥ГУЛЛАР
💥МАНЗАРА
💥КИЗАЛОКЛАР
💥ИСМЛАР БОШ ХАРФЛАРИ
ХУЛЛАС ТАКРОРЛАНМАС РАСМЛАР ВИДЁЛАР ЖАМЛАНГАН
БИЗНИНГ КАНАЛ АЙНАН СИЗ УЧУН
/channel/+OerR4-ntLxJlMzNi
/channel/+OerR4-ntLxJlMzNi
/channel/+OerR4-ntLxJlMzNi
КИЗАЛОКЛАРИМИЗ УЧУН АСАЛ ФАСОНЛАР КАНАЛИ
/channel/+W7vTKRVcJZUyZmNi
/channel/+W7vTKRVcJZUyZmNi
Қалбларингизни "бахт"га ҳақли эканига ишонтиринг ва уни табассумла тўлдиринг…
Сўнг уни Аллоҳга топширинг-да, ҳотиржам бўлинг!
Бахт-саодат туш эмас, шунчаки хаёл ҳам эмас ёки етиб бўлмас армон ҳам эмас...
Ассалому алайкум!
Пайшанба тонги муборак бўлсин
Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин!
Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин
/channel/xazon_rezgi
❗️AJOYIB O‘YIN❗️
1. TUG‘ILGAN SANANGIZNI TANLANG.
2. GURUHNI TANLANG
3. NATIJASINI DO‘STLARINGIZGA ULASHIB ULARNI HAM HURSAND QILING 😄
BU BIZDAN SIZGA KICHIK SOVG‘A, DOIM KULIB YURING! 🎁😉
😪 Ҳар куни уй тозалашдан, йиғиштиришдан чарчадизми?
Бу каналга обуна бўлганимда мен ҳайратда қолдим 🤷♀, ҳаммага тавсия қиламан! 😍
💁 Бу ерда барча бекажонлар доимий дуч келадиган ошхонани тозалаш, уйларни саранжомлаш ва ҳар хил кундалик қийинчиликлар учун лайфхаклар, тозалаш ва саранжомлаш бўйича тез ва осон ечимлар ҳамда фойдали маслаҳатлар бериб борилади.
Сиз ҳам тез уланиб олинг, ҳавола тез орада ўчади 👇👇
/channel/+3uQ-pRq07eI3ZmUy
#ИККИ_ОЛАМ_ОРАСИДА
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
Омир бир осмон-у фалакка кўтарилаётган Шарофат опага, бир ялангликда йиғилиб турган оломонга назар ташлади-ю, икки кун ичида ўзига жуда қадрдон бўлиб қолишга улгурган Шарофат опанинг хонадонига елдек учди.
Одатий иш куни бўлишига қарамай Шарофат опанинг хонадони таъзияга келган эркак-у аёллар билан лиқ тўлиб-тошган эди.
Омир нима қилишни билмай кўча юзида тўп бўлиб турган ўзи тенги йигитлар қаторига бориб қўшилди.
- Рост айтаяпман,- шивирлаган овозда давом этди ўртада турган ғўлабир йигит,- нима ёлғон гапириб менга нима фойда?!
Айтаяпман-ку, йўлни қисқа қилай деб қабристонни ўртасидаги сўқмоқдан катта йўл тарафга кесиб ўтаётгандим. Қарасам Шарофат опани қабрини аллазамон- икки соатча аввал кавлаб бўлишибди.
- Ол-лаа, бўлиши мумкинмас,- деди йиғилганлардан бири, - ҳисоб бўйича қабр тайёр бўлишига ҳали яна икки соатча вақт бор.
- Мен ҳам шуни айтаман-да,- деди қабристондан хабар олиб келган йигит куя-пиша, - гўрков Нормат аканинг айтишича қабрнинг айвонини ўйиб, ичкари лаҳад туйнугини очиб кавлай бошлашса тупроқ ўз- ўзидан уқаланиб чиқиб келаверибди. "Умримда жуда кам ҳолатда қабрни бунчалик тез кавланганини кўргандим" - дея тан олдилар Нормат аканинг ўзлари,- лаҳаднинг ичи деярли қуруқ қўл билан кавланганмиш. Тупроққа қўл тегса у ўз-ўзидан лўппа-лўппа бўлиб қайнаб чиқиб келаверганмиш, гўёки қабрнинг ўзи ўз эгасини эҳтиром билан кутиб олишга шошилаётгандек. Нормат ака яна "Марҳума тириклик чоғида соддагина, назарга чалинмай ҳокисоргина юрган бўлса ҳам, аммо биз билмаган, бироқ Аллоҳга ёқадиган маҳбуб амаллари кўп экан" дея қайта-қайта таъкидладилар...
Омир йигитлар тўпидан ажралиб ичкари ҳовлига эврилди. У ерда аёллар паст овозда пичирлаганча ўртага ётқазилган Шарофат опа билан видолашиб турган эканлар...
- Шу пайтдаям янги райҳон бор эканми? - сўради пойгакдан жой олган иҳчамгина ўрта ёш аёл,- ҳиди бутун уйни тутиб кетибди-я?
- Райҳон?! - ҳайрон бўлиб марҳума ётган тарафга бўйнини чўзди аёлнинг шериги,- у тарафда ҳеч қанақа райҳон йўқ, кўринмаяпти. Ўзи уйдан райҳон иси келиб турибди шекилли.
Аёлларни сўзларини эшитган Омир сал аввал ялангликда Шарофат опани олиб учган райҳонли курсини эслади. "Ё тавба, - дея ўйлади у,- шундай ҳоллар ҳам бўлар экан-ки, дунёлар аро чегаралар бўлмай қолар экан..."
- Райҳондан хабарим йўқ-ку, деди учинчи аёл,- бироқ юз-қошларини бир кўринглар Шарофатойни? Чеҳрасидан гўё-ки нур ёғилгандек, қошлари, киприклари узайиб қоп-қора пиликдек бўлиб кетибди.Ҳозирдан шу кўриниш, ҳали оҳират йўлига кузатиш учун олинган сувдан нечоғлик хуш суратга кираркан бу аёл?
Гўёки сўзловчининг сўзларини эшитган каби хонага ғассол аёл билан ёрдамчиси кириб аёллардан бу ерни бўшатишни буюрди.
Омир ўзини бу ерда ортиқча сезиб ташқарига йўл олди.
У кун бўйи Шарофат опанинг хонадонида қолиб кетди.
Кечга яқин палатага қайтганида уни бу ерда навбатдаги бир хабар кутиб турарди.
Бу сафарги хабар хуш хабар эди!
-29-
" КИФОЯ ".
© Гулбаҳор РАХМАТУЛЛАЕВА
( Хазонрезги )
Ижрода: Фахриддин Шамсематов
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
ЯХШИЛИКЛАР ТАБАССУМДАН БОШЛАНАДИ
Кичкина қизалоқ тушкун кайфиятдаги нотаниш одамга чиройли табассум қилди. Табассум нотаниш одамнинг кайфиятини кўтарди. Кейин негадир яқин орада унга ёрдам қўлини чуўзган дўстига рахмат айтмаганини эслади. Нотаниш одам дўстига ажойиб бир смс мактуб ёзиб унинг қўл телефон манзилига жу'натди...
Дўсти мактубни укиб севинганидан ресторанда овкатланганида офитциант кизга берадиган одатий чойчакасидан кўпроқ қилиб бериб кетади. Официант киз биринчи бор бундай чойчака олаётганди. У кечга якин уйига кайтар экан, топган пулларидан бир кисмини хар гал йўлнинг бир четида турадиган фақир одамнинг қалпоғига ташлаб кетди.
Икки кундан бери туз тотмаган фақир кимса киздан миннатдор бўлиб, боши осмонга етди. Одам овкатланиб олгач, баланд бино ертўласида жойлашган кулбаси томон йўл олди. У шу қадар бахтли эдики, йўл четида совукдан қалтираётган ташландиқ кучукчани бағрига босди. Кучукча совукдан қутулганига хурсанд бўлиб яйради, иссиккина хонада эрталабгача югуриб уйнади.
Кечаси бинони тутун коплади. Кайердандир ёнғин чиқди. Тутун хидини сезган кучукча каттик акиллай бошлади. Аввалига фақир одам, кейинрок эса барча қўни-қўшнилар уйғонди. Ота-оналар хавфда қолган болаларини бағирларига олиб химоя килдилар ва уларни ўлимдан асраб қолдилар...
Бу яхшиликларнинг барчаси биргина табассум туфайли содир бўлган...
@xazon_rezgi
Аёлнинг чиройи
/channel/Xazon_Rezgi
🤔Siz ham qoraygan qozoningizni olovda qizdirib, so‘ngra pichoq bilan qirib tozalaganmisiz?
☺️Masalan men avvallari shunday qilardim. Toki videodagi "влажные" salfetka o‘rash usulini ko‘rmagunimcha.
👌Bu usul men uchun juda ham foydali va arzon yangilik bo‘ldi. Bunday tozalash usulida asosan 3 ta vositadan foydalanilar ekan. Bu vositalar... Davomi👇
Supper Oyim kanalida barcha uy ròzĝor muomolariga javob topasiz
Qani shoshilin 🍽️🥃🍜🍳
Жавоби топилмаган «машхур» савол!😇
Қордан оппоқ тунда қора, Йейиш харом ичиш ҳалол.
Қуронда бор беш хариф яни «м» билан бошланиб «т» билан тугайд.!!!
Эркак киши кунига уч марта, аёл киши умрида бир марта фойдаланади. Бу нима?
Мана шу саволни жавобини ҳеч ким топа олмаяпти🤯
❕Ўзингизни синаб кўринг👇
🥰Uyda o’tirgan ayollar va talabalar
diqqatiga❗️
🤔❓ oylik olasiz puldan qiynalyabsiz togrimi??
🔈🔈Bizning ish aynan siz uchun uydan chiqmagan holda daromad qiling biz bilan yuksalasiz bitta telefon va internet bolsa kifoya💬
Isbot kanalda👇
/channel/+IVYN_sn-Q4c4NTQy
✍️ MUROJAAT UCHUN: @Shokhida_blogs
Тун салтанати томон сафарга отланган, кўнгилдошим.
Яхши тушлар ҳамроҳингиз бўлсин...
Эрта тонгда бағри бутунликда дийдорлашиш насиб этсин...
Оқшомингиз осуда ўтсин...
/channel/Xazon_Rezgi
Инсоннинг қўли гул...
/channel/Xazon_Rezgi