Ассалому алайкум. Хазонрезгининг телеграмм каналига хуш келибсиз! Каналдан пост улашганда муаллиф номини ўчирманг! Perfluence https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g Реклама таклифи: https://t.me/Reklamarezgi
#ҚАСД
Ўша йигитларни "йўқлаб" борганимда икки нафари билан ҳисоб- китоб қилишга ҳожат қолмаганлигини , уларни шундоқ ҳам худо уриб бўлганлигини билдим. Улар шайтон этагидан тутиб зинони одатий кундалик ҳаёт тарзи қилиб олганликлари учун бедаво дардга чалиниб бўлишган экан. Улардан бири билан орани очиқ қилиб олишим учун бақамти келганимда "Бегуноҳ синглингни хўрлаганимиз учун мен ва фалончини аллақачон Худо уриб бўлди. Ўйлайманки, Буюк Зотдан ошириб бизни жазолай олмайсан. Йўқ , шу билан кўнглим таскин топади десанг марҳамат. Қўлингдан келганини қил. Бу бизга фақат каффорат бўлиши мумкин ва сендан бунинг учун фақатгина тоабад миннатдор бўлишимиз аниқ" деди . Мен эса уларга енгиллик бўлишини истамадим. Уларни ҳар иккисини ҳукм чиқарган Аллоҳнинг ҳукми билан ёлғиз қолдирдим.
Қолган учтаси билан эса аллақачон эркакча гаплашиб бўлдим ( шу ерда Али Райҳонага бор тафсилотларни айтиб ўтирмади, у энди ўша йигитлар ҳеч қачон ўзларини "эркакман" дея даво қила олмайдиган амалиётни бошидан кечиришга мажбур бўлганликларини ўзи учун бир эслаб қўйди халос)
Навбат акангга келган эди. Ҳикоямнинг бу ёғи эса ўзингга маълум.
Али Райҳонага хулоса тарзида сўз қотди :
- Бу сен билишни истаган Алининг тарихи,- шу сўзларни айтар экан у маҳзун жилмайди ,- қўшимча маълумот тарзида шуни айтаман-ки , автомобил йўллари институтини битирганман. Аммо ҳозирча бу соҳада ишламаяпман. Мен ўзим яхши кўрган иккинчи хоббийим, яъни қизиқишим бўйича қушхонада ишлаяпман. Дўстларим билан шаҳарнинг учта жойида "точка" очганмиз. Топиш - тутишим ёмонмас, қўл остимда ўн иккита йигитим бор.
Мана шунақа гаплар.
Райҳона, мен умримда бировдан кечирим сўраган йигит эмасман. Албатта хато қилиб қўйгандаги узрларни ҳисобга олмаган-да. Аммо улар бировнинг ҳаётига аралашиб , сўнг сўралган узрлар бўлмаган. Шунчаки одатий сан- манлар бўлса бўлгандир.
Аммо бугун йигит бошимни эгиб сендан кечирим сўрайман:
Мени кечир... Сенга нисбатан ноҳақлик қилдим . Бунга ҳаққим йўқ эди...
Али шу сўзларни айтар экан бошини кўтариб қизга қаради.
Райҳонанинг кўзлари жиққа ёшга тўлган эди.
- Мен , -деди ниҳоят сўзга кириб Райҳона,- мен битта нарсага ҳайронман. Шунга дард , шунча йўқотишга қандай чидагансиз ? Юрагингиз қандай дош берган? Бир кунда тўртта яқинингиздан айрилганингизда , бир кунда олдинма кетин қад ростлаган тўртта қабрни қай бирини қучиб йиғлашни билмай... қандай чидагансиз бу мусибатларга? Ҳеч тассаввуримга сиғдира олмаяпман. Балки ўшанда синглингиз учун ҳам яшашга куч топгандирсиз ? Унинг учун ҳам бу бешафқат ҳаётнинг сўқмоқларидан бемажол бўлса-да , қадам боса олгандирсиз ? Аммо ... сўнгги илинжингиз бўлган синглингиздан бу тарзда ажралганингизда хаёлингиздан нималар кечди экан ?
Мен ҳам сиз каби етимман.
Тўрт ёшимда онамдан айрилганман. Уларни элас- элас эслайман. Эслаганимда ҳам кўз олдимга нуқул оппоқ кўрпа- тўшакда ётиб сочимни силаганлари келади. Бир сафар хатто сочимни йиғиштириб лента тақишга кучлари келмай ўксиб йиғлаганлари ёдимда бир умрга муҳрланиб қолган. Ўша лаҳзалар уларнинг йиғлаганликлари учун ёдимда қолган бўлса керак.
Кейин кулмай қўйганим учун дадам қайта уйлангандилар . Хозирги онам (мен уларни сира ойи дея олмадим , опа деб чақираман) марҳума онамга жудаям ўхшаб кетадилар. Аммо ташқи кўринишдан ўхшашлик бошқа- ю, ички - кўнгил ўхшашлиги бутунлай бошқа экан. Ўшанда янги она билан бирга уйимизга унинг ўғли Собит ҳам кириб келди ва мен акалик бўлиб қолдим. Собит ўша вақтда ҳам дилозор эди. Йиллар давомида эса худбинлиги баттар оша бошлади. У билан сира гапимиз келишмаган. Ака ва сингил деган сўз фақат оғиздагина бўлган, аммо ҳеч қачон жон риштаси бўлиб кўнгилга боғланмаган. Мен кўпинча уни ака ўрнида қабул қилишга интилиб кўрганман, акалик сингил бўлгим келгани учун. Аммо ... Айтишади-ку қарс икки қўлдан чиқади деб ...
Дадамни эса ўн бешимда йўқотдим. Ўшанда олам зим - зиё бўлиб кетди. Бу ҳаётда суянишим мумкин бўлган бирдан бир яқин инсоним улар эдилар. Дадам тўсатдан кетдилар. Тўсатдан дейиш ҳам унчалик тўғри бўлмаса керак
@Xazon_Rezgi /17
👆👆👆👆аввалги қисмлар
#ҚАСД
5-ҚИСМ
паст овозда :
- Ассалому алайкум, - деди.
Райҳонаннинг оппоқ юзларига дув этиб қизиллик югурди. У йигитнинг кўзларидан кўзларини дарҳол олиб қочди- ю , унинг овозига монанд оҳангда жавоб қайтарди :
- Ассалому алайкум...
Али бошқа гап гапирмади. У чапдастлик билан машинани бошқарар экан энди нигоҳларини қизга тикишга журъат этмай йўлга қадаб борар эди. Райҳона Алидан бир оғиз бўлса-да "Қаерга кетаяпмиз ?" деб сўрамади, зеро унга шу топда қаерга боришлари эмас, балки кўнглидаги саволларга жавоб олиш муҳим эди.
Али Райҳонани қизлик уйидан шаҳарнинг қарама- қарши томонига олиб кетди. Улар ўн дақиқаларча юришгач , Али машинани кўча юзидаги дарахтлар қуюқ соя солган бир манзилда тўхтатди ва ундан тушиб мўъжаз деҳқон бозорига кириб кетди. Райҳона машинада ўз хаёлларига чўмган-ча қанча вақт ўтганини сезмай қолди. У Алининг келганини машина эшигини очганида сезди. Йигитнинг қўлида алланималар солинган қора елим халта бор эди. Али халтани ёнидаги бўш ўриндиққа қўйди ва машинага калит солди.
Райҳона йигитни йўлдан чалғитишни истамай индамай машина деразасидан кўчаларни томоша қилиб бораётгандек кўринса- да, аслида дилидаги саволлари бир- бирига навбат бермай аллазамон ўз жангини бошлаб юборганди.
Ниҳоят Али машинасини шаҳар махаллаларидан бирининг нақшлари чиройли ўйилган ва лакланган ёғоч дарвозали уйи ёнида тўхтатди. У жигулисидан тушгач , илдамлик билан қиз ўтирган тараф эшигини очди. Райҳона кўзланган манзилга етиб келишганини тушунди. У эътироз билдирмай машинадан тушар экан , атрофга бир қур назар ташлаб қўйди.
Али боя бозордан олиб чиққан халтасини ҳам олгач , дарвозани очиб қизга йўл бошлади.
Ҳовли жуда файзли ва саришта экан. Ўртада кичиккина гулзор бўлиб, ундаги хил- хилига мослаб экилган гуллар чаман бўлиб очилиб яшнаб ётарди . Булардан ташқари турли бутасимон атиргуллар , шамшод , магнолиялар ҳам шу қадар келиштириб экилган эди- ди , кўрган инсон беихтиёр "Вуууй" деб юбормасликка илож топа олмасди. Райҳона анор бутасига сўри ясаш мумкинлигини шу ерда кўрди . Яна анорни шу даражада тараб шакл бериб ўстиришни ҳам.
Гарчи май ойининг охирги хафталари бўлишига бўлишига қарамай баҳор ўз ўрнини аллақачон ёзга бўшатиб беришга таслим бўлаёзган, куннинг тафти шундан дарак бериб турса-да , бу ҳовлида салқин, оромбахш ҳаво ҳамон хукмрон эди.
Али Райҳонани кираверишдаги хонага таклиф қилди. Қиз у ерни ошхона эканлигини тахмин қилган эди. Тахмини тўғри чиқди. Ошхона ортиқча ҳашаматларсиз, аммо тартибли эди. Райҳона бу ҳовлига киргандан буён ҳамма ерда саришталик бўй кўрсатиб турганига ажабланмаган эди . У хонадон аёллари жуда эпли экан деган хулосага келганди. Аммо вақт ўтиши билан ўз хулосасида адашганини билганида таажжубга тушиб қолди.
Али Райҳонани ошхона бурчагидаги столга ўтиришга таклиф қилди . Ўзи эса газ плитаси ёнидаги столда боя бозордан олиб чиққан халтасини очиб ичидагиларни бирма- бир тера бошлади.
Райҳона жимгина уни кузата бошлади.
Али иккита гамбургер , кока- кола ва пластик идишда қулупнай сотиб олган экан. У гамбургерларни ликобчага солиб Райҳонанинг ёнига келтириб қўйди. Сўнгра ичимлик ва иккита бокал , шунингдек бир чайиб олинган қулупнай ҳам дастурхондан жой олди.
Алининг ўзи ҳам қизнинг қаршисидан жой олар экан Райҳонага сўз қотди:
- Қани ол. Егинг келса яна гамбургердан бор Бисмиллоҳир Роҳманир Роҳийм. Бошладик бўлмаса.
У шундай деб қизга кока-кола қуйиб узатди-ю, ўзи гамбургердан олиб ея бошлади:
- Ол , уялган одам оч қолади. Очиғини айтсам шу бургерлар ҳақида кўп танқидий гаплар айтишади, соғлиққа зарар деб . Бу гапда жон бор. Аммо аҳён - аҳёнда еб туриш нима десам экан , - Али гап тополмаганидан пешонаси тиришиб қолди ,- хуллас ,- деди у гапини давом эттириб ,- қонунлар уларни бузиб турганликлари учун ҳам қонун. Нега емаяпсан ? Гамбургер емасмидинг ?- сўради Али қизга тикиларкан.
- Ердим, - деди Райҳона ерга қараб
- Унда ол, давай,- ундади Али
-Хўп,- Райҳона Али билан гаплашиб олиши учун куч керак эканлигини ҳис
@Xazon_Rezgi / 15
#Янгилик
Гижжалардан клизмасиз 10 кунда бутунлай халос бўлинг!
Оилангиз билан ичак паразитларидан азият чекяпсизми?
Гижжалар танангизни кемиришидан олдин...
Гижжалардан 100% табиий ва ҳавфсиз усулда халос бўлинг.
https://dexpress-uz.shop/glisstop/6
Қандай натижа кўрсатишини ўзингиз хозироқ кўринг .
👇👇👇👇👇👇
https://dexpress-uz.shop/glisstop/6
https://dexpress-uz.shop/glisstop/6
(Пост тез орада ўчади, хозироқ кўк ёзув устига босинг!)
#ҚАСД
юраги отни калласидек экан ўзиям. Қўрқмасдан қизингни уйдан олиб чиқиб кетибди-ми, демак Собитжонга ҳам тикка ташийди. Аммо хотини, яъни қизингга бирор кор- ҳол бўлса , бўлиши аниқку-я шундоғам , барча айбни унга юклаймиз . Шу билан қарабсан- ки , таралли ялли , ялли. А лаббай ?!
- Гап йўқ ! Нет слов ! Браво ! Брависсимо ! - завқланиб чапак чалар экан қийқирди Ёрқиной.
- Сен бугун уйга қайтганингда қизингга барини яхшилаб бир бошдан ўйлаб кўрганингни айтгин-да , тўйларига руҳсат бер. Тўйларини ҳам кичикроқ вечеринка қилиб ўтказиб юбор. Унга шунақа тўй ҳам бўлаверади , бор иштаҳамизни Собитжонни тўйига сақлаймизда энди.
Тушундинг- а , уйингга боришинг билан...
Ёрқиной лабини чуччайтириб Козим Иззатовичдан ўпкалаган бўлди :
- Буни-ку тушундим , аммо мени дарровда ҳайдаяпсизми шуни тушунмадим ?
- Сени ҳайдаб ўлибманми, гўзалим ? - Козим Иззатович унга мастона тикилди ,- сен билан энди гаплашаман- да...
* * *
Райҳона онаси ўша йигитга тегишга руҳсат берган кунидан бошлаб Алининг йўлини пойлайди .
- Ўзимни қўлга олиб яхшилаб ўйлаб кўрсам, - деганди Ёрқиной ўшанда, - гапингда жон бор. Никоҳ муқаддас нарса. Қўшнимиз Ҳафиза келинойингни айтишларича, никоҳ аввал осмонда ўқилиб , кейин ерга туширилар экан. Шу сабаб "Осмон никоҳи ерга тушмагунча" дейилса керак- да. Ундан кейин бўлар иш бўлиб бўлди , энди ҳам тақдирга қарши чиқиш ғирт тентаклик бўлар экан. Тан олиб айтаман-ки ,... аканг ҳам оппоқ эмас ...
Майли бу гаплар кейин.
У, яъни ўша йигит келса менга учрашсин . Барчасини бафуржа маслаҳатлашиб оламиз. Хўпми ?
Райҳона хўп маъносида бош силкиди .
У Али ўзини уйига ташлаб кетган кундан буён уни кутади. Қиз йигит ҳақида кўп нарса билгиси келарди. Барчасини ...
* * *
Али бугун ҳам ишга бормади. Ҳеч ҳафсаласи келмади. Унинг аҳволини тўғри тушунган Шоҳруҳ ҳам бир хафтадан буён келмаётган дўстини "Ишга кел" дея қистамади. Бугунча ҳам ўз ҳолига қўйишни маъқул кўрди.
Али эса ҳамон ўз хаёлларини йиғиштириб ололганича йўқ . У ҳозир ҳам стол устига ёйиб ташлаган бир даста суратларга тикилганча ўй суриб ўтирибди. Бу суратларнинг бари Райҳонаники эди. Уларни Алининг ўзи қизга сездирмай телефони камерасида олган эди. Суратларни яқинда чиқартириб келган Али шундан буён улардан ажралгиси йўқ. У дастлаб қизнинг бу даражада дилбарлигини пайқамаганига ҳайрон бўлган эди.
Шоҳруҳдан Райҳонага тегишли бўлган сўнгги маълумотни эшитганидан бошлаб Алининг юрагида пушаймонга ўхшаш аллақандай юракни ғижимловчи ҳис уйғонган эди. Али кейинги кунларда ўзини қизга нисбатан адолатсизлик қилганликда айблар , қилиб қўйган ишидан афсус чека бошлаганди. Унинг учун Райҳонанинг ўзига ортиқча эътирозларсиз турмушга чиқишга дарровда рози бўлганлиги ортида аллақандай катта сир бордек туюлар , ҳар сафар Райҳона ҳақида ўйлаганда унинг "Сиз, Аллоҳдан қўрқасизми ?" деган саволи қулоғи остида тинимсиз жаранглайверар эди. Ўшанда илк бора қиз билан бақамти келгандаги - жойнамоз устида қиблага қараб дуо сўраб ўтирган ҳолати Алининг кўз ўнгида энг майда деталларигача сақланиб қолган бўлиб , кўзини юмди дегунча кино тасмасидек бир - бир ўта бошлайверар эди.
Али қизни яна қайта маротаба кўргиси кела бошлаган эди. У Райҳонани такрор кўриш ва барча саволларига жавоб олиш ҳақида тинимсиз ўйлай бошлаганди...
* * *
Халқнинг "Тикилган қозон қайнамайди" деган ибораси нақадар тўғрилигига Ёрқиной кейинги кунларда кўп бор амин бўлди.
У Райҳонанинг никоҳларига қарши эмаслигини айтган кундан бошлаб "қизи"ни ўз эгасига ортиқча гап-сўзларсиз, енг учида топшириш ҳақида ўйлар , бўлажак куёвнинг йўлларига интизорлиги кун эмас, дақиқа сайин ортиб борарди.
Бундан бир йил аввал аҳвол бутунлай бошқача эди. Ўшанда Райҳонанинг курсдоши Фарруҳ қизига совчи жўнатганда , қизнинг ҳам унга бефарқ эмаслигини ҳис қилган Ёрқинойнинг уларни ажратиш учун қилмаган саъй- ҳаракати қолмаган, мақсадига етмагунча тинчимаган эди. Икки ёш Ахборот технологиялари мутахассислари тайёрлайдиган коллежда бирга ўқиганда кўнгилларида ўсмирларча беғубор бир ҳис уйғонган ,
@Xazon_Rezgi /13
17 ёшимда мен ўзимдан 10 ёш катта боладан хомиладор бўлиб қолдим,у буни эшитиши билан мени ташаб кетди.
Менинг ёнимда фақат онам қолганди у ногирон эди дадам бизни 2 ёшлигимда ташлаб кетганди.
Мен фарзандимни дунёга келтирдим шундан кейин менда муаоммалар юзага кела бошлади пулим йўқ ҳаттоки овқатга сариқ чақа ҳам қолмади.
Охири чидай олмадим бола ухлаёткан пайтда мен кечқурундан ишлашга қарор қилдим
Мен беҳаё аёллар сайтига кириб расмларим ва номеримни қолдирдим орадан 15 дақиқа вақт ўтмай менга қўнгироқ келди овозидан у эркак жуда катта гавда эгаси эканлигини билдим ва бугун тунни мен билан ўтказишни сўради мен хурсанд бўлдим чунки у таклиф қилган пулга мен 2 ҳафта бемалол қийналмай яшашим мумкин эдида
Мен айтилган манзил бўйича уйга келдим эшикни очдим ва қўрқув билан жойимда қотиб қолдим чунки...🚷
👉ДАВОМИНИ ЎҚИНГ👈
76 ёшли китоб сотувчиси Муҳаммад Азиз кунига 6-8 соат вақтини китоб ўқишга сарфлайди.
Француз, араб ва инглиз тилларида 5000 дан ортиқ китобларни ўқиган бу инсон Работдаги энг кекса иккинчи қўл китоб сотувчиси бўлиб қолмоқда. Унинг дўкони 43 йилдан бери доимий равишда бир жойда ишлайди ва ҳеч қачон қулфланмайди.
Одамлар ундан нега дўконни қулфламаслиги ҳақида сўрашганида:
— Ўқишни билмайдиганлар китоб ўғирламайди, ўқийдиганлар эса ўғри эмас, — деб жавоб берди.
@xazon_rezgi
Яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам қайтади
Инсон ҳаёт йўлидан фақат бир марта ўтади. Умримизнинг ҳар бир они ғанимат. Ўтаётган ҳар бир дақиқа ўз эгасидан маъно-мазмун сўрайди. Энг қиммат бойлик – вақтдан унумли фойдаланиш керак. Инсон умрининг ҳар лаҳзасини мазмун билан тўлдириш, оиласи, меҳрибонлари, халқи учун яхшиликлар қилишга интилиши лозим.
Ёшим саксон бирга кирганда ҳаёт тўғрисида чиқарадиган энг қисқа хулосам шуки, дунёга бир марта келадиган одам эзгулик билан умр кечириши шарт. Негаки, ёмонлик қайтгани каби яхшилик хам кутилмаган жойдан ва кутилмаган одамлардан қайтади.
Пиримқул Қодиров
@xazon_rezgi
Ассалому алайкум!
Пайшанба тонги муборак бўлсин
Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин!
Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин
/channel/xazon_rezgi
Дилноза Қубаева:
Онанг хизматида бўл.
/channel/xazon_rezgi
УЙИМИЗГА КЕЛИН ТУШДИ.👰♀
КЕЛИН АНЧА ЎҚУВСИЗ ЭКАН.🤦♀
ОНАЖОНИМ КЕЛИНОЙИМГА УШБУ КАНАЛНИ ТАВСИЯ ҚИЛДИЛАР.👍
ХОЗИР КЕЛИНОЙИМ ҚАРИНДОШ ВА ҚЎШНИЛАРИМИЗ ОРАСИДА ЭНГ ЗЎР, ЧАҚҚОН ВА ЭПЛИ КЕЛИНГА АЙЛАНДИЛАР. 👩❤️👨👩❤️👩
СИЗГА ХАМ АЁЛ-ҚИЗЛАРИМИЗГА МЎЛЖАЛЛАНГАН УШБУ МАНФААТЛИ, ҚИЗИҚАРЛИ КАНАЛНИ ТАВСИЯ ҚИЛАМАН💞💖
#интизор_кутдим
Бетаъма суйгувчим, кимсан ?
Хабар ёз!
Офтобим бўл банди қилганда аёз !
Кўнгли кўнглимдайин дардкашни, мен рост ...
Жуда муштоқ кутдим, интизор кутдим ...
Хабарингда ёзгин , изладим кўп деб ,
Танҳога танҳоман, ўхшашинг йўқ деб,
Ҳижронинг кўксимга қадаган ўқ деб,
Сени муштоқ кутдим, интизор кутдим ...
Йўл ярмида ташлаб кетмайман ҳеч де,
Армон тугунларинг бирма- бир еч де,
Ягонам сайлан, сўнг дунёдан кеч де ...
Сени муштоқ кутдим, интизор кутдим ...
Лафзим ҳаммадан ҳам дегин сен ҳалол,
Умрингда борлигим келмаса малол,
Бир сенга ишонсам буткул, бемалол,
Сени муштоқ кутдим, интизор кутдим ...
Тунлар бедор бўлиб , нигорон бўлиб ,
Васлинг умидида қовжираб, сўлиб,
Ҳаммага бир ўлим, мен минг бор ўлиб ,
Сени муштоқ кутдим, интизор кутдим ...
Бетаъма суйгувчим кимсан ?
Хабар ёз!
Офтобим бўл , банди қилганда аёз !
Кўнгли кўнглимдайин дардкашим, мен рост ...
Сени муштоқ кутдим, интизор кутдим ...
Муаллиф: Хазонрезги
Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
#Қасд асарини тўлиқ ўқиш учун таклиф👇👇👇
/channel/xazonrezgionlayn/21
#ҚАСД
Бўл , газни бос ! - Алининг бетоқатланганидан чакка томирлари бўртиб чиқди .
-Али, сен никоҳингга олган қиз Обида қотилининг синглиси эмас экан.
Шоҳруҳнинг бу сўзлари Алига бошидан бир челак қайноқ сув қуйиб юборгандек таъсир қилди :
- Нима ?! Нима дединг , яна бир қайтар- чи ? - деди у калта- калта нафас олар экан
- Қайтарсам , қайтармасам бори шу ,- деди Шоҳруҳ ўзини босишга ҳаракат қилиб ,- Райҳонанинг Собит совуққа алоқаси йўқ экан
- Бўлиши мумкин эмас,- яна эътирозга шайланди Али ,- ахир қанақа қилиб ?
- Худди шунақа қилиб , - Шоҳруҳ энди батафсил тушунча беришга ҳаракат қила бошлади,- у қиз , яъни Райҳона Собитга қондош эмас экан . Йигит унга ўгай ака экан , отаси ҳам , онаси ҳам мутлақо бегона экан . Райҳона тўрт ёшлигида онаси вафот этган экан. Бир йилдан сўнг отаси Собитнинг онасига уйланган. Ўшанда ўша аёл билан Собит ҳам шу хонадонга кириб келган экан. Бу воқеага анча йиллар бўлганлиги учун, ундан кейин улар уйларини алиштиришгани сабабли бу ҳақда деярли ҳеч ким билмас экан.
- Сен- чи ? Ўзинг қаердан билдинг ? - бўшашиб сўради Али
- Боя келининг Зулхумор гувоҳликка ўтишга келганда Райҳонани таниб қолибди . Аммо қиз уни танимабди. Зулхумор ўғилимиз туғилгандан кейин бирдан семириб кетди-да ўзи.
- Зулхумор уни қаердан таниркан? - ҳайронлиги ортди Алининг .
- Райҳонанинг бувисини махалласи Зулхуморнинг қизлик уйида тарафда экан-да."Бир вақтлар Райҳона бувисиникига кўп борарди. Ёшлигидаям роса чиройли қиз эди. Бошида гумон қилувдим ўшамасми деб , кейин исмидан таниб қолдим. Бувиси оламдан ўтгандан кейин кўп бормайдиган бўлиб кетганди. Шунгаям беш йилларча бўлиб қолди" - деди у.
Алининг қўллари мушт бўлиб тугилди :
- Нима қилиб қўйдим , Шоҳ ? Бу тарафи неча пулдан тушди? Ўша қиз ҳам бу ҳақда бир оғиз лом - лим демади- я ? Энди нима бўлади бу ёғи ?
- Нима бўларди ? Худонинг ҳоҳлагани бўлади-да . Балки , "Ол , қулим" дегани шудир ? Чекингга тушган умр йўлдошинг ёмон қизга ўхшамаганди ўзиям .
- Иммм , бошим. Мен у қизни йўлини боғлаб қўйибман- ку , у ҳам Обидадек бегуноҳ экан ...
- Ажойибсан-да , Али ? Райҳона Собитнинг ҳақиқий синглиси бўлганда гуноҳкор бўлармиди ? Ўшандаям ҳудди шундай бегуноҳ бўлар эди. Нима у ўргатибдими акасига шунақа қилинг деб ? Сенга шунча гапирдим , сира қулоқ солмадинг ? Мана энди ўзинг пиширган ошни айланиб ҳам ичасан, ўргилиб ҳам.
- Энди ... Энди нима қиламан ? - Али ҳамон хаёллари гирдобидан чиқиб кета олмаётган эди
- Айтайми нима қилишингни? Ҳозир ётиб ухлайсан! Қолганини эртага "свежий" каллангга ўйлаб олармиз - шундай дея Шоҳруҳ уни ёстиғини ётишга қулай бўлсин учун тўғрилашга эгилди ...
* * *
- Козим ака , сизни дарҳол кўришим керак ? - Ёрқиной ўз хонасига кирар кирмас дарровда телефонга ёпишганди ,- йўқ бу қўнғироқ орқали гаплашиладиган гапмас... Э суюлманг . Ҳаммаси мутлақо жиддий ...
#давоми_бор / 11
Муаллиф: Хазонрезги
Муаллиф номини ўчирманг ❗️
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
👆👆👆👆аввалги қисмлар
#ҚАСД
3-ҚИСМ
асабийлашиб кетмади , балки ҳотиржамликни йўқотмаган ҳолда жиддий тарзда савол ташлади:
-Ёнимга ўтир. Ҳеч нарсага тушунганим йўқ. Қани бир бошдан гапир-чи ?
Райҳона Ёрқинойнинг ёнига оҳиста ўтирди. Ўзини қўлга олишга ҳаракат қилиб сокин овозда гапира бошлади :
- Буни ҳеч тушунмайдиган ери йўқ , опа. Хабарингиз бор . Кеча мени шу ҳонамдан ярим кечаси олиб чиқиб кетишди. Ҳушсизлантириб албатта. Кейин шаҳар ташқарисига олиб боришди. Эрталаб эса мени овлаганларнинг бири ўзига никоҳлатиб олди . Бор гап шу ?!
- Бори шу ?! Никоҳлатиб олди ?! Никоҳ ўқилганда қиздан розилик сўралмас эканми ? Ким сени ихтиёрингга қарши ўзига никоҳлаб олди ? Яна маҳр берганига ўлайми ? Это ... Это фейк !
- Опа ...Бари шариат қоидасига мувофиқ бўлди . Никоҳимиз ёлғон никоҳ эмас , ҳаппаи -ҳалол никоҳ бўлди. Чунки... сабаби мен у йигитга турмушга чиқишга ўз ихтиёрим билан рози бўлдим...
- Ўз ихтиёрим билан ? Нима учун ? У йигитни танирмидинг ? У Фаррух эмасмиди?! - Ёрқиной бу сафар ўзини боса олмай савол устига савол ёғдира кетди.
- Опа ... Фаррух Россияда- ку . У аллақачон мендан умидини узиб қўйганига анча бўлган. Ўзингиз айтганингиздек "Кўрпасига қараб оёқ узатган"ига кўп вақт бўлди. . Бу бошқа йигит. У ...Фаррухдан бутунлай фарқ қилар экан. "Майлими ?" деб сўраб ўтирмас экан. "Онангизни юзига оёқ босманг , оқ фотиҳа олмасдан тузилган никоҳ- никоҳ эмас" деб ҳам ўтирмади.
- Қизим , ҳозир шу гапларни ўрни эмас . Ўша латта Фарруҳ битта рад жавобда кетига тепилган итдек бўйнини қисиб ўзини кимлигини кўрсатиб кетди. Чиндан севса курашсин эди , етишсин эди эркак бўлиб."О муҳаббат, муҳаббат" деб ойга термулиб оҳ- воҳ чекиб ўтираверса сени қўшқўллаб олиб бориб топширишим керакмиди? Сен қайтага раҳмат дегин , шундай мижғовдан халос қилганим учун, - деди Ёрқиной эътирозга ўрин қолдирмай кесиб - кесиб гапиркан.
- Раҳмат , мана энди кўнглингиздагидек йигит топилди, у ҳатто сиздан розилик сўраб ҳам ўтирмади. Мижғов эмас- да. Ҳақиқий эркак шунақа бўларкан деб мен ҳам шартта "Ҳа" деб қўяқолдим.
Қизининг овозидаги кинояни сезган Ёрқиной бир йилдан ошиқ вақт ўтган бўлишига қарамай унинг Фаррух борасидаги аламлари тарқалмаганини ҳис этди , аммо ҳозир бунга аҳамият берадиган ҳолатда эмас эди.
- Балки, барчасини тушунтириб айтарсан ҳадеб гапни айлантиравермасдан ?! Ким экан у йигит, мақсади нима ?
Райҳонанинг ҳам шу мавзуга нуқта қўйгиси келиб қолганди, тўғрироғи ўгай онаси билан ортиқча гаплашишга ҳоҳиши қолмаганди :
- У йигитни кеча , тўғрироғи бугун биринчи марта кўрдим Кеча у ниқобда эди. Айтишича Собит акам туфайли синглиси ... жувонмарг бўлибди. Шунинг қасдига мени никоҳига олиб аламдан чиқмоқчи экан ...
- Собит акам туфайли ?! - арзанда ўғлининг номи ўртага тушгач Ёрқиной жазавага тушиб кетди ,- ёлғон! Туҳмат бу ? Аканг Ўзбекистондан чиқиб кетганига ярим йил бўлган бўлса , қачон унинг синглисини бадном қила қолибди? Ё синглиси Россияда эканми ?
- Бу воқеага ярим йил бўлган экан.
- Ҳоооо, энди эсига келибдими ака жонворни ? Шу вақтгача қай гўрда қумалоқ териб юрган экан ?! - Ёрқиной шу кўринишда худди айри тилли илонга ўхшаб вишиллагандек бўлди.
- Билмадим , опа. Билмадим,- Райҳона унга тикилиб сесканиб кетди.
- Сенга ҳам қойилмасман , ким нима деса ишонаверасанми ? Ўша йигитни нияти бошқадир ? Дарди мол- дунё бўлса-чи ? Акангни ўртага қўшса хўп деб никоҳига ўтиб кетвурдингми ? Хўп никоҳ ҳам ўқиттирди ? Энди нима қиларкан ? Сени обкетиб хўрлаб аламдан чиқарканми ? Шуми нияти ?
- Опа ... Мен унинг гапларига ... ишондим. Бу ...акамнинг биринчи қилиғи эмаслигини яхши биламиз- ку. Аввалги иккита қиз ҳам акам туфайли ...Улар- ку катта пул эвазига даъво қилишдан воз кечишганди. Бу қиз эса ўз жонига қасд қилибди. Акасининг ғазаби шундан экан.
- Райҳона , - деди бирдан бўшашганча Ёрқиной , - мен сенга беш ёшингдан буён оналик қиламан- а ? Аммо шу вақтгача эт ва тирноқ бўлиб кетмаганимиз алам қиляпти. Собитни ҳам барибир ўз аканг ўрнида кўрмадинг . Бўлмасам, у ҳақда шунақа дермидинг ? Сингил деган акаси учун ...
- Опа , мен ҳам акамни
@Xazon_Rezgi / 9
Кун ҳақиқати 😉
/channel/Xazon_Rezgi
#ҚАСД
қилди-ю, ликопчага қўл узатди.
Али гамбургерини еб бўлгач , бокалдаги ичимликни ярмигача ичиб қайтариб жойига қўйди. У стол устидаги қулупнайга тикилганча хаёлга чўмгандек бўлди. Райҳонанинг назарида йигит нима учундир бирдан маҳзун тортиб кетгандек туюлди.
- Мени кечир...- деди Али ва ниҳоят орадаги жимликни бузиб . Жоҳиллик кўзимни кўр қилиб қўйган экан. Синглим билан бўлиб ўтган ишларда сени заррача айбинг йўқлигини ўйламабман. Мен ўйлабман-ки , сени мажбурлаб никоҳимга олсам ... аканг ҳам мен тортган азобларни бир чимдимини тотиб кўрармикан деб хаёл қилибман. Ака учун сингил қанчалар азиз эканлигини бир билсин, сингил номуси қанчалар ...
Али ўз фикрларини ифодалай олмай тўхталиб қолди.
Райҳона индамай унинг оғзига тикилганча тош қотганди.
- Аммо уйингга олиб бориб қўйганимдан сўнг аканг деб хисоблаган одамнинг сенга буткул алоқаси йўқлиги ошкор бўлди. Ўшанда сочларимни битта - битта юлгудек бўлдим. Қилиб қўйган ишимнинг даҳшатини бутунлай ҳис қилгач, сенга нисбатан нечоғлик адолатсизлик қилиб қўйганимни фаҳмладим.
Шунинг учун ,- Али Райҳонага дардли тикилди ,- мени кечир. Мен сени ихтиёрингни ўз қўлингга қайтармоқчиман.
Райҳона Алига илкис қаради. Қизнинг қарашларида шундай маъно бор эди- ки , Али унга дош беролмай ерга қаради
- Никоҳ ... - деди Райҳона паст овозда , аммо чертиб - чертиб гапирган ҳолда ,- бугун ўқилиб , эртага воз кечиладиган нарса эмас. Бу дунёда ҳамма нарсанинг уволи бор . Мен ана шу уволдан қўрқаман. Айтингчи , Аллоҳни гувоҳ қилиб ўқилган никоҳимиз уволига ким жавоб беради? Аллоҳ Таолонинг никоҳни бекор қилиниши ҳақидаги ҳадисларда "Талоқ - мен ҳалол қилган нарсалар ичида энг мақбули эмас!" дея марҳамат қилмаганини эшитмаганмидингиз ?
Райҳона гапира олмай бўғилди .
Али қизга нисбатан бир сўз демай энтикди. Шу вақт Райҳонани йўтал тутиб қолди. Али дарҳол унга ичимлик тутди.
Райҳона ичимликдан хўплаб ўзига келгач, Алига бутунлай бошқа савол билан мурожаат қилди :
- Бу сизнинг уйингизми ? Оила аъзоларингиз қаерда ?
Али тамоғи билан бир ютинди-ю, қизга дардли тикилди:
- Мен бу ерда бир ўзим яшайман .
- Мени кечиринг, аммо қолганлар ...
- Қолганлар йўқ ... Дадам, ойим , икки укам ... Улар бундан ўн йил аввал оламдан ўтишган . Ўшанда ...- Али гапиришга жуда қийналар , бор азоби титроқларга тўла овозида намоён бўлаётганди,- мен ва Обида тоғамларникида эдик. Ойим , дадам , эгизак укаларим бизни олиб кетиш учун уларникига бораётганларида... Бу воқеа қандай бўлганини ҳамон тассаввуримга сиғдира олмайман. Дадам бошқарувидаги машинага қандай қилиб катта юк машинасидаги шағал ағдарилиб кетган ...буни билмайман. Ўша вақтда ўн уч ёшда эдим. Обида саккиз ёшда . Нобуд бўлган укаларим Ҳасан - Ҳусанлар эса энди икки ёшга тўлишганди.
Шу бўйи мен синглим билан тоғамларникида қолиб кетдик. Бахтимизга тоғам ва аёллари жуда яхши инсонлар. Улар бизни ўз фарзандларидан ортиқ кўришса кўришдики, асло кам кўришмади. Обида ўн саккизга тўлганида уни келинойим , яъни тоғамнинг аёллари Севара янгамнинг укаларини ўғлига унаштирдик. Обиданинг ҳам кўнгли ўша йигитга тушиб қолган экан. Тўйига икки хафта қолганда эса Обида ...
Мана отам , онам , укаларимдан ёдгор бўлиб қолган ёлғиз синглимдан айрилганимга ҳам ярим йил бўлди. Обидадан кейин қишлоққа сиғмадим . Бу ерга келганимга тўрт ойдан ошди.
Обида ўз жонига қасд қилганида ундан ҳеч қандай из қолмаган, яъни у на бир хат, на бир хабар қолдирмаганди.
Шу туфайли экспертиза унга тажовуз қилинганлигини тасдиқласа ҳам, кимни гумондор қилишни билмади. Мен эса бошимни қай тошга уришни билмай юрганимда тоғамнинг ўн бир яшар ўғли қулоғимга сотиб қўймаслик шарти билан муҳим хабарни шипшитди . Унинг синфдоши бўлган бир қиз Обидани зўрлаб машинага солиб кетаётган кишини дарвоза тирқишидан кўриб қолган экан. Аммо қизнинг гаплари бости- бости қилиниши аниқ эди. Сабаби мен қиз айтган белгилар орқали ўша кимсанинг , яъни сенинг акангни ортидан тушганимда барча тугун бориб вилоятдаги казо- казоларнинг арзандаларига бориб тақалди. Улар беш нафар эди.
@Xazon_Rezgi / 16
#САБОТ
Кўзларимдан оққан ёш,
Дарёларни тўлдирар,
Айрилиқ чуқур яра,
Аста - секин ўлдирар.
Душман билан юзма-юз,
Жангоҳдаги лойдаман,
Излаб келсанг сен мени
Ташлаб кетган жойдаман.
©️ Маҳбубий
@xazon_rezgi
#ҚАСД
гарчи бу ҳис асл муҳаббат деб аталмиш поғонага етиб бормаган бўлса-да , бешафқат тақдирнинг
илк синовлариданоқ қовжираб кулга айланиб улгурган эди ва бунда ҳал қилувчи асосий юриш албатта Ёрқинойга тегишли эди.
Фарруҳнинг ота - онасида айтарли мансаб , давлат бўлмас- да , уларда энг муҳими - ғурур бор эди. Ана шу ғурур деганлари ўзларини "таги паст" деб рўйи- рост масҳараланган вақтда тилга кириб охирги сўзни айтиб кетди :
- Балки тагимиз пастдир , аммо ҳаётимизнинг бундан буёнги давомида сиз билан қуда бўлмаганимиз учун ҳар куни бир шукр қилишимиз бор гап !
Райҳона ва Фарруҳ муносабатлари шу билан якун топди. Райҳона ўзининг қизлик ҳаёси сабаб онасига ортиқча бир сўз демаган бўлса-да , масалага йигит тарафнинг бу қадар камситилиши эвазига нуқта қўйилишидан ҳанузгача ўқтин- ўқтин дили оғрир эди, бироқ Ёрқинойга гапиргандан заррача фойда йўқлигини ҳам аллазамон тан олиб бўлганди.
Начора ... "Букрини гўр тузатади" дейишади. Ҳаёт шуниси билан ҳаёт-ки, йил ўтмай Ёрқинойнинг танобини кўнглига ҳам қараб ўтирмай тузатиб қўйгувчи топила қолди. У Али қиёфасида Райҳоналарнинг хонадонида кутилмаганда ташриф буюрганди...
* * *
Али қизнинг хонадонида нима гап эканлигини билмай юраги тошиб кетди. У икки кундан буён, вазиятдан хабардор бўлиш учун, қиз остонасида тун ўз пардасини атрофга мукаммал ёйган вақтда ҳозир бўлаётганди. Алига теварак - атрофнинг осудалиги ҳайратланарли туюлди. Йигит ўз назарида Райҳонанинг дарвозаси атрофига қўриқчи қўйилгандек, уй сутканинг қоронғи қисмида ёруғ нурлар билан ихоталанган бўлса керак дея хаёл қилган эди. Бироқ ... Лоақал бундан бир неча кун аввал ўзи тарафидан атайлаб синдиртирилган лампочка ўрнига янгиси алиштирилмаганлигини кўриб ажабланди.
Али Райҳона кўриниб қолармикан дея унинг хонаси деразасига соатлаб тикилиб турган бўлсада , нимтатир нур таралиб турган хонадан қизнинг шарпаси сезилмади.
Ахири бўлмади.
Али учинчи куни кундузги соат ўнларда қизнинг эшик қўнғироғини таваккалига шарт босди.
Эшикни бундан бир ярим хафта аввал ўзини бугунгидек қаршилаган ўша ходима аёл очди.
У Алини кўриши билан дарровда таниди.
- Воой , келинг , болам. Қани уйга киринг, - деди у йигитни ҳайрон қолдириб очиқ юз билан саломига алик олганча қаршилар экан , - марҳамат ичкарига киринг.
- Менга... , менга ... - довдиради Али , сўнг ўзини қўлга олганча аёлга дадил боқишга ҳаракат қилди ,- менга Райҳона керак эди.
Аёл кўп ўйланиб ўтирмай тезда ортига қайрилиб ичкарига баландроқ товушда овоз берди :
- Райҳона қизим , сени сўрашяпти,- у шундай дея яна бир бор уйга киришга қистади- ю, сўнг оҳиста бурилиб ўзини эшик ортига олди.
Кўп ўтмай остонада Райҳона кўринди. Бу сафар қиз шафтоли гули рангидаги оч пушти кўйлакда эди. Сочларини худди шу рангдаги шарф билан чиройли қилиб танғиб олган Райҳона Алини кўриб турган жойида сўзсиз қотиб қолди...
У хатто ўтган сафаргидек салом беришни ҳам унутган эди.
Али қизга индамай тикилди. Сўнг машинасини айланиб ўтиб ҳайдовчи ёнидаги олд эшикни очди .
Али бир сўз демаса- да Райҳона барига тушунди. У индамай машина ёнига борди , аммо йигит кўрсатгандек машинанинг олд эмас, балки орқа ўриндиғидан жой олди.
Али Райҳона ўтирган эшикни ёпгач , машинасини қайтиб айланиб ўтди ва ўз ўрнини эгаллагач уни аста жойидан жилдирди.
Машина катта йўлга чиққанида Али орқа томонни кўрсатадиган ойна орқали Райҳонага боқаркан...
#давоми_бор /14
Муаллиф: Хазонрезги
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
👆👆👆👆 аввалги қисмлар
#ҚАСД
4- ҚИСМ
Орадан ярим соатдан сал ошиқроқ вақт ўтганда Ёрқиной келишиб олишганидек Козим Иззатовичнинг шаҳар марказидаги икки хонали шинамгина квартирасига қадам қўйганди.
Козим Иззатович ҳали етиб келмабди. Ёрқиной квартирани ўз калити билан очиб ичкарига кирди.
- Уфф қачон келаркин бу кишим ?! Ишқилиб етиб келгунича пақ этиб ёрилиб кетмасам бўлди,- дея ўйлади Ёрқиной икки кишилик ётоққа ўзини ташлар экан,-бу ёқда бошимни оғриғи қўйиб юбормаётгани ортиқча.
Козим Иззатович Ёрқинойдан уч ёш катта эди. Ўз таъбири билан айтганда қирчиллама, қарсиллама ёшдаги бу эркак отаси пойдевор қўйган кўп тармоқли озиқ- овқат ишлаб корхонасининг раҳбари эди. Мана уч йилдирки у Ёрқиной билан бирга. Уларнинг топишишлари ҳам ажойиб бўлганди. Икковларини айнан Ёрқинойнинг аввалги хуштори (аёл уларни "ўйнаш, жазман" дегиси келмас эди) таништирган эди. Ўшанда янги йил байрами эди. Толиб қўлга киритган "қушчаси" Ёрқинойни байрамни нишонлаш учун Чимёндаги банд қилинган дачага ўзи билан олиб борди-ю , бир йўла ундан айрилиб қайтди. Ёрқинойга бош директорнинг назари тушди-қолди. Ёрқиной шу вақтгача "Толибжонга ошиқ бўлиб қолдим" деб хато ўйлаганлигини Козим Иззатовични кўргач биттада "англади-қўйди". Кўркам, келишган, барваста, сўзамол ва асосийси пулдор Козим Иззатович аёлнинг ҳушини бошидан учиришга ҳечам қийналгани йўқ.
Хуллас...
Хуллас уч кунлик ҳордиқдан сўнг дачадан Толибжон икки қўлини бурнига тиқиб, Козим Иззатович ва Ёрқиной муносиб жуфтлик бўлиб қайтиб келишди. Шундан буён улар бирга. Ёрқинойнинг тахминича Козим Иззатовичнинг хотини эрининг "иккинчиси" борлигини аллақачон фаҳмлаган бўлиши керак. Шу ҳақда ўйлаган сари Ёрқинойнинг баттар завқи ошади. Аммо Козим акасининг кўзга яқинлиги уни кейинги вақтларда кўп куйдириб қўяяпти . Ахир бундай эркак кимга ҳам ёқмайди ? Ёрқиной кейинги вақтларда салонма-салон юришдан ортмай қолди. Айниқса кўзининг пастки қовоқларига майда ажинлар соя солгани аён бўлганидан буён еяр , ичарида ҳаловат қолмади. Бу ажинлар унга гўёки ўзи билан Козим акасининг муносабатларига нуқта қўйишга ўқилган ҳукмдек таъсир қилган эди . Айниқса ҳозирги замонда яримта ишора билан ёши йигирмадан ошмаган "санамжон"ларни топишнинг ҳеч қийин жойи бўлмаган бир вақтда, Ёрқинойга Козим акасини ушлаб қолиш нечоғлик қимматга тушаётганини тасаввур қилишнинг қийин жойи йўқ эди. Яхшиям Ёрқинойда ўша қизларда йўқ бир устунлик бор , у ҳам бўлса ҳаётий тажриба. Мана шу тажриба аёлга муҳим режалар тузиш, керакли жойда керак гапни гапира олиш имконини берар эди. У баъзан гапиришдан гапирмай туриш фойда берадиган лаҳзаларни ҳам ушлаб қола олардиган даражада миришкор хоним эди.
... Козим акаси Ёрқиной яхши кўрадиган иссиққина тандир кабоб олиб келибди. Севимли таом дарров гапни гапга қўша қолди
- Менга қара ,- деди Козим Иззатович Ёрқинойдан бўлган воқеаларнинг миридан сиригача билиб олгач ,- шундоқ зўр имкон ўзи оёқларинг остига келибди-ю. Бундай имкондан фойдаланмаслик ғирт гуноҳ
- Тушунмадим,- деди Ёрқиной малина шарбатидан ҳўплар экан, қандай имкон ҳақида гапиряпсиз?
- Сени қара-ю , - беозор танбеҳ берган бўлди Козим Иззатович,- ҳар нарсага етган ақлинг , шунга қолғонда оқсайдур. Қизингни ўғирлаган йигит ўзи билмай сенга катта яхшилик қилибди- ку. Камига дардисарингни ўзи ҳам никоҳини тан олиб ўтирган бўлса. Қизингни ўша жулдурвоқига кўп ўйлаб ўтирмай шарт бервор , шунда бир ўқ билан бирмас бир неча қуённи бирйўла отган бўласан.
- Ахир ... Райҳонани ...
- Мен бир нарсани гапирдимми , билиб гапираман. Сен ҳавотир олма. Қизинг қайтага эрини уйида жон берса сенга яхши- ку? Бош айбдор ким ? Эри бўлади- да, албатта ! Камига ўзиям анча пишиб қолди. Турмушга чиққандан кейин у ёғи тезлашиб кетади. Ана ундан кейин йигирмага киргунча улгурармиканман деб юрагингни ҳовучлаб ўтирмайсан . Агар эрининг уйига бориши билан ҳомиладор бўлиб қолса нур устига аъло нур . Ҳомиладорлик соғлом аёлларни оёқдан чалади-ю , сени қизингдакаларни бир йўла жойрастонига олиб бориб тиқиши аниқ.
Орада Собитжонни ҳам хавфдан нари қилиб оламиз. Ўша йигитни
@Xazon_Rezgi /12
MEjik Laym Akdemyasi🔊
Sizni onlayin ishga taklif qiladi👩💻
♻️♻️♻️♻️♻️♻️♻️♻️♻️♻️
Bizning ishimiz onlayin tarzda.
⚜️⚜️⚜️⚜️⚜️⚜️⚜️⚜️
Ishizdan tashqari qo'shimcha ish./channel/internetda_ish_reklama
Bir marta sormoya💸va cheksiz daromad👍
🔴🔴🔴🔴🔴🔴🔴🔴🔴🔴
Bir marta invinsiya va cheksiz pullar💸💸💸💸💸💸💸💸💸💸.
🔻🔻🔻🔻🔻🔻
Hamkorlik qilmoqchi bo'lgan yurdoshlarmiz bizni loyixamizni etibordan chetda qoldirmang.🤝🤝🤝🤝🤝🤝🤝🤝🤝🤝🤝🤝🤝🤝🤝🤝Har qanday biznes tavkaldan boshlanadi.👩💼
Har qanday sayoxat birinchi qadamdan.🏖
Har qanday muvoffaqiyat o'rganish va tajriba ortirishdan boshlanadi.🏆
🔷️🔷️🔷️🔷️🔷️🔷️🔷️🔷️🔷️🔷️🔷️🔷️🔷️
Chatimizga tashrif buyuring va Yu Laym loyixasi haqida batfsil ma'lumot oling👍🚩🚩🚩🚩🚩🚩🚩🚩🚩🚩
Bo'lajak millyanerlar ko'p ishlamagan aqlini ishlatgan.👩💻💠💠💠💠💠💠💠💠💠💠💠💠💠
Bu esa Aqliy mexnat.⭕⭕⭕⭕⭕⭕⭕⭕⭕
Pul uchun ishlamang pul siz uchun ishlasin marxamat kimga onlayin qo'shimcha daromad kerak va qiziq bo'lsa lenk orqaley guruhimizga oʻting👇👇👇👇👇👇/channel/internetda_ish_reklama
Kumush 925 proba💎
📌eng arzon narxlarda💸💰
📌yuqori sifat✅
📌100% ishonchli☺️🤝
📌Turkiya🇹🇷 Xitoy🇨🇳 Tailand🇹🇭Italiya va Ukraina🇺🇦 modellari mavjud⭐️
📌eng asosiysi har qanday did egalariga mos keladigan kumush buyumlarini xarid qilishingiz mumkin.⤵️⤵️⤵️
/channel/Serebro925Turkey
/channel/Serebro925Turkey
/channel/Serebro925Turkey
🔥aksiyalar va chegirmalar mavjud🤩
📦Toshkent ichida dostavka kun davomida. O'zbekiston bo'ylab 1-2 kunda yetkazib beramiz.
🍳 Ошхонадаги қорайиб кетган това ва қозонлар муаммоси сизда ҳам борми?
Бир дўстим кимё лабораториясида ишлайди. У бир куни менга жуда самарли қўлбола тозалаш воситасини тайёрлаш усули ҳақида гапириб берди. Энг қизиғи ҳар қандай уй бекаси буни атиги 2 дақиқада тайёрлай олар экан!
Бунинг учун бизга қуйидаги 3 та нарса керак бўлар экан...
👉 Давоми
Кайфият учун...
/channel/xazon_rezgi
#Ҳаётий_ҳикоя
АРЗИҲОЛ
Узумбоғ ўртасига қўйилган сўрида онам билан гурунглашиб ўтирардик. Кимдир чақирди, қўшни аёл экан. “Келинг, қўшнижон, бир пиёла чой устида гаплашамиз, қизим келган, баҳонада кўришиб оласизлар”, дея уйга чорлади. Ҳол аҳвол сўрашгач қўшни хола келинидан арзиҳол қила бошлади.
–Дардимни кимга айтишни билмай сизга чиқдим-да, ая. Маҳалланинг каттаси, саккиз келин тушириб кўчага овози чиқмаган, менга ҳам тўғри йўлни кўрсатар, дедим. Пешонам шўр экан, лой тепиб уй тикладим, кетмон чопиб, пилла боқиб тўй қилдим. Келиним дангаса, ишёқмас чиқди. Ота-онаси яхши одамлар деб, келин қилгандим, олманинг тагига олма тушмаган экан. Тушганига уч ой бўлди, янги келин, уйқуси очилмади, дедим, бошқоронғи ўтиб кетар деб сабр қилдим, қизларим кўча супурса, сув сепдим маҳалладан уялиб. Бугун онасини чақириб қизининг найрангларини айтиб, кўтар кўрпа-тўшагингни, демоқчиман...
Гапларини тинглаб бўлган онам, оғир тин олди-да, вазминлик билан: “Қани, қўшни, мен билан юринг”, деб аёлни ҳовли этагига етаклади. Воқеалар ривожи қандай кечаркин деб (журналистман-да) изма-из боравердим. Ғўзапоя ғарами тагида ётган товуқни кўрсатиб шундай деди:
− Мана бу курк товуқ ўн кундан бери шу ерда ётади. Сизлар товуқ боқмайсиз, мол-қўйга қизиқмайсиз, буларнинг ҳам ўзига хос ҳаёти бор. Она товуқ жўжа очадиган пайтда дон емай, сув ичмай, қоронғи жойда ўзи билан ўзи андармон бўбқолади. Қаранг, ёнида дон, сув, бир сиқим беданинг майсаси ҳам бор. Кўнгли тусаганда донлаб олар, деб парвариш қиламан. Одам қорасини кўрса, ҳурпайиб тумшуғини ерга тираб ётиб олади. Ҳали очилмаган жўжаларини кимдир нобуд қиладигандек бетоқат бўлади. Сигир томонга назар солинг, туққанига бир ой бўлди. Бузоқчаси эркин ўссин деб бўйнига арқон солмаймиз. Қўзиси дуркун бўлсин учун совлиқни қиш чилласидан бери емлаймиз. Бу жониворлар нари борса уч-тўрт йилда одамга емиш бўлади. Келинингиз наслингизнинг давомчиси-ку! Соғлом бола туғилиши учун онаси соғлом бўлиши керак. Биз ундай эдик, биз бундай эдик, деб ҳозирги ёшларнинг асабини емириш керак эмас. Сизу бизнинг давримиз бошқа эди. Ҳозиргилар жуда нозик. Биласиз, келинларим ҳаммаси уйли-жойли. Керагида улар менга хизмат қилади. Уларга даркор бўлганда сочим супурги, қўлим косов бўлди. Оғзига ёқадиган таом пишириб едирдим, кўнгли тусаганда ейди деб, олма, анорни токчасига териб қўйдим. Ўзим емаганни уларга илиндим. Келинни болам, деб қабул қилсангиз, бола бўлади, келин деб нари сурсангиз бегоналигича қолаверади. Сиз уни ҳайдашни ўйламанг, унинг ўрнига ерда ўсиб ётган жағ-жағу отқулоқлардан териб кўк чучвара пишириб беринг. Мана, мана бу сузмани обчиқиб токчасига қўйинг, – деб насиҳат қилдилар.
Қўшни онамдан эшитган панду насиҳатларни қалбга муҳрланди. Мен эса кейинги авлодларимга ҳам хизмат қилсин учун қоғозга ҳам муҳрладим. Марҳаматдан сал нари кетса, уйини тушида кўрадиган онамнинг умрлари узоқ бўлсин.
Мунаввара Усмонова
/channel/xazon_rezgi
Кутдим...
Муаллиф: Хазонрезги
Ижрода: Шерзод Карим
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
2000 сўмга бир дона қурт ҳам бермайдиган замонда аптекадан бу дорини олиб ичсангиз 20 млн сўмлик дорини фойдасини беради.
Камига бу дори сизни озиш ва ёшариш бўйича жаҳон чемпиони қилади. Сизга ёқмайдиган ҳар қандай ажин ва доғларни гумдон қилади.
Ҳар яхшини - бир ёмони бор дегандек: бу дорини ичишни бошласангиз гўзаллашиб эрингиз танимай қолиши мумкин 😉
Чўнтагингизга икки минг солиб аптекага киринг ва бу дорини сотиб олинг! Бу дори... БАТАФСИЛ 👇🏻
🌹
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
#ҚАСД
ўйлаб шу ишларга кўндим. Балки ўша йигитни ғазабидан тушира оларман деб хаёл қилгандирман.
- Гапир , гапиравер ,- Ёрқиной бўлар иш бўлибди деган оҳангда , - давом эт.
- Агар бошқаси бўлганда мени шундоқ бадбахт қилиб ташлаб кетишдан тоймасди. У эса ҳар ҳолда Худони танир экан , мени ўз никоҳига олди.
- Хааа , тушунарли,- лабини бурди Ёрқиной, - Худони танийди , аммо қиз болани уйидан ўғирлайди. Энди битта савол қолди. Унинг никоҳига кирибсан , бу ерда нима қиляпсан ? Эр деган хотинини ўз уйига олиб кетмасмиди? Биз ўзбекларда шундай- ку? Ё мен адашяпман- ми ? Нега сени яна ташлаб кетди ? Ёки ичкуёв бўлиб яшаш учун юкларини олиб кетишга кетдими ?
Ёрқиной Райҳонанинг юрагидаги энг нозик нуқтасига теккан эди. Қизни энг қийнаётган савол ҳам шу эди?!
- Билмадим , - деди у бўшашиб . Мен у билан бу ҳақида гаплашмадим. Балки бор вазиятдан сизларни хабардор қилиш учун мени яна бу ерга олиб келиб ташлагандир. Ҳар ҳолда ичкуёв бўладиган сиёҳи йўқ эди унинг.
- Йўқ эди дегин? Демак, бунга ўзинг ҳам амин эмассан ? Ўзи қаерда яшар экан , касби нима , ота- онаси ким ? Буларни айтдими?
Райҳона бошини эгиб "йўқ" дея ишора қилди
- Қойил ! Гап йўқ ! У ҳақда нималарни биласан деган саволга жавоб борми ўзи ?!
- Исми Али экан. Қаймоқранг эски жигулиси бор. Рақамига қарамадим.
- Шуууунча кўп маълумот- а ? Вааай , бошим айланиб кетди . Эслаб қололармиканман ?- Ёрқиной ўрнидан жаҳд билан турди ,- Энди гап бундай ! Мен бу никоҳниям, ўша йигитниям тан олмайман ! Тошини терсин ! Агар жинни қўйни еган калласига уйимиз олдида яна бир марта пайдо бўлиш фикри келиб қолса , у ёғига дамини олади!
- Опа ! -бу сафар Райҳонанинг овозидаги қатъият , онасиникидан кам эмасди,- сиз тан олмаган ўша никоҳни мен тан оламан, сабаби ... бари ҳаққоний бўлди. Уни ёлғон дейишга Аллоҳдан ҳаё қиламан.
Ёрқиной бу сафар қизига эътироз билдирмади. У барини бошидан ўйлаб олиши , бир тўхтамга келиши керак эди. Энг муҳими бу масалада Козим акасининг кўрсатмасига қараб йўл тутишни режалаштиришган эди.
Ёрқиной шаҳдам қадамлар билан хонани тарк этди.
* * *
- Али, тур гап бор ! Иии , нима бало иситмалаяпсанми ? Ёняпсан- у ?
Алига Шоҳруҳнинг овози узоқдан эшитилаётгандек туюлди , у қалин қилиб буркаб олган кўрпасининг тагида шу даражада қалтирар эди-ки , назарида тишларининг такиллаган овози бутун хонани тутгандек эди.
Шоҳруҳ зумда изига қайтиб ошхона жавонининг ўзига таниш қаторидан дорили қутини олди . Иситма туширадиган керакли кукун дорини олгач уни илиқдан иссиқроқ сувда эритди-ю дарров изига қайтди.
- Бошингни кўтар , манавини ичиб ол ,- у Алининг бошини авайлаб кўтариб стакандаги суюқликни охиригача ичирди,- энди яна бирпас ўраниб ётиб тургин , мен ҳозир бирпасда ёвғон хўрда қилиб юбораман.
Али унга эътироз билдирмай бошини ёстиққа беҳол ташлади. Ичига иссиқ кирганлиги учун унинг қалтираши анча босилган эди.
Шоҳруҳ ўзи айтгандек ёвғон хўрдани бир зумда тайёрлади. У озроқ қувват бўлсин деб музлаткичда турган қиймадан ҳам ярим пиёла солиб юборишни унутмади.
Мурч ва қатиқ солинган хўрдани бу сафар иситмаси анча тушиб қолган Алининг ўзи ярмигача ичди. Қолган ярмини ҳам Шоҳруҳнинг қистови билан аранг ичган Алининг пешонасидан дувиллаб тер қуйилиб кела бошлади.
- Ана бўлди ,- мамнун жилмайди Шоҳруҳ ,- ҳадемай кийимларингни бир алиштириб олсак ҳисоб. Сал туриб жиққа терлайсан.
- Раҳмат ,- деди анча ўзига келиб қолган Али , - сени менга Худонинг ўзи етказди, айтганча боя бирнималар деётганмидинг ? Гап бор девмидинг ? Қанақа гап ?!
- Э қўявер , жуда муҳим гапмас , аввал тузалиб ол кейин гаплашармиз,- деди Шоҳруҳ атайин ўзини бепарволикка солиб .
- Шоҳ , сени билмасам экан ?! Муҳим гап бўлмаса атайдан келмаган бўлар эдинг. Кўнглимни ҳижил қилмай гапиравер, анча ўзимга келиб қолдим,- Алининг овози бу сафар ҳақиқатдан ҳам дадил эшитилди
- Аслида ростдан ҳам анча туззук бўлиб қолибсан. Майли айтсам айтақолай , ўзи шундоғам эшитганларимни ичимга сиғдира олмаётган эдим.
Хуллас ...
- Нима хуллас ? Чўзилма ? Тан - тан - тарам демадинг-да?
@Xazon_Rezgi /10
Муаллиф: Хазонрезги
#ҚАСД
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
❗️AJOYIB O‘YIN❗️
1. TUG‘ILGAN SANANGIZNI TANLANG.
2. GURUHNI TANLANG
3. NATIJASINI DO‘STLARINGIZGA ULASHIB ULARNI HAM HURSAND QILING 😄
BU BIZDAN SIZGA KICHIK SOVG‘A, DOIM KULIB YURING! 🎁😉