xazon_rezgi | Unsorted

Telegram-канал xazon_rezgi - XazonRezgi (Official Channel)

31830

Ассалому алайкум. Хазонрезгининг телеграмм каналига хуш келибсиз! Каналдан пост улашганда муаллиф номини ўчирманг! Perfluence https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g Реклама таклифи: https://t.me/Reklamarezgi

Subscribe to a channel

XazonRezgi (Official Channel)

Олтинга тенг сўзлар

Кексаларни узоқ умр кўрганлиги учунгина эмас, ҳаёт синовларига узоқ бардош бергани учун ҳам ҳурмат қилмоқ керак.

➁ Яхшигаям, ёмонгаям бирдек яхши кўринишга уринадиган одам энг хавфли одамдир.

➂ Сартарошни сувоқчи қилиб қўйсангиз, деворга совун кўпиги суртади. Этикдўзни сартарош қилсангиз, одамни бошига мих қоқади...

➃ Эрталаб турганингда, кундузи юрганингда, кечаси ухлаганингда ҳеч қаеринг оғримаса шунинг ўзи бахт!

➄ Дунёда меҳрдан арзон нарса йўқ. Бир оғиз ширин сўз, бир чимдим меҳр кимни ўлдирибди! Биз эса шуни ҳам бир-биримиздан аяймиз..

➅ Мушук ўзи итдан қочиб дарахтга чиқади-ю, яна дарахтдаги қушларга дағ-даға қилади...

➆ Инсоннинг баҳоси бу дунёда ўзи олгани билан эмас, ўзидан қолгани билан белгиланади.

➇ Дарахт бир жойда кўкаради, дейишади. Тўппа-тўғри, бу гап дарахтларга жуда мос тушади. Одамларга эмас!

Ўткир Ҳошимов

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Одамлар билан тўла автобус йўлда кетяпти. Ҳайдовчи атрофга қараб, автобусни четга олиб сақлади. Одамлар ундан нимага тўхтаганини сўраган эди:
— Анави қарияни олволайлик, — деди.

Қарашса, ҳеч ким йўқ.
— Қайси қарияни айтяпсиз? Ҳеч ким йўқ-ку, — дейишса,
— Ҳозиргина қўлини кўтариб, мени ҳам олиб кетинглар деди-ку. Ана ўзи ҳам келяпти, — деган эди, ҳамма ўша томонга қаради. Яна ҳеч ким йўқ экан. Ҳайдовчига қарашса, омонатини топшириб қўйибди.

Демак шу ҳайдовчининг ажали етиб келган, аммо автобусдагиларнинг ажали етмаган ҳали. Аллоҳнинг ҳикматини кўрингки, автобусни чиройли қилиб тўхтатиб, ҳайдовчининг жонини олди.

Ҳайдовчининг ажали етган эди, аммо йўловчиларникимас...

Хотиржам бўл, биродар! Ризқинг борми, яшайсан! Фақатгина тақдирдаги нарса бўлади, кўпияммас, озияммас!

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

***

Наргиза катта-катта қадамлар билан асабий телефонда гаплашиб келарди:
— Эрталаб кир ювадиган машинадан кийимларни олишни унутибман. Ишга келиб эсласам бўладими. Палакат!
Аксига олгандай бугун ишим кеч тугади, боғчага келсам, уйдагилари олиб кетишди деди, эрим мендан олдин ишдан чиққан, шекилли. Ҳозир борсам овқат тайёр эмаслигини баҳона қилиб яна жанжал чиқаради.
— Уйда қайнонанг йўқми?
— Э, сўрама. Ўтган кун қизиникига кетганди. Шу кампир ҳам менга ортиқча даҳмаза. Катта ўғил алоҳида яшайди деб теккандим, қаёқда… Бўпти, дугонажон, яна телефон қиламан. Уйга кеп қолдим.

Алоқа узилди. Наргиза эрининг ғазабига қарши айтадиган гапларини ўйлаб бироз секинлашди, қараса уй олдида эрининг машинаси кўринмади. Уйга кирса кир машинада қолиб кетган кийимлари дорда илинган, болалари ҳовлида копток тепишарди. Ошхона томондан чиқаётган паловнинг ҳиди эса бутун ҳовлига тарқаб улгурган эди.

Аржумандбегим

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#Қасд асарини тўлиқ ўқиш учун таклиф👇👇👇
/channel/xazonrezgionlayn/21

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ҚАСД

Эртаси куни тушга яқин Райҳона Розиқ Рафиқовичнинг ҳузурига ташриф буюрди. Қиз куннинг айнан шу вақтида Розиқ амакисининг қўли бироз бўш бўлишини , қабулига келгувчиларни ҳам айнан шу вақтда кутиб олишини яхши билар эди. Райҳонанинг бахтига бугун қабулда навбатни банд қилгувчи бирорта одам йўқ экан. Ўрта ёшли котиба аёл Райҳонани жуда яхши танир эди , шу сабаб қизни ўзгача мулозамат билан кутиб олди.

- Ичкарига кираверинг , қизим. Бошлиқ ҳозир келиб қоладилар, -деди у Райҳонанинг отасидек бўлиб қолган Розиқ Рафиқовични кираверишда кутиб ўтиришига кўнгли бўлмай.

Котибанинг қўярда-қўймай қилган қистови билан Райҳона ахири ичкарига қадам босди. У ҳали котиба кўрсатган жойга ўтирмасиданоқ Розив Рафиқович изма- из кабинетга ташриф буюрди.

- Иродахон , - деди Розиқ Рафиқович чойнакда чой ва иккита пиёла кўтариб кирган котибага,-илтимос. Ходимлардан кимдир мени сўраб келса , тушдан кейин қабул қилишимни айтинг. Ҳозир Райҳона қизим билан маслаҳатлашиб оладиган муҳим лойиҳамиз бор .

Ирода уларни ҳоли қўйиш ва ортиқча безовта қилмаслик кераклигини яхши тушунди. У "хўп" деб бош силкиди- ю , хонани тарк этар экан , эшикни зичлаб ёпди.

- Райҳона ...- деди Розиқ Рафиқович чойнакдаги чойни ўйчанликлик билан оҳиста қайтарар экан , бир хил оҳангда сўзлай бошлади ,- қизим , биласан сени ўз қизимдан кам кўрмайман. Аммо менинг зиммамда ўзинг ҳусусингда қандай маъсулият борлигини билмайсан. Бугун сени чақиртирганимдан мақсад ҳам шу эди.

Қизим , сўзларимни яхшилаб эшит ва юрагингга қуйиб ол. Аслида бу гапларни айтиш бугунга режалаштирилмаган эди. Мен бу суҳбатни сен йигирма ёшга тўлишингдан бир кун аввал ўтказишим керак эди. Сабаби менга шундай топшириқ берилган ва шу вазифани зиммамга олган эдим. Кимдан дейсанми ? Отанг Субҳонбекдан.

Райҳона кўзлари пирпирганча Розиқ амакисининг оғзига тикилган жим ўтирар , эшитаётганлари хаёлида гўёки тушида кечаётган воқеалардек аксланар эди.

Розиқ Рафиқович эса озгина бесаранжомлик билан сўзида давом этарди:

- Субҳонбек умрининг охирги ойларида ўлими яқинлашаётганлигини кўнгли билан ҳис қилдими, билмадим ёки бошқа сабабданми хуллас негадир шошилинч ҳаракатга тушиб қолди. У таъсарруфидаги барча кўчмас мулк объектларини , банкдаги жамғармалари , чекидаги қимматбаҳо акция қоғозларини хомчёт қилдиришга тушганди.
Бу ҳужжатлар тайёр бўлиши ҳам анча вақтни олганди. Сўнг қўлидагиларни жамлаб нотариусдан бир неча вакил чақириб васиятнома ёздирди. Васиятнома бутунлай махфий ёзилган . Аммо умумий маъноси аниқ , унда Субҳонбек кимга қанча мулк қолдиришни санаб ўтиб тасдиқлатган . Васиятнома бўйича асосий меросхўр сен эканлигинг кундек равшан албатта. Аммо қолдирилган жамғармалар юқорида айтиб ўтганимдек сен йигирма ёшга тўлган кунингдан бошлаб тақсимланади. Унгача ҳаражатларинг онанг Ёрқинойнинг зиммасига алоҳида маош сифатида белгилаб берилган. Шунингдек отанг томонидан Ёрқинойнинг ўзи ва ўғлининг эҳтиёжлари учун ҳам алоҳида хисоб рақами очилган . Менинг эса буларни ҳар кварталда назорат қилиб боришим белгиланган. Умуман олганда , ҳаммамиз иссиқ жонмиз, шулар ҳам миридан сиригача ҳисоб- китоб қилинган . Мисол учун менга нимадир бўлиб қолса , ҳаражатларни назорат қилиш хуқуқи бошқа шахсга автомат равишда ўтади. Аммо менга муқобил қилиб ким тайинланганини билмайман. Бошқа вазифадорлар билан ҳам ҳудди шундай амалиёт кўзда тутилган.
Воқеликнинг энг ҳайратланарлисига келсак , Субҳонбек қолдириб кетган пул жамғармаларини у ишонч билдирган банк ҳисобларида айлантиришга руҳсат берилган. Бу дегани бу пуллар муомалада нафақат кун сайин, балки соат сайин ўз - ўзидан кўпайиб бормоқда. Қачон- ки , сен бу пулларга эгалик ҳуқуқини қўлга киритсанг , пулларни айлантириш назорати ҳам ўз - ўзидан сенинг қўлингга ўтади.

Васиятноманинг алоҳида қисмида сен йигирма ёшгача тўлгунингга қадар турмушга чиқсанг, бўлажак умр йўлдошингга қандай ҳуқуқлар берилиши кўзда тутилган. Сен то айтилган муддат келгунча ёш оила сифатида жамғарма ҳисобидан шакллантирилган алоҳида пулга эгалик қилишинг мумкин.

@Xazon_Rezgi /21

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#Драбллар
ЁРДАМ

Ёши саксондан сакраб ўтган касалманд, қадди эгик қария бирор олижаноб йўловчининг ёрдами билан серқатнов кўчадан ўтиб олиш илинжида теваракка жонсарак кўз югуртиб турарди.
− Ассалому алайкум, амаки, − деб салом берди ногоҳ қаршисида пайдо бўлган ўспирин.
Қария ғоят ажабланганидан алик олишни ҳам унутиб болага тикилди.
«Амаки?!»
Ҳа, у беҳуда лол қолмади. Мана, салкам ўттиз йилдан бери қулоқлари «отахон», «бобожон» деган атамаларга кўниккан эди. Ўспириннинг кутилмаган мурожаатидан унинг эгик қадди бироз ростлангандай бўлди.
− «Амаки» дедингми? − қайта сўради қария.
− Ҳа, амакижон, − деди бола гўёки илтижоли тикилиб, − машиналар қатновидан қўрқаман, шундай касаллигим бор, илтимос, кўчани кесиб ўтишимга ёрдам беринг.
− Хўп, − деди қария ва шу баробарида кўзлари равшан тортиб, қўл-оёқлари тетиклашгандай бўлди.
Ўспирин қандайдир сирли кулимсираб чолни қўлтиқлаб олди.
«Шўрлик, − ўйлади қария серқатнов йўлни кесиб ўтишаркан, − шугина ёшидан ғалати касалга чалинибди-я?! Минг бор шукр, менда ундай кароҳат йўқ...»
Хаёллар оғушидаги отахон ўзи бола етовида бораётганини асло пайқамади. Аммо айни пайтда унинг руҳи тетик, вужуди енгил, кўз олди ёруғ эди.

Луқмон БЎРИХОН, "Митти ҳикоялар: кеча ва бугун" китобидан.
👇👇👇👇
/channel/xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Одамлар нима деркин? 

Қиз талаба бўлди.
«Ўқиб олим бўлармиди», қўл силтади одамлар.

Қизгина унга ошиқ йигитнинг изҳорини қабул қилди.
«Танлаганинг шуми», кулди одамлар.

Келинчак жуфтининг хизматида бўлди, бирор марта юзига тик қарамади.
«Мунча лаллаймасанг», деди одамлар.

Аёл кетма кет фарзандларни дунёга келтирди. 
«Бунча кўп туғасан», ачинди одамлар.

Аёл ишга кирди, рўзғорга қарашди.
«Оилани унутма», ақл ўргатди одамлар.

Аёл ҳасталанди.
«Жони қирқта, ўлмайди», хукм қилди одамлар.

Аёл курашди, гулдек яшнади, кўзёшини бировга кўрсатмади.
«Бир балоси бор», шубҳаланди одамлар.

Кампир кексайди, ҳамманинг ризолигини олиб омонатини топширди.
Одамлар эса ҳамон гапирарди...

Нодирабегим Иброҳимова

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#Уйқу_тести💤

Сиз қайси шакилда ухлайсиз расмлардан бирини танланг ва сирли ва ёпиқ ҳаттоки ўзингиз билмаган жиҳатларингизни аниқлаб олинг😳💯

Сизга ҳам қизиқми..? 👇👇👇

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Шампунга + Туз қўшсангиз борми ана сизга мўжиза❗️

Бунчалик оддий рецепт билан 18 ёшли тиниқ юзни 1 умрга сақлаш мумкинлиги кимни хаёлига келибди дейсиз.

Камига маникюр, педикюр ҳаттоки уҳод қилишга ҳам ҳожат қолмайди. Терингизни гўзаллиги Мўнализани синдириши аниқ.

Капека турадиган бу рецептни 2 хафта қўллаш етарли. Натижа эса дунё гўзалларини ҳам ортда қолдиради!

Мана ўша рецепт: ёзиб олинг!
•Одатий шампунингиз
•Ош тузи
•2 қошиқ… Батафсил ўқиш👇

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Зилола опа тўй тугаб келинни чимилдиққа кузатиб қайтди. Қуда тарафни хар хил шубҳали ҳаракатларини ўйлаб, кўнгли жуда ғаш тортиб кўзига уйқу ҳам келмади. Бир пайт телефон жиринглаб қолди. Бемаҳалда кўнғироқ қилаётган келинни олдида қолган янгани номерини кўриб, юраги шиғ этди.
- Алё.
- Зилола опа,- у тарафдан ҳовлиққан овоз келди,- Куёв келинни...

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

🌙 Шундай ухлаган қалблар борки яқин кишисини йўқотгандан кейин уйғонади... Яна шунақа уйғоқ қалблар ҳам бор севган инсонини йўқотмаслик учун ухламайдилар.

Хайрли тун, қадрдоним! Тунингиз осуда ўтсин!

/channel/xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

😱Кирсовундан кучли дори тайёрлаш сирини билган одам - касал бўлмайди. 😢Афсуски бу сирни атиги 2 фоиз одамлар билади

Бизнинг танамизни бузадиган 100 ta кераксиз дори ўрнига кирсовунни тўғри ишлатишни билсангиз касал бўлмайсиз. Ушбу усул ҳаётингизни бир неча йилга узайтиришга ёрдам беради.
Маълум бўлишича...


Батафсил:👇👇👇

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

⚡️Муниса Ризаевадан шапалоқ еган қўшиқчи

Муниса Ризаева синглиси Каримага севги изҳор қилгани учун “Нега сен синглимга гап отасан” деб бир хонанданинг юзига шапалоқ тортиб юборган.

Ушбу қўшиқчи ким эканлигини
биласизми?👇

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Ассалому алайкум!🌸

Мен сизга турли хил декоратив буюмлар яратишни ўргатаман:

✅ Декоратив соатлар 🕰️
✅ Метркалар 📏
✅ Таклифномалар ✉️
✅ Этажеркалар 🪑
✅ Лавҳлар 🖼️
✅ Эсталик учун расмлар тушурилган табрикномалар 🎨
✅ Денгиз эффекти тушурилган картинали соатлар 🌊🕰️
✅ Қуръон оятлари ёпиштирилган картиналар 📖

Дарслар ONLINE (ёпиқ гурҳда) бўлади. 💻

💥 ДУШАНБАГАЧА AKSIYA!
🌟 Арзимаган пулга бу ҳунарни ўрганиш имконияти!
❤️ Ҳунарли бўлиб, даромад қилаётганлар сафидан жой олинг!

🖌 Рассом бўлиш шарт эмас, фақат қизиқиш бўлса кифоя!

📌АЗИЗЛАРИМ БУ ХУНАР!
ОНЛИНЕ СЕТОВОЙ БИЗНЕС ЕМАС❌
бутун умр сизда коладиган касб✅

📲 Мурожаат учун:
@zakaz_uchunsovga  профилига ёзинг!

📞 Тел:  +998885138317 (Мунаввар)

/channel/resina_rt
/channel/zakaz_uchun_sovga

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#Қасд асарини тўлиқ ўқиш учун таклиф👇👇👇
/channel/xazonrezgionlayn/21

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

😔 Чида чида чида бир кун яхши бўлиб кетар деб ўзизга ўзиз далда бериб яшесиз.
Лекин бировлар учун кулай булган, бировларнинг  манфаати учун яшаш жонизга теккан😔

Камига турмуш ўртоғиз  хиёнати, пулсизлик шахсий даромад йўқлиги сизни чарчатиябдими?

Унда бу муаммоларизга  Муборак Холиковнани бепул дарсида ечим топинг😍

Катнашишга улгуриб колинг 👇👇
/channel/+QmHCtBsjGOQ5YWIy

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

🔹🧡💜🧡💮🤛👉💜

🧡🟨💜🌺👉🟨🧡

💜🟨🧡💜💜🟨💜💜

🌹 QARELA ASAL RASMLANI, SEVIB QOLASILA BU KANALNI

💕💕💕💕💕💕💕💕💕💕
💕    KIRISH    KIRISH 💕
💕💕💕💕💕💕💕💕💕💕

🧕PROFIL UCHUN TAKRORLANMAS GO'ZAL FOTOLAR

╔═🌿══════╗    ╔═🌿══════╗
       KIRISH 💙                 KIRISH 💜
╚══════🌿═╝    ╚══════🌿═╝

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Mantiqiy savollarimizga to’g’ri javob bering va sovg’alarimizga ega bo’ling.

Har kuni kanalimizda 10 ga yaqin texnika va asosiy sovg’a Iphone telefoni o’ynaladi.

Kanalimizga qo’shiling va sovg’alarimizga ega bo’ling:
/channel/+O5cXR4BfFZI5MWU6
/channel/+O5cXR4BfFZI5MWU6

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ҚАСД

Райҳона , сенга айтмоқчи бўлганларим энг асосий гапларимнинг ярми шулар эди. Шу вақтгача сўзлаб берганларим юзасидан саволларинг борми ?

Райҳона бир вақтнинг ўзида эшитган шунча маълумотни "ҳазм қила олмай" гангиб қолган эди. Шу сабаб ўрнида оғир қўзғалганча "Йўўўқ" деди чўзилиб.

- Майли , тушунмаган жойинг бўлса ёдингга тушганда қайта сўрашинг мумкин . Хўўўп бу айтганимдек масаланинг ярми . Қолган ярми эса - энг муҳими ҳисобланади .

Райҳона , қизим. Ҳозирги гапларим сенга оғир ботишини биламан. Аммо бу- ўз ҳолига ташлаб қўйиладиган масала ҳам эмас. Ҳа , тўғри тушундинг. Гап соғлиғинг устида кетаяпти. Сен ёшлигингдан юрагингдаги муаммо сабаб кўп азоб чекасан. Мана бир неча йиллардан буён энг иқтидорли юрак докторлари назорати ва рўйхатидасан. Аввало ҳар бир инсон ўзидан ўтганини ўзи билади. Танаси бошқа дард билмас.
Мен бу гапларни нима учун гапиряпман. Биламан сўзларим ҳозир сенга жуда азоб беради , аммо азбаройи фойдангни кўзлаганимдан бу масалага тўхталмасам бўлмайди. Тўхталишим шарт!

Қизим... Сенга уйланмоқчи бўлган йигитнинг дардингдан хабари борми ? У сен билан шу дардни бирга баҳам кўриб , оғирингни енгил қила оладими ? Шу мажбуриятни бўйнига ололадими ?

Айт-чи, уни огоҳлантирдингми ?

Саволни эшитган Райҳонанинг кўзлари жиққа ёшга тўлди. У кўзларини ерга тикканча "Йўўўқ" истар - истамас бош чайқади.

Райҳонага қараб туриб Розиқ Рафиқовичнинг юраги эзилиб кетди

"Бойлар ҳам йиғлайди, деган гап бекорга эмасда - ич- ичидан ух тортди Розиқ Рафиқович, - шу қизгинанинг бошида шунча ташвиш- а? Ҳозир битта савол йўлимизда кўндаланг турибди. У ҳам бўлса "Райҳона турмушга чиқса дарди зўрайиб кетса-чи ?" Аммо кўнгилга буйруқ бериб бўлмаслиги рост. Икки ёш бир- бирига қалбан талпиниб турса қандай қилиб "Турмуш қуришдан аввал тузалиб ол" дейиш мумкин. Ахир бу дард бир , икки йиллик дард бўлса экан- ки. Давосига ҳам шунга яраша йиллаб вақт кетишини шифокорлар бот- бот такрорлашмоқда" Розиқ амаки шуларни хаёлидан ўтказар экан Райҳонага қандай таскин беришни ўйлар эди.

- Қизим , истасанг ўша йигит билан ўзим гаплашаман. Тушун , барча ишлар ҳал бўлганда юрагинг эзилиб қолиши мумкинлигидан хавотирдаман.

Райҳона оғир хўрсинди ва юзини Розиқ Рафиқовичдан четга бурганча:

- Йўқ мен ўзим,-деди шикаста овоз билан,- мен ўзим гаплашаман .

Розиқ ака уни ортиқ қийнагиси келмай мавзуни ўзгартирди:

- Қизим, васиятнома , мерос ҳақидаги гаплар шу ерда қолсин. Илтимос , тилингга маҳкам бўл. Бу ҳақда ҳеч ким , хатто бўлажак турмуш ўртоғингга ҳам лом- лим дема. Ҳозирча барини ҳаётнинг ўз измига қўйиб бериб турамиз. Ҳаёт- энг одил ҳакам . Келишдик- а ? - Райҳона "ҳа" дея бош силкиди,- жуда соз, энди тур . Тушлик вақти бўлибди. Сени ўзим бир меҳмон қилай. Кўчанинг нариги бетида шунақаям зўр кафе очилди- ки. Ҳар бир янги очилган кафе бошида роса зўр ҳизмат кўрсатади. Аммо кўпчилиги шу тартибни охиригача ушлаб қола олмайди. Қарашларинг "Йўқ , боролмайман" дейишга шайланаяпти- а? Билиб қўй ҳеч қандай эътирозни қабул қилиш ниятим йўқ . Камига қорним ҳам роса очди. Кетдик... Пошли ...

* * *

Райҳона борлиққа оқшом қуюқ соя ташлаган маҳал ётоғига кирган пайт, худди унинг ёлғиз қолишини атай пойлаб тургандек, Алининг рақами безовта қилиб жиринглади.

- Алло , ассалому алайкум ,- деди Райҳона рақамга уланар экан .

- Ваалейкум ассалом. Гулмисиз , райҳонмисиз , жамбилмисиз ? - Алининг кайфияти яхшилиги муомаласидан дарровда билинди

Райҳона ҳалигача Розиқ Рафиқович билан бўлган суҳбат таъсиридан чиқмаган эди.

Хўрсинди :

- Сумбулман бугун ...

Йигит қизнинг овозидаги дардни бир зумдаёқ илғади :

- Тинчликми ? Ё бирор гап бўлдими ? - Алининг товушига аллақачон ташвиш оҳанги сингиб улгурганди.

- Сизда муҳим гапим бор,- Райҳонанинг овозидан йиғлаётгандек оҳанг келиб кетди

- Эшитаман...

Али қисқа - қисқа нафас ола бошлади.

- Бу телефонда айтиладиган гапмас. Агар иложи бўлса учрашсак... Сизга ҳозир келинг десам ...

#давоми_бор /22

Муаллиф: Хазонрезги

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

👆👆👆👆 аввалги қисмлар

#ҚАСД

6-ҚИСМ

муҳим маълумотни шу вақтгача айтганимиз йўқ. Субҳонбек Мардонбековнинг васияти Райҳона йигирма ёшга тўлгунга қадар сир сақланиши керак эди.

- Бу ҳақда сиз биласиз , Розиқ ака,- деди Ёрқиной сўзларидаги надоматли оҳангни яшириб ўтирмай, - мен васиятномадаги гаплардан умумий тарзда  хабардор этилганман халос. Аммо энг майда икир - чикирлари  ёлғиз сизга аён . Ва...

- Ва мен буни сир тутишга мажбурман ,-деди Розиқ Рафиқович тушунча берган оҳангда ,- аммо хавотирга ўрин йўқ , Субҳонбек Мардонбековга тегишли бўлган  барча оила аъзоларининг мерос масаласидаги ҳуқуқлари тўлиқ  муҳофаза остига олинган. Бундан  хотиржам бўлишингиз мумкин. 

    Розиқ Рафиқовичнинг сўзларидан ўзини анча босиб олган Ёрқиной у билан ҳотиржам ҳайрлашди.

   Розиқ Рафиқович эса ўзининг  бугун кечга томон уларнинг хонадонига бориши ҳақидаги огоҳлантиришни унутмади.

* * *

     Ёрқиной Иноят ҳолани Розиқ аканинг ташрифи ҳақида огоҳлантириб қўйганлиги учун кечки таомга меҳмон ёқтирган  мантини пишириб қўйилди.
    Кутилган меҳмон келиши билан янги чиққан памидор , бодрингдан бахорий салатлар ҳамда  суюқ таом  енгилгина, кўкатларга бой думалоқланган  қиймали хуштаъм шўрва тортилди.

     Розиқ Рафиқович Райҳона ва Алининг унаштирилиши ҳақида тўхталиб қизга бахт тиларкан, бўлғуси куёвнинг ким эканлиги билан алоҳида қизиқди.

    Ёрқиной Райҳонага бир назар ташлаб қўйди-ю , Али ҳақида тўқима маълумот келтиришни бошлаб юборди:

- Ҳозирги ёшларни биласиз- ку , амакижониси. Райҳона қизим курсдошини тўйига борганда Алижон ўғлимиз билан танишиб қолибди. Ўшанда Алижон Райҳонани манзилини унинг дугоналаридан олган эканлар. Мана суриштириб келиб бизни ҳам кўнглимизни ўзларига мойил қилиб олдилар. Мен ҳам бир - икки дугонам билан йигитнинг таг - тахтини суриштирдим. Ёмон одамлар эмас экан. Куёвимиз ҳам етимликнинг қаттиқ нонини тишлаганлардан экан. Шундан қийинчиликни кўрган йигит Райҳонамизнинг қадрига етар деган қарорга келдим. Қолаверса олий маълумотли экан, бир оилани бемалол тебратишга етадиган топиш - тутиши ҳам  борлигидан  хабардор бўлдик.

- Қизим , сенга-чи , сенга йигит маъқул бўлдими ? - паст овозда Райҳонага савол берди Розиқ Рафиқович, - агар кўнглинг мойил бўлмаса, минг яхши бўлган тақдирда ҳам ўша йигитга рад жавобини беришимизга ҳали ҳам кеч эмас. Мени отанг ўрнида кўриб ростини айтишинг мумкин

     Райҳона дув қизарди . У ўзига меҳр билан термулиб жавоб кутаётган қадрли инсонига "Бу никоҳга қаршилигим йўқ" дейишга қизлик ҳаёси йўл қўймай   тараддудланиб қолди. Ахири кўнглидагини рўйи- рост айтмаса Розиқ амакиси нотўғри тушунишини англаб тилга кирди :

- Амакижон ... Опамга у йигит ёқди. Улар тўғри айтдилар . Ўша йигит қўллари қадоқ , меҳнаткаш , ҳаётнинг аччиқ- чучугини тотган экан. Шундай бўлса ҳам бу борадаги қарорни сиз яна бир бор кўриб чиқишингиз мумкин. Сиз нима десангиз шу .

     Бу Райҳонанинг усталик билан айтган "розилик" жавоби эди. Гарчи Розиқ Рафиқович Райҳонага "Хўп , мен ҳам ўша йигит билан танишганим бўлсин" деган бўлса ҳам масала аллақачон ҳал бўлганлигини фаҳмлади.

    Орада Ёрқиной "Ошхонадан бир хабар олай-чи?" деб хонани тарк этганида Розиқ Рафиқовичнинг кайфияти кўтарилиб кетди. У дўстининг беваси эшикдан узоқлашганига амин бўлгач, пайтдан фойдаланиб  қаршисида ўтирган Райҳонага секин шивирлади :

- Қизим , эртага корхонага борсанг . Сенда муҳим гапим бор. Алоҳида гаплашиб олишимиз керак бўлган,- Розиқ Рафиқович шундай дея эшикка қараб им қоқди , сўнгра лабини тишлади. Бу унинг  "Ёрқинойнинг хабари бўлмасин" деган ишораси эди.
    Райҳона барини тўлиқ тушунди ва бошини силкиган ҳолда  овозсиз "хўп" деган ишорани берди.

@Xazon_Rezgi          / 20

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

39.000 Dan pastellar😱😱😱


2ta pastel oganga 3chisi qowib beriladi teppa tekin ❤️


bizda sehdan 1-qol chiqadi xammasi nalichida
qozoq
qirgiz
tojik dastafka abyom abyomda bor
⬇️

/channel/+M_usrvjvUAtiZGZi
/channel/+M_usrvjvUAtiZGZi
/channel/+M_usrvjvUAtiZGZi

⬆️⬆️⬆️⬆️⬆️⬆️⬆️⬆️⬆️

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

​​Сиз томонга ўгирилганда қайси қиз энг жозибадор ва чиройли деб ўйлайсиз?

Танлов учун қисқача маъмулот: Инсоннинг дидидан, танловидан, юришидан ва хатто сумка ушлашидан унинг характерини билиш мумкин.

Шу қизлардан бирини танланг ва танловингиз орқали ўз дидингизни ва ички оламингизни текшириб кўринг

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#қайнонам_онам 😊

ҚАЙНОНАМДАН БЎЛАК ЧИКДИМ

Ушалганда тилак -чикдим,
Охир ютиб юрак чикдим,
Дугоналар суюнчи,
Қайнонамдан бўлак чиқдим.

Орзуларим талай, талай,
Ўз кунимга ўзим ярай,
Юлдузни бенарвон урай,
Қайнонамдан бўлак чиқдим.

Ўтди бир ёз, битта қиш,
Қолипдан кўчибди ғишт,
Билсам экан зўр ташвиш,
Қайнонамдан бўлак чиқдим.

Бўлак чиқиб қайнонамдан,
Бемажолу ҳайронаман,
Қўрғон эмас, вайронаман,
Қайнонамдан бўлак чиқдим.

Кўчамда ҳамма хўжайин,
Асабга ўйнар атайин,
Бир кун "портлаш"им тайин,
Қайнонамдан бўлак чиқдим.

Қўшним ... Ахлатин супирар,
Бирови носин тупирар,
Камига иғво гапирар,
Қайнонамдан бўлак чикдим.

Едирилмас пошналари,
Кунда жуфтим ошналари,
Онам ишга туққан мани,
Қайнонамдан бўлак чиқдим.

Ҳожам-Амир Олимхон,
Жаҳли чикса золим хон,
Ўлмаган жон мани жон,
Қайнонамдан бўлак чиқдим.

Айвондан туриб бақирар,
Номимни "Эй" деб чақирар,
Камига яна дўқ урар,
Қайнонамдан бўлак чиқдим.

Дейди:
- Ошни гўштлирок сузгин,
Лағмонни кокилдек чўзгин,
Манпарни нохотдек узгин,
Қайнонамдан бўлак чиқдим

Чангаллайман ман бошимни,
Ичга ютаман ёшимни,
Оллоҳ синар бардошимни,
Қайнонамдан бўлак чиқдим.

Бор бўлсин-а бу зорманда,
Кунда бир лозиманда,
Дунё ташвиши манда,
Қайнонамдан бўлак чиқдим.

Пайхон гул-у, лолаларим,
Эплаш қийин болаларим,
Асаб кетди, холаларим,
Қайнонамдан бўлак чиқдим.

Панд бермокда соғлигим ҳам,
Қувонч оз-у, кўпайди ғам,
Мен шўрликга бормикан дам,
Қайнонамдан бўлак чиқдим.

Ҳар ташвишга ўзим қалқон,
Ҳар чигалга ўзим имкон,
Яшаяпман бўлиб бежон,
Қайнонамдан бўлак чиқдим.

Туби тўлмас бу ғоримни,
Ғор аталмиш рўзғоримни,
Турмуш чалар сабр торимни,
Қайнонамдан бўлак чиқдим.

Билмагандим қайнонамни,
Дуогуйим, ҳамхонамни,
Онам ўрнида онамни,
Қайнонамдан бўлак чиқдим.

Уй тўридан жой қилай,
Ризосин дилга жо қилай,
Ҳар куни дуосин олай,
Қайнонамдан бўлак чиқдим.

.. Хамма билсин елиб келдим,
"Ойижон"ни олиб келдим,
Энди тўкис юракман ман,
Рўёби бор тилакман ман.

Хазонрезги


Каналимизга обуна бўлинг
👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Орзу- ҳавас ҳам бор бўлсин...

/channel/Xazon_Rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Ассалому алайкум...

Азиз инсоним кириб келган “Жума” куни муборак бўлсин.

Бу кунда барча дуо қилувчиларнинг дуолари ижобат бўлсин.

Қалбларимизни ўзининг муҳаббати билан шод айласин!

Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СУРАНИНГ_ФАЗЛИ

ВОҚЕА СУРАСИ ҲАҚИДА...

Муслима ҳикоя қилади :

Бундан бир неча йил аввал ҳаётимизда ажойиб воқеа бўлиб ўтган эди.

Ўша вақтлари акам тўй қилаётган, яъни эгизак қизларини турмушга бераётган кезлар эди. Аксига олиб тўй бўлишига уч кун вақт қолган бўлса- да , хўжайиним шу чоққача акамнинг тўй билан қутлаб , тўёна беролмаган эдилар. Энди рўзғор-ғорда . Шунақа кутилмаган вазиятлар бўлиб турар экан. Қарамоғимизда она- бола сигир бузоқчаси билан ва яна битта боқувдаги новвосимиз бор эди. Очиғи тўёнага шу новвосни мўъжаллаб юрган эдик. Аммо ҳар доим ҳам банданинг айтгани бўлавермас экан. Уни келаси бозорга олиб чиқиб сотамиз деган кунимиз, новвосимиз даладаги кичкинагина ариқчада уялаб тарракдек ҳаром қотиб қолди. Буям бир сабаб экан- да. Бўлмаса шундай гунгурсдек новвоснинг ўлимига кенглиги ярим қулоч чиқмайдиган ариқ сабаб бўлармиди...

Хуллас ...

"Тўёнани ана топамиз , мана топамиз " деб тўйга ҳам уч кун қолди . "Ўзингда йўқ , оламда йўқ" деганлари рост экан. Кимдан қарз сўрасак , "Жоним билан берардим-у..." деб елка қисиб , ер чизади. Ўзимнинг уруғларимдан сўрашга истиҳола қиламан, улар ҳам акамнинг иккита қиз узатаётганлари сабабли биз каби борини уларга тўёна қилиб бериб бўлишган.

Ахири хўжайинга "портладим" :

- Мен-ку майли , эртага ўзингиз "Тўйга қуруқдан - қуруқ боролмайман" деб куйган юрагимни баттар куйдирасиз. Тили ўн беш қарич , кеккайишининг дамида ўн қозон ош пишадиган оғайниларингиздан қарз сўраб кўрсангиз хонликдан тушиб қолмасдингиз ? Ундан кўра сизга битта баҳона билан уйда ўтириб олиш осон. Менга эса тўйнинг таътимаслиги билан ишингиз йўқ. Ҳеч кимга қарз бермаган бўлсангиз ҳам майлийди . Ким сўраса - ма ! Ким сўраса - ма ! Сўрамаса ҳам - ма ! Мана шунақа бўлади , пулни бебилиска ишлатиш ...

Хўжайин индамадилар .

Билиб турибман улар ўша оғайниларидан аллақачон қарз сўраб бўлганларини . Аммо ... "Сўраганни бир бети қора, бўла туриб бермаганни икки бети қора" деган гап рост бўлса , билмадим уларнинг қанчаси ...

Туриб - туриб Хўжайинга ачиндим.

"Ҳа майли ... - ўйладим ўксинганча
Беришмаса уриб - сўкиб олиб бўлмаса ..."

Шом намози вақти кирди. Икковимиз намозни адо этгач , мен кечки овқатимдан хабар олиш учун ошхонага чиқиб кетдим.

Хўжайин эса анча ҳаялладилар. Хавотир олиб ичкарига мўраласам улар жойнамоз устида "Воқеа" сурасини қироат билан ўқиб ўтирганларига гувоҳ бўлдим . "Воқеа" сураси ризққа йўл бошловчи , ризқ чақирувчи сура эканлигидан хабардор бўлганлигим сабаб боягина Хўжайинга таъна қилганим учун ўзимдан уялиб кетдим. Қилмишимдан қаттиқ мулзам чекдим.
" Ё , Аллоҳ , ўзинг кечир ... Мен кимдан сўрашни унутиб қўйибман- а..."

Оҳиста қадамлар билан бориб хўжайинимнинг дуоларига қўл очдим.

Дуо қилиб бўлгач , иложи борича мулойим оҳангда сўз қотдим :

- Овқатни сузаверайми ?


Дастурхонга энди косалардаги шўрваларни қўйишим билан кўча эшик қўнғироғи жиринглади.

Йўқлагувчидан хабар олишга кетган тўнғич ўғлим тезда ортига қайтди :

- Ада , сизни бир нотаниш киши сўраяптилар. Уйга киринг десам унамадилар .

Хўжайин ҳайрон бўлганча эшикка отландилар. Орадан бир чой дамлагулик фурсат ўтмасдан қўлларида полиэтилен халтага ўралган бир неча боғлам пул билан кириб келдилар :

- Муслима , эсингдами ? - дедилар улар ҳовлиққанча ,-уч йил аввал Самарқандлик бир йигит машинамни уриб , ичидаги янги сотиб олган қимматбаҳо чинниларингни синдириб юборганди. Таваллолар қилиб "Бир хафтада пулини қилиб бераман" дея тилхат ёзиб , шу бўйи йўқ бўлиб кетганди.
Ўшанда бошига оғир савдолар тушиб туҳмат билан қамалиб қолган экан. Энди мушкули ариб , уч ой аввал қамоқдан қайтиб келибди. Бу ерда ўша вақтдаги машинани таъмирлаш учун кетган ҳаражат ва чинниларнинг баҳоси. Ҳозирги нархига тўғрилаб олиб келибди. Керакмас десам ҳам қўярда қўймай ташлаб кетди. Хуллас, бу қўлимиздан кетган наввоснинг учтасига тенг келадиган пул ...

Мен индамадим... Индашга мадорим қолмаган эди...

Ҳаа , дўстлар ...

АЛЛОҲ БУЮК !

АЛЛОҲ БУЮК !

Муаллиф: Хазонрезги

@Xazon_Rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Муаллиф: Хазонрезги

#ТАНҲОГИНАМ
қисса

Pdf сахифаловчиси:
XAN_ESPADA

Каналга обуна бўлиш 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

🌹«Мени қандай дуо қилдингиз, она?!» 🌹

Мени қандай дуо қилдингиз она?
Омад остонамни ўйиб юборди
Мени қандай дуо қилдингиз, она?
Аламлар қўлимдан қўйиб юборди

🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹

Мени қандай дуо қилдингиз, она?
Тупроқни ушласам ўзгарар зарга
Мени қандай дуо қилдингиз, она?
Ғанимлар бошимга отган тошлари
Етиб келганича айланар парга

🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹

Бахтимизга дуогўй Онажонларимизнинг умри узоқ, соғ-саломат бўлишсин!

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ИШГА_ОЛАМИЗ!

📣📣18 ёшдан 70 ёшгача болганлар 👨‍💼👩‍💼учун уйдан чикмай кунига 7⃣0⃣.0⃣0⃣0⃣мингдан 1⃣5⃣0⃣.0⃣0⃣0⃣ мингача💰 пул топинг.

Иш вакти: Кунига 2 - 3 соат.
Бизда хеч кандай алдов йок❗️

Мусулмон кампаня билан ишлашни хохласез

Ойига 10⃣-2⃣0⃣ Млн ойлик олишни хохласез

Малумот учун
👇👇
/channel/http8187

@NargizaxonUbaydullaeva

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ҚАСД

Райҳона дастурхонга ишора қилди.

- Қулупнай емадинг- ку ? - деди Али стол устидаги қулупнайга қараб имлар экан

Райҳона жилмайди :

- Ундан аллергиям бор. Яхши кўраман , аммо ея олмайман. Икки дона ёйишим билан юзимга қип- қизил тошмалар тошиб кетади.

Али қизга ачинганнамо қаради :

- Вой эссиз ?! - деди у бўшашиб , сўнг нимадир ёдига тушгандек гапида шоша- пиша давом этди, - гилос-чи , гилосдан аллергиянг йўқми ? Одатда баъзи инсонлар қизил рангли мевалардан аллергия бўладилар , шунга сўрадим.

- Йўқ , гилосдан аллергим йўқ. Фақат қулупнайдан тошма тошади,- оҳиста кулимсиради Райҳона, - қолган барча меваларга яшил чироқ.

- Ундай бўлса яхши. Бу маълумотни эшитиб сен учун кўнглим таскин топди. Айтганча , сенлаб муомала қилаётганим учун хафа эмасмисан?! Бошида сен дейишга сен деб қўйдим- у, кейин , - Али илжайиб чеккасини қашиган бўлди.

- Ҳеч қиси йўқ ,- унга далда берган бўлди Райҳона, - қайтанга шуниси маъқул. Энди дастурхонга битта фотиҳа қилсангиз.

Али машинасини бу сафар Райҳонанинг эшиги тагига ҳайиқмай ҳайдаб борди. Қиз "раҳмат" деб машинадан тушар экан унга кафтдек қоғоз узатди:

- Шу рақамга қўнғироқ қилиб "Бу менман" деб айтиб қўй илтимос. Бу менинг телефон рақамим.

-Хўп бўлади ,- деди Райҳона унга эътироз билдирмай,- хайр, яхши етиб олинг ...

Али машинасини қизнинг кўчасидан катта йўлга ҳайдаб чиқаркан бироз ўйланиб турди- да йўлини ишхонаси томонга бурди.

* * *

Алининг телефони кечга яқин номаълум рақамни кўрсатганча жиринглади.

- Алло ,- деди Али рақамга уланаркан, кўнгли алланечук бу рақам эгаси Райҳона эканлигини сезганча.

- Ассалому алайкум ,- тармоқдан Райҳонанинг майин овози эшитилди ,- бу менман .

- Менман?! - Алининг кайфияти чоғ эди , шу сабаб қизнинг сўзларини хазил билан давом эттирди,- ким у сиз ?!

Райҳона Алининг хазиллашаётганини дарровда илғади ва ҳозиржавоблик билан ,- ким бўларди , Жамбилман ! - деди-ю шартта алоқани узиб қўйди.

Аммо у Али рақамга қайтиб қўнғироқ қилиши билан дарровда телефонини кўтарди :

- Лаббай ?

- Гулмисиз , райҳонмисиз , жамбилмисиз ? - деди Али ҳамон қизга хазил қилишда давом этаркан .

- Айтганингизман, акажон , - деди Райҳона ҳам унга жавоб қайтарар экан ёлғондакам пўписа қилди , - аммо ҳозир яна битта хазил қилсангиз ,- фақат тушизда кўришингиз мумкин бўлган кўк рангдаги лолага айланишим мумкин.

- Унда эртага тоғам билан келинойим сизларникига совчиликка боришмоқчи эканликларини билолмай қоларкансиз-да?!

Райҳона дарровда бўшашди :
- Вой дарровда-я ?! Бунча тез ?!

- Яхши инсонларнинг жиянлари тўғрисинда қилғон ишлари номақбул бўлмас . Бу тоғамнинг сўзлари. Улар ҳозир ёнимда ўтирибдилар . Келинойим ҳам . Сенга салом дейишяпти .

Райҳона шартта алоқани узиб қўйди. Али кулимсираганча ўйлади : "Уялди. Тоғамларни ёнимда деб бекор ёлғонладим- да ,- у ҳовлидан туриб айвонда телевизор кўраётган тоға ва келинойисига назар ташлаб ,- Аммо жудаям беғубор қиз экан . Кимсиз десам "Жамбилман" деганига буралиб қолай дедим-а"

Али Райҳонанинг телефон рақамини "Жамбилхон" деб сақлаб қўяркан, нигоҳларида беғубор жилва ўйнар эди.

* * *

- Нима ? - деди телефон орқали Ёрқинойдан Райҳонанинг унаштирилиши ҳақидаги хабарни эшитган Розиқ Рафиқович ўрнидан туриб кетар экан ,- бу ахир... Бу ахир ...

- Бари қизимнинг ўз ҳоҳиши ва розилиги билан бўлаяпти ,- Ёрқиной ҳар бир сўзини дона - дона қилиб гапириб тушунтиришга ҳаракат қилар экан,- менга ишонмасангиз Райҳонанинг ўзи билан гаплашингиз мумкин .

- Айтмасангиз ҳам шундоқ қилмоқчи эдим ,- деди Розиқ Рафиқович бўш келмай ,- барчаси ҳақида шу бугуноқ билишим керак. Ундан кейин Райҳонага айтадиган гапим ҳам аниқ. Ахир у билиши керак бўлган...

#давоми_бор /19

Муаллиф: Хазонрезги

Муаллиф номини ўчирманг ❗️

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…
Subscribe to a channel