xazon_rezgi | Unsorted

Telegram-канал xazon_rezgi - XazonRezgi (Official Channel)

31830

Ассалому алайкум. Хазонрезгининг телеграмм каналига хуш келибсиз! Каналдан пост улашганда муаллиф номини ўчирманг! Perfluence https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g Реклама таклифи: https://t.me/Reklamarezgi

Subscribe to a channel

XazonRezgi (Official Channel)

👆👆👆👆аввалги қисмлар

#ҚАСД

9- ҚИСМ

      Алининг вужудига ўт туташди :

- Нима Райҳона?! Унга бирор нарса бўлдими ? - деди у деярли бақириб

- Райҳонанинг мазаси бўлмаяпти, - бояги охангда давом этди аёл ,- у сизни сўраяпти. У сизни чақириб беринглар деб ...

     Али шарт ўрнидан туриб эшикка отилди.

    * * *

      Райҳонанинг юппоқ юзи кўкимтир тусга кириб кетибди. Қиз энтикиб нафас олар , танасида қон яхши айланмаганидан оёқ учлари ях каби  музлаб кетганди.

    Али ётоқхонага кириши билан Райҳона бошини кўтаришга ҳаракат қилди , аммо қуввати етмай ўзини ёстиққа ташлади. Чорасизликда кўзларидан икки томчи ёш оқиб тушди.

    Алининг юраги эзилиб кетди. У икки ҳатлаб қиз ётган диван бошига етиб келди.

- Райҳон... Нима бўлди сенга ?! Тонгда яхши эдинг- ку ? - овози титраб чиқди йигитнинг

- Билмадим , боя сал бошим айлангандек бўлди. Ўзимдан хавфсираб юрагим ҳуруж қилиб қолмасин деб  дориларимни ичиб олдим. Ярим соат ўтмай қаттиқ мазам қочди,- беҳол шивирлади қиз.

    Али хонада серрайиб туриб қолган келин янгага қаради :

- Келинойи, пардаларни суриб деразани хиёл қиялатинг. Хонада бироз шамол айлансин.

     Али шундай деб телефонини қўлига олди :

- Ая , тоғам қанилар ?  Ҳа , ҳа! Жуда кераклар ! Райҳонани бир кўриб қўйсинлар , - у шундай деб Райҳонага қаради ,- тоғам олий тоифали шифокорлар. Улар вилоятда ишласалар ҳам номлари чиққан, таниқлилар. Хатто пойтахтнинг манаман деган шифокорларнинг ўзлари ҳам қариндош - уруғларини тоғамнинг қишлоқдаги мўъжазгина  шифохоналарига олиб боришади. Кел улар ҳам  сени бир кўриб қўйсинлар . Ажабмас , шифойинг Аллоҳ сабаб  уларнинг қўлларида бўлса.
    Уларнинг аёллари Севара келинойим ҳам тоғам билан бирга ишлайдилар. Улар "Кечга яна қайтармиз" дея уйларига кетишганди. Ҳализамон келиб қолишади,- деди Али қизнинг тер босган  пешонасига ёпишиб қолган сочларини қўллари билан четга  суриб қўяр экан.

     Райҳона тарафдан янга бўлган аёллар  икки ёшни ҳоли қолдириб  секин , овоз чиқармай нариги хонага чиқиб кетишди.

- Али ака , - деди Райҳона кўзларида ёшлари ғилтиллаганча , - қаранг  биринчи кундан сизнинг ҳизматингизни қилишга ярамай ...

     Али Райҳонани ортига ёстиқ қўйиб ўтказиб қўйди. Ўзи илгичда турган кичикроқ сочиқни олиб  қизни елпий бошларкан юпатувчи оҳангда гапира кетди :

- Менинг қанақа ҳизматим бўлиши мумкин , уйда бажарадиган ишнинг ўзи  йўқ . Кеча тўйдан бир дунё овқат қолган. Кўпини тарқатдик. Сен билан менга қолгани икки хафтага етади. Музлаткич тўла. Эшиги ёпилмаганидан орқасидан столни суриб тираб қўйибман, -ҳазиллашган бўлди у ,-  сен эса ташвиш чекмай обдон дамингни олиб ол. Айтганча , ул бул нарса еб олганмидинг ?

- Ҳаа, қорним оч эмас ,- Райҳонанинг анча чиройи очилган эди,- Али ака тоғажон қачон келадилар ?

- Ҳадемай келиб қоладилар , нимага сўраяпсан ?! Бирпас чидаб тургин ...

- Йўқ бошқа маънода сўраган эдим. Очиғи уларни бу хонада кутиб олишга уяламан. Шунга меҳмонхонага чиқсам дегандим.

     Али Райҳонага тикилиб қолди. Қизнинг тоби йўқ вақтида ҳам ҳаёси устунлик қилаётганлигини кўриб уни янада қаттиқ яхши кўриб кетди.

     У қизга:
- Ҳозир , - деди-ю уни ётган еридан даст кўтариб олдида, оҳиста қадамлар билан қўшни-  меҳмонхонага олиб чиқди. Али Райҳонани хона бурчагидаги диван- креслога олиб бориб ўтқазди. Орқасига ёстиқ суяб қўйгач , меҳрибон овозда сўради :

- Шарбат ичасанми ?

        Райҳона оҳиста бош силкиди :

- Майли...

         Кўп ўтмай  Алининг тоғаси  Асад Акбаров аёли Севара опа билан хонага кириб келишди.

      Райҳона келин бўлиб тушган куннинг эртасигаёқ тоби қочганлиги учун ўзини айбдор санаб ҳижолатдан ғарқ терга ботганди.

- Ассалому алайкум ,-  деди  у паст овозда салом бераркан ўрнидан туришга ҳаракат қилиб

     Севара опа чаққон ҳаракатлар билан унга яқинлашиб елкасидан оҳиста қучди :

- Қўзғалманг асалим, - деди у келинчакнинг руҳий ҳолатини яхши тушуниб ,- ўзингизни уринтирманг.

- Қани бизнинг гўзал қизимизга кимнинг кўзи тегди ? -дея сўради Асад Акбаров Райҳонанинг ёнига қўйилган столдан жой эгаллар экан.

- Тоға , негадир бирдан тоби қочиб қолибди.

@Xazon_Rezgi         /29

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#Диққат

БУГИМДАГИ ОҒРИҚЛАРДАН БУТКУЛ ХАЛОС БЎЛАСИЗ 🤯

👨🏻‍⚕️ХАР КУНИ ШУ ИШНИ КИЛСАНГИЗ БЎҒИМДАГИ БАРЧА ОҒРИҚЛАР 7 КУН ИЧИДА ЙУ́Қ БЎЛАР ЭКАН⭕️

😶‍🌫️ Ҳатто энг аянчли бўғим туқималарини ҳам 7 кун ичида тиклаш мумкин! Бунинг учун бу оддий усулни қулланг👇
https://dexpress-uz.shop/snake/oil/12

Батафсил малумот олиш учун пастдаги хавола устига босин👇
https://dexpress-uz.shop/snake/oil/12

⁉️Охиргача ўқинг

Отзыв: /channel/snekeoils

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Фокус-мокус...

😁😁😁😁😁

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#Қасд асарини тўлиқ ўқиш учун таклиф👇👇👇
/channel/xazonrezgionlayn/21

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ҚАСД

Али Ёрқинойнинг гапини оғзидан шарт олди :

- Узр , опа . Қароримни узоқ кутишингиз шарт эмас . Уни ҳозироқ айтишим мумкин.

Ёрқиной "Ҳаракатларим зумда иш берди" дея қувониб кетди.

-Вооой , Алихон. Шошилмай ўйлаб олинг , ҳали вақтингиз бор,- деди у овозидаги ҳурсандчиликни яширишга базўр уриниб .

- Хавотир олманг , опа . Бу қарорни анча аввал қабул қилиб бўлгандим. Хуллас қизингиз Райҳонадан воз кечиш ниятим йўқ. Ёдингизда бўлса у билан аллақачон никоҳимиз бор. Шу сабаб иложи борича тезроқ никоҳимдаги қизни уйимга олиб кетиш ҳаракатидаман. Дардига келсак у ёғига нима бўлса пешонамдан кўрарман.

Бу ёғига кўнглингизни ғашламанг. Мен борини борича қабул қиламан. Сиз ҳам ҳотиржам бўлинг. Менинг тақдиримга қайғурганинигиз учун катта ташаккур

- Ахииир ....- Ёрқиной режаси иш бермаганидан , шунча сўзлари ҳавога учганидан бўшашиб тушди.

- Ҳеч қандай ахириям йўқ , пахириям йўқ,- деди Али эркаклик табиатини кўз- кўз қилганча ,- кўнглингиз ҳотиржам бўлсин. Бўлажак куёвимнинг ҳеч гапдан хабари йўқ деб ҳам ортиқча сиқилманг. Ҳайр , опа ...

Ёрқиной бўшашганча аранг:

- Ҳайр...- дея олди халос

Али ҳозир қаршисида мунғайиб ўтирган Райҳонага қараб шуларни ўйлар экан , ўгай онасининг қизга нисбатан яхшигина хусумати борлигини ҳис қилди.
У Райҳонани кайфиятини кўтаргиси келиб , санчқини таомга солганча ўйга чўмган қизга тегишди:

- Менга қара вей , - деди у қитмир оҳангда , - сен ўзи таом пиширишни биласанми ?

Райҳонага Алининг муомаласи қизиқ туюлди . У бошини кўтариб ўзига айёрлик билан кулимсираб турган йигитни мақсадини англаган бўлди. Саволга яраша жавоб қилгиси келди :

- Бўлмасам-чи ,- деди Райҳона йигит оҳангига тақлид қилиб ,- зўр таомни биламан. Яхшилаб сўрасангиз қайси таомлигини ҳам айтишим мумкин.

- Яхшилаб ! - кулди Али ,- ана сўраб ҳам бўлдим ,- энди айтарсан тўйдан кейин менюимиз бошидақайси таом туришини ?!

- Айтаман, албатта! Нимага айтмас эканман ? Ахир қайси таом учун иштаҳа сақлаб туришингизни билишингиз керак-ку ! Бу таомнинг номи ... номи ...

- Номи?! ...- қайтарди Али!

- Нооонжаркоооб ! - тантанали эълон қилди Райҳона,- қалай зўрми ?!

Али ўзини зўрға кулгидан тўхтатиб қизга бош ирғади :

- Айтсам ишонмайсан! Бир умр нонжаркоб пиширишни уддалайдиган қизга уйланишни орзу қилган эдим... Ишқилиб алдамаяпсанми ?

- Демак , узоқ йиллик орзуингизни амалга оширгувчиси ўзим бўлар эканман. Ундан кейин алдаганим йўқ. Бир тилиш гўшт, битта пиёз, биттадан булғор қалампири, памилдори, қизил сабзи ва картошка, ҳа айтгандек бақлажон солсаям бўлади, озгина ёғда жиз- биз қилинади- ю , ярим пиёла сув солиб , битта ёпган нонни тўғраб устига босамиз . Хуллас солди -пишди . Жудаям мазали чиқади. Ундан кейин эрталабки нонуштагаям қолади.

- Хайрият-ей , биттада тугайдими деб ваҳимага тушаётувдим . Кўнглим жойига тушди. Демак эрталаб ҳам мазза қилиб ерканмиз- да ! Қандоқ яхши, - Али ёйилиб жилмайди

- Албатта , тушликкача қорнингиз очиб қолади бўлмасам,- Райҳона тилини танглагига теккизиб тақиллатиб қўйди

- Агар истасанг тушликка нима пиширишингни тахминан айтиб бераман .

- Тополармикансиз ?! Жуда мушкул вазифани бўйнингизга олдингиз-да ?! Айтиб қўяй тополмасангиз ҳижолат чекманг . Бу иш ҳамманинг ҳам қўлидан келавермайди. Таъна қилмай тўғри тушунишга ҳаракат қиламан .

- Майли ҳаракат қилганим бўлсин . Нотўғри айтсам таъна ҳам қилмас экансан-ку ?! Демаааак ...Демак тушликка нонжаркоб қилиб берасан , тўғрими ?

- Вууй , Шерлок Холмсмасмисиз мабодо ? Биттада қандай топдингиз, тилим лол бўлиб қолди- ю а ? - Райҳона пастки лабини тишлаб, кулиб юборишдан ўзини зўрға ушлаб турар эди.

- Ха энди менда у- мен ! Кўрдингми қандоқ йигит чекингга тушган ! - Али кўрсаткич бармоғи билан ўзининг кўкрагига уриб мақтаниб қўяркан.

Райҳона бирдан жиддий тортди:

- Али ака , ҳақиқатдан ҳам танловим тўғрилигига ишонаман. Бунга кўп бора амин бўлаяпман . Катта раҳмат сизга, - у шундай дея дастурхонга ишора қилди ,- дастурҳонга дуо қилинг. Кеч бўлиб кетди. Энди қайтайлик...

* * *
@Xazon_Rezgi /27

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ҚАСД

Шунда Райҳона Али билан кўришиш учун сабаб бўлган нарса ҳақида гапиришнинг мавриди келганлигини англади :

- Али ака , мен ... - деди у қимтинганча ,- мен сизга бекорга учрашайлик демагандим.

Сиз ... Сиз менга уйлангунингизга қадар , яъни тўйимиз бўлгунича билишингиз керак бўлган муҳим хабар бор- Райҳона Али ўзининг гапини бўлишга интила бошлашга ҳаракат қилганини кўриб ялинчоқ оҳангда сўзларини давом эттиришга ҳаракат қила деди ,-
илтимос , гапимни бўлмай эшитинг. Йўқса адашиб кетишим мумкин. Хуллас ... Мен ёшлигимдан ... ёшлигимдан дардманман. Муаммо юрагимда ... Шифокорларнинг айтиши бўйича бу касалим туғма эмиш. Мен ... Мен оғир ишга ярай олмайман. Тез- тез толиқиб қоламан. Кўпда нафасим қисиб , ҳаво етишмай қолади. Шундай пайтда керакли чораларни тезда кўрмасам...
Мени даволатишмаган эмас , балки жуда кўп даволатишди. Энг қиммат дорилар , энг малакали шифокорлар ...Хуллас кўрилмаган чора қолмаган. Бироқ борган сайин ва айниқса дадамнинг вафотларидан кейин дардим кучайиб кетди. Менимча бу кўп сиқилганимдан бўлса керак.
Дадамнинг яқин дўстлари Розиқ амаким бирда Ҳиндистонга олиб бориб операция қилдирмоқчи ҳам бўлдилар. Аммо ҳинд шифокорлари менга операция шарт эмаслигини , ўзимни эҳтиётлаб юрсам дардим аста- секин чекинишини айтишди.
Бироқ шу дарднинг сира чекингиси йўқ. Назаримда бутун танамга томир ёйиб зулукдек қонимни сўраётган бўлиб туюлади. Кейинги вақтлар кўп тобим бўлмаяпти. Шу сабаб олий ўқув юртига ҳужжат топширмадим . Шу сабаб уйда ўтириб ишлайман. Шифокорлар ҳам шунча муолажадан кейин ҳам нега аҳволим ўнгланмаслигига ҳайронлар. Менимча... улар ниманидир яширишяпти.

Али ака ... Мен кўп ўйладим. Сиз ҳаётингиз давомида жуда кўп яқинларингизни йўқотиб зада бўлиб қолгансиз. Шу сабаб мен туфайли яна бир бор кўнглингиз ярим бўлиб қолиши мумкинлигини ўйласам...

- Бўлди ! Бас! Етар шу ергача эшитганим ! - Алининг овози ҳавони қиличдек кесди ,- нима сен ўйлайсан- ки мен сени шундоқ қўйиб юбораманми ?! Ҳеч қачон! Сен, ҳозир ўз тилинг билан айтдинг-а , ҳаётингизда шунча йўқотиш бўлган деб . Навбатдагисини кўтараолмайсиз деб ! Тўғри топибсан. Ҳақиқатдан ҳам навбатдаги йўқотишни кўтара олмайман ... Яъни сендан воз кеча олмайман. Шунинг учун мендан жавоб сўрама ! Ҳеч қачон сўрама ...

Алининг товуши шу ерга етганда титраб кетди :

- Агар менга айтмоқчи бўлган гапинг шу бўлса , шу билан масала ёпиқ ! Яна битта нарсани ёдингдан чиқариб қўйибсан чоғи , сен билан аллақачон никоҳимиз бор ! Гарчи бу никоҳ тезлик билан , менинг ўзбошимчалигим туфайли ўқилган бўлса ҳам барибир Аллоҳнинг иродаси бўлган ! Бир- биримизнинг пешоналаримизга исмларимиз ёзилмаган бўлганда эди, бу воқеалар бўлмас эди.

Райхонанинг кўзларидан икки томчи ёш думалади. Али шошилганча чўнтагидан дастрўмолини чиқариб қизнинг юзларини артди.

- Райҳон... - деди у овози титраб , илтимос , қайтиб йиғлама... Мен бунга чидай олмайман... Сен ... Сен менга жуда кераксан... Жуда ... Қанчалик кераклигингни хатто ўзинг ҳам тассавур қила олмайсан...

Али ортиқ гапира олмади. У Райҳонанинг дардидан қизнинг ўзи иқрор бўлишидан анча аввал хабар топган эди. Ўша совчиларини юборган куннинг эртасигаёқ... Ўшанда Алига барчаси ҳақида оқизмай - томизмай маълумот бериб Райҳонадан воз кечишини сўраган инсон...


#давоми_бор /25

Муаллиф: Хазонрезги

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

👆👆👆👆 аввалги қисмлар

#ҚАСД

7- ҚИСМ

ҳаддимдан ошган бўлмайманми ?

- Бўлмайсан !

      Али гапни шарт кесди-ю , алоқани узди.

      Райҳона Алининг йўлга чиққанини кўнгли билан сезиб хўрсинди. У кейинги кунларда "Алига шунчалик боғланиб қоламан" деб ўйламаган эди. Шу топда Али ўзи учун йигит таъкидлаганидек "Яшаш учун куч , умр йўлларини ёритгувчи маёқ" бўлиб улгурганини сезди.

     Али ўн беш дақиқаларда қизнинг дарвозаси ёнига етиб  келганида Райҳонанинг эшик ёнида кутиб турганлигига кўзи тушди.

      Али жугулисини тўхтатиши билан Райҳона ўзининг қаршисига илдамлаб келди-ю, мулозаматларсиз машинанинг орқа ўриндиғидан жой олди :

- Кетдик ...

      Али Райҳонадан "Қаерга ?" деб сўрамади , зеро қиз ўзи билан уйидагиларидан ҳолироқ жойда гаплашиб олишни ихтиёр қилганлигини фаҳмлаганди.

   Али Райҳонани тунги Тошкент бўйлаб олиб кета бошлади. Бу вақтга келиб кўчаларда қатнов анчайин сийраклашган эди.
    Али нимани режалаштиргани кўп ўтмай маълум бўлди. У шаҳар ташқарисидан  у қадар узоқ бўлмаган ошхона ёнида машинасини тўхтади.

     Бу жой тунги чироқлар ёғдусида ажойиб кўриниш товланаётган мўъжазгина боғда жойлашган сўлим маскан экан. Ошхонага баланд зиналар бўйлаб анча пастга тушиб кирилар экан. Асосий йўлдан тахминан икки терак бўйи қуйида жойлашган бу ернинг табиати кишининг бахри - дилини очадиган даражада хушманзара экан.
   Ўртасидан шовуллаб икки қулоч кенглигида анҳор кесиб ўтган боғнинг ҳар бурчагида мажнунтоллар сочлари қирқкокил ўрилган келинчакмисол таъзимга шайланган , ям- яшил чирмовуқлар ташқарини ихоталаш учун ўрнатилган кунгурали темир панжаралар бўйлаб ўрмалаганча ажиб манзараларни кашф этганди.
     Али анҳорнинг устига жойлаштирилган ўймакор ёғоч кроватга қараб йўл бошлади :

- Кел , Райҳона...

       Тўрт тарафига қалин бахмал кўрпачалар тўшалган , суяниш учун ёстиқлар тартиб билан териб қўйилган , ўртадаги хонтахтага эса тоза чойнак- пиёлалар тахт қилинган жой нақд жоннинг роҳати эди. Кроватнинг икки бурчагида узун тўртбурчак гул идишга экилган қора-ю яшил райҳонлар оқшомнинг эрка шабадаси  таъсирида енгил силкиниб атрофга хуш ифор таратиб турарди.

- Бирам чиройли жой экан ,- деди Райҳона атрофга ҳавасланиб боқиб ,- ўзимни худди тоғ- ёнбағрига  дам олишга чиққан инсондек ҳис қилаяпман. Шаҳардан бир қадам  нарида шундай жой борлигидан хабарим йўқ экан. Раҳмат сизга...

     Али унга жавобан кулимсиради- да қўли билан райҳонларни силкиб - силкиб қўйди.  Атрофни райҳонларнинг хушбўй иси тутиб кетди.

- Райҳондан Райҳонага салом ,-деди Али қизга боқиб , - буюрсинлар нима еймиз ?

-  Қорним унчалик оч эмас . Ичишга бирор нарса бўлса бўлди,- деди Райҳона оҳиста овозда .

- Бунақаси энди кетмайди. Кемага тушганнинг жони бир ,-Али ўзлари томонга яқинлашиб келган қиз билан салом - алик қила туриб ,- Матлуба , ўзингларни фирменний таоминглардан борми ,- дея сўради.
   Матлуба Алининг буюртмаларини ёзиб олиб узоқлашар экан , Райҳона қизиқишини яшира олмай сўради:

- Бу ерда кўп бўласиз шекилли , дастёр қизнинг ҳам номини ёддан биларкансиз ?   

     Али Райҳонага сўзсиз тикилиб қолди , сўнгра қиз ўзини Матлубадан рашк қилаяпти деб ўйлаб ёйилиб жилмайди.

- Тушунмадим  мени Матлубадан рашк қиляпсанми , Жамбилой? Очиғи ўзингни  рашк қилишлари бунчалик ёқимли ҳис бўлишини энди билибман . Шунга Матлуба дўстим Шоҳруҳни синглиси эканлигини , бу кафе унинг эрига қарашлилигини , эри Дониёр хам биз билан бир улфатдалигини  айтмасаммикан деб ҳам турибман.

- Боринг- ей , -уялиб кетди Райхона , - нима сўраб хам бўлмайдими ? Уларни таниш эканликларини бошида айтганингизда қуюқроқ саломлашар эдим.

     Шу пайт Матлуба чойнакда чой кўтарганча уларга яқинлашди.

    Райҳона дик этиб туриб  унинг қўлидан чойнакни олар экан дилкашлик билан :

- Ассалому алайкум, опажон, - дея қайтадан  салом берди , - Узр,  Али ака сизларни таниш эканингизни айтмаганлилар , шунга ...

- "Танимаганни сийламас дейдилар" демоқчи бу ,- Али Райҳонага ишора қилиб Матлубага кўзини қисди ,- таниш Матлуба бу - ўша !

@Xazon_Rezgi                  /23

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️

🌌 Ўзингизни Туғилган санангизга қараб қандайлигингизни билиб олинг!!!

👇Пастдаги саналардан ўзингизни туғилган санангизни топинг ва босинг


1. 🔴 2. 🔴 3. 🔴 4. 🔴 5. 🔴

6. 🔴 7. 🔴 8. 🔴 9. 🔴 10 🔴

11 🔴 12 🔴 13 🔴 14 🔴 15 🔴

16 🔴 17 🔴18 🔴 19 🔴 20 🔴

21 🔴 22 🔴 23 🔴 24 🔴 25 🔴

26 🔴 27 🔴 28 🔴 29 🔴 30 🔴 31


📆 Синаб кўринг жудаям ажойиб Инсон узи хақида билиши керак 😊

❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

🤓Savolni zóriii keldi
Bu savolni 10% odamlargina topa olarkan sizham sinab koʻring topa olasizmi 🧐

JAVOBINI BU YERDA ÓQING
👇🏻

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

🙋‍♀️ Қизлажонла!

🤦‍♀️ Силаниям ҳар куни нима овқат пиширсам экан? деган савол қийнаб юбордими?

🤷‍♂️ Уйдаги эркаклар бўлса доим "Билмиман" деб жавоб беришади.

👩‍🍳 Яқинда дугонам тавсияси билан ОСОН РЕТСЕПТЛАР каналига қўшилиб олиб муаммодан қутилдим.

💁‍♀️ Айниқса кундалик учун ОСОН РЕТСЕПТЛАР 🥘 турли таом, салат ва ширинлик ресептларини ва айниқса Нонушта учун осон ресептларни жойлаб боришади.

/channel/+H7ZV8Xs2NkRiMmQy

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Тоғаси Ситорани аёвсиз урар ва тинимсиз бақирарди:
- Севасанми, а? Севасанми? Мактабни битарар-битирмас севдингми? Нега индамайсан? Тунда учрашиб нима қилдинг?
Ситора тоғасининг калтагидан қочиб қутилмоқчи бўлиб, олдинга интилди. Чаққонлик қилган тоға унинг кўйлаги ёқасидан ушлашга улгурди. Қиз жон ҳолатда қочмоқчи бўлгани учун кўйлаги йиртилиб кетди ва Ситоранинг кўкси очилиб қолди. Шунда тоғаси...

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#Диққат

БЎҒИМДАГИ ОҒРИҚЛАРДАН БУТКУЛ ХАЛОС БЎЛАСИЗ🤯

ХАР КУНИ ШУ ИШНИ КИЛСАНГИЗ БЎҒИМДАГИ БАРЧА ОҒРИҚЛАР 7 КУН ИЧИДА ЙУ́Қ БЎЛАР ЭКАН
⭕️

Коксартроз
Гоноартроз
Полиартрит
Артрит
Артроз
Острехандроз
Грижа

Ҳатто энг аянчли бўғим туқималарини ҳам 7 кун ичида тиклаш мумкин! Бунинг учун бу оддий усулни қулланг...👇
https://dexpress-uz.shop/snake/oil/3
Батафсил малумот олиш учун пастдаги хавола устига босинг👇
👉
https://dexpress-uz.shop/snake/oil/3
👉https://dexpress-uz.shop/snake/oil/3
👉https://dexpress-uz.shop/snake/oil/3
⁉️Охиргача ўқинг

✔️ХОЗИРОҚ КЎК ЁЗУВ УСТИГА БОСИНГ ВА БЕПУЛ КОНСУЛЬТАЦИЯГА ЭГА БЎЛИНГ

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Хайрли тун, яхшилар...

/channel/Xazon_Rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

ЭРТАГА НЕ БЎЛАР ...

Муаллиф: Хазонрезги
Ижрода: Раъно Тажибаевна

Каналга уланиш
👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

«Ношукур фақир...»

Фақир киши Жаноби Ҳаққа нолий бошлабди: «Эй Яратган эгам, нега мени бошқа бандаларингдан кам кўрдинг, ризқимни кам қилиб яратдинг?!» Унинг бу гапларини бир йўловчи эшитиб қолибди ва сўрабди: «Биродар, тинчликми? Нимадан норизосан?!» Шунда халиги киши: «Аллоҳ менга кўп ризқ ато этмади, тинмай меҳнат қиламан, бироқ фақирликдан чиқиб кета олмаяпман!» Йўловчи бир оз ўйланиб тургач дебди: «Майли, сенга беш минг тилла бераман, эвазига битта кўзингдан воз кечасан!» Фақир қаттиқ қўрқиб кетиб, икки қадам орқага чекинибди: «Эсинг борми? Қандай қилиб беш минг эвазига кўзимдан воз кечишим мумкин?!» Йўловчи савдолашишда давом этибди: «Унда битта қўлингни берақол. Ўн минг танга бераман? «Бўлмайди, – жаҳллана бошлабди фақир, – юз минг берсанг ҳам қўлимни бермайман!» «Майли, ундай бўлса, шу ўн мингга битта бармоғингни бер!» – уни ҳоли-жонига қўймабди йўловчи. «Нега бармоғимни сотарканман?! Бутун дунёнинг молига алмашмайман бармоғимни!» Унинг бу гапини эшитган йўловчи мақсадга кўча қолибди: «Эй ношукр банда, унда нега нолияпсан? Аллоҳ сенга қанча бойлик берганини кўрмаяпсанми? Тўрт мучанг соғ, ақлу хушинг жойида. Сен эса, фақирликдан нолиб ўтирибсан. Аллоҳ берган шунча неъматга шукр қилиш керак эмасми?!»

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Бир киши ҳайвонот боғи очиб, унга кириш нархини 200 доллар қилиб белгилабди. Аммо, неча кун ўтмасин, негадир ҳеч ким унга киришни хоҳламабди. У киши нархни 100 долларга туширибди, аммо ҳайвонот боғига ҳеч ким келмасмиш. Нарх 50 долларга пасайтирилибди. Шунда ҳам бирорта меҳмон бош суқмабди.

Шундан кейин ҳайвонот боғининг эгаси унга киришни бутунлай бепул қилибди. Ичкари одамлар билан тўлгач, у қафасдаги шерни қўйиб юборибди ва чиқиш нархини 500 доллар қилиб белгилаб қўйибди.

Қиссадан хисса шуки, ҳар хил бепул, текин нарсалар ҳақида эшитсангиз, дарров чув тушманг, балки улар ҳам шерни қафасдан чиқариб, сизни кутиб туришгандир...

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

🌿 Кекса аёл кафега кирди. Официант қиз унга таомнома келтирди ва нима буюртма қилишини сўради.
Онахон сўради:
- Бир бўлак торт қанча туради?
- Уч евро,- дея жавоб берди официант.
Кекса аёл чўнтагидан бир ҳовуч майда-чуйда пул чиқарди ва оҳиста санай бошлади. Сўнг яна сўради:
- Бир бўлак оддий кекс қанча?
Официант қиз аёлга ғазаб билан тикилди. Кўп столга қараши керак эди,шунинг учун бироз шошаётганди. Бесабрлик билан жавоб берди:
- Икки евро!
- Яхши.Унда бир бўлак оддий кекс оламан!- деди онахон.
Официант қиз жаҳл билан кексни олиб келди ва ҳисоб варақасини стол устига ташлади. Кетаётиб «Қурумсоқлар» дея ўзича ғудраниб қўйди.

Кекса аёл ширинликни еб бўлиб оҳиста қўзғалди. Пулни стол устига қўйиб,кафедан чиқди. Официант қиз столни тозалаш учун келиб, кекса аёлнинг бир евро чойчақа ташлаб кетганини кўрди. Кўзлари ёшланди. Аёл қизга чойчақа бериш учун оддий кекс еганди.Лекин у онахондан узр сўрашга кечикканди...

©интернет

/channel/xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Тўй оқшоми бир зумда хаммаси ўзгариб кетди.
"Бокира эмас..."
"Мен буни сипогина қиз десам..."
"Аллоҳ асрасин бунақа беномусдан"
Қулоқларим остида мен ҳақимдаги сўзлар. Қўлларим қалтираб нима бўлганини тушунолмаяпман. Кечагина никоҳ ўқилганди. Аллоҳим нега бунақа бўлди? Мени айбим нима? Аммамнинг юзимга туширган тарсакисидан ҳамон юзим олов бўлиб ёнмоқда. Мендан ҳазар қилишяпти...
— Нималар қилиб қўйдинг беномус, бизни тириклай ерга тиқдингкуууу.
— Менда айб йўқ, - бу дахшат эди. Энди мен нима қиламан? Нахот мени чиқариб хайдашса, наҳот шарманда бўлсам?
Қайнонам кириб сочимдан чангаллаб судрай бошлади...
/channel/shamsinurijodi

Давоми 👇👇👇👇

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ҚАСД

Райҳона жуда чиройли келин бўлди. Бамисоли қўғирчоқдек.
Али уни қизлик уйидан олиб чиқиб кетаётганда Розиқ Рафиқович ота ўрнида ота бўлиб оч фотиҳа бериб кузатиб қўйди.
Козим Иззатович Ёрқинойга "Қизингнинг тўйини "вечеринка" қилиб ўтказиб юбор" деганига аёл унинг айтганига кириб ўзини ортиқча қийнамаганди. Қиз тарафда бериладиган ош дастурхони ҳам нари- бери ёзилди . Ёрқиной "Куёв бола бор - йўғи бир қушхонада ишлайдиган оддий қассоб бўлса , мингани битта шалдироқ арава, унга ортиқча иззат кўрсатиш шарт бўлибдими?" деган ўйда лабини бурганча барча ишни қўл учида ташкиллаштирган эди.
Энг қизиғи Али дўстлари билан Райҳонани олиб кетиш учун худди ўзиникидек ўнта жигулидан кортеж тортиб келганда йигитни ҳар қанча менсимаган, куёвлик иззатини жойига қўйишни истамаган бўлмасин , барибир уятдан ерга кириб кетай деди. Али шу ҳолига жуда башанг кийиниб олган , ниҳоятда хушсурат ва кўркам куёвга айланган эди. Унинг бу даражадаги ўктамлиги Ёрқинойнинг жуда ғашини келди "Ўликка ўсма қўйгандек куёвнинг бу имиджи машинасига жуда ярашибди- да,- дея ғижинди бўлажак "қайнона",- қазисан- қартасан асл наслингга тортасан. Йўқ , бу йигитнинг нияти бошқа . Нима қилиб бўлса ҳам устимиздан кулиш , тупроққа булғаш. Бўлмасам яримжон қизни бошшига урардими?! "
Аммо Райҳонага Алининг бу қилиғи заррача ҳам таъсир қилмади. Аксинча куёвнинг лента ва шарлар билан безатилган қадрдон жигулисига ўтирар экан, бахтдан гул- гул яшнаб кетди.
Тамошанинг авж нуқтаси тўйхонага борганда бошланди.
Ёрқиной бир гуруҳ аёллар билан куёв томон юборган машиналарда тўйхонага етиб боришганда "Бизни бу ерга адашиб олиб келишмадимикан?!" дея каловланиб қолди, сабаби улар келган тўйхона пойтахтдаги энг ҳашаматли тўйхона эди.
Ёрқиной дугоналарига машиналардан тушмасликка ишора қилди. У "Ҳозир бизни оддийгина кафега қайтариб олиб кетишса керак" деган хаёлда эди.
Бироқ зум ўтмай уларнинг ортидан изма- из етиб келган келин ва куёв ўтирган чўғдек чет элнинг энг сўнгги русумидаги қоп-қора машинаси ва уларга эргашган худди шундай уловлар карвонини кўриб тили калимага келмай қолди. У келин-куёв машинасидан Али ва Райҳона тушмагунга қадар ҳам кўзларига ишонмай ўтираверди.

- Қудажон , тушмайсизми ? Қизи борни нози борда а ? Ҳалитдан буён ичкарида кутиб ўтирибмиз , кутиб ўтирибмиз ҳеч кирай демайсиз ? - Ёрқиной ўзига гап қотаётган Алининг келинойисига қараб буларнинг бари тушида эмас, балким ўнгида содир бўлаётганлигига ва ниҳоят ишончи ҳосил бўлди. .

Райҳона ва Алининг тўйлари худди энг таниқли шоу бизнес вакиллари тўйи каби тантанали ўтди...

Ёрқинойнинг тўй давомида на егани ичига тушди , на ичгани ...
Ниҳоят тўй тугаб иккала томоннинг энг яқин қариндошлари келин ва куёвнинг уйларига йўл олишди.
Куёвнинг уйида ярим кечагача турли маросимларни ўтказган меҳмонжонлар тонг сахарда бир пиёла чой- ичар ичмас "Кетаман"га тушиб қолишди. Мезбон бўлмиш аёллар меҳмонларга "ноилож" жавоб беришди.
Уйда Алининг энг яқинлари ва Райҳонанинг икки нафар янгаси қолишди. Кун пешинга яқинлашганда ошналари даврасида "куёв оши"да "талтайиб" ўтирган Алининг телефони жиринглаб қолди. Экранда "Жамбилхон" деган ёзувни кўрган Али юраги ҳаприқиб урганча тармоққа уланди :

- Эшитаман , Жамбилхон ...

Қўнғироқ қилувчи Райҳона эмас эди. Тармоқдан аёл кишининг йиғламсираган овози эшитилди :

- Алихон , куёв бола , Райҳонаааа...

#давоми_бор / 28
Муаллиф: Хазонрезги

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

👆👆👆👆 аввалги қисмлар

#ҚАСД

8-ҚИСМ

Ёрқиной эди...

    Гарчи Ёрқиной Козим акасининг маслаҳати билан қизиқ устида Райҳона ва Алиларининг тўйларига розилик билдирган бўлса-да, кўп ўтмай ўз фикридан қайтиб, "айниб" қолганди.
    "Бекор қилдим ,- дея жизғанак бўла бошлаганди у пушаймонлик ўти аъзойи баданини куйдира бошлагач,- қиз қўл остимда бўлгандагина барча иш назоратимда бўларди . Райҳонани узатиб юборсам, у учирма бўлган полапондек қўл остимдан чиқиб кетади.  Кейин ундан "қутилишим" янада қийинлашади. Қандай бўлмасин бу хатони тузатишим шарт. Ахир айтишади- ку , касалликни даволагандан кўра олдини олган осон деб" . Ёрқиной шу тўхтамга келди- ю , унаштирув Алининг келинойисидан олиб қолган телефон рақамига қўнғироқ қилди :

- Алло , - деди у овозига сохта меҳрдан мўл- кўл жойлашга ҳаракат қилиб,- Алихон , ўғлим бу сизмисиз ?

     Тармоқдан "Ҳаа,  мен Алиман, эшитаман, ким эди бу? " деган товуши эшилди.

- Мен , бу мен Ёрқиной опангизман, Райҳонанинг аячаси ,- деди Ёрқиной Али ҳам ўзини  опа дея чақиришини ҳоҳлаши ва ҳали унчалик ҳам ёши ўтиб қолмаганлигини алоҳида таъкидлашга интилганча,- узр сизни Райҳонага тегишли бир  масалада безовта қилаётувдим, вақтингиз бемалол бўлса мени эшита оласизми ?

     Шундоқ ҳам ўртага Райҳона исми қўшилгач , бутун вужуди қулоққа айланган Али учун вақт ажратиш тўғрисидаги таъкидлашлар ортиқча эди :

- Гапираверинг , опа ,-деди Али беихтиёр Ёрқинойни аёлнинг ўзи истаганидек опа деб чақириб ,- сизни эшитиш учун вақт топилмаса ҳам  топилади.

- Раҳмат ,- дея йигитни мулойимлик билан ўрай бошлади Ёрқиной,-  тушунган йигит эканлигингизни бир кўришда билгандим , шу сабаб кечадан буён сизга нисбатан ноҳақлик қилмаяпмиканман деган хаёл мени эзиб ташлаяпти.

- Тушунтириброқ гапиринг ,илтимос ,- Алининг овозида ялиниш оҳангидан кўра қатъият сезилди

- "Ууух , мужик, - дея ўйлади Ёрқиной кўнгли алланечук бўлиб ,-  йигитмисан, йигит экан- да бу Али деганлари. Ҳар икки гапининг бирида "Ҳммм, хоооп бўлади"   дейдиган мулойимсупирги ,  сўтақўзиларни кўришга кўзим йўқ" . Ёрқиной шундай деб ўйлаганча "дангалчига дангал" қабилида Алига айтмоқчи бўлган гапининг пўсткалласини айтиб қўяқолди :

- Алихон , шу десангиз ҳар қандай савдода ҳалол,лик бош омил бўлиши  керак. Бўлмаса жавоби икки дунёда оғир келиши аниқ. Сотувчи сотадиган молини айбини айтиб сотмаса савдоси бекор. Олувчи ҳам олаётган молини нуқсонини билиши олди - соттининг энг биринчи талаби эканлиги аниқ. Билгандан сўнг ўша молни оладими  ёки йўқми бу ўзининг ҳоҳиши. Юқорида айтганларим умр савдосига ҳам тегишлидир. Мана куни кеча сиз билан Райҳонанинг унаштирувини ўтказдик.  Аммо билишингиз керак бўлган энг муҳим гап сизларга айтилмай , маълум қилинмай қолиб кетди.
      Хуллас ... Райҳона касал... Тузалмас дардга чалинган . Юраги туфайли кунларини ташқарига чиқмай дориларга тўлган  хонасида ўтказиб келади. Шифокорлар ҳам қанчадан қанча  сарф- ҳаражат қилишимизга қарамай кўнгил учун бўлса-да бирорта умидлантирадиган сўз айтишиётганлиги йўқ. Топган гаплари : Қўлимиздан келганини қиляпмиз - бу ёғи Аллоҳдан.

     Сўзларимдан тушунгандирсиз .  Уят бўлса ҳам айтаман. Райҳона нафақат оталик бахтига мушарраф қилиб сизни ҳурсанд қилолмайди , балки кези келганда  энг оддий юмуш бўлган бир  чойнак чойингизни дамлаб беришгаям  ярай олмайди,- Ёрқиной асосий гапни гапириб бўлиб , давомига тилёғламалик қилишга тушди ,- менга бор ҳақиқатни айтиш осон деб ўйламанг.  Шу гапларни айтгунимча етти қават теримдан шилиниб тушдим. Мана барча гапдан хабардор бўлдингиз. Энди қандай қарорга келишингизни кутамиз . Аммо олдиндан айтиб қўяй , қарорингиз қандай бўлишидан қатъий назар  хафа бўлиш йўқ.

@Xazon_Rezgi               / 26

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ҚАСД

- Мен аллақачон фаҳмлаб бўлдим ,- кулимсиради Матлуба садафдек оппоқ тишларини кўрсатиб кулимсираганча ,- умуман айтганда сизларни бирга кўрган одам муносиб жуфтлик
эканлигингизни дарҳол фаҳмлайди. Дониёр акам фотиҳангиз бўлганини айтгандилар . Табриклайман. Бахтли бўлинглар .

- Тўйга айтишга алоҳида келамиз , буниси ҳисобмас. Биз шунчаки ...

Алининг сўзларини Матлуба тугамасидан бўлди:

- Али ака ! Бизни тўйга айтишингиз шарт эмас . Ўзимиз шундоқ ҳам бостириб борверамиз . Ахир сиз ҳам Шоҳруҳ акам қаторида акамсиз.
Ундан кейин хўжайиним Дониёр аканиям энг зўр ҳамкорларидансиз ,- Матлуба шундай дея охирги сўзлари учун Райҳонага изоҳ берди ,- кафеимизнинг гўшт маҳсулотлари таъминоти Али аканинг зиммаларида.

Райҳона "Ҳаа шундайми ?" дея Алига бирров назар ташлаб қўйди , сўнг Матлубага мулозамат қилди :

- Келинг , биз билан бирга ўтиринг.

Матлуба ёрдамчи йигит патнисда етказиб келган салат ва таомларни дастурхонга қўяр экан узр маъносида жилмайди ,- сизлар бемалол. Мени кичкинам ухламай пойлаб ўтирибди , эртак айтмагунимча ухламайди. Аксига олиб дадамиз ҳам тўйга кетгандилар.

- Икки ёшида эртакни тушунганиничи буни? - Али Матлубанинг кичкинтой ўғлини кўз олдига келтириб жилмайди,- начора цивилизация.

- Биз икки ярим ёш бўлдик , амакижониси ,- ўпкалади Матлуба ,- яқинда бозорга тушиб ха- хай костюм - шим оладиганмиз. Али амакиси куёв бўлганда тиззасига ўтирарканмиз .

- Вооой буни қара , дарровда яна ярим ёшга тўлдими ? Албатта , тўйимда кутаман уни ,- деди Алининг оғзини таноби қочиб , Тиззам эмас, бошимда кўтараман эркатойни .

Матлуба уларни қайтишда уйларига кириб ўтишни тайинлаб ўзи ён эшикдан қўшни хонадон , яъни ўз уйига кириб кетди.

- Энди эса навбат овқатга , ол, - деди Али қўли билан таомга ишора қилиб , - қани мазасига бир баҳо бергин - чи ?

Али шундай дея "Бисмиллаҳ"ни айтиб нон ушата бошлади .

Райҳона унинг ёнида ўзини ҳотиржам ҳис қилаётган эди. Қизнинг бояги тушкун кайфияти хозир анча кўтарилган эди. Шу сабаб таомга қарар экан:

- Кўринишидан мазалига ўхшайди ,- деди ва ,- аввал сиз бошланг ,- дея Алининг таомга қўл узатишини кутди.

- Ҳақиқатдан ҳам жуда ширин , аввал мунақасини сира емаганман,- деди Райҳона Алидан сўнг таомни татиб кўрар экан, - Матлуба опамнинг ўзлари пиширганмилар бу овқатни ? Номи нима ?

- Бу қозонкабобни бир тури. Қўй ва товуқ гўштини алоҳида маринадлаб қўйиб аввал қовуриб , сўнгра димланади,- деди Али "Кўрдингми , нималарни биламан?!" дегандек мақтанганнамо.

- Бу овқатга яна нимадир қўшилган-да. Қандайдир нордон , лекин хуштаъм ёқимли . Еган сари иштаҳани очадиган. Бу нималигини биласизми ? - Райҳона гўё муҳим сирни тагига етмоқчидек хаёлга чўмиб .

- Биламан- у айтмайман , чунки сен овқатланмаяпсан . Таомни сирини билиш учун гўёки масала ечишга тушиб кетгандексан. Ҳозир овқат совиб қолади.

- Мазаси жуда ёқди- да . Сирини билиб олсам уйда пишириб кўрардим,- Райҳона майин кулимсиради.

- Озроқ чидасанг тўйимиз бўлади , шундан кейин қачон шу овқатдан егинг келса мана тайёр жой, олиб келавераман, - деди Али унга бошини ортиқча қотирмаслигини таъкидлагандек.

@Xazon_Rezgi /24

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ибрат

Мустаҳкам оила фақатгина бойлик ва севгидан иборат эмас.

Баьзан мустаҳкам оила бутун бошли империяни яратишга қодир. Бугун худди шундай оилалардан бири Генри Форд ва Клара Фордлар ҳақида гапириб бераман.

19 асрнинг 90 йилларида АҚШнинг Мичиган штати Детройт шаҳрида оддий бир жуфтлик Генри ва Клара Форд яшашган: эр ҳафтасига 11 доллар топадиган оддий механик ва унинг аёли Клара.

Йигитнинг орзуси ўзиюрар мотор двигателини ихтиро қилиш эди, у пайтда ҳалиям от-арава русум бўлган эди. Шуни яратиш илинжида 10 соатлик иш кунидан кейин эр эрта тонггача ўз омборхонасида ишлар эди.

Йигитнинг ота-онаси фермер эди, улар унга жуда кўп вақти ва ҳаракатлари бефойда кетишини айтишар эди. Қўшнилари эса бора-бора уни “тентак механик” дея чақира бошлашади.

Лекин Клара Форд барчаси иш беришига ишонар эди, фақат угина эрининг муваффақиятига ишонар эди. Жуфтлик омборхонада ҳам бирга ишлашар эди, қоронғи туша бошлагач Клара эрига ёруғда ишлаши учун керосин лампасини тутиб турар эди. Қўллари совуқдан титрар, тишлари совуқдан бир-бирига тегмас эди, лекин Клара эрига ишонар эди, бир кун келиб мотор ишлашига шубҳа ҳам қилмас эди.

Уч йил ўтиб 1893 йилда йилда Форд жуфтлигининг илк мотори ишлади. Ўша пайтда Форд эндигина 35 ёшни қарши олаётган эди.

Бир кун эрталаб қўшнилар мотор овозидан ўйғонишди, ўшанда жуфтлик ўзи юриб бораётган илк машинани кўришди. Генри ва Клара кўча бошигача бўлган йўлни биргаликда босиб ўтиб яна ўйга қайтишди.

Бу кун гигант автомобилсозлик саноатининг бошланиши бўлиб тарихга кирди. Агар Генри Форд автомобилсозликнинг отаси дея тан олинган бўлса, Клара Форд шубҳасиз унинг онаси.

Орадан 50 йил ўтиб, инсон қайта туғилишига ишонувчан, Генри Форддан сўрашади: “Агар қайта туғилсангиз, ким бўлар эдингиз?”. Шунда Генри Форд: “Менинг ким бўлишимнинг умуман фарқи йўқ, энг асосийси ёнимда хотиним Клара бўлсин”, - дея жавоб берган экан.

Севган аёлининг ишончи эр киши учун энг қийин вазиятлардан чиқиб кетишига ва вазиятни ўз измига бўйсиндиришига хизмат қилади.

Шунақа гаплар...

✍интернет

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#Шунақаси_ҳам_бўлади...

КАМБАҒАЛНИ КАМСИТМАНГ.

Ривоят қилишларича, бир йигит донғи кетган бойнинг қизига ошиғу беқарор бўлиб қолибди. Йигит неча бор совчи юбормасин, рад жавоби олаверганидан кейин бойнинг ҳузурига ўзи борибди.
— Минг бора узр, бой ота, — дебди одоб билан. — Кўнгил иши экан. Айбга буюрмайсиз, қизингизни чин дилдан яхши кўриб қолдим. Нима шартингиз бўлса, розиман, фақат ноумид қилманг...
Бой ўйлаб-ўйлаб, бу бетамиз йигитнинг адабини бериш йўлини топибди.
— Майли, — дебди. — Иккита шартим бор. Биринчисини бажарганингдан кейин иккинчисини айтаман.
— Жоним билан! — дебди йигит.
— Шартим шуки, уч кун эртадан кечгача тиланчилик қиласан! Бозор бошида, ўз маҳаллангда, мачит дарвозаси олдида. Мен буни ўз кўзим билан кўришим керак.
Йигит чиндан ҳам уч кун тиланчилик қилибди. Тўртинчи куни бой пешингача кутса ҳам йигитдан дарак бўлмабди. Бой излаб борса, йигит бозор бошида гадойлик қилиб ўтирганмиш.
— Иккинчи шартим шуки, — деб гап бошлаган экан, йигит айтибди.
— Шартингиз ҳам, қизингиз ҳам ўзингизга сийлов! Одамни тирикчиликдан қолдирманг!
Қизиғи шундаки, қиз «шундан бошқасига берсангиз, ўзимни ўлдираман», деб туриб олибди.
Қиссадан ҳисса: камбағални камситган гадойга ялинади!

Ўткир ҲОШИМОВ

/channel/xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#Шунақаси ҳам бўлади...

Ҳар бир чумолида "ижтимоий жиғилдон" деб номланган овқат сақлайдиган маҳсус орган бор. Чумолилар имкон қадар уни ширин энергетик заҳира билан тўлдириб юришади. Йўлда қорни оч, чарчаган биродари учраса, ўша жиғилдонидан овқат чиқариб, тўйгунича меҳмон қилади.
Бу жиғилдонда озуқа анчагача айнимай сақланиб тура олади. Чумолилар овқат топиш осон ҳолларда бу ердаги заҳирага тегмайди. "Ўртоқларимнинг улуши" деб сақлаб юради.

Бу нарса чумолиларга катта устунлик беради. Улар узоқ жойларга ҳам бехавотир емиш излаб кетаверади, мабодо иши юришмай оч қолсаям йўлда биронта шеригини учратишини ва унинг "эҳсон халта"сидан озиқланиши мумкинлигини билади.

Қизғаниш деган нарса йўқ, шеригини сийлаган чумоли бирпас туриб ўша овқатга ўзи зор бўлиб қолсаям, шартта бошқа бирор биродарининг мўйловини қитиқлаб, "овқатингдан бер" деб илтимос қилади ва қорнини қисман бўлсаям тўйдириб олади...

Вербер Бернар, "Чумоли куни
»

/channel/xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

ТЎҒРИ СўЗ

Ривоят қилишларича, қадим замонда бир подшоҳнинг иккита вазири бор экан. Бири бошига қилич келса ҳам ҳақиқатни айтадиган тўғрисўз экан. Иккинчиси эса тилёғлама, мунофиқ одам экан.
Кунлардан бирида подшо туш кўрса, битта бармоғи узилиб тушганмиш. Таъби хира бўлиб уйғонибди. Иккала вазирини чақириб, кўрган тушининг таъбирини сўрабди.
— Шоҳим, — дебди биринчи вазир, — аввало, кўрган тушингиз яхшиликка бўлсин. Худо хоҳласа шундай бўлади ҳам. Башарти мўътабар бармоғингизга бирон шикаст етган тақдирда ҳам шукрона қилмоқ керак бўлади. Негаки Оллоҳнинг хоҳишисиз бандасининг бир тола сочи ҳам тўкилмайди...
Табиийки, бу "совуқ" гап подшога ёқмабди.
— Сен нима дейсан? — деб сўрабди иккинчи вазирдан.
Иккинчи вазир ўз мухолифини йўқотиш фурсати етганини тушуниб, қувониб кетибди.
— Олампаноҳ! — дебди таъзим қилиб. — Муборак бўлсин, кўп хосиятли туш кўрибсиз! Мўътабар тушингизнинг таъбири шуки, яқин орада бирон итингизми, отингизми, хизматкорингизми ўлади. Сизнинг азиз жонингиз асло азият чекмайди... Аммо манавининг гапи мени ҳайрон қолдирди, — дебди биринчи вазирга қараб. — Қачон қараса, сизга ёмонликни раво кўради!
Подшо дарғазаб бўлиб, биринчи вазирни олис ерга бадарға қилиб юборибди. Буни қарангки, орадан кўп ўтмай қиличини қинидан суғураётганда эҳтиётсизлик қилиб чап қўлининг жимжилоғини кесиб олибди. Қилич ўткир экан, жимжилоғи узилиб тушибди.
— Кўрдингизми, олампаноҳ — дебди иккинчи вазир. — Анави баттол қора ниятига етди. Худди шуни башорат қилган эди!
Подшо биринчи вазирни топтириб келиб, зиндонбанд қилибди.
Орадан тағин анча фурсат ўтиб, подшоҳ аъёнлари билан шикорга чиқибди. Катта ўрмон четида чиройли бир оҳуга дуч келибдилар. Шоҳ кийик ортидан от солибди. Бошқалар унга эргашибди. Оҳу эса елдек учиб, ўрмон оралаб кетибди. Овчилар ҳам кетидан қувиб бораверибдилар. Охири подшо билан иккинчи вазирдан бошқа ҳамма орқада қолиб кетибди. Шоҳ билан вазир қуёш ботгунча оҳу кетидан от елдириб, ўрмонда адашиб қолибдилар. Қоронғу тушибди. Сўнг тўлин ой чиқиб, атроф ёришибди. Бундай қарашса, ҳар тарафдан ярим яланғоч, найза кўтарганлар ўраб олганмиш. Булар ёввойи қабила бўлиб, ой тўлган кеча ким ўрмонга биринчи бўлиб кирса, қурбонлик қиладиган одати бор экан.
— Манавининг оти биринчи бўлиб кирди, — дебди ёввойилардан бири подшони кўрсатиб.
— Сўйинглар! — деб амр қилибди қабила бошлиғи. Ёввойилар подшога ташланган пайти биттаси тўхтатиб қолибди.
— Буни қурбонлик қилиб бўлмайди, — дебди қабила бошлиғига. — Нуқсони бор экан!
— Қанақа нуқсон? — деб сўрабди қабила бошлиғи.
— Битта бармоғи йўқ экан!
Қабила удумига кўра "қурбонлик"нинг тўрт мучаси соғ бўлиши шарт экан.
— Бўлмаса, унисини сўйинглар! — дебди бошлиқ.
Шундай қилиб, ёввойилар иккинчи вазирни ўлдириб, эртасига подшони ўрмондан чиқариб юборибдилар...
Подшо саройига қайтиши билан биринчи вазирни озод қилиб, ҳузурига чорлабди. Бўлган воқеани айтиб, бунинг остида қандай синоат борлигини сўрабди.
— Шоҳим, — дебди биринчи вазир. — Ҳаммаси Оллоҳнинг иродасига боғлиқ, мабодо бармоғингиз шикастланса ҳам шукрона қилмоқ керак, деганим бежиз эмас эди. Бармоғингиз кесилгани Сизнинг жонингизни асраб қолди. Тўғри сўз айтганим эса менинг жонимга оро кирди. Бармоғингиз кесилгач мени зиндонга солмасангиз, овга иккинчи вазир билан эмас, мен билан борардингиз. Унда ёввойилар мени ўлдирган бўларди. Кўрдингизми шоҳим, нимаики бўлмасин, Худога шукрона қилмоқ керак!

Ўткир Ҳошимов

/channel/xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#Аёл_кўнгли

Аёл зоти хўп ажаб ,
Киприкда гул теради.
Керагимсан деганга,
Жон- жаҳонин беради.

Мен ҳам шулар бириман,
Ширин сўзнинг гадоси
Ўхшашинг йўқ деганни,
Фидосиман фидоси

Майли айтинг ёлғон сўз ,
Муносиб  бўлмасам ҳам
Дил ранжларим арирди ,
Тўлиб кетар ҳамма кам .

Аммо энди бугундан ,
Мақтайман ўзни ўзим .
Мендакаси йўқ дея,
Баҳор қиламан кузим.

Ўша менман - энг барно ,
Назокатли , жонкуяр .
Ўсма қўйсам қошимга ,
Қуёш аламдан куяр

Сочимнинг ҳар толаси ,
Минг бир кеча эртаги
Лабимдан учган сўзлар,
Орзу- иқбол  куртаги

Қадам босган изимдан ,
Ишонинг гул унади
Қўлим тутсам самога ,
Минг капалак қўнади .

Осмондаги қушни ҳам ,
Безайдиган ўзимман .
Қовоқ уйса булутлар ,
Уларга ҳам тўзимман .

Сахардан то кеч қадар ,
Югураман , еламан .
Ишдан уйга қайтишда ,
Умид териб келаман

Ҳар битта таомимга ,
Туз ила бахт соламан.
Бахтнинг тузи  паст бўлса,
Гап эшитиб қоламан

Бундай ўйлаб қарасам,
Сира тенгим йўқ экан
Тенгсиз бўлсам-да шунча ,
Эшитганим дўқ экан

Энди бундай дўқларга ,
Сира парво қилмайман
Ўзим маликалардан,
Асло кам деб билмайман

Тўкилсам- да  , лек тўлиб
Таскин бериб юраман.
Гоҳо дилим йиғлар-у,
Юзим кулиб тураман.

Қадримни билганларнинг,
Қадрдони мен ўзим .
Мақтайверсам ўзимни,
Тугамас экан сўзим.

Қандоқман- а, мен қандоқ,
Орзу, имкон, хаёлман
Ширин сўзнинг гадоси ,
Битта ...
оддий аёлман ...

Менимча бугун учун ,
Шунча мақтовим етар
Хулоса қилиб энди,
Гапни қилай мухтасар:

Аёл кўнгли гул асли ,
Салга сингувчи шиша
Лек чимдим эътибордан ,
Сизга фидо ҳамиша !

                           Хазонрезги


Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Aссалому алайкум.
Шанба тонги муборак бўлсин.

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Аллоҳим тонгингизни нурафшон,
Кўнглингизни хотиржам,
Чеҳрангизни нурли қилсин.

Танангизни саломатлик,
Юзингизни эсa табассум безаб турсин!!

Бахт,омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!!

Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Премьера🔥🔥
Муаллиф: #Назли

   #ЎГАЙ_ОНА

ўзини ухлаганга солиб ётаркан, юзига тегган қўлдан сесканиб кўзларини катта-катта очди...
— Кетинг... тегманг манга... Маҳлиё қўли билан юзига тегган қўлни ушлади
— Қизим, нима бўлди? Жамшиднинг овозини эшитиб юраги орқага тортди.
— Дада тегманг, илтимос тегманг... тегманг... овози борича бақирди...

ДАВОМИ МАНА ШУ КАНАЛДА👇👇👇👇👇
/channel/Nazlim_hikoyalari/3671
/channel/Nazlim_hikoyalari/3671

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Rasmga diqqat bilan qarang👆

Faqatgina 57 % odam buni tushuna oladi.

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#Астағфируллоҳ😱

Аллоҳ ҳеч кимни бошига бу кунни солмасин!


Бу инсон ҳаётлик чоғида мусулмон қилиши керак бўлган амалларни бажаради, яъни Намозларини бекамикўст ўқийди, Эҳсонларни қилади, Ҳаж амалини бажаради. Аммо, вафот этиб савол-жавоб учун Аллоҳ таолонинг ҳузурига борганда бу бандага Аллоҳ қайрилиб қарамас экан.

Шунда банда сўрар экан, “Нима қилган ишимга бундай қаҳр қилмоқдасан?“ деб сўрар экан
Шунда Аллоҳ таоло...

ОГОҲ БЎЛИНГ АГАР БУ ИШНИ ҚИЛИБ ЮРГАН БЎЛСАНГИЗ ТЕЗДА ТАВБА ҚИЛИНГ👇👇

Читать полностью…
Subscribe to a channel