xazon_rezgi | Unsorted

Telegram-канал xazon_rezgi - XazonRezgi (Official Channel)

31830

Ассалому алайкум. Хазонрезгининг телеграмм каналига хуш келибсиз! Каналдан пост улашганда муаллиф номини ўчирманг! Perfluence https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g Реклама таклифи: https://t.me/Reklamarezgi

Subscribe to a channel

XazonRezgi (Official Channel)

#ШОВШУВ

(-7кг, -12кг, -18кг, -25 кг )
Сиз неча кг озимикчисиз ?


🌱ШУ РЕТЦЕПТНИ КУЛЛАНГ ВА «ХАЙР СЕМИЗЛИК»🌱

Ортиқча вазндан азият чекаётганлар учун Россиядаги биринчи рақамли диетологдан текин маслаҳатлар

🔽БАТАФСИЛ: 👇

https://dexpress-uz.shop/nesslim/10
https://dexpress-uz.shop/nesslim/10
https://dexpress-uz.shop/nesslim/10
Aдминлар ўчириб ташламасидан олдин ёзиб олин

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

😍Ишдан уйга қайтганимда музлатгич тўла овқатни кўриб, хотиним «Севгинатор»га айланиб қолдими деб ўйладим...

Кейин билсам у шунчаки «Кунлик Рецептлар» телеграм каналига обуна бўлган экан!

Бу каналда улар 30 дақиқада мазали ва арзон таомларни қандай тайёрлашни кўрсатиб берар эканлар!

Сизга ҳам бу каналга обуна бўлишни самимий тавсия қиламан👇

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

🙋🏻‍♀️Онажонлар сизлар учун психологик тест👆
Бу тест орқали психологлар инсоннинг қандай ҳарактерга эга эканлигини аниқлашар экан.

❗️Қиз болани соясини топинг


Сиз ҳам синаб кўринг, қанчалик тоғри экан🤔

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ҚАСД

- Райҳона ... Бу дейман комедия кўриш фикридан қайтамизми дейман.
Мангу муҳаббат ҳақида фильм кўрсак нима дейсан ? - деди Али унга меҳр билан боқиб сочларини силаганча , - ундан кейин ҳозирги сўзларингга жавобимни эшит.
Мен сени биринчи кўрганимда лол бўлиб қолган эдим. Ҳов ўшанда ярим кечаси уйингга ниқобда ўғринча кириб сени ўғриламоқчи бўлган вақтимда. Ўшанда сен жойнамоз устида Аллоҳга муножаат қиляпсан- у атрофингда минглаб нурлар сени эркалаётганга ўхшаб кўринган кўзимга. Кейин ўрнингдан туриб менга салом бердинг. Негадир ҳеч қўрққанинг йўқ. Қайтага мен жуда қўрқдим. Сени мажбуран олиб кетиб ўзимга никоҳлатмоқчи бўлганимда нима учундир индамай барчасига рози бўлдинг. Мен шунчалик саросимага тушиб қолдим- ки. Кейин тўйимиз бўлди. Аммо бир нарсани билмайман. Қачон сени севиб улгурдим? Илк учрашувдами ? Аканг деб атаганим сенга буткул бегона эканлигини билганимдами ? Сен ҳам худди мен каби жабрдийда эканлигингдан хабар топганимдами ? Аммо ... Тўйимизнинг эртаси куни тобинг қочиб юзларинг девор рангига кириб кетганини кўрганимда сени қанчалик яхши кўришимни илк бора англадим. Сени йўқотсам яшашимдан маъно қолмаслигини туйдим. Бугун эса қўнғироқларимга жавоб бермаганингда ...

Райҳон... Сен шунчалар муаттар гулсан- ки. Бутун дунёнинг гулларини бир тараф қилиб оёқларим остига тўксалар ҳам биргина сенга арзитмайман.

Дунёда шундай нарсалар бор. Ҳеч қачон воз кечиб бўлмайдиган. Сен ҳозир "Мендан воз кечсангиз ўлганим ўша" дединг- а ? Яхшилаб эшитиб ол унда : "Сен абадий яшайсан, сабаби сендан ҳеч қачон воз кечмайман, хатто буни ўзинг сўраган тақдирингда ҳам. Негаки мен сен туфайли тирикман. Сен туфайли ҳаётга қайтдим. Энди эса яшамоқчиман. Сен билан...

- Али ака ...

- Ҳаа ...

- Кўнглим жойига тушди. Шу сўзларни эшитганим учун ҳам йиқилганимга ҳам рози бўлдим.

- Э гапингни қара-ю , айтганча оёғинг оғримаяптими ?

- Қимирлатсам оғрияпти.

- Унда жим ёт. Кино кўрамизми?

- Хммм ...

Али флешкадаги сақлаб қўйилган фильмлардан бирини танлаб , қўйилиш тугмасини босди . Ўзи Райҳона ётган узун диван- креслонинг ёнига кўрпача тўшаб ёнбошлади. Фильм бошланиб титрдаги ёзувлар кета бошлагач, Райҳона Алини чақирди:

- Али ака, ёнингизда ётсам майлими ?

Али жилмайиб унинг учун жойни қайтадан тўғрилади Райҳонани оҳиста қучиб ерга олди.

Райҳона Алининг елкасига аста бош қўйди. Фильм бошлангач икковлари экранга тикилишди. Аммо орадан ўн дақиқа вақт ўтгач Али Райҳонанинг бир текис нафас олиб уйқуга кетганини сезди. Сезгани ҳамоно ҳаётидан рози инсонларда бўладиган шукр туйғусидан масрур кишиларга ҳос кулимсиради . Ўзининг ҳам шу топда қаттиқ чарчаганини сезиб аста кўзларини юмди. Кўп ўтмай унинг ҳам кўзларига уйқу чалмашди.
Экранда эса фильмнинг муҳаббат дардида ёнган икки ёш ойга тикилиб хаёл сураётган саҳналари кета бошлаган эди...

* * *

Эрталаб Алининг телефони тонг сахардан жиринглаб уйғотиб юборди.
Али телефон экранига қараб ажабланди , сабаби қўнғироқ қилгувчи ...

#давоми_бор / 47

Муаллиф : Хазонрезги

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

👆👆👆👆 аввалги қисмлар

#ҚАСД

15- ҚИСМ

эшиклари ёнида уймаланишиб турган уч - тўрт қўшни аёлни кўриб эсхонаси чиқиб кетди.
    У уйига қандай етиб борганини билмай қолди .

- Нима бўлди ?  Райҳонага бирор кор-ҳол бўлдими? - деб  сўради   Али машинадан тушар тушмас аёлларга салом беришни ҳам унутганча 

   - Ҳеч ваҳимали гап йўқ , ўғлим. Қизимизнинг бироз оёғи тойиб кетибди ,- деди қўшни Санобар опоқи унга далда берган бўлиб.

     Али  аёлнинг сўзларини охиригача эшитмади. У ҳовлиққанча ичкарига отилди.

     Райҳонани  кичик меҳмонхонадаги диванга ётқизишибди . Али унинг ўнг оёғига тўпиқларича ўралган гипсни кўриб бир ютинганча остонада тўхтаб қолди.

    Райҳонага чой тутиб ичириб турган Фазилат опа хонага биров кирганини сезиб ўгирилди .

- Ана Алихон ҳам келдилар ,- деди у назарини Алидан Райҳонага ўгириб қониқиш билан , сўнгра яна йигитга қаради ,- қаранг Ҳизрни йўқласак бўлар экан , энди сизга қўнғироқ қилмоқчи бўлиб тургандик.

    Райҳона Алига синиқ жилмайди:

- Али акааа ...

     Али Райҳона ётган диван қирғоғига омонатгина ўтирди. Унинг қўлларини авайлаб кафтлари орасига олди:

- Сенга нима бўлди ? Юрагимни ёриб юбординг  ? Оёғинг ...

- Алихон , асти ҳавотир олманг. Райхона унақа  катта жароҳат олмаганлар,- деди Фазилат келинойи,- фақат  ўнг оёғининг бош бармоғи қайрилиб кетибди. Бироз дарз кетган. Акангиз билан тиббий марказга олиб борганимизда "Ўзини ортиқча уринтирмасин деб гипслаб қўйишди. "Янги келинчак экан , бир жойда ўтирмай иш орттиради бўлмасам" дейишганди, биз ҳам рози бўлдик.
    Сиз келдингиз- ку, энди мен чиқай , бугун уйда эдим . Манти бошлаб қўйгандим. Давом эттирай. Кейинроқ яна чиқарман ,- Фазилат опа  эшикка қараб йўл олди.
    Али унга раҳмат айтганча эшиккагача кузатиб қўйди.

    Сўнг изига қайтиб Райҳонанинг ёнига чўк тушди . Унинг иссиқдан бўғриққан юзига интизор тикилди , чеккаларига сувланиб ёпишиб қолган зулфларини қўли билан эркалаб текислаган бўлди :

- Райҳонам...- деди у муҳаббат тўла кўзларини ҳасми ҳалолига тикиб ,- нималарни бошлаб юрибсан ? Бу қандай содир бўлди?

- Уйни чангютгичда тозалаётгандим . Зинанинг ёнига келганимда секин  орқамачаси қадам қўяётсам оёғим иссиқ бир нарсага тегди ,- Райҳона шаҳло кўзлари билан эрига эркаланиб боққанча изоҳ бера бошлади ,- дарров сездим : Момиқвой. Уни босиб олмай деб оёғимни дарров изига  тортдим. Шунда бор кучим чап оёғимга тушиб мувозанатни йўқотиб йиқилдим. Йиқилаётиб "Қарс !" деган товушни эшитдим . Кўз ўнгим қоп- қоронғи бўлиб кетди. Бахтимга айнан ўша вақтда Фазилат келинойим битта ликобчада пишириқ олиб  чиққан эканлар. Аҳволимни кўриб дарров хўжайинларини чақирдилар. Бор гап шу .

   - Момиқвой туфайли шу аҳволга тушдим дегин ? Мен у мушукчани бировларга бериб юбораман ,- деди  Али Райҳонага ачинганча.

- Ҳоооо , ҳечамда ?! У атайдан қилибди-ми ? Тили йўқ безабон бир маҳлуқ бўлса !- деди Райҳона дарровда эътирозга шошилиб,- мен унга жуда ўрганиб қолгандим. Айб ўзимда , ундамас!

   Оппоқ,  бир ярим қаричча келадиган  мушук болани Райҳонага бир хафта аввал Алининг ўзи олиб келиб берганди:

     - Райҳона, бу мушукчани ишхонамизга битта рус бабуля ташлаб кетди. "Уйимдаги мушугим туққанидан сўнг ўзидан ўзи  ўлиб қолди . Мен болаларни боқа олмаяпман.   Ҳозиргача бештасини ҳар кимга бердим. Бу олтинчиси.  Озор бермай боқсанглар олиб қолинглар" деганди сенга эрмак бўлар деб олиб қолдим. Қалай ёқдими ? - деганди ўшанда Али.
    Мушукча Райҳонага жуда манзур бўлганди.

- Али ака Момиқвойга қараб қўярсиз . Қорни очиб кетгандир .

- Шу аҳволда ҳам мушукчангни ўйла , - ўпкалади аёлидан Али, - ўзингни- чи ? Ўзингни ҳам  қорнинг очиб кетгандир ?!

- Менку майли, ўзингизни ҳам   қорнингиз роса очгандир-а ?  Энди  нима қиламиз ? - мўлтиради Райҳона

- Шуям муаммо бўлибдими ? Кўнглинг тусаган таомни айт . Ҳозир буюрма берамиз ! Танла ! - Али чўнтагидан телефонини чиқариб титкилай бошлади ,- мен ҳозир етказиб бериш ҳизматига уланаман. Қани айт- чи ? Пицца буюрайми ? Кейфси ёки кабоб ?

- Гамбургер ,- жилмайди Райҳона, - эсингиздами шу уйга биринчи бор келганимда гамбургер билан 

@Xazon_Rezgi               /45

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

👆👆👆👆 аввалги қисмлар

#ҚАСД

14- ҚИСМ

қўнғироқ қилиб "Кеча меҳмон кутиб чарчамадингларми ? Али акам алоҳида раҳмат деб юбордилар . Ўзим эса ҳеч иш қилмай меҳмон бўлиб ўтирганимда ҳам роса силлам қурибди. Келдим-у , бериб юборган дорингиздан ичиб донг қотибман. Бугун аранг кўзимни очганимда вақт пешиндан оғган экан" десин.
    Ўгай онаси дори таъсир қилмоқда деб анча ҳотиржам тортсин. Биз бу ерда режага мувофиқ ишга киришамиз, - Асад ака шундай ўрнидан турар экан , - Алига яна бир бор тайинлади,- жиян , оғир - вазминликни йўқотма, энди ёш бола эмассан. Ҳа ундан кейин Ёрқинойнинг телефонидан узиб олаётган овозли ёзувларни алоҳида бир файлга тахла. Кейинчалик бир дискка кўчирамиз. Бу ёзувлар алоҳида ўзи жуда муҳим кучга эга эмас, сабаби чалғитувчи , айтиш мумкин бўлса тониш мумкин бўлган маънолари кўп , бироқ бизни  уларнинг режаларидан хабардор қилиб туради. Шунга кўра иш қиламиз. Вақти келса бизга  кўпдан кўп ёрдами тегиши аниқ.

    Бўпти жиян , Аллоҳга омонатсан.

   Али "хўп" деб бошини эгди.

* * *
   
    Асадбек  ёши элликларни қоралаб қолган бўлса- да , ҳали ҳамон қиличдек бардам , бақувват дўсти Сардор билан учрашганда анча нарсага ойдинлик киритиб олди.

- Тўғрисини айтайми ёки алдайми ? - дея сўради Сардор Қораев бор гапдан хабардор бўлгач дўстига кулимсираб қараганча.

- "Алда мени алдагани ўзим яхши"  деган қўшиқ бўларди - а , Сардор?  Ҳоҳласанг алда , истасанг рост гапни гапир. Сенинг ҳар битта гапинг жонга малҳам ,- кулимсиради Асад Акбаров,- гапиравер қулоғим сенда, Чақмоқ.

- Оғайни , тўғрисини айтсам , шунақанги изқуварликни жуда соғинибман.Анчадан буён хумори тутиб турганди.  Шу бугуноқ ишга киришганим бўлсин . Шу Зоир деганларини бир патини юлайлик-чи? - Сардор дўсти тарафга энгашди ,- демак гап бундай ...

    Сардор Қораев эртаси куни Зоиржон  Тоиров ишлайдиган ҳусусий клиникага шифокор қабули учун навбат олди. "Соғлом  ҳаёт" клиникасида Зоиржон Тоировнинг мавқеи юқорилиги навбатига ёзилган беморларнинг кўплигидан ҳам билиниб турар эди. Зоиржон Тоиров кўринишидан қирқ беш ёшларга ўхшаб салобатли кўринарди. Бироқ ўзи энди қирқларни қоралаганлигини унга тегишли  ҳужжатлардан хабардор бўлмаган кишилар тахмин ҳам қилмайдиган даражада сирли инсон эди.

     Сардор Қораев эрта сахардан клиникага келган бўлишига қарамай, навбатнинг катталигидан шифокор қабулига бир ярим соатлардагина  киришга муваффақ бўлди.

    Шифокор Сардор Қораевни  ўрнидан туриб мулозамат билан кутиб олди :

- Ассалому алайкум , келинг ҳизмат?

      Сардор Қораев кулимсиради :

- Ваалейкум ассалом . Келдик.

- Эшитаман , қулоғим сизда ,- Зоир Тоиров кўзлари билан Қораевга шунчалик самимият билан тикилди- ки , агар Сардор Асад Акбаровни узоқ йиллардан буён танимаганда , уни шифокорга туҳмат қилишда бемалол айблай олар эди. Аммо бу ҳолатда ...
       Қораев тезда ўзини қўлга олди :
  - Одатда "Милиция билан докторга ишинг тушмасин" деган гап бор. Тўғри эшитилиши қулоққа бироз ёқимсиз. Лекин сизлар бўлмасангиз аҳволимиз нима кечишини тасаввур ҳам қила олмаймиз . Хуллас "Келинг ҳизмат"га жавоб -шу кунларда тобим бироз йўқроқ.Ўзимизнинг оилавий поликлиникага чиқсам , ўша ерда бир киши "Юрак борасида энг зўр шифокорлардан бири шу киши"  деб сизнинг манзилингизни берди.

- Хўш сизни нималар безовта қиляпти ? - Зоир Тоиров гарчи беморнинг мақтовлари ўзига сариғ ёғдек ёқиб турган бўлса-да буни сездирмасликка ҳаракат қилган ҳолда сўради.

- Билмасам , ўзим ўзимга тушуна олмаяпман . Юрагим гоҳ баланд арғимчоқда учаётгандек  ҳаприқади , гоҳ  тим- тирис увишиб қоляпти. Эрталаб уйқудан уйғонсам тилимни учлари худди нордон нарса чайнагандек карахт бўлиб қолади, чап қўлимда жон йўқдек, қимирлата олмайман. Кейинги кунларда чап оёғимда шу аҳвол кузатилмоқда.

    Очиғи бир- иккита тенгдошим "Сал қовоғим учиб турибди" деб тўсатдан оламдан ўтиб қолгандан кейин ростмана ваҳимага тушиб қолдим. Шунақа қилиб ҳузурингиздаман .

- Ака, сиз безовта бўлманг. Айтаётган симтомларингиз ёш билан боғлиқ ўзгаришлар бўлиши ҳам мумкин. Худди табиатда бир фасл иккинчисига ўрнини бўшатиб беришга қайсарлик қилган каби инсон

@Xazon_Rezgi          /43

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

🙋‍♀Qizlajonla, sizlarga bir gap aytaymi?

Yaqinda turmush o‘rtog‘im bilan do'stinikiga mehmonga borgandik.
Dasturxonni ko'rib og‘zim ochilib qoldi-yu😯 lekin hech kimga bildirmadim🤭

Ayolidan bunaqa PISHIRIQLARNI qayerdan sotib olganini so'rasam o‘zi pishirganini aytib, menga kanal ssilkasini berdi.

Sizlar ham ulanib oling, chiqolmay qolasiz 👇👇
/channel/+l6gypWF_ts4xOTdi
/channel/+l6gypWF_ts4xOTdi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

💡Ramazon oyi kirib kelishiga sanoqli oylar qoldi...

🟢 13-14-15- Fevral kunlari 🟢
➡️ Qalb xotirjamligi
➡️ Allohga bog'lanish
➡️ Tahajjud mo'jizalari
➡️ Gunohlardan poklanish
➡️ Qazo va qadar
➡️ Duo va zikr
kabi ko'plab mavzular haqida so'z yuritamiz👇👇👇

20 yillik tajribaga ega
✔️ Islomshunos
✔️ Kouch
🪶NODIRA SERDAR bilan

➡️ Nafsni tarbiyalash orqali Ramazon oyiga xozirdan tayyorlaning !
Murojaat
@nodiradmin

Hozirroq kanalga ulanib olish uchun ssilka👇👇👇👇👇

/channel/+ZyNOTcro542ZTAy
/channel/+ZyNOTcro542ZTAy

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Эркак киши аёлини олдида ухламаса гуноҳми?

Эркак киши аёлини олдида ухламаса, яъни аёли бир ўзи хар доим ухласа эркак
кишига гуноҳми?

ЖАВОБ:👇🏼

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Ro'mol o'rashni hohlaysizku lekin o'rashni bilmaysizmi?🌷
Bu kanal aynan siz uchun🤩
1000 xildan ortiq ro'mol o'rash usullari🌝💕
Tafsiyam...🥰 tezroq obuna bo'ling🌸

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Деразанинг оҳиста чертилгани эшитилди.
- Келди, - деди Севара ярим тун бўлишига қарамай, ҳарир либосда ўзини ойнага солиб.
Кейин уй чироғини ўчирди. Уйдагилар сезмаслиги учун оёқ учида келиб, аста деразани очди. Ташқаридан “Ўзингизмисиз?” деган овоз эшитилди. Ҳаяжон ичидаги Севара овоз бошқа кишиники эканлигини пайқамади.
- Ўзимман, кўп гапирмай кирсангиз-чи, жоним? – деди аёл қўлини чўзиб.
Шу онда нима бўлганини ўзи ҳам англамай қолди. Сониялар ичида бақувват қўл унинг ўзини ярим яланғоч ҳолда ташқарига тортиб олди ва ...
/channel/usanboyeva
Давомини ўқиш 👇👇👇👇

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

📣📣ОЗИШГА ТАЙЁРМИСИЗ

⬇️ОЗИШ ЭНДИ МУАММО ЭМАС ,ОЧ КОЛМАСДАН ЕБ ОЗАСИЗ

⬇️ ТУГРИ ОВКАТЛАНИБ СОГЛОМ ОЗАСИЗ.АЛОХИДА БОЗОРЛИК КИЛМАЙСИЗ

⬇️ 1️⃣ОЙДА7️⃣KГДАН1️⃣2️⃣ KГГАЧА ОЗИШ ИМКОНИЯТИДАН ФОЙДАЛАНИНГ

⬇️КОТГАН ВАЗННИ ЮРГИЗИШ УЧУН ХАМ АЛОХИДА МЕНЮЛАР БОР

⬇️ ДАВЛАТ РУЙХАТИДАН УТГАН ДИПЛОМ ВА СЕРТИФИКАТГА ЭГА ОЛИЙ МАЬЛУМОТЛИ ДИЕТОЛОГ
@Mahbuba_Ravshanovna1

ОЗИШНИ ИСТАГАНЛАР ГУРУХГА ТЕЗДА УЛАНИБ ОЛИНГ
👇👇👇

/channel/+OeCvOkaqd7xjZDgy

/channel/+OeCvOkaqd7xjZDgy

/channel/+OeCvOkaqd7xjZDgy

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠

🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠

🔠🔠🔠🔠🔠🔠

🌮 HAR KUNLIK ANTIQA LEKIN UYDA BOR MAXSULOTLARDAN TAYYORLANADIGAN MAZALI TAOMNOMALAR 🍕

🍰🍰🍩🥚🥮🍰🍪🥐🎂🍫🍫🎂🥮☕️🍰🍰🍰🥧🍰🍰🍚🍰🥩🥮🥞🥐🍩🍰🍲🍳🍪🍪🥟🍦🍰🍡🍝🥪🍪

🍔 REPERTURINGIZGA YANGICHA RETSEPTLAR QO'SHISH VAQTI KELDI 😀

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Севимли таронам ...


Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ҚАСД

Асти оғринма , ахир у бизнинг роҳат-фароғат мамлакатига очиладиган эшигимизнинг калити-ку !
- Сиз нима десангиз шу, Козим ака ... Мен ҳам ёруғ кунларни кутиб яшаяпман . Эртага Зоир Тоировга қўнғироқ қиламан . Бор гапни яхшилаб тайинлайман ,- деди Ёрқиной хумор кўзларини сузганча

- Яхши, гап билан бўлиб овқат совияпти , қани ол . Тўхта чарчоқбостига аввал "оқбола" дан ярим ютим отиб оламиз . Қолган гаплар кейин ...

Ёрқиной шу куни уйига қайтмади.

* * *

- Алло , Зоиржооон , бормисиз укажон ?!

Ишга отланаётган Зоир Тоиров телефони экранидаги таниш рақамни кўриб сергакланди :

- Ассалому алайкум , опажон ?!- деди у Ёрқинойни кўз олдига келтирар экан оғзининг суви келиб

- Шу опажон десангиз етти қават теримдан шилиниб тушаман- да , танимаган одам сизни ҳеч шифокор демайди ? - уф тортди тармоқдаги аёл.

- Вой нимага? Айбимизни билайлик? Лозим бўлса икки қўлимиз кўксимизда узр сўраймиз,- ҳайрон бўлганини яширмади Зоиржон.

- Айтсам айтавераман . Нуқул опа деб дилимни оғритасиз ?! Сиздан катта бўлсам бир ёш каттадирман, ҳа боринг ана икки ёш каттадирман . Аммо аёл кишини ёши биологик ёшда эмас , ўзини неча ёш деб ҳисоблашида. Бу маълумотни ўзингиз учун асраб қўйинг, хўппи ? - Ёрқинойнинг овозида ясама дўқ сезилди

- Буни айтмасангиз ҳам биламанку-я , ўзингиз укажон деб мурожаат қилганингиз учун ...- шилқим оҳангга ўта бошлади Зоир Тоиров.

- Мен сизни синаяпгандим- да. Қани нима деркин деб ? - Ёрқинойнинг овозида ноз -ишва баралла сезила бошлади,- хай майли бу масала кейин. Вақти соати билан сизга ўзим бир "супер мастер класс" ўтиб бераман Ҳозир сизни қизалоғим хусусида безовта қилаётган эдим. Биласиз жондан азиз жигарпорам сизни қўлингизда даволанади. Ўтган сафар ёзиб берган дориларингизни банияти шифо деб қўлига тутқазиб юбордим.

Ёрқиной шундай деб бироз тин олди , сўнг гапида давом этди :

- Зоиржон , бу дейман шунча қилган муолажангизнинг "фойда"си сезилмаяпти-ку ? Қизим иложи борича тезроқ "тузалиши" керак. Сиз билан нимага келишгандик? Ишимни ярим йилга қолмай ҳал қилиб беришингиз керакмасмиди?

- Бўляпти- ю , опа ,- Зоиржон Тоиров опа дейишга деб қўйиб тилини тишлади , гапни чалғитиш мақсадида дарров сўзни сўзга улади,- бу жараён ҳазилакам иш эмас. Аста - секинчилик билан битадиган жараён- бу . Гап кўпинчалик молиявий тарафга ҳам боғлиқ бўлиб қоляпгани рост-да...

- Эээ, қизиқчимисиз, ука ? Сиз бирор сўм сўрадингиз- у, мен йўқ дедимми ? Шундоғам ҳар кварталда сизни хафа қилаяпганим йўқ- ку? Устама устига устама қўшаяпман,- Ёрқиной шундай деб ошкора дағдағага ўтди ,- аммо ҳизматингиздан кўнглим тўқ эмас. Шундай қилаверсангиз бошқа клиника ва бошқа шифокор қаҳат эмас. Сизга узатганимнинг ярим нархига жон деб талабимни бажариб берадиганлар сон мингта. Ҳа !

- Нималар деяпсиз Ёрқиной Топиловна ! Ҳар бир ишда сифат деган меъзон бор,- Зоир Тоировнинг ростманасига жаҳли чиқди ,- аввало ҳар бир инсон ҳам қилавермайди бу ишни. Орқасидан шалтоғи оқмайдиган қилиб бажариш-чи ҳаммагаяммас. Катта гапириш эмас- ку, аммо менинг ишим - сифат ! Жавоб !
Бироқ шунча гапдан кейин ҳам буюртмани бекор қилсангиз ўзингиз биласиз. Шу вақтгача қилган барча ҳаракатимиз ҳавога учди деяверинг. Мен- ку не ҳасратда ошни дамладим , аммо тайёр ошга баковул қилиб уни сузишни кимгадир ишонсангиз нима ҳам дердим. Зорим бор- у, зўрим йўқ.
Шу давргача берганларингизга "Розиман" деб қўярсиз

Ниҳоят Ёрқиной "юмшаган бўлди" :

- Вой-бў Зоиржон , нимасси бу ? Яримта гаплик ҳолингиз бор экан-ми ? Мен сизни шарт- шурт кесадиган эркак сифатида ҳурмат қилганман. Қисқаси гап шу ! Сизга охирги имконият ! Иш икки ойга қолмай битиши керак . Бўлмаса кўп нарса йўқотамиз. Агар буюртмамиз белгиланган вақтда битса , бошингиздан зар сочаман , йўқса ҳолингизга ҳайвонат боғидаги барча маймунлар йиғлайди.

- Ҳотирингиз жам бўлсин , опа ! - деди Зоир. Тоиров уни юпатувчи оҳангда , - бунақа ишларни энди кўраётганим йўқ . Биз ҳам сувни кўрмай этик ечадиган чакана анойиларданмасмиз ...

@Xazon_Rezgi /41

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Бу оддий темир бўлаги. Шу ҳолида унинг қиймати 100 АҚШ доллари атрофида. Дейлик, агар бундан тақа ясашга қарор қилсангиз, унинг қиймати 250 долларгача ошади.

Агар сиз бу темирдан ниналар ясасангиз, унинг қиймати 70 000 долларгача кўтарилади.

Модомики сиз бу темирдан соат пружиналарини ишлаб чиқарсангиз, унинг қиймати 6 миллион долларгача етади.

Унутмангки, сизнинг қадр-қимматингиз ҳолатингизга эмас, ўзингиздаги энг яхши жиҳатларни қайси йўллар билан юзага чиқаришингизга боғлиқ
.

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

ВАФО

Рус ёзувчиси ва файласуфи Феодор Достоевский севгилиси Марияга шундай ёзади:
"Сен яшайдиган кўчанинг ўзида сендан чиройли тўққизта аёл бор, сендан узун еттита аёл бор, сендан пакана тўққизта аёл бор. Биттаси мени сендан ҳам кўпроқ яхши кўради. Яна биттаси мен кўриши билан менга доим табассум қилади. Бошқа бирови мени гапиртиргиси келади. Ошхонадаги официант қиз менга чойга шакар солиб беришнинг ўрнига асал солиб беради...
Аммо мен фақат сени севаман!

Мария унга турмушга чиққанидан сўнг ажойиб хотин бўлди. Унинг беморлиги, фақирлиги, ҳозир-у ғоибига сабр қилди. У билан бирга машаққатнинг барча турини тотди. Мария ўлим тўшагида ётар экан Достоевский унга шундай деган эди:
"Мен сенга ҳатто хаёлимда ҳам ҳиёнат қилмадим!".

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#Қасд асарини тўлиқ ўқиш учун таклиф👇👇👇
/channel/xazonrezgionlayn/21

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ҚАСД

меҳмон қилган эдингиз.

- Эсимда ?! - кулимсиради Али унга кўзини қисиб , - ростини айт , ўшанда мендан қўрққанмисан ?

- Ростини айтсам... йўқ қўрқмаганман , сабаби юрагим сизни жудаям яхши инсон эканлигингизни айтиб турган эди.

Али Райҳонага термулиб қолди. Шу вақт унинг телефони етказиб бериш ҳизматига уланди:

- Сизни эшитамиз .

- Етказиб бериш ҳизмати а бу ? Буюртмани қабул қилсангиз ! Бизга иккита гамбургер , битта пишлоқли пицца , иккита ассорти , "эркаклар инжиқлиги салатидан иккита , иккита кола , иккита фанта , яна йўл- йўлакай иккита поп- корн олиб келсангиз. Ҳа , шундай ! Тўғри. Манзилимизни ёзиб олсангиз ...

Али телефондаги суҳбатни якунлагач , кўзлари катта - катта очилган Райҳонага қошини қоқди :

- Ҳа ?! Нимага тикилиб қолдинг ? !

- Ўзим шундай ,- деди Райҳона ,- битта нарсага тушунмаяпман , шунча таомни нима қиласиз ? Яна поп-корнга нима бор ?

- Жамбилхон , бугун сен билан бир кино кўрайлик! Нима дединг ? Ёки сериалми ? Ўзим ҳам анчадан буён телевизор кўрганим йўқ. Мана сен туфайли бир мавриди келиб қолди. Шунга озиқ- овқатни заҳира қилиб буюртирдим. Мен ҳозир кийимларимни алиштириб душ қабул қилиб чиққунимча сен фильм танлаб тур. Қанақа фильм кўрмоқчисан ?

- Иммм , бошланишига комедия бўлақолсин,- деди Райҳона кўзлари чақнаб кайфияти кўтарилганча.

- Жуда соз , сен комедия деб қидирув бериб танлаб тургин бўлмаса , мен тезда қайтаман.

- Момиқвойни овқатлантириш эсингиздан чиқмасин , - эрининг ортидан эслатди Райҳона , - илтимоооос.

Ташқаридан Алининг "Хўўўп" деган овози эшитилди.

Барча егуликлар тахт бўлгач, Али Райҳона ётган жойига таомларни чиройли тузаб олиб патнисда келди.

- Энди суяниб ўтириб оламиз,- Али Райҳонанинг ўтиришига кўмаклашди ва орқасига ёстиқ қўйгач патнисни кичик столчага жойлаштирди,- қани ол , мени шунақаям қорним очди-ки , бир вақтлар бир реклама бўлар эди : "Шу ўтиришда филниям еб ташлар эдим" деган . Мен ҳам ҳудди шу даражада очқадим. Қани бисмиллоҳир роҳманир роҳийм.
Али ликобчага жойлаштириб келган гамбургерни олиб Райҳонага тутди :

- Марҳамат , маликам...

Райҳона "Ўзингизча ? " дегандек ишора қилди :

- Али ака , ҳозиргина жуда очқадим деяпган эдингиз , ўзингиз бошланг .

- Сен еганингни кўрсам қорнимнинг очлиги ҳам ёдимдан чиқади,- у шундай деб кўзини қисди ,- хўп бўпти мўлтирама, тенгдан бошлаймиз.

Шу тариқа "Сен е , сиз ейинг" дея овқатланиб бўлишди.

Али патнисни чеккага сурар экан Райҳонага жилмайди :

- Ана энди нима дейиш керак ?

Райҳона унга жиддий тикилди :

- Сизни менга йўлиқтирган Аллоҳга минг шукр ... дейиш керак ...

Али жиддийлашди. Ўнг қўли билан иягини қашиган бўлди:

- Ўзи аслида дастурхонга "Омин" дейиш керак эди- ю , аммо бу сўзларинг ҳам чакки эшитилмади. Менга ёқди,- Алининг оғзининг таноби қочиб илжайди.

- Сизни жуда яхши кўраман , Али ака ... - деди Райҳона нима учундир кўнгли бузилиб, агар мендан воз кечсангиз ўлганим ўша ...

Али унга ҳайратланиб тикилди :

- Жамбилхон тинчликми ? - деди у тезда жиддийлашиб ,- бу сўзларингни нима деб тушунишим керак ? Ёки бирдан менга нисбатан муҳаббатинг зиёда бўлиб кетдими ?

- Билмадим , Али ака... Сиз туфайли ҳаётимга бирдан маъно кирди. Авваллари адамлардан кейин ўзимни бу дунёда шунчалар ёлғиз ҳис қилган эдим- кии , энди эса...сиз туфайли , сиз бор учун ҳар лаҳзам бахтга тўлиқ бўлиб ўтмоқда. Сизга турмушга чиққанимдан кейин ўша дастлабки кундан кейин юрагим безовта қилмаган эди. Бироқ ҳали зинадан йиқила туриб ... То зинадан отилиб тушгунимча гўёки бир умр яшагандек бўлдим. Ўша умрда сиздан ажралиб қолишни шунчалик истамадим-ки.
Бир вақтлар бадиий китобларда маслаҳат қабилидаги сўзларни кўп ўқиган эдим. Айтишларича аёл киши эркак кишига кўнглини ёрса, яъни "Сизни жуда яхши кўраман" деса қадри пасаярмиш. Муҳаббатнинг қадри айтилмаганда қийматли эмиш. Ким билсин ? Балким бу гапларда жон бордир. Ахир бундай гаплар бекорга қайта- қайта такрорланмайди- ку. Аммо шуларни билиб туриб ҳам ҳозир , айнан шу топда сизга айтмоқчиман... Агар мендан воз кечсангиз ўлганим ўша...

@Xazon_Rezgi /46

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ҚАСД

бир ёш давридан иккинчисига ўтаётганда ҳам шундай бўлиши табиий ҳол . Ваҳимага тушманг, шу билан бирга ҳотиржамликка ҳам берилманг.
Хўўўш , энди бундай қиламиз. Сизга аниқ ташхис қўйиш учун қуйидаги таҳлилларни топширасиз , - Зоир Тоиров шапалоқдек қоғозга алланималарни тез- тез ёзиб кетди ,-мана бўлди . Бу таҳлилларни ўтказадиган намунавий лаборатория ўзимизда мавжуд. Шу қоғоз билан аввал кассага , сўнгра ўн саккизинчи хонага борасиз. Сиз билан натижалар чиққач, шу бугун тушдан кейин учрашамиз. Унгача юрагингиз безовта қилса мана бу дорини тилингиз тагига ташлаб турасиз . Келишдик- а ? Қолган гапларни лаборатория ташхиси натижаларига қараб гаплашамиз, - деди шифокор Қораевга "Ҳозирча сизга жавоб" деган мазмунда нигоҳ ташлаб .

"Чақмоқ" шифокор буюрган таҳлилларни топшириб клиникадан чиққанда кун чошгоҳдан ўтган эди...

У ташқарига чиқиши билан Асад Акбаровга қўнғироқ қилди :

- Дўст , биринчи қадамни муваффақиятли ташлаб олдим.

Қўнғироқнинг "У тараф"идан ҳаяжонли овоз эшитилди :

- Оғайни , ишқилиб сездириб қўймадингми ?

- А ? Йўғ-еей ? Балониям сезмади ?! Аммо у шифокор ўз ишининг устаси эканлиги шундоққина билиниб турибди. Ҳар бир иши жой - жойида. Қилдан қийиқ топиб ололмайдиган даражада "тиниқ" ишларкан. Бироқ менга ана шунақа зукко рақиблар жуда ёқади- да! Курашувчанлигим бирдан ортиб кетади. Айтишади- ку , "Осилсанг баланд дорга осил" деб !

- Қўймайсан сен ҳам ?
Аммо уни касаллигингга қандай ишонтирдинг ? Ахир юрагинг безовта қилмасди- ю?
Обдон чиниққан бўлсанг?

- Иии Асад , хафа қилаяпсан, ўртоқ,- Қораев ўктам овозда керилиб гапира бошлади ,- Сен мени кеча ё бугун таниганинг йўқ- ку ? Асло хавотир олма, шубҳа қилма. Лаборатория таҳлиллари "ўўўў" бўлиб чиқишининг чорасини эрта сахардан кўриб қўйгандим . Ёзнинг авж саратонида "Миллий таомлар" ресторанидаги асл қазили норин шўрвани сувига от гўштидан тайёрланган сергўшт нориндан солиб икки коса ичгин , сўнг камига устидан икки банка энергетик ичимликдан захар- маҳрингга ютсанг , ана унда кўрасан таҳлилнинг сифатини .

Ха- ха- ха! - Чақмоқ берилиб кулар экан, сўзида мақтанганнамо давом этди ,- лекин- чи , официантлар ҳам мен еяётган таомни кўриб кўзлари ғилай бўлиб қолди .
Қисқаси юқори қон босими ва юрак ритмининг бузилганлигига жавоб.
Асад , қолган гапларни қайтадан шифокор кўригига кириб- чиққанимдан кейин гаплашамиз. Унгача келинингни ўгай онаси билан бир танишиб келсам. Нима дейсан ? Эшитишимча жааа кетворган эмиш ?!

- Кетвормай ҳар нарса бўлсин ,- деди Акбаров унга жавобан , - эҳтиёт бўл, бу аёлнинг қўлидан ҳар бало келади . Ҳозир у нафақат ўгай қизининг ҳаётига қасд қилишда , балки оламдан ўтган турмуш ўртоғининг ўлимида ҳам гумон қилинаяпти. "Илмга сармоя" корхонасининг асосчиси Субҳонбек Мардонбековнинг ўлими ҳолати юзасидан ҳам тергов ишлари қайтадан кўриб чиқилишга ариза берилди.

- Аёл кишининг қўлидан шунақа ишлар келишига ишониш қийин. Аммо нима ҳам дердим ? Ўлмаган бош кўраверар экан- да . Майли вақтингни олмай . Қўлга илингулик нарса топсам , кечга бориб қўнғироқ қиларман. Бўпти , ошна.

- Саломат бўл, қўнғироғингни кутаман ...

* * *

Али бугун ишдан барвақт келди. Гарчи айни дамда маҳсулотлар ҳар доимгидан ҳам харидоргир бўлса-да, буюртмачилар тинимсиз қўнғироқ қилиб қулоқ- мияни еб юборишаётган айни дамларда унинг қўли нима учундир ишга бормади. Асрдан кейин қараса бўлмайдиган. Ахири чидамади . Шартта ишини "ўнг қўли" Миржалолга топширди- ю , ўзи уйга қараб равона бўлди.

У уйга келаётганида йўл - йўлакай Райҳонага қўнғироқ қиладиган одати бор эди . Ҳар доимги сўрайдиган саволи бир эди:

- Сенга у, бу нарса керак эмасми?

Аммо бугун Райҳона уни ҳавотирини баттар ошириб телефонини кўтармади.
Али уйга тўрт қайта қўнғироқ қилди. Жавоб бўлмагач диққати ошиб машина тезлигини оширди.

Уйларига яқинлашгач , узоқдан ...

#давоми_бор /44

Муаллиф: Хазонрезги

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#табассум_бекати 🤗

#онлайн

Онлайн танишув:
- Раҳмат юборган расмингиз учун, менга қанақа қизлар ёқишини энди билиб олдим.
- Хўш қанақа?
- Қолган барча қизлар...

#сеҳрли_сўз

- Хотин, дўконга нонга чиқиб кел!
- Сеҳрли сўзни унутдингиз!
- Қайтими сенга, хоҳлаган нарсангни ол!
- Кетяпман..

#камина😌

Йилнинг энг гўзал жуфтлиги кўрик танлови ғолиблари: мен ва телефоним.. 👏

#энди_кеч 😔

Оиладаги жанжалдан сўнг:
- Азизам, мени кечир қизишиб кетдим!
- Энди кеч!
- Нега?
- Ойимга айтиб бўлдим!..

#диалог

- Раҳмат, дўстим, сенинг шарофатинг билан кўп ишлар қилдим!
- Тушунмадим!! Шарофат, бу ёққа кел! Нима деяпти бу, тушунтириб берчи?!

#ИҚ

Бўйи паст қизлар ақлли бўлишади. Чунки миясига қон тезроқ етиб бориб, қон айланиш тезроқ бўлади

#ҳаётий

Банкда:
- Биз сизга кредит беришимиз учун бизни қандай ишонтира оласиз?
- Болалигимда дўкондан қайтган қайтимларни барини ота-онамга қайтариб берардим!
- Кредит берилсин!!!

#сабаб

- Азизим, биз ажрашишимиз керак!
- Нимага?!
- Сиз ўта зиқнасиз, мана, олинг узугингизни!
- Каробкаси қани?!..

#парадокс

Гўзаллик - аёллар бойлиги!
Бойлик - эркаклар гўзаллиги!

#аччиқ_ҳақиқат

- Бугунги кунда айрим йигитлар:

- Яхши қиз, Телеграм ёки Инстаграмингиз борми?
- Йўқ, нимага?
- Бўлганида, танишмоқчи эдимда...

©биттада

Каналга уланиш
👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Нобель мукофотининг пайдо бўлишига оддий газета мухбирининг хатоси туртки бўлгани ҳақида биласизми?

Швециялик машҳур олим Альфред Нобель 55 ёшга тўлганида Канн шаҳрида истиқомат қилаётган акаси Людвиг вафот этади. Швециялик газета мухбирларидан бири янглишиб, Альфред Нобель вафот этибди деб газетада эълон бериб юборади. Ўзи хақидаги таъзияномани ўқиган Альфред Нобель бутун ҳаёти ва фаолиятининг моҳиятини тушуниб етган экан. Чунки Швеция газеталарида - “Ажал савдогари, ажал ихтирочиси ўлди” деб ёзилганди. Бу нарса олимга қаттиқ таъсир қилади - "Ҳа, мана жамият мен хақимда қандай фикрларкан" деб хулоса қилганди олим.

Аслида Нобелнинг динамитдан ташқари яна 355 та кашфиёти ҳам бор эди, аммо айнан динамит ихтиросидан у жуда катта фойда кўрганди. Унинг вафот этган акаси Людвиг эса снаряд ишлаб чиқарадиган ва уни сотадиган савдогар эди.

Нобель ўзи ҳақидаги жамиятнинг фикрини бутунлай ўзгартиришга қарор қилиб, ўз васиятномасини қайтадан ёздиради.

1895 йил Париждаги Швед-Норвег клубида тузилган бу васият хатида Альфред Нобель ўзига тегишли 31 млн Швеция маркасини келажакдаги фан ва адабиёт намоёндаларига қолдирилган васиятнома пунктларида қуйидагича ёзилган эди:

- Мен Альфред Бернхард Нобель ақл-ҳушим жойида, танам соғлом ҳолда васият қиламан: Менинг васиятимни бажарувчи вакилларим ўлимимдан сўнг менга тегишли барча бойликларимни қимматбаҳо қоғоз пулларига айлантириб, фонд тузишларига буюраман. Ушбу фонддан келадиган фоиз фойдасини илм-фанда, адабиётда, инсониятга фойда келтирувчи шахсларга ҳар йили мукофот тарзида берилишини шарт қилиб белгилайман. Ушбу мукофот фондидан келадиган фоиз фойдасини беш қисмга ажратиб, бешта мукофот таъсис қилинишини буюраман.

1. Физика йўналишидаги оламшумул кашфиётга;

2. Кимё фани йўналишидаги оламшумул кашфиётга;

3. Физиология ва Медицина йўналишидаги оламшумул кашфиётга;

4. Башарият идеалларини тараннум қилувчи бадиий асар муаллифига, яъни адабиёт йўналишига;

5. Халқларнинг тинчлиги йўлида, уларнинг бирлашиши йўлида курашадиган, қулликни бартараф этадиган, армиялар сонини қисқартирадиган, урушларнинг олдини оладиган, тинчлик сулҳларини тузадиган инсонларга

ушбу мукофотнинг берилишини буюраман.

- Менинг яна бир тилагим бу мукофотлар ирқчилик, миллатчилик принципларидан холи бўлиши керак, ғолиблар қайси миллат, қайси ирқ вакили бўлишидан қатъи назар мукофотни олишини истайман ва васият қиламан.

Альфред Нобель вафотидан кейин унинг васиятига кўра ҳар йили оламшумул натижаларга эришган инсонлар ўз мукофотларини, яъни Нобель мукофотини олиб келмоқдалар.

Нобелнинг жуда кўп қариндошлари суд орқали ўз аждодларининг васиятини қайта кўриб чиқишга ҳаракат қилганлар, аммо барчаси судда ютқазганлар. Чунки Нобель бутун бойлигини қариндошларига эмас, башариятга бағишлаганди. Дунёдаги энг эътирофли мукофот ана шундай пайдо бўлган эди.

©интернет

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#Кун_иқтибоси                                                                                                      
Мен бир нарсага ҳайрон бўлавераман, қачон қараманг, тўртта одам йиғилса, фарзанд тарбиясининг оғирлиги, уларни одам қилишнинг азоблиги тўғрисидаги ҳасратга дуч келамиз. Ў-ў-в биродарлар, бунинг энг осон, энг арзон, энг самарали йўли – усули шундоқ ёнингизда турибди-ку: болангизни китоб ўқишга ўргатинг, унинг кўнглида бадиий адабиётга меҳр ва муҳаббат уйғотинг, фарзандларингизга уч-тўрт сўмни қизғанмай мунтазам китоб олиб беринг! Ахир дунёда китобдан ҳам ақллироқ, ундан ҳам донороқ бирор устозни топиб бўладими? Ахир китобларда йўқ нарсанинг ўзи йўқ-ку! Одамни одам қиладиган жамики куч қудрат, ҳикмат, гўзаллик, ақл ва одоб китобларда “мана-ман” деб турибди-ку! Наҳотки, бу буюк неъматдан, бебаҳо бойликдан бебаҳра бўлиб ҳам одам бўлиш мумкин деб ўйласангиз?!

©️ Озод Шарофиддинов, Ўзбекистон қаҳрамони      
                                                                 
Каналга уланиш:
@Xazon_Rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#бироз_табассум ☺️

- Aссалому алайкум.
Мен эртанги поездга чипта олиб қўйгандим. Ўша чиптамни бекор қилиб, пулимни қайтарволсам бўладими?
- Ва алейкум ассалом. Узр, лекин пулингизни қайтара олмайсиз. Бунинг учун сиз поезд жўнаб кетишидан камида 3 кун олдин мурожаат қилишингиз керак эди.
- Оббо! Ҳеч бўлмаса, бошқа кунга кўчирсам бўладими?
- Ҳа бўлади, қачонга кўчирмоқчисиз?
- Унда иложи бўлса, 3 кундан кейин ҳудди ўша вақтга кўчириб беринг.
- Бўлди. Чоршанба соат 16:00га ёзиб қўйдим.
- Раҳмат. Энди бекор қилиб, пулимни қайтарволсам бўладими?...

P.S.: Ҳар ишда ақл билан йўл тутиш, ҳар қандай муаммони ечишга замин яратади...

...ана шунақа гаплар

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Хайрли тонг, Азизлар!

Барчангизга муродбаҳш чоршанба тонги муборак бўлсин!

Кўнгил поклиги, қалб ва руҳ хотиржамлиги, ақл соғломлиги,  тану-жон омонлиги доимий ҳамроҳимиз бўлсин!

Ҳамиша, ҳар ерда ва ҳар ишда омад ёр, Яратган эгам ўзи мададкор бўлсин.

Қалбимиз ва дуоларимиздаги азиз инсонларимизни Аллоҳим паноҳида асрасин!!

Аллоҳ ҳар биримизнинг хонадонимизга файзу-барокат, кетмас давлат, шукронаи неъмат ва тинчлик-тотувлик ато этсин!


@Xazon_Rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

🆘ҚАЙСИ ТУХУМ ЧИЗИЛГАН ⁉️

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

КУЁВ

— У ақлдан озибди, - дейишди қўни қўшнилар.
— Жиннимисан, калланг ишлайдими? Бор йўғингдан айриласанку, деб танбеҳ беришди яқинлари.
Унинг жинни бўлганлиги ва ақлдан озганлигини гапирмаган одам қолмади, қишлоқда. Чунки у олтмишга ҳам бормай ёлғиз қолган қайнотасига маҳрам қидираётганди.

Шарифа Мадраҳимова

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#Қасд асарини тўлиқ ўқиш учун таклиф👇👇👇
/channel/xazonrezgionlayn/21

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ҚАСД

- Яна опа дейди-я ? Шошмай туринг , иш битса шу опа деб ҳақорат қилганингиз масаласини алоҳида кун тартибига қўймасамми ? - тармоқдан Ёрқинойнинг шўх кулгуси эшитилди.

- Унда ўша кунни кўриш учун ҳам енг шимариб ишга киришмасам
бўлмайди- ёв ,- тамоғини тақиллатиб тамшанди Зоир.

Ёрқиной унга жавобан индамади, зеро сукут баъзан бир дунё гапдан кўра ҳам кўпроқ маънони англатиши рост эди.

* * *

- Ифлослар , - Ёрқиной ва Зоир Тоировнинг суҳбати муҳрланган ёзувни эшитган Али ғазабига чидай олмай шердек наъра тортаркан , қаршисида ўтирган тоғасига қараб кўзларидан ўт чақнади ,- менга қолса бу маразларни боқувдаги буқани саранжомлайдиган ошпичоғим билан ...

- Али , ўзингни бос ! Бундай пайтда энг яхши дўст - совуққонлик ,- деди Асад Акбаров жиянига ,- қара Розиқ Рафиқович томонидан ўйлаб топилган васиятноманинг иккинчи сохта иловаси бу нокасларнинг пайтавасига дарровда қурт туширибди- я ?! Ҳа пул ўлсин- а , пул ўлсин.
Менга қара бу ерда нафақат шифокор ва Ёрқиной тил бириктирган , балки асосий буюртмачи бутунлай бошқа одамлиги аниқ. У кеча Ёрқиной овозли хабар юборган рақам эгаси эканлигига юз фоиз аминман.
Али ,- Асад Акбаров жиянига жиддий тикилди ,- шу одам билан Шоҳруҳ икковинг шуғуллан ,аммо зинҳор изига тушганларингни ўзига билдириб қўйма , тушунарлими ?
Энди бу ёғига иш тезлашиб кетади. Англагандирсан - а , хуллас , Райҳонани...айтишга тилим бормаяпти- ю , хуллас бир ёқлик қилиш учун икки ой муҳлат белгилашди. Ҳадемай аёлингни кўрикка чақириб қолишлари тайин. Биз эса бирон бир чора топмасак бўлмайди. Шундоқ қилиш керак- ки , улар жиноят устида қўлга тушишсин ва шу билан бир қаторда қизимизнинг бошидан бир тола сочи ҳам тўкилмасин.
Биласанми , менинг бир оғайним бор. Ҳалигача шоввоз йигит. Лақаби ҳам ўзига мос - "Чақмоқ". Исми - Сардор Қораев.. Биз у билан армияда бирга ҳизмат қилганмиз. Ички ишларда кўп йиллар фаолият юритган. Ҳозир истеъфодаги майор. Жуда қобилиятли изқуварлардан. Менимча унинг қобилияти бизга айнан шу ишимизда асқотиши аниқ. Мен бугун у билан учрашиб бор гапдан хабардор қилиш учун учрашув белгилагандим. Қани сих ҳам куймайдиган , кабоб ҳам куймайдиган қилиб нима маслаҳат берар экан ?!
Сен эса келинни бир зумга бўлсин-да ёлғиз қолдирма.
Ҳа айтганча , кеча Райҳонанинг ўгай онаси тутқазган дориларни текширув жавоби келди. Тахминларим бутунлай ўз исботини топди. Дориларга нафақат ўткир заҳар , балки инсонни ақл-ҳушидан айириб , кайф учун қарамлик қилувчи гиёҳванд кукун ҳам қўшиша бошлашибди.
Али , сендан бир илтимос . Ҳозир уйга борасан ва менинг кўрсатмамга кўра иш қиласан. Райҳонага айтгин- ки , у қизлик уйига ...


#давоми_бор /42
Муаллиф: Хазонрезги

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

👆👆👆👆 аввалги қисмлар

#ҚАСД

13-ҚИСМ

"Ҳар нима бўлса яхшиликка" деган гап бор. Ўртага "куёвнинг тегиши" деган гап тушгани жуда соз бўлибди. Васиятномада номлари қайд этилган кимсалар сал бўлса-да ўзлари ҳақида яхшими, ёмонми гумонда борлар. Меросдан умидворлар. Мисол учун собиқ эрингни қадрдон гумаштаси Розиқ Рафиқович. Ўйлашимча унинг номи  васиятномага киритилмай қолмаган. Ахир "Илмга сармоя" аввал бошдан иккисининг лойиҳаси бўлган .

- Бу гапларингиздан нимани англаб олишимни истайсиз ? - "суюклиси"ни сўзларини тушунмай талмовсиради Ёрқиной.

- Вой ғалчахоним-ей ,- тантиқланганча уни эркалаган бўлди  Козим Иззатович,- ўзинг ўйлаб кўр , Райҳонага "бирор гап" бўлса гумондорлар сафи айнан куёв сабаб анча кўпаяди. Нега дейсанми ? Негаки ўша куёв Райҳонасиз ҳеч ким ! "Қиз"инг бор  экан куёвинг одам ! Шу сабаб қизинг йўлдан олинса, куёвинг ҳеч ким. Ҳеч кимга эса меросдан ҳеч қанақа улуш йўқ ! Демак , Райҳонанинг жонига талабгорлар сафи қўшимча васиятнома сабаб ортади. Бу эса сен- у менга қўл келади. Қилар ишни бажариб , қўлимизни бигиз қилиб "Қотил ,  қотил ! ' деб ҳар кимга нуқишимизни  осонлаштирди бу илова ! Ясна ?!

     Ёрқиной жилмайди :

    - Сизнинг миришкорлигингизга хар доим тан берганман , Козим ака!- сузилди Ёрқиной,- Бекорга шунча талабгорларнинг ичидан сизни танлаганим йўқ !
     Ай лав ю !

- Ҳооо , шу чет элча изҳорларингга беш кетаман , беш ! Менга қара қорин пиёзнинг пўсти бўлиб кетди- ю ,  мерос қўлга киргунча очимдан ўлсам гинанг ўзингдан ! - ёлғондан дўқ қилди Козим Иззатович.

- Сизсиз ҳеч нарсанинг маъноси йўқ , хусусан бойликнинг ҳам, шунинг учун барча нарсани олдиндан тадоригини кўриб қўйганман. Сиз ёқтирган димлама сизга мунтазир . Шесть секунд !

    Ёрқиной ўрнидан туриб чаққонлик билан дастурҳон  тузай бошлади . У печда иситган қовурдоқни ликобчага жойлаштирар экан , Козим акасига ахборот беришда давом эта бошлади :

     - Айтганча , қизим  Оппоғойга олмали доридан мўл- кўл бериб юбордим,- деди у ҳиринглаганча ,- аммо у эрга тегкач иммунитети кучайиб қолибди шекилли рангига анча ранг кириб қолибди. 

- Демак, организми янада кўпроқ дорини талаб қилаяпти экан . Зоир шифокорга айт, дозани оширсин ! - ўтирган жойида кўрсатма берди Козим Иззатович,- вақтдан ютишимиз керак.

- Э , ўлсин ўша Зоирингиз ?! Нафси биран ўпқон- ки  ! Ҳеч тўйдимми билмайди, - Ёрқиной ликобчадаги таомни столга қўйиб гапида давом эта бошлади , - тавба қилдим, янги танишганимда ижара уйда турарди , яқинда ҳозирги яшаётган уйига бордим. Ишонасизми , уйи нақд уч қаватли. Евростиль ! - Ёрқиной шунақа деб бирдан қаҳ- қаҳ отиб кулиб юборди ,- аммо айтсам ишонмайсиз ?! Хотини ҳалиям шилпиллатиб  калиш кийиб юрибди. Товонларини қорайтириб. Турше !

       Козим ака унга қўшилиб кулди :

     - Ҳа энди эри   кийган эски чориғингни унутма деган бўлса , айтганини қилаётгандир-да.

    - Эрини айтганини қиламан деб эрсиз қолмаса гўрга эди бунақада ! - деди Ёрқиной шарбатдан хўплар экан .

    - Ўв нималар деяпсан ?! Нимагадир шаъма қилаяпсан- а ? Билиб қўй агар ўша Зоир шилқимга сузилсанг ..

    - Ваъфо не деб сўрсалар гар, мендирман ўшаааа ?! Тушундингизми , Козим акажон ! Ҳаммани ўзингизга ўхшатманг ! Хўпми ?! У сиз кўчада бир ёр , уйчангизда бир ёрлик ?!

- Ёрқинойхон , асали! Сенга минг марта айтдим хотиним уйдаги ишлар учун деб. Ажрашаман , менга турмушга чиқ десам "Қайнонага тоқатим йўқ !" деб кўнмаган ўзинг . Ё ҳага кўнгин, ё йўққа. 

    - Менга эркин қуш бўлиш  ёқади-да нима қилай, бироқ сиздан бошқа ҳеч кимга бош эггим йўқ . Аммо уйингиздаги дилоромингизни ўйласам юрагим рашкдан ёниб кетади .

- Йўғей? Очиғи бу гапларни эшитиш мен учун бахт ! Ничево кўпи кетиб , ози қолди. Мўъжаллаган ишларимиз битсин иккимиз мазза қилиб дунё айланишга кетамиз . Истасанг Европа , истасанг кунчиқар мамлакати бўлмиш Япония , истасанг Маями соҳиллари.
   Истасанг бўлди. Ягона марталик бериладиган умримизда бир яшаб қолайлик а нима дейсан ?

- Жон дейман , жон !

- Гапнинг ўғилболаси шу лекин !
    Ҳа анави шўртумшуқ докторни оғзини яхшилаб мойла. Оғзига сиққанини аямай тўла.

@Xazon_Rezgi           /40

Читать полностью…
Subscribe to a channel