Ассалому алайкум. Хазонрезгининг телеграмм каналига хуш келибсиз! Каналдан пост улашганда муаллиф номини ўчирманг! Perfluence https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g Реклама таклифи: https://t.me/Reklamarezgi
#Психологик_тест
🍶ҚАЙСИ ЭЛИКСИРНИ TАНЛАР ЭДИНГИЗ?
1- 👉 🍼Умр боқий гӯзаллик
2- 👉 🍹Сувда нафас олиш
3- 👉 💣 Кӯринмас одамга айланиш
4- 👉 🍸1000000000000$ нақт пул
5- 👉 🔮Замонлар Оша
Ушбу тест, сизни ҳаётда қандай инсон эканлигингизни аниқлаб беради.
#ҚАСД
Аммо ... Унинг соғлиги ҳақида юракдан қайғуриб ўз вазифасига ҳалол ёндошганида қанча маблағ унга аталганини билиб ҳайратда қолиши табиий эди.
Нима учун деб сўрайсизми ?
Шунинг учун-ки васиятнома бўйича Зоир Тоировга ажратилган ўн беш фоизлик улуш пул бирлигида ифодаланадиган бўлса , валюта курсида етти юз минг доллардан ортиқ суммани ташкил қилишини эшитиб сиз ҳам ажабланишингиз табиий ҳол ...
Афсуски ...Афсуски ...Афсуски...
Йўлдош Умаров панжара ортида ўтирганларга боқди.
Зоир Тоировнинг қорайиб , унниқиб кетган юзи пушаймонликдан гезариб кетган, қўллари мушт бўлиб тугилганча пастки лабини қонар даражада қаттиқ тишлаб олган эди.
Ёрқиной Мардонбекованинг неча ойлардан буён пардоз кўрмаган оппоқ юзларига ажин ўз ўргимчак тўрини ташлаб шу даражада қаримсиқ қилиб юборган эди-ки , унинг ич- ичига ботиб кетган кўкимтир кўз ва қовоқларига қараган хуштори Козим Иззатович ҳам у билан илк бор учрашиб танишган кунига минг арава гўнг ағдаришга тайёр турар эди.
Қолган айбланувчиларнинг ҳоли ҳам бу иккисиникидан кам эмас эди.
Бир неча ойга чўзилган суд иши шу тариқа ўз якунига етди...
* * *
Орадан икки ой ўтди.
Кейинги кунларда Райҳонага нимадир бўлгандек. Сал нарсага аразлайдиган, сал нарсага қилдан қийиқ ахтарадиган бўлиб қолди.
Али Райҳонанинг кайфиятидаги бу ўзгаришларни фақат бир нарсага йўя олди . У ҳам бўлса ...
#давоми_бор / 66
Муаллиф: Хазонрезги
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
#ҚАСД
инсонлар "унутилди" деб ҳисоблашгани ҳеч бир нарса Буюк Таборак Таоло зот ҳузурида мисқол даражасида унутилмас.
Аллоҳнинг ҳукми шиддатлидир. Гарчи Зоир Тоиров Камоловга нисбатан уюштирган қилмишлари учун ўзини "Осон қутилдим" деб ҳисобласа-да , аммо бугунга келиб Аллоҳнинг адолат тарозиси ҳеч қачон панд бермаслигига гувоҳ бўлиб турибсиз.
- Шу ишларни уюштирган шифокор ҳақиқатдан ҳам Зоир Тоиров эканлигига иймонинг комилми ? - сўради Сардор Қораев ҳар доимги одати касбий ҳушёрлигига бориб.
- Аввало бирор бандага туҳмат қилишдан ўзи асрасин.
Аммо ...
Тоиров биздан тахминан уч ёшлар чамаси кичик бўлиши керак. Уни бундан бир неча йил аввал жонажон курсдошим Абдувоҳиднинг ишхонасида кўрган эдим. Ўшанда Абдувоҳид "Мен ҳам устоз мақомини олаяпман, дўст. Зоиржон менга шогирд бўлиб сайланди" дея оғзининг таноби қочиб самимий керилиб мақтанганди .
Абдувоҳид биринчи бор панд еганда шогирдлар даврасида Тоиров кўринмади . Уни сўраганларга Абдувоҳид ранги ўчиб беҳафсала қўл силтар эди. Шунда унинг оёғини чалган айнан Тоиров деб тахмин қилгандим. Инсульт бўлганида эса Абдувоҳид ўз оғзи билан тан олган эди:
- Бу мени ана шундай мунофиқона ўйинлари билан ўлдирмагунча тинчимайди шекилли.
Мен яқинда Абдувоҳид Камоловнинг ижтимоий тармоқдаги манзилига уланиб, қисқача салом -аликдан сўнг унга бўлган воқеалар ҳақида озроқ маълумот бериб , Зоиржон Тоиров юзасидан терговга баёнот беришини сўрадим.
У нима деб жавоб ёзди денг ?!
У "Аллоҳнинг ургани шудир . Бундан ортиғи ортиқ. Мен эса битган ярамни тирнаб очишни истамайман. Шундоқ ҳам Тоировнинг охирги қилган қилмишлари учун оладиган жазо муддати кам бўлмаслиги аниқ. Энг ёмони эса виждон азоби. Ана шуниси айнан азоблидир" деб ёзиб юборибди.
- Келинглар , бу ёғига яхши гаплардан гаплашинглар ,- деди Севара опа даврага аралашганча ,- руҳсат берсангиз биз аёллар сув бўйига бориб бир айланиб келсак...
* * *
Орадан беш ой муддат ўтиб Мардонбекова Райҳонага тегишли иш юзасидан суд ҳукми ўқилди.
Мардонбекова Райҳонанинг жонига қасддан тажовуз қилган Ёрқиной Мардонбекова ва Зоиржон Тоиров узоқ муддатга ҳукм қилиндилар. Козим Иззатович ва Данил Гиниятулинлар ҳам қилмишларига яраша жазоларини олдилар.
Суд жараёни тугаб охирги ҳукм ўқилгандан сўнг ҳам суд залида айбланувчилар ва Райҳона Мардонбекова , унга тегишли бўлган яқинлари маълум муддатга тутиб турилди .
Бош судьянинг "Марҳамат" деган ишораси билан залга басавлат кийинган тўрт нафар эркак киши кириб келди.
Кирганлар орасидан ўзини Йўлдош Умаров деб таништирган ёши улуғроғи минбардан жой эгаллаганча сўз навбатини олар экан панжара ортида ўтирганларга бир сидра назар ташлаган бўлди ва ўз нутқини ирод қила бошлади :
- Ассалому алайкум ...
Менинг қаршингизда туришимдан мақсад Мардонбекова Райҳонага тегишли бўлган бугунги суд иши сабаблидир.
Мен айнан жабрланувланувчининг ҳаётига даҳл қилинишига сабаб бўлган , қизимиз номига ёзилган ўша васиятномани олиб келдим.
Васиятнома очиб ўқилишига ҳали яна бир неча ой муддат вақт бўлса-да , бўлиб ўтган ишлар туфайли истисно тариқасида у бугун очилади ва ўқиб эшиттирилади.
Менинг қўлимда муҳрланган учта конверт турибди.
Биринчи конверт асосий конверт бўлиб у асосий васиятнома ва ҳали очиб ўқилмаган.
Иккинчи конвертни биз , яъни асосий васиятномага даҳлдор ва жавобгарлар куни кеча бугунги суд мажлиси олдидан очиб ўқидик ва шу туфайли ҳам бугун шу ердамиз. Конверт устига "Мардонбекова Райҳона Субҳонбековна ҳаётига даҳл қилинган тақдирда очилсин" дея ёзилган ва ундаги кўрсатмалар сабаб биз ҳозир қаршингиздамиз.
Иккинчи конвертдаги мактуб - кўрсатма ҳам марҳум Субҳонбек Мардонбеков томонидан тегишли гувоҳлар иштирокида ёзилган бўлиб , мазмунан "Агар асосий васиятнома эгаси Мардонбекова Райҳона ҳаётига суиқасд аниқланса ва ўз исботини топса , биринчи ва учинчи конвертлар айтилган кетма- кетликда очиб ўқиб эшиттирилсин" дея айтиб ўтилган эди.
Юқоридагиларги эътиборга олган ҳолда асосий васиятномани гувоҳлар иштирокида очиб ўқиймиз .
@Xazon_Rezgi. /64
👆👆👆👆 аввалги қисмлар
#ҚАСД
21-қисм
яхшиманми ?
Али Райҳонанинг саволини тушунмади . У ётган жойидан қўзғалиб ўтириб олди. Ним қоронғида тусмоллаб нигоҳларини аёли - Райҳонага тикди.
- Тушунмадим ? - деди у ҳайронлигини яшира олмай , - биров сенга бирон нарса дедими ? Агар кимдир сенга нимадир деган бўлса ҳам билиб қўйки сен яхшисан. Ҳа жуда ҳам яхшисан.
Райҳона сўник жилмайди. Али унинг табассумини қоронғи кеча бўлса-да ҳис қилди. Тусмоллаб сочларини силади :
- Нимадир демоқчисан-а ? Айт , менга нима демоқчи эдинг ?
- Биласизми , Али ака ... Мен Аллоҳнинг бир қавлини эшитгандим. Унда "Покизалар покизалар учундирлар" дейилганди.
Шу сўзлар мудом қалбимда қўрғошиндек қуйилиб қолган.
Демак...
Бундан чиқдики ...
Сизга қараб туриб ўйлайман.
Сиз жуда яхши инсонсиз. Дунёларга арзирли йигитсиз. Мард , диёнатли , тўғрисўз , ақлли... Бу рўйҳатни жуда кўп давом эттириш мумкин.
Бир сўз билан айтганда - жуда , жуда, жуда яхши инсонсиз.
" Покизалар покизалар учун" бўлса , жуда ҳам яхшилар жуда ҳам яхшилар учун бўлади-да.
Демак , мен ҳам ...
- Райҳона... Дилбарим ... Сен жуда яхшисан. Ҳа айнан сен . Мен туфайли сен яхши саналмаяпсан, балки сен сабаб мен яхши саналаман. Сени жуда яхши кўраман. Сен кўз очиб кўрганим, йўғ- у борим , кўнглимнинг эрка малагисан. Тунларимга нур , кундузларимга умид улашгувчи соҳибжамолсан.
Али индамай қолди . Юрагидан чуқур хўрсиниқ отилиб чиқди.
Райҳона унинг кафтига юзини босди. Алининг кафтидан райҳон иси келиб турарди...
* * *
Орадан бир хафта ўтгач Асад Акбаров , Сардор Қораев , Шоҳруҳ ўз аёллари ҳамда Али ва Райҳона билан биргаликда худди ана шу боғга ташриф буюришди. Бу сафар шанба куни бўлганлиги сабабли боғда дам олувчилар гавжум эди. Шунга қарамай бу анчайин қадрдон бўлиб улгурган даврадагилар учун дилдан суҳбатлашиш учун моънелик қилмади.
Гап айланиб яна Ёрқиной , шифокор Тоиров , Козим Иззатовичга бурилганда Сардор Қораев Асад Акбаровга савол назари билан тикилди :
- Менга қара , Асад,-деди у жиддий кўринишда ,- шунча кундан буён сўрайман дейман, аммо ҳеч вақтини топа олмаётгандим . Мана энди мавриди келди чамамда. Ўша куни , яъни Тоиров қўлга олинган куни бир нарсалар дегандек бўлувдинг . Шу ҳақида ...
- Нимани назарда тутяпсан, оғайни ? - Акбаровнинг ўзи ҳам дўстининг қизиқтирган савол жавобини билиш учун рағбат билдириб , - тушунтириброқ гапирсанг-чи?
- Ўша куни қайсидир шифокорга туҳмат уюштирилгани ҳақида ҳақида гап борганди. Номи ёдимда қолмабди.
- Абдувоҳид Камолов дегандим ,- деди оҳиста овозда Асад Акбаров.
Қораев жонланди :
- Ҳа , ҳа , адашмасам айнан шундай дегандинг.
Асад Акбаров чуқур хўрсинди. Афтидан Абдувоҳид Камолов ҳақида сўзлаш унга оғирлик қилаётган эди.
- Абдувоҳид билан курсдош эдик. У оғир-вазмин, мард , тўғрисўз, меҳнаткашлиги билан гуруҳимиздаги барча йигитлардан ажралиб турар эди. Аммо бу унинг асосий фазилати эмасди. Унинг энг ҳавас қиларли фазилати ниҳоятда заковатли ва ҳалоллигида эди.
Шифокор зотида ўзидан бошқасини зўр деб тан олиш бироз оғриқли. Ким билсин ўзим шифокор бўлганим учун шундай ўйларман. Балки бошқа касб эгаларида ҳам шундайдир. Хуллас ... Хуллас ҳозир гап бу ҳақда эмас...
Мен ...
Мен Абдувоҳидни ҳамиша ўзимдан устун қўйганман. Бир курсда ўқисак-да у мендан бир ёш кичик эди. Шу билан бирга иқтидорли ҳам эди. Мендан албатта.
Ўқишни битиргач барчамиз республиканинг турли бурчакларига учирма бўлдик.
Мен қишлоғимизда ишлай бошладим. Абдувоҳид эса пойтаҳтдаги биринчи рақамли энг нуфузли тез тиббий шошилинч ёрдам марказида ишлай бошлади.
Тез орада унинг обрўси жуда ошиб кетди. Ёш бўлишига қарамай тез ва тўғри ташхис қўйиши , операцияларни пайсалга солмай муваффақиятли амалга ошириши сабаб эди бунга ...
Бир тарафдан тезда соғайган беморлар эътирофи. Иккинчи тарафдан турли мукофотлар билан тақдирланиши. Ахир давлат ҳам билади, ким қанақа ишлашини.
Аммо ҳар ёқда топилгани каби ҳасадгўйлар бу ерда ҳам йўқ эмасди. Бир иложини қилиб унинг оёғидан
@Xazon_Rezgi / 62
Азиз Қуръон ошиқлари !
QALAM EDUCATION
Рамазон ойида,30 кун давомида , ҳар куни бўлиб ўтадиган
"СОЛИҲАЛАР ҲАТМОНАСИ " курсига старт берди.
✅ Дарслар таржибали Қория устозалар назорати остида
✅ Алоҳида гуруҳда,камсонли талабалар билан,ҳар бир талабага индивидуал ёндашиб
✅ Ҳар куни ! 30 кунда 30 жуз , (Қуръони Карим тўлиқ ҳатм қилиб тугатилади).
📢 Йигитлар учун алоҳида гуруҳлар мавжуд.
🎁 Қолаверса ,Муслималар учун махсус совғамиз : "Уддабурон муслима" курсида БЕПУЛ қатнашмоқчи бўлсангиз каналимизга уланиб олишни унутманг👇
/channel/+NVYA7mPRZgZmYzFi
/channel/+NVYA7mPRZgZmYzFi
⏳ Шошилинг, имкониятларимиз чекланган!(Дарс тўловли)
Мурожаат учун: @QALAM_menejer
Танаси Жаннатда - Томири дунёда бўлган бир дарахт бор
99%одам буни топа олмади
Бу дарахтнинг номи 👇👇👇
КИЗЛАЖОНЛАРУУУУУУУ🤩🤩
УЙДАН ЧИКМАГАН ХОЛДА ТИКУВЧИ БУЛИШНИ ХОХЛАГАНЛАР УЧУН ТЕЛЕГРАМДА. МУТЛОКО БЕПУЛ ТИКУВЧИЛИК КАНАЛИНИ КУЗАТИШИНГИЗНИ СИЗЛАРГА ТАФСИЯ. КИЛАМАН 👇👇
МЕНИ ХАМ ТИКУВЧИ КИЛГАН КАНАЛ😊😊
💥ЧЕВАРЛАР ДУНЁСИ💥
/channel/+dNzJxKp_tUgzMzNi
/channel/+dNzJxKp_tUgzMzNi
/channel/+dNzJxKp_tUgzMzNi
💥ФАСОНЛАР💥
/channel/+HvzA7r-Dw8w2N2Ey
/channel/+HvzA7r-Dw8w2N2Ey
Оқшом учун тарона
/channel/xazon_rezgi
❤️🔥❤️🔥QAYNOQ SKIDKAA❤️🔥❤️🔥
❤️🔥❤️🔥💯SIFATLI MAHSULOTLAR💝💝
ENG SEVIMLI BREND KOSMETIKA, PARFUM, UHODOVIY KOSMETIKA, AMERIKA POLSHA KOREA ROSSIYA MAHSULOYLARI ✅
BREND ORGANAYZERLA😍😍
ОРИГИНАЛ💯
HAMMASI НАЛИЧИ✅
LUX KACHESTVA ❤️🔥
TEZKOR ДОСТАВКА 💝
ÒZINI SEVUVCHILAR UCHUN😍😍😍
/channel/ezozakhcosmetics
/channel/ezozakhcosmetics
/channel/ezozakhcosmetics
/channel/ezozakhcosmetics
/channel/ezozakhcosmetics
Skidkada Teezz ulgurvolila qizlaa ❤️
Юраги бўшлар Кўрмасин❗️
Бу илон кимни ютиб юборган? Дахшат, бир хафтада ўзи ҳам ўлибди 😐😨
👇🏼👇🏼 ТЎЛИҚ ВИДEО 👇🏼👇🏼
БАДАЛ
(ҳикоя)
Насима опа бугун кеч уйғонди. Соатга қараса саккиз ярим бўлибди. Бироқ ҳавонинг авзойи тунд бўлгани учун ҳали тонг отмаганга ўхшарди.
"Бомдоддан сўнг кўзим илиниб қолибди,- ўйлади у ,- дадаси қаерда эканлар ? Нонушта ҳам кечга қолиб кетди"
Шу пайт эшик очилиб остонада эри кўринди:
- Уйғондингми , онаси ? Бўл юз- қўлингни чайиб кел . Нонушта тайёр . Бир қуймоқ пиширдим , бир қуймоқ пиширдим. Бир бор есанг, "Яна борми?" деб сўрайсан. Сут ҳам қайнатганман. Дўконга сен яхши кўрадиган ширмой нон келган экан. Ундан ҳам иккита сотиб олдим. Бўлақол.
Насима опа юз- қўлини чаяр экан , ошхонадаги тақур- туқур овозини эшитиб хаёли келинига кетди.
"Озода келиним ҳам уйида қолиб кетди. Қудаларим бир йўла икки тўй қилишганига келиним ҳам болалари билан бир ярим хафтадан буён изига қайта олмай қолди, бўлмаса тўй ўтганигаям уч кун бўлди. Ҳай майли , қиз дегани шундай кунда ота- онасининг корига ярамаса қачон ярайди ?"
Насима опа бир тишлам қуймоқ еди-ю , кўнгли беҳузур бўлиб кетди. Мақтов эшитиш умидида унинг оғзига тикилиб турган Олим аканинг юзига ҳавотир оралади:
- Ҳа онаси ? Яна ўт қопинг безовта қиляптими ?
Насима опа тер босган юзини рўмолчаси билан артар экан жавоб қайтаришга мажоли келмай , тасдиқ маъносида бош силкиди.
- Ўзи туни билан "юрагим"лаб ҳали у ёққа , ҳали бу ёққа ташлаб ухлагандек бўлмадинг. Манави чойдан ич. Озгина енгил тортасан .
Чой Насима опанинг кўнглини баттар беҳузур қилиб юборди. У ўрнидан туриб ҳовлига чиқишга аранг улгурди. Ўша сал аввал еган бир парча егуликни қайт қилиб ташлагунча аёлнинг бўлари бўлди.
Насима опа тепасида човгумда илиқ сув билан сочиқ ушлаб турган эрига қараб кўнгли бузилди. Томоғига тиқилиб келган йиғини базўр ичига ютди. У юз- қўлини яна қайта чайган бўлди-ю ,ичкари- ўрнига бориб чўзилди.
Насима опа ёстиққа бош қўяр экан хомуш хўрсинди :
"Меҳрибон эрга эга бўлишнинг бадали шунчалар қимматми ?"
Барча таниш- билиш, қариндошларнинг таъкидлашларича Олим меҳрибон қарибди. Ҳа буни Насима опанинг ўзи ҳам яхши билади. Эрининг ҳозирги феъли билан аввалгисининг орасида ер билан осмонча фарқ бор. Эҳ у келин бўлиб тушган даврлари ... Ўша кезлар Олим аканинг Насимага кўрсатмаган "ҳунари" қолмаганди. Сал гапга ловуллаб кетадиган Олим ака (у пайтлар навқирон йигит Олим эди) ҳали отасининг , ҳали онасининг , ҳали бошқа бировнинг ярим оғиз гапи билан "Айб кимда?" деб ўйлаб ўтирмасдан Насимага ташланиб қоларди. Қайнонаси баъзан келинини атай ўғлига чақтириб урдирса , баъзан шунчаки айтган бир оғиз гапи жанжалга сабаб бўлганини ўзиям билмай қоларди . Насима эса барчасини ичига ютишга , жоҳил эрга кўниб яшашга мажбур эди. Бояқиш эрини ташлаб уйига бутунлай қайтиб борса уни кутиб олишга ҳеч кимнинг "кўзи учиб" турмаганлигини яхши биларди.
Ортидан бирин- сирин етиб турган уч синглисига номус эди опа- Насима.
Катта рўзғорда ўз фарзандларининг оғзига хиллаб тансиқ егулик тута олмайдиган қўли калта икки ака учун "ортиқча оғиз, ортиқча даҳмаза" эди - Насима .
Кундан кунга қариб - қартайиб кучдан қолаётган ота- онаси учун ҳаловат эди - Насима.
Она - онада ! Қизи турмушида қийналаётганини , бироқ "чурқ" этиб уйга бир оғиз гап ташиб келмаётганини яхши биларди онаизор. Билгани билан қўлидан қизини юпатишдан бошқа иш келмас эди мушфиқанинг.
- Қизим сабр ... Сабр қил болажоним ,- дерди у ҳар сафар ,- кун келиб шу эрингни эгаси ўзинг бўласан. Ҳаёт ҳар доим бир хил бўлмайди. Ҳар машаққатнинг роҳати бор.
Онаси билиб айтган экан ...
Ўша кун келди. Йиллар ўтиб келди. Бир вақтлар давраларни тўлдириб "Яхшиям шу келинимнинг сочлари қалиндан қалин , бўлмаса ўғлим ҳар сафар қўлларига шу сочларни бураб олиб урганда аллақачон кал бўлиб қоларди" дея изоҳ бериб керилиб ўтирадиган қайнона ҳам , "Эркак киши аёлига тилини бердими , тамом, жиловини ҳам бергани ўша!" дея таъкидлайдиган қайнота ҳам оламдан ўтиб кетишди.
18 ЁШЛИ КЕЛИНИНГ ДАХШАТЛИ ҚИСМАТИ
Oта онам мени мажбуран турмушга бериб юборди. Турмушимга ҳеч ҳам кўника олмасдим. Орадан 1 йил ўтиб 19 ёшимда она бўлдим. Боламни яхши парвариш қилишга уринар эдим. Кунлардан бир кун эрим ўртоқлари билан кӯлга балиқ тутишга кетди. Ӯша куни кучли шамол бўлиб турганди. Эримни кутиб ухлаб қолибман, кучли шамол бӯлганига эшик очилиб кетиб уйғониб кетдим. Ҳаво совуқ эди, ӯрнимдан туриб эшикни ёпдим, салдан кейин эшикдан кимдир исмимни айтиб чақирганини эшитдим, ҳаёлимда бўлса керак деб ўйладим. Шу пайт эшик қаттиқ тақиллади, дахшатга тушдим. Шу махал қўрқиб эшикни очиб не кўз билан қарасам... давомини ўқиш...👇
✨Qulay ro'mol o'rash usul qidirib charchadingizni?🤔 unda bu kanal siz uchun🧕🏻🌸
Hijoblilar uchun 1000xildan ortiq ro'mol o'rash usullar, mavsumbob kiyinish obrazlar olami 🥰🕊
#ҚАСД
дидингизга мос ҳолда топган- тутганингизни олиб келаверинг...
Боғ ходими кўп куттирмай дастурҳонни тўлдириб ташлади .
Али ва Райҳона ҳақиқатдан очқаган эканлар...
Таомлана туриб Али Райҳонага ёлғондан пўписа қилди :
- Эй , секинроқ е , ошқозоним деб ўтирасан ҳали !
Райҳонанинг ундан жаҳли чиқмади. Қайтага эрининг жиғига тегиб янада тезроқ ея бошлади :
- Тоғ ҳавоси қоринни тез очиради деб эшитгандим. Ҳақиқатдан ҳам шундай шекилли .
-Шундайликка шундайку-я, аммо ҳалитдан тўйиб олсанг асосий таом - "Сўқоқ кабоби" келганда еёлмай қоласан,- деди Али уни огоҳлантиришни ўзига эп билиб.
- Хавотир олманг , уни ҳам ейман,- деди Райҳона овқатдан бош кўтармай, - бугун шу ерда қоламизми ? Тоғажонлар ҳам келишадими ?
- Қоламиз десанг қолаверамиз ! Тоғамгилар эса кейинги хафтанинг шанбасида чиқишар экан. Янги хафта энди бошланди- ку , шунга ишларини ташлаб келишолмайди.
- Биз қолайлик , Али ака . Келаси хафта тоғажон ва аяжонлар билан яна келаверамиз.
- Хўп , сен нима десанг шу. Қорнинг тўйган бўлса айланиб келамиз.
- Айланиб ? - бирдан ёш боладек севиниб кетди Райҳона, сўнгра дастурҳон устига қаради ,- булар-чи ?
- Таомлар тураверади . Устини дастурҳоннинг чети қайириб ёпиб қўйсанг бас . Кабобни эса келгандан сўнг еймиз. Бўладими ? - деди Али юзига фотиҳа ўқиб ўрнидан турар экан.
- Бўлганда қандоқ !- дастурхонни саранжомлаб унга эргашаркан Райҳона,- мен ҳозир тезда тайёр бўламан...
Али билан Райҳона тоғ ён бағри бўйлаб анча айланишди. Ўзларига маъқул келган салқин жойларда тўйиб - тўйиб тоғ ҳавосидан нафас олишар экан бир - бирларига мамнун назар ташлашар , шундай вақтларда Али нуқул :
- Қалай , маззами , санга маззами ? - дея хазиллашиб қўярди .
Райҳона ҳам ўз хисларини яшириб ўтирмас , Али савол бериши билан :
- Ҳааа албатта бўлмасам-чи ,- дея жавоб қайтарар эди.
Шу таҳлит кунни кеч қилган икки ёш ён - атрофларида бошқа ташриф буюрувчилар бўлмаганликлари сабабли ўзлари банд қилган кроватда тунашга қарор қилдилар. Боғ эгаларининг чеккада хоналар борлиги ҳақидаги таклифларини эса тавозе билан рад қилишди :
- Бизга шу ер маъқул. Мумкин бўлса албатта.
- Нега мумкин бўлмасин ?! Албатта мумкин ! - шундай дея боғ ходими уларга ёпиниб ётиш учун янги чойшаб кийдирилган пар кўрпа келтириб бераркан самимий изоҳ берди ,- тонгда бироз салқинроқ бўлади бу ер.
Райҳона ва Али ётган жойдан юлдузлар худди қўл чўзса етгудек бўлиб кўринар экан...
- Али акааа... - деди Райҳона,- турли мавзуда анча гапиришиб ётганларидан сўнг ,- опам ... опам нима қилаётган эканлар- а шу топда ?
Али кун бўйи шу мавзудан ўзини олиб қочганди :
- Билмайман,- деди у ҳорғин овозда ,- билишни ҳам истамайман.
- Уларни ўйласам юрагим ивишиб кетяпти ,- чуқур хўрсинди Райҳона,- ахир шунча йиллик ...
- Райҳона, "Бу илон уйимдан чиқди , шу сабаб қадри ўзгача" деганга ўхшайди-я сўзларинг. Билиб қўй илон ҳамиша илон. Қаерда бўлмасин, табиати ўзгармайди.
Агар тоғам аҳволингдан шубҳаланмаганларида айни дақиқаларда бу ерда ўша "опажон" нингга ачиниб ётмаган бўлардинг. Илтимос , кел шу мавзуни ёпайлик. Опанг қилмишига ярашасини олади. Бу ёғи энди бизнинг ишимиз эмас ...
- Хўп , Али ака . Бу ҳақда бошқа гапирмайман. Фақат битта саволим бор эди. Қўрқманг , саволим бутунлай бошқа мавзуда ...
- Қанақа савол ?! Эшитайчи ?!
- Али ака, айтингчи мен шунчалар ...
#давоми_бор /61
Муаллиф: Хазонрезги
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
👆👆👆👆аввалги қисмлар
#ҚАСД
20-ҚИСМ
ўзингиз учун оқловчи танлаш ҳуқуқига эгасиз.
Огоҳлантириб қўяйлик. Ҳозирда оғзингиздан чиқаётган ҳар бир сўз сизнинг зарарингизга ишлаши мумкин.
Шу пайт очиқ эшикдан "Соғлом ҳаёт" ҳусусий клиникаси раҳбари Дониёр Ҳасанов кириб келди . У йиғилганлар билан аввалдан кўришган экан шекилли ҳеч бири билан саломлашмади. Тўғри Зоир Тоировнинг қаршига борди.
- Эссиз умр ,- деди у овозида нафрат аралаш пушаймонлик билан Тоировга тикилиб ,- эссиз одамгарчилик...
Мен Гиппократ қасами ҳақида гапирмоқчимасман. Энг оддий ҳаёт ҳақиқатини айтмоқчиман.
Ҳар бир тирик жоннинг эгаси Аллоҳ. Унга даҳл қилишга бандасининг ҳаққи йўқ.
Ҳаққи йўқ !
Шунча ёшга кириб мана шу оддийгина ҳақиқатни англамаган инсонга бошқа гап гапириш ҳайф ...
Тоиров лом- лим демади. У ўзи учун барчаси тугаганлигини англаганди.
Айни дамларда унинг кўнглидан бир савол ўтаётганди . Бу саволни ўзига-ўзи ҳали ўн, юз , минг , миллион марта бериши ва ҳар берганда аламдан қовжираши аниқ эди :
- Менга нима етишмаётганди ўзи ?
Ҳасанов оғир қадамлар билан ортига бурилди :
- Эссиз умр ... Эссиз ... - дея такрорлади у тушкун бир кайфиятда надомат ила.
Зоиржон Тоировга нисбатан айбловни эълон қилган мутасадди уни тутиб турганларга:
- Гумонланувчини олиб чиқинг ! - дея қатъият билан буйруқ берди.
Тоировни олиб чиқишар экан у беихтиёр Райҳона билан юзма - юз келди.
Райҳона Алининг елкага суяниб турар, лабларини маҳкам тишлаганча туйғуларини жиловлашга ҳаракат қилар эди.
Тоиров кўзларини Райҳонанинг кўзларидан олиб қочди.
Райҳонанинг мижжаларига беихтиёр ёш қалқди. Унинг жуда хўрлиги келиб кетган эди.
Аёлининг елкалари силкина бошлаганини сезган Али шу елкаларни янада маҳкамроқ қучди.
Тоировни олиб чиқиб кетишди. Хонада Асад Акбаров, Қораев , Али ва Райҳона қолишди.
- Барчаси тугади, қизим. Бари ортда қолди . Энди ҳеч қандай хавф сенга даҳл қила олмайди . Бу ёғига қўшганинг билан қўша қариб бахтли яшайсан , ин ша Аллоҳ ...
Қораевнинг меҳрга қоришиқ сўзлари гўёки дарё ўзанини бузиб юборгандек бўлди .
Райҳона ўксиб- ўксиб йиғлай бошлади.
Асад Акбаров унинг қаршисига келиб жилмайди :
- Оҳ болам- а, - деди у Райҳона ва Алига қараб ,- оҳ болаларим-а ... Энди ҳақиқатдан ҳам тоғ ён бағрига чиқиб бир ҳаво алиштириб келсангиз яхши бўларди.
Ушбу таклифни ўзим учун ҳам ёқлайман.
Асад ака дўстига ўгирилди :
- Нима дейсан , Сардор ?! Мен Севарани, сен Ҳабибани олиб, Али , Райҳона - ҳаммамиз биргаликда Сўқоқга бир чиқмаймизми ? Одам кенгликларни бирам соғинди- ей ?!
Менимча ёмон таклиф бўлмади.
- Мен ҳамиша сен тараф, дўстим ?! - деди Қораев,- Қани кетдик , ҳозирча шу хонадан чиқиб кетсам ўзим учун шу бугунга энг яхши совға шу бўлади !
Улар бирин - кетин хонани тарк этишди.
Тоиров қўлга олинган дақиқаларда "Илмга сармоя " корхонасида унга қўйилган айбловлар билан Ёрқиной Мардонбекова ҳам қўлга олинди. Кўп ўтмай деярли бир вақтнинг ўзида Козим Иззатович ва Данил Гиниятулин ҳам ҳибс қилиндилар.
* * *
- Али акааа , - деди Райҳона ташқарига чиқиб машиналарига ўтиришгач,- мени ҳеч ким йўқ жойларга олиб кетинг... Ҳудди Робинзон Крузо яшаган кимсасиз оролга ўхшаш ер бўлсин ...
Али машинасини ўт олдирар экан жилмайди.
- Хўпда , Жамбилхон . Талабинг бош устига. Бугун сен нима десанг ўша бўлади.
Райҳона жилмайди. Али машинани жойидан оҳиста жилдирди. У катта йўлга чиққанида ўриндиққа суянганча пинакка кетган Райҳонага қараб энтикиб қўйди.
Сал аввал тоғаси ўзини четга тортиб "Али , бугун Райҳона бироз кўпроқ ухлаши мумкин. Барига боя Тоиров оғзига томизган дори сабаб бўлади. Гарчи уни туфлаб юборган бўлса-да , маълум қисми барибир танага шимилиб қолди. Аммо хавотир олма . Бу организм учун зарарли эмас . Қайтага кейинги кунларда олган стрессларни енгишда фойдали ҳамдир" деган эди.
Али Райҳонанинг шу бугун эрта сахардан анча қийналгани эслаб юраги эзилди.
@Xazon_Rezgi / 59
#Қасд асарини тўлиқ ўқиш учун таклиф👇👇👇
/channel/xazonrezgionlayn/21
#ҚАСД
Руҳсатингиз билан бошласак.
Йўлдош Умаров қўлидаги биринчи конвертни йиғилганларга кўрсатиб , муҳри бузилмай сақланиб турганлигини текширтириб олди.
У билан бирга келганлардан бири Умаровнинг ҳар бир ҳаракатини "чиқ-чиқ" қилиб суратга тушира бошлади.
Йўлдош Умаров конвертни чекка қирғоқларини оҳисталик билан йиртиб ичидаги қоғозини чиқариб олди.
У қоғозни қўли билан сийпаб текислаган бўлди-ю , кўзойнагини яна бир бор ечиб , қайтадан тақди. Сўнгра васиятномани дона- дона ўқий бошлади :
- Мен , "Илмга сармоя"корхонасининг бош директори Субҳонбек Мардонбеков ақл- ҳушим жойидалигида ва ҳеч қандай ташқи тазийиқларсиз ушбу васиятномани гувоҳлар ... иштирокида ёзиб имзоламоқдаман.
1. Васиятнома 20** йил 31 май куни * тартиб рақами остида қайд этиб имзолансин...
2. Васиятнома қизим Райҳона Мардонбекова йигирма ёшга тўлишидан бир кун аввал очилиши хат жилдида алоҳида таъкидлансин.
3. Васиятномага кўра мен Мардонбеков Субҳонбекнинг ҳаётлик чоғимда қўлга киритган барча бойлигим - кўчмас мулк , ( 4- бандда кўрсатилгандан ташқари ) қимматбаҳо акция қоғозлари , "Илмга сармоя" корхонасининг раҳбарлик ҳуқуқи ва ундан тушиб турадиган фойда улушларининг эллик фоизи миқдоридаги қиймати қизим Мардонбекова Райҳонага номига хатлаб ўтказилсин .
4. Тошкент шаҳри Чилонзор туманидаги асосий истиқомат қилган 43- рақамли хонадоним, Учтепа тумани тўрт хонали квартирам , Тошкент вилояти Бўстонлиқ ва Паркент туманидаги дачаларим , шунингдек "Илмга сармоя" корхонасидан келиб тушадиган фойданинг улушларининг йигирма фоизи турмуш ўртоғим Ёрқиной Мардонбекова номига хатлаб берилсин.
5. "Карвон" номли беш юлдузли меҳмонхона ва "Илмга сармоя" корхонасидан келиб тушадиган фойданинг улушларининг ўн фоизи дўстим Розиқ Рафиқович номига хатлаб берилсин.
6. Юқорида белгиланган барча улушларининг ўн беш фоизи қизим Райҳона Мардонбекованинг соғлиғи учун мутасадди бўлган шифокор номига васиятнома эълон қилинганлигидан бошлаб уч кун мобайнида "Соғлом ҳаёт" клиникасининг кардиологи Зоиржон Тоировнинг ҳисоб рақамига ўтказиб берилсин ...
7. Хонадонимизда ходим бўлиб ишловчи Иноят Тўраева ва унинг ўғли Моҳиржон Тўраевга шаҳар марказидан янги қурилган кўп қаватли хонадонлардан ўзлари танлаган даҳадан тўрт хонали квартира олиб берилсин. Моҳиржон Тўраев номига ҳисоб рақами очилсин ва ....
Йўлдош Умаров ўқиётган васиятнома пунклари ўн бештадан ошиб кетди. Унда хайрия ва саҳоват ишлари учун алоҳида бандлар етарлича киргизилган эди.
-Ўн олтинчи - охирги пункт ,- Йўлдош Умаров шундай деб айбланувчилар сақланаётган панжарага қисқа , аммо маъноли назар ташлади ,- агар васиятномада қайд этилган инсонлардан кимда-ким қизим Райҳона Мардонбекованинг жонига озор берса , ҳаётига бир тола сочи тўкилгулик даражада қасд қилса, қилмишлари ўз исботини топса, у ҳолда мазкур шахс ўзига нисбатан ажратилган барча мулк ва меросдан маҳрум қилинади ва бу сармоялар тегишли равишда ўн иккинчи бандда кўрсатилган ҳайрия жамғармаси ихтиёрига автоматик равишда ўтказилади.
Имзо : /
Субҳонбек Мардонбеков.
31 - май 20 йил.
Йўлдош Умаров қаддини ростлади ва қўлидаги учинчи конвертни очишга ижозат сўради .
Учинчи конвертдаги ҳужжатда ҳозиргина ўқиб тугатилган васиятноманинг ўн олтинчи бандидаги кўрсатмалар бир бошидан расмийлаштириб чиқилган эди.
Махсус вакил Йўлдош Умаров конвертларда келтирилган баённомалар юзасидан ўз сўзини тугатар экан , хулоса қилишга ўзида эҳтиёж сезди:
- Мендан "Инсонни ҳалокатга етаклайдиган нарса нима?" деб сўрасалар , ҳеч бир иккиланишларсиз "Нафс" дея жавоб берар эдим.
Одатда ҳар бир инсонга ризқ ўлчаб берилган . Пешонасига ёзилганидан ортиғини ҳеч ким ололмайди. Аммо олишга интилиб нафсга банди бўлиб не ишларга қодир бўлишини мана бу панжара ортида ўтирганлар мисолида янада ёрқинроқ кўришимиз мумкин.
Биргина мисол. Шифокор Зоир Тоиров Райҳона Мардонбекованинг ҳаётини уч юз минг долларга баҳолади .
@Xazon_Rezgi / 65
#ҚАСД
чалишди. Чалганда ҳам ўнгланмайдиган қилиб қаттиқ чалишди.
Улар "Абдувоҳидни буткул янчдик, барча йўлларини борса - келмас томонга буриб қўйдик" дея ғалаба куйини чалиб юборишганди.
Аммо сассиқ алаф ҳамма ерда сассиқ алаф бўлиб қолгани каби , шамшод ҳам ҳамма ерда шамшод бўлиб қолаверишини улар тушунмаган ёки ҳисобини олмаган эканлар.
Абдувоҳид Камолов қайта бўй ростлади. Минг машаққат билан . Бу сафар пойтахтда эмас, вилоятнинг овлоқ бир гўшасида.
Нега дейсизми ?
Негаки баттол , мунофиқлар унинг номига шунчалик балчиқ чаплаган эдилар-ки , унинг учун Тошкентдек азим шаҳарда бир бурда нон топиш учун барча эшиклар тақа- тақ ёпиқ эди.
Абдувоҳид тез бўлмаса-да маълум муддатда ўз номини оқлаб олди . Инсонлар ишончига қайта кирди.
Яхши шифокорнинг , малакали шифокорнинг , қўли енгил шифокорнинг ҳар доим ҳам беморларнинг ўзлари излаб келиши рост экан.
Энди беморлар бир - биридан дараклаб Абдувоҳид ишлаётган кичиккина касалхонага оқиб кела бошлашибди.
Инсонлар даво умидида яхши табибни Ҳиндистонда бўлса ҳам бораётган замонда , вилоятга топиб бориш қийин иш бўлибдими?
Абдувоҳиднинг истаб келувчилар сони кун эмас, соат сайин ошар эмиш.
Пойтаҳтнинг кўзга кўринган клиникалари бу хабарни эшитмай қўямиди ? Айниқса , бир вақтлар Абдувоҳиднинг оёғидан чалганларнинг ичида яна илони ўйнай бошлабди. Ҳасад юракларини куйдириб кул қилибди.
Улар яна янги режа устида бош қотира бошлайдилар.
Абдувоҳид ҳузурига келган навбатдаги бемор ўспириннинг отасига ўғлининг дарди у қадар илдиз отиб кетмаганини , вақтида қилинган жарроҳлик ва муолажа йигитчанинг умрига умр қўшишига кафолат беради.
Ўспириннинг отаси жарроҳлик амалиёти ўтказилишига руҳсат беради. Камолов беморнинг отасини амалиётдан сўнг бир қанча топилиши бироз қийинроқ, аммо самарали дорилар кераклиги ҳақида огоҳлантириб керакли манзилларни тавсия қилади. Дориларни тахт қилиб қўйишни сўрайди.
Эртаси куни ўша инсон Абдувоҳиднинг ҳузурига келади ва у буюрган дориларни топа олмаганини айтиб , ёрдам сўрайди. Абдувоҳиднинг ҳай- ҳайлашига қарамай столи устига бир даста пулни сочиб ташлайди. Абдувоҳид ўспириннинг отасини тинчлантиришга ҳаракат қилиб пулларни унга қайта топшириш мақсадида йиғиштириб олаётган вақтда хонани махсус ҳизмат ходимлари босади. Табиий-ки , алоҳида бўёқ билан ишлов берилган пуллардан фақат Абдувоҳиднинг бармоқ излари топилади.
Махсус ҳизмат ходимлари томонидан Абдувоҳидга айблов эълон қилинганининг дастлабки дақиқаларида у ҳеч нарсага тушунмайди. Аммо онги тиниқлашиб гап нима ҳақида кетаётганлиги ҳақида тушунганида кўз ўнги қоралашади ва "гуп" этиб йиқилади.
Абдувоҳид туҳмат балосига чидай олмай оғир инсультни бошидан кечирган эди.
Абдувоҳиднинг чап ярим нимтаси ишламай жуда узоқ ётиб қолади. Ўзига келиб мустақил атак- чечек қадам боса бошлаганида унга қўйилган барча айблар туҳмат эканлиги ўз исботини топган эди.
Ва ...
Ва асосий айбдорлар топилмаган эди. Сабаби энг асосий айбдорлардан бири чет давлатга кўчиб кетиб изсиз йўқолган эди.
У , яъни Зоиржон Тоиров орадан бирмунча йил ўтиб, қорлар ёғиб, излар босилиб кетгач ортга қайтди. Шу бўйи ёпиқлиқ қозон ёпиқлигича қолиб кетди.
Абдувоҳид Камолов ҳозир мўъжазгина хусусий клиникани юритади. Бироқ ўз соҳаси бўйича жарроҳлик амалиётини ўтказмайди. Танасига бўйсунмайдиган ярим ҳаракатлана оладиган чап қўли бунга моънелик қилади.
Ана шунақа гаплар ...
- Ноинсоф ... -алам билан шивирлади Қораев ,- Тоировни айтаман-да , шунчаликка ҳам борасанми , аблаҳ. Ундан кўра ўқи ,ўрган. Ичиқоралик ҳам эви биландан-да.
Аммо битта нарсага ҳайронман. Тоировнинг ўша вақтда чет элга жуфтакни ростлаши билан барча ишнинг бости ,бости бўлиши ғайри табиийдек кўриняпти кўзимга.
- Абдувоҳид Камоловга туҳмат уюштирилганда асосий урғуни ўз зиммасига олган киши , яъни бемор ўспириннинг отаси орадан бир ой муддат вақт ўтмай бандаликни бажо келтирган , асосий буюртмачилар эса пана -пасқамда қолиб кетишган эди.
Бугунги кунда эса барчангиз кўриб турибсиз-ки ,
@Xazon_Rezgi /63
Kuyov yaxshi boʻlsa, qolgani topiladi toʻgʻri-mi?
@xazon_rezgi
КИТОБ
Бугун китобим чиқди.
Ҳар гал янги китобим чиқиши билан биринчи нусхасини онамга атар эдим. Ҳар гал бир хил сўз ёзиб берардим: «Биринчи ўқитувчим – онамга!» Онам китобни кўриши билан кўзлари қувончдан порлаб кетар, узундан-узоқ дуо қилар, пешонамдан ўпиб, яккаш битта гапни такрорлар эди.
– Сен менинг суянган тоғимсан, ўғлим...
Кейин худди биров олиб қўядигандек, китобни ёстиғининг тагига яширарди.
Шунда мен китобим чиққани учун ўзимдан кўпроқ онам қувонганини билиб турардим.
Бир куни маҳалланинг нариги чеккасида турадиган нонвойникига кириб қолдим. (Нима юмуш билан борганим эсимда йўқ.) Қарасам, ёғоч сўрида китобим ётибди. Варақлари титилган, офтобда сарғайиб кетган. Қизиқиб қўлимга олдим. Ўқисам, ўзимнинг дастхатим: «Биринчи ўқитувчим – онамга!»
Ўшанда нима учун бундай аҳволга тушганимни билмайман. Худди биров мени масхара қилаётгандек бўлиб кетди. Келиб онамга тўнғилладим:
– Китобни етти маҳалла нарига ташлаб келинг, деб берганмидим сизга!
Онам айбдор қиёфада маъюс жилмайди.
– Мавлу ҳеч қўймади-да, болам. «Битта ўқиб бераман», деди.
– Мавлудагача яна мингта қўлдан ўтгани кўриниб турибди, – дедим зарда билан. – Мақтангансиз.
– Ўзингни сиқма, жон болам. Ҳозир олиб келаман.
Чиндан ҳам, ўша куни китоб қайтиб келди...
Ҳар гал китобим чиқса, онам бир гапни айтарди:
– Сен менинг суянган тоғимсан, ўғлим...
Билмаган эканман, мен онамнинг эмас, онам менинг суянган тоғим экан. Тоғим тўсатдан қулаб тушди. Бугун янги китобим чиқди. Биринчи нусхасини эмас, битта нусхасини эмас, олтмиш минг китобнинг ҳаммасини онамга бағишладим. Лекин...
Ўткир Ҳошимов
@xazon_rezgi
#иқтибос
Ҳаётда бўлишингиз керак бўлган энг гўзал жой, бир дуонинг ичидан жой олмоқдир.
Ҳазрати Шамс Табризий
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
#хайрли_тонг
Ассалому алайкум, яхшилар ...
Янги кун муборак бўлсин! Аллоҳ барчамизни юзи нурли, сўзи таъсирли, тоълеимизни баланд, ризқимизни кенг қилсин.
Қалбимиздаги ниятларимизни ижобат айласин...
Якшанба кунимизни мазмунли қилиб, хайр-у барокатларини ёғдирсин...
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
#хайрли_оқшом
Синдирсалар қўлларида ифорин қолдирадиган гулдек бўлинг!
Ҳеч кимга ёмон сўз айтманг.
Ҳеч кимнинг озорига озор билан жавоб қайтарманг! Аксинча улар ҳаққига юракдан дуода бўлинг, шунда қалбингизни нафрат эгаллаб олишидан қутқарасиз...
Хайрли оқшом, Қадрдон!
/channel/xazon_rezgi
#ҳайвонот_оламида
Лайлаклар ҳеч қачон кекса лайлакларга ҳужум қилмайди.
Патлари қалин қарға ўзидан заиф бўлган қарғани совуқдан ҳимоялайди.
Филлар бирор душман ҳужумига учраса, аввало тўдадаги кекса, кучсиз ва ярадор филларни хавфсиз жойга олиб ўтишади...
Ажабланарлиси, улар яхши ва ёмонни ажратолмайди. Уларда савоб ва гуноҳ деган тушунча йўқ. Улар бу ишларни бирор мукофот ёки эътироф учун бажармайди. Улар ҳеч қачон "ҳайвонгарчилик қилдим", деб бир-бирига мақтанишмайди.
Ана шунақа гаплар...
Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
БАДАЛ
(ҳикоя)
давоми
Қайинсингиллари узатилиб ўз оилалари билан андармон бўлиб кетишди. Қайнилари ҳам шундай, рўзғорлари бўлак бўлгандан сўнг ҳаммаси "ўзидан тинди" .
Олим ака билан Насима опа ҳам ўғил уйлантиришди , қизларини чиқаришди. Мана энди қўш тўтидек чуғур - чуғур қилиб бирга қолишди.
Насима опа кунда "Нима ейсан , нима ичасан , онаси ? Манави кўйлак сенга ярашади ёки фалон жойга бориб бир айлантириб келай сени" кунига юз айланиб ўргиладиган эрига қараб онасининг сўзлари ёдига тушади: "Вақти келиб шу эр бутунлай сенга қолади..."
Ҳаа...
Эри ўзига қолди. Энди егани олдида , емагани ортида. Нимага қўлини узатса етгулик. Бироқ... Ана шу эрга эгалик қилиш бадали жонининг яримта бўлиб қолиши эвазига бўлгани ачинарли эди...
П.С. "Инсон кексалик учун ҳам жонини озроқ бўлса-да асраши керакмикан ?!" дейман-да... Иложи бормикан ...
Муаллиф: Хазонрезги
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
Қувватингиз олибди йиллар
Гапирмоққа келишмас тиллар
Кўнглингизга сиғмаса қинлар
Суянгани мен борман дада!
Оқ сочингиз дардлардек бисёр
Бошингизни безар мисли қор
Хассангизни не кераги бор
Суянгани мен борман дада!
Елкангизни устида ўстим
Тўлдирдингиз бўлса кам-кўстим
Ё болам денг, ёки денг дўстим
Суянгани мен борман дада!
Мен нотовон билмабман қаранг
Сиз дардларни енгибсиз аранг
Мана келдим жонимни сўранг
Суянгани мен борман дада!
@xazon_rezgi
#Қасд асарини тўлиқ ўқиш учун таклиф👇👇👇
/channel/xazonrezgionlayn/21
#ҚАСД
.
Зоир Тоировга Райҳонанинг ҳақиқатдан ҳам мазаси йўқлигига ишонтириш учун икковларини шундоқ ҳам тонг сахардан қизиётган ҳавода машинанинг эшик- ойналарини ёпиб, печкасини ёқиб ярим соатча бўғриқиб ҳайдаганини , шўрлик Райҳона қанчалик қийналмасин бир оғиз лом- лим демаганини эслаб Алининг юраги ачишди.
"Насиб қилса барчаси ортда қолди ,- ўйлади Али ,- бу ёғига бизга фақат бахтлар ярашади, фақат бахтлар ..."
Али машинасини тўғри уйига ҳайдади. Уни дарвозалари ёнига келиб тўхтатганда ҳам Райҳона уйқудан кўзини очмади.
Али тезда уйга кириб ўзи ва Райҳонанинг кийим - кечагидан қўлига илинганларидан битта сумкага солди-ю, дарров ортига қайтди.
У машинага қайтиб ўтиргач , Райҳонанинг ўриндиғини ухлаши учун қулай қилиб тушириб қўйди-да, тўғри Сўқоққа қараб йўл олди...
Али мўъжалдаги манзилга қоқ пешинда етиб борди.
Йўл бўйи Райҳона уйқудан кўзини очмади. Али сотиб олганига анча бўлган , аммо ортиқча минишга эҳтиёж топмаган сўнгги русумдаги нексиясини шу бугун ҳайдагани учун ўзидан рози бўлиб кетди . Ташқарида кун ёндираётган бўлса-да машина салонидаги ҳаво кондиционер ишлаб турганлиги учун мўътадил эди. Шу сабаб Райҳонанинг ҳам уйқуси йўл давомида сира бузилмади.
Машина манзилга бориб етгачгина Райҳона кўзини очди . У қаерда эканликларига қараб ўтирмай Алига эрка назар ташлади :
- Қорним очди...
Али унга жавобан жилмайди . Кўзлари билан ойнага ишора қилди. Шундагина Райҳона шаҳар ташқарисида эканликларини англади :
- Қаердамиз, Али ака?! Бу жой қаер ?
- Сўқоқдамиз, Райҳона,- деди Али мақтанганнамо ,- Эсингдами , ҳув бирда айтиб бергандим- у Ҳанифа холанинг боғи шу ер.
- Вууй , бунча зўр ,- юзлари яшнаб кетди Райҳонанинг,- кўзимни очсам Сўқоқдамиз . Худди эртакдагидек .
- Юрақол, холанинг боғига борамиз,- йўл бошлади Али ,- Бугун душанба , шунинг учун бу ерда деярли ҳеч ким йўқ .
Али айтган боғга зиналар орқали пастлаб кирилар экан. Салкам икки терак бўйи пастликда жойлашган боғ таърифига тил ожиз даражада хушманзара бўлиб , танаси қучоққа сиғмайдиган баланд чинор дарахтлари ерга тангадек офтоб нурини туширмас эди. Боғ тош йўлакчалар орқали иккига ажратилган , чап тарафида ошхона, ўчоқхона , тандирхоналар жойлашган бўлиб ,асосий ўнг тарафида дам олувчилар учун йигирмага яқин кенг ва кўркам , ўймакор ёғочдан ишланиб лакланган каравотларга жой солиб қўйилган эди. Энг мақтовга молик жойи ушбу каравотда дам олувчилар атрофи турли чирмашиб ўстирилган ўсимликлар туфайли бир- бирларига кўринмас ва ҳалақит беришмас эдилар. Боғнинг ҳар ер , ҳар еридан майда тош ётқизилган ариқчалар орқали жилдираганча муздек тоғ жилғалари эркаланиб оқиб ётар эди.
Райҳона атрофга кўзларини тўлдириб суқланиб назар ташлар , ора- сира Алига завқланганча "раҳмат" дегандек табассум ҳадя қилишни унутмас эди.
Али Райҳонани боғнинг этагига бошлаб борди. Бу ердаги манзара кираверишдагидан хам сўлим эди. Сал нарида тоғдан тошга урилиб икки қулоч кенглигида оқаётган сув кишига янада ором бахш этар , тўғрида бирин- кетин ястанган тоғлар савлат билан қўр тўкиб ҳаловат ҳиссини янада оширар эди.
Али энг чеккадаги жойни танлади.
- Марҳамат қилсинлар ,- деди у Райҳонага йўл берар экан , - қалай ёқдими ?
- Дид масаласида сизнинг ёнингизга тушадигани йўқ ,- деди Райҳона хонтахта ёнидаги қалин қилиб тўшалган кўрпачага чўкар экан , айниқса ...
Райҳона шундай деб кроватнинг ёнига ишора қилди.
Боғнинг ичкариси соялиги сабаб ҳеч қандай гул экилмаган бўлса , бу жой унинг адоғи бўлганлигидан офтоб олашувоқ тушиб турар , шу сабаб қатор- қатор қора-ю, яшил райҳонлар тантилик билан экиб ташланган эди.
Алининг ўзи ҳам райҳонларга энди эътибор билан назар ташлади. Райҳонанинг мақтовидан эса ёйилиб илжайди.
Изма - из етиб келган боғ ходими уларга салом бериб "Кўнглингиз нима тусайди?" деган саволни берганда Али ҳозирги кайфияти таъсирида кулимсираб жавоб қайтарди :
- Тўғрисини айтсам бўридек очман. Қандай таомингиз бўлса ҳам тезда олиб келинг. Бўлмасам ўн дақиқаларда очликдан ҳушимдан кетишим мумкин. Ўзингиз чамалангда
@Xazon_Rezgi /60
#ҚАСД
- Керак бўлмаса шу уколни қилармидим, - деди Тоиров шприцни бармоғи билан черта ,черта - қўрқманг бу укол оғриқли, аччиқ укол эмас . Хаттоки игна санчилганини билмай ҳам қоласиз. Мана мени айтди дейсиз ...
Тоиров шу сўзларни айта туриб бир қўлида спирт билан хўлланган пахтани, бир қўлида дори тортилган шприцни тутганча Райҳонага яқинлашди.
У қизнинг бошига энгашди-ю , бирдан шу туришида тек қотди.
Тоиров Алининг ўт бўлиб ёнаётган нигоҳларидан беҳад чўчиб кетганди.
- Райҳона ҳаттоки игна санчилганини ҳам билмай қолади шундайми ? - деб сўради таҳдидли овозда , - кейинчи , кейин нима бўлади ? Айт , мараз ?!
Тоировнинг ранги қув ўчиб кетди. Жонҳолатда ўзини орқага ташлади :
- Бу ... Бу нима деганингиз ? - дея олди аранг у ярим овозда кўзлари олайганча ...
Шу пайт хонага олти нафар киши бостириб кирди. Улардан иккита махсус форма кийгани чаққонлик билан Тоировнинг қўлини орқасига қайириб гавдасини қимирлай олмайдиган қилиб энгаштириб қўйишди.
Биттаси резина қўлқоп кийилган бармоқлари ёрдамида қўлга олиш жараёнида ерга тушиб кетган дорили шприцни олиб махсус полиэтилен халтачага солди :
- Мана иш битди , жаноби доктор ,- деди у,- энди асосий айбловни жиноиий қидирув бўлими ходимларидан эшитасиз .
Тоиров "Шу сўзларни айтган инсоннинг овози нима учундир таниш" деган хаёлда юлқинганча бошини кўтарди. Унинг қаршисида кулимсираганча бемори Сардор Қораев турар эди.
- Ўзимни таништиришга руҳсат бергайсиз , - деди Қораев ҳотиржам овозда ,- истеъфодаги майор Сардор Қораев. Ҳамкасбларим учун эса шунчаки "Чақмоқ" ... Ҳа мен ўша "Икки дил" кафесида сиз ва ҳамтовоғингиз Ёрқиной Мардонбекованинг ҳуфёна суҳбатини видеотасвирга олдиртирган , Мардонбекова Райҳонани заҳарлаб ўлдириш учун Данил Гиниятулин билан олди - сотди учрашувингизни суратларга муҳрлатган , шунингдек Козим Иззатович Рихсиев билан Ёрқинойнинг бир қанча қора қилмишларини фош қилиш учун маълумот тўплаган Чақмоқман. Менда гапингиз борми ?!
- Сиз ... Сен ...- тили айланмай қолди Тоировнинг , сўнг нималарнидир ўйлаганча питирчилади ,- буларнинг бари ғараз мақсадда уюштирилган , кўролмаганликдан қилинган ишлар...
- Уюштириш?!- деди унга яқинлашган Асад Акбаров нафрат билан боқар экан. Уюштириш бу сизга ҳос иш Зоир Тоиров ! Ҳаммани ҳам ўзингизга ўхшатаверманг ?! Сиз ҳали ҳаммаси учун жавоб берасиз ! Абдувоҳид Камолов учун ҳам алоҳида жавоб берасиз !
Энди эса ўзингизга қўйилган айблов билан танишинг .
Акбаров бир қадам ортга чекинди .
Ўрта ёшлардаги қадди тик эркак Тоировнинг рўпарасига келиб кўзларига қаттиқ тикилди:
- Зоиржон Тоиров! - деди у дона- дона қилиб гапирганча ,- Сиз фуқаро Ёрқиной Мардонбекова , Козим Иззатович Рихсиев , Данил Гиниятулин билан биргаликда фуқаро Райҳона Мардонбекованинг жонига қасд қилишликда айбланасиз . Сиз айблов эълон қилинган кундан бошлаб ...
#давоми_бор /58
Муаллиф: Хазонрезги
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g