xazon_rezgi | Unsorted

Telegram-канал xazon_rezgi - XazonRezgi (Official Channel)

31830

Ассалому алайкум. Хазонрезгининг телеграмм каналига хуш келибсиз! Каналдан пост улашганда муаллиф номини ўчирманг! Perfluence https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g Реклама таклифи: https://t.me/Reklamarezgi

Subscribe to a channel

XazonRezgi (Official Channel)

30 йил диванда ётган қизга нима бўлди? Интернетда жуда катта шов-шувга сабабчи бу́лган бу вокеалик халигача ку́плаб саволларни келтириб чикармокда!

2022 йил 3 январда Луизиана ЭМС ходимлари 36 ёшли Лейси Эллен Флетчерга жавоб беришди. Шифокорларни аёлнинг у билан бир уйда яшовчи ота-онаси чақирган.
Тез тиббий ёрдам ходимлари Лейси Элленни осилган диванда ётган ҳолда топишганда, улар даҳшатга тушишди.
Озиб кетган катта ёшли аёл...

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

ГЕММОРОЙДАН
2⃣☺️☺️☺️ ичида халос бўлинг !

ОҒРИҚЛАРСИЗ ҲАЁТ 🌷

100% табиий маҳсулот

Маҳсулот сифати кафолатга эга 📌📝


Биз билан 2 кун ичида халос бўлинг🤝

⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️
https://dexpress-uz.shop/stop/gemorroy/12
https://dexpress-uz.shop/stop/gemorroy/12
https://dexpress-uz.shop/stop/gemorroy/12

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Shaxsiyat testi

Ushbu rasmda birinchi nimani ko‘rdingiz Shaxsingini 98% ga ochib beradi menda barchasi to‘g‘ri chiqti

Tanlab bosing👇

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

✍Ака ва Сингил ( Бўлган воқеа )

Мен у пайтлари ёш эдим.Синглим атиги 15 ёш эди. У мактабда 8- синфда оқир эди.  Мен номард эса.. Òша куни òқишдан эртароқ келдим.Уйимиз 8 қаватда эди.Лифда чиқар эканман негадир ҳаяжонланиб òзимни тер босарди.Худди нмадир содир бòладигандей...Уйга кирдим... Уйда ҳеч ким йўқ эди. Синглимнинг қўшиқ ҳиргоя қилаётгани қулоғимга чалинди. Эшикни очиб не коз билан қарасам синглим...😱

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ҚАСД

кўраман, Али ака... Жудаям...

Али энди бу сўзларга аҳамият берадиган даражада ҳушёр эмасди.

- Гапир ! Мен нимага ваъда беришим керак эди ? - деди у Райҳонанинг қаршисида серрайганча туриб ,-Ўзинг айтгандек эркаклик сўзини ? Бемалол айтавер , умримда илк бор ўзим билмаган нарса учун йигит сўзимни бағишладим. Қўрқма ! Сени ...

- Али ака! - деди Райҳона унинг гапини бўлиб ,- Сиз ваъда бердингиз !

Ва мен бор ҳақиқатни айтаман!

Мен ... Мен... Мен ҳомиладорман , Али ака ! Ва бу фарзандни дунёга келтиришимга ҳеч бир қаршилик қилмайсиз ! Сиздан ҳозир ана шунинг ваъдасини олдим...

Алининг устидан биров гўёки бир челак қайноқ сув қуйиб юборгандек бўлди. У турган жойида ўқ егандек қалқиб тушди...

Райҳона эридаги бу ҳолатга эътибор қилмай гапида давом этарди :

- Али ака ...
Мени кўп бора огоҳлантиришди.
Фарзандли бўлсам ҳаётим хавф остида қолар эмиш.
Юрагим бунга бардош бериши қийин эмиш .
Танамда йиғилган заҳар энг биринчи менга таъсир кўрсатармиш...
Ўлиб қолишим ҳеч гап эмасмиш.
Бу ҳаётим учун аниқ қасд эмиш ...
Гўдак ҳам хавф билан тўғрима - тўғри рўбаро эмиш.

Хуллас ...

Эмишлар жуда кўп , Али ака !

Аммо умид битта !

У ҳам бўлса Аллоҳдан...

Али ака ... Мен гўдагимиз туғилгунча тўхтамай Аллоҳдан фарзандимиз соғ-саломат дунё юзини кўришини сўрайман. Ҳар бир намозимда , ҳар бир нафасимда сўрайман.

Аллоҳ "Сўра , дуо қил , ижобат ўзимдан" деган буюк зот !

Дуога лиқ тўла кафтимни қуруқ қайтармайди , мана кўрасиз ...

Райҳона кафтларини дуо қилаётгандек чўзди .

Али унинг ёнига тиз чўкди.

Райҳонанинг киприкларида илиниб турган ёшни бармоғи билан сидириб оларкан аранг :

- Райҳон... Жаннат гулим ... Нега мендан бу гапларни яширдинг? - дея сўради ,- ахир бунга анча вақт бўлган , тўғрими ? Демак , гамбургерга бошиқоронғи бўлган экансан- да ? Эээҳ, сени қара-ю ?
Мен ... Мен шу топда бахтлиман. Осмонларда учаяпман . Демак , ота бўлар эканман- да ... Бироқ кўнглимда хавотир ҳам йўқ эмас ... Ахир Шоҳида опа ...

- Али ака , илтимос . Келинг шу бугун шулар ҳақда гаплашмайлик,- эркаланиб сўради Райҳона ...

- Дилбарим... У ... - Али кафтини Райҳонанинг қорнига авайлаб босди ,- у қанчалик ?

- Адашмасам , бир ярим ойлик атрофида, - жилмайди Райҳона

- Аммо битта нарсага ҳайронман. Ахир қандай қилиб ...

#давоми_бор /69

Муаллиф: Хазонрезги

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

👆👆👆👆 аввалги қисмлар

#ҚАСД

22- ҚИСМ

Райҳона ўзи истаса-да , шифокорларнинг унинг фарзандли бўлишига изн беришмаётганликларида эди.

- Бироз сабр ,- деган эди аввалги кўрик вақтида ҳам Райҳонанинг аёллар шифокори Шоҳида Туроповна ,- жон синглим , яна бироз сабр. "Соғлом онадан - соғлом бола" деб минг бора таъкидлашим шарт эмасдир. Шусиз ҳам кераклича огоҳлантирдик.
     Сиз бир неча йиллар давомида мунтазам заҳарланиб келгансиз. Танангизда тўпланган бу заҳар ҳомиладорлик жараёнига таъсир қилмасдан  қўймайди. Майли , сиз ўзингизни ҳақиқатдан ҳам яхши ҳис қилаётган бўлинг. Бироқ бу ҳали ҳаммаси жойида дегани эмас-да. Ҳеч ким , қайтариб айтаман ҳеч ким танангиз тўпланган заҳардан батамом тозаланиб бўлмагунга қадар кечадиган ҳомиладорлик рисолалагидек ўтади дея кафолат бермайди. Шу сабаб бизнинг огоҳлантиришимизга жиддий қарашингизни сўраймиз .
   Райҳона ўшанда Шоҳида Туроповнага қарши бир оғиз сўз айтмаган бўлса-да ,  унинг қабулини кўзларида милт- милт ёш билан тарк этган эди.

    Али ишдан қайтганда Райҳонани уйда учратмади.

- "Демак , яна отасининг ҳовлисига кетиб қолибди- да ,- ўйлади у хўрсинганча ,- демак , яна кайфияти бузуқ..."

     Мана бир ойдир-ки Райҳонанинг ота уйи бўшатилинган. Васиятнома бўйича уй ходими Иноят холага Себзордан кўп хонали квартира олиб беришгач , хонадон ҳувиллаб қолди .
    Али ҳам , Райҳона ҳам бу хонадон тўғрисида бир қарорга келмаган эдилар . Албатта сотиб юбориш фикридан узоқ бўлишса-да , кўчиб келишга хам кўнгиллари чопмаган эди. Битта- яримта ижарачи қўйиш ҳақида икковлари ҳам қатъий "йўқ бўлмайди" деган жавобни айтган эдилар.
    Аммо шундан буён Райҳона тез - тез бу ерга келиб турар ва ҳар келганида Алини огоҳлантиришни унутмас эди.

    Аммо бугун тонгда...

     Икковлари тортишиб қолишди.

     Барчаси Райҳонанинг Алидан нонуштага гамбургер буюртиришни сўраганидан бошланди.

- Яна гамбургерми ? Жонингга тегмадими  шу гамбургер? Турарда гамбургер , юрарда гамбургер, ётишдан олдин яна гамбургер! Шундан бошқа овқатни ҳам  биласанми ? Кўнглимга тегиб кетди- ку ! Ундан кўра ярим коса мастава қил , қатиқлаб ичайлик. Янги келинлик вақтингда биб-бинойи овқат пишириб турардинг. Аммо кейинги вақтларда ...

- Нима кейинги вақтларда ? Айтинг ! Нима учун тўхтадингиз ? - лаблари алам билан пирпиради Райҳонанинг,- айтаверинг !
   Ношудсан денг !
   Бутун танангни захар босиб кетган денг ! Ярим коса мастава тайёрлай олмагандек битта бола туғиб беролмайсан денг! Айтинг!

- Райҳонаааа! Гапни болага бурма! Шу вақтгача бирон нарса дедимми бу тўғрида ?! - Алининг асаблари қақшаб ингради.

- Айтишингиз шарт эмас! Кўр эмасман! Кўриб турибман- ку, барчасини . Бўлмасам икки марта гамбургер сўраганимга шунча иддаони тахлаган бўлармидингиз ? - Райҳонанинг асаби Алиникидан кам бузилмаганди.

- Райҳонааа ,- деди Али у билан бахслашиш бефойдалигини англаб хўрсинганча ,- ўзингга ўхшамай қолибсан. Мен фақат ҳадеб фаст фуд ейиш соғлиққа зарарлигини тушунтирмоқчи эдим халос.  Гапимни охиригача эшитганингда шунга ўхшатиб ўзинг уйда тайёрлаб егин демоқчи эдим. Ўшанда ҳар хил концерогенларсиз зарари камроқ бўлар эди.

   Али унга афсус ила нигоҳ ташлади ва дарвоза томонга йўл олди :

- Мен ишга кетдим...

     Аммо у кун  давомида қандай ишлаганини билмади. Бутун хаёли Райҳонага кетиб қолаверди . Унинг ўжарлигидан бир аччиғи чиқса , ёш қалққан кўзлари ёдига тушиб юраги яна бир эзилди .

   Аксига олиб бир кунда ўн марталаб қўнғироқ қиладиган Райҳона ҳам нима учундир сукутда эди.  Али ҳам ғурурини бир четга йиғиштириб қўйиб Райҳонага беш марта қўнғироқ қилди . Аммо барча уринишлари бесамар кетди.

"Ўзича аразлаган,- ахири шу қарорга келди Али ,- ҳа майли уйга борай кўнглидан барча дилхираликларни қувиб соламан"

     Мана йигирма кундан ошди-ки Али "Илмга сармоя" корхонасида Розиқ Рафиқовичдан  иш ўрганмоқда. 

   Буни Райҳона ва Розиқ Рафиқович истади. Бир томондан тоғаси ҳам уларнинг фикрини ёқлаганлиги сабаб Али бу таклифга йўқ дея олмади.

- Жиян , биламан бу таклиф эркаклик нафсониятингга тегиши аниқ . Бироқ келинни соғлиғи батамом тикланиб олмагунча

@Xazon_Rezgi          / 67

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

МУАЛЛИМ

3-ҚИСМ


/channel/Xazon_Rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Муаллим 1--қисм

/channel/Xazon_Rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#билса_ҳазил 😊

Аёллар ҳақида...

Бир мамлакат эрлари,
Кўп айтаркан бир мақол:
"Аёлнинг - сочи узун,
Ақли қисқа!"
Бу не ҳол ?!

Аёллар чидашибди,
Юзлаб, минглаб, кўп бора.
Сабр косаси тўлиб,
Тошганмиш ...
Охир чора-

Йиғилдилар, келишиб
Узун сочлар кесилди !...
Ўзларин айбдор билиб,
Эрлар роса эзилди...

Энди аҳвол ўзгарди,
Калталанди кўйлак, енг,
Аёллар шим кийишар,
Эрлар билан бўлиб тенг.

Вазият ҳам ўзгарди,
Айланди чаппасига,
Аёллар келиб олди,
Ҳокимият тепасига...

Энди " бегим" дейиш йўқ,
Йўқдир сирли хаёллар
Эркакларга тенгмиз дер,
"Ақлли"-да аёллар...

Замонани зўр зайли,
Аёлларни об кетди,
"Шўрлик" эркаклар улар
Соясида қоб кетди.

"Ер-юмалоқ"!
Эркаклар,
Энди қилишар аттанг:
-Қайтармикан изига,
Аёллар қилмай таранг

Ҳар кимда шу савол бор,
Хеч кимсада йўқ ечим
Юрак ютиб уларга,
Айта олмасмиш ҳеч ким.

Бир билимдон эр топмиш,
Муаммо жавобини,
Гар ечилса тугунлар
Олсин-а савобини.

Йиғилишиб эркаклар,
Қўл дуода!
Роз айтар...
Тавба қилдик,
Ё АЛЛОҲ!
УЗУН СОЧЛАРНИ ҚАЙТАР !!!

Хазонрезги


Манзил :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#давоми

Назира энди бир сидра кийимга дазмол босган ҳам эдики , ортидан оҳиста "болам" деб чақирилган товушни эшитган эди ўшанда. Хаёл олиб қочган экан , чўчиб тушганди. Кейин эса ўгирилиб қайнонасини кўргач, ўз ҳолатидан уялиб "лавлагиси чиқиб" кетганди.
Базўр "келинг , ойижон" дея олган эди , халос .
Бир хафталик қайнонанинг аҳволи уникидан кам эмас эди. У хам дув қизариб қўлидагини тортинганча Назирага узатганди ўшанда:

- Болам , мана буни еб олинг. Дазмолни кейин қиласиз.

Шундагина Назира қайнонаси қўлидаги тақсимчада иккита чала қилиб қовурилган тухум ва тўртта япроқ қилиб кесилган бўлка нонни кўрган эди. Назира эътироз билдиришга улгурмай қайнона - онаси шарт ортига бурилиб хонадан чиқиб кетган эди.
Назира ҳозир қайнонасининг ўзига биринчи маротаба таом илинган кунини эслар экан , ширин тамшаниб қўйди, димоғига ўша - бундан йигирма беш йил олдинги қўлига тутқазилган қовурилган тухумнинг ҳиди келиб кетди . Қайнонаси бу одатини неча йиллар канда қилмади . Хатто орадан йиллар ўтиб уйи - жойи бўлак бўлганида ҳам ,унинг "Болам " деб... неларнидир енг учида илиниб келиш одати йўқолмади. Шуларни эслар экан , Назира юраги дукурлаганча шивирлади "Ўзимнинг Ойижоним"...
Бирдан Назиранинг кўнгли ёришиб кетди . Шунча кундан буён "зўр қайнона " бўлишга қаратилган ҳаракатини энди йиғиштирса ҳам бўлиши кераклигини англади. У зўр қайнона бўлиши шарт эмас , шунчаки "ойижон"исига ўхшаса бўлди экан ...

- Болам ...

Ҳовлидаги супуриндиларни ахлат челакка солаётган Муслима ялт этиб бошини кўтарди . Дик этиб қаддини ростлади . Беихтиёр қўлини кўксига қўйди :

- Лаббай, ойижон ...

- Қўлингизни чайинг-да , бу ёққа қараворинг ...

Назира ортига бурилди .

Бир оздан сўнг хонага кирган Муслима ҳайрон бўлди . Назира уни қўярда - қўймай дастурҳон атрофига ўтказиб , нонушта қилишга "мажбурлар" эди .

- Уялмасдан катта- катта енг . Ҳали ишимиз кўп . Бугун бир қовоқ сомса қилайлик . Кейин ,- Назира куни кеча кўрган муштипар-ҳокисорини эслаб энтикди - кейин ойижонни кўриб келамиз . Улар қовоқ сомсани жуда яхши кўрадилар ...

Муслима ҳам шу топда қайнонасинин юзига бунчалик офтоб балқиб кетишига сабаб бўлган "Қайнона - бувижон" ни яхши кўриб кетди ...


Муаллиф : Хазонрезги

Муаллиф номини ўчирманг❗️

Каналимизга обуна бўлинг👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Бугунинг энг чиройли кун...

Каналга уланиш 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

☀️🌤#хайрли_тонг

Ассалому алайкум, қадрдон...

Бошланаётган янги кун хаммамизга омад келтирсин!

Ўйлаган барча яхши ниятларимизга яратган эгам етказсин!

Хафта аввали душанба тонги барчамизга хайрли келсин!

Каналга уланиш
👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Вилоятингизни кўрингчи сизга нима чиқар экан👇👇🤩

Ўз вилоятингизни танланг ва устига босинг сизга нима беркитиб қўйилган экан👉🏻🫵🏻🥳

🫵🏻👉Сирдарё 🫵🏻👉Навоий
🫵🏻👉Жиззах 🫵🏻👉Хоразм
🫵🏻👉Бухоро 🫵🏻👉Сурхондарё
🫵🏻👉Наманган 🫵🏻👉Андижон
🫵🏻👉Қашқадарё 🫵🏻👉Самарқанд
🫵🏻👉Фарғона 🫵🏻👉Тошкент

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

❗️Киндик шакли инсон характерини ва умр кўриш давомийлигини белгилашини биласизми? 🤔

Жуда эски синов
.
Қорин тугмачангизни расмдан топдингизми?

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

💁‍♀ ФАСОНЛАР ОЛАМИГА МАРХАМАТ 🌹

УШБУ КАНАЛДАН ХАР ҚАНДАЙ ЁШ УЧУН ТРЕНДАГИ ФАСОНЛАРНИ ТОПА ОЛАСИЗ❤️

😍КЕЛИНЧАКЛАР УЧУН ФАСОН
😍ЁШИ КАТТА АЁЛЛАР УЧУН
😍БЕПУЛ ТИКУВЧИЛИК ИШЛАРИ
😍ВЕЧЕРНИЙ ФАСОНЛАР


КАНАЛИМДАН БЕМАЛОЛ ЎЗИНГИЗНИ МАКИЯЖ ҚИЛИШНИ ЎРГАНОЛАСИЗ❤️🥰

ТЕЗДА УЛАНИБ ОЛИНГ✅
/channel/+K_DlHmp2KWZiYzVh

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

/channel/Xazon_Rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Никоҳда бахтли бўлиш тасодиф ўйинларга боғлиқ. Иккала томон бир-бирлари тўғрисида қанчалик кўп нарса билишмасин ва бир-бирларига қанчалик мос келишмасин —бу нарса уларнинг бахтли бўлишлари учун омил бўла олмайди. Вақт ўтиши билан улар ўртасида келишмовчиликлар пайдо бўла бошлайди. Шунинг учун бир умр бирга яшамоқчи бўлган одамингнинг камчиликларини иложи борича камроқ билган яхшимасми?

Жейн Остин «Андиша ва ғурур»

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

ЖАННАТ   ТЎЛОВИ

Иброҳим Адҳам ҳазратлари ҳаммомга бордилар. Лекин пуллари бўлмагани учун, қанча ялинсалар ҳам, ичкарига қойишмади. Бўйинлари эгик ҳолда ортга қайтаётган Иброҳим Адҳам шундай ҳайқириб йиғладиларки, бир зумда атрофларига одамлар топланди. Бири олиб бири қойиб ҳазратни юпата кетишди:
— Бунчалик қайғу чекишингизга ҳожат йўқ, сиз учун ҳаммомга мана биз пул тўлаймиз!
   Шунда Иброҳим Адҳам еғилганларга:
— Сизлар мени ҳаммомга киритиwмагани учун еғлаяпти деб ўйлаяпсизларми? — дедилар. — Йўқ, асло ундай эмас. Бу дунёдаку пулинг йўқ деб ҳаммомга киритишмаяпти. Бироқ, Охиратда яхши амалинг йўқ деб Жаннатга қўймасалар, ҳолим нима кечади?
Шуни ўйлаб йиғлаяпман


©Тақво аҳлининг гўзал қиссалари

/channel/Xazon_Rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#Қасд асарини тўлиқ ўқиш учун таклиф👇👇👇
/channel/xazonrezgionlayn/21

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ҚАСД

корхонанинг юритилишига бош- қош бўлиб турмасанг бўлмайди. Бу тарафда Розиқ ака ҳам бу ёғига ишдан кетиб оёғини узатиииб яшаш илинжида. "Шунча ишлардим етар , эндиги навбат ёшларга" демоқда. Бунинг устига келин билан бир оила бўлганларингдан кейин саники - маникиси бор экан-ми ?

Хуллас биров у деди , биров бу деди , узоқ иккиланишлардан кейин Али корхонага бош ишбошқарувчи лавозимида кириб келди. Қушхона ва гўшт маҳсулотлари билан боғлиқ барча юмушлар Шоҳруҳнинг зиммасига юклатилди .

Али бугун ҳам Розиқ Рафиқович билан биргаликда кечгача корхонанинг охирги беш йиллик иш ҳужжатларини ўрганиб чиқди. Розиқ Рафиқович "Алихон , бугунчаликка етар-а? " деганида нечоғлик чарчаганини ҳис қилиб базўр ўрнидан турди.

"Ақлий меҳнатдан кўра жисмоний меҳнат осон дейишса иккинчи ажабланмаганим бўлсин"

Али шулар ҳақида ўйлаб уйга қандай етиб келганини билмай қолди. Машинаси дарвоза ёнида тўхтаганидагина ўзи боя ишда режа қилганидек Райҳона учун супермаркетдан маринадланган ананас ва музқаймоқ кремли пирожний олмаганлиги ёдига тушди.

"Майли , ҳеч қиси йўқ,- ўйлади у ,- Райҳона билан бирга бориб келамиз. Қайтага ёқтирган егуликларини ўзи танлагани завқлироқ"

Машина бир неча бор сигнал чалса-да Райҳонанинг чиқиб дарвозани очмаганидан ажабланган Али ўзи тушиб ёнидаги калит билан эшикни очди-ю ичкарига кирди.

- Райҳона! Райҳона! - овоз бериб чақирди Али ,- қаердасан ?!

Дастлаб кираверишдаги ошхонага қадам босган Али у ердаги стол устида ярим чала ейилган гамбургерга кўзи тушиб хаёлидан "Барибир ўз билганидан қолмабди-да бу ?! Барибир буюрма қилибди-да гамбургерини ?!" дея ўйлади-ю, дили ранжиди.

Зум ўтмай уйнинг ичидан Райҳонани излаб топа олмаган Алининг диққати ошди.

"Буни бирорта жин чалдими ,- ўртаниб ўйлади Али ,- илгари ҳеч бунақа эмас эди".

Али шошилганча Райҳонанинг телефонига қўнғироқ қилди . Таниш куй ошхона деразасининг токчасидан эшитилганда Али бўшашиб тушди:

Райҳона телефонини қолдириб кетибди !

Сўнгги умид Райҳонанинг ота ҳонадонидан эди.

Али дарров кўчага қайтиб чиқди-ю тезда машинасини жойидан жилдирди.

Кўзлаб келинган хонадоннинг эшиги очиқ экан. Али шитоб билан ичкарига отилди.

Али Райҳонани ўзи кутганидек отасининг кабинетидан топди.

Эшик очилишини эшитган бўлса-да , ортига қайрилиб қарамаган Райҳонанинг ўзини тутишидан Али янада ҳайратланди.

- Райҳон... - деди Али ҳорғин овозда ,- шунақаям бўладими , Райҳон...? Битта гапга шунчаликми ? Ўтакамни ёрдинг- ку ?

Райҳона миқ этмади.

Али ўзига тескари ўтирган аёлини айланиб ўтиб юзига назар ташлаб юраги орқага тортиб кетди.

Райҳона йиғлайверганидан юзлари бўртиб , қовоқлари шишиб кетганди...

- Райҳон... Азизам ... Сенга нима бўлди?

Али ўзини йўқотиб қўйганча Райҳонани қаттиқ- қаттиқ силкита бошлади:

- Гапир ?! Ё тобинг йўқми ?

Райҳона бош силкиди.

- Али ака... - деди у ҳиқиллаб ,- илтимос ... Жоооон , Али ака , менга ваъда беринг ...
Ваъда бермасангиз бўлмайди. Чин эркаклик сўзингизни беринг ...

У баралла йиғлай бошлади.

Райҳонанинг охирги сўзларидан Али ҳушёр тортди . Райҳонани ушлаб турган қўлларини шарт тортиб олди :

- Нима гап ? - деди у совуққон оҳангда ,- нимага ваъда беришим керак ? Аввал айт-чи ? Шунга қараб иш тутаман...

- Иш тутаман демаааанг ?!
Иш тутаман демаааанг !!! - ўкириб , ўртаниб йиғлашда давом этаркан Райҳона, - аввал ваъда беринг !
Йўқса...
Йўқса...
Ажрашамиз !

Алини юқори кучланишдаги ток ургандек бўлди. Турган жойида бир сапчиб тушди.

"У қандай нарса экан- ки , Райҳона ҳатто ажралишга ҳам рози !"- ўйлади Али. Шуни ўйлагани заҳоти юрагидан нимадир "чирс" этиб узилди.
Юраги ҳувиллаб, бўм- бўш бўлиб қолди:

- Майли , розиман! - деди у маъносиз кўзларини Райҳонага тикканча ,- бари сен айтганча бўлсин. Ваъда бераман! Нима ҳақда сўрашингдан қатъий назар ваъда бераман! Хаттоки талоғингни сўрасанг ҳам...

Райҳонанинг кўз ёшлари зумда қуриди. Кўзларида "нимадир" шуълаланди:

- Ростдан- ааа ? - сўради у энтикиб ,- сизни ... Сизни яхши

@Xazon_Rezgi /68

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

МУАЛЛИМ-4

/channel/Xazon_Rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

МУАЛЛИМ

2-ҚИСМ


/channel/Xazon_Rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

🔠🔠🔠🔠🔠🔠

😮 KURSLARDA O'RGATILADIGAN RETSEPTLAR MAXFIY KANALI 🤔

🥹ODDIY MASALLIQLARDAN SHEDEVR YARATAMIZ ! 😘

1️⃣0️⃣0️⃣ XIL SALATLAR 🥙
1️⃣0️⃣0️⃣ XIL PISHIQLAR 🍰
1️⃣0️⃣0️⃣ XIL PIROGLAR 🥧
1️⃣0️⃣0️⃣ XIL NONUSHTA 🥪
1️⃣0️⃣0️⃣ XIL ISSIQ OVQAT 🍲
1️⃣0️⃣0️⃣ XIL TO'RTLAR 🎂

🍰🍰🧈🍰🍪🍰🥮🥐🍰🍰🎂

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

БОЗОР ОРАЛАБ ЮРИБ КОМАТИНГИЗГА ДИДИНГИЗГА МОС ФАСОН ТОПА ОЛМАЯПСИЗМИ ?
❤️уйга
❤️ишга
❤️кучага
❤️окшомга
❤️барча ёшга мос


ФАСОНЛАРИ ЧИРОЙЛИ КАНАЛ МАНЗИЛИНИ КОЛДИРАМАН ХОХЛАГАНИНГГИЗНИ ТАНЛАБ ТИКТИРИБ КИЯСИЗ😊😊
💥ФАСОНЛАР💥
/channel/+3aP5ZgKTt080YmE6
/channel/+3aP5ZgKTt080YmE6
💥ЧЕВАРЛАР ДУНЁСИ💥
/channel/+7zxZcKM1gO8xOTMy

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ЎШАНДА ...
(ҳикоя)

Назира эрта тонгдан кўзини очди . Ҳар кунги одати . Аммо айнан ана шу одатига ҳилоф равишда ҳовлига чиқмади. Ётган ўрнида ташқарига қулоқ тутди...

Ташқаридан овоз келди :
Шип , шип ... Шип , шип ...

Янги келин ҳовли супураяпти. Ҳали тонг отгани йўқ . Ғира - шира ...

"Бола бояқиш,- ўйлади Назира ,- шу совуқда дийдираб кўча , ҳовли супуриши зарилми эди ?! . Уям бировнинг жондек азиз боласи . Онаси шўрлик ҳам ҳозир менга ўхшаб эрта сахардан хаёли ёлғизгина қизига кетиб жони саракдирмикин- а ? Ҳа ,онани яратмасин экан ?!
Вой , ишқилиб ўғли чиқдимикан ? Шу тўнғичини уйқуси ўзи бўйдоқлигидан қаттиқ эди. Кеча "Эрталаблари янги келин нарса чўчимасин , сен ҳам вақтлироқ туриб келин супир- сидир қилаётганда кўз- қулоқ бўлиб тур , озгина ёрдам берсанг эт- бетинг камайиб қолмайди " деб уришганида, ўғли чуқур уф тортиб "сўфи бетини ювмасидан супургига ёпишиб бало борми ? " деди- ю , қолди балога .
Назира ўй ўйлаб охирига етмас эди. Тўйдан олдин эҳ- ҳееей қанча аёл унга "ақл бўлишга" интилди . Ҳамманинг дарди бир : "Назира бўшмиш. Келинни бошига чиқариб олармиш бу феъли - атвори билан" .
Вой аёллар- ей . Тўйгача Назирага қанча тарбия соати- ю , қанча "мастер класс" ўтиб ташладилар . Тағин барчаси текингалигини айтмайсизми ?! Йўқ , адашибмиз ?! Текинга эмас экан ! Бу билан улар кўча -кўйда Назирани қайнона қилиб тарбиялаганликлари ҳақидаги керилиш ҳуқуқини қўлга киритар ва мазза қилиб мақтанар эканлар .

- Келинга қиздек муомала қилманг , суюлиб бошингизга чиқиб олади , кейин жойига қайтара олмай жонингиз ҳалак бўлиб кетади - деди бир овсини .
Назира индамади ,аммо овсининг кўнгли учун бошини "хўп" деган маънода ирғади . Юрагида эса "Фарзандларимнинг уччаласи ҳам ўғил бўлса . Қиздек муомала қилиш қандай бўлар экан? Билмасам ..." деб хаёл қилди- ю , хаёлининг охирига етмади .

- "Келин дегани бамисли супурги, қаерга қўйсам ўша ерда туриши керак " деди кеча бир қайнона "Оталар сўзи, ақлнинг кўзи" кўрсатувида . Сиз ҳам шу сўзларни ёдлаб олинг ва амал қилинг - Бу иккинчи овсинининг кўрсатмаси.
Назира унгаям "хўп" деб бош ирғади ва ўзича "шу билан олам- гулистон" дея ўйлади .
Эҳ бу кўрсатмалар . Назира уларни эслаб қолишга қийналиб кетаяпти- ку , новдадек келиннинг бажариши ҳали қанақа бўларкин ?!
Хуллас ўғли мана шу келини билан учрашувга чиққан кунидан бошлаб Назира обдон қайнона бўлиш илмини машқ қилди. Билмади ўхшадими , йўқми ?
Бир хафталик келинчак Муслиманинг кўзларининг жовдираб туришига қараганда Назира ўз ишини яхшигина уддалаяпти шекилли .
Назира шу топда бундан йигирма беш йил аввалги вақт - ўзининг янги келинчаклик даврларини эсга олди. Ўшанда ҳам айнан мана шундай куз фасли эди. Ўшанда ҳам хазонрезги мавсуми эди. Ўшанда ҳам Назира айнан шу келинининг ёшидаги оҳу мисол ҳуркакгина келинчак бўлган эди. Ёдида ... Янги келинликнинг биринчи хафтаси . Назира серфарзанд оилага келин бўлган эди. Уларнинг нонуштасини тайёрлаб "сен е , мен е " қилиб бўлишгунча дастурхон зумда бўшаб қолар эди. Ўша куни Назира охирги чойнак чойни дамлаб кирди- ю , ўзига дастурҳонни йиғиштиришдан бошқа иш қолмаганлигини кўрди . У иссиқ чойни секин хонтахта четига қўйди-ю, дастурхонни индамай йиғиштиришга тутинди . Хонада бағир- буғур авжида , аммо негадир қайнонаси кўринмай қолган эди .
Назира ҳамма ёқни саранжомлаб бўлгач ,ўз хонасига кирди. У қайниларининг кеча ювилган мактаб формаларига дазмол уришни мўъжаллаган эди .

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

😱Кирсовундан кучли дори тайёрлаш сирини билган одам - касал бўлмайди. 😢Афсуски бу сирни атиги 2 фоиз одамлар билади

Бизнинг танамизни бузадиган 100 ta кераксиз дори ўрнига кирсовунни тўғри ишлатишни билсангиз касал бўлмайсиз. Ушбу усул ҳаётингизни бир неча йилга узайтиришга ёрдам беради.
Маълум бўлишича...


Батафсил:👇👇👇

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Туннинг қасрига кирдик, уйимиз чироқлари ёнди.

Кимлардир бугунги ўтган кунини бир четда сарҳисоб қиляпти.

Аслида тириклар сафида бўлганингиз, ҳеч қаерингиз оғримаётгани, дастурхонингизда ризқингиз борлиги, ҳотиржамлигингиз, яқинларингиз,  шомдан сўнг эшик очиб келадиган қадрдонларингиз борлиги ўзи турган-битгани- бахт.

Балки мусофирдирсиз- демак,  сизни юртда кутаётганлар борлиги- бахт.

Қаерлардадир ризқингизни териб юргандирсиз- насибангизни тоғ учига қўйган зотнинг- ризқ топишга сизни ҳаракатга келтириб қўйгани- бахт.

Имкон сизда борлиги, Аллоҳни танишингиз, унга дуо қилиб юкини олишингиз- бахт.

Сизни Ҳақ субханаху ва таоло ҳамиша бахти билан бахтиёр, берган ризқи билан насибадор этсин.

Сокин ва Аллоҳнинг ҳифзу ҳимоясида ҳотиржамлик берадиган хайрли тун тилайман
!

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Устоз насиҳати

Ота-онам қариган чоғларида ғам чекмасинлар десангиз, хамиша уларнинг гаплари ва маслахатларига жону-дилингиз билан қулоқ солинг. Лекин ишхона ва кўчадаги муаммо, ташвишларингизни хадеб уларга достон қилаверманг, иложи борича ўзингиз хал қилинг. Уларнинг шундоғам заиф бўлиб қолган юракларини безовта қилманг.
Доимо уларни хурсанд қилувчи гапларни топиб-ўйлаб гапиринг, дуоларини олинг, шунда барака топасиз иншааллох!
Хотин ва фарзандингизни уларнинг олдиларида асло хақорат қилманг, жеркиманг. Оилавий муаммоларни пинхона ва тинч йўл билан хал қилинг.
Кун ора чўнтакларига бироз бўлса хам пул солиб қўйинг, лекин нимага ва қаерга ишлатганларини суриштирманг.
Улар бизни катта қиламан деб, Аллох берган умрлари, соғликлари ва бойликларини биз учун сарф қилиб бўлишган. Шуни унутманг!

"Устозлар насихати"дан

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Рост гап...

/channel/Xazon_Rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

/channel/Xazon_Rezgi

Читать полностью…
Subscribe to a channel