xazon_rezgi | Unsorted

Telegram-канал xazon_rezgi - XazonRezgi (Official Channel)

31830

Ассалому алайкум. Хазонрезгининг телеграмм каналига хуш келибсиз! Каналдан пост улашганда муаллиф номини ўчирманг! Perfluence https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g Реклама таклифи: https://t.me/Reklamarezgi

Subscribe to a channel

XazonRezgi (Official Channel)

Имкониятсизлик — энг катта имконият

• Фикримни оддий мисол билан тушунтираман. Ишхонамизга уйи яқин ходим доим энг кеч келар эди. Уйи энг узоғи доим ҳаммадан барвақт келиб турар эди. Бирида "кеч қоламан" деган қўрқув, бирида эса "улгураман" деган хотиржамлик бўларди.
• Айни шунинг учун ҳам одам ҳаётидаги имкониятлар унинг муваффақиятига тўсиқ бўлади.
• Сен камбағал оилада туғилсанг, бой бўлиш учун бой оилада туғилган бошқа бировдан кўўпроқ имкониятинг бор дегани. Фақат буни кўплар англай олмайди ва аввалги ҳолида қотиб қолади.
• Одамда тирик қолиш имкониятлари қанча кўпайса, жонини асрашга бўлган ҳаракатлар шунча камаяди ва натижада тирик қолиши борган сари хавф остида қолади.
• Шунинг учун тақдирнинг сенга берган имкониятсизликларидан унумли фойдалан.
• Зеро тақдирнинг сенга берган имкониятсизлиги тақдирнинг сенга берган имкониятидир!

©️ интернет

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

☀️🌤​#ҳайрли_тонг

☘ Аллоҳ бизга насиб этган яна бир тонгда ғойибона бўлса-да, кўришиб турганимизга Аллоҳга беадад шукроналар бўлсин...

🌹Ассалому алайкум
Шанба кунингиз яхши кайфиятда, тинчлик - офиятда ўтсин 🤲

Манзилимиз:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Бахор келиши билан кунлар исиб байрамлар купайиб бошлайди😍😍

Биз аёлларни энг кийнайдиган савол🤔

💥уйга
💥кучага
💥окшомга
💥маросимларга


☺️НИМА КИЙСАМ ЭКАН...🥰

Ечими жуда осон янгиланган тренддаги коллексияга эга энг ДАХШАТ хечкимда йук ФАСОНЛАР бор канални тафсия киламан👇

ТЕЗДА ПАСДАГИ КУК ЁЗУВЛАРНИ БОСИБ ОБУНА БУЛАМИЗ
/channel/+DvtDid2gD6wyYTQy
/channel/+DvtDid2gD6wyYTQy

ХАМКОР КАНАЛ👇

/channel/+UU_6McdmM2kxNjVi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ҚАСД

Кўп ўтмай барчалари бир дастурҳон атрофида жам бўлдилар.

- Али ака , бу опажон кеча сизга айтган дизайней, тикувчи Лолахон опа бўладилар,- Райҳона меҳмонни эрига таништирган бўлди.

Али жилмайди :

Райҳонахон ва Лолахон ! Тоза топишибсизларми ? Ўзим ҳам айтдим уйимни гул ифори босиб кетибди деб ?! - у шундай деб Лолахонга юзланди ,- танишганимдан ҳурсандман, опажон. Хўш келибсиз уйимизга,-Али шундай дея меҳмонни дастурхонга ундади,- қани олинг , таом совумасин.

Лолахон Алини кўрганидан буён бу икки ёшнинг бир- бирига нақадар мос жуфт эканлигига тан бериб , ҳавасланиб қараб ўтирар экан, уялганча ерга боқди :

- Оляпман раҳмат , - у шундай дея қўшимча қилди ,- жудаям мазали экан.

- Ҳақиқатдан ҳам , Али ака , бунақа хуштаъм ассортини аввал емагандим,- деди Райҳона эрига эркаланганча савол назари билан боқди .

- Сезиб қолдинг-а ? - кулимсиради Али Райҳонага,- Шоҳруҳ уйида кичкинагина кафе очибди , таомни эса Зулхумор пиширяптди. У асосан буюртмага таом пишираётган экан. Қовурдоқ, норин, юпқа , қовурма чучвара деганларидек .

- Қойил , - деди Райҳона юзлари гул - гул ёниб ,- Зулхуморга доим тан берганман. Сўзи ширин, кўнгли очиқ , ўзи пазанда- бир сўз билан айтганда гап йўқ аёл.

- Тўғри айтасан , - уни гапига қўшилди Али , сўнгра таомни чимдиб ўтирган Лолахонга юзланди ,- олинг опажон , таомдан уялмайдилар.

- Али ... Ука ... Мен ...Мен ... - гапини топа олмай чайналди Лолахон , сўнг йигитга тик боқди-ю , дарров кўзларини ерга олди , - мен бадбахтни кечиринг .

Лолахон шундай дея изиллаганча йиғлаб юборди.

Али дарровда жиддийлашди . Қўлини сочиққа артар экан , Лолахонга жиддий тикилди :

- Опажон . Тинчликми ё биздан бирор айб ўтдими ?! - Али Райҳонага қайрилди.

- Йўқ , йўқ , сизда сира айб йўқ. Бу ёғига сўрасангиз менинг ўзим ҳам айбсиз айбдорман,- ҳиқиллашда давом этди Лолахон.

- Ҳаммасини бир бошдан тушунтириб айтиб бера оласизми ? - Али иложи борича ўзини вазмин тутишга ҳаракат қилганча сўради ,- илтимос манави сувни ичиб аввал ўзингизни босиб олинг.
Лолахон Али узатган сувни ичаётиб қалқиб кетди.

Райҳона унинг елкасига кафти билан оҳиста урар экан, Лолахонга ёрдами кераклигини ҳис қилганча деди :

- Али ака ! Лолахон опам бир ёмон инсоннинг домига тушиб қолибдилар . Ўша ёмон одам менинг... менинг ўгай акам Собит ака эка...

- Собит ака ?! Ахир у Россияга даф бўлиб кетмаганмиди ? Ё ўша ердан туриб қилиқ қиляптими ?

- Улар шу ерда ... Тошкентда эканлар . Акам ... Акам ... - Райҳона сўз тополмай эрига дардли қаради .

- Хўш "аканг" бу сафар нима каромат кўрсатаётган экан?!
Бу опамнинг туришларига қараб "Шу шўрликкинанинг шўрига шўрва тўкдими?" деб ўйлаяпман,- Алининг ёноқ суяклари лип- лип уча бошлади .

- Али акааа , Собит акам ...

#давоми_бор /83

Муаллиф: Хазонрезги

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ҚАСД

- Олинг , опажон . Қорнингиз ҳам очиб кетгандир . Ҳотиржам бўлинг, насиб қилса барчаси жойида бўлади. Ёмонлар жазосини олмай қўймайди. Аллоҳ уларни шундай қўйиб қўярканми ? - деди юпатувчи оҳангда.

Лолахон пиёладаги чойдан бир хўплади. Аммо охиригача ича олмади. Қўллари титраганча пиёлани дастурхон устига қўяр экан , шашқатор йиғлаб юборди.

- Мени кечиринг, жон синглим , мени кечиринг. Сизга қасд қилиш фикридан доим йироқ бўлганман. Аммо нима қилай , жоним ўша мунофиқнинг қўлида . Ўша мараз боламни мендан олиб қўйиб...

- Ўша мараз ?! Ким ўша одам ?! Унинг сизга бирор алоқаси борми ? Қандай қилиб ўғилчангиз унинг қўлига тушди? -дея Райҳона Лолахонга кетма-кет саволлар ёмғирини ёғдириб ташлади.

Сиз уни яхши танийсиз ,- йиғи аралаш жавоб қайтарди Лолахон.

- Мен ? ! Мен уни танийман ? Қанақасига? Ким экан у ? - Райҳона қаттиқ ҳаяжонланганидан лабидан охирги сўзлари бўғилиб чиқди.

- У ... У ... акангиз ...Ўгай акангиз Собит ...

- Собит акам? Ахир у Россияда эмасмиди ?

- У уч ойлардан буён шу ерда. Айтишича онасининг қасдини олиш учун бу ерга алоҳида ташриф буюрганмиш. Аммо мен бу сўзларига ишонмайман. У нафсининг кўйида ушбу ишларга қўл урмоқда.

- Аммо бу ифлос ишларида нега сизга тирғалади ? Мухторжон...

- Мухторжон унинг ўғли ! - гапни шарт кесди Лолахон , - гарчи уни ҳароми деб тан олмаган бўлса ҳам ... Мен бундан икки ярим ой аввал қайтадан ҳаётимда пайдо бўлганда "Собит ака хатоларидан хулоса чиқариб олибди-да, бўлиб ўтган ишлар, дилхираликлар ўтмишда қолиб кетди эди" дея умид билан уни қабул қилишга рози бўлган эдим. Нима қилай , аёлман. Онаман. Ҳар бир она каби ўғлимнинг ота меҳрини кўриб ўсишини истаганим рост. Ва бу мени галдаги айбим бўлди.
У ... Яъни акангиз ўн кунча аввал "Бирга айланиб келамиз" деб ўғлимни олиб чиқиб кетганча ... Мен шундан буён ўғлимни кўрганим йўқ. Кейин билсам у уйимнинг ҳар ерига кузатувчи камераларни ўрнатиб ташлаган экан. Мен бир хафтадан буён Собит аканинг таклифига кўнмай хун бўкиб йиғладим. Аммо ўтган куни ширинтойимнинг соғинчи юрагимни эзиб юборганидан "Нима бўлса бўлар" деб таклифига қандай розилик берганимни ўзим ҳам билмай қолдим ...
Кеча сизникига келиб кетганимдан кейин эса бундай ифлос иш қилолмаслигимни билиб , эскизнинг тагига хат ёзиш фикрини ўйлаб топдим.

Райҳона... Бу ишни бир ёқлик қилишимиз керак. Мен ўғлимни қайта бағримга босишим учун нима қилишим кераклигини билмаяпман.
Бироқ ...
Собит ака агар бу ишда "қовун тушириб қўйсам "Мухторжонимни қайтиб кўрмаслигини қайта- қайта таъкидлаб турибди.

- Опажон, хавотир олманг , мен ҳозир Али акага қўнғироқ қиламан. Уларнинг бундай чигал ишларга тиши ўтадиган танишлари кўп. Насиб қилса , барчаси яхши бўлади, - уни ҳотиржам қилиш учун юпатган бўлди Райҳона, сўнг алланима ёдига тушгандек сўради ,- ўзи бу ишнинг бош режаси мени ўғирлаш, шундайми ? Тўғри тушундимми ?

- Умуман олганда ҳа. У малъуннинг режасига кўра мен сизни ишончингизга киришим ва сизни ўз уйимда унинг қўлига топширишим керак. Балки , бу иш бошқа жойда амалга оширилиши ҳам мумкиндир. Вазиятга қараб режа ўзгариши ҳам мумкин. Сўнгра келишувга кўра Мухторжоним менга қайтарилади ва мен болам билан биргаликда кўздан ғойиб бўлишимиз керак бўлади.
Билганларим шулар.
Давомидан хабарим йўқ.
Тахминимча у ёғига Собит ака ўзига ўхшаган битта шотири билан сизни шаҳар ташқарисига олиб чиқиб кетишса керак. Чамамда уйингизга қайтишингиз эвазига эрингиздан катта пул талаб қилишмоқчи .
Собит аканинг мен асл исмини билмайдиган "Полвон" лақабли бир укахони бор. Ўша йигитнинг шу ишда ёрдамчи бўлиш эҳтимоли катта.

- Бу ишлар қачон амалга оширилмоқчи ? - сўради Райҳона ижирғанганча .

- Сизнинг ишончингизга киришим билан. Фикри ожизимча яна уч- тўрт учрашувдан кейин.

- Буларники қизиқку-а ? Мен ҳомиладор бўлсам . Агар шу аҳволимда менга бирор кор- ҳол бўлиб қолсачи ? Унда нима қилишар экан?

- Ҳамма гап шунда-ки ...

#давоми_бор /81

Муаллиф: Хазонрезги

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#умр_манзаралари

АЖР ( воқеавий ҳикоя )

Соҳиба шундай бўлишини кутганди. Шундай бўлса-да юраги эзилди. Чорасизлик кўнглини чил - чил синдирди. Аммо бошқа иложи ҳам йўқ эди ...

Соҳиба Жасурга турмушга чиққанига оз эмас, кўп эмас ўн икки йил бўлди. Бу йиллар давомида икки ёшнинг муҳаббати бир - бирига зиёд бўлса бўлди-ки , аммо асти кам бўлгани йўқ . Жаъсур қанчалик ўктам йигит бўлса, Соҳиба ҳам меҳрибон эрининг яримта гапидан тушуниб оладиган комила аёл эди. Ҳаммаси яхши эди.

Фақат ...

Фақат уларнинг биргина "тирноқ"қа зорлигини айтилмаса ...

Шифокорлар эса бу йиллар давомида битта гапни такрорлаб чарчамадилар :

- Сизларнинг фарзанд кўришингизга ҳеч қандай моънелик йўқ... Икковингиз ҳам соппа- соғсиз. Бу ёғига энди дуода сўрайверинглар . Аллоҳ умид билан кўтарилган билакларни ноумид қайтармаслиги аниқ...

Бу йиллар давомида Соҳиба ва Жаъсурнинг қилган дуолари кўл бўлди. Кўлдек маъмур бўлди.

Баъзан Соҳиба аёллигига бориб эридан "жавоби"ни сўраганда эса , ҳар доимги кенг феъл Жаъсур уни асабий қайириб ташлар эди:

- Мени қўядиган хотиним йўқ ...

Йиллар уларга қўшилиб дуода бардавом бўлган Жаъсурнинг ота- онасини бирин- кетин боқий дунёга олиб кетди ...

Бундан икки ой аввал Жаъсур охири анчадан буён ўйлаб юрган ишини шарт ҳал қилди. У Соҳиба билан ўзига ота- онасидан мерос бўлиб қолган ўн икки сотихлик ота ҳовлисини қоқ ярми , томорқа тарафини шарт бўлиб сотиб юборди.
Жаъсур яқин дўстининг маслаҳатига кўра бу пулларга Соҳиба билан Туркияга бориб даволанишни хаёл қилганди. Маслаҳат берган дўсти малакали шифокор бўлиб , унинг кўрсатмалари билан кўпчилик тирноққа зор оилалар фарзанд кўриш бахтидан баҳраманд бўлганлигига Жаъсурнинг ўзи ҳам кўп бора гувоҳ бўлганди.

Жаъсур кетиш учун барча ҳужжатлар тайёр бўлаёзганини айтиб суюнчилаган кун ота- онасидан ёлғиз ёдгор синглиси Нозиманинг касалхонага тушиб қолганлиги ҳақидаги хабар келиб қолди : " Нозиманинг юраги қаттиқ ушлаб қолганмиш ! " .

"Ўттизга чиқмаган жувонда юрак ўйноғи нима қилсин ? Э Аллоҳ ! Ўзинг Нозиманинг ғамини егин . Бир этак болалари бор- а ?!"

Эр- хотин шу хаёллар билан касалхонага қандай аҳволда етиб боришганини билмай қолишди.

Бахтларига Нозима анча ўзига келиб қолибди. Акасининг "Нима учун бу аҳволга тушиб қолдинг ?!" деган саволига елка қисди :

"Билмасам, ҳаводан бўлди шекилли".

Бу саволнинг жавоби кўпга бормай аниқ бўлди. Қайтишда жиянларидан хабар олиш учун синглисиникига йўл- йўлакай кириб ўтишган Жаъсур билан Соҳибага Нозиманинг тўнғич қизи қолган уч укасини тизилтириб ўтказиб қўйганча маълумот етказди.

- Тоғажон, адамларнинг бирга бизнес қилган шериклари цехнинг ҳужжатларини сотиб Қозоғистонга қочиб кетибди. Энди биз ҳеч вақосиз қолган эмишмиз. Ойижоним "Болалар айни еб - ичаман деб турган вақтида тешик тоғоранинг қучоқлаб қолдим" деб йиғладилар. Шундан сўнг мазалари қочиб қолди . Адажоним эса ...

Жаъсур жиянининг сўзларини охиригача эшитмади. У куёви Нозимжоннинг нега кўринмай қолганлигини сабабини англагандай бўлганди.

Шу воқеага ҳам уч кун бўлди.

Эшик очилди ...

- Соҳиии... Мен ...

Соҳиба эрига синиқ жилмайди :

- Яхши қилибсиз ... Нозимахоннинг аҳволи бундай бўлиб турганда ... Сиз билан менга Туркия сафари татирмиди ?! Бу пуллар биздан кўра уларга зарур ... Уларнинг фарзандларини жовдираб турган қоракўзлари ҳамон...

- Соҳиии... Бир гап айтаман ўзингни ушлайсан лекин. Шу десанг Нозима яна юкли экан... У "Фарзандим қиз бўладими , ўғил бўладими туғилгач сизларга бераман. Куёвингиз ҳам бу қароримга рози бўлдилар . Албатта агар уни қабул қилсангиз..." деди.

Соҳибанинг кўзларидан ёш думалай бошлади. Севинчдан боши қаттиқ айланиб , кўз ўнги қоронғилашди...

Жаъсур гандираклаб мункиб кетган аёлини базўр ушлаб қолди.

* * *

Етти ойдан кейин Жаъсурларнинг хонадонида гўдак қиз боланинг йиғиси эшитилди ...

Яна икки ой ўтгач эса ...ўғил боланинг...

Муаллиф : Хазонрезги

Каналга уланиш
👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

🎧 Кечиринг мени

✍ Xazonrezgi
🎙Gulnoza Asadbekova


Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

ПУЛСИЗЛИК ЖОНИНГИЗГА ТЕГДИМИ БИЗ БИЛАН ХУНАР УРГАНИНГ😉

Бу борада сизга ёрдам берадиган
ЧЕВАРЛАР ДУНЁСИ канални тафсия киламан

---бепул дарсликлар
---дизайнерлар ижодлари
---тикувчилар мехнатлари
---тикувчилик лайфхаклари


Барчаси мутлоко текин

Кузатиб мохир чеварга айланинг манзил👇
/channel/+v8yg7c8WK2oyZGE6
/channel/+v8yg7c8WK2oyZGE6
Фасонлар хамкорликда
/channel/+7YoZBHV3ISVlY2Ni

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#бор_гап

   Сўздан сўзнинг фарқи...

    Аёл узоқ йиллар дард билан олишди. Ўша дард ойдек чиройини олди,  сарвдек қоматини букди. Гулдек кўнглини янада- ғунчадек заиф қилди... Беозор қилди,  ҳокисор қилди...
     Кунлардан бири қариндош-уруғ дугоналар  уни "Одамларга қўшилсангиз дардингизни анча унутасиз" дея қўярда қўймай ўзлари ташкиллаштирган йиғинга олиб кетдилар.
     Аёл у ерда ҳақиқатдан ҳам дардларини унутгандек бўлди,  кўнглини ёзди,  синиққина жилмайиб дилдан яйрай бошлади.  Токи...
    Давра энг қизиган вақтда тўрда ястаниб ўтирган даврабоши аёлга юзланди: 

    - Қачон қараса сизни касал деб эшитаман.  Тортган дардларингиз гуноҳларингизга каффорат бўлсин илойим,- деди оғзини тўлдириб.

   Аёлнинг бошидан ўша даврабоши бир челак муздек сув қуйиб юборгандек бўлди.  Йиғиннинг давоми татимади.  Ундан эти учиб,  кўнгли йиғлаб қайтди.
    Аёл шўрлик шу вақтгача билган-билмаган,  қилган-қилмаган гуноҳларини ўйлаб ич-этини еди,  оқибатда дарди тобора авж олди.
   Аёл яна уйга қамалиб олди...

   Орадан ойлар ўтиб бутунлай бошқа даврада ўзини кўрган аёл бир чеккада бошини эгиб,  мунғайганча ўтирганда у ердаги даврабоши аёл ўрнидан атай туриб келиб уни маҳкам қучди: 

- Опажон... Сизда қандайдир мўъжиза борми дейман?! - деди у кўзлари яшнаб,- шунча йиллардан буён бир дақиқа бўлсин Аллоҳ сизни ўзидан узоқлаштиргиси келмади,  ўз ҳолингизга ташлаб қўймади.  Тонгги шудринг каби гуноҳлардан пок сақлади... Сиздек Аллоҳ ўзига суюкли деб бўлган бандага  ҳавас қиламан...

    Шу куни аёлнинг кўнгли кулди.  Юзидаги ажинлари ҳам бир зумда ёзилиб кетгандек бўлди. Уйига бутунлай бошқа аёл бўлиб қайтди... 
     Навбатдаги тиббий кўрикда аёлни текширган шифокорлар бу сафарги муолажаа унинг тузалиш йўлига олиб ўтганини кўриб ўзларидан ҳурсанд бўлдилар.  Улар билмас эдилар-ки,  бу сафар аёлнинг дардига даво бир оғиз ширин сўз билан бошланганди. 

   📌 Кимга қандай мақом бериш Аллоҳнинг иродаси,  бандасинимас...

    Ҳар инсонга ширин сўз айтиб кўнгилларни яшнатиш,  яшартиришга эса ҳар бир кишининг ҳаққи бор...

    Агар истаса...

   Гулбаҳор Рахматуллаева- Хазонрезги

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Бебаҳо нарсалар такрорланмайди. Шунинг учун ота-онамиз битта.

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

САХАР ТУРИШДА БАРАКА БОР

Мавлоно Жалолиддин Румий ҳазратларидан сўрашди:
— Нимага қўйлар доимий истеъмол ва қурбонлик мақсадида сўйилишига қарамай насли қирилиб кетмайди? Аксинча кўпайгани кўпайган. Ваҳоланки, қўйлар йилига бир ёки икки марта биттадан, баъзан иккитадан туғади. Лекин итлар сўйилмаса ҳам, бирдан ўнта болаласа ҳам кўпаймайди. Қўйлар каби сурув бўлиб кетмайди?
Мавлоно жавоб бердилар:
— Тонгга яқин вақт энг баракотли вақтдир. Бу вақтда қўйлар ҳеч ухламайди. Доим уйғоқ бўлади. Итлар эса кечаси билан санғиб, айни шу вақтда ухлаб қолиб, ғафлатда бўлади. Қўйлар тонг баракотидан баҳраманд бўлишади. Итлар эса бу баракотдан бебаҳра қолишади. Шунинг учун қўйлар кўпайгани кўпайган. Бас, ризқингиз кенг бўлишини хоҳласангиз, сахарлари бедор бўлинг.

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#жума_муборак

Муборак кунларда бўлгани каби,
Ҳақ ёди безасин ҳар кунимизни.
Ҳар дамда, ҳар қадам ҳар сонияда,
Аллоҳим паноҳида асрасин сизни!

Саййидул айём Жума муборак!

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

💗 𝘿𝙫𝙤𝙮𝙠𝙖 69.000

💗 𝘼𝙗𝙖𝙮𝙖 99.000

𝗦𝗼𝗺𝗱𝗮𝗻 𝘀𝗸𝗶𝗱𝗸𝗮𝗻𝗶 𝗯𝗼𝗺𝗯𝗮𝘀𝗶 𝗯𝗼𝘄𝗹𝗮𝗻𝗱𝗶

💗 𝙃𝙖𝙙𝙞𝙟𝙚 𝙁𝙖𝙨𝙝𝙞𝙤𝙣 𝙃𝙤𝙪𝙨𝙚
💗 𝙆𝙖𝙣𝙖𝙡: 𝙏𝙤𝙨𝙝𝙠𝙚𝙣𝙩
💗 𝘿𝙤'𝙠𝙤𝙣: 𝙊𝙣𝙡𝙞𝙣𝙚 𝙎𝙝𝙤𝙥
💗 𝙕𝙖𝙠𝙖𝙯𝙡𝙖𝙧.
@Hadiy_Store
💗 𝙏𝙚𝙡 𝙣𝙤𝙢𝙚𝙧
+998913160336

𝘼𝙙𝙢𝙞𝙣𝙡𝙖𝙧𝙣𝙞 𝙝𝙖𝙢𝙠𝙤𝙧𝙡𝙞𝙠𝙠𝙖 𝙩𝙖𝙠𝙡𝙞𝙛 𝙦𝙞𝙡𝙖𝙢𝙞𝙯
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇

/channel/+suZyFRIdZ19jZmUy
/channel/+suZyFRIdZ19jZmUy
/channel/+suZyFRIdZ19jZmUy

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

“БИР КЕЧАДА ЙЎҚОТИЛАДИГАН НАРСАЛАРГА УМРИНГИЗНИ ТИКМАНГ”

Ёлғон, ўткинчи нарсалар – бойлик, мол-мулк ва унвон-мансаблар ортидан қувманг: булар ўн йиллар давомида йўқотилган соғлигингиз, умрингиз ҳисобига орттирилади, аммо бир кечада мусодара қилиниши, олиб қўйилиши  мумкин. Кулфатдан қўрқманг ва бахтни кўпам интизор бўлиб кутманг. Бирибир бир кам дунёда яшаймиз. Совқотмаётган, очлик ич-ичингизни тирнамаётган бўлса шунинг ўзи етарли... Умуртқа суягингиз синмаган бўлса, икки оёқ, икки қўлингиз ишласа, кўзларингиз кўриб, қулоқларингиз эшитса – яна кимга ва нимага ҳасад қилишингиз мумкин? Бошқаларга ҳасад қилсак,  энг аввало ўз-ўзимизни еб адойи тамом қиламиз. Кўзингизни каттароқ очинг, қалбингизни покланг ва ким сизни ўзига яқин олса ва яхши кўрса ўшаларнинг қадрига етинг. Уларни хафа қилманг, уришманг. Ҳеч ким билан жанжаллашиб ажрашиб кетманг. Ахир айнан худди шу жанжал сизнинг бу ҳаётдаги энг охирги ишингиз бўлиши ва одамлар хотирасида бир умр шу тахлит қолишингиз мумкин.

Александр Солженицын, ёзувчи, Нобель мукофоти лауреати

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#Қасд асарини тўлиқ ўқиш учун таклиф👇👇👇
/channel/xazonrezgionlayn/21

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ДИҚҚАТ #МУҲИМ
😱 Уйингиздаги атига 1 дона маҳсулотдан тайёрланадиган ичимлик орқали сиз, миома, киста, бачадон яллиғланишларнинг барчасига даво топасиз!

‼️Гинекологлар биздан бу сирли рецептни ҳалигача яшириб келишмокда!

☝️Бу рецептни ҳар бир аёл-қиз, айниқса ҳомиладорликни режа қилаётган аёллар билишлари шарт!
Бу маҳсулот....
батафсил ўқиш...

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Хайрли тун ✨

/channel/xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#Қасд асарини тўлиқ ўқиш учун таклиф👇👇👇
/channel/xazonrezgionlayn/21

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

👆👆👆👆 аввалги қисмлар

#ҚАСД

28-ҚИСМ

бу иблислар ўзларини она туққанини унутиб қўйишган. Мен Собит акага айнан ана шу ҳомиладорлигингиз учун кўп ялиниб ёлбордим. У эса иршайиб "Нима мени шунчалар бешафқат , бағри тош , золим деб ўйлаяпсанми ? Райҳона ўз синглим бўлса... Мен унинг бошидан бир тола сочини тўкилишига йўл қўймасман" деди бемаза илжайганча. У акалик меҳрини ана шунақа тарзда изҳор қиларкан,- алам билан шивирлади Лолахон,- умуман олганда инсонийлик нималигини билмаган у сингари одамлардан инсоф кутиш ўринли эмас. Ўз боласини тан олмаган, балои нафсини мурғак ўғлидан устун қўйган бундан инсон қиёфасидаги шайтонга ишониб бўлмайди.

- Майли қўяверинг, опажон,- далда берувчи оҳангда сўз қотди Райҳона,- Сиз ҳозир қорнингизни тўйдириб олинг. Булар билан курашиш ва ғолиб бўлиш учун ҳам куч керак. Мен Али акани чақирай а ? Нима дейсиз ?

- Майли ,- деди Лолахон ҳам қаддини тик тутишга ҳаракат қилиб ,- сиз нима десангиз шу. Фақат эрингизни мени кўриб жаҳллари чиқмаса бўлгани.

- Нега жаҳллари чиқсин ? Аллоҳнинг раҳми келгани шудир- ки , Собит ака ўз мунофиқ режасини амалга оширишда сиздан фойдаланишга қарор қилибди. Сизнинг эса кўнглингиз жуда поклигини ҳис қилиб турибман, - Райҳона шундай дея ўрнидан қўзғалди ,- сиз олиб ўтиринг , мен ҳозир.

Райҳона ошхонага кириб Али акасига қўнғироқ қилди:

- Али ака , ассалому алайкум,- деди у Али унинг тармоққа улангач ,- яхши ишлаб юрибсизми ?

- Ваалейкум ассалом, Жамбилхон. Мен- ку яхшиман. Тушлик вақти йўқлаганингга қараганда кўнглинг бир нималарни тусаяптими дейман ? - тармоқдан Алининг овози қувончга тўла бўлиб эшитилди.

- Йўқ , Али ака . Уйимизда меҳмон бор. Шунга бир келиб кетсангиз дегандим ...- деди Райҳона вазиятни юмшатиб тушунтириш илинжида.

- Меҳмон ? Қизиқ ким экан у? Мен танийдиган мехмонми у ?

- Али акааа , илтимооос. Гапни айлантирманг. Ундан кўра тезроқ келақолинг.

- Меҳмонинг жуда эътиборлими дейман- да ? Хўп майли , у- бу нарса керак эмасми ? Нима олиб борай ?

- Ҳамма нарса бор, Али ака . Ўзингиз келсангиз бўлгани . Бўпти кутаман. Мен меҳмонга қарай.

Райҳона охирги сўзларини нозланиб айтди-ю , суҳбатни якунлади.

Райҳона Лолахон билан энди бир пиёла чой ичган ҳам эди- ки , дарвозадан қўлида полиэтилен пакет кўтарганча Али кириб келди.

Райҳона ва Лолахон дарров ўрниларидан туриб салом берган бўлишди. Али тавозе билан алик олар экан қўлидагини Райҳонага узатди:

- Марҳамат, маликам...

Райҳона эрининг қўлидаги полиэтилиен пакетни олар экан, қизиққанидан ичига бир мўралашни унутмади :

- Али ака, нима обкелдиз ?

- Ассорти,- деди Али тантанали оҳангда , - тушликга нимадир таом олгим келганди. Аммо танлай олмай кўп иккиландим. Сўнгра шу таомни танладим. Ичида ҳар хил таом борда. Кабоб ҳам , ҳасип ҳам , дўлма ҳам - бир сўз билан айтганда ассорти.
Райҳона пакет билан кроватдан тушмоқчи бўлганда Али уни тўхтатди :

- Сен тушма. Мен ошхонада ҳам қўлимни ювиб келаман, ҳам ликобча билан санчқи олиб келаман. Айтганча , у ерда шафтоли ҳам бор эди. Узатвор бир йўла чайиб келаман.

Райҳона эрининг айтганини қилиб пакет ичидан қип-қизил луччак шафтолини узатар экан:

- Ооо ҳиди зўр- ку буни,- деди танглайини тақиллатиб.

Али Райҳонага индамади , Лолахонга эса "Мен ҳозир" деган маънода ҳайриҳоҳ нигоҳ ташлади-ю , ошхонага кириб кетди.
.
@Xazon_Rezgi /82

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

👆👆👆👆аввалги қисмлар

#ҚАСД

27-ҚИСМ

хадемай унга дахл қилишмоқчи. Англаб турганингиздек бунинг учун мендан фойдаланишяпти.

- Сизга бу либос ёқдими , Райҳонахон ?

     Лолахон лаблари титраб эскизга ишора қилди .

    Райҳона ўзини қўлга олиш кераклигини ҳис қилди . Кўзини эскиздан олмаган ҳолда Лолахоннинг саволига жавоб бериш ҳаракатига тушди:

     - Ажжооойиб ! Мутлақо қойил ! Очиғи сизнинг қўлингиздан шунақа сурат чизиш келади деб мутлақо ўйламаган эканман.

     - Сўзларингизни мақтов ўрнида қабул қиламан ,- овози титради Лолахоннинг,- менинг ўзим ҳам шунақа истеъдодим борлигини яқинда билиб қолдим. Бунга нима дейсиз ?

   - Нима ҳам дердим , опа? Лолман дейман-да . Айтингчи , бу ҳаракатларингиз жиддийми ? Эскиз яратишга бўлган қизиқишингизни назарда тутаяпман-да?!

     Лолахон унинг шаъмасини тушунди . Райҳона "Ҳақиқатдан ҳам ҳаётим хавф остидами?" деб сўраяпти .

   - Албатта . Бўлмаса сизнинг қимматли вақтингизни олиб ўтирармидим,- деди Лолахон вазият ҳақида хабар берган бўлиб .  Сўнг сўзларига қўшимча қилди ,-Келинг , кейинги эскизни кўринг , буниси аввалгисини тўлдиради.

     Райҳона альбомнинг кейинги вароғида ёзувнинг давоми борлигини тушунди. Лабига сохта табассум қўндирганча оҳиста кейинги саҳифага ўтди.

    - Ўўў ростдан буниси аввалидан-да  чиройли ,-  у шундай деб либос эскизи атрофига тўлдириб ёзиб ташланган хатни ўқишга тутинди ,- томоша қилиб кўз тўймайди-я ?

    "Сизни ўғирлашмоқчи . Шунинг учун менинг уйимда тузоқ қўйишмоқда. Менинг бунга қаршилик билдиришимни хисобга олиб юрагимга ҳанжар қадашди. Ҳозир ўғлим Мухторжоним улар қўлида. Мен ҳам сиз каби қопқондаман"

      Райҳонанинг кўз олдига сал аввал даҳлизда суратини кўрган бола келди . Бола ўзини деб гаров сифатида тутиб турилганидан хабардор бўлгач , ўзини ушлаб тура олмай қолди :

     - Ким ? - деди Райҳона овози титраганча , сўнг ўзига илтижоли тикилиб турган муштипар онанинг  кўзларига кўзи тушиб шаҳди пасайди ,- ким бу эскизларнинг илҳом манбаи ? Мен ҳам ўша илҳом париси билан  танишсам дегандим .

     Мезбон "коса тагидаги ним коса"ни дарровда тушинди

   - Ўзим , - деди у жилмайишга ҳаракат қилиб , - барчаси ўз ижодим маҳсули. Мана бу кийимнинг этагини қаранг , бироз қўшимча элемент қўшса яна ҳам очилса керак.

    Лолахон қўлига қалам олиб альбомга энгашди.

   - Бирон баҳона топиб , мени уйингизга таклиф қилинг. Барчасини батафсил тушунтириб бераман,- дея ёзди у сўзлар орасига гулчалар расмини чизиб .

    - Лолахон опа, бўлди ортиқ чидолмайман. Ҳозироқ мен билан бизникига кетасиз. Мен уч кун ичида корхонамизнинг янги маҳсулотига ёрлиқ тайёрлаб топширишим керак эди. Менга битта болакай ва қизалоқнинг биргаликда ишланган логотипи керак эди. Баъзи нарсаларни чизгандим , аммо ҳозир янги ғоялар келиб қолди . Илтимос , жон опажон , йўқ демай мен билан бирга боринг. Ҳизмат ҳаққидан ҳавотир олманг. Рози қиламан.

   - Ҳамма гап пулда эмас-ку , - деди Лолахон ўйчан кўринишда ,- орада одамгарчилик , инсонийлик  деган тушунчалар ҳам бор . Таклифингизга эса жон дейман, чунки бу таҳлит ишлар ўзимга ҳам жуда ёқади.

- Кетдик бўлмаса , - деди Райҳона Лолахонга ,- бу альбомингизни ҳам олиб оламиз майлими ? Руҳсатингиз билан бир , икки жойидаги андозалардан кўчирма олардим.

    - Вой бемалол ,- деди Лолахон шошилганча , -айтганча тушлик вақти бўлиб қолди-ю , сизга дастурҳон...

    -  Юраверинг , кўчамиз бошида янги очилган цехда роса зўр булочкалар пиширишяпти , яна бир - биридан мазали сомсалари ҳам бор. Тушлик учун ўшалардан олиб оламиз.

    - Унда мен тезда тайёр бўламан.

     Улар гап - сўзларсиз Райҳоналарникига кириб келишганларида  қоқ пешин вақти бўлиб қолган эди.

    - Опажон, - деди Райҳона Лолахонга қараб , - рангингизда ранг йўқ , чеҳрангизга қараб бўлмайдиган бўлиб қолибди. Мен ҳозир  чой қўйиб юбораман, бир пиёла чой устида барчасини гаплашиб оламиз .

   Лолахон унга эътироз билдирмади. У ўзи  куни кеча ўтирган ёғоч кроватга бемажол чўкди. 

   Райҳона тезда хонтахта устидаги дастурхонни  тузади.
  
   Барчаси тахт бўлгач , Лолахонга  бир пиёла иссиқ чой узатар  экан:

@Xazon_Rezgi             /80

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ҲАЁТИЙ_АСАР.
—Келинг ука, бу ёққа ўтинг. Ҳозир чойми, кофеми тайёрлайман.
Самандар Заҳрони "замикания" бўлаётган разветкасини тўғирлаш учун кирганди.
—Опа ҳеч нима керакмас, менга носоз разветкани кўрсатинг. Бир кўрайчи, уйга эртароқ боришим керак бугун.
—Ҳўп сиз икки дақиқа ўтириб туринг. Мен енгилроқ кийиниб чиқаман. Иш кийими одамни сиқади-да.
—Опа аввал менга...
—Икки дақиқа Самандаржон. Икки дақиқаа... -Самандар оғиз очдию, гапини охирига етказолмади....
Қаршисида Заҳро....😱😱😱

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#рамазон_яқин

Ҳаётимга ҳамроҳ инсонлар,
Таниш- билиш,  дўст- у  ёронлар,
Ўтган бўлса яхши , ёмонлар ,
Аллоҳ учун кечиринг мени ...

Ҳокимлик бир Яратганга хос,
Банда иши мўминлик халос ,
Дилдан сўрай , иқрорларим рост ,
Аллоҳ учун кечиринг мени...

Ўткир тиғдан кескир баъзан тил,
Гоҳи билмай оғритдим кўнгил ,
Тавба ила ўтди яна йил,
Аллоҳ учун кечиринг мени...

Кечмишларим шу шеъримда жам,
Қалб кўзини ёшламасин ғам,
Авфингизга интиқман мен ҳам, ,
Аллоҳ учун кечиринг мени...

Келаётир ойларнинг шоҳи,
Кўринай дер Рамазон моҳи ,
Шу кунларга муштоғлик чоғи ,
Аллоҳ учун кечиринг мени...

Юрагингиз тўлдирсин ҳузур,
Биродарим тутгайсиз маъзур,
Мендан ўтган бўлса минг узр,
Аллоҳ учун кечиринг мени...

Борлиққа нур ингани замон ,
Етишдик деб бўлайлик шодон,
Ҳаловатда ўтсин Рамазон,
Аллоҳ учун кечиринг мени...

Сиз-у менда яна бир имкон,
Орзуйимиз Фирдавс-у,  Раййён,
Ниятига етсин ҳар инсон  ,
Аллоҳ учун кечиринг мени...

Муаллиф:   Хазонрезги

Манзилмиз 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ДИҚҚАТ #МУҲИМ
😱 Уйингиздаги атига 1 дона маҳсулотдан тайёрланадиган ичимлик орқали сиз, миома, киста, бачадон яллиғланишларнинг барчасига даво топасиз!

‼️Гинекологлар биздан бу сирли рецептни ҳалигача яшириб келишмокда!

☝️Бу рецептни ҳар бир аёл-қиз, айниқса ҳомиладорликни режа қилаётган аёллар билишлари шарт!
Бу маҳсулот....
батафсил ўқиш...

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Har bir ayolning orzusi egizak
farzandlar bo'lsa kerak 😍

Egizak farzand , o'g'il yoki qiz farzand ko'rish
uchun nimalar qilish va qanday mahsulotlar
istemol qilinishini bilasizmi? 🥰

Bu borada o'zim sizga yordam beraman❤️
Menda allaqachon bir qancha mamnun
mijozlar mavjud, hoziroq kanalimga obuna bo'ling.

Maslahat va tavfsiyalarni o'tkazib yubormang!🥰

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#YANGILIK #TEZKOR

Куришни 7 кун ичида тикланг! Буни қул-лаган инсон очки тақмайди...😍

"Зрение" си паст дўстларга юборамиз

🔔БАТАФСИЛ

https://dexpress-uz.shop/kristall/10
https://dexpress-uz.shop/kristall/10
(Батафсил малумот олиш учун юкоридаги хавола устига босинг)

⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️
▫️Aдминлар ўчириб ташламасидан олдин ёзиб олинг😏

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#YANGILIK #TEZKOR

Куришни 7 кун ичида тикланг! Буни қул-лаган инсон очки тақмайди...😍

"Зрение" си паст дўстларга юборамиз

🔔БАТАФСИЛ

https://dexpress-uz.shop/kristall/12
https://dexpress-uz.shop/kristall/12
(Батафсил малумот олиш учун юкоридаги хавола устига босинг)

⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️
▫️Aдминлар ўчириб ташламасидан олдин ёзиб олинг😏

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#хайрли_тун

Нима бўлган тақдирда ҳам, эртага бошқа кун келади.

Хайрли тун,  яхшилар...

Эртагача...

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Овқатимни есам, онам совға берардилар. Имтиҳондан ўтсам, отам тақдирлардилар.
Ўзингизга қилган яхшилигингиз учун дунёда фақат ота-онангизгина мукофотлайди.

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ДИҚҚАТ #МУҲИМ

Қалампир мунчоқ дамламасини тайёрлаб ичишни бугундан бошлашингиз учун 10 та сабаб ❗️

Соглигиз учун камида 10 та фойдали хусусиятларини санаб утилган , сиз бу дамлама хақида эртароқ билганизда эди 😱 хеч қачон ШИФОКОРЛАР ёнига боришизга хожат қолмасди

Бу дамламадан кейин сиз албатта соглом ва тетиклашасиз.
Тайёрланиши осон ва камхарж .

Тайёрлаш учун
БАТАФСИЛ...........👇👇👇👇👇

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ҚАСД

учун жавоб бераётиб бошини эгиб олди , - улар усталар. Ўғилчам эса бувижонисикида.

- Ҳаа шундай денг ? - деди Райҳона Лолахоннинг "ўғилчам" деганда ранги қув ўчганига аҳамият бермай,- узр кўп савол бериб бошингизни қотириб юбордим-а ? Умуман мен "примерка"га тайёрман . Аввал "примерка" қилиб олайлик , кейин коллекциянгизни бафуржа кўриб чиқардик.

- Нега кўп савол бердим деб ўзингизни айблаяпсиз ? Бу ҳам танишишнинг бир усулида.
Ҳа майли, "примерка" учун ичкарига кирамиз энди.

Лолахоннинг Райҳона уйнинг ичкарисига бошлади. Райҳона даҳлиздан ўтар экан кираверишдаги трюмонинг токчасида турган рамкадаги суратга бир қаради-ю , диққатини ўша суратдан ола олмай жойида тўхтаб қолди :

- Вуууй , опажон . Бу бола ўғилчангизми ? Бунча асал бўлмаса бу ? Исми нима бу ширинтойнинг ?!

- Исми Мухторжон. Яқинда тўртга тўлди ,- деб хўрсинганча жавоб қайтарди Райҳона.

- Ақлли бола эканлиги кўзларидан кўриниб турибди , сочларини-чи худди қиз болларникидек қоп-қора ва жингалак экан. Опажон , ўғлингизни роса соғинибсиз-а ? Бувисиники узоқдами дейман ?

Лолахон бошини базўр "Ҳаа" дея қимирлатди .

- Тўғрисини айтсам ўғлингиз ёнимда бўлса ўпиб-ўпиб олардим. Сизниям тушунаман . Шундоқ болани соғинмай бўладими ? Илоҳим менинг чақалоғим ҳам ўғлингизга ўхшаган шип-ширин бола бўлсин.

Лолахон Райҳонанинг қорнига ишора қилди :

- Ўғилми ?

Райҳона кулимсираб бош чайқади :

- Йўқ , адаси истагандек қиз бола. Аммо роса тўпалончи . Тепонғич Менимча туғилса шўхликда унча - мунча ўғил боладан қолишмайди шекилли-ёв ...

- Эсон - омон бағрингизга босиб олинг , - деди Лолахон тўғридаги эшикни очиб йўл бошлар экан,- илоҳим отасининг , онасининг кўзларини яшнатадиган солиҳа қиз бўлсин.

- Айтганингиз келсин , опажон ,- деди Лолахоннинг ортидан кирган Райҳона хонага назар ташлар экан ҳиссиётини яшира олмади ,- опажон бу ер чинакам ижодхонанинг ўзи-ку ? !

Дарҳақиқат, Лолахоннинг иш кабинети мақтов ва эътирофларга арзирли даражада саришта ва шинам эди. Икки тарафи шарнир билан қотирилган ғилдиракли илгакка чиройли қадоқлаб илинган келин сарупо либослари , девордаги осма жавонга териб қўйилган аксексуарларга бой бош кийимлари , ҳар бир либосга мослаб штрих бериб безатилган мутаносиб шарф ва рўмоллар кўрган кўзларни жалб қилмай қўймас эди.

Райҳона ўз либослари ҳақида унутиб ярим соатдан ошиқроқ вақтини Лолахоннинг тиккан келин саруполарини томоша қилиб ўтказди.

- Жуда гўзал , жуда бетакрор ,- деди Райҳона охирги либосни кўздан кечирар экан , сизга менинг ёрдамим мутлақо шарт эмас экан. Қайтанга сиздан ўрганадиган нарсаларим бирам кўп экан.

- Йўғеей жуда унақа оширворманг , Райҳонахон! - ҳижолатли оҳангда сўз қотди Лолахон, - бу даражадаги мақтовларга лойиқ эмасман.

- Бор истеъдодни бор деб тан олиш ҳам мардлик,- жилмайганча жавоб қайтарди Райҳона,- масалан менга сиз тиккан либосларҳақиқатдан ҳам жуда ёқди. Шу сабаб кўнглимдагиларни очиқ- ойдин ошкора айтиб қўяқолдим.

- Раҳмат , - деди Лолахон унга жавобан меҳмонининг тақлидида жилмайганча ,- келинг энди сизнинг ҳам либосларингизни "примерка" қилиб олсак .

"Примерка" кўп вақтни олмади. Икки аёл бу борадаги ишларини якунлаб олгач , Лолахон каттагина эскизлар альбомини иш столига қўйди :

- Синглим , - деди у Райҳонага илтижоли тикилиб , - илтимос шу эскизларимга мутахасис сифатида муносабат билдириб берсангиз.

- Хўп бўлади ,опажон, бажонидил.

Райҳона альбомни варақлаб эскизларни кўздан кечирар экан, уларга завқланганча таъриф бера бошлади.

- Илтимос , мана шу эскизга алоҳида эътибор беринг.

Лолахон Райҳонага маъноли тикилди.

Лолахон навбатдаги варақни очди. У ерда эскиз остига қора қалам ёрдамида катта-катта харфлар билан мактуб битиб қўйилганди.

- Райҳона жон синглим , илтимос ўзингизни худди сал аввалгидек ҳотиржам тутинг,- деб бошланган эди мактуб,- сиз ва мени камера орқали кузатишяпти. Ҳозирча ҳаётингиз хавф остида эмас, бироқ ...

#давоми_бор / 79
Муаллиф: Хазонрезги

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…
Subscribe to a channel