Ассалому алайкум. Хазонрезгининг телеграмм каналига хуш келибсиз! Каналдан пост улашганда муаллиф номини ўчирманг! Perfluence https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g Реклама таклифи: https://t.me/Reklamarezgi
Сўз хатарли нарсадир.
У электр қувватига ўхшайди. Икки лаб орасидан худди ўқдек учиб чиқиб мўлжалга тегади, уни жароҳатлайди, қулатади ва яксон қилади. У ҳарфлари билан ўзида тузалмас азоб ташийди.
Чуқур сукут қандай ҳам тотли!
Доктор Мустафо Маҳмуд "Руҳ ва жасад" китобидан
/channel/Xazon_Rezgi
#Қасд асарини тўлиқ ўқиш учун таклиф👇👇👇
/channel/xazonrezgionlayn/21
#ҚАСД
Райҳона операциядан бир соатларда чиқди...
- Операция муваффақиятли ўтди , онанинг ҳам , боланинг ҳам аҳволи яхши ,- дея суюнчилади Шоҳида Туроповна, - фақат қизчамиз бироз енгил тош босганлиги учун вазни бир ярим килограммдан икки ярим килограммга етгунига қадар назоратимиз остида бўлади. Насиб қилса барчаси яхши бўлади.
- Аллоҳга шукр ,- енгил тин олишди Сардор ҳамда Асаджон ака биргаликда ва Алини табриклаш учун қучоқ очишди ,- қизча муборак бўлсин. Бахтли-тахтли , ризқ- насибали бўлсин. Илоҳим ота- онаси камолини кўриб юрсин .
Шу куни Севара опа Райҳонанинг ёнида қолди.
Али қизига Иймона дея исм берди. Ширинтой Иймона икки ой деганда онаси билан туғруқхонадан чиқди.
Иймона билан бирга Алиларнинг хонадонига чинакам бахт , тинчлик , осойишталик кириб келганди.
Райҳона билан қизалоғи туғруқхонадан чиққач , орадан бир хафта ўтиб уларни Иноят хола йўқлаб келди.
Райҳона Иноят холани кўриб севинчи ичига сиғмади. Икковлари бамисли она ва қиз бўлиб кечгача суҳбатлашиб ўтиришди.
Иноят холанинг ҳаётида ҳам бир талай яхши ўзгаришлар рўй берибди.
Холанинг ўғли Моҳиржон мактабни битирибди.Олийгоҳга кириш имтиҳонларини муваффақиятли топшириб бир эмас бир неча ўқув масканига талаба бўлиш бахтига сазовор бўлибди.
- Моҳиржон Америкадаги катта ўқишга кетмоқчи
- Сизчи , сиз бу масалага қандай қараяпсиз? - боласини ёнига ётқизар экан сўради Райҳона
- Мен нимаям дердим қизим. Менга болам қаерда соғ , тинч ва кўнгли хуш бўлса ўша бахт.
- Она бўлиш дегани ўзидан кечиш дегани-а , хола ? Сизга қараб туриб шуларни ҳис қилдим. Мана мен . Шу митта жонни шунчалар яхши кўраман- ки ...- Райҳона қизалоғини қўлига олиб , бағрига босди , тўйиб - тўйиб ҳидлади ва жилмади,- гўдакдан жаннатнинг ҳиди келади деган гапга ҳам ажабланмай қўйдим.
- Қизалоғингни эсон - омон бағрингга босиб олганинг яхши бўлди-да , айтганча Собитнинг иши нима бўлди ?
- У узоқ йилга қамалди . Шериги эса бирмунча камроқ муддат олди. Аммо барибир юрагим туздек ачишди. Нимага дейсизми ? - Райҳонанинг кайфияти бир зумда тушиб кетди, - у Россиядан бедаво дард орттириб келган ва шунақа касалларнинг ҳисобида турар экан. "Сени олиб қочиб озроқ пул ишламоқчи ва ўз касалимни ўзим боқмоқчи эдим" деб ғилтиллаб йиғлаб роса кўнглимни бузди. Биз ҳам одаммиз "Шунақа гаплар , шунақа- шунақа бўлиб қолди" десангиз берар эдик ўша пулларни десам "Эрингни олдида тилим қисиқ , гарчи жиноят иши беркилган бўлса ҳам , синглисини ўлимида асосий айбдор мен эдим" деб тан олди.
Аммо куёвингиз барибир мардлар. Акамнинг даволаниб туришлари учун анча маблағ ажратдилар. Улар "Акангни худо уриб бўлган , энди меники ортиқча" дедилар.
- Куёв маънилик одам-да . Айтган гапининг барчаси тўғри.
Райҳона холага қараб ўйланиб қолди:
- Иноят хола , майлими сизга бир гап айтсам ?!
- Қандоқ гап , қизим? Руҳсат сўрамай айтавер , бемалол,- деди Иноят хола ройиш овозда.
- Шу десангиз , Моҳиржоннинг ҳам чет элга кетиши аниқ экан. Сиз домда бир ўзингиз қолиб кетасиз. Менимча бу Моҳиржонни ҳам хавотирга солиши табий. Шунга сизга бир таклифим бор эди . Моҳиржоннинг ўқиши битгунча биз билан яшаб турсангиз-чи ?
Очиғи...
Куёвингиз кун бўйи ишдалар. Мени бир ўзимни ҳайҳотдек уй ютаман дейди. Ҳарна бир - биримизга кўнгилдош , сирдош бўлар эдик. Кейин Иймона қизингизни катта қилишда ҳам маслаҳатларингизга роса муҳтожман-да . Шунга нима дейсиз , яъни она - бола бўлиб яшашимизга?
Иноят хола индамай қолди . Бироз ўйлангач бошини кўтарди:
- Болам , кўнглимдаги яширмайман. Тўғрисини айтсам таклифинг менга жуда маъқул бўлди. Аллоҳ барчани ёлғизликдан асрасин , айниқса қариган чоғида.
Аввал ўғлимнинг иши битаверсин-чи , у ёғини яна бафуржа гаплашиб кўрамиз ...
* * *
#Орадан_беш_йил_ўтди
- Адаажооон !
Ҳозиргина хонага кирган Али Азмиддинович ўзини кабинетидаги иш столининг тагига яшириниб олган Иймонани пайқамаганга олди.
@Xazon_Rezgi /91
Қиш фаслининг ўрталари эди. Анчадан бери бетоб ётган тоғамни кўришга боргандим. Умри оғир меҳнатда ўтган тоғам етмишдан ошганди. Ранглари сарғайган мўйсафиднинг бир неча кундан бери иштаҳаси йўқлигини, суюқ овқатнинг сувидан, шунда ҳам кампирининг қистови билан бир-икки қошиқ ичаётганини айтишди. Суҳбат орасида бемордан:
- Нима егингиз келяпти? Айтинг, олиб келайлик, - деб сўрашганди, отахон узоқ жим туриб:
- Ҳозир ҳусайни узум бормикин?.. - деди. Шунда ўғли ўйлаб ҳам ўтирмай:
- Э-э, ҳозир узумни неча пуллигини биласизми, ўзи?- деса бўладими?
- Ҳа, айтдим-қўйдим-да, ўғлим. Одам қариса, болага ўхшаб қоларкан, - деди.
Мен ўзимни зўрға тийиб турдим. Тоғамнинг ўғлига тарсаки бўлмасин, деб эртасига яна хабар олишни, узум олиб келишни ният қилдим. Аммо бу сусткашлигим бир умрлик армонга сабаб бўлди. Эртасига тонгда тоғам узилдилар...
Бир ҳафта ўтиб ўғил элга катта дастурхон ёзиб, қўй сўйиб “эҳсон” қилди.
Онамнинг қистовлари билан мажбур бордим. Хизмат қилиб, чой ташиб юриб дастурхондаги ноз-неъматлар орасида олтиндек ҳусайни узумни кўриб, кўз олдимга бир ҳафта олдинги манзара келди. Томоғимга нимадир тиқилди. Кўчага чиқиб кетдим...
Ахир, тоғам болаларини боқаман деб иссиқ-совуқ демай, оғир меҳнатда соғлигини ҳам йўқотганди-ку. Ота тириклигида раво кўрмаган озгина нарсани ўғил энди элнинг олдига сочиб риё қилишининг нима кераги бор?
©интернет
@xazon_rezgi
#умр_йўлларида
КИМЛИГИНГНИ УНУТМА ...
Навниҳол қизнинг бўйи етди. Ота- онасидан энг чиройли тарбия олган қиз уларнинг дуолари билан турмушга берилди. Танлов ота-онадан бўлганди.
Қиз янги келинлик уйида гўшангадан чиқмай турибоқ ғалати аҳволга тушди. Келин бўлиб тушган хонадонининг тутуми бутунлай бошқача экан. Қайнота қайнонага иш буюрса , у лаби-лабига тегмай бобиллаб берар, арзимаган гапдан жанжал чиқиб фарзандлар жиққамушт бўлишар , бироқ сал ўтмай дастурхон бошига овқат келганда орадан ҳеч гап ўтмагандек бемалол кавшанишга тушиб кетишарди.
Куёв деганлари ҳам қатордан қолмаганди . Унинг энг "фазилатли ҳусусияти" оғзи шалоқ чиқиб қолди. Энди ҳар икки гапнинг бирида "Ўлиб қолганмисан, палакат?" деган насиба билан сийланган келинчак кўз ёшларини қулт- қулт ичига ютарди. Биларди- ки , ортиқча гап ортиқча. Тўғри муомалани сўраш бундан-да ортиқ "насиба" билан сийланиши тайин эди.
Ўз оиласидаги меҳр , муҳаббат , одамийлик туйғуларига йўғрилган муносабатга ўрганган келинчак бир ойга бормай сўлиб қолди. Кўнгил демаган қурғур бирин- кетин бой берилаётган энг яқин туйғуларига мотам тутган каби аза либосига буркана бошлади.
Орадан бир ой ўтиб уйига келган қизини кўрган онанинг эсхонаси чиқиб кетди. Унинг ранги - рўйига қараб бўлмай қолганди.
Келинчак уйига келиши билан ёрилди :
- Яшай олмайман , онажон... Асти яшай олмайман...
Она шўрликка осмон йироқ, ер қаттиқ бўлди.
Ёнди , куйди, қоврилди, пишди. Охири ҳукм чиқарди :
- Улар ким бўлса бўлсин. Қандай бўлса бўлсин. Сен кимлигингни унутма. Кимларнинг қизи эканлигини унутма. Уйингга қайт ва айтганларимга амал қил!
Уришсиз уй борми ?
Бора - бора оила аъзоларининг севикли машғулоти келинчакни эрмаклаш, устидан кулиш , қилдан қийиқ ахтариб жанжал ўқига нишон қилиш бўлди.
Келинчак бояқиш нима ҳам қила оларди? У тишини-тишига қўйиб барига чидай бошлади. Кўп вақт исёнлари жунбушга келган лаҳзаларда гап қайтармоқчи бўларди-ю , аммо Онасининг сўзлари ёдига тушаверди.
"Кимларнинг фарзанди эканлигингни унутма" ...
Аммо ҳаётда яшаши , яшаб қолиши оғир бўлди . Тазийиқлар , хўрлашлар, камситишлар новдадек қаддини букди , юзларига эрта ажин туширди , сочларига вақтидан илгари оқ оралатди.
У эса "Кимларнинг қизи эканлигини унутмай" яшашда давом этарди.
Бир куни ахири онаси чидай олмади . Қизига қараб куйиб кетган юрак- бағридан ўтли оҳ вулқондек отилди :
"Бўлмаганга бўлишма! Бизнинг қизимиз эканлигингни унут , жон болам! Ўзинг учун яша !"
У эса маҳзунгина жавоб қайтарди :
"Энди кеч, онажон ... Афсуски кимларнинг қизи эканлигим энди барчага ёд бўлиб бўлди. Мен ўзлигимга ҳиёнат қилолмайман" ...
Орадан йиллар ўтди..
Худди ана шу йиллар энг одил ҳакам бўлди. Барини жой- жойига тахлаб- нақдлади.
Келинчакнинг ортидан тушган келинлар унутувчан эканлар. Улар "кимларнинг" қизлари эканликларини унутиб дарров "шу оиланинг қизи"га айландилар.
Бундан эса оила аъзолари , айниқса қайнона ва қайнота энг катта талофот кўришди. Бу талофот улардаги мудроқ босиб ётган қалб кўзининг очилишига сабаб бўлди :
- Катта келинимиз кимларнинг қизи ... Тарбия берган ота - онасига минг раҳмат ,- деди қайнота қайнонага.
- Нимасини айтасиз , дадаси ,- хўрсинди қайнона,- шу келин туфайли дунёдан ўтар чоғимизда ҳам кўзимиз очиқ кетмайдиган бўлди. Умридан , ризқидан барака топсин... Амин.
* * *
Йиллар давомида умридан , ризқидан барака топган , топаверган келин ҳозирда фарзандларига ўзига ёд бўлиб кетган ўша гапни бот- бот такрорлашни канда қилмайди :
- Кимларнинг фарзанди эканлигингизни унутманг...
Муаллиф: Хазонрезги
Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
ОЛТИН СЎЗЛАР
- Дунё катта бир мактабдир. Унда ҳар қанча чўққига эришмагин, ўлим шаҳодатини олишинг муқаррар. Шундай экан кибрланмасдан одобли ва ахлоқли инсон бўлиб яшагин.
- Ёстиқ бой ва фақирнинг, катта ва кичикнинг, шаҳзода ва қўриқчиларнинг бошини кўтаради. Лекин унда фақатгина виждони хотиржамлар сокин уйқуга кета оладилар...
- Ҳар бир кунингизни гўзал ўтказишингиз, сиз учун одатий хол бўлиб қолсин. Самимий, одобли, меҳрибон, саҳий, очиқ кўнгил бўлинг. Чунки соҳиби кетганда, ундан муҳр - хотира қолади...
- Сенга биров "Сени ҳурмат қиламан" деса ишонмагин. Сухандонлар ҳам ҳеч кимни танимай, кўрмай туриб "ҳурматли томошабинлар" деб айтишади )))
- Ҳозирги замонда "қаҳрамон" деб қиличи бор инсонни эмас, балки виждони бор инсонни ҳақиқий "қаҳрамон" деса бўлади.
- Баъзи инсонлар ҳаётимизда ҳудди сониялардек, баъзилари эса ҳудди дақиқалардек, яна бошқалари эса ҳудди бир умрдек гап. Уларни фақат ўлимгина хотираларимиздан ўчира олади...
- Кўринишинг билан фахрланма. Чунки уни сен яратмагансан. Насабинг билан ҳам фахрланма. Чунки уни сен танламагансан. Лекин ахлоқинг билан фахрлан. Чунки унга зийнатни "СЕН" бергансан...
- Биров сенга ахлоқсиз гаплари билан қўполлик қилса, ғазабланма. Балки жилмай. Чунки у ўзининг феъл атворини сенга намоён этибди.
- Бахт бу - биз эга бўлмаган нарсага эришишимиз эмас, балки биз эга бўлган нарсамизнинг қийматини билишимиз, қадрига етишимиз БАХТдир.
«Ҳикматлар саодатга етаклар » китобидан
@xazon_rezgi
---Дадаси ҳозир туғиб қўяман.
---Тўҳта ошни оҳригача еб олайлик. Барибир боришинг билан туғмайсанку. Беҳрузда ҳам учкун юргансан.
---Йўқ дадаси ҳозир бошқача оғрияпти. Улгурмайдиганга ўхшаймиз. Бўлинг.
Моҳирани оғриғи кучайишни бошлади. Дониёр ҳам шошиб ўрнидан турдида ошни устини ўраб Моҳирани бир ёнига Беҳрузни бир ёнига олиб катта эшикка борди..
---Ойи келинингизни дарди бошланди. Шунга биз билан борасизми деб келгандим.
---Йўқ болам ўзинг олиб борақол.
Дониёрни ҳафсаласи пир бўлиб қайтиб чиқдида туғруқ ҳонага йўл олишди.Моҳирани ахволи ёмонлашиб зўрға туғруқ ҳона биносига кириб олишди. Қабулҳонадагилар Моҳирани текширишга ҳам улгурмай. Моҳирага кучли кучан келиб кетти шифокорлар Моҳирани туғруқ столига олишга ҳам улгуришмади. Моҳирани кўзи ёриди.
---Дадаси қани суюнчи олайлик деб шифокорлар уёқдан буёққа чиқиб Дониёрни топа олишмади. Моҳира ҳижолат бўлганидан. Кичкина ўғлим ҳам бор шу йиғлаган бўлса овутиш учун кетгандурда деб ўзига сал тасалли бергандек бўлди. Лекин ўша куни Дониёр қайтиб келмади.
Болам ўғлингизга ўхшасин...
/channel/Xazon_Rezgi
#куннинг_муҳим_ҳабари
Сиз орзиқиб кутган янгилик !
"Аёл кишини қандай тушуниш мумкин" ... деган китоб ниҳоят нашрдан чиқибди😂
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
#хайрли_тонг
Aссалому алайкум. Душанба тонги муборак бўлсин.
Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!
Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...
Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!
Кунингиз мазмунли ўтсин!
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
🌙 Ramazonda qalbingizni va ilmingizni nurlantiring! 🌙
Ramazon faqatgina ro‘za tutish emas, balki o‘z ustingizda ishlash, yangi bilimlar olish va ma’naviy yuksalish davri!
🔹 Siz ham arab tilini o‘rganishni orzu qilganmisiz?
🔹 Qiyin deb o‘ylaysizmi?
Endi eng zamonaviy va oson metodlar yordamida arab tilini biz bilan o‘rganing!
💡 Tasavvur qiling: Ramazon oxiriga borib, siz arabcha matnlarni o‘qiydigan va bemalol arab tilida yozishni bilasiz.
📖 Nimani kutyapsiz?
✅ Qiziqarli va jonli darslar
✅ Oddiy va samarali yondashuv
✅ Har kuni oz-ozdan, lekin katta natijalar!
Ramazonni ilm bilan ziynatlang! ✨ Hoziroq qo‘shiling va yangi safarni boshlang!
📩 Tafsilotlar uchun yozing!
📞 +998948262234
🌐 @aliqulovaL
...Севган инсонингдан зарба ҳар томондан келса ўзингни йўқотиб қўяр экансан. Мурод уйланганига мана уч кун бўлди. Уни унутаман деб ўзимга сўз бердим. Фақат бугун Муроднинг энг яқин ўртоғи Сирож менга қўнғироқ қилди. Aввалига тасалли берди, кейин эса Муродга жўнатган расмимни кўрганини айтди. Жаҳлим чиқди. Сўкдим боплаб. Муроддан ҳеч бўлмаса буни кутмаган эдим. Гўшакни қўйсам қайта қайта қўнғироқ қилди. Ведео қўнғироқ қилишини ва кўксимдаги зиёд парчани жонли кўрсатишимни, бўлмаса қишлоқдаги барча бўйдоқ йигитларга расмимни тарқатишини айтди...
/channel/sulhidaninghikoyalari
Давоми👇👇👇👇
Чимилдиққа қизини узатиб қайтган она роса кўнгли бузилди. Ўзидан 12 ёш катта йигитга тегаман деб оёқ тираб олган қизини турмушни ўйинчоқ билганидан ташвишда эди. Тўлғана~тўлғана уйқуга кетди. Аммо азон айтилмаси келган қўнғироқдан ўтакаси ёрилиб уйғониб кетди. Яна қизини номеридан. Кеча чимилдиққа узатилган қиз нега бу пайтда қўнғироқ қилиши мумкин.
- Алё,- у тарафдан қизини йиғлаган овози эшитилди.
- Нима бўлди?- онада, юраги товонига тушиб кетди.
- Она, куёвингиз...
👀Расмда биринчи нимани кўрдингиз
❗️Ушбу расмда сизнинг энг
катта заиф томонингиз нимада эканлигини очиб беради😀
Жавоблар..
👆👆👆👆аввалги қисмлар
#ҚАСД
30- ҚИСМ
бирга кетиш ё кетмасликни ўйлаб кўраман.
- Шуниям ўйлайдиган жойи бор экан-ми ? Шарт кетади қўяди- да ?! - Собит шундай дея туриб гапига хулоса ясаб қўяқолди , -бўпти эрта ўтсин-чи , у ёғи бир гап бўлар. Майли мен кетдим. Сен эса одобли қиз бўлиб ўтиргин, хап ?
Собит беўхшов ҳиринглади.
Лолахон унинг тақлидидан жавоб қайтарди :
- Хап...
- Мен Полвон билан эртага эрталабдан шу ерда бўламан, - огоҳлантирган бўлди Собит, - сен ҳам бугун яхшилаб дамингни олиб ол. Тиниқиб ухла. Эртага барчамиз учун муҳим кун.
- Хап ,- яна аввалги жавобини беҳафсала қайтарди Лолахон,- эртагача унда...
* * *
Эртаси куни айнан белгиланган вақтда Лолахоннинг дарвоза қўнғироғи жиринглади.
Дарвозахона ёнидаги гаражда Полвон билан вақтни ўлдириш мақсадида карта ўйнаб ўтирган Собит сергакланди:
- Тшш, - деди у кўрсаткич бармоғини лабига босганча Полвонга ишора қилди у,- қушча тўрга илиниш учун ҳозир бўлди.
Собит ва Полвон - ҳар иккиси нафасларини ичларига ютиб машина ўриндиғига қапишиб олдилар.
- Ким у ? - ташқаридан Лолахоннинг дилбар овоздаги саволи эшитилди.
- Мен Райҳонаман. Опажон, кеча учрашишга келишгандик-ку, ёдингиздан чиқдими ? - Райҳона ҳам эркаланиб ўпкалаган бўлди
- Райҳонахон , ўзингизмисиз ? Бошқа биров эмасмикан деяпман-да ! - Лолахон шундай дея дарвозанинг кичик табақасини очди , - яхши келдингизми ? Марҳамат кирақолинг.
- Ассалому алайкум , опажон. Яна сизни безовта қиладиган бўлдим- да узр . Кўча бирам ёндиряпти-ей,- Райҳонанинг овози бу сафар озорланган каби эшитилди.
- Ваалейкум ассалом. Сиз ичкарига кираверинг . Мен ҳозир муздек шарбат олиб кираман.
Лолахоннинг Райҳонага нисбатан қилган мулозаматини эшитган гараждагилар бир - бирларига кўнгиллари тўлиб қараб қўйишди : "Ҳадемай барчаси бўлади о кей!"
Икки аёл дарвозахонадан узоқлашиб кетишди. Орадан йигирма дақиқалар ўтгач Собит безовталана бошлади. Айнан шуни кутиб тургандек гаражнинг эшиги қия очилди . Ташқаридан Лолахон ҳар иккала эркакга ишора берди : "Бўлди тайёр !"
Собит ва Полвон енгил ҳаракатлар билан гараждан чиқиб ўзларини ичкарига урдилар.
Улар шундоққина кираверишдаги хонтахтанинг олдида "беҳуш" ётган Райҳонани қўл ва оёқларидан аста кўтариб гаражга олиб кирдилар. Райҳонани машинанинг орқа ўриндиғига авайлаб жойладилар.
- Лола , битта ёстиқ олиб чиқ ! - деди Собит ўзлари билан изма - из келган Лолахонга .
- Сиз аввал Муҳторжоннинг манзилини беринг ,- деди Лолахон қайсарлик билан ,- айтганларингиз эсингиздан чиқдими ?
Собитнинг кайфияти чоғ эди , шу сабаб Лолага тегишган бўлди :
- Эркак киши айтадиям , қайтадиям...
- Бўлмаган гап ! - эркак кишининг салобатли ва таҳдидли овоз янгради машинанинг ёнгинасидан,- Бу эркакнинг гапи эмас, ифлос . Ҳам айтиб, ҳам қайтадиганлар эркак саналмайди !
Ним қоронғи гараж бирдан сутдек ёришиб кетди.
Собит машина атрофини қуршаб олган формали махсус ҳизмат ходимларини кўриб саросимага тушиб қолди.
У қаршилик қилиш бефойдалигини , ўзларини жиноят устида далиллар билан қўлга туширишганини англаб етиб алам билан рулни муштлади:
- Ҳаммаси тугади !
Собит ва Полвон машинадан туширилиб қўлларини орқага қайириб ҳовлининг очиқ саҳнига олиб чиқдилар.
Собит ўзига бақамти келган Лолахонга нафрат билан боқди :
- Сотқин! Ўғлингни тушингда кўрасан энди !
Лолахон ғазабига чидай олмай унинг юзига тупириб юборди :
- Ифлос ! Мен аллақачон сенинг одаммаслигингни тан олиб бўлганман. Маълумот учун айтиб қўяй . Зора бу маълумот сени ғазабдан баттар қовжиратиб юборса.
Унда эшит:
Мухторжоним аллақачон бағримда. Уни менга сенинг "суюкли" синглингни эри "суюкли" куёвинг келтириб берди . Айтганча сизлар ҳали бир- бирингларни танимайсизлар- а ? Ана , сенинг янги қариндошинг - Али !
Собит Лолахон имо қилган тарафга боқди . У Алининг расмини бир, икки кўрган эди. Аммо ўзи билан ҳеч бақамти учрашмаган эди. Али оҳиста қадам ташлаб келаётган Райҳонани суяб етаклаб келар эди. Улар Собит
@Xazon_Rezgi /88
9 йил давомида эри билан қайнона қайнотасини хизматида яшаган аёл авария сабаб эридан ажради. Йиллар ўткан сари қайнона ва қайнотаси келинни изини қуритиш пайига тушишди.
Бир куни келин овқат сузаётганида қаттиқ чарчагинини хис қилди. "Қорним очди шекилли" деб ўйлади. Таомни сузиб келди. Қайнотаси "тузи паст бўлибди" деса қайнонаси "яхши қайнамабди" деди. Келинни дили оғриди. Бир кўнгли "дастурхонга қўйилган овқатни мақтаб ейиш суннат" дегиси келдию, тилига чиқармади. Узр ойижон, узр дадажон деб индамасдан болаларини овқатлантирди. Идиш товоқларни ювди. Болалари сочиб ташлаган уйларни тозалади. Қони камайганидан холсизланиб кетарди. Эртасига мактабда 6 соат дарси бор, қолмишига бир талай дафтар текшириши керак эди. Болаларини эртак айтиб ухлатди. Бир амаллаб дафтарларни текшираёриб кўзи илиниб кетарди. Шу пайт кимдир елкасига кўрпа ташлаганини хис қилди. Аёл ўгирилиб ортга қараса батафсил ўқинг... 👈
#ҚАСД
- "Кимдир" мени чақиргандек бўлдими ?! - дея қувлик билан ўзига - ўзи гапирган бўлди у , - овози Иймона қизимни овозига жуда ўхшарканми?
Аммо минг афсус-ки , қизалоғим боғчада. Қанийди у шу ерда бўлса , мен уни ачом қилиб ўзи яхши кўрган ширинлигини олиб берардим.
- Ман шўттаман, адажоооон !
Иймона столнинг тагидан қийқириб чиқиб келди.
Аммо Али Азмиддинович ўзини гўёки қизини кўрмаётгандек тутишда давом этди.
- Эссиз-а , қанийди Иймона қизим шу ерда бўлса , уни бирам соғиндим- киии...
- Адажооон , мана-ку ман ...
Иймона бежирим оёқчалари билан ер депсинди.
- Тавба қизиқ кун бўлди-я , нуқул Иймона қизимнинг овози эшитилади, ўзи кўринмайди,- Али Азмиддинович шундай дея эшик томонга йўл олди ,- аясидан сўрай-чи , балки унинг ёнидамикан ?!
Ва ниҳоят қизалоқнинг тоқати - тоқ бўлди:
- Энди сизни ада қилмиман. Энди аямни ада қиламан...
Али Азмиддинович бу ёғига таслим бўлмаса аҳвол чатоқлигини тушунди. Агар қизини ҳалиям "кўрмаса" уни йиғлаб беришини ҳис қилди:
- Вооой , Иймонамисан,- деди у ортига ўгирилди ва ерга тиззалади ,- қаердан пайдо бўлиб қолдинг ? Боядан буён овозинг эшитилади , ўзинг кўринмайсан ? Энди кўзойнак олиб тақмасам бўлмайди шекилли...
Иймонанинг шаҳло кўзлари янада катталашди :
- Йўқ , адажоооон , энди столни тагига беркинмайман. Кўзойнак тақманг. Бўлмаса Розиқ додамдака қариб қоласиз . Ҳечам қариманг , адажон , хўпми ?
- Хўп , қизалоғим , хўп? Аянг хонасидан чиқиб кетганингни биладими ?
Иймона "йўқ" дея бош чайқади.
- Эҳ сени қара-ю ,- деди Али қизчасини кўтариб кабинетидан чиқар экан,- юр аянгни огоҳлантирайлик.
Иймона адасини маҳкам қучганча чучук тиллари билан эркаланиб сўради :
- "Панки" олиб берасизми , адажон ?
- Асал қизимга албатта олиб бераман ўша айтган "панки"сини ...
Али Азмиддинович қизчаси билан ўзи директорлик қилаётган корхонанинг кенг ва узун йўлагига чиқди .
Ота ва қиз тўртинчи рақамланган эшик олдида тўхтади. У ерда кичкина тилла ҳалли лавҳда "Илмга сармоя" корхонаси бош дизайнери Райҳона Субҳонбековна Мардонбекова- Аслиддинова" деган ёзув илиб қўйилган эди.
Али Азмиддинович бир қўли билан қия очиқ эшикни оҳиста итарди. Эшик овозсиз очилди. Райҳона уларнинг кирганини пайқамади.
Али Азмиддинович қошларини уйганча стол устидаги ноутбукида нимадир тераётган Райҳонанинг ёнига овозсиз келиб шивирлади :
- Аяжонисиии...
Райҳона қаттиқ чўчиб тушди. Жонҳолатда ноутбукни шарт ёпди.
Ундаги бу ҳолат Али Азмиддиновичга шубҳали туюлди , сабаби Райҳона ўзини анчадан буён шундай ғалати тутаётган эди.
Али ...
#давоми_бор /92
Муаллиф: Хазонрезги
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
👆👆👆👆 аввалги қисмлар
#ҚАСД
31- ҚИСМ
Бир зумда кўча тўс- тўс бўлиб кетди.
Беҳуш ётган Райҳонани дарровда машинанинг ўриндиғини тушириб ётқаздилар. Кимдир тез ёрдам ҳизматини чақира бошлади.
Али қўрқиб кетганидан каловланиб қолган эди.
Севара опа машина атрофига йиғилиб келганларга қатъий буюрди :
- Ҳаммангиз нарироқ кетинг. Қизимизга тоза ҳаво керак ?!
- Унга ... Райҳонага нима бўлди ? - аранг лаблари қимирлаб сўради Али .
- Асаблари дош бермади чоғи , юраги нормада урмаяпти , энг ёмони чамамда қон босими кескин кўтарилган .
- Болага таъсири борми бунинг ?
- Бор таъсири ...ўзигаям бор...
Севара опа шундай деб атрофга аланглади ,- тез ёрдамни кутолмаймиз , зудлик билан туғруқхонага боришимиз керак, у келган тақдирдаям бизни барибир ўша ерга элтади. - опа шундай деб Алини нари сурди ,- сиз рулга ўтирманг, чунки ҳушингиз жойида эмас.
Али унга сўзсиз бўйсунди. У ўз машинасининг орқа ўриндиғи- Севара опанинг ёнидан жой олди. Машина рулини эса Сардор Қораев чапдастлик билан эгаллади:
- Қаерга ? - деди Қораев ортиқча саволлардан тийилиб
- "Она ва бола"га. Фақат тезроқ.
Али йўлда алам билан билан пишқирди:
- Агар Райҳона ёки болага бирор гап бўлса , Собит демаганларининг хонумонига ўт қўяман !
- Ўзингизни босинг , Алихон, - уни тинчлантиришга уринди Севара опа, - ҳозир бу гапларнинг мавриди эмас...
Севара опа қўлидаги телефонини титиб керакли рақамни қидира бошлади . Уни топди шекилли тезда чақирув сигналини юборди :
.
- Алло , Шоҳида. Қаердасан ? Уйда ? Бугун навбатчиликдан чиққанмидинг ? Йўқ тинчлик эмас ! Райҳонанинг тоби қочиб қолди. Ҳа, ҳа , жиддий ! Менимча ҳам шундай! Тез етиб келмасанг бўлмайди. Ҳар ҳолда сенинг йўлинг бошқа . Бўпти , биз ҳам касалхонага яқинлашиб қолдик ...
Қораев бошқарувидаги улов ўн дақиқаларга қолмай айтилган манзилга етиб келди.
Касалхона ходимлари ожизгина инграшга ҳам мадори етмаётган Райҳонани тезлик билан ичкарига олдилар. Севара опа улар билан кириб кетди. Йўлакда Али , Сардор ака ва улар билан олдинма- кетин етиб келган Асад Акбаров қолдилар. Асад ака ҳам кўп ўйланиб ўтирмай эшик ёнида ўтирган қўриқчига нималарнидир деди-ю ичкарига сирғалди.
Орадан бир мунча фурсат ўтмай йўлак бошида Райҳонанинг шифокори Шоҳида Туроповна ҳам чопганча ичкарига отилди . У қаршисидан чиққан Алига деярли эътибор бермади.
Орадан ярим соат вақт ўтар - ўтмас Севара опа Алини чақирди:
- Алихон, юринг мен билан ...
Али Севара опага эргашганча дори ҳиди анқиб турган йўлакдаги охирги хонасига қадам босди.
- Ассалому алайкум ,- деди у тўрда ўтирган шифокор аёлга қараб .
- Келинг , йигит ,- деди туғруқ бўлимининг бошлиғи бўлган шифокор аёл ортиқча мулозаматсиз ,- Марҳамат ўтиринг.
Али у кўрсатган жойга омонатгина ўтирди. Севара опа ҳам Алининг ёнидан жой олди.
- Ука , кўп вақтингизни олмайман. Вақтимиз шундай ҳам зиқ. Хуллас ... Келинимизнинг ҳаёти ва ҳомиласи хавф остида. Зудлик билан операция столига олишимиз керак.
- Ахир ... Нима учун ? ... Бошқа иложи йўқми ?
- Агар бошқа иложи бўлганда ҳозир сиз бу ерда бўлмас эдингиз . Қайтариб айтамиз , она ва боланинг ҳаёти хавф остида. Биз кўра - била туриб уларнинг ҳар иккисининг ҳаётига қасд қила олмаймиз . Хуллас сизни беморнинг яқин кишиси сифатида вазиятдан огоҳ қилиш мақсадида чақиртиргандим. Энди эса баъзи бир қоғозларга қўл қўйишингиз керак бўлади. Биз ҳам вақтни йўқотмай қўлдан келганча ҳаракатни бошлайлик.
- Бола-чи? У яшаб кета оладими ? Бунга кафолат бера оласизми ? У ахир энди етти ойлик бўлди , - Алининг томоғига нимадир тиқилгандек бўлди.
- Ука , биз ҳам Аллоҳнинг худди сизга ўхшаган оддий бандаларимиз . Бундан бу ёғига фақат яхши гумон ва умидда бўламиз. Битта овунтирадиган нарсани айтишим мумкин. Ҳомила қиз бола экан. Қиз болалар эса ўғил болаларга нисбатан яшовчан бўлади,- у шундай деб ўрнидан турди ,- мен кетдим бўлмаса, вақтни йўқотмайлик ...
@Xazon_Rezgi /90
✅ISHGA QABUL QILAMIZ👩💻
✅YOSH CHEGARALANMAGAN👩💼
✅DAVLAT RO‘YXATIDAN QONUNIY O‘TGAN🇹🇷🇺🇿🇹🇷🇺🇿🇹🇷🇺🇿
✅UYDA TURIB ISHLASH IMKONIYATI📱
✅DAROMAD NAQT BERILADI💸💸
✅KUCHLI MARKETING PLAN💻
✅𝙌𝙐𝙑𝙉𝙊𝙌, 𝙔𝙊𝙍𝘿𝘼𝙈𝙂𝘼 𝙏𝘼𝙔𝙔𝙊𝙍 𝙅𝘼𝙈𝙊𝘼❤️🔥❤️🔥❤️🔥❤️🔥❤️🔥
✅𝙈𝘼𝙌𝙎𝘼𝘿𝙄𝙈𝙄𝙕 𝙐𝙔𝘿𝘼 𝙊'𝙏𝙄𝙍𝙂𝘼𝙉 𝘼𝙔𝙊𝙇𝘼𝙍𝙉𝙄 𝙄𝙎𝙃 𝘽𝙄𝙇𝘼𝙉 𝙏𝘼𝙈𝙄𝙉𝙇𝘼𝘽 𝙌𝙊'𝙎𝙃𝙄𝙈𝘾𝙃𝘼 𝘿𝘼𝙍𝙊𝙈𝘼𝙏𝙂𝘼 𝘾𝙃𝙄𝙌𝘼𝙍𝙄𝙎𝙃
𝙊𝙔𝙇𝙄𝙆 𝙃𝘼𝙍 𝙊𝙔 5⃣0⃣0⃣𝙢 𝙙𝙖𝙣 5⃣𝙢𝙡𝙮𝙤𝙣𝙜𝙖𝙘𝙝𝙖🏆🏆
Sizdan nimalar talab qilinadi🤔
✅ Pasport
❌ Diplom shart emas
📊 Erkin ish grafigi
📍 Sizni qayerdan ekanligingiz ahamiyatsiz
❌ Aʼzo bo
ʻlish mutlaqo bepul
👩💻 🟠 dan boshlab barchasi bepul oʻrgatiladi
Murojat uchun +998945048287
/channel/z12Gy
/channel/z12Gy
/channel/z12Gy
Tekinga pishiriqlar oʻrgatadigan kanal 🎂🍰🍩
((Reklama tez orada oʻchiriladi
Qoʻshilib olinglar))
👇👇👇👇👇
Pishiriqlar retseptlari
Pishiriqlar retseptlari
Pishiriqlar retseptlari
Salatlar oʻrgatadigan kanal
👇👇👇👇👇👇
Salatlar retseptlari
Salatlar retseptlari
Salatlar retseptlari
👆👆👆👆
Ayollar va qizlar kanali✨
Har xil mazali retseptlar shu kanalda joylangan✅
КАФОЛАТ ҚАНИ?
Давра катта эди. Суҳбат қизигандан қизиди. Кимдир:
— Ҳозир Азроил алайҳиссалом келса-ю: "Уч кундан кейин жонингни оламан, тайёргарлигингни кўравер", деса, нима қилардинглар? - деб ўртага савол ташлади.
— Барча гуноҳларим учун тавба тазарру қилардим.
— Кеча-кундуз намоз ўқирдим.
— Ота-онамнинг розиликларини олардим.
— Барча қарзларимни тўлаб чиқардим.
— Молимнинг катта бир қисмини бева-бечораларга бўлиб берардим.
Ҳалиги киши яна гап ташлади:
— Нимага шу ишларни ҳозир қилмаяпмиз? Ё ичимизда биров яна уч кунгача тирик қоламан, деб қатъий ишонч билан айта оладими?
"Шарқ ҳикоят ва ривоятлари” туркумидан
/channel/xazon_rezgi
📖 Хар қандай оғир касалликга ёки мусибатга учраган киши ихлос билан ушбу дуони ўқиса албатта тузалиб кетади. ИншаАллоҳ
Бу қисқагина дуо 70 йил оғир дардга чалинган Айюб алайхиссаломнинг хам дардига даво бўлган ✔️
⚡️ Хозироқ бу қайси дуо эканлигини билиб олинг👇👇👇
Тикувчиликка кизикиб урганмокчи булган опа сингилларимиз сизлар учун БОМБА ЯНГИЛИК телеграмда ТИКУВЧИЛИК борасида янги канал
💥💥ЧЕВАРЛАР ДУНЁСИ 💥💥
/channel/+QZbkk35tWmRiNTgy
/channel/+QZbkk35tWmRiNTgy
/channel/+QZbkk35tWmRiNTgy
💥💥ФАСОНЛАР 2024 💥💥
/channel/+9YrHv7WMcvIxMzAy
Каналимизни кузатиб мохир тикувчига айланинг
Бахор келиши билан кунлар исиб байрамлар купайиб бошлайди😍😍
Биз аёлларни энг кийнайдиган савол🤔
💥уйга
💥кучага
💥окшомга
💥маросимларга
☺️НИМА КИЙСАМ ЭКАН...🥰
Ечими жуда осон янгиланган тренддаги коллексияга эга энг ДАХШАТ хечкимда йук ФАСОНЛАР бор канални тафсия киламан👇
ТЕЗДА ПАСДАГИ КУК ЁЗУВЛАРНИ БОСИБ ОБУНА БУЛАМИЗ
/channel/+DvtDid2gD6wyYTQy
/channel/+DvtDid2gD6wyYTQy
ХАМКОР КАНАЛ👇
/channel/+UU_6McdmM2kxNjVi
✨✨#ҳайрли_оқшом
Борлиққа қўнди оқшом...
Кўнгил билан ёлғизман - мана ...
Қолдирдимми бугун яхши ном ?
Ҳар тун тайёр саволим яна...
Кўнгил дейди :
- Бўлгин ҳотиржам ...
Имкон қадар савобинг ҳарид ...
Гар умримдан битта куним кам ,
Мени кутар саҳарда - УМИД ...
Хазонрезги
Оқшомингиз осуда ўтсин ...
Каналга обуна бўлинг 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
#СубҳанАллоҳ
Дунёдаги энг гўзал нарса нима?
Машхур бир рассом, кунларнинг бирида дунёнинг энг гўзал нарсасини чизишга қарор қилди.
Бунинг учун дунёнинг энг гўзал нарса нима бўлиши мумкинлиги ҳақида билим тўплаш учун катта бир саёҳатга чиқди.
Қишлоқ кўчаларидан кетаркан, бели букилган кекса бир одам йўл чеккасида ўтирганини кўрди.
Ёнига бориб ундан дунёдаги энг гўзал нарса нима бўлиши мумкунлиги ҳақида сўради.
Чол ҳеч иккиланмасдан:
“Имон!” деди.
Сўнгра, бир гузардан ўтаркан, тўй учун тўпланган оломон қаршисидан чиқиб қолди. Оломон орасидаги ёш келинга:
“Сизнингча дунёнинг энг гўзал нарсаси нима?” дея сўради.
Келин куёвнинг кўзларини ичига қараб:
“Агар дунёдаги энг гўзал нарса бўлса, у ҳам севги бўлиши керак!” деди.
Рассом йўлини давом этди. Бир чанг кўчадан ўтаркан, урушдан қайтаётган ҳорғин бир аскарга дуч келди.
Айни саволни ундан ҳам сўради.
Аскар: Дунёдаги энг гўзал нарса бу тинчликдир, дея жавоб берди.
Рассом дунёдаги энг гўзал нарсалар имон, севги, ва тинчлик бўлса буларнинг ҳаммасини бир расмда қандай ифодалай оламан дея ўйлай – ўйлай уйига қайтиб келди.
Уйининг эшигидан уйига кириши биланоқ дунёнинг энг гўзал манзараси доимо қаршисида бўлганини тушуниб етди. Болаларининг масъум қарашларида имон, аёлининг кўзларида севги, уйида эса тинчлик ҳукм сурарди.
Булардан олган илҳоми билан рассом дунёнинг энг гўзал нарсасини чизишга киришди.
Ва расм битиши билан, асарга шундай ном берди:
"МЕНИНГ УЙИМ".
Муҳаммад Алиҳон таржимаси
Каналга обуна бўлинг 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
#
‼️ НАМОЗНИНГ КЎЗГА ФОЙДАСИ
Германияда бир кўз шифокори қабулига келган мусулмон йигитни текширади. Текшириб бўлиб унга савол беради:
- Сен намоз ўқийсанми?
Йигит:
- Дўхтир, менинг кўзимдаги дард билан намознинг қандай алоқаси бор. Мендан намоз ўқиш-ўқимаслигимни сўраяпсиз?
Германиялик шифокор айтадики:
- Агар сен намоз ўқисанг, ўқиб бўлиб икки томонга салом бераётгандаги ҳаракатни қилганингда бу касаллик сенда бўлмасди...
Изоҳ: Яъни, салом бераётганда икки елкамизга салом берамиз, шунда кўзимиз ҳаракатланади. Кўз ҳаракатланиши кўзнинг саломатлиги ва нури учун фойдали. Кўз машқларида бу бор. Субҳаналлоҳ, намоз ибодатимизда кўзимиз учун ҳам сиҳҳат бор экан. Шу ўринда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Намоз - кўзимнинг нури», деган маънодаги ҳадислари ёдга тушади. Роббимиз биздан талаб қилган ибодатлар ҳам руҳимиз, ҳам танамиз учун шифодир. Роббимиз бизнинг ибодатларимизга муҳтож эмас, аксинча, биз уларга муҳтожмиз.
Германиялик шифокор сўзида давом этиб:
- Арабларда кўзойнак ишлатилиши камдан-кам. Сабаби эса, улар ўнгдан чапга қараб тўғри ўқийдилар. Биз европаликлар эса, лотинчани чапдан ўнгга қараб ўқиймиз. Ҳолбуки, яратилишга кўра, кўз ўнгдан чапга қараб ўқишга мослаштирилган.
Шифокор кейинчалик Исломни қабул қилиб мусулмон бўлади.
© Абдуллоҳ Раҳимбоев таржимаси ва изоҳи
‼️ Жуда мухим эслатиш!!!
Кўз Мутахасиси Малик Холидни шифохонасидан:
Мутахасисларни фикрига кўра, хар куни қоронғу хонада ярим соатдан телефон ишлатган одамни кўзларида, рак касаллиги келиб чиқиши кузатилябди, кўз қизариб пардани ўраб олади, у пардани олиб ташлаш имконсизлиги учун бу дард давосиз қолмоқда экан!
Етказдим...
❗️Сиз хам Яқинларингизга албатта улашинг!
Бу ишни холис Аллох учун қилинг!
©соф ибрат
ㅤ
Каналга обуна бўлинг 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
#ҳаётий_ҳикоя
ОВСИНЛАР.
У ҳар куни эрталаб саҳарда туриб нонушта тайёрларди.Овсини болаларини мактабга,эрини ишга жўнатиб ўзи ҳам ишга отланарди.Ҳар кунги узрини канда қилмасди:
-Сизни нуқул ишлатиб ҳамма юмушни ташлаб кетаверамиздаааа....Узр овсинжон.
-Вой опажонимееей!...Узр сўраганингиз нимаси ,одамни хижолат қилиб.Ойижон болаларга қараб турсалар,рўзғорнинг иши ҳам ишми?
Кечқурун яна овқат ейилиб дастурхон йиғиштирилгач,овсини болаларини олиб уйига кириб кетарди.Ишлик одам,эрта туриши керак.Болаларини мактабга тайёрлаши керак эрталабга.Куни бўйи уйдаку,иши шу рўзғорда...Овсининг кирларини ювиб дазмоллаб қўйганди,эрталаб уйларига олиб кириб қўяр..Чарчаганда овсини,унутиб қолдирибти айтган бўлса ҳам.
Ошхона чиннидай тозаланиб,идиш товоқ ювилиб уйига кирган маҳали овсини бир уйқуни урган бўларди.
Бехос йиқилиб қўлини синдириб қўйса бўладими?Фалокат оёқ остида эканда!Ишидан ҳар доим кеч соат бешларда келадиган овсининг зиммасида қолди энди овқат қилиш,идиш ювиш,супур сидир.
Биринчи кун,иккинчи кун...Учинчи кун идишлар зарда билан йиғиштирилди.
Тўртинчи кун эрталабки нонуштани овсин ўз уйида қилди.Кекса қайнонаси пиширган ширчой томоқлардан зўрға ўтди.Кечки овқатга овсини яна ўша зарда билан тухум ва колбаса қовурди.Қайнотаси нон билан чой,мураббо билан қаноатланиб қўя қолди.Қайнонаси нон чимдиб ўтирди.Ишдан кечроқ келган эрига овқат қолмаган эди.Эрининг ўзи картошка арчиб берди,бир қўллаб қовуриб берди амаллаб.
Бешинчи кун на нонушта,на кечки овқат бўлди.Овсини ўз уйида бир нималар қилиб,болалари билан еб қўя қолди.Қайноғаси ҳам ўша кун кўринмади.
Қўлидаги гипс олингунча эри,қайнонаси билан бир амаллаб рўзғорни эплаб туришди ҳар тугул.Онаси сингилларини жўнатиб турди.Бир қўллаб кир юваётганини кўрган овсини ичи ачиди.Росса ичи ачиди!
-Синглингиз келиб ювиб берарди!Ўзингизни қийнаб нима қиласиз?-деди куюниб.Ўша куни унинг дам олиш куни эди.Манти қилган экан.Тақсимчада олти донагина қайнонаси ва қайнатасига олиб келиб бериб кетди.
Яхшиям қўли тузалдия...Қандай яхши!Олдингидек елиб югуриб ишлайди!
Овсини ҳар кунги узрини айтиб эшикка йўналди.У эса ҳар доимгидек узрга ҳожат йўқлигини айтди.У бу синовдан сўнг ўзгармади.У овсинидай тусланмади.Чунки у...унинг палаги тоза!Унинг ҳар рафтори яхшиликка йўғрилган!
Мабодо агар у ҳам овсинидек йўл тутса ундан нима фарқи қоларди?
ЛОЧИННИНГ ПАРВОЗИНИ ҚАРҒА ҚАЕРДАН ҲАМ ТУШУНСИН...
ОСМОНИ ФАЛАККА КЎТАРИЛСА ҲАМ ЧАНГ ЧАНГЛИГИЧА ҚОЛАДИ,БАЛЧИҚДА МИНГ ЙИЛ ЁТСА ҲАМ ОЛМОС ҚИЙМАТИНИ ЙЎҚОТМАЙДИ.
Муаллиф : ЗЕЙЛ ЛЕЙЛА МУСТАФАСАЙЯР.
Каналга обуна бўлинг 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
#ҚАСД
билан юз - юз қарши келишларига кўп вақт кетмади.
- Ва ниҳоят учрашдик ...
Алининг Собитга айтган илк сўзлари шу бўлди.
Алининг мушакдор кенг елкалари , басалавлат қомати, тик бўйи олдида Собит ғариб кўриниб кетарди.
Жаҳли чиқиб кетгандаги ҳар доимги одати бўйича Алининг ёноқ суяклари уча бошлади:
- Ихтиёр менда бўлганда сени икки оёғингдан иккита отга бойлаб икки тарафга айиртириб ташлардим,- деди Али оғир ҳансираб ,- Бу Райҳона учун эмас. Бу ёлғиз синглим раҳматлик Обида учун бўлар эди. Сен уни исмини хаттоки билмаган бўлсанг ҳам керак. Бундан бир ярим йил аввал бешта қиморбоз гумаштангни ўртасига олиб бориб хомталаш қилдирган оппоқ юзли, нозик , маъсума қиз ёдингдами ? Мен айнан ўша қизнинг , ўша қиморбозлар тажовузига учраб номус аламига чидай олмай ўз жонига қасд қилган Обиданинг акаси Алиман.
Дунёнинг торлигини қара . Сен мени синглимдан жудо қилдинг. Сенинг синглинг эса мени ҳаётга қайтарди.
Билиб қўй!
Бир милтиқ билан адашиб икки марта ўқ узиб хато қилиб бўлмайди. Сен ҳам синглимга қилган маразликларингни аёлимга қила олмайсан. Рангинг гезариб кетди- а ? ! Ҳозир мендан калтак ейман деб ўйлаяпсанми ?!
Шу ерда хато қиласан. Мен ўзимни ҳар хил нажосатдан нари тутиб юраман. Шунингдек қўлимни ҳам. Сенга аталганларини қонун йўли орқали олавер. Менинг ўзим сенга қарши асосий гувоҳ бўламан.
Бу дегани ҳали сен билан кўп кўришамиз дегани.
Али Райҳонанинг елкасидан аста қучди. У бугунги "операция"ни ўтказишга бош бўлган ҳуқуқ-тартибот ходимига "кетишга руҳсатми ?!" дегандек қараб эшикка ишора қилди.
Шу пайт Райҳона тилга кирди . У Собитга қараб титраб-қақшаб сўзлай бошлади:
- Мен...
Мен сизни нима деб аташга ҳам ҳайронман. Бу йиғилганлар назарида биз ўгай бўлса-да ака ва сингилмиз . Ҳа тўғриси ҳам шундай. Аммо ...Сиз билан деярли ўн беш йил бир уйда яшаган бўлсак ҳам ҳеч қачон бир - биримизни қабул қила олмадик. Қонимиз қўшилмади. Фақатгина ака-сингил деган номимиз бор эди халос . Бугундан бошлаб эса ўша ном ҳам йўқ бўлди.
Сиз ва мен энди бир- биримиз учун ҳеч киммиз . Ҳеч ким..., - Райҳона Собитга алам билан тикилди ,- эссиз одамгарчилик , эссиз инсон деган ном...
Райҳона Собитга надомат билан қараб қўйди-ю, Алининг қўлидан етаклаб нари кета бошлади.
Шу пайт ортларидан "Қарс" этиб туширилган мушт овози ва Собитнинг "Иммм" деган бўғиқ товуши эшитилди.
Али ва Райҳона ҳайрон ортга ўгирилишди. Сардор Қораев ғолибона илжайиб муштини силаб турар , Собит эса биқини ушлаганча чангак бўлиб қолганди.
- Менга эса фарқи йўқ , нажосатми , баломи, хумордан чиқсам бўлди,- қилган ишига изоҳ берган бўлди Қораев,- ундан кейин қўлимни совунлаб ювсам топ- тоза бўлади. Жавоб ! Сув нималарни тоза қилмайди , а лаббай?!
Асад Акбаров дўстини четга тортди :
- Қўй, шу палид билан тенг келма .
- Қани энди шу ифлосни менга қўйиб беришса эди, онанинг бағридан фарзандини юлиб , изтироб ўтида қовжиратгани учун яхшигина улуш берардим, нима дедиз , камандир ?
Қораевнинг ҳозирги вазиятда бироз ўз ҳолига қўйиб берган махсус ходим осойишта жавоб берди.
- Ҳавотир олманг , буларнинг ҳар иккаласи қонун олдида тегишли тартибда жавоб беради,- у шундай дея қўл остидагиларга буюрди ,- иккисини ҳам олиб чиқинг !
Собит ва Полвонни олиб чиқиб кетишди.
Шу пайт Севара опа уйнинг ичидан Мухторжонни етаклаб чиқди. Лолахон боласи билан сал аввал кўришган эди , бу сафар бағрига қаттиқроқ босди :
- Болажоним...
Али билан бирга келганлар ҳайрлашиб кўчага отландилар.
Али Райҳонани тезроқ бу ердан олиб кетгиси келар эди. У оғир қадам босиб кетаётган Райҳонани машинасининг олд ўриндиғига ўтказди ва ўзи айланиб ҳайдовчи жойини эгаллади.
Али машинасини энди қиздираётган ҳам эди- ки , Райҳонанинг :
- Али акаааа ,- деган ингроқ тўла дардли шивирини эшитди. Али ҳайрон бўлиб жонҳолатда Райҳонага қаради.
Ранги қув ўчиб кетган Райҳона эрининг қучоғига беҳуш йиқилди ...
#давоми_бор / 89
Муаллиф: Хазонрезги
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
#ҚАСД
Тўғри , итваччангга "Ош кўк"га нисбатан анча кам пул олишим рост. Аммо бир олам ҳузур оламан. Ана ўшанда кўраман "акажон" деб оёғимни ўпмаганингни ?
Лолахоннинг кўз олди қоронғилашиб кетди. Бир зумда кўзлари "ярқ" этиб очилди.
"- Ифлоооосс "! - Лолахон бу сўзларни ичида хайқирди , аммо ташига чиқармади . Бунинг ўрнига Собитга ялинишга ўзида куч топди :
- Илтимос , мени кечирииинг. Боламни жуда соғиниб кетдим-ку ахир ? Юрак- бағрим эзилиб тугади. Нима десангиз қиляпман-ку ? Барча шартингизга рози бўлмадимми ?! Илтимос , уни қайтариб беринг ... Боламни бир бор қучоқлай ...
- Қучоғинг ҳувиллаб қолган бўлса , ҳизматингга ҳозирман, қизғалдоғим. Аммо бугун болангни сўрамайсан. Эртага мен бу ёқдан Райҳонни олиб чиқиб кетаман, сен эса ўғлингни ёнига йўл оласан. Райҳон шу хонадонга қадам босиши билан қўлингга Мухтор турган квартирани манзилини бераман
- Сизга қандай ишона оламан? Ахир ҳозиргина уни "итвачча" деб ... - Лолахон сўзини давом эттира олмай ҳиқиллаб қолди.
- Менга қара , вей? Ўзинг бесабаб тилимни қичитдинг? Яна сен оппоғ- у , мен қораманми ? Билиб қўй мен - мардга мардман!
Агар Райҳонани шу уйга - қўлимга келтириб берсанг , болам ҳам қўлимда деявер !
Ёлғон гапирсам... - Собит бир зумгина жим қотди ,сўнгра дадил эълон қилди,- Ёлғон гапирсам онам хотиним бўлсин !
- Собииит акаааа ... Зинҳор ! Зинҳор бундай қасам ичманг ! Икки дунёингиз куйиб кетади ахир !
- Эээ бўлмағур гап билан бошимни қотирма ! Буям бир омади гап-да . Азбаройи менга ишонишинг учун келтирилган исбот ! Бўлди бу гапларни йиғиштир. Энди эртанги куннинг режаси билан таниш.
Хуллас ...
Эртага Райҳона келиши билан салом- алик қиласан-да унга уйқу дори солинган муздеккина шарбатни тутқазасан. Қўрқма , у дори сингилжонимнинг ҳомиласи учун хавфсиз. Райҳона ўн дақиқаларга қолмай уйқуга кетади. Мен эса уни гараждаги каптивамда олиб чиқиб кетаман. Иш битгунча Полвон гаражда кутиб турган бўлади.
- Биров шубҳага борса-чи ? Ахир ...
Собит Лолахонни гапини шарт кесди :
- Эээ ахир -пахирингни йиғиштир. Чумчуқдан қўрққан тариқ экмайди. Мен Райҳонани ўзим кўзлаган манзилимга олиб бориб олсам бўлгани . Умуман айтганда бу ёғи сени ишинг эмас.
-Тушунарли. Демак , уни бу ердан унча узоқ бўлмаган жойга олиб бормоқчисиз? Кейин эса маршрутингиз яна ўзгаради , шундай-а? - Лолахон Собитга синчков нигоҳини қадади.
- Кўп билсанг , тез қарийсан,- деди Собит ингичка лабларини пирпиратганча ,- сен ундан кўра аввалги таклифимни ўйлаб кўр .
- Қайси таклиф ? - хаёли жойида бўлмай сўради Лолахон.
Собит қошини қоқди :
-" Сичқонларнинг никоҳ тўйи ҳақидагиси бор- ууу, ана ўшанисини" ,- у шундай дея қаҳ-қаҳ уриб куларкан , озгина тин олиб давом этди ,- Россииига "биллалашиб" кетиш ҳақидаги.
- У ерда Марусянгиз бормасмиди ? - кайфиятсиз оҳангда сўради Лолахон.
- Ҳм бор ,- безбетларча иршайди Собит ,- аммо исми Маруся эмас , Надя,- у шундай дея лабларини чуччайтирди ,- бўлса нима қибти , Надянинг йўли бошқа , сенинг йўлинг бошқа.
- Надянгиз бир амалдорни қизи эди а ?- Лолахон ўзини Надя хақида "сариқмашак қизи" дейишдан аранг тийиб қолди ,- мен унга тенг келолмайман, узр.
- Нимага тенг келолмайсан ? Нима ўзингга шубҳанг борми ? - маънодор тикилди Собит
- Ҳа йўқ , мен бойлик масаласини назарда тутган эдим,- беҳафсала қўл силтади Лолахон,- Марусянгиз , узр Наденькангиз аллақандай корпорейшн амалдорини фалон миллион долларлик меросхўри бўлса , мен унга нимам билан ҳам бас кела олардим ? Дадам бояқиш қўли қадоқ оддий бир ишчи бўлсалар?
- Шунга ўксияпсанми ? Қўявер кўнглингни чўктирма. Насиб қилса сенинг ёрдамингда Надяникидан бир неча баробар кўп пулга эришаман. Так что сен шу сабаб туфайли ҳам биринчи ўринга ўтасан.
"Ебсан",- дея ўйлади Лолахон кўнглида , аммо ташида сир бой бермай Собитга сўз қотди, - аввал шу ишни бир ёқлик қилайлик , кейин сиз билан...
#давоми_бор /86
Муаллиф:. Хазонрезги
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g