xazon_rezgi | Unsorted

Telegram-канал xazon_rezgi - XazonRezgi (Official Channel)

31830

Ассалому алайкум. Хазонрезгининг телеграмм каналига хуш келибсиз! Каналдан пост улашганда муаллиф номини ўчирманг! Perfluence https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g Реклама таклифи: https://t.me/Reklamarezgi

Subscribe to a channel

XazonRezgi (Official Channel)

#ҚАСД

- Келинойим бормилар ? Бола - чақалар дегандек?

- Шу саволингизни жавобсиз қолдирсам бўлмайдими ?
У ҳақда гапиргим йўқ...

Красавчик ёлғондакам хўрсиниб ерга қаради.
Райҳона унга қараб туриб "Тавба шунақа қилса раҳмим келиб кетса керак деса керак-да бу ... " деб ўйлади ва ўзини у кутгандек тутди :

- Шу нозик ярангизга тегиб қўйдим-ов . Узр билмагандим.

- Бу дунё бир кам дунёда Райҳонахон... Мана мен . Бир умр сиздек аёлни орзу қилганман. Аммо пешонамга битилгани бир алвасти бўлди

- Алвасти ? Нега унақа деяпсиз ?

- Эээ суймаганинг билан яшасанг шу экан- да. Уйда бўлсам мундоқ гаплашиб ўтиришга арзимайди.

- Уларниям кафега таклиф қилинг , мазза қилиб гаплашиб ўтирасиз ўшанда. Мана мени таклиф қилдингиз- у. Кўндириш учун қанча вақт сарфладингиз. Келинойимларни бир марта таклиф қилганингизда йўқ демасдилар.

- У сизга ўхшамайди. У бошқа , сиз бошқа !

Шу пайт кабинкага Али , Шоҳруҳ ва яна икки йигит бостириб кирди .

Келганлардан бирининг қўлида видеоаппарат бор эди. У аппаратни елкасига қўйганча суратга ола бошлади .

Йўлдош ўрнидан сапчиб турган эди , кирганларнинг иккинчиси уни бир мушт билан жойига "михлаб" қўйди.

- Салом бердик энди - Али шундай деб Красавчикнинг тўғрисига оёқларини чалиштириб ўтириб олди ,- қай юртлардан келдингиз ? Қани нелар кўрдингиз ?

- Ассалому алайкум , яхшимисиз ? - деди Красавчик ўтирган ўрнида мўлтираб.

Али унинг саломига алик олмади , балки видеога олаётган йигитга сўз қотди:

- Ҳусан , яхшилаб ол видеоингни? Юзи аниқ - таниқ кўринсин ! Ҳол- поллари билан !
Бу окамизни "интернет звезда" қиламиз ҳали! Шунақа таниқли бўладилар- ки , кўчадан кетаётган лайчаям бир оёғини кўтариб битта йўқлаб ўтиб кетадиган бўлади.

- Сиииз ... Сиииз... Бизни нотўғри тушундигиз. Мен бу синглим билан иш юзасидан ҳамкорлик қилмоқчийдим . Ҳозир шуни келишиб ол...- Красавчикнинг сўзи бўғзида қолиб кетди.

- Сен синглим деган аёл мени хотиним бўлади ! Ўзингни биламасликка солма , туршак! У билан ёзишган смсларингни ўқидим . Ишга доир бирон сўз ҳам йўқ- ку ! Қайтага нуқул суюқлангансан.
Энди эшит ! Сени устингдан видео ишлатиб интернетда бир айлантираман , ўшанда кўраман аҳволингни . Ўшанда кўраман бировнинг никоҳидаги аёлига шилқимлик қилиш қанақа бўлишини.

Красавчик истеҳзоли илжайди :

- Бу ишни қилолмайсиз. Нега дейсизми ? Ўшанда ўзингиз ҳам ёмонотлиқ бўлиб қоласиз. Нега-ки , бу кишим менга анча ажабтовур сўзларни ёзганлар. Бу сўзлар ўртага тушса шаънингизга минус кетиши аниқ ...

- Йўғеей ! Ҳов товуқмия ! Ўша сўзларни сенга мен ёзганман ! Сени салкам бир ойдан буён кузатаман. Қаерда турасан, оилавий шароитинг қанақа , касби-коринг нима - баридан хабарим бор.
Аёлимга келсак, битта айби бор . У ҳам бўлса барчани одам ўрнида кўриши . Мен уни минг марта огоҳлантирганман. "Ҳаммаям одаммас , унда бунда йўлингда бор иши булғаш бўлган чўчқалар ҳам учраб туради"- деб. У сен билан тўғриликча гаплашиб балога қолди. Аммо ўша ўзи қатнашган семинаридан корхонамиз учун ўнта ижодкор ёшни танлаб ишлик ҳам қилди.
Энди у бояқиш орада подани булғайдиган битта номаъқул бузоқ чиқишини қаердан ҳам билибди.

Райҳона , таниш !

Салкам бир ойдан буён сени тинчинг ва ҳотиржамлигингни ўғирлаган бу сўлтаматнинг асл исми - Мирғози. Қиладиган иши бойвачча хонимларни авраб - альфонслик қилиш, яъни аёллар ҳисобига яшаш. Аммо аёли мард хотин экан. Олтита боласини ғиринг демай боқаяпти. Ҳа-я, у аёлга раҳминг келмай қўяқолсин. Улар аллақачон ажралишиб кетишган. Бояқишнинг кўзи боласи олтита бўлгандан кейин очилгани бироз ачинарли лекин. Майли нимаям деймиз... Ҳечдан кўра кеч яхши .

Райҳона ўзини тутиб тура олмади . Стол устида турган шарбатни олиб Мирғозининг юзига сепиб юборди .

- Ифлос ! - деди у титраб - қақшаб , - ҳали кўр бўласан! Қараб тур. Олтита болангни уволи тутади сени ! Сенга шунча фарзанд туғиб берган аёлинг ҳақида нималар демадинг-а ? Э бит кўзларинг тешилсин сени !
Мирғозини Райҳона таърифлагандек бит кўзлари ялтираб кетди.

@Xazon_Rezgi /101

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Мен бир куни туш кўрдим. Тушимда қувноқ ва шодон юрган ўликлар жамоаси ортидан кетаётган маъюс кекса чолга нигоҳим тушди. Мен ундан:
- Маҳзунлигингиз сабаби недандир? - деб сўрадим. У жавобан:
- Анави шод-у ҳуррам юрганларга атаб аҳиллари яхшиликлар қилиб, садақалар улашиб турадилар. Менга атаб эса ҳеч ким садақа қилмайди.
Унга дедим:
- Зурриётингиз йуқми?
- Нега энди, албатта, зурриётим бор. Унинг иши дарёда. У матоларни ювиб, кун кечиради.

Уйқудан уйғонгач, дарё томон йўл олдим. Ва у ерда марҳумнинг ўғлини учратдим. Матоларни тош устига қўйиб "тор, тор" деб юваётган эмиш.
Ундан қизиқиб сўрадим:
- Ўғлим, бу нима деганинг?
- Эҳҳ, ризқим торлигидан, етишмовчиликдан нолияпман-да, ота, - деди.
- Вафот этган отангга атаб ҳеч садақа қилдингми? - деб сўрадим.
- Дунё молидан ҳеч вақойим бўлмаса, қандай қилиб уларга садақа қилай?
- Арзимаган оддий нарсанг бўлса ҳам, чиқариб, садақа қилиб юборгин, болам.

Йигит менинг гапларимдан ғазабланиб, челагидаги сувдан уч чўмич олдида, қирғоқ томон улоқтириб деди:
- Мана шу, отамга қилган садақам бўлсин. Мен бундан ортиқ нарсани садақа қилолмайман.

Шу туни мен яна ўша кекса одамни тушимда кўрдим. У жудаям масрур ва қувноқ эди. Мен ундан:
- Ҳозир аҳволингиз қандай? - деб сўрадим.
- Ўғлим менга деб озгина сув атади. Сувнинг менга нафи тегиб, ғамимни парчалаб ювиб кетди. Сўнгра мен Аллоҳдан ўғлимнинг ҳалол ризқини кенг қилишини сўраб дуо қилдим.
- Ўғлингизни қуйган сувида сизга ажр ва савоб келтирадиган ҳеч қандай қимматбаҳо нарса бўлмаган эди-ку. Кошки эди бирон бир кишининг чанқоғини қондирган бўлса.
- Ўғлимнинг оз миқдордаги атаган суви дарёдан чиқиб қолган ва охирги нафасини олаётган миттигина балиқчага етиб бориб, уни дарёгача оқизиб кетди. Шундай қилиб, озгинагина сув хушсиз ётган балиқчани ўлимдан қутилиб қолишига сабабчи бўлиб қолди. Мана шу ўғлим томондан келган хайрлиги туфайли Аллоҳ таоло мени кароматлади. Мен эса Аллоҳ таолога дуо қилиб, ўғлимни бу дунёсида ҳам, охиратида ҳам хайрлик билан ризқлантиришини сўраб дуо қилдим.

Орадан бир неча ойлар ўтгач, йигитнинг мол-давлати ортиб, бой ва бадавлат бўлиб кетганига ўзим гувоҳи бўлдим.

Озгина бўлса ҳам, ато этишдан ҳаё қилманг. Маҳрум қолишдан, озгина бўлса ҳам, берилган садақа хайрлироқдир. Ота-онанинг меҳри уларнинг вафотидан сўнг ҳам давом этаверар экан. Чунки Аллоҳ азза ва жалла ота онамиз вафот этгандан кейин ҳам уларнинг меҳри бизга етиб туриши учун бизга бир эшикни очиб қўяр экан.

© интернет

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#Билиб_олинг
⁉️ Хурмо танлашда нималарга эътибор бериш керак?

Рамазон ойида дастурхоналаримизни безайдиган неъмат. Энди хурмони қандай танлашни ўрганиб оламиз

/channel/Xazon_Rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

🌙 Рўзада тўғри овқатланиш қоидалари.

Санитария-эпидемиологик хизмати Рамазонда соғлом овқатланиш учун қатор тавсиялар берди.

1. Таомланишни хурмодан бошланг.
2. Кўп миқдорда сув ичинг
3. Чанқатадиган овқатлар ва маҳсулотлардан сақланинг
4. Секин, шошмасдан ифторлик қилинг
5. Таомингизда барча керакли нутриентлар мавжудлигига ишонч ҳосил қилинг
6. Соғлом овқатларни танланг. Рационингизда дон, ёрмалар, товуқ гўшти, ёғсиз гўшт, балиқ, зайтун мойи ва мевалар бўлиши керак.
7. Ширинликлардан сақланинг
8. Қаҳва (кофе) ичишдан тийилинг.


/channel/Xazon_Rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

/channel/Xazon_Rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Бир хасис бой бутун умрини фақат бойлик тўплашга сарфлаб яшаган экан. У бир кун ўтириб тўплаган бойлигини ҳисоблай бошлабди, қараса ҳамма бойлиги 300 минг тилло динор тўплабди. Энди ўтириб режа туза бошлабди. Бундан буёғига молу-давлат йиғмайман, балки, тўплаган бойлигимни мазза қилиб еб-ичиб, ўйнаб куламан, дебди. Шу пайт қаршисида Ўлим фариштаси пайдо бўлибди.
— Кимсан?
— Ўлим фариштасиман.
— Нега келдинг?
— Жонингни олгани!
— Йўқ, йўқ, мен ҳали ҳаётга тўймадим, шунча вақтим фақат меҳнатга кетди, энди роҳатини кўрадиганимда жонимни оласанми... Кет бу ердан.
— Кунинг битди, мен кечиктира олмайман, мен буйруқни бажараман.

Бой масала жиддийлигини тушунгач, ҳийлага ўтди:
— Уч кунгина вақт бер, пулларимни тақсимлаб, уч кунгина яхши яшаб олай. Сенга эллик минг динор бераман.
— Йўқ, менга бойлик умуман керак эмас, мен жон оламан холос.
—Икки кун муҳлат бер, ярим бойлигимни бераман.
— Ҳамма бойлигимни ол, бир кунгина вақт бергин, — деб ялинди.
— Йўқ, — деди фаришта қатъий.
— Унда икки оғиз сўз ёзишга вақт бергин, — деди.

Бунисига фаришта рози бўлди. Баданини тилиб, қон ила деворга қуйидагиларни ёзди:
Эй бойлик кетидан югуриб, умрини зое қилган банда! Умрингни, вақтингни қадрига ет, мен шуни англаб етдимки, ҳар қанча бойлигинг бўлмасин, унга вақтни сотиб олиб бўлмас экан, 300 минг динорга бир кунгина вақт сотиб ололмадим, бебаҳо вақтни қадрсиз бойлик топишга сарфлама!

©интернет

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

☀️🌤❄️#Хайрли_тонг

Аллоҳ бизга насиб этган яна бир тонгда ғойибона бўлсада, кўришиб турганимизга ўзига беадад шукроналар бўлсин...

🍁Ассалому алайкум
Пайшанба кунингиз яхши кайфиятда, тинчлик - офиятда ўтсин ...

Каналга обуна бўлинг 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ИЖАРАГА_БЕРИЛГАН_ЭР
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

- Яна бошла бошидан,- энсаси Комиланинг, -"Турмушим бузилишига ялмоғиз қайнонам айбдор, эрим асл инсон, йигитларнинг сараси эди" деб санна!
- Менга қара, -асаби бузилди Лайлонинг ҳам,- нима бало чап томонинг билан турганмисан бугун? Тўғри "бывший" қайнонам жуда мақтовга сазовар эмас эди-ю, аммо эрим ростмана аблаҳ эди. Ҳозир бундоқ ўйлаб қарасам сабр-тоқатда фил бўлган эканман.Битта болам учун чидаганман ҳаммасига! Аммо бекор қилган эканман. Уч йил умрим куйиб кетибди-я ўша даргоҳда! -у шундай деб даврадаги қизларга юзланди,- ўша кезлари эримдан ажрашсам назаримда "конец света" бўладигандек туюларди. Шунчалигам содда бўламанми? Мана эримдан ҳам ажрашдим, икки йилга қолмай битта болам билан қайнонам ва эримни кўзини куйдириб уйланманган йигитга ҳам тегиб олдим. Анави... нима эди-я? Ҳаа... Машойиҳларнинг айтиши бўйича "Баъзан ҳаммаси тугади деганингда бари бошидан бошланган бўлади" дейишади-ю? Мендаям шунақа?! Аллоҳга шукр ҳозир бахтлиман. Кўз тегмасин, туф, туф, туф! Агар дунёда иккита бахтли бўлса биттаси-мен! Битта бўлса ўшаям ўзим! Чиииқ,- танглайини намойишкорона тақиллатди Лайло,-ана шунақа!
- Бахтингга кўз тегмасин, дугош,- паст тушиб ён босди Комила,- илойим ҳаммамизам бахтли бўлиб қўшганимиз билан қўша қарийлик. Боши очиқлариммзга эса яхши жойлардан ато этсин.
Комила шундай деб узун столнинг бир четида хаёл суриб ўтирган Раънога қаради. Раъно ўз хаёллари билан андармон эканми, ўй-фикрлари бутунлай бошқа ёқларда эди.
- Ҳей, Раъно?! - деди унга яқин ўтирган Мукаррамхон тирсаги билан туртиб,- сенга гапиряпти?! Хаёлинг қаерда сен қизнинг?!
- Ааа?! - чўчиб тушди Раъно, сўнг даврадагиларга ўнғайсизланиб боққанча ўзида табассум қилишда куч топди,- ҳаа, менми? Узр хаёлим кетиб қолибди. Нима деётгандинглар?

-2-

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

🔥Диққат, премъера! 🔥

Муаллиф: Хазонрезги

#ИЖАРАГА_БЕРИЛГАН_ЭР

Ёқимли мутоала ҳамроҳингиз бўлсин

/channel/Xazon_Rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Eng kotta muzika bazasini topdim⚡️
🔥 Udar va yengi Muzika kere bo'lsa kirvolilar. Yaxshi chotki muzikala bor ekan😎.
Hammasi bepul🎶

Shaxsan o'zimga yoqadi, silar ham qo'shilvolila yoqib qoladi! 👍

Kirib ko'rish

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

ALHAMDULILLAH MANA 2 OYLIK NATIJAMIZ .
TUGʻRI OVQATLANISH BILAN KOʻKRAK BEZI SARATONIDAN HAM HATTOKI QUTULDILAR.👏👏👏👏👏👏👏👏👏👏👏

NAFAQAT SEMIZLAR BALKI
GARMONIM BOR OZOLMAYMAY DEGANLAR TEZ QUSHILIB OLING👇👇👇👇👇👇👇👇
‼️ULGURING

1 ---MARTDAN. yangi marafonimizga start beriladi 📢📢📢📢📢📢📢📢📢



/channel/+sc7Sikp9yUQ0MzEy
/channel/+sc7Sikp9yUQ0MzEy
/channel/+sc7Sikp9yUQ0MzEy
/channel/+sc7Sikp9yUQ0MzEy

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ҚАСД

Шу сабаб Али акасига:

- Тошкандда шундай Али акам бор эканлар- у билмай юрганимни қаранг ? Сизни бунчалик истеъдод эгаси эканлигингиздан умуман ҳабарим йўқ экан.

- Эээ , кўп нарсадан ҳабаринг йўқ сени ,- Райҳонанинг кайфияти Алига ҳам юқди ,- жииим юришимга қарама мени . Жаҳлим чиқса ёмон бўлади. бунақа Красавчикларингни нечтаси бўлса ҳам "қалпақ" қиб яйиб - чачиб ташлайман .

- Илтимос , фақат шунақа қилманг, - кулишдан кўзлари ёшланганча давом этди Райҳона, - ҳеч бўлмаса "қалпақ"ни ўрнига "кепка" қиб ташлайқолинг.

Райҳона шундай дея туриб Алига яна сўз қотди :

- Очиғи , бу кайфиятда ўша Қрасавчикдан ҳадиксирамай қўйдим , фақат курсда бўлиш учун қолган гапларнингизни ҳам ўқиб олай. Илтимос , гап отмай туринг.

- Гап отмайми ёки гап қотмайми ?

- Али акаааа ...

- Хўп , ўқи...

Райҳона телефон экранига тикилди :

- Ауууу, Красавчик- ууу , ҳалиям уйғонмадингизми ? Туринг-э "Болажон" канали ўз ишини аллақачон бошлади ( Райҳона буёғига кулиб юбормаслик учун лабини тишлаб ўқий бошлади).
Ҳай бола , обакидандондан емайсанми ? Қачон нетга кирасиз энди?

Шу ердан Красавчикнинг Алига жавоб ёзиши бошланган экан.

Красавчик:
- Ҳо бугун кайфиятлар яхшими? Тушингизда мени кўрдингизми дейман ?

Райҳона (Али):
- Анчадан буён тушимда олабўжиларни кўрмай қўйганман.

Красавчик:
- Унда бундай шод- ҳуррамликнинг сабаби недир , қизи ?

Райҳона (Али):
- Шунчаки . Бугун эримдан хафаман. У кеча мени уйда ёлғиз қолдириб ўзи дўстлари билан балиқ овига кетди. "Мен- чи? Мени ёшгина бошим билан уйда шундоқ қолдириб кетишга қандоқ кўзингиз қияди ?" десам , "Сен ҳам дугошларинг билан айланиб кел , қаршилигим йўқ" деди.
Шунга "Қайси дугошим билан учрашсам экан ?!" деб учрашув тайинлагани нетга киргандим.

Красавчик:
- Мен билан учрашинг афсусланмайсиз, жавоб !

Ҳа айтганча сиз тахмин қилгандек ёш бола эмасман, сиздан ёшим бироз катта десаям бўлади.

Райҳона (Али):

- Унда яхши ! Учрашганимга афсусланмасам учрашганим бўлсин ! Хўш , демак сиз билан соат ўн икки- ю ноль нолда "Дилим" кафесида учрашамиз . Манзилни биласизми ?
Ҳа ?! Унда яхши . Мени- ку танийсиз , сизни қандай таниб оламан ?

Красавчик:
- Мен ўнинчи рақамли сариқ футболка , кўк шорти , оқ крассовкада бўламан .

Райҳона (Али):
- Кийимларингиздан ростдан Красавчиксиз шекилли . Бўпти мени кутинг ва мен борурман.

Райҳона эри билан Красавчикнинг ёзишмаси шу ерда туганганлиги учун телефондан бошини кўтарди.

-Манзилга яқин қолди , бу ёғига машинани ўзинг ҳайлаб кетасан . Кафе кейинги кўчада , - Али шундай деб машинадан тушиб рулни Райҳонага бўшатиб берди .

- Али ака , кечикманг. Бўлмаса ўзимга жавоб беролмайман. У ғаламисни бир нарса қилиб қўйишим мумкин.

Али илжайди.

Райҳона Шоҳруҳ ва Зулхуморларнинг яна янги кафе очганларини хабарини бир эшитгандек бўлган эди-ю , аммо бу кафенинг бу даражада шинам ва кўрган кўзларни қувонтирар даражада одам чақирадиган эканлигини чамаламаган эди.

"Али акамнинг дидлари зўр-да!- ўйлади Райҳона ,- учрашув белгилаган кафелари жуда зўр жойда жойлашган экан . Дизайнини айтмайсиз-ми ? Одамни ташқи ҳаётдан бир зумда ўз бағрига суғуриб оладиган даражада эртакнамо ва хушманзара-я ?! "

Райҳона ичкарига битта...

#давоми_бор /99
Муаллиф: Хазонрезги

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

👆👆👆👆 аввалги қисмлар

#ҚАСД

34- ҚИСМ

ўша Красавчикнинг учрашувини.

- Али акааа ,-зорланди Райҳона,- ўша ифлоснинг турқи-тароватини кўргим йўқ ...

- Ўзинг барчаси якунига етишини истамаганмидинг ? Қўрқма, ёнингда бўламан,- уни тинчлантиришга ҳаракат қилди Али.

   - Ахир қандай қилиб ? Менимча у сизни яхши танийди. Гапларидан сезганман. Шунинг учун ...- Райҳона "Барибир ёнимда бўла олмайсиз" дегандек ҳўрсинди .

   Али уни мулоҳазасига дарровда тушунди :

   - Мен учрашувни Шоҳруҳнинг янги очган кафесига тайинладим. Шунга ҳотиржам бўл. У ерда "ўзимизникилар" етарли. Мен эса сал нарида бўламан , халос. Қани кўрайлик-чи бунинг нияти нима экан ? Сен иложи борича унинг кўнглида нима гап борлигини билишга ҳаракат қилиб билиб ол. Хўпми ?

     - Қўлимдан келармикан, Али ака?

    - Райҳона, мана салкам уч йилдан буён одамлар орасида , кенг давраларда муомала қилиб ишлаяпсан. Нимага қўлингдан келмас экан ? - унга далда берган бўлди Али.

   - Билмасам, у бошқа масала , буниси эса бутунлай бошқа. Ундан кейин ...- Райҳона гапининг давомини айта олмай ерга қаради .

   - Нима ундан кейин ? - ҳайрон бўлди Али.

   - Бу ҳолатда , яъни бегона эркак билан ... Хуллас кўнглим айниб кетаяпти ...

  - Агар ... Бу мавзуга ҳозир далил устида  узил - кесил нуқта қўймасак , кейин янада авж олиб кетиши мумкин. Ким билсин ўша одам пихини ёрган товламачидир. Бундай ишларни қанчалик уддалаши сенга ёзган дағдағали гапларидан ҳам кўриниб турибди.

   - Майли , Али ака. Сиз нима десангиз шу . Қолаверса халқимизда бир гап бор- ку: "Кунда бир ўлгандан кунида бир ўлган афзал" деган, - Райҳона Алига итоаткор нигоҳ ташлади .

   - Унда тез ҳаракатимизни қилайлик. Ҳали ойимникига ҳам кириб ўтишимиз керак.

    - Ҳаа , мен тезда ошхонани саранжомлайман унда . Ойижонимни уч кунда бирам соғиндим- ки . Ўзи минг марта ялиндим , Моҳиржон таътилини бизникида ўтказсин деб . "Ҳеч бўлмаса бир хафта алоҳида турайлик , ўғлим билан бозорга тушиб бўлажак келинга сарупо- суруқ оламан" деб унамадилар.

   - Келин тайёрми дейман , Райҳона?

   - Билмасам , балким Моҳиржоннинг кўз остига олган қизи бордир. Ёши йигирма учга бориб қолди-ю. Аммо ойижоним  бу ҳақда лом- лим демаганлар. Ё ҳеч гап йўқ , ё Моҳиржон кимнидир яхши кўриб қолган бўлса ҳам айтмаган ҳали. Аммо ойижоним барибир бозор айланиб сарпо қилиш гаштини тортгилари келгани рост.

    - Келинликка номзод бўлмаса , қанақа қилиб бозор қиладилар ? Келинпошшанинг ўзи ҳам , ўлчами ҳам номаълум бўлса ?

   - Вой , адажониси-ей , -  кулимсираб дастурҳон устини йиғиштира бошлади Райҳона,- ким айтди ойижоним сизга тайёр кийим - кечак оладилар деб ? Улар сарупони ҳомини оладилар. Масалан , кийим учун матолар дегандек. Келин маълум бўлса, ўша матолардан кийим тиктириб бераверадилар. Яна бошқа шунга ўхшаш майда-чуйдалар - сумкачалар , сочиқлар , чойшаблар... - хуллас нимани ният қилган бўлсалар ўша нарсаларни сотиб олиб қўядилар. Орзу- хавасда энди бу. Менимча аёл киши шунақа буюмлар олса кўнгли бир яйраб олса керак.

   - Ҳаа шунга яраша келадиган келин яхши бўлсин ,- гап қотди Али.

    - Иноят ойижонимга ёмон келин келади деб ўйламайман. Тўғрироғи ўйлашни истамайман. Худо ҳоҳласа ўзларига ўхшаган дилбаргина қизни келин қиладилар.

    - Гапингга қўшиламан , Жамбилхон. Мана мен... Қандоқ яхши йигитман. Ақлли , кўркам , келишган. Шунинг учун пешонамга сен битилгансан.

     Райҳона кулиб юборди :

   - Нима бу ўз- ўзини мақташни янги усулими ? - Райҳона муғомбирона нигоҳ ташлади ,-Шу сизни мен ҳам мақтар эдим- у , аммо ортиқча мақтов "кимларгадир" оғирлик қилиши мумкин-да .

   - Ким экан ўша "кимлардир" ? Биз ҳам билайлик ...

    - Мен идишларни ювиб бўлдим ,- деди Райҳона атайдан жавобдан қочиб , кейин ўзи ва адасининг гапларига халал бермай ўйин ўйнаб  ўтирган Иймонанинг қўлидан тутди ,- биз ўн беш дақиқада тайёр бўламиз , адажониси ...

     - Ҳооов , саволимга жавоб бермадинг- ку ? - она - боланинг изидан сўз қотди Али.

   Райҳона ортига ярим ўгирилди .
   Чап кўзини қисиб қўйганча кулимсиради :

    - Кейин ... Кейин айтаман...

* * *

    
@Xazon_Rezgi           /97

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

"Чида, чида, чида! " 📌
"Бир кун яхши бўлиб кетар...." деб ўзизни ўзиз елгон далда бериб яшаяпсизми?

Бировлар учун кулай булган, бировларнинг  манфаати учун яшаш жонизга тегдими?
😔

Камига турмуш ўртоғиз  хиёнати, пулсизлик шахсий ривожланиш йўқлиги сизни чарчатдими?

Унда бу муаммоларизга  ҚАЙНОНА МАСЛАХАТИ бепул каналида ечим топинг😍

💯Канал ҳозирча бепул тез қӯшилиб олинг 👇👇👇

/channel/+cLkljnOK7G5kM2Ey
/channel/+cLkljnOK7G5kM2Ey
/channel/+cLkljnOK7G5kM2Ey

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Лайло қаршисидаги ёши бобоси тенги эркакнинг ўзининг норасида вужудга ҳирс билан қадалган кўзларини кўрди...
– Ё Аллоҳ, ўзинг шарманда қилма, ўзинг қувват бергил, – тўнғиллади Рашид қизчага яқинлашаркан. – Мен сени севаман!!!
Лайло тишларини тараклатиб, чолдан чироқни ўчиришини ўтиниб сўради. Чироқ ўчди. Қизча эса сал аввалроқ уйга опкириб, тўшак остига яшириб қўйган пичоқчани чиқарди ва...

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

👆👆👆👆 аввалги қисмлар

#ҚАСД

35- ҚИСМ

битта қадам босганча кириб борди. У сал аввал Али акаси билан гаплашиб кўнгли анча ҳотиржам тортганлиги учун қадамларида ҳам гўё шаҳдамлик сезилиб тургандек эди.

    Учрашув кафенинг бешинчи рақамли кабинкасига белгиланган эди. Райҳона у ерга қадам босиб ёзишмада тасвирланган кийим кийган йигитни учратмади. У ерда айтилган сариқ футболка , кўк шорти ва оқ крассовкасидан ҳеч қандай дарак бўлмаган классик услубда кийинган ёши қирқларни қоралаган бошқа эркакга кўзи тушган Райҳона тараддудланиб қолди . Ўзига савол назари билан тикилган эркакка шошилиб қолиб салом берганча "Мени кечирасиз" дея  ортига ўгирилиб ташқарига йўл олди.

   Аммо изидан :

-   Иии қизи тўхтанг , қаёққа ? - деган сўзни эшитиб ҳайратдан донг қотди.

    Беихтиёр ортига ўгирилди :

- Сиииз ? Ахир ... - Райҳона гапиришга сўз тополмай тили тутилди.

   - Ҳаа нимага довдирайсиз ? - гап қотди эркак ўзига ишончи катта эканлигини сўз оҳангида билдиришга ҳаракат қилганча , - кўриб турганингиздек "балачамасман"?!

   - Ҳаа кўряпман ,- аста- секин ортига қайтди Райҳона. У эркакнинг тўғрисидаги стулга бемулозамат ўтиргач , гапида давом этди ,- "балача" эмассиз , шу билан бирга ...
  
    Райҳона атайин сукут сақлади :

    Эркакнинг тоқати тоқ бўлди:

    - Нима шу билан бирга ? - деб сўради у Райҳонанинг шаҳло кўзларига лўқ бўлиб тикилганча.

   - Шу билан бирга Красавчик ҳам эмассиз ?!

   - Мен  ўшаман,  йўқса айтинг-чи  сизни қаердан таниган бўлардим ?!

   Райҳона лабининг бир четида захарханда кулган бўлди:

- Мени тушунмадингиз ?! Сизни ўша - мени шахсийимга ёзган киши эканлигингизга шубҳам йўқ. Бироқ Красавчик эмас экансиз деганимни маъноси бошқа эди . Красавчик дегани тахминан "Келишган " , "Кўркам" ... хуллас шунга ўхшаш маъноларни беради , сиз эса ... Мени кечирасиз- у ...

   - Нима мен эса ? -яна лўқ бўлиб тикилди эркак , -гапларингизни қандай тушунишим керак ?

    Райҳона уни "Эркак зотига иснод келтирмай ўл!" дея  силтаб , жеркиб ташламоқчи бўлди- ю, бирдан эрининг "Иложи борича ундан кўпроқ маълумот олиб , мақсадини билишга ҳаракат қил" дегани ёдига тушиб, ўзини босди. Мезбон эркакка қараб жилмаймоқчи бўлди-ю , аммо жилмайиши кўпроқ масхараомуз илжайишга ўхшаб чиқди :

   - Сиз келишган эмас кетворган экансиз ,- деди ўз сўзларидан кўнгли айниб , сўнг атрофга аланглади - бу ер зўр жой экан- у, официантлари оёғига сал тош боғлаган эканми дейман ...
    Райҳонанинг шу сўзларини кутиб тургандек эшик олдида официант формасида Шоҳбоз кўринди :

   - Ассалому алайкум, бирон нарса буюрасизми ? - деди у Райҳонадан кўзларини олиб қочганча .

    - Ҳмм , асфальт тузатадиган машина керак эди ,- деди Райҳона азбаройи асаби бузилганидан .

    Унинг холатини тушуниб турган Шоҳбоз илжайди :

    - У- ку йўғаа , аммо бир қарич тил бор , опажон ...

    - Қоврилганми , қайнатилганми ? - Райҳонанинг асаблари ҳали бери ўзига келадиган эмасди.

   - Сиз қайси бирини буюртма берсангиз ўшани дарровда есть қиламиз . Узоғи ўн минут кутасиз.
   
    Райҳона Шоҳбознинг сўзларидан "Ўн минутча чидаб туринг" деган маънони илғади- ю , кўнгли ёришди.

   - Бўпти унгача муздеккина шарбат олиб келақолинг . Икки кишилик.

    - Бошқа нарса ҳам буюрайлик , - деди Красавчик ялтоқиланиб .

   "Сен лаънатига замбаракнинг ўқини буюрардим менга қолса " - Райҳона шундай деб ўйлади- ю , аммо унга кулимсиради :

   - Шошманг, қовирилган ва қайнатилган супер таом келяпти. Бесабр бўлманг . Менга бесабрлар ёқмайди.

   Красавчик "хўп яхши" деган маънода бош силкиди.

   - Сиз-ку, мени танийсиз . Аммо мен сизни танимайман. Ўзингиз ҳақингизда батафсил гапириб берсангиз. Яна мендан нима истайсиз ? Шу ҳақида ҳам билишни истардим.  Бир бошидан бошланг-чи ?

   - Мана кўришдик , энди аста - аста бир - биримизни билиб олаверамиз - да. Бир кўрган таниш , икки кўрган билиш деганларидек.

   - Красавчик ака, ўзингизни таништиринг . Исмингиз нима?

   - Исмим ... Паспортимдаги исмим Йўлдош . Ёшим ўттиз еттида .

@Xazon_Rezgi       /100

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Бу маҳсулотни СИЗ ҳар куни истеъмол қиласиз.🙄

Сиз билмаган ҳолатда соғлигингизга ўта кучли зарар келтирасиз, xудди кокаин сингари😱🤔

Унинг кўп истеъмоли болаларда гиперактивлик, ёши улуғларда алцгеймер касаллиги, кўзингизга глаукома, терингизнинг тез қаришига, уйқусизликка дучор бўлиш, ҳаддан ортиқ истеъмоли еса ҳаттоки рак чақиради.😱

Бу маҳсулот, СИЗ ҳар куни истеъмол қиладиган...

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Қўлимда бола билан қабрлар оралаб кетиб борар эканман, тинмай калималарни қайтарардим. Ҳудди бу мени айбимни ювадигандек... Бағримда беғубор ухлаб ётган болани сўнгги бор қучиб йиғлаб юбордим.
- Мен шунга мажбурман... Мени кечир... Агар сени билиб қолишса, мени ҳаётим барбод бўлади. Мен сенга умримни бағишлашни истамайман...
   Қандайдир товуш эшитиб бирдан тезлашдим. Болани қабр орасига ташлаб, жоним борича югурдим... Изимдан бир шарпа югураётганини сезиб қўрқувдан қадамларим чалкашди. Қабристондан чиқмасим ортимдаги шарпа етиб олди. Бир силтаб ўзига қаратди. Уни кўриб тилим калимага келмай қолди. Чунки ортимда арқон билан... 😱😱😱
   

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Қўлимда бола билан қабрлар оралаб кетиб борар эканман, тинмай калималарни қайтарардим. Ҳудди бу мени айбимни ювадигандек... Бағримда беғубор ухлаб ётган болани сўнгги бор қучиб йиғлаб юбордим.
- Мен шунга мажбурман... Мени кечир... Агар сени билиб қолишса, мени ҳаётим барбод бўлади. Мен сенга умримни бағишлашни истамайман...
   Қандайдир товуш эшитиб бирдан тезлашдим. Болани қабр орасига ташлаб, жоним борича югурдим... Изимдан бир шарпа югураётганини сезиб қўрқувдан қадамларим чалкашди. Қабристондан чиқмасим ортимдаги шарпа етиб олди. Бир силтаб ўзига қаратди. Уни кўриб тилим калимага келмай қолди. Чунки ортимда арқон билан... 😱😱😱
   

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Почча қайнисинглисини😳
Поччани ранги оқарган шалвираб қолганди. Қўллари титраб қизил матони тортди. Кейин эса нозир хўжайинимни ҳам ёрдамга чақирди. Уччовлашиб ковлаб ўра ичидан Маҳлиёни жасадини тортиб олишди. Мен бу ҳолатни тасвирлаб беролмиман. «Болам» деганча пичирлаб ҳушидан кетган Маҳсума холаними «Синглим мени кечир» деб жасадни қучоқлаган опаними, ёлғон бўлсин деб ич-ичимдан дуо қилган ўзимними?


Ҳаммаси бир лаҳзада юз берди, почча ўрнидан секин туриб қочишга шайланган экан, нозир уни оёғидан чалиб юборди. У ўзи ковлаган ўрага юзтубан йиқилди.
Ўша онда...
/channel/Manoliso/25241

Давоми

👇👇👇👇

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

OZISHGA TAYYORMISIZ?

CHIROYLI QOMATGA ERISHISH ENDI MUAMMO EMAS

TO'G'RI OVQATLANISH ORQALI CHEKLOVLARSIZ SOG'LOM OZAMIZ

💻 1⃣OYDA 6⃣KG DAN 1⃣0⃣ KG GACHA OZISH IMKONIYATI SIZDA BOR

➡️RAMAZONDA RO'ZA MENYULARI

➡️TANA VAZNINI ME'YORIDA SAQLASH

➡️MALAKLI KUCHLI DIETOLIK
ZARINA MUSAYEVA
🌁🌁🌁🌁🌁🌁🌁🌁🌁
@ZarinaMusayeva89

200.FOYIZ KAFOLAT

⏏️ GURUHGA TEZDA ULANIB OLING
➡️/channel/stop_semizlik1313
➡️/channel/stop_semizlik1313
➡️/channel/stop_semizlik1313

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ИЖАРАГА_БЕРИЛГАН_ЭР
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

-Янги йилда ҳаммамиз бахтли бўлайлик деётгандик.
- Амийн,- Раънонинг маҳзун юзларига нур югурган бўлди,- илойим яқинларимиз ҳам бахтимизга соғ-омон бўлишсин.
Раънонинг юзига тикилган Лайло ўзича нималарнидир ўйланиб қолди. То "гап" тугагунига қадар Лайлони ўйчанлик тарк этмади. Дугоналарига ҳам унинг ўрни келса-келмаса жовур-жувур тап-тап қилиб гапирадиган одатига ўрганишгани учун бугунги қилиғи эриш туюлди. Аммо ҳотиржамлик кимга ёқмайди дейсиз? Оҳирги кунлардаги чарчоқни босиш учун ҳам қизларнинг бари ҳудди келишиб олгандек Лайлога ортиқча гап-сўз қилишмади.
- Қишнинг куни бир тутам,- деди қўлидаги тилла ранг соатга кўз югуртирган Манзура,- едик, ичдик, мазза қилиб суҳбатлашдик. Энди уйга бориб оиламиздагиларни ҳам бир ширин таом билан кўнглини олайлик. Официантдан ҳисобни олиб келишини сўрайлик. Нима дейсизлар?
- Уйида иши борларга жавоб!? - деди Лайло нохос уйқудан уйғонгандек,- аммо менга ўҳшаб ўзига хон, ўзига беклар яна бироз ўтирамиз. Ман ҳали мазза қилиб ҳумордан чиқиб ўтирмадим. Лази, Ноди, Собира ва Раъно қолади. Бу ёғига ман эрийман.

- Иии, -Манзуранинг лаблари зумда чуччайди, - шунақа дардинг бор экан бояроқ эрисанг нима бўларди? Энди булар бизсиз нималарни гаплашаркан деб ичимиз қизиб ўларканмиз-да?
- Ўлма, ўрто,-деди Лайло креслога ястаниб ўрнашганча, - кўўўп яша! Биринчидан бу таклиф ҳозир миямга келди. Иккинчидан, ҳалиям бўлса бемалол қолишинг мумкин. Бу таклиф ҳаммангизга тегишли. Ким қолса бундан фақат ҳурсанд бўламиз.
- Қани энди қололсак,- афсус билан бош чайқади Меҳринисо,- ўзинг билиб турибсан-у иложимиз йўқлигини. Майли бугун шунча пайтгача мазза қилиб ўтирдик. Шунисигаям шукр. Энди иззатимиз билан уй-уйимизга кетсак жуда яхши бўлади. Сизлар эса яхши дам олинглар.

-3-

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ИЖАРАГА_БЕРИЛГАН_ЭР

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

Бисмиллоҳир роҳманир роҳийм.
Аллоҳ манфаатли қилсин.

Шаҳарнинг чеккароғида жойлашган "Икки дил" ресторани дам олиш кунлари бўлишига қарамай бугун одамлардан ҳоли ва осойишта эди. Одатий кунлари ҳам одамлар билан тўлиб-тошадиган, алоҳида хона учун мижозлардан икки хафта аввалдан буюртма қабул қиладиган ресторан учун бугунги камнамолик учун тайинли бир сабаб бор эди. Ана ўша сабаб икки кун аввал бутун мамлакат бўйлаб кутиб олинган янги йил байрами эди. Байрам муносабати билан қаторасига бир неча кун дам олиш эълон қилинганлиги бир сабаб, кўпчилик давлат ишида ишлайдиганлар ҳам, бозор-ўчар, савдо-сотиқ, тадбиркорлик билан шуғулланадиганлар ҳам йил якунида бор шижоатларини сарфлаб меҳнат қилганлари учун янги йил остонасида дилдан ҳордиқ олишни мақсад қилиб қўйган эдилар.
Ҳуллас пойтахт кўчалари, бозорлари, маркетлари, кафе-ресторанлари деярли бўм-бўш бўлган бир пайтда 11-"Б" синфни бундан тўққиз йил аввал битирган ўн бир нафар битирувчи қизлари юқорида айтганимиздек "Икки дил" ресторанининг алоҳида мўъжазгина банкет залига тўпландилар.
- Қизлар, ўзи ҳар сафар мана шунақа ойнинг бошида йиғилсак бўларкан-а? - деди салом-алик, сўрашиш исташишлардан сўнг Маъмура,- қаранглар шовқин-суронсиз, мазза қилиб ёзилишиб ўтирарканмиз?
- Э йўқ?! Ҳар доим ҳам бунақа тинчгина ўтирамиз деб ўйлама,- деди лимон чойни ҳафсала билан хўплар экан Раҳима, -фақат январнинг биринчи ҳафтаси шунақа холос. Русчасига айтганда "мёртвый сезон". Так што бугундан завқ олаверинглар, кейинги гап ғамини навбати келганда ейсизлар.
- Ҳалиям кўпчиликни уйида меҳмондорчилик авжида. Мана ўйинбузуқи қайноналарни дастидан бешта қизимиз гапга келмабди,- лабини бурди Лайло,- яна ҳаммаси қайнонаси билан турадиган қизлар
- Ўзинг билмай қайноналарни ёмонотлиқ қилма, дугон,- деди Лайлонинг сўзларидан озорланган Комила,- бу ерда ўтирганларнинг кўплари ҳам қайнонаси билан туради-ку?! Мана биб-бинойи келиб ўтиришибди. Келмаганларнинг ҳам қайнонадан ташқари бошқа сабаби бордир. Кўпчилигини боласи ёш.
- Вой-бўў?! Сенга бир гапир-у, қоч!-лабларини намойишкорона бурди Лайло,- ўқитувчисан-де, дарров тарбиявий соат ўтишни бошлаб юборасан. Билсанг ҳамма ўзига қараб тўн бичади.

-1-

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Шу шеърни жудаям яхши кўраман-да...

Бирга тинглаймиз

/channel/Xazon_Rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

— Дада, паркдан кейин дўконга борамизми?
— Борамиз, ўғлим.
— Дўкондан музқаймоқ ҳам оласиз-а?
— Аввал энг зарур нарсани оламиз кейин бошқасини.
— Энг зарур нарса нима, дада?
— Ойинга нарса оламиз!
— Лекин энг зарур нарса менга эмасми? Ахир мен кичкинаман-ку!
Ота ўтиририб, ўғлининг икки қўлидан тутиб, унинг кўзларига қаради ва: Ўғлим, — деди — эрталаб вахли туриб дастурхон бошига келганингда турфа таомларнинг хушбўй ҳиди димоғинга уради, тўғрими? Кейин кўчадан кирсанг уйлар тозаланган, озода бўлади. Кечаси ухлашга ётсанг ойинг сенга қизиқ ҳикоялар айтиб беради. Тўғрими? Шунинг учун биз эркаклар ҳам аёлларни қадрлаб, бизга қилган хизматларини муносиб тақдирлашимиз керак. Демак оладиган нарсамизнинг энг зарури ойижонинга бўлади.

Бола бироз хаёл суриб қолди. Кейин отасининг кўзига боқиб, сўради:
— Унда ойижонимга энг яхши нарса олишимиз керак. Нима оламиз?
Ота табассум қилиб:
— Юр, ойижонинг энг ёқтирган совғани кўрсатаман, сен эса танлайсан деб, — гуллар сотадиган раста сари етаклади...

Икром Шариф

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#Қасд асарини тўлиқ ўқиш учун таклиф👇👇👇
/channel/xazonrezgionlayn/21

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ҚАСД

Али ва Райҳоналар Иноят холаникида ҳам икки соатларча қолиб кетишди. Гарчи Моҳиржон Америкадан учиб келган куни ҳам алламаҳалгача ўтиришган бўлишса-да, бугун яна гаплари тугамади.
Гап орасида Иноят ҳола Райҳонани ошхонага имлади- ю , у ерда шоша- пиша қўлига бир хат тутқазди:

- Қизим бу хат сенга Собит акангдан экан,- деди у хўрсинганча,- Менга ҳам шунақа хатдан биттасини ёзибди . Айтишича сенга битган мактубини уй манзилингга жўнатишга бети чидамабди. Минг қилсаям Али боламнинг олдида юзи қора. Бу хатни ўзинг ҳозир яшириб қўяқол. Унда нима ёзганини билмайман- ку, шунга айтяпман-да . Менимча у сенга ёзганларидан эринг хабардор бўлишини истамаган чоғи. Аввал ўзинг ҳоли ўқиб кўр-чи ? Кейин лозим топсанг Али боламга ҳам айтарсан.
Ҳай майли , меҳмонхонага чиқайлик-чи . Айтганча , хатни кираверишга илиб қўйган сумкангга солиб ўтарсан.

- Хўп бўлади. Ойижон , тўхтанг , - Райҳона ошхонадан чиқаётган Иноят холани қайтиб изига чақирди ,- биз ҳозир куёвингиз билан бир жойга бориб келмоқчи эдик. Шунга набирангизга қараб тура оласизми ? Кўпгамас , узоғи билан икки соатларда қайтамиз.

- Нега қараб туролмас эканман, қизим. Тўғрисини айтайми ? Раҳматли ойим "Ўригидан мағзи ширин " десалар ҳайрон бўлардим. Энди билдим мағзининг қанақа ширин бўлишини. Ўзим ҳам Иймонагинамни бирам соғинибман-ей. Хатто Иймона, Иймона деяверганимдан Моҳиржон уканг баъзида рашк ҳам қилиб қоляпти.

- Йўғе-ей,- дея кулимсираган бўлди Иноят ҳолага Райҳона ва зумда хаёли яна қўлидаги мактубга кетди "Нималар ёзилган экан-а бунда ?" , сўнг ўзини қўлга олишга интилди , - майли ойижон , фарзандларда ўзи шунақа қизғончиқлик ҳисси вақти - вақти билан бош кўтариб турар экан. Очиғини айтсам ўзим ҳам сизни баъзан Моҳиржон у ёқда турсин, Али акамлардан қизғониб қоламан.

Иноят хола ёйилиб кулди :

- Вой қизим тушмагур- ей ?! Бундоқ алдашни ҳам билмайсан-а ? Менам қизғанаман деганингга айтаман-да ?! Бўпти , ҳозир йигитларимиз "Булар қаерда қолди ?!" дея ...

Иноят ҳоланинг сўзи шу ерда бўлинди . Ичкаридан Алининг :

- Ойиии ?! Ойи- ююю? Қаерда қолдинглар ? - деган ўктам овози эшитилди.

Иноят хола Райҳонага "Ана айтмадимми , болам ?!" деганича ичкарига шошилди.

* * *

Али йўл - йўлакай Райҳонани огоҳлантириб кетди .

- Райҳон. Мен ўша Красавчикка эрталаб нималар ёзганимни ўқиб ол. Ўзим айтмасам хаёлингга ҳам келмади-я буни сўраш .

Райҳонанинг афти буришди:

- Уфф... Хўп ...Майли телефонингизни беринг-чи ?- деди у истамайгина .

- Ўзингни телефонингдан ҳам ўқисанг бўлади -ю ,- таъкидлади Али .

- Эээ ҳаа-я , ҳозир ...

Райҳона сумкачасидан телефонини ола бошлади .

- Райҳон, бунча довдирайсан ?! Қўлларинг қалт-қалт қилишини қара ? Сал ўзингни ушла ! Бунақада сиримизни фош қилиб, қовун тушириб қўясанку ?! -Алининг овози далил - дадил эшитилди ,- қўрқма ёнингда Шоҳруҳнинг укаси Шоҳбоз официант ролида туради. Зулхумор келин ҳам атрофда бўлади. Сизлар кабинкага кириб кетишинглар билан мен ҳам Шоҳруҳ билан ёнингдаги қўшни кабинкадан жой эгаллаймиз .

- Хўп яхши ,- Райҳона шундай деб эри ва Красавчикнинг ёзишмасини ўқишга тутинди .

- Салом , Красавчик ака ! Ака деб ёзганимни қаранг ?! Ака бўлинг-да , ишқилиб ! Негалигини айтайми ? Айтсам шаҳар берасизми ? Қайси шаҳар деб сўрасангиз.. Ҳммм... Қаерни танлаган бўлардим ... Бали оролларини ! Аммо ҳафсалангиз пир бўлсаям айтаман: у ерда бўлмаганман ! "Орёл и решка" деган кўрсатувда кўрганман. Россиядан берилади ўша кўрсатув. Аммо боришга ният бор ... Қачондирам... Иии айтганча нега "Ака бўлингда ишқилиб" деганимни айтмабман- ку ?!
Негаки , баъзи ёш болачалар интернетда ўзларини катталардек тутиб кўришга уриниб биз тенгги аёлларга шунақа маънода хазил қилишади. Сиз ҳам шунақа "балача"масмисиз ?

Райҳона Алининг ёзганларини ўқий туриб сал аввалги ҳаяжонини унутиб кулиб юборди .

- Ҳаа, - деди Али кўзини йўлдан олмай,- нега куласан ?

Райҳонанинг кайфияти анча кўтарилган эди. Айниқса Али "Красавчик"ни "балачамасмисиз ?" дея мазах қилганига тобора кулгуси келар эди .

@Xazon_Rezgi /98

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Кайфият учун

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Сизларга баҳоси қиммат бир ҳақиқатни айтиб қўяй: "Агар болангизга тарбияни беш ёшида бермасангиз, ўн беш ёшида беролмайсиз. Бундан кейин назоратини қила олмайсиз. Ҳали кичик экан, ғофил бўлманг. Фурсатни қўлдан берманг".

Шайх Муҳаммад Ротиб Ноблусий

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Бир киши донишманддан: "Айбларимни қандай билсам бўлади?" дея сўради.

У жавоб қилди: "Сен хотинингни унга тегишли айбларини айтиб койигин, у сенга ўзингнинг айбларингни, оила аъзоларингнинг айбларини, маҳаллангнинг, туманингнинг ва бутун шаҳрингнинг айбларини юзингга солади".

@xazon_rezgi

Читать полностью…
Subscribe to a channel