xazon_rezgi | Unsorted

Telegram-канал xazon_rezgi - XazonRezgi (Official Channel)

31830

Ассалому алайкум. Хазонрезгининг телеграмм каналига хуш келибсиз! Каналдан пост улашганда муаллиф номини ўчирманг! Perfluence https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g Реклама таклифи: https://t.me/Reklamarezgi

Subscribe to a channel

XazonRezgi (Official Channel)

Рамазоннинг 1- куни муборак бўлсин !

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#шукр

ШУКУРКИМ, ЕТИШДИК СЕНГА РАМАЗОН ...

Соғинч озорларин диллардан қувиб,
Юрак бахтдан масрур, диллар хуш-хандон.
Ўн икки ой ичра интиқиб , суюб,
Шукурким, етишдик сенга Рамазон ...

Қуёш ҳам чиқади энди қад кериб ,
Тоат ҳузури-ла шуъладор ҳар он.
Яшаш китобидан инжу , лаъл териб,
Шукурким, етишдик сенга Рамазон ...

Мискинлар ҳолидан олинар хабар,
Ҳайр-у саҳоватдан кўнгиллар шодон.
Шайтон товоғига солганча заҳар,
Шукурким, етишдик сенга Рамазон ...

Банда-ки насиба олмоққа шошар ,
Савоб илинжида талпинар бу жон
Қанча дуо қилсак, шунча ярашар,
Шукурким, етишдик сенга Рамазон ...

Ҳар битта амалда минг битта ихлос ,
Кекса-ёш қалбида мавж урар иймон
Ўкинчим , меҳмоним бир ойсан халос,
Шукурким, етишдик сенга Рамазон ...

Муаллиф:    Хазонрезги
Ижрода: Диля

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ҚАСД

топишларига ишончлари комил экан,- атайдан Зиёдани асабига тегди Райҳона

- Қани топиб кўрсинлар-чи?- астойдил аччиғи чиқди Зиёданинг, - шунақа қилсинлар-чи, бошмолдоғимга осиб ўлдириб қўярман.

- Ҳай , ҳай бу жаҳлингдан туш ! - уни тинчлантирган бўлди Райҳона,- буям гап йўғида бир гапда . Ундан кўра айт- чи , бу ҳурилиқо корхонада қаердан пайдо бўлиб қолди ?

- Васила опанинг нафақага чиқишлари сабаб кетишлари аниқ бўлганда ўзлари ўрниларига шу қизни тавсия қилибдилар. Қийналган қиз экан, отаси йўқ эмиш. Аммо бундай қарасам ҳеч қийналган қизга ўхшамайди . Сабаби олти иш кунида олти хил кийим кийиб келади. Мени назаримда у ўзини бозорга соладиган енгилтабиат қизларга ўхшайди.

- Одамнинг кўнглини билмасдан хулоса чиқариш яхши эмас , Зиё . Қайдан биласан шу йўл билан , яъни ўзига оро бериш билан дил тубидаги дардларини яширар . Айтганча исми нима экан ?

- Настарин, - дея пўнғиллади Зиёда

- Настарин ?! Ажойиб- ку , чиройли исм экан,- Райҳона шундай деганича эшикка отланди,- бўпти давомини ҳали гаплашамиз.

Зиёда уни очиқ чеҳра билан кузатиб қолди.

Райҳона узун даҳлиз бўйлаб хонасига яқинлашар экан , бирдан фикри ўзгарди.

У тўрдаги эрининг кабинети қараб йўл олди .

Қабулхонада бояги котиба қиз кўринмасди. Аммо Алининг эшиги очиқ экан. Райҳона айни дамда ўзида кечаётган ҳисларга ўзи ҳам тушунмай, нима учундир эрининг хонасига овоз чиқармай аста қадам босди.

Настарин ичкарида экан. У хона бурчагидаги катта , шохлари кенг тарвақайлаган "Қора шаҳзода" номли бутасимон манзарали ўсимликни ҳафсала билан берилиб артар эди.
Райҳона унга аста разм солди. Қиз беҳад мафтункор эди...

Унга қараб туриб Райҳонанинг ёдига машҳур бир ёзувчининг ёзган сатрлари тушди :

"Ўн саккизга кирган қизларнинг ҳунуги бўлмайди !".

Райҳона шу топда кўнглига савол берди : "Бу мисралар ўн саккизга кирган ҳунук қизлар ҳақида. Агар жуда чиройли , гўзал қизлар ўн саккизга кирсалар-чи ? У ҳолда уларга нима деб таъриф бериш мумкин ? "

Райҳона ҳам қаршисидаги қизга таъриф бера олмай ҳуноби ошиб хўрсинди.

Оловдек қип- қизил ҳаррир кўйлак кийиб олган котиба қиз ҳақиқатдан чиройли эди. Унинг оппоқ юзига ярашиб тушган зулукдек қош - кўзлари , чимдиб қўйилган каби бурунчаси , атиргул ғунчасидек лаблари , шалоладек жингалак сочлари , тиқмачоқдек қадди- басти Райҳонанинг дилида лов этиб аллақандай олов ёққандек бўлди.
Унинг бутун жисми бўйлаб тушуниксиз озорли бир туйғу тарқалди. Бу туйғу ўша "рашк" дея аталувчи туйғу эканлигидан Райҳона ҳали бехабар эди...

Настарин Райҳона хонага кирганлигини бироз вақт ўтгач пайқади. У қаддини ростлаб жилмайганча салом берди:

- Яна бир марта ассалому алайкум , Райҳона опажон , соғайиб кетдингизми ?

- Раҳ... Раҳммааат , - шошиб қолди Райҳона ва тезда ўзини қўлга олди ,- ваалейкум ассалом. Биз танишмизми ?

Настарин жавоб қайтармади . У таманно билан юрганча Алининг иш столига яқинлашди ва у ердан ...

#давоми_бор /108

Муаллиф: Хазонрезги

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

👆👆👆👆 аввалги қисмлар

#ҚАСД

37-ҚИСМ

Гўзал дилбарим ... Мендан буни сўрама...

- Нимага ? Нима учун , Али ака ?! Биламан сиз кўнгилчан, кек сақламайдиган инсонсиз . Мана хатни ўқидингиз. Инсон ўлаяпти. Тушуняпсизми бунинг нақадар даҳшатлилигини? Ҳеч бўлмаса улар билан  бирор дақиқа учрашиб "кечирдим" деб қўяйлик... Ёки ... Ёки сиз уларни кўришни истамасангиз мени ўзим акам ётган палатага кириб чиқай. Илтимос , жооон, Али ака, руҳсат беринг ... Жооон , Али акааа ... - Райҳона эрининг қўлларини жонҳолатда силкита бошлади.

    Али оғир тин олди... Райҳонанинг қўлларини кафтлари орасида маҳкам қисди :

    - Райҳона ... Мени руҳсат беришим энди ҳеч нарсани ўзгартирмайди.

- Нега ? Тушунмадим . Тушунтириброқ айтинг ? - Райҳона ҳаяжон ичида довдираб қолганди.

- Аканг...

Энди йўқ...

У уч кун аввал оламдан ўтибди...
Хатда тилга олинган шифокордан бизга кечроқ хабар бериш ва қўлингдаги мактубни жўнатишни  илтимос қилибди. Бу хат кеча Иноят ойимга келганда , ўлим хабари менга етганди. Мен сенга мактуб ёзилганлигидан шунда хабардор бўлгандим.  Шифокор эса ўлим хабарини мактубни ўқиб бўлганингдан сўнг айтишимни илтимос қилган.
    Аканг шифокордан ўзини дафн этишни ҳам илтимос қилган экан. У ўша шифокорнинг қўлида калима қайтариб жон берибди. Шифокорнинг  ўзи уни  поклаб , сўнгги манзилга кузатибди...

    -Акааа...

    Райҳонанинг кўзларидан дувиллаб ёш қуйилди...

- Акааа ... - деди у яна умидсиз оҳангда .

*  * *

     Эртаси тонгда Райҳона ўрнидан тура олмади . Унинг тоби қочган,  иситмаси жуда баланд бўлиб кетган эди.
      Алининг "Тез ёрдам" ҳизматига қўнғироқ қилишдан бошқа иложи қолмади.

     Шошилинч тиббий ёрдам шифокори Райҳонани обдон кўрикдан ўтказиб ҳайрон бўлди :

   - Танада шамоллаш аломатлари  йўқ. Йўталмаяптилар , томоғи қизармаган... Қизиқ ...

    Ўрта ёшли шифокор аёл шундай деб бир муддат ўйланиб қолди ва Райҳонага хомуш тикилиб турган Алига савол берди:

    - Яқин орада бирон- бир нохуш ҳолат юз бермаганмиди ?
    - Уч кун аввал олисдаги акаси оламдан ўтибди. Биз эса кеча хабар топдик...

     Шифокор бошқа савол бермади.
     Райҳонага иситма туширадиган укол қилди. Сўнг Райҳонани ёлғиз қолдириб даҳлизга чиқди. У ерда турган стол ёнидаги стулга омонатгина қўнди.   Ўтирган жойида алланиманиларни ёзди- ю , Алига узатди. Ҳозирча мана шу дориларни олиб ичирасиз. Ретцепда укол ҳам ёзганман,- у шундай деб Алига савол назари билан боқди ,-  Укол қиладиган одам топиладими ? -Али "ҳа" ишорасини бергач, сўзида давом этди , - уколлар проба билан қилинади . Тагига қачон , қанча миқдорда қилиниши қайд қўйилган.

   - Доктор , аёлимга нима қилган?

      Шифокор бир ютинди ва оҳиста гапира бошлади.

   - Беморимиз қаттиқ руҳий зўриқишни бошидан кечирган. Аммо бу биргина хабар билан боғлиқ эмас. Ундаги касаллик кейинги вақтларда мунтазам содир бўлган сурункали тушкунлик оқибатида юзага келган. Бари асабдан. Қизимизнинг асаблари кейинги вақтда кўп бузилган кўринади     Ўлим ҳақидаги сўнгги хабар эса дарё ўзанини бузиб юборган ҳолатга қиёс .
    Аммо буни даволаса бўлади. Аёлингизга аввало эътибор керак. Кейин яхши дам ва парвариш ҳам . Ишларидан бир- икки хафта жавоб олмасалар бўлмайди. Кўпроқ табиат қўйнига олиб чиқинг. Таомномаларини асосини суюқ овқатлар ва витаминга бой сархил мевалар ташкил қилсин . Ҳозирча шулар...
    У чиқиб кетар экан Алига далда берувчи оҳангда сўз қотди :

   - Сиқилманг , ука ... Ҳадемай барчаси ўз ўрнига тушиб кетади.

    Райҳона Алининг қарори билан бир ойлик таътилга чиқди.
    Унинг тоби қочиб қолганини эшитиши билан Иноят хола ва Моҳиржон ҳам Алиларникига қайтиб келишди. Орадан хафта ўтиб Моҳиржон яна Америкага учиб кетди. Ҳаёт аста- секинлик билан ўз измига қайта бошлади.

    Бир ой деганда Райҳона буткул соғайиб ўз ишига қайтди.

   - Қайтганинг бирам яхши бўлди- ки , ўртоқжон , - дея уни қучоқ очиб кутиб олди дугонаси Зиёда, - ишхонамиз сенсиз жуда ҳувиллаб кетганди-кии...

    Райҳона Зиёда билан корхонага  келган биринчи кунидан самимий чиқишиб кетганди . Дастлабки танишувдан бир - бирларига   сизлаб мурожаат
  
@Xazon_Rezgi       /106

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Ассалому алайкум, Моҳигул опа!

Таваллуд айёмингиз муборак бўлсин.  Яна шунақа ёшларни кўпини кўриб,  фарзанд ва набиралар ардоғида бўлиб юринг. Дилингизда нимаики ниятлар бўлса бари ижобат бўлсин.
Сизни Аллоҳ учун яхши кўрамиз...

Эҳтиром ила Хазонрезги

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Устозимга...

/channel/Xazon_Rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Хуш кел – Рамазон! Биз сени соғиндик. Сен ақадар улуғ ойсан. Сен қанчалар шарафлисан. Сен сабаб биз Райён аталмиш жаннатга кирамиз. Сен сабаб гуноҳлардан пок бўламиз. Қалбларимиз Қуръон нурларига бурканади. Сенла одамлар орасида меҳр-оқибат юксалади. Етимлар боши силанади. Одамлар қалбида яхшилик туйғулари жўш уради.

Рамазон сен қанчалар яхшисан. Биз сени жудаям яхши кўрамиз.

Ойлар султони Рамазон  -  марҳабо, хуш кел!..

Барчангизни ушби улуғ ой кириб келганлиги билан қутлаймиз!

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Ажойиб видео экан 😊

/channel/Xazon_Rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

☀️🌤#хайрли_тонг

Ассалому алайкум  ва роҳматуллоҳи  ва барокатуҳ

🌱 Бахт юқумли...
Сиз қанча бахтли бўлсангиз, атрофдагиларга ҳам юқади. Бахтлиларга ҳамроҳ бўлсангиз, сизга ҳам юқади. Шу дақиқадан бошлаб ҳар лаҳзадан бахт олинг ва яқинларингизга ҳам улашинг...

Бугунги кунингиз мазмунларга тўла бўлиб  ўтсин ...

Каналга обуна бўлиш
👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Агар...

- Агар Қорун пластик
карточкамиздаги маблағимиз миқдорини билганида, кўтариб юрган хазина калитларидан воз кечар эди.

– Агар Форс императори Кисро, тахтидаги роҳатдан кўра бизнинг уйимиз залларидаги юмшоқ диванларимиз роҳатбаҳшроқ эканини билганида борми....?!

– Хизматчилар туяқуш патлари билан елпишаётган Рим императори уйларимиздаги совутгичлар (вентилятор ва кондиционерлар)ни кўрганида борми....?!

– Ҳеракл сопол графинда совуқ сув ичганида, атрофидагилар унга ҳавас қилишган эди. Агар Ҳеракл уйимиздаги музлатгичлардаги сувни ичганида борми...?!

– Халифа Мансурнинг хизматкорлари иссиқ сув билан совуқ сувни аралаштириб, илиқ сувда чўмилтиришганида, у ўзини бахтиёр ҳис қилган эди. Агар у бизнинг ҳаммомларимиздаги ванналарда чўмилганида борми...?!

– Қадимда ҳаж сафари туя устидаги бир неча ойлик юришларга чўзилар эди. У пайтда бизнинг пайтимиздаги самолётларда борилмас эди.

– Ҳозир биз шундай ҳаётда яшамоқдамизки, бизнинг турмушимиздаги қулайликларга қадимда шоҳлар ҳам қодир бўлишолмаган. Шунда ҳам баъзилар норози бўлиб, ўз қисматларидан нолишади.

Демак, кўзимиз тўлгани сари қалб торайиб бораверар экан.

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ИЖАРАГА_БЕРИЛГАН_ЭР

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

-Вой-ей, бердисини айтгунча уриб ўлдирмаларинг-да!? - ҳуноби ошди Лайлонинг,- шошмай турсаларинг ҳаммасини бир бошдан тушунтириб бераман.
Лайло шарбат тўла бокалдан бир хўплаб столга тақ этиб намойишкорона қўйди:
- Нодир акам мени ўзбек келинларидек, ҳалиги нима дерди, ҳа, хуш тавозъе билан ота-оналарига бироз хизмат қилишимни, кўнгилларини олишимни истаяптилар. Уларнинг ота-оналари бу ерда бир ойча муддат бўлишар экан..
- Муаммо нимада? -Лайлонинг бир зум тин олганидан фойдаланиб савол ташлади Собира, -айтилган муҳлат бир зумда ўтади-кетади, ўйнаб-кулиб хизматларини қилиб, дуоларини олсангчи қайнона-қайнотангни!? Баҳонада бмтта боланг билан жувон ҳолингда уйланмаган йигитга тегиб олганингдаги дилҳираликлар ҳам ювилиб кетармиди? Атиги бир ойга келишаётган бўлса, бир умрга эмас экан-ку?
- Айтяпман-у, бердисини айтгунча уриб ўлдиради булар? Нафас олишга ҳам қўймай чуғурлайсанлар-ей, биринг олиб, биринг қўйиб?! -росмана жаҳли чиқа бошлади Лайлонинг.
- Бўлди, бўлди, жиммиз! Қани гапиравер. Қулоғимиз сенда,- бирин-кетин Лайлони тинчлантиришга тушишди дугоналар
- Гапнинг қисқаси, айнан қайнона-қайнотам келадиган кунлари мен Дубайда бўлишим керак. У ердаги "Баҳор нафаси" номли машҳур атир ишлаб чиқарадиган корхона тақдимотида иштирок этишим керак.
- Оббо? Энди нима қиласан? - дугонаси учун астойдил куйинди Раъно,- Дубай сафаридан воз кеча олмасанг керак. Бундан эринг ҳурсанд бўлмаслиги аниқ.
- Менам шуни айтаяпманда?! -чуқур тин олди Лайло, -икки йўлнинг орасида қолиб кетдим. Энг ёмони иккисидан ҳам кечгим йўқ.
- Ҳаа, жудаям мужмал масалага дуч келибсан. Менимча эрингга бор гапни яхшилаб тушунтиришинг керак. Сени севиб олган ўзи, демак сен учун ҳамма нарсага тайёр бўлиши керак.
- Эээ, - асабий қўл силтади Лайло, - сизлар билмайсизларда бу ерда кўп гап бор.

-
5-

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

🔥Диққат, премъера! 🔥

Муаллиф: Хазонрезги

#ИЖАРАГА_БЕРИЛГАН_ЭР

/channel/Xazon_Rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Баъзи сўзлар тиғли бўлади – тегса, ўлдиради.

Кекса ёшли киши институтнинг дарсхонасига кириб келди. Талабалар уни ўқитувчи деб ўйлашди. Лекин у талабалар қатори партадан жой олди. Дарс тугагач кекса киши савол назри билан қараган талабаларга юзланиб, шундай деди: Мен ишлик одамман – оёқ кийим сотаман. Еттита фарзандим бор. Бир ўғлим табиб, бири муҳандис, бири зобит, қизим эса дорихонада ишлайди. Бир куни болаларим илмий бир мавзуда суҳбатлашиб ўтиришган эди, мен ҳам уларнинг суҳбатига аралашдим. Шунда ўғилларимдан бири менга шундай деди: «Дада, гапга аралашманг, биз илмий мавзуда гаплашяпмиз, буни сиз тушунмайсиз. Ҳафа бўлманг-а!» Бу гап ич-этимни узиб юборди, лекин индамадим. Эртаси куни тўғри кутубхонага бориб, 9-синф китобларини сотиб олдим, ҳеч кимга билдирмай дўканимда ҳаммасини ўқиб чиқдим ва мактаб имтиҳонида қатнашиб, ҳаммасидан ўтдим. Буни ҳам ҳеч ким билмади. Кейин эса бакалврликка оид китобларни сотиб олдим. Уларни ҳам уч йилда ўқиб тугатдим ва имтиҳон топшириб, ҳаммасидан муваффақиятли ўтдим. Буни ҳам оиламда ҳеч ким билмади. Бугун эса институга қабул қилиндим. Иншааллоҳ, шу ерни битирсам, фарзандларимни чақираманда, уларга: «Болажонларим, мана бу дипломим. Энди сизларни тарбиялаган, ўқитган ва уйли-жойли қилган отангиз гапингизга аралашса майлими?», дейман!

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#Қасд асарини тўлиқ ўқиш учун таклиф👇👇👇
/channel/xazonrezgionlayn/21

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ҚАСД

Аслида отамга ҳам уйидагиларига қарши бориб турмушга чиққан онам , вақт ўтиши билан қараса- ки , ҳаёт хаёлдан анча фарқ қилиб қолишини тушуниб қолган.
У отамдан ажрашиб икки йилча ўз "тенги"ни қидирган ва сени дадангни учратган. Қолгани ўзингга маълум.
Очиғи ўгай отам , яъни даданг ҳазрати инсон бўлганлар, буни тан олмаслик мумкин эмас. Аммо шундай инсон билан яшаш бахт эканлигини тушуниб етмаган онам , яна маишатга бой ҳаётини қўмсаган. Бу ёғини ўзинг яхши биласан. Хуллас отангнинг бошини еган ҳам шу онам бўлади.
Мен ҳаётим учун андозани онамга қараб олганман. Ҳаётдаги шиорим ҳам уникининг айнан ўзи бўлган:

"Пул бўлса - чангалда шўрва" .

Мен ўспиринлик вақтидаёқ аллақачон "катта ҳаёт"га қадам қўйиб бўлган эдим.
Ҳаётимдан ўзинг хабардорсан.
Унинг бундай нотекис кечишида онамни айблашим ... Билмадим бу қанчалик тўғри ? Аммо ўзим ҳам оппоқ эмаслигим кафтдек маълум.
"Менга дўстларинг кимлигини айтиб берсанг , сени кимлигингни айтаман " деган гап бор. Мени дўстларимнинг эса барчаси кўча болалари бўлган. Барчаси ота - онасининг пулига "кариллаган" кўча болалари ...
Майли, бу гаплар ўтди. Гапиргандан фойда йўқ. Барчаси ортга қайтмайди энди .
Энди сенга нима учун бу хатни ёзаётганимни айтсам.
Биласан , бедаво дардга чалинганман. Ва ниҳоят дард мени деярли мағлуб қилиб бўлди. Ҳозир салкам уч ойдан буён махсус касалхонадаман. Юра олмай қўйганимга эса икки хафтадан ошди. Буёғи яқин қолди. Тан олиш қийин ... Бироқ ... бу дунёдаги сафарим қариди . Хат ёзишдан ҳам мақсадим шу эди.
Дунёдан ҳеч бўлмаса битта юксиз кетай. Қиёматга қолмасдан ҳеч бўлмаса сендан кечирим сўрай. Кечирасанми , йўқми бу энди сенинг ишинг .
Охирги ойларда бошим ёстиққа текканидан буён кўп ўйлайман. Барчаси бошқача бўлиши мумкин эди- ю ? Нега буни аввалроқ тушуниб етмадим ? Нега ? Қани эди сени аввал бошдан синглим деб тан олганимда ?
Энди эса ... Кеч ... Жуда кеч...
Инсоннинг кўзлари қачондир очилар , бир куни бор ҳақиқатни англар экан-у ... Аммо ўшанда бариси учун жуда кечлигини англаб пушаймонлик ўтида куйиб , қовжираб кетар экан . Дўзах азобини тотиш шундаймикан- а ... Жисм қийноғидан кўра руҳнинг қийноғига чидаш азобли бўлар экан. Ҳаддан ташқари азобли...

Мен ҳам ҳозир шундай ҳолатдаман . Жоним қийноқда , руҳим эса мислсиз азобда ...
Ҳозир менга битта нарса таскин бермоқда. Шу тортаётган азобларимнинг бир қисм гуноҳларим учун каффорат бўлиши...

Сингилжон ( сенга бундай мурожаат қилганим учун мени айбситма, илтимос... Сабаби чиндан ўзимни акадек ҳис қилгим келяпти. Айни топда ҳаммадан ҳам жигар меҳрига зорман ) ...
Бундан беш йил аввал мен сени ўғирлаб кетмоқчи бўлганимда кўнглимда ёмон ният йўқ эди. Ўша вақтлар касалимдан хабар топган , дунё кўзимга остин - устун бўлиб кетган вақтлар эди. Мен сени ўғирлаш режасини кўп ўйлагандим. Яна шуни ўйлаган эдим- кии "Сен эрингга мени айбларим учун мажбуран турмушга чиққансан , у сенга мендан қасд олиш ниятида уйланган" деган мулоҳазага борган эдим. Кейин мени қўлга олишганда билдим-ки эринг тилла йигит экан. Эркак сўзининг бор сифатларини ўзида жамлаган мард инсон экан. Уни сени севишига дилдан иқрор бўлдим. Али учун бойлик , мансаб, шон- шуҳрат бир пул , асл хазина тоза қалб ва соф иймон эканлигига амин бўлдим ва бундан беҳад мамнунман. Мамнунлигимнинг сабаби сендан кўнглим буткул тўқ энди.

Райҳона... Аллақачон хабар топгандирсан. Лола мени хаётимдаги ягона никоҳли аёлим бўлган . Мухторжон эса ўғлим. Мен улар олдидаги қарзимни сендан ундирмоқчи бўлган пуллар билан узмоқчи эдим . Сўрамоқчи бўлган пулларим ҳам шунга яраша эди. Кўп пул сўрамоқчи эмас эдим. Аммо буларни судда айтишга бетим чидамади. Шу ерига ўзим ҳам ҳайрон қолдим. Қара-я , мендаям бет бор экан .
Мен касаллигимни билганим ва мақсадим бутунлай бошқа бўлганлиги сабаб Лолага қайтиб бармоғимни учини ҳам теккизмадим.

Сингилжон ... Сендан бир илтимос . Агар Лолани яна қайтиб учратиб қолсанг , унга бу гапларимни етказ.

@Xazon_Rezgi /104

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Хуш келдинг, Рамазон...

/channel/Xazon_Rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#рамазон_муборак

    Азиз биродарим ...

    Мана сахарлик дастурхони атрофида йиғилишимизга ҳам кўп фурсат қолмади.

    Аввало шу кунларга етказган Буюк  Аллоҳга чексиз, чегарасиз ҳамд бўлсин ...

     Кўпнинг қаторида рўзадорлар карвонида бўлмоқликни , ўлчов ва қийматлари залворли эрмиш  савоб ва мағфиратга сазоворлик имкониятини ирода қилган, билиб , билмай қилган хато , камчилик , гуноҳларимиздан фориғлик умидини насиб айлаган Яратган Эгамга минг, минг шукрлар бўлсин ...

     Узоқ ва интиқиб кутилган , орзулаб , муштоқ кутилган кунларни қаршилаш арафасидамиз ...

    Алҳамдулиллаҳ...

    Бу кунларга кимлар етди...

    Кимлар етмади...

    Ўтганларимизни оҳиратлари обод бўлсин. Фараҳбахш кунларимиздаги  энг эзгу дуоларимиз  уларни-да сийласин.

   Азиз биродарим...

   Муборак кун остонасида сизга энг гўзал тилакни тилайман:

   Рамазондан насибадорлигингиз Ўзингиз сўраганингиздан- да, Ўзингиз умид қилганингиздан- да  хайрли бўлсин ! Барокатли бўлсин...
 
    Қодир Эгам "Бандам" дея сийласин ...

     Сиз- у биз эса ана шу бандаликни энг чиройли ҳулқ ила зийнатлайлик.
   
    Илойим қилган амалларимиз мукофоти абадий саодат диёри бўлмиш жаннат- ул Раййён бўлсин ...

    Буюк Мавлойимиз барчамизни бу курраи заминда жамлагани каби жаннатда ҳам қаторимиздан хато қилмай жамласин ...

    Амийн ...

    Амийн ...

    Амийн...

   Хуш келибсан , муштоқ кўнглим меҳмони Рамазон ...

   РАМАЗОН МУБОРАК, АЗИЗЛАР, РАМАЗОН МУБОРАК !

 
        Эҳтиром ила Хазонрезги

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ҚАСД

мурожаат қилган бу икки аёл бир хафтага қолмай сенсирашганча дугона бўла бошлагандилар.
Ўтган икки йил ичида эса аллақачон ўзаро сир яширмайдиган қиёматли дугонага айланиб улгурган эдилар . Улар ўзаро бир бирларини кунда кўришмаса тезда соғиниб қолишарди. Гарчи Зиёда Райҳонадан бетоб бўлган вақтида тез - тез хабар олиб суҳбатлашиб турган бўлса- да , ишхонада дийдорлашишнинг завқи ўзгача эди. Устига-устак яқин дугона сифатида Райҳонанинг соғлиғи Зиёда учун муҳим эди.

Райҳона Зиёданинг тўлин ойдек юзларига меҳр билан тикилди :

- Яхши юрибсанми , дугош ? Мен ҳам сени бирам соғиндим- ки.

Райҳона гарчи бош дизайнер сифатида ўзининг алоҳида иш кабинетига эга бўлса- да , кўп вақтини Зиёданинг шинамгина "устахонаси"да ўтказишни хуш кўрар эди. Корхонада безакчи рассом сифатида фаолият юритадиган Зиёданинг ҳаёти ўзи каби самимий эди.
Райҳона юзи билан битта кулгу бўлган , ўзига учта келадиган дўмбоққина Зиёданинг эри Юнусалини расмини биринчи бор кўрганда ҳайратда қотиб қолганди.

- Ҳаа , намунча ҳайрон бўласан , дугош ? Ўзингга " Кимсан Зиёдахондек кўхликкина жувоннинг ишқи келиб - келиб шу игна ютган итдек озғин йигитга тушибди ?!" деяпсанми ?
Дема, хўп ! Любоп бу - любоп ! - дея шарақлаб кулганди Зиёда ўша пайт .

- "Любоп"лигини кўрдимку-я,- базўр жилмайганди Райҳона ҳам ,- аммо "кўхлик" деганинг нимаси ?

- Бу сўз "чиройли", "гўзал" - деган маънони беради. Эшитмаганмисан "Ким кўхлик - дўмбоқ кўхлик!" деган гапни . Менинг мисолимда бу сўзни "кетворган" деган синоним билан алиштирсанг ҳам бўлаверади ,- дея хахолаб кулганди Зиёда Райҳонага жавобан.

Мана ҳозир икки дугона иш бошлашдан аввал бироз яйраб олишди. Райҳона Зиёдага "Қолган гапларни тушликда гаплашармиз" деб ўрнидан қўзғалган ҳам эди- ки , эшик оҳиста чертилиб хонага ўн тўққиз, йигирма ёшлардаги қиз мўралади.

- Мумкинми , Зиёда Раҳматовна?!

- Кираверинг ! - деди Зиёда қизга қараб.

- Ассалому алайкум , - деди қиз ҳар икки дугонага қараб , сўнгра Зиёдага юзланди ,- Каримжон ака айтдилар-ки, бу файлни кўриб чиқиб кечгача таклиф ва мулоҳазаларингизни ёзиб берар экансиз.

- Яхши ,- деди Зиёда қизга , - ҳаракат қиламан.

- Ижозатингиз билан ,- қиз хонага қандай сирғалиб кирган бўлса , шундай овозсиз чиқиб кетди.

- Ким бу ? - ўсмоқчилаб сўради Райҳона Зиёдадан,- янгими дейман ? Келишган қиз экан.

- Хмм , ўзича мадам бу ойимча ,- қизни ёқтирмаслигини яшириб ўтирмади Зиёда, - сепиб олган атирини қара... Чўмилганми нима бало ? Ҳамма ёқни бош оғритадиган ҳиди билан дезинфекция қилиб юради.

Райҳона унга индамади. Ҳақиқатда қиз чиқиб кетган бўлишига қарамай , хонада ундан қолган француз атирининг ҳиди гупиллаб уриб турар эди.

Зиёда шундай деб ҳамон индамай жавоб кутиб турган Райҳонага савол назари билан боқди :

- Бу қиз Васила опанинг ўрнига ишга қабул қилинган янги котиба. Али ака индамаганмидилар ? Келганига салкам бир ойча бўлиб қолди-ю ?

Райҳонанинг юзидан олов чиқиб кетди. Эрининг котибаси алишганини айтмаганлигини тан олишга ичи эзилди :

- Айтгандилар шекилли , - деди у аранг қийналиб ,- эътиборга арзитмагандим ўзим...

- Мана кўрдинг янги котибамиз эътиборга қанчалик арзишларини? - луқма ташлади Зиёда кесатиб ,- аммо лекин муносиб конкурент .

- Нима деганинг бу , Зиё ? - астойдил ранжиди Райҳона, - ўйлаб гапиряпсанми? Ўйнаб гапирсанг ҳам ўйлаб гапир деган гап бор ?! "

- Вой - бўўў , ҳазиллашдим, - деди Зиёда , - Али акангни рашк қилармикансан девдим- да . Энди билдим, рашк бобида Отеллодан ўтишингни .

- Ўзингни Юнусали аканг ҳақида шунақа десам чидайсанми ? - деди Райҳона унга синчков назар ташлаб .

- Мен уларга ишонаман ! - бамайлиҳотир жавоб қайтарди Зиёда , - ўзлари ҳар куни "Сендек соҳибжамолни ер юзини икки карра айланиб ҳам тополмайман" дейдилар.

- Кўрдингми ? Жавобни қара , демак учинчи айланганда

@Xazon_Rezgi /107

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Шунчаки кайфият учун 😊

/channel/Xazon_Rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Ассалому алайкум азиз устозлар ва аҳли ижодкорлар!

Шеърият, адабиёт ва санъатсевар мухлислар!

Сизларни 👉2025-йил бугун
👇👇👇
28- февраль кеч соат👉21:00 дан
то👉23.00 га қадар ажойиб чат  дастуримиз кутмоқда.

Ушбу чат дастуримизнинг сабабчиси, ҳаётда ҳам ижтимоий тармоқда ҳам ўз ўрни даражасига эга инсон, мукаммал даражада аудио ижролар ва видео роликлар устаси

МОҲИГУЛ ЭРГАШЕВА

бўладилар.

Бугунги байрамона чат дастуримиз

МОҲИГУЛ ЭРГАШЕВАНИНГ

шукрона кунлари муносабати билан уюштирилмоқда!

Дастуримизда қатнашиб ўз  табрикларингизни билдиришингиз мумкин.

Бир биридан гўзал шеър ижролари ва қўшиқлар тинглаб маданий ҳордиқ чиқариш имкониятига эга бўласизлар.

Моҳигул Эргашева, Муҳаммад С.А.В.га уммат бўлган кунингиз муборак бўлсин!

Бугунги шукрона кунга кеч қолманг!

Дастурни НАЗМ ВА НАВО ижодий телеграм гуруҳи маъмурияти ходимларлари биргаликда олиб борадилар.

Гуруҳ раҳбари Раъно Алиева.

Бош админ Жамшид Султонов.

Эълон таҳрирловчиси Азизабегим.

Бизнинг манзил:
/channel/+YkJ0N2fWHR1kZTgy

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Ҳамма гуноҳларнинг асоси учтадир:

1. Кибр. Иблиснинг бошига тушган кўргиликлар шундан бўлган.

2. Ҳирс. Одам алайҳиссаломни жаннатдан шу чиқарган.

3. Ҳасад. Одам алайҳиссаломнинг бир фарзанди инисини ўлдиришига етаклаган иллат мана шудир.

Ким мана шулардан сақланса, ёмонликнинг ҳаммасидан сақланибди. Куфр кибрдан, гуноҳ ҳирсдан, жабр ва зулм эса ҳасаддандир.

Имом Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

“Фотиҳа” сурасини ўқиб сув ичишнинг фойдаси

Сув ичишдан олдин Фотиҳа сураси тўлиқ ўқилади. Сўнгра ўтирган ҳолатда сувни ичилади. Фотиҳа сурасини ўқиб кейин сув ичилганда тиқилиб қолган қон томирлари очилиб кетади, қон айланиш системаси изига тушади, юрак фаолияти яхшиланади, қалб ором олади.
Инсонда ички қувват пайдо бўлади, ички аъзолар (ошқозон, жигар, ичаклар) равон ишлайди.
Аслида, Қуръон борича шифо, раббоний дорихонадир. Бир стакан сувни Фотиҳа сурасини ўқиб ичишга одатланган киши буни ҳис қилади. Фотиҳа сураси руҳингизга руҳ, кучингизга куч баҳш этади. Фотиҳа сураси ҳаётингиздаги барча муаммоларни ҳал қилади, ҳаттоки эр-хотин ўртасидаги, фарзандлар ўртасидаги, ишдаги, ўқишдаги муаммолар ҳам бундан мустасно эмас. Фотиҳа сураси қалбдаги гина кудурат, буғзу адоватга ҳам барҳам беради. Ҳасад, кибр, ужб ва ғурур каби қалб ҳасталикларини даволайди, турли микроблар ва зарарли вирусларни ўлдиради.
Хонангизни Фотиҳа сурасининг хушбўй атри билан муаттар қилинг. Тўшагингизга ётганингизда ҳам такрор ва такрор ўқинг. Фотиҳа сурасини ўқишлик ишларингизни тартибли бўлишини таъминлайди. Фотиҳа сурасини маъноларини тушуниб ўқишга ҳаракат қилинг. Аллоҳ таоло “Фотиҳа” сурасини тавсифлар экан:

“Дарҳақиқат, Биз Сизга етти такрорланувчи (етти оятли «Фотиҳа» сураси)ни ва улуғ Қуръонни ато этдик”, деган (Ҳижр сураси, 87-оят).

Араб тилида “و”  “ва” боғловчиси тенгликни ифодалайди. Яъни, Аллоҳ таоло “Фотиҳа” сурасини Улуғ Қуръонга тенглаштиряпди. Шунинг учун уламолар: Қуръони каримнинг маънолари Фотиҳа сурасига сингдирилган, Фотиҳа сурасининг маънолари “Сенгагина ибодат қиламиз ва Сендангина ёрдам сўраймиз” деган оятга сингдирилган, дейдилар. Фотиҳа сураси бир кунда суннат ва нафл намозлардан ташқари фақат фарз намозларининг ўзида ўн етти марта такрор ўқилади. Такрор-такрор ўқилишида ҳам сир бор. Агар бирор намознинг бирорта ракъатида ўқилмай қолса, намоз мукаммал бўлмай қолади. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам Фотиҳа сурасини “Шофия” (Шифо берувчи), “Кофия” (Кифоя қилувчи), Қуръондаги энг буюк сура деб номлаганлар. Саҳобалар беморнинг оғриётган ерига қўлларини қўйиб Фотиҳа сурасини етти марта ўқиганларида Аллоҳнинг изни билан касал тузалар эди.
Қачон Қуръон ўқисангиз уни Фотиҳа сураси билан бошланг. Фотиҳа сураси зулматларни нурга айлантиради, кўнгил сиқилишидан халос этади, ғам-ташвишларни аритади.
Шундай экан, бир стакан сувни Фотиҳа сурасини ўқиб ичинг, Аллоҳнинг изни билан фарқини биласиз.

«Оят ва шифо» китобидан.



Каналга аъзо бўлиш

/channel/Xazon_Rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Ҳикоя қилишларича, бир аёл тушида бир одамни заҳарли илон чақиб, ўлдирганини кўрди. Бу туш аёлни жуда қўрқитди. Тонг отгач, аёл ўша тушида кўрган одамнинг уйига бориб, кўрган тушини унинг ўзига айтиб берди. Ундан эҳтиёт бўлишни, хушёрроқ бўлиб юришни илтимос қилди. Аёл кетгач, ҳалиги одам Аллоҳ учун иккита қўй сўйиб, садақа қилишни назр қилди. Шояд, ўша сўйган қўйлари сабабли халиги қўрқинчли тушнинг хатаридан саломат бўлса.

Ўша куни кечга яқин иккита қўйни сўйиб, қўшнилар ва қариндошларни уйига чақирди. Улар учун шоҳона зиёфат уюштирди. Ҳамма гўштни тарқатиб, ўзида қўйнинг биргина оёғи қолди. Қалбини тўлдирган қўрқув, тинчини бузган безовталик сабабли ўзи ҳали таом ва гўштдан тотиб кўрмаган эди. Бояги оёқни нонга ўради-да, ейиш учун энди оғзига олиб келган ҳам эди, бир қари кампир қўшниси эсига тушиб қолди. У заифлиги ва қарилиги туфайли зиёфатга кела олмаган эди. Бояги киши ўзини маломат қилиб: “Сен у кампирни эсдан чиқарибсан. Мана шу оёқ унинг насибаси бўлади” деди-да, тезда ўша кампирнинг уйига чопди. Бориб, қуй оёғини кампирга тутқазди ва бундан бошқа гўшт қолмаганини айтиб, узр сўради. Қария аёл бундан жуда севинди ва гўштни еб, суягини ташқарига улоқтирди. Ўша кечаси халиги оёқ суягидан келаётган ёқимли ҳидга бир илон судралиб келди ва суякда қолган гўшт қолдиқларини ея бошлади. Бир пайт суякнинг бир учли жойи илоннинг бўғзига тиқилиб қолди. Ҳар қанча уринса ҳам илон ундан қутула олмади. Унинг барча уринишлари бесамар кетди. Суяк унинг томоғига санчилиб қолган эди.

Эртаси куни тонг отгач, халиги одамнинг ўғиллари уйларининг орқасида бир нарсанинг ҳаракат қилганини ва шитир-шитир қилган овозини эшитдилар. Оталарига бунинг хабарини етказдилар. Бояги киши дарҳол воқеанинг тафсилотини билиш учун уйининг орқа тарафига ўтди. Қараса, бир илон ерда типирчилаб ётибди, оғзида эса тиқилган суяк. Дарров уни ўлдирди ва ундан қутқаргани учун Аллоҳга ҳамду санолар айтди.

Хулоса шуки, доимо мискинларга эҳсон қилинг, очларнинг қорнини тўйдиринг. Шоядки Аллоҳ ҳам сизни балолардан асраса...

© интернет

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Эртага ҳаммаси яхши бўлади!

Бугундан ранжиманг, самимий сўзим,
Сабр - кўнгилларнинг нақши бўлади.
Нега сал хафасиз, айтинг азизим,
Эртага ҳаммаси яхши бўлади!

Нечун қалбингизда ечилмас тугун,
Нега юзларингиз порламас гулгун,
Бироз омадсизроқ келдими бугун,
Эртага ҳаммаси яхши бўлади!

Яноқлар остида томчилар маржон,
Йиғлаб азобламанг, ўртанмасин жон,
Кўздаги ёшингиз артинг, опажон,
Эртага ҳаммаси яхши бўлади!

Гоҳо тақдир бизни қилар калака,
Гоҳида дўстлар ҳам тутмайди елка,
Бошингиз баландроқ тутинг, жон ака,
Эртага ҳаммаси яхши бўлади!

Маҳзун юраклардан оғринар кўнглим,
Оҳ менинг ожизам, кўзлари мунглим,
Бешафқат дунёга кулиб қўй синглим,
Эртага ҳаммаси яхши бўлади!

Биламан, куну тун сенда йўқ тиним,
Тирикчилик дея, ўтмоқда куним,
Барига қўл силта, қўл силта иним,
Эртага ҳаммаси яхши бўлади!

Азизим, тугаётган бугундан нолиманг, аксинча бошланажак эрта учун Аллоҳимдан ҳидоят сўранг!

Тунингиз хайрли бўлсин!

/channel/Xazon_Rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ИЖАРАГА_БЕРИЛГАН_ЭР

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

Дугоналар бу сафар бир сўз демай Лайлонинг оғзига маҳтал бўлиб тикилдилар. Уларнинг барини Лайло ва унинг эрига тегишли бўлган сир қизиқтирар эди. Охирги сўзлари мўъжалга бориб текканини сезган Лайлонинг ўзи ҳам ўнғайсизланиб қолди, бироқ вақтни бой бермай тушунтириш беришга киришди:
- Гап шундай-ки, Нодир акамнинг ота-оналари бизнинг никоҳимизга қарши чиқишган эди. Улар ҳатто менинг ўғлим борлигидан ҳам хабардор эмаслар. Ота-онамни икки йилдан буён чет давлатда яшаётганларидан эса хабарлари бор. Хуллас...
Хуллас...
- Нима хуллас? - ичлари қизиди қизларнинг.
- Хуллас, мен қайнона-қайнотамга ёқмасам... Улар кўтара савдо қилиб ўғилларини яна уйларига қайтариб олиб кетишар эмиш. Қайнотам жуда жаҳлдор киши. У киши ўғилларига: "Агар топган таннозхонинг мен билан онангга қиттак ёқмаса юзингни қишлоғимизга ўгириб туриб кетингга шундоқ тепаман-ки, томорқанинг оҳиридаги молхонанинг ўртасига қандоқ бориб тушганингни ўзинг ҳам билмай қоласан!" деганларини шу қулоқларим билан эшитдим.
- Вой-бўў?! Қайнотанг "Ўтмишдан қолган эртаклар"ми дейман? - кўзлари ола-кула бўлди Лазизанинг,- ҳозирги замондаям шунақа тўпори одам бўларканми? Ўғли беш минути кам олим бўлай деб турибди-ю, бу кишининг гапларини кўринг!
- Айтишларича қайнонам...-Лайло "Қайнотамдан қолишмас эмишлар" демоқчи бўлди-ю, аммо бу сўзлар ўзининг зарарига ишлашини фаҳмлаб тилини тийиб гапни бошқа ўзанга буриб юборди,- юмшоққина эмишлар...
- Менга қара, Лайлош?! - ёрдамларинг керак деб бизни олиб қолганингга ҳайронман. Сени дардингни эшитишга эшитаверамиз-у, аммо маслаҳат беришимизни истаётган бўлсанг, тўғриси бирор маслаҳат беришга ҳайронмиз,- деди Нодира кўнглидагини тилига чиқарганча.
- Қисқаси, менда битта таклиф бор, - Лайло қизларга бирма- бир назар ташлаганча,-ораларингдан бирларинг бир ой муддатга менинг ўрнимга Нодир акамга хотин бўлиб турасанлар.

-
6-

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ИЖАРАГА_БЕРИЛГАН_ЭР

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

-Майли, зўрлаш йўқ,- сўзини давом эттирди Лайдо ва худди кекса канвойилардек қўшиб қўйди,- борақолларинг, илойим уйларингдан тинларинг!
Олти нафар синфдош қиз қуюққина хайр-хўшлашиб ресторанни тарк этишгач, дугоналар ичида "Любопытьная Варвара" дея сифатланувчи Собира Лайлога маънодор қош қоқди:
- Ҳмм, Лайлош?! Сен қизда бир гап бор-а? Ўзингча нимадир балоларни бошлаяпсан-а? Қани гапир-чи?
Лайло муғомбирлик билан кулимсиради:
- Ичимсан-а, Собира, ичимсан. Ҳеч ким билмаса ҳам бир нималарни режа қилаётганимни сен фаҳмлаб олдинг.
- Ҳеч-да,- норозилигини чимирилиш билан ифодалади Нодира, -сен бор жойда битта "сюрприз" борлигини биз ҳам биламиз. Шунча ёшга кириб одамларни анча ажратадиган бўлиб улгурдик. Қани энди ичимизни пиширмай бор гапдан бизни хабардор қилгин-чи? Давай!
- Шошма, Ноди, шошма. Биласан-ку, шошган қиз эрга ёлчимайди,- Лайло шундай деб қўли билан официантни чақирди,- бу ёққа қараворинг! Мана бу дастурхонимизни янгилаб берсангиз! Демак, бизга апельсин шарбатидан, яна банан-ёнғоқли пирожний, иккита оддий чой келтирсангиз. Ҳозирча шу... Нимадир керак бўлса яна айтамиз.
Лайло буюртма бериб бўлгач , дугоналарига юзланди:
- Менга қараларинг, каминага битта ёрдамингиз керак. Йўқ демайсизлар деган умиддаман.
- Тинчликми, Лайлош?! Сенга қандай ҳам ёрдам керак бўлиши мумкин? -ҳайрон бўлиб елкасини қисди Лазиза, -қайтанга сен эмас, биз сендан ёрдам сўраймиз-ку?
-Ҳўўўп, гапни чўзиб ўтирмайман. Хуллас биласизлар, уч ой аввал Нодир акамга турмушга чиққанман. Иккинчи турмушим бўлганлиги учун никоҳимиз тор доирада нишонланган. Нодир акамнинг қишлоқдаги қариндошлари, ота-оналари тўйчамизда иштирок эта олишмаган. Улар уч кундан кейин байрам қилиб бу ерга келишар экан, яъни Тошкентга.
- Нима қилибди? Келишса келишибди!? - ҳайрон бўлди Раъно, -буни нимаси ёмон?

-4
-

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

/channel/Xazon_Rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#НАҲОТКИ 😱

Рамазонда тухум ейиш мумкин эмаслигини билармидингиз 🥚🍳

Буни нега олдинроқ билмадим 😪

Нега айнан тухум ейиш мумкин эмас.
Ажабланарлиси шундаки
тухумни есангиз...👇

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ҚАСД

. Яна айтгин-ки, ўзига муносиб йигит топиб турмушга чиқсин. У ҳам бахтли бўлишга хақли, тўғри эмасми ? Зора шу билан яна бир дардим ариса ...

Сингилжон...
Сендан яна бир илтимос ... Алига эътиборли бўл. У сени ардоқлагани каби сен хам уни ардоқла ...

Айтсам тилим куяди, айтмасам дилим... Мен ўшанда Алини синглисини кайфчиликда ўғирлаганман. Тўғри бу оқлаб бўладиган сабаб эмас. Аммо кейинчалик ўша қиз менинг айбим билан ўз жонига қасд қилганидан хабар топганимдан сўнг... умримда биринчи маротаба қилган ишимдан пушаймон бўлдим. Нималар қилиб қўйганимдан даҳшатга тушдим. Мен туфайли авж балоғат ёшидаги қизнинг ўлими юрагимни қаттиқ саросимага солди. Виждонимнинг тош босиб ётган кўзлари очилди. Муқаррар жазодан қўрқиш ҳамда ундан қочиш ва тинимсиз қиймаловчи виждон азоби сабаб мен Россияга кетиб қолдим . Ва жазодан қочиб... жазога тутилдим. Мен бедаво дард соҳибаси Надянинг қўлига тушдим.

Райҳона... Касалхонадаги мени даволовчи шифокор жуда ўқимишли, диний илмдан ҳам яхшигина саводи бор эркак экан. У менга кўп нарсаларни гапириб берди . Унинг ҳикоя қилишича тақдирингга ёзилгандан ҳеч қаерга қочиб қутилиб бўлмас экан. Бир куни бир киши Аллоҳу Таолодан тилак сўрабди. Тилаги ўзининг ажали келганда Азроил Алайҳиссаломни таниб олиш ва ўша вақтда яна иккинчи бир тилак билдиришдан иборат экан. Кишининг сўраганлари ижобат бўлибди.
Шундан сўнг ўша инсон ҳотиржам тортибди. Орадан бирмунча муддат ўтиб ҳалиги киши чойхонада улфатлари даврасида ош еб ўтирса , булар тарафга ҳайрон боқиб турган Азроил Алайҳиссаломни таниб қолибди. Ҳалиги инсон дарров Аллоҳга муножаат қилиб, ундан ўзини етти тоғ , етти денгиз , етти чўл нарида пайдо қилишини сўрабди.
Сўраши билан айтилган ерда пайдо бўлган киши қаршисида турган жон олувчи фариштани кўриб аранг сўрабди:

- Сиз бу ерда нима қиляпсиз ?

Шунда Азроил Алайҳиссалом шундай деган эканлар :

- Бугун сенинг жонингни ҳудди шу ерда , ҳудди шу вақтда олишим тақдирингга ёзилган эди. Аммо сал аввал сени етти тоғ, етти денгиз, етти чўл нарида кўриб чуқур таажжубланиб турган эдим, - у шундай деб жавоб берибди- ю ўз вазифасига киришибди .

Кўрдингми ? Пешонангга ёзилган тақдир қайда бўлмасин сен билан бирга экан. Мен Надя орқали ҳукм қилиндим. Жазоим ҳам у бўлди.

Сингилжон ...( Оҳ бу сўзнинг талаффузи нақадар ёқимли а ?) Агар сенга кимдир "Бу дунёда қилган қайсидир гуноҳинг жавобсиз қолади " деса - ишонма ! Зинҳор ишонма! Шу касаллигимнинг ўзи менинг энг биринчи жазоим. Ҳали оладиган , олишим керак бўлган қанча жазолар мени кутиб турган экан- а ?
Айтишларича, Азроил алайҳиссалом ( яна ўша мавзу !) кунда ҳар бир инсоннинг ёнига беш мартадан рўбарў келармишлар. Аммо кимнинг қазоси қачонга тайинланганидан улар хам бехабар эмишлар . Шундай ташрифларининг бирида "Бўлди , бу банданинг куни битди , жонини ол!" деган фармон келаркан ва ўша лаҳзада жон олишга киришар эканлар.

Менга ҳам аллақандай шарпалар , кўланкалар кўрина бошлаганига кўп бўлмади. Улар шунчалар қўрқинчли-киии... Ўзини жасоратда тенгсиз дея ҳисоблаган мендек инсон ўша шарпалар атрофимдан бир айланиб ўтганларидаёқ тутдек тўкилиб кетаяпман...
Қўрқаман...
Қўрқаман...
Кейинги кунларда шифокорим менга калима қайтаришни ўргатди. Унинг айтишича дўзахга тушган инсоннинг тили ва қалби ана шу калима сабаб куймас эмиш. Тили талаффуз қилгани учун, дили чин дилдан буни тасдиқлаб иқрор бўлгани учун. Айбдор одам қачон бор гуноҳлари учун жавоб бериб дўзахдан чиқса , тили ва дили орқали қайта шаклланиб олар экан..
Мен ҳам тез - тез калима қайтаряпман. Ва ана шу калима қайтарган тилим ва дилим билан сени исмингни такрорлаяпман. Токи унда сенинг ҳам ҳотиранг қолсин.

Сингилжон... Аллоҳга омонатсан... Қиёматда кўришгунча ...

Аканг ( бу сўзни ёзганим учун авф эт ) Собит ..."

Али мактубни ўқиб бўлиб Райҳонага қаради.

- Али акааа, илтимооос , жон Али ака! Мени акамнинг ёнларига олиб боринг...

Али оғир хўрсинди. Райҳонанинг елкасидан оҳиста қучди ва :

- Райҳона...

#давоми_бор /105

Муаллиф: Хазонрезги

Каналга уланиш 👇:
@Xazon_Rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

👆👆👆👆 аввалги қисмлар

#ҚАСД

36- ҚИСМ

одатига қарши анча вақт ташқарига қайтиб чиқмади.

      Али Иймонани хонасида ўйинчоқлари билан бир зумга  ёлғиз қолдирди- ю, ўзи Райҳонадан хабар олиш учун ётоқхонага қадам босди.
    Ичкарида Райҳона қаттиқ ухлаб ётарди.
    У ҳатто Алининг ётоқхонага кирганини ҳам пайқамади. Али унга яқинлашди . Аёлининг тепасида унга мафтун бўлиб тикилди.
     Райҳонанинг уйқу илашган серкиприк оҳу  кўзлари , қалдирғоч қанотидек қошлари, гулгун ёноқлари, ақиқ лаблари , ўримга бўйсунмаган қоп - қора зулфлари Алини гўё ўзига сеҳрлаб қўйгандек эди.

    Али унинг уйқусига ҳалақит бергиси келмади.

   "Майли ухлай қол,- деб ўйлади Али изига бурилар экан , - бугун барчамиз учун оғир кун бўлди "

     Али Иймонани хонасидан олиб чиқиб ошхонага кирди.

- Аяжонинг ухлаб қолибди , қизим . Энди иккаламиз тўпалон қилмай яхши бола бўлиб ўтирамиз , хўпми ? - деди у қизига жилмайиб.

   - Сиз ҳам бола бўласизми ? Адажон бўлмайсизми? - кўзлари катта - катта очилди Иймонанинг.

  - Мен Адажон бўла қоламан. Сен ҳам одобли Иймона қиз бўлгин , хўпми?

   - Хўп , Адажооон ...

    Али  қизига  озроқ ширинлик едириб, сут ичирди. Овқатланиб бўлишгач ,  Иймонани ювиниш хонасига олиб кириб юз-қўлларини, тишларини ювишига кўмаклашди. Сўнгра Али Иймонани кўтариб хонасига олиб кирди ва оҳиста ўрнига ётқизди.

    - Қайси эртакни ўқиб берай ? - сўради у қизидан.

- Онасини йўқотиб қўйган бузоқчани...

- Яхши , эшит унда. Биринчи кўзларингни юмиб ол-чи ? Хўўўп ана !
     Бир бор экан, бир йўқ экан...Қадим - қадим замонда , катта ўрмон томонда бир ...

     Иймона эртакнинг ярмигача ўқилмасдан ухлаб қолди.
    Али хонанинг тунги чироғини ёқди. Эшикни қия очиқ қолдирганча ўз ётоғига йўл олди.

    У ётоқхонага  Райҳонани уйғотиб юбормаслик учун аста кириб ўрнига чўзилди.

    Али ярим кечада сувсаб уйғониб кетди. Ўрганиш бўлиб қолган одати - қўли билан пайпаслаб Райҳонанинг ўз  ўрнида йўқлигига гувоҳ бўлди. Анча вақтгача уни келиб қолар дея кутди. Аммо Райҳонадан дарак бўлавермагач , ташқарига йўл олди.
     Райҳона Али тахмин қилганидек ўз иш кабинетида экан. Фақат бу сафар ҳар доимгидек иш столи ёнида эмас , хона бурчагидаги креслода  ўтирган  эди. Эшик очилиши билан  Алига бир назар ташлаган Райҳона кўзидаги ёшларини шоша - пиша артди.

   - Райҳон... Ярим кечада бу ерда нима қилаяпсан ? Йиғлаяпсанми ?.- сўради хавотирга тушганча Али ,- тинчликми ўзи , яна нима гап бўлди ?

    Райҳона тиш ёриб индамади,  қўлида ушлаб ўтирган қоғозни эрига  узатди.

    Али ҳайрон бўлганча у узатган қоғозни олди. Ҳайрон бўлганча аёлининг ёнига ўтириб уни ўқишга тутинди.

     Бу ҳали  Иноят хола берган Собит юборган мактуб эди.

    Али уни ярим овозда шивирлаб ўқий бошлади:

    - Салом , Райҳона... Бу мен Собитман. Биласанми бу хатни ёзишни ихтиёр қилдим-у , аммо ёза олмай жуда қийналяпман.
    Ўз хаёлимда уни "Салом қадрли, азиз сингилжоним , Райҳона. Бу мен, сени жондан севувчи аканг Собитман" деб бошлашни қанчалик исташимни тушуниб қолдим.
    Афсус-ки , бундай деб ёзишга на ҳаддим бор , на-да ҳаққим.
    Негалигини ўзинг ҳам яхши тушинасан.
     Сен "Нега Собит (акам) бирдан мени йўқлаб қолибди ?" дея ажабланаётгандирсан- а ?
     Ажабланма. Вақтики келиб бари аён бўлганда ажабланишга ҳожат қолмайди . Балки ўшанда мени кечиришингга умид ҳам қила олишим мумкин бўлар. Аммо буларнинг бари мен учун мавҳум бўлиб қолса керак.
     Райҳона... Мен сенинг ва эрингнинг олдида айбдор ва бир умрга юзи қора бўлиб қолган одамман.
    Барига сабаб ...
    Нима деб ўйлайсан?
    Барига нима сабаб бўлган экан ? Албатта , барига сабаб менинг олган тарбиям бўлган. Сизларникига келгунимизча тарбиям бузилиб бўлган эди. Онам  сабаб ... Бу нарсаларни гапириш мен учун оғир . Бироқ ёшлигидан катта еб , катта кийишга ўрганган онам енгилтабиат , маишатга ўч аёл бўлганлиги сабаб оддий қурувчи бўлган ўз ҳақиқий отамнинг топганига қаноат қилмай ташлаб кетган,  кўнгил кўчаларида "бахт" излаган эди .

@Xazon_Rezgi            /103

Читать полностью…
Subscribe to a channel