Ассалому алайкум. Хазонрезгининг телеграмм каналига хуш келибсиз! Каналдан пост улашганда муаллиф номини ўчирманг! Perfluence https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g Реклама таклифи: https://t.me/Reklamarezgi
САВОЛ ?
Аллоҳ таоло ўзидан тўрт нарсани сўрамасликни ва уларни ҳеч кимга бермаганлигини таъкидлаган?
#ҚАСД
Олам гулистон. Ана ўша сиз айтган дунёни оёғингиз остига тўшайдиган ҳам аёл бўлади.
- Хўп , ойи ,- айтганингиздек қиламан. Кейинги кунларда корхона ишлари билан бўлиб унга етарлича эътибор бера олмаяпман. Аммо сизга битта сирни айтаман. Яқинда охирги катта лойиҳани якунлаймиз. Шундан сўнг мен , сиз, Райҳона, Иймона ҳаммамиз чет элга чиқиб хаво алиштириб келсак. Шунга нима дейсиз , ойи ?
- Менга сизларнинг орангизда нима бор, болам . Ёш нарса ўзинглар мазза қилиб дам олиб келаверинглар . Мен уй пойлаб қоламан, - деди Иноят хола қимтиниб .
- Ҳечамда. Сизсиз дам олиш бизга татирканми ? Моҳиржон келиб бир хафта уйингизга кетганингизда ҳаммаёқ ҳувиллаб қолиб зўрға чидадик- ку ? Ундан кейин Иймона ҳам сиздан бир қадам ажралгиси йўқ. Уйга келсак ўз жойида тураверади , бўри ермиди .
- Майли, болам . Ўша кун келаверсин-чи. Ҳақиқатда Иймонага қараб туриш учун ҳам боришим керак шекилли. Сиз ёшларнинг шаҳар айланишга чиқишинглар бор , кўнгилочар жойлар дегандек.
- Ойи , булар ўз йўлига . Ундан кейин қаерга борсак ҳам бирга бораверамиз. Оилавий. Тўртталамиз ,- жилмайди Али.
Али Иноят хола билан гаплашаётган бир вақтда Райҳона номаълум "ҳайриҳоҳ" инсондан ўзига келган иккинчи мактубни ўқиб ўтирар эди.
" Райҳона. Сингилжон ,- дея бошланган эди мактуб ,- эрталабки ёзганларимни текшириб , ёлғон гап айтмаганимга гувоҳ бўлгандирсиз-а ? Бу иккинчи мактубни ёзишдан мақсад сизга барига узил- кесил нуқта қўйишингизга ёрдам бериш. Бу сафар узундан - узоқ хат ёзиб вақтингизни олмоқчимасман. Фақат бир нарсани айтмоқчиман. Билсангиз эрталаб эрингиз корхонага сиздан бир соат олдин келади. Бу вақтда Настарин аллақачон ўз ўрнида бўлади. Сиз эса эрингиз Али Азмиддинович ишга келганидан сўнг орадан бир соат , бир ярим соат ўтгандан кейингина корхонага қадам босасиз.
Сизга бир маслаҳат. Эрингиз ишга етиб келганидан сўнг ўн беш - йигирма дақиқалар ўтгач сиз ҳам унинг кабинетига етиб келинг. Шунда ... Шунда мен назарда тутаётган барига нуқта қўйиши мумкин бўлган ҳолатга дуч келасиз. Мени тушундингиз- а ? Бу сизнинг Настариндан қутилишингиз учун энг яхши имкон .
Аммо ёдда тутинг. Оила муқаддас қўрғон. Уни кўчадан келган аллақандай "капалакхон"лар бузишга йўл қўйманг . Яна бир бор таъкидлайман: Йўл қўйманг !
Умид қиламан- ки , қайтиб бу мавзуда сизни безовта қилмайман.
Саломат бўлинг ..."
Райҳона алам билан лабини тишлади. Сўнг кабинетини ҳам тарк этиб ётоғига йўл олди.
У Алининг қадам товушлари эшитилиши билан ўзини қаттиқ ухлаганга солиб олди ...
Али эрталаб Райҳонани кайфияти яхшилигини кўриб юзи ёришди.
Райҳона елиб - югуриб нонушта тайёрлар ва ора - орада эрига кулимсираб қўяр эди. Бу сафар эр-у хотин бирга нонушта қилишди. Нонушта вақтида Райҳона бир - икки латифа айтиб, чой хўплаётган Алини кулдириб "раҳмат" ҳам эшитди, сабаби у куламан деб қаттиқ қалқиб кетганди.
Нонуштадан сўнг Али Райҳонадан:
- Балки бугун ишга мен билан бирга кетарсан ? - дея сўради.
Райҳона эса унга эркаланиб нигоҳ ташлади :
- Эрта - сахардан нима қиламан у ерда ? Сал туриб йўлга чиқаман.
- Сал туриб деганда қанча соат тушунилади ? - кулимсиради ошхонадан чиқиб кетишга шайланган Али
- Яқини бир ярим , узоғи икки соат "сал туриб" бўлади ,- деди Райҳона ҳушнуд оҳангда .
- Ҳай майли , сал туриб кўришгунча унда ,- Али яхши кайфиятда хонани тарк этди.
Али машинасини ўт олдириб , йўлга тушгач, Райҳона ҳам унинг ортидан ўз машинасини оҳиста қўзғатди ...
* * *
Настарин иккинчи қават деразасига тақилган жалюзи ортидан Райҳона машинасини ҳар доимги қўядиган жойига келтириб тўхтатиши билан саноқни бошлади. Машина турган тураргоҳдан Алининг кабинетига олти юз эллик беш, плюс , минус беш қадам . Бу Райҳонанинг қадамида . Настарин бу хисобни ўн кунларда ҳисобини олганди .
Режасини уч юзинчи қадамдан бошласа бўлади , сабаби Райҳона ўша вақтда иккинчи қаватга чиқадиган зинага етади. Настарин унгача икки юзини ўз қўллари билан кўзидан ёш чиқиб кетгунча қаттиқ чимчилади . Унинг юзлари ловуллаб ёна бошлади. Шу орада у ичида
@Xazon_Rezgi /115
👆👆👆👆 аввалги қисмлар
#ҚАСД
39- ҚИСМ
Мен эркак кишини айбламайман. Эркак киши асосан ишонувчанлик , раҳмдилликка мойил бўлади. Буни билган аёллар уларнинг бу нозик жойларидан усталик билан фойдаланишади.
Хуллас , сингилжоним оилангизнинг тақдири қил устида турибди. Сиз бу корхонада кўпчиликка қилганингиз каби менга ҳам кўп ёрдам қилгансиз. Бу сўзларимни ўша ёрдамингиз учун раҳмат ўрнида қабул қилинг. Илтимос , мени қидирманг. Бу хатни ўғлимнинг рақамидан беркитиқча ёзаяпман.
Агар гапларимга шубҳа қилсангиз , бугун эрингизнинг кабинетига кириб кўринг. У ер бутунлай бошқа кўринишга келтирилган. Мен кеча эрингиз билан ўша яшшамагур қизнинг ярим кечасигача хонани қайта жиҳозлашганига гувоҳ бўлдим. Ваҳоланки , эрингиз сизга синфдошларим билан учрашувга кетаман деган. (Бу сатрларни ўқиб Райҳона титраб кетди .
"Наҳотки ,- деб ўйлади у ,- йўқ бўлиши мумкин эмас, йўқса бунчалик аниқ далил қаердан келмоқда? " )
Сингилжоним. Эсингиздами ,уч кун аввал кундузги соат учларда эрингизни излаб унинг кабинетига бордингиз. Аммо эшик қулфлоғлиқ эди. Сиз эрингизга қўнғироқ қилганингизда у иш билан кетганлигини айтганди. Настарин эса боши оғриб жавоб сўраган бўлган. Аммо сиз бу ёлғонларга ишонманг. Ўша куни кечки соат ўн тўққизларда хона ичидан очилди. Эрингиз ва Настарин бирин - кетин хонани тарк этишди. Менга ишонмасангиз ишхонадаги кириш- чиқиш йўлларидаги камераларни текширинг. Гапларим тўғрилигига амин бўласиз.
Илтимос , хатим сизни жунбушга келтирмасин. Оғир - вазмин бўлинг. Ҳар иккисини ўзаро "тиллашаётганда" қўлга туширинг.
Синглим. Эркак кишининг ҳаётида бундай "бош айланишлар" вақти билан содир бўлиб туради. Менинг мақсадим , сизларни ажратиш эмас , балки оилангизни сақлаб қолиш.
Бугун мен келтирган далилларни текширинг. Агар менга ишонсангиз сизга эрта учун йўл кўрсатаман . Мен сиз ўйлагандан ҳам кўпроқ маълумотга эгаман,чунки уларни деярли бир ойдан бери кузатаяпман. Қўлимда сизга айтганларимдан ҳам кўра кўпроқ далилларим бор. Фақат... Фақат менга ишонсангиз бўлди .
Илтимос. Қизишманг . Мен кечга яна ёзаман.
Райҳонанинг кўз олди қоронғулашиб кетди. Унинг учун ер ва осмон бараварига чайқалиб кетгандек бўлди .
- Йўўўўўқққ ! - дея бақирди у бор овози билан. Аммо товушлар томоғини ҳатламади.
У ўрниидан туриб кабинети эшигини ичкаридан қулфлаб келди. Телефонини ҳеч ким қўнғироқ қила олмайдиган режимга солиб қўйди.
Райҳона ичкарида икки соатча қолиб кетди. Орада кабинети эшиги уч марта тақиллади. Аммо у жавоб қайтармай ўтираверди.
Райҳонанинг юраги йиғлар эди. Аммо кўзларидан бир томчи ёш чиқмади. Йиғи юракдан чиқиб яна юракнинг ўзига қуйилаверди.
Райҳона келган мактубни қайта- қайта ўқиди. Ўқигани сари кўнгли совий борди. Совиган кўнглига эса борган сари нафрат ўрнаша бошлади.
Райҳона бир қарорга келиб ўрнидан турганда бутунлай бошқа инсонга айланган эди.
У ўзини шу қадар совуққон тута бошлаган эди-ки, хатто қандай қилиб бунчалар тез ўзгарганига ўзи ҳам ҳайрон қолган эди.
"Эҳ , Али ака... Али акааа... Нималар қилиб қўйдингиз- а ? Сиз мени пичоқсиз сўйдингиз ... Тириклайин кўмдингиз. Ёна - ёна лағча чўғга айланган уюмга отиб юбордингиз...
Мен энди тамом одамман. Мен энди йўқман...
Айтган эдим- а ... Айтган эдим- а ... Минг бора айтган эдииим !
"Мендан воз кечсангиз ўлганим ўша !" деган эдим.
Мана энди Райҳона йўқ ! Райҳонангиз йўқ !
Аммо менсизлик сиз учун қанчалик қимматга тушишини англамадингиз...
Англаганингизда эса бутунлай кеч бўлади ...
Кеч !!!
Сиз мени ўз қўлларингиз билан ўлдирдингиз ...
Мен бу ишларда ўша қизни айбламайман. Барча айб сизда ! Кап - катта, оилали , фарзандли эркакда ! Сиз ким учун кимни қурбон қилаётганингизни фаҳмлашингиз керак эди. Ўйладингиз- ки , бари яширин қолади деб . Қаёқда ! Сал нотўғри нафас олсангиз ўпкасини қўлтиқлаб олиб менга суюнчилаб чопадиганлар қанча ?
Чакки қадам боссангиз-чи ? Ана "Барча маълумот қўлимда" деб иддао қилаётганларни кўряпсизми ?
Эээҳҳ , Али акаааа ... Али акаааа ...
Нималар қилиб
@Xazon_Rezgi / 113
☝️ЭРИ БЕФАРК ВА ХИЕНАТ КИЛАДИГАН АЕЛЛАР УЧУН КАНАЛИМИЗДА КЕРАКЛИ НАРСАЛАР БОР.
💃 БУНИ ИШЛАТГАНДАН СУНГ ЭРИНГИЗ ОЛДИНГИЗДАН КЕТОЛМАЙ КОЛАДИ👇🏻👇🏻
/channel/+GQfZnQeRk5ozYjAy
/channel/+GQfZnQeRk5ozYjAy
#ибрат
Садақанинг фойдалари:
• Фаришталар молингга барака тилаб дуо қиладилар;
• У сенинг шайтонлар устидан ғалабангдир;
• У Аллоҳ азза ва жалланинг ғазабини ўчиради;
• У ҳар бир касалликка даво ва шифодир;
• У сенинг обрў ва ҳурматингни сақлайди;
• У сенинг ўлим олди хотимангни гўзал қилади;
• Садақанг тўсиқ бўлиб сени дўзахдан ҳимоя қилади;
• У қиёмат куни сенинг соябонингдир;
• У сенинг мол-мулкингни зиёда қилади;
• У қалбинг қаттиқлигини юмшатади;
• Садақа қабр азоби ва оловидан сақлайди;
• У хато ва гуноҳларингни ўчиради;
• У садақа берувчидан ва унинг яқинларидан балони даф қилади.
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
Рамазоннинг 2- куни муборак бўлсин !
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
#ИЖАРАГА_БЕРИЛГАН_ЭР
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
Нодир акам билан бир уйда туришингга келсак, буям муаммо эмас. Бизни ётоқхонамизнинг ўзи икки хонали. Бир-бировларингга ҳалақит бермайсизлар. Қолаверса Нодир акамга ишонаман. Уларнинг кўзлари мендан бошқасини кўрмайди.
- Сен шундай ўйлайсан, Лайло,- чуқур уфф тортди Лазиза, -биттаси менинг эримми? Мен фарзандли бўлармиканмизми дея ичмаган дорим, олмаган уколим қолмади. Айниқса илон заҳри қўшиб тайёрланган эм дориларни нақадар аччиқлигини айтсам, тасаввур ҳам қила олмайсиз. Вой унинг оғриқлари. Илгарилари оғриқдан икки букилдим деган гапни эшитсам ҳайрон бўлардим.Билмадим муолажаа вақтларида мен азобдан неччи букилган эканман? Охири шундай бўлдики теримга игна санчилса, танам уни отиб юборадиган бўлди. Муолажаалардан шунчалик безиллаб кетган эдим-кии.Аммо биргина фарзанд учун буларнинг барига чидашга ўзимда куч топа олдим. Мен касалхонада у аҳволда-ю, эр акам уйда хизматчимиз билан...
Ҳозир ўша аёлнинг эримдан қизи бор, яъни собиқ эримдан. У менинг қизимдан икки ойлик катта.
Энг алам қиладигани нима айтайми? У аёлда менинг ҳусним ва савиямнинг ярми ҳам йўқ.
Демоқчи бўлганим ёдингда тут:
ишонган тоғда кийик ётмайди!
- Лазиии, унақа юракка ғулғула солиб битай деб турган ишни бузмагин,- ҳуноб бўлди Лайло, - Раъно ўз дугонам, уни чегарадан чиқишига ишонмайман.
- Сен яхшиси ўзинг айтгандек актёрликдан хабари бор бирор бошқа аёлни ёллагин. Ана ўшанда сих ҳам куймайди, кабоб ҳам.
Собиранинг сўзларидан Лайлонинг юзлари бир оқарди-ю, кўп ўтмай ўзига келди:
- Мен бегоналарга эримни ишонмайман. Ундай таннозхонлар овқатни чала пишириб Нодир акамни ошқозонларини бузиб қўйиши мумкин. Раънонинг эса қўли ширин,- Лайло шундай деб столни доира усулида қарсиллатиб урди,- шу ерда стоп! Бугунга етар!? Бошим ҳам айланиб кетди. Раъно! Сен таклифимни атрофлича ўйлаб кўр. Бир ой актрисалик қилиб беришинг учун ҳазил нарса ваъда қилганим йўқ. Сенга эртагача муҳлат, ё ҳа де ва уй-жойлик бўлиб қол ёки йўқ дегин-да ўзинг биласан. Вақт кетди. Эртага шу вақтда жавобингни кутаман.
-Лайло...
Лайло Раънонинг овозидаги норозиликни илғаб қўли билан уни тўхтатди:
- Эртага кутаман жавобингни!
-9-
#ИЖАРАГА_БЕРИЛГАН_ЭР
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
Яъни бир ой давомида Лайло ролини ўйнаб берасанлар. Албатта текинга эмас. Ролни маромига етказиб ўйнаб берганни қуруқ қўймайман, яхшигина мукофотлайман.
- Иссиғинг йўқми, Лайлош? - Нодира эти жунжикган каби учиниб қўйди,- ё жинни қўйнинг калласини еб қўйдингми? Сенга маслаҳатим, битта яхши домла топиб ўзингни ўқитиб юбор!?
- Нега иссиғим бўларкан, Ноди?! Буни нимаси ёмон? Сенларни ўзимга яқин олиб шу таклифни айтяпман. Биринчидан мени яхши биласизлар. Ролни ўзимга ўхшатиб ўйнаб беришларинг осон бўлади. Иккинчидан мен баҳона у-бу нарсалик бўлиб қолларинг деяпман-да?! Нима ёмонми?
Ёқмаса ана! Катта кўча! Санъат институтини битирган бирортаси билан келишаман, сенлар бурнингни тишлаб қолларинг?!
- Ақлга сиғадиган гапни гапиргин-да ўзинг ҳам. Сени ролини-ку ўйнаш майлику-я, аммо эрингга хотин ролини ўйнаш ғалати бўлса керак? Ахир қайнота-қайнонангни олдида алоҳида хонада ётмаса керак эринг билан сохта Лайло?
- Буниям бир иложини қилиб келишамиз. Сен бу ёғидан ҳавотиритса қилмагин хоп? Нодир акамниям кўндираман. Энди эса энг муҳим эълонни айтаман. Яхшилаб эшитларинг! Тўртталангдан қайси биринг мени ўрнимга бир ойга соҳта Лайло бўлиб турсаларинг шаҳар четидаги олти сотиҳ, тўрт хонали уйимни совға қиламан. Уни сотиб пулига центрдан нормальний квартира олса бўлади а так! Тағин бу таклифимга ҳайрон бўлиб ишонмай юрмаларинг. Гапим гап!
Орага жимлик чўкди. Уни биринчи бўлиб Лазиза бузди:
- Уй учун жон деб рози бўлардим. Аммо биласанлар. Эрим бўлмаса ҳам уч ойлик эмизикли болам бор. Ўзи тилаб-тилаб неча йилда зўрға топганман. Бу дегани менга ишонма дегани, Лайло.
- Ҳа яхши. "Ўнта негр боласи" ўйинида битта ҳайкалча ўйиндан чиққани каби Лази ўйиндан чиқди. Нодира, сен нима дейсан?
- Лайло, мани эрим бор-ку? Тўғри у Россияда, аммо бу дегани мен билган ҳолвамни еб кетавеараман дегани эмас! Ҳалитдан бери қайси биринг, қайси биринг дейсан? Ўша қайси бирингни ичида мен йўқман.
- Узр, Ноди. Ўтган сафарги гапда эрим билан алоқани узаман деб астойдил қатъий гапирганингга, негадир масалани бир ёқлик қилгансан деб ўйлабман-да?- Лайло гапни ортиқча чувалаштиргиси келмади, - Собира ҳам йўқ дейиши аниқ. Боя эшитдик, ҳадемай Ойбек акаси билан оила қураркан. Демак, рўйҳатда фақат Раъно қолди.
-7-
#ҚАСД
Райҳонанинг дугонасига бирор нарса дегулик ҳоли қолмаган эди.
"Эр бермоқ - жон бермоқ".
Райҳона нима қиларини билмай қолган эди.
Зиёданинг иқрори гулхан гуриллаб ёниши учун энг сўнгги учқун ролини ўйнаганди. Райҳона эри билан узил - кесил гаплашиб олмоқчи бўлди.
"Сизсиз ҳам бир кунимни кўрарман, -алам билан ўйлади Райҳона, - аммо кунда рашк оловида қоврилавериб жонимда дармон қолмади"
Али синфдошлари билан учрашуви борлиги боис Райҳонани бугун уйга кеч келиши ҳақида огоҳлантирган эди.
Иноят хола Иймонани олиб хайрли тун тилаб хоналарига кириб кетишгач, Райҳона ўз кабинетига қараб йўл олди .
Кабинетга кирган Райҳона креслога бемажалол чўкди. Шу пайт креслонинг бир четида турган плейерга кўзи тушди. У бу плейерни хотирасида ўзига маъқул келган аудио шеърларни сақлар эди.
Райҳона беихтиёр керакли тугмани босди. Тақдирнинг атайин қилинган ўйини каби Райҳонанинг айни вақтдаги кайфиятига мос ҳазин куй хонага тарқалди ва шикаста овозли дардли шеър унга ҳамоҳанг янграй бошлади...
Шунча йиллар ўтди бесамар ,
Қани дилдан юлиб ташласам,
Кундуз- қуёш , кечалар - қамар,
Бўлар экан сизсиз яшасам...
Зое кетган қанча қайтмас он,
Васлингиз деб юрмабман шодон,
Бугун эса ... ўзимга ҳайрон,
Бўлар экан сизсиз яшасам ...
Тилай, тилай биргина шафқат ,
Улфатларим бўлибди ҳасрат ,
Сизга эмас, ўзимга нафрат ,
Бўлар экан сизсиз яшасам ...
Пучакларни санаб мағзи тўқ,
Умрим ўтди садоғисиз ўқ ,
Энди асти ортга қайтиш йўқ,
Бўлар экан сизсиз яшасам ...
Ҳар кўчадан ҳар не сўроқлаб,
Юраверинг кўнглингиз чоғлаб,
Мени сизга бермаган боғлаб,
Бўлар экан сизсиз яшасам...
Соғинчнимас, фироқни ғашлаб ,
Суйган дилим озорда муштлаб,
Сиз эмас, мен кетяпман ташлаб,
Бўлар экан сизсиз яшасам...
Гулга тўлса ўнг- у сўлингиз ,
Бўстонга айланса чўлингиз,
Кетаверинг , очиқ йўлингиз,
Бўлар экан сизсиз яшасам ...
Надоматнинг юки хўп оғир ,
Сўзларимнинг сўнггиси охир,
Бир кунимни кўрарман ахир,
Бўлар экан сизсиз яшасам ...
Бўлар экан сизсиз яшасам ...-такрорлади Райҳона,-бўлар экан сизсиз яшасам...
Райҳонанинг кўзлар ёшлари маржондек тизилди...
Эртаси куни Райҳона ишга келиб ноутбукини интернетга улаганда ўзига нотаниш рақамдан СМС хабари келганлигини кўриб сергакланди :
"Ким экан бу ?"
Райҳона беихтиёр мактубни очиб ўқишга тутинди.
- Райҳона ... Жон синглим... Илтимос , мактубимни охиригача ўқинг. Мен бу мактубни ёзайми , йўқми деб узоқ ўйландим. Ахири ёзишга қарор қилдим.
Илтимос мени кечиринг...
Ортиқ бу ҳолатга кўз юмиб қараб туролмайман. Айтсам тилим, айтмасам дилим куйиб кетмоқда. Аммо айтишга қарор қилдим, сабаби сиз бу таҳлит муомалага сира ҳам муносиб эмассиз ...
Бари эрингиз ва унинг янги котибаси Настарин ҳақида ... Райҳона...
#давоми_бор /112
Муаллиф: Хазонрезги
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
#ҚАСД
- Билмасам , қўлим шуни ҳайдашга келишиб қолган. Кейин бу тойчоғим сираям қўполмас.
Қайтага унда ўзимни жуда эркин ҳис қиламан.
- Майли , ўзингга ёқса бўпти- да. Ўзи суйган ошни ичганга нима етсин ...
Зиёда айтган дўкон ҳақиқатда мақтовга арзигулик экан. Гарчи Зиёда у ерни оддийгина қилиб дўкон деб атаган бўлса-да, мазкур жойни дўконлар мажмуаси дейиш кўпроқ ҳақиқатга яқин бўлар эди. Икки дугона у ерда ўзлари тахмин қилгандан ҳам кўпроқ қолиб кетишди. Ҳар икковлари бир неча сидрадан кийим- кечак сотиб олишиб йўлга тушганда , Зиёданинг бирдан афти буришиб кетди :
- Ибиии , дугош. Ўлдим энди. Карим ака топширган иш бутунлай ёдимдан чиқибди- ку. Кечгача қандай улгурдим энди.
- Шуям иш бўлибдими , Зиё ?- йўлдан кўз узмай жавоб қайтарди Райҳона,- Сен ўша файлга умумий тарзда тақриз ёз. Бироз мақта , бироз ўртага таклиф ташлаган бўл. Хулоса ўрнида "Охирги сўзни ўзингиз айтсангиз яхши бўлар эди" деган мулоҳазани қоғозга ўраб ўзининг ҳукмига ошириб юбор. У ёғига Карим аканинг ўзи балогардон.
Шундоқ ҳам бу эскиз намуналарни ижодий кенгаш ҳали бир бошдан бирма- бир кўриб чиқади .
Зиёданинг юзи ёришди :
- Балосан , дугош, балосан. Сенга доим қойил қолганман. Нима қилсаям тадбиркорлик қонингда бор-да . Бир кунлик ишни ўн беш минутда ҳал қилиш йўлини топганингни қара.
Улар корхонага етиб келишганда Зиёда Райҳонага юзланди:
- Бу харидларимиз машинангда тура турсин. Иш тугаганда оларман, майлими ?
Райҳона "хўп" деганича бош силкиди.
Офисга қадам босганларида Райҳонанинг телефони жиринглади.
- Алло , Али ака ? Эшитаман?
- Райҳона қаердасан ? Хонангда кўринмадинг ? Сендан ҳавотир олдим.
Райҳона Зиёдага "ҳайр" ишорасини қилиб ўзи иккинчи қаватга кўтарилар экан Алига изоҳ берди:
- Бироз айланишган чиққан эдим. Ҳозир ёнингизга кираман.
- Келақол . Иш юзасидан гаплашиб оладиган лойиҳалар бор. Кутаман.
Райҳона аста - секинлик билан Алининг кабинетига йўл олди. У қабулхонага кирганда Настариннинг иш жойида йўқлиги яна эътиборини тортди .
"'Тавба , котиба деганлари жойида ўтиргувчи бўлмасмиди ,- ғаши келган бўлди Райҳонанинг, - бунинг хонасидан илон чиққанми нима бало ?" Райҳонанинг қадамлари ўз - ўзидан секинлашди. Салгина қия очиқ эшикдан эрининг хонасига мўралади .
У кўзи тушган ҳолатдан асаблари қақшаб кетди :
Настарин Алининг елкаси оша энгашиб ширин жилмайганча аллақайдай қоғозларга қўл қўйдирар , шу аснода қўнғироқ сочлари бошлиғининг юзига тегиб - тегмай тўлқинланиб турар, энгашган сари ёқалари керагидан ортиқ очиб қўйилган кўйлаги ортидан оппоқ бўйни ва бўлиқ тўшлари ўз - ўзини кўз - кўзлар эди .
Райҳонанинг димоғига Настарин сепган француз атирининг эрталаб туйган ҳидлари қайта урилгандек бўлди.
Райҳона беихтиёр эшикни чертди.
Чертки овозини эшитган Настарин тезда қаддини тиклади . У ҳудди гуноҳ иш қилиб қўйгандек беихтиёр чап қўли билан кўйлагининг ёқасини тутамлади .
Настариннинг бу қилигини кўрган Райҳонанинг бўлари бўлди .
- Мумкинми ,- деди у эрига алам билан тикилиб ,- кирсам ҳалақит бермайманми ?
Али Райҳонадаги бу ҳолатни тушунмади, очиқ чеҳра билан уни қарши олди :
- Қачондан бери киришга руҳсат сўрайдиган бўлиб қолдинг , Райҳона? Киравер , сени кутиб тургандим ўзи.
Али шундай деб Настаринга юзланди:
- Настарин, бизга шарбат олиб келсангиз , қолган ҳужжатларни кейин кўриб чиқаман.
Настарин "хўп" дея хонани тарк этди , аммо кўп ўтмай мўъжазгина патнисда иккита бокал ва графиндаги шарбатни кўтариб кирди.
- Сизлар яхши кўрган шафтолили шарбат ,- деди Настарин қўлидагиларни стол устига қўяр экан , - ёқимли иштаҳа ...
Настариннинг чиқиб кетишини кўзлари билан жим кузатиб қолар экан Райҳонанинг кўнглидан аламли бир ўй ўтди:
" Буларнинг гаплашмаган гапи қолмаганми дейман , нимани биргаликда яхши кўришимизгача хабардор"
- Райҳон... Аҳволинг яхшими ? Толиқиб қолдингми ? Ўзингда йўқдексан?
Алининг қаторлаштириб кетма - кет берган саволлари Райҳонанинг хушини ўзига келтирди.
@Xazon_Rezgi /110
Ниятингизни тўғрилаб олинг
Олдинлари бир кишининг кўзидан (хушуъ, Аллоҳнинг зикри туфайли) ёш чиқса, ёнидагилар кўрмаслиги учун бош кийимини қуйироқ тушириб олар эди. Ҳозир эса камералар олдида туриб йиғлашади...
Олдинлари бир киши умрага бориб, қайтиб келар, лекин бундан ҳеч кимнинг хабари бўлмас эди. Ҳозир эса Каъбанинг атрофида тавоф қилаётганини ҳаммага кўз-кўз қилишади...
Олдинлари бир киши тунлари намоз ўқиб, тўшагига қайтиб ётиб олар, баъзида бу ҳолни ёнида ётган аёли ҳам билмай қолар эди. Ҳозир эса туннинг охирги учдан бир қисмида уйғоқ эканликларини билдириш учун ижтимоий тармоқларда дуолар қилишади...
Олдинлари бир талаба дарс асносида профессордан таҳорат олишга рухсат сўраб, ташқарига чиқиб кетар, аслида эса бу вақтда зуҳо намозини ўқиб олар эди. Ҳозир Твиттер ва Фейсбукда Зуҳо намозини ўқимоқчилиги ҳақида жар солишади...
Диққат қилинг! Риё баъзида бошқаларга эслатма қилиш билан ҳам пайдо бўлади.
Олдинлари Рамазон ойи кириши билан киши ибодатларини кўпайтириш учун дўстларидан ўзини четга тортар, лекин буни ўзгаларга сездирмас эди. Ҳозир эса "Рамазонда ибодат билан машғул бўлиш учун ижтимоий тармоқларни тарк этмоқчиман", деб эълон беришади. Индамасдан кетиш мумкин эмасми?!
Авваллари киши ниятини холис қилар, бирон ибодати ошкор бўлиб қолса, ўз нафсини маломат қилар эди. Ҳозир эса бир киши нима қилаётганини қолганлар билиб туради...
Салафлар тунда ниманидир кўрганлари ҳақида гапириб қолишса, ортидан "Мен намоз ўқимаётгандим. Шунчаки, бир ҳашарот чақиб олганидан ухлай олмадим", деб қўйишарди...
Айюб Сахтиёний: "Банда машҳурликни яхши кўрар экан, ҳеч ҳам ростгўй бўла олмайди", деган.
Ҳаммод ибн Зайд айтади: "Айюб (Сахтиёний) бир мажлисда ўтирганида ибратли гап эшитса, (кўзёшини билдирмаслик учун) бурнини қайта-қайта тортиб, "Шамоллаш бунча ҳам қаттиқ бўлмаса", дер эди.
Имом Аҳмадга "Ҳадисларни Аллоҳ учун жамладингиз-да", дейишди. Имом: "Аллоҳ учун", десак, У бундан беҳожат. Аксинча, шу ишни яхши кўрганимиз учун қилдик", деб жавоб берди.
©интернет
/channel/xazon_rezgi
#ибрат_учун
НИМА ЭКСАНГ...
Дугонаси Зоҳиданинг набираларини етаклаб қабристонга олиб бораётгани Мапура опоқининг ғашини келтирди.
"Тавба ,- дея ўйлади у ажабланганча , - олиб бораман деса бошқа жойлар қуриб қолганми ? Бу Зоҳиданинг бошидан офтоб ўтганми , нафақага чиққанидан буён набираларини олиб қабристонга югуради. Янаям келинлари яхши экан . "Ойижон бу нима қилганингиз , болани ўтини ёрасиз- ку?" деб индашмайдиям -а" .
Зоҳида опанинг келинлари учун бу гапларни Мапура опанинг ўзи айтди:
- Эгачи , муштдек болаларни олиб ҳадеб мозорбошида нима бор ? Ундан кўра театр , цирк , ҳиёбон, "сити"ларга олиб боринг. Бундоқ ўзингиз ҳам баҳра олиб келасиз . Ҳа деса қабристонда нима бор ? Ўзи шундоғам Ҳотира куни , Ҳайит арафа кунлари борилади- ку ?!
Зоҳида опа оҳиста жилмайди:
- Ота -она андоза , Мапураой. Шунингдек бобо , бувилар ҳам.
Мен ёмон иш қилаётганим йўқ . Набираларимга тирикларни йўқлаш қанчалик савобли иш бўлса , ўтганларни ҳам ҳотирлаш шунчалик улуғ иш эканлигини ўргатаяпман . Барчамизни охир борадиган манзил-маконимиз ўша ер бўлса.
Набираларим сиз айтган дам олиш жойларига ҳам мавриди билан бориб келишяпти.
- Набираларингиз қўрқиб қолишмасин деяпман-да , бўлмаса менга нимайди ? - бўш келмай чимирилди Мапура опоқи...
- Нега қўрқишсин , Мапураой? Маҳрумлардан ҳам қўрқар эканми одам?! Бир вақтлар ўз онам "Ўликлардан эмас , тириклардан қўрқиш керак, қизим" дея уқтиргандилар.
Ўтиб кетганлар эса бир калима қуръон билан йўқланадилар. Шундан руҳлари шод бўлади...
Мапура опа Зоҳида опага бас келолмаслигини билиб қўл силтаган эди ўшанда.
Орадан бирмунча вақт ўтиб Мапура опа суҳбатдошининг нақадар ҳақ эканлигига ўзи тан бериб ўтирибди.
Куни кеча Зоҳида опанинг уйқусида вафот этиб қолганлиги ҳақида хабар қишлоққа яшин тезлигида тарқалди. "Солиҳ банда чин уйига елдек учиб кетади" деганлари рост экан. Хуфтон намозидан сўнг чин дунёга риҳлат қилган аёлни бомдодга чиқарадиган бўлишди.
Мапура опа Зоҳида опанинг жанозасидан анча кеч қайтди. Ҳовлидаги супада уни кутиб ўтирган эри Наби амаки аёлини имлаб чақирди :
- Бери кел ...
Опа эрининг муҳим гапи борлигини ҳис қилганча унинг амрига сўзсиз бўйсуниб ёнига чўкди.
- Хотин , бу ёғи жаа қизиқ иш бўлди-ю а ?! Дугонангни айтаман. Вой унинг қабр тупроғининг майинлигини...
Ҳамма гапирди.
Одатда гўрков бунақа вақтда жим тургувчи эди. Аммо бугун "Бир кетмон солсам ўн кетмон тупроқ ўйилиб чиқса бўладими ?!" деган сўзларини ҳамма эшитди.
Энди у ёғини сўра.
Марҳумани қабрга бериб, дуо - фотиҳадан сўнг ортимизга қайта бошладик. Шунда жанозада иштирок этаётганлардан энг охиргиси қабрдан етти қадам узоқлашиши билан издиҳомдан марҳуманинг саккиз нафар набираси ва ўртанча ўғли ажралиб чиқишди ва тезда ортга қайтиб тиловатни бошлаб юборишди. Улар кетма- кет "Ясин", "Мулк" , "Ихлос", "Фотиҳа" каби бири- бирдан гўзал сураларни ўқий бошлашди.
Биласанми бу нима учун эди ?! Бу - барчаларининг бир тан-у , бир жон бўлиб онаси ва бувиларининг қабрдаги савол-сўроқларини енгиллаштириш учун қилишаётган саъй -ҳаракатлари эди ...
Мапура опа умр йўлдошининг сўзларини бўлмасдан киприк қоқмай тинглади .
Опанинг ўзи ҳам шу топда турмуш ҳамроҳи Наби акага дугонаси Зоҳиданинг келинлари ва қиз набиралари кечадан буён қориялар даврасида марҳуманинг руҳи покига бағишлаб уч давра қуръон ҳатм қилдиришганини ҳавасланиб айтиб бериш учун тараддуд кўрар эди...
#тамом
Хазонрезги
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
#ибрат
Бир нуроний ота, ўғлини “биродарим” деб чақирар эди. Ундан:
— Нега ўз ўғлингизни биродарим дейсиз? — деб сўрашди.
Шунда ота:
— Қиёматда савоби етмай қолган вақтда, ҳамма бир-биридан қочар экан. Ҳатто ота-она фарзандидан, фарзанд эса ота-онасидан, лекин фақатгина дунёдаги дўст, биродар сизга тарозуда зарур бўлган савобини берар экан. Мен ўғлимни қиёматда биродар ўлароқ учратсам дейман...
Муаллиф: интернет
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
#Рамазоннинг_биринчи_куни
Бир қария чўпон қўй-сигирларини боқиб, эрта сахардан то кечгача яйловда юрар эди. Аксар ҳолларда тепаликка яқин ўсган олма дарахти тагида дам олар, олмалари пишган маҳал ўша дарахт билан сухбатлашар эди:
- Қани болам, мендай бир қариянинг олмасини бериб юбор-чи, - дер эди.
Худди ўша пайт мазаси сўз билан таърифланмайдиган даражада ширин бўлган, ҳиди хам ўзгача уфуриб турган бир олма – тўп этиб ерга тушар эди. Қария эса ўша ғарқ пишган олмани олиб, қўлидаги кичкинагина қаламтароши билан тилим-тилим қилиб кесар эди-да, халтасидан айронини чиқариб, енгилгина тамадди қилиб олар эди. Сўнг, отасидан қолган Қуръони Каримини авайлабгина қўлига олиб, аста-секин ўқий бошларди.
Чўпон ота ушбу олма кўчатини бундан қарийб йигирма йиллар илгари эккан. Ўша вақтда кўчатни тез-тез суғориб турар эди. Бундан ташқари, намоз учун таҳорат олганида обдастадаги ортиб қолган сувларини ҳам яхши ниятда кўчатга қуйиб юрди.
Қарияниг юзи ювилган таҳорат сувида ҳам ҳикмат бордир, ким билсин. Хулласи калом, Аллоҳ инояти билан халиги олма кўчати тезда кўкариб, гуркираб ўса бошлади. Орадан кўп вақт ўтмай мева хам беришга тушди.
Чўпон ота у пайтларда ёш бўлгани учун қайсидир чиройли олмага кўзи тушса, дархол қўлини чўзиб олаверарди. Ҳа... Аммо, орадан йиллар ўтди, ҳалиги қирчиллаган ёшгина йигитча - қариб, бели букилиб, мункиллаган чол бўлди. Олма дарахти эса, аксинча, кун ўтган сайин бўй чўзиб, гўёки чинор дарахтидай баланд бўлиб бораверди.
Олма дарахти қанчалар ўсиб-улғаймасин, барибир чол учун у ёшгина боладай эди. Ҳали ҳануз уни “Болам” дея эркалатарди. Йиллар ўтиб анчагина қариб қолган чол ўз боласидай бўлиб қолган олма ёнига келиб, силаб-сийпар эди-да, сўнг:
- Қани болам, шохингдан бугунги насибамни хам тушир-чи, дер эди.
Худди айтганидай: ҳеч қанча вақт ўтмай бир олма тўп этиб тушарди. Айни холат бир неча йиллар бўйи узлуксиз, бирдай такрорланиб турди. Ҳақиқатан, чол сўраган вақтда олманинг тушмай қолиши - бирор маротаба хам юз бермаган эди. Қишлоқ аҳли қариянинг бундай ғайритабиий кароматларини бир неча бор кўргач, “чўпон ота авлиё экан” деган гап хам тарқатиб юборишди.
Кунларнинг бирида чўпон ота яна ҳалиги олма дарахти соясида ўтириб, бироз мизғиб олди. Озгина дам олган бўлиб, сўнг намозини ўқиди. Кейин олмага қараб, ҳар доимгидай: ўша кунги олмасини сўради. Лекин, нимагадир олма мевалари ғарқ пишиб турса-да, қариянинг қўлига бирорта хам олма тушмади.
Қария хайрон... Бироз кутиб, ўз хохишини такрор ва такрор билдирса хам қўлига ақалли битта хам олма тушмади. Кутди, кутди. Охири натижа бўлмагач, қария бу холатдан жуда қаттиқ таъсирланди: кўзлари ёшга тўлди, киприклари-ю соқоллари йиғидан хўл бўлиб кетди. Сўнг, қўйлари томон оҳистагина юриб кетди...
Мевага кирганидан буён бу дарахт чолнинг қўлини бирор марта хам бўш қайтармаганди-я! Нима бўлди экан?! Ўй-хаёли, фикри-зикри фақат шунда бўлди. Ўйлайвериб, ўйига етолмади. Қайғуга ботди, дили ғаш бўлди. Худди дарахтдан кўнгли қолгандай бўлди. Чол ўзини бўйи яна-да кичрайиб, бели букилиб, мункиллаб қолгандай чорасиз хис қилди.
Шу алфозда аллақанча вақт юриб, молларини қайтарди-да, қишлоғи сари йўлга отланди.
Бир пайт масжид томондан азон айтилаётганини эшитиб қолди. Бу азон жуда ўзгача, таъсирли айтилаётган эди. Гўё азоннинг ортида қандайдир бир ҳурсандчилик, қувонч хислари хам яширингандай. Бироз хаяллаб, ўйга чўмган қария - бирданига хаёлини жамлади, ўзини қўлга олди. Тўсатдан ҳурсанд бўлиб, йўқотган нарсасини топгандай, табассум қилиб жилмая бошлади. Шубҳасиз, хаёлига қандайдир ўй келган эди. Ҳалигина ғам-қайғу ёшлари оққан кўзидан энди қувонч ёшлари оқаётган қария шоша-пиша олма дарахти томон йўлга тушди. Дарахт ёнига етиб келган захоти уни эркалаб, кенг қулочи билан қучоқлай бошлади. Ва:
- Болам... Болагинам. Узр. Менинг вафодор дарахтим. Ахир, хамма нарса ёдидан кўтарилаверадиган мендек чолни хафа қилмасдан билдирсанг бўлмасмиди?! Мен бўлсам тушунмабман-а...
Ахир, бугун - рўза ойининг биринчи куни экан-ку!
МУАЛЛИФГА ТАШАККУРЛАР.
@Xazon_Rezgi
#ҚАСД
- битталаб санаб туришни қўймади. Настарин саноқ уч юзга етганда деразани очди , сўнг аввалдан гугурт қутисида тайёрлаб келтирган қовоғарини чиқарди. Уни қўлидаги пинцет билан ушлаб атай бугун учун кийиб келган белида камари бор кофтасининг орқа бўйин қисмидан баданига ташлаб юборди.
- Али ака , Али ака ! Ёрдам... Ёрдам беринг , илтимос ,- дея Алининг кабинетига югуриб кирган Настарин ҳансираганча нафас олар экан, - деразадан катта қовоғари учиб келиб ичимга кириб кетди , бир марта чақиб ҳам улгурди
Али Настариннинг қизариб, бўртиб кетган юзларига боқиб шошиб қолди. Ўрнидан тезлик билан турди- ю, шоша - пиша қизга яқинлашди :
- Қани , қаерда ?
Настарин яқиндагина сариққа бўяб олган сочларини қўли билан сидириб кўкси тарафга олди ва кофтасини орқасини ўгирди.
- Али ака , мазам қочиб ғалати бўлиб кетяпман. Ўша ерни қаранг , кофтамни тугмаси ўша ердан ечилади.
Али қизнинг қизариб кетган юзини кўриб вазият жиддийлигини фаҳмлади ва тезда арини олиб ташлаш учун энгашиб қизнинг кофтасини орқа елка қисмидан ечди:
- Илтимос , жуда тобим қочиб қолаяпти... Жооон , Али акааа ... Жооон , Али ака ...
Али Настариннинг кофтасини аста силкита бошлади . Шу пайт қизнинг чап кураги тарафида турган қовоғарига кўзи тушди:
- Ҳозир , ҳозир ... Озгина чиданг ...
Шу пайт остонада Райҳонанинг ёввойи чинқириғи эшитилди:
- Ифлослааааррр... Ер ютсин сенларниии ... Ютмаса розимасман! Розимасмааан !
Али ранги қув ўчиб кетган , дағ- дағ титраётгаг Райҳонани кўриб шошилиб қолди. Қаддини бирдан ростлади :
- Райҳона ! Райҳон, шошма ! Бу сен ўйлаган нарса эмас ! Ҳозир тушунтириб бераман.
- Исмимнии иккинчи оғзингга олма ! Мен ҳаммасини етарлича тушуниб бўлдим...
Райҳона шундай деб ортига ўгирилди , эшикни орқасидан бор кучи билан тепди. Эшиқ қарсиллаб қулфланиб қолди .
Райҳона кейинги хона-қабулхонадан чиқар экан у ернинг эшигида калити турганини кўрди. Шартта эшикни қулфлади. Калитни олиб очиқ деразадан ерга улоқтирди . У иккинчи қаватдан елдек учиб тушди. Машинаси томон кетар экан Али унинг ортидан деразадан жонҳолатда бақирди :
- Райҳона, эсингни йиғ !
Райҳона жавоб бермади. Машинасига ўтириб ўт олдирди-ю, машина қизигунигача ҳам кутмай учиртириб ҳайдаб кетди.
Райҳона тезлик билан шаҳар ташқарисига йўл солди. Катта йўлга чиқиб олгач бор овозда ўксиб - ўкириб йиғлай бошлади.
Шу алфозда қанча юрганини билмади . Бир вақт Чимёнга олиб чиқувчи тоғ йўлини таниди.
Машинани тўхтатди. Ундан тушган Райҳона ўзинии бир ёни жарликка туташиб кетган йўл ёқасида кўрди...
Атрофда ҳеч бир зоғ кўринмас эди. Йиғлайвериб хун бўлиб кетган Райҳона жарликка қараб томоғи қирилгунча бақирди :
- Алиии акаааа ! Сизни ёмон кўрамаааан ?! Сизни ёмон кўрамааан !
Тоғлар Райҳонанинг сўзларини ўзига қайтариб олиб келишди :
- Ёмоон кўрамаааан ! Кўрамаааан !
Райҳона бақира - бақира ҳолдан тойди.
- Али акааа ... Сизсиз қандай яшайман энди... - ожизгина ингради у орадан бир соатча вақт ўтгач...
Райҳона тоғ йўлида яна анча вақт шу алфозда ўтирди. Сўнгра бирдан қатъий қарорга келди :
- Қизимни олиб кетаман...
У қайтиб машинага ўтирди. Машинани юргизиб орқага бура бошлади . Шу вақт бирдан юраги санчди...
- Имммм,- рулни маҳкам тутганча нафасини ушлаб қолди Райҳона . Тез орада санчиқ иккинчи сафар жуда қаттиқ қайтарилди. Райҳонанинг кўз ўнги қоронғилашди . Оёқларида жон қолмади Қўли рулдан чиқиб кетди. У ҳушини йўқота туриб ўзини жарликка қулаётганини ҳис қилди... Сўнгги бор боши қаттиқ бир нарсага урилди- ю , шу бўйи йўқлик қўйнига сингиб кета бошлади ...
#давоми_бор /116
Муаллиф: Хазонрезги
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
#ҚАСД
қўйдингиз ?! Барчасини ўз қўлларингиз билан барбод қилиб ташладингиз- ку ?
Райҳона ўрнидан туриб кабинет эшигини очди. Ўжар қадамлар билан эрининг хонасига қараб йўл олди. Настарин ўз жойида экан. У оч сариқ рангдаги шифон кўйлакда жуда очилиб кетган эди. Настарин Райҳонани кўриб қўлини кўксига қўйганча салом берди .
Райҳона унинг саломига ижирғанганча базўр алик олди.
Райҳона Настаринга атайдан "Кимсан, нимасан?" деб ўтирмасдан эрининг хонасининг эшигини шарт очди.
У ичкарига қадам қўяр экан , беихтиёр бўшашиб кетди. Кабинет ҳақиқатдан ҳам бутунлай бир бошдан қайта жиҳозланган эди.
Али тўрдаги столда алланималарни ёзиб ўтирар эди.
Райҳонанинг хонасига кириб келганлигини кўриб Алининг чиройи очилди :
- Ўўў , хуш келибдилар , маликаи олиям, қаерларда эдинг? Эшигинг қулф, телефонинг ўчиқ?! Энди сени қаердалигингни билиш учун битта хос сочқини ишга олмасам бўлмайдиганга ўхшаяпти ?! Ҳеч бўлмаса ўша соқчи сендан ҳавотир олмаслигимиз учун маълумот бериб турган бўлармиди ?
Райҳонанинг ранги гезарди, у асабини боса олмай титраб - қақшаб гапира кетди:
- Сизга мумкин бўлган нарсалар менга мумкинмасми ?
- Тушунмадим...Бу нима деганинг , Райҳона... - сўради Али Райҳонанинг муомаласидан ҳайратга тушиб.
- Мана ўзингиз , кечаси уйга соат неччида келдингиз ? Синфдошларим билан учрашувга кетаяпман деб ?! Ҳар ҳолда кабинетингизни қайта жиҳозлаб чиқмагандирсиз ярим кечгача?!
- Қизиқ , синфдошлар билан учрашувни кабинетимни қайта жиҳозлашнишига нима алоқаси бор ? Гапларинг бири тоғдан , бири боғдан келаяпти,- Али шундай деб ўзича Райҳонанинг сўзларига жавоб бердим деб ўйлади шекилли , кўзини қисиб қўйди ва сўзида давом этди,- умуман олганда кабинетни Настарин қайта жиҳозлабди. Эрталаб келганимда кўриб ўзим ҳам ҳайрон қолдим .
- Ҳайрон қолдирадиган иш бўлибди- да ўзиям ,- Райҳона барибир тилини тийиб тура олмади ва шу билан бирга Настарин қайта жиҳозлаган хонада қолгиси келмади, - майли мен кетдим. Биринчи қаватда Зиёданинг ёнида бўламан. Қидириб юрманг ...
Райҳона кечгача қандай ишлаганини билмади. Аммо дилида кечаётган қўзғалонларни Зиёдага айтгиси келмади. Айтса дугонасининг ўзини юпатиш ва кўзини очиб қўйиш мақсадида айтадиган бир - иккита аччиқ- тизиқ гапларини юраги кўтара олмаслигидан қўрқди. Шу сабаб барча гапларни ичига солиб ўтираверди.
Зиёда гавда тузилишидан оғир карвон кўринса-да , бироқ жудаям сезгир аёл эди. У Райҳонанинг юрагини нимадир эзаётганини дилдан ҳис қиларди ва ана шу "нимадир"нинг нима эканлигини ҳам яхши англаб турар эди.
Зиёданинг ўзи балки Райҳона муносиб деб топса кўнглидаги дардларини барини баҳам кўрар деб кечгача дугонасининг оғзини пойлади. Бироқ Райҳонадан бу тўғрида лом - лим деган садо чиқмади.
Кечга бориб икки дугона ҳафсаласиз ҳайрлашдилар.
Райҳонанинг юраги орзиқиб турар эди. У ўзини огоҳлантириб хат ёзган кимсанинг иккинчи ташрифини кутар эди.
У уйдагилар билан кечки овқатни бирга танаввул қилмади. Унинг ўрнига бир бокал олма шарбати ичди халос.
Ўзига ҳайрон бўлиб боққан Иноят хола ва Алига :
- Узр , бироз иштаҳам йўқроқ . Қорним очқаса ҳалироқ ҳам таомланиб олавераман ,- деди- ю ўзи шуғулланадиган хонага йўл олди.
- Болам , - деди Иноят хола Райҳона чиқиб кетгач Алига ,- кейинги кунларда Райҳонанинг шаҳди бироз пастроқми ? Ё менга шундай туюляптими ?
- Сизга шундай туюлмаяпти , ойи. Райҳона ҳақиқатдан ҳам кейинги кунларда бироз толиққандек,- деди Али ўйланиб ,- у охирги ойларда кўп даволанди. Уколлар таъсирида бироз заифлашди. Ўзи инсон даволанса шунақа бўлади- ю, дастлаб танаси дард билан олишиб беҳоллашади , сўнгра аста -секин ўз ҳолига қайтади.
- Болам , унга ҳозир ҳаммадан ҳам кўра кўпроқ сиз кераксиз. Бекорга тан маҳрами дейилмайди,- шундай дея Иноят хола Алига илтижоли боқди, - аёл кўнгли бамисли гул. Бир оғиз ширин сўз юракка малҳам . Бир оғизгина "Бу дунёда яхшиям борсан, онаси" десангиз, бўлди.
@Xazon_Rezgi /114
ТАНДИР
Ривоят қилишларича, бир ўртаҳол кишининг етти ўғли бўлган экан. Уларнинг олти нафари солиҳ, рўзғорига пухта бўлиб, биргина кенжаси — ўзи билан бир ҳовлида қолгани ноқобил чиқибди. Унинг на ҳунари, на даромади ва на ширин сўзи бор экан.
Отани шу танбал ўғил ҳаммадан кўп ташвишга солар, унинг келажагини ўйлаб қайғуга ботаркан. Кунларнинг бирида ота кенжа ўғилни қошига чорлаб, шундай васият қилибди:
— Ўғлим, сўзларимдан ранжима, зеро, еттовингиз етти томиримсиз, сизларни бирдек яхши кўраман. Аммо, сенинг келажагинг акаларингникидан кўра мавҳумроқ. Негаки, касб-коринг йўқ, жигарларинг билан муросасизсан. Шунинг учун битта насиҳатимни қулоғингга қуйиб ол! Кўнглим сезиб турибди, оилангни боқа олмай қийналиб қолишинг мумкин. Сен кабилар бундай чорасизликда дарҳол уйни сотиб, кун кўришни лозим топиши тайин. Агар шундай ҳолга тушиб қолсанг, уйни сотишдан олдин кўринарли жойга битта тандир қур. Каттагина, оқланган бўлсин, харидорни жалб этади. Мени айтди дейсан, яхши нархга сотасан. Бу сўнгги ўгитим, унутма!
Кўп ўтмай қария вафот этибди. «Қари билганни пари билмас», дейдилар. Дарҳақиқат, кенжа ўғил қашшоқлик гирдобига тушибди. Чора излаб, уйни сотишга қарор қилибди. Шунда отасининг васиятини эслаб, айнан «яхши нархга сотасан» деган ваъдаси учун тандир қуришга киришибди. Аксига олиб, кузнинг намчил кунлари экан.
Тандирнинг супаси учун гувалалар қуйибди-ю, қуригунча беш кун ўтибди. Лой қилишга ёмғир боис яна уч кун кетибди. Сувоқ қилиш, қуритиш ва яна суваш… Тандирни ўрнатиш учун қўни-қўшниларни ёрдамга чақирибди. Энди битирдим деганда, яна ёғингарчилик бўлиб, оқлаш учун қуришини кутибди. Хуллас, битта тандирни роппа-роса бир ойда қўлдан чиқарибди. Тайёр бўлганида эса… тандирга қараб ўйга толибди: «Битта тандирни қуриш учун шунча машаққат чекдим, шунча вақт сарфладим. Отам бутун бошли бу уйни не ҳасратда, қанча меҳнат эвазига қурган экан-а? Йиллаб елкаси яғир бўлиб бино қилгандир. Мен эса… бир кунда сотиб йўқ қилмоқчиман. Йўқ, бундай бўлмайди!»
Шундай қилиб, ўғил уйни сотмабди. Турмушнинг зўридан меҳнатга ўрганибди, бошқалардек ҳаёт кечира бошлабди. Рўзғорига аста-секин барака кириб, ҳар кун тандири тўла нонлар ёпилибди...
Ислом АСИЛБЕК тайёрлади
@xazon_rezgi
Гинекологлар мени ёмон кўриб қолишлари аниқ. Нега шуни вақтлироқ билмадим. 1 кеча қўллаш етарли‼️
Ҳамма аёлларни муаммоси бўлган самимий жойларни кенгайиши ва қорайишини 1 кечада йўқ қилади.Бу усулни 1 кеча қўллашим билан ички дунёйим 18 ёшимга қайтди. Кенг йўлларни мунчоқ қилиб ташлади. Эрим бўлса қайта севди…
Бу сирни очаман ёзиб олинг:
•кечки пайт ухлашдан олдин
бинтга… Давомини ўқиш👇
#ДИҚҚАТ
БУГИМДАГИ ОҒРИҚЛАРДАН БУТКУЛ ХАЛОС БЎЛАСИЗ 🤯
👨⚕️ХАР КУНИ ШУ ИШНИ КИЛСАНГИЗ БЎҒИМДАГИ БАРЧА ОҒРИҚЛАР 7 КУН ИЧИДА ЙУ́Қ БЎЛАР ЭКАН
😶🌫️ Ҳатто энг аянчли бўғим туқималарини ҳам 7 кун ичида тиклаш мумкин! Бунинг учун бу оддий усулни қулланг👇
https://dexpress-uz.shop/snake/oil/5
Батафсил малумот олиш учун пастдаги хавола устига босинг👇
https://dexpress-uz.shop/snake/oil/5
https://dexpress-uz.shop/snake/oil/5
⁉️Охиргача ўқинг
✔️ХОЗИРОҚ КЎК ЁЗУВ УСТИГА БОСИНГ сизни қийнаётган муаммоларга ечим топинг!
Сизга малакали мутахассисимиз жавоб беради! ВА БЕПУЛ КОНСУЛЬТАЦИЯГА ЭГА БЎЛИНГ
Рамазондаги дуонинг ижобати
Ўтган йили Рамазон ойида жазирама иссиқ кунлари ҳар куни қишлоқдан шаҳарга — ишга қатнашда ҳолсизликдан тинкаси қурирди. Кечқурун ифторликка яқин оёқларини судраб уйга кириб борар, бир қултум сув билан оғиз очар-очмас кўзи илинарди. Яна икки маҳалла наридаги масжидга таровеҳ намозига жамоатга қўшилиш учун йўл оларди. Баъзан ибодатни тўлиқ адо этолмай ҳорғин уйга қайтаётиб юракдан Аллоҳга ёлворарди:
– Чумолининг овозини ҳам эшитган, ҳар бир яралмишининг қалбидан бохабар Роббим! Келаси Рамазонгача менга шундай имкониятлар бергинки, ибодатларда сенинг ҳузурингга тетик, қувват ва рағбат билан турай!..
У шахсий автомашинасида маҳалладошлари билан жоме масжидига таровеҳ намозини адо этиш учун бораётиб жилмайиб қўйди.
– Табассум боисини биз ҳам билсак бўладими, Бек? - олд ўриндиқда ўтирган ҳамқишлоқ дўсти ўзига саволчан қараб қўйди.
– Табассумнинг боиси шукроналик, оғайни, - деди мамнуният билан.
- Ўтган йиллари Рамазон ойида “Қанийди, пешин намозидан кейин бир соатгина ухлаб дам олишим учун шаҳарда уйим, намозларга ўз вақтида етиб бориш учун автомашинам бўлса эди,” дея ўксинардим. Аллоҳ ожиз бандасининг илтижосини ижобат этти, машиналик бўлдим. Мана уловим ҳозир ҳаммамизга ҳизмат қилаяпти. Рўзадорнинг дуоси қайтарилмаслигини буюриб, умматларини иймону ихлосга даъват қилган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга молимиз, жонимиз, бутун бору йўғимиз қурбон бўлсин!..
Дўсти елкасига қоқиб қўйди. Улар қалбида шу мунаввар кунларга шукроналик туйғуси ила Буюк Яратгувчининг ибодати сари елиб боришарди.
Умида Адизова
@xazon_rezgi
#ИЖАРАГА_БЕРИЛГАН_ЭР
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
- Ва Раъно бу таклифни қатъий рад қилади!- кескин жавоб қайтарди Раъно, у Лайлога ўтли тикилди,- сенгаям маслаҳат! Бу хомхаёлингни миянгдан чиқариб ташлади. Ҳозироқ! Тавба, оила, эр, қариндошлар масаласидаям шунақа хазиллашиб бўларканми? -у сўнгги сўзларини дард билан якунлади,- Худодан қўрқ, ўрто... Бунақа ишларни охири бахайр бўлмайди...
Лайло чуқур тин олди:
- Биламан, Раъно, биламан. Сен билан биринчи синфдан бошлаб бирга ўқиганмиз. Сен ҳам мени қандайлигимни яхши биласан. Ўзимча ҳар нарсаларни ўйламасдан режалаштирадиган "с приветом" аёл эмасман. Менинг ҳам ўзимга яраша фаҳм-фаросатим, нафсониятим бор. Бу масалани сизларга айтдимми, демак, етарлича ўйлаганман. Айтдим-ку, Нодир акамни ота-оналари никоҳимизга қаршилар деб. Мен эса уларсиз ҳаётимни тасаввур қила олмайман.
- Шундай экан, Дубай сафаридан воз кеч! Ҳаётда нимагадир эришиш учун нимадандир воз кечиш керак! Ҳар нарсанинг ўз бадали бўлади.
- Сенга отанг ёки онангдан бирини танла дейишса қай бирини танлардинг!? - деди Лайло ҳозиржавоблик билан, - бу масала ҳам ҳудди шундай. Тушун, Раъно. Ўша атир ишлаб чиқарувчи корхона тақдимотида қатнашсам, муаллифлик ҳуқуқини қўлга киритаман, сабаби соҳа мутахассислари таъсис этган танловларда бир неча йиллардан буён қатнашиб келаман. Айтмоқчиман-ки, шу ергача етиб келишнинг ўзи бўлмаган. Қанча меҳнат қилганим ўзимга аён.Билсанг, агар навбатдаги тақдимотда қатнашиб у ерда ташкил этилаётган танловларда етарлича балл тўплай олсам мен ҳам янги чиқаётган брендга ҳаммуаллиф бўламан ва шунинг ортидан ҳисоб рақамимга сотилган ҳар бир маҳсулотдан маълум фоиздаги пуллар тушиб туради. Бу пуллар хазилакам сумма бўлмайди.
Менга қара, Раъно. Сен йўқ десанг ҳам бу ниятимни амалга оширишим учун барибир бошқа аёл излаб топаман. Яхшиси таклифимга кўн. Бир ой ичида ҳарна бир нималик бўлиб қоласан.
- Бир ой? Бир ой сеникига бориб яшаб турсам уйдагиларга нима дейман? Ишхонамга-чи? Хўп буни иложини топган тақдиримдаям эринг билан бир уйда қандоқ яшашим мумкин. Ахир "Ҳилватда ёлғиз қолган эркак билан аёлнинг учинчи шериги шайтон бўлади" деган гап бор. Йўқ, йўқ. Таклифингга кўна олмайман. Кечир...
- Бундай қиламиз, Раъно, - Лайло уни кўндиришга астойдил киришган эди,-
-8-
🔥Диққат, премъера! 🔥
Муаллиф: Хазонрезги
#ИЖАРАГА_БЕРИЛГАН_ЭР
/channel/Xazon_Rezgi
#ҚАСД
- Йўғей, ҳаммаси яхши,- деди у эрига жилмайишга ҳаракат қилиб ,- ўзингиз чарчамадингизми ? Ҳамкорлар билан учрашув қандай ўтди?
- Жуда яхши, -Алининг учрашувдан кўнгли тўлганлиги юз- кўзидан яққол акс этиб турарди,- ўртадаги шартнома ҳар икки томон учун ҳам фойдали бўлиши аниқ...Бугун Франциялик тадбиркорлар билан учрашдим. Эртага эса насиб қилса қўшни ва қардош Қозоғистонлик биродарлар билан иш юзасидан келишиб олинадиган масалалар бор.
- Омадингизни берсин , Али ака, - Райҳона шундай деб кўнглидаги саволни беришдан ўзини тия олмади ,- янги котиба олибсизми ? Васила опанинг кетганлари ҳақида айтмабсиз ҳам...
- Узр , ёдимдан чиқибди, - деди Али хаёлпаришонлик билан қўлидаги қоғозларга кўз югуртирганча , - ўша пайтларда тобинг йўқ эди , аслида мен ҳам ўзинг билан овора ҳам эдим- ку. Кейин Васила опа бир кунда "Кетмасам бўлмайди" деб шартта ариза ёздилар- у, ўрниларига Настаринни тавсия қилиб кетдилар.
- Хўўўшшш... - деди Райҳона эрига бошқача назарда тагдор боқиб .
- Нима хўўўшшш ?
- Настарин қандай қиз экан ?
- Умуман олганда ёмон эмас. Муҳими зийрак ва фаросатли. Яна тиришқоқ ҳам. Аммо ҳали ўқиб- ўрганиши керак бўлган тарафлари ҳам йўқ эмас ...
- Ҳмм , шундай денг ?!
- Шундай ... - Али Райҳонага жавоб қайтара туриб, суҳбат мавзусини бошқа томонга кескин ўзгартирди ,- Райҳон... Менга ёрдаминг керак... Французлар ғаройиб таклиф киритишди. Унга кўра...
"Али акамнинг аввал бундай одати йўқ эди , сўзлашганда у мавзудан бунисига учиб - қўнмасди. Мендан эса хатто қаерда эдинг?" деб сўрамадилар .
Райҳонанинг кўнгли оғриди . Берилиб гапираётган эридан алам олгиси келди.
- Али ака , шу гапларни сал кейинроқ гаплашайлик. Биринчи кундан ишга кириша олмаяпман. Бошим ҳам бироз оғриб тургандек, - Райҳона шундай деб Алининг жавобини эшитмасдан ўрнидан туриб , эшикка қараб йўл олди ,- мен ўз хонамда бўламан.
- Яхшиии ,- деди Али унинг ортидан ,- ёки уйга ташлаб келайми?
Райҳонадан жавоб бўлмади . У хонани тарк этиб бўлган эди...энг
Ярим соатдан кейин Райҳонадан хабар олиш учун унинг кабинетига борган Али хонанинг қулфлолиғ эканлигини кўриб ҳайрон бўлди. Беихтиёр файе деразаси орқали автотураргоҳдаги Райҳонанинг машинаси турадиган жойга қаради. Машина жойида йўқ эди.
" Райҳона ҳаддан ташқари кўнгил одами-да , бўлиб ўтган воқеалардан ҳали - ҳануз ўзига келиши қийин бўлаяпти. Майли, ҳар нарсанинг давоси вақт. Уни бир муддат ўз ҳолига қўйиб кўрай-чи "
Али шундай қарорга келганча изига қайтди.
" Райҳонанинг ўз ҳолига қўйиб туриш" - бу Алининг кейинги кунларда қабул қилган ва ҳаётини бутунлай измидан чиқишига сабаб бўлувчи энг хато қарори эди...
Кейинги бир ойларда Райҳона бутунлай ўзгариб қолди. Ўз - ўзидан асабийлашадиган , сал нарсага хафа бўлиб қоладиган жиззаки аёлга айланди.
Бу нарсалар ўз - ўзидан бўлмаётган эди. Райҳона ўзини бундай тутишига сабаб бўлаётган туйғуларида ҳақ эди. У илк бор Али акаси ва Настаринни бирга учратгандаги ҳолатини кейин ҳам бир неча бор кўргандек бўлди. Унинг кўзига Настарин қандай қилиб бўлса-да эрини йўлдан уришга шай жодугардек бўлиб кўринаётган эди.
Райҳона қанчалик оғир бўлишга ҳаракат қилган сари атрофидаги ўзи кўришни истамаган нарсалар кўз олдига атайин келаётгандек эди.
У ахири чидамади . Бор дардини Зиёдага тўкиб -солди. Зиёда эса уни эшитиб кўнглидаги шарт айтди - қўйди:
- Ўзим ҳам айтувдим-а шу мегажинда бир гап бор деб . Менга бу ифлоснинг олма- кесак терадиган кўзи бошидан ёқмаган. Ўзи эса кўзимга нуқул айри тилли илонга ўхшаб кўринади.
Очиғи хафа бўлмагун- у , Али акангга қилпиллашини сезганимга анча бўлган, яшшамагур алвасти яна шу қилиғинича яширай ҳам демайди, барини худди атайин қилаётгандек. Дилингга озор бериб қўймай деб анчадан бери
ўзимни босиб юрувдим. Ёмондан ҳазар дейдилар. Менга қолса-чи , бу ликилдоқни башарасини кўчага қаратиб, иккинчи қайтиб келмайдиган қилиб кетига ўхшатиб тепган бўлардим.
@Xazon_Rezgi /111
👆👆👆👆 аввалги қисмлар
#ҚАСД
38- ҚИСМ
бежирим рамкага Алининг Райҳона ва Иймона билан бирга тушган суратини олиб кўрсатди:
- Мана сизни қаердан танийман ?- дея кулимсиради у ва қўшимча қилди ,- соғайиб кетганингиздан ҳурсандман. Ижозат берсангиз ўзимни таништирсам . Мен Настарин Мадумароваман. Ёшим ўн тўққизда. Нафис санъат лицейини тугатганман. Ўтган йили олийгоҳга кириш учун омадим чопмади. Супер контрактга илиниб қолдим. Бу йил эса қайтадан ҳаракат қилиб кўрмоқчиман.
- Омадингизни берсин , - деди Райҳона ҳорғин овозда ,- насиб қилса бу йил ўқишга кириб оласиз.
Райҳона қизга шундай деди- ю , кўнглида "Ишқилиб насиб қилсин-да" деб қайтадан такрор таъкидлашни унутмади.
Қиз "Илоҳим айтганингиз келсин" дея унинг сўзларига қўшилди.
- Али ака қаердалар , у - бу ёққа чиқиб кетдиларми ?- дея сўради Райҳона бу ерга нима учун келганлиги ёдига тушиб.
- Улар чет эллик ҳамкорлар билан корхонани айлангани чиқдилар. Барча ишларни битириб , бирга тушлик қилашар экан. Бу ерга эса тушликдан кейин қайтарканлар.
- Ҳа унда мен ҳам хонамга кетдим . Яхши ишланг .
Райҳона хонасига йўл олди.
У кабинетига киргач иш столига ўтирди. Беихтиёр хаёлга чўмди.
"Қизиқ , авваллари Али акам бундай эмасдилар,- ўйлади у ,- чет эллик ҳамкорлар масаласини айтаман-да. Корхона тақдирида роль ўйнайдиган бундай муҳим ҳамкорликдан энг биринчи менинг ҳабарим бўлар эди. Афтидан бугунги учрашув биринчиси эмас , аммо нима учун бу ҳақда бир оғиз менга айтмадилар. Оддий бир котиба ипидан игнасигача билган нарсани мен билмасам. Мен . Бир ёстиққа бош қўйганига олти йилдан ошган аёл" .
Райҳона шу зайлда анча ўйлади. Кейин эрини оқлаш учун баҳона топди.
"Али акадан узоқлашган ўзим. Мана бугун ҳам ишхонага бирга келишдан бош тортдим. Ўз машинамда бораман дедим . Бирга юрмагандан кейин шу-да . Тобора узоқлашавераркан киши.
Ўзим ҳам кейинги вақтларда анча инжиқ бўлиб қолдим. Бирда иссиқ , бирда совуқ ёқмайди .
Али акам ҳам токай кўнглимга қарасинлар ? Уларнинг менга энагалик қилишдан ҳам муҳимроқ ишлари кўп- ку ахир. Қўл остиларида минглаб одамлар ишласа"
Райҳона шуларни ўйлаб кўнгли бироз ёришди. Сўнг ноутбукидан керакли файлларни топиб ишга шўнғиди. Бир ой уйда ўтириб ишини обдан соғинган экан тушликкача бош кўтармай ишлади . Зиёда қўнғироқ қилиб чақирмаганда тушлик ҳам зое кетиши тайин эди.
Тушлик вақтида Зиёда янги котиба мавзусини четлаб ўтди. Ё у ҳақда гапириш ёдидан чиқди , ёки ўзининг ҳам ва айниқса бетобликдан сўнг янги оёққа турган дугонасининг ҳам асабларини аяди.
- Дугош , Чилонзор -19да зўр дўкон очилибди. Аёллар кийим - кечакларини сотиладиган. Ассортименти роса кўп . Айниқса менга ўхшаган кетворган ойимқизлар учун алоҳида бўлими бор экан. Ўша бўлимнинг пештоқига "Кута , кута кўзимиз толди" деб ёзиб қўйганмиш",- дея кулимсиради Зиёда ,- бир борайлик. Нима дейсан ?
Райҳона "Билмасам " дегандек елка қисди.
- Елка қисма , дугош . Ундан кўра хўп де. Биласанми "Эркакнинг юрагига йўл ошқозон орқали борилади" деган иборалар аллақачон давр талабидан тушиб ҳам бўлди. Ҳозир трендда "Эркак кўзи билан севади" деган мақол эмиш. Так што, индама жим ...
Райҳонанинг ўзини ҳам айлангиси бор эди. Шу сабаб Зиёдага эътироз билдиргиси келмади :
- Яхши мақол чиқибди. Шу мақолдаги сўзларни синаб кўриш зарар қилмас. Нима қилиб ўтирибмиз , кетдик .
- Вооой дугош , дарровдан- а ? Иш-чи ? Бошлиқларга нима деймиз ? Дўконга боргандан кейин дарровда чиқсак экан? Камида икки соатсиз чиқолмасмиз, - Зиёда шошиб қолди.
- Қайси бошлиқни айтаяпсан , Зиё ? Асосий бошлиғинг ман- ку! - кулимсиради Райҳона,- юрақол , биров сўраса янги маҳсулотлар учун янги ғоялар излаб махсус сафарга кетган бўламиз. Турақол ...
Зиёда илжайди :
- Шу феълингга борман- да , дугош ... Кетсак кетибмиз-да.
Икки дугона Райҳонанинг сўнгги русумдаги каптивасига минишди.
- Жуда қўполда шу каптиванг, - деди Зиёда машинага ўтирар экан, - аёл кишига мос сал ихчамроқ бирон машина минсанг бўлмайдими ?
Райҳона унга жавобан жилмайди :
@Xazon_Rezgi /109
Рамазондан бир кун олдин балиқ ейиш шартми? 👀
— нега айнан балиқ еймиз биласизми?
— Мен балиқ емадимку ҳали, энди нима бўлади деб ўйлаётганлар 👇
Бу одат нега қилиниши ҳақида динимизда нима дейилганлигини билсангиз ҳайратда қолишингиз аниқ ... 😱👇
Жавобини билиш
РЎЗАДОР ОДАМ НАМОЗ ЎҚИМАСА.
СAВОЛ: Ассаламу алайкум. Мана рамазон ойи хам кириб келди, мени саволим шундан иборатки кўпчилик одамлар рўза тутиб намоз ўқишмайди, уларнинг тутган рўзаси қабул бўладими?
ЖАВОБИНИ ЎҚИШ👇🏼
Умида эри ишга кетганидан фойдаланиб эрининг энг яқин жўраси Самирни уйга чақирди.Самир анчадан бери Умидани ишқида ёнади.Умида Самир билан ўтқизган ширин тунини эслаб энтикиб қўйди очиқ кийиниб,сонидан анча баланд кўйлагини янаям тепага кўтардида даҳлиз томон чиқди.Қадам товушлари эшитилгач ҳурсанд бўлиб кетди..Эри ишдан қайтгунча Самир билан бемалол шакаргуфторлик қилади.
-келдингизми?-дея атрофга қараганди бақувват қўллар уни ортга тортди..
/channel/retrohikooyalar
/channel/retrohikooyalar
#ДИҚҚАТ_САВОЛ
😪 Мусулмонларнинг вафот этган гўдаклари қаёққа кетади вафот етгандан кейин?
😥 Улар қабрда ҳисоб - китоб қилинмайди, чунки уларни гуноҳлари йўқ, яна улар жаннатда ота-онаси билан учрашишадими ёки учрашишмайдими?
Ишонмайсиз, лекин ЖАВОБини билиб ҳайратдан лол қолишингиз аниқ😱😱
Жавобини билмоқчи бўлсангиз тез киринг👇👇👇
🌙🌙 РАМАЗОН ОЙИДА, ОЗДИРАДИГАН ФОЙДАЛИ НОН ВА ШИРИНЛИКЛАРНИ ТАКДИМ ЭТАМИЗ. 🥰
Рўзани охиргача онсон тутишда Сизга бизнинг глютенсиз махсулотларимиз ёрдам беради! 🥰
✅ глютенсиз
✅ дрожжасиз
✅ хамиртурушсиз
✅ шакарсиз
❗Кимларга мумкин:
Хаммага мумкин ва фойдали:
✅Соғлом одамларга
✅Кето диетага ўтганлар учун
✅Пп қивотганлар учун
✅1 ва 2 тоифадаги диабетиклар учун
✅Глютен ва лактоза истеъмол қила олмаганлар учун.
✈️Гурухумиз: /channel/GlutenFreeBakerychat
✔️Каналимиз: /channel/+jhgTc_jWN6YxZTcy
💠Инстаграм:
https://www.instagram.com/gluten__freebakery/profilecard/?igsh=MWFja3l2ajFjdjIyeA==
➡️ Заказ учун :
📱 +998887888346