xazon_rezgi | Unsorted

Telegram-канал xazon_rezgi - XazonRezgi (Official Channel)

31830

Ассалому алайкум. Хазонрезгининг телеграмм каналига хуш келибсиз! Каналдан пост улашганда муаллиф номини ўчирманг! Perfluence https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g Реклама таклифи: https://t.me/Reklamarezgi

Subscribe to a channel

XazonRezgi (Official Channel)

Сизга қайси бойлик муҳим❓ОТА-ОНА ёки...


Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

😰Бундай Инсон Оввора Бўлиб Намоз Ўқиб Юрмасин, Оввора Бўлиб рўза Тутиб Юрмасин. Барибир жаннатга кирмайди

УЛАР КИМЛАР?

🥺Ўша инсон сиз эмасмисиз билиб олинг бефарқлик қилманг
👇
/channel/Halolim_uz/54937

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

😱 Бу Таомларни Сахарликда ёки Ифторликда асло ея кўрманг 😳🤦‍♀

Халқимиз севиб итеъмол қилувчи ушбу 7 та таомни истеъмол қилмасликни тавсия этамиз, бу таомлар Саратон касаллигини келитириб чиқарувчи хақиқий Қотил таомлардир...

Бу Таомлар...

Батафсил ўқиш учун босинг👇

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Бу жуда қизиқ. Сизни нимангиз чиройли экан. Пастаги туғилган ойингиз устига босинг сизга нима чиқар экан. 🥰

Январь 🎼 Июль 💔
Февраль 😇 Август 👀
Март 😁 Сентябрь ❤️
Апрель 😌 Октиябрь 😹
Май 😊 Ноябрь 🫶🏻
Июнь 👩🏻‍🦳 Декабрь 👍

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ДИККАТ #САВОЛ

Қайси жонзот ҳоҳласа эркак ҳоҳласа аёл бôла олади ва у ôзидан насил ҳам қолдиради. У қайси жонзот?

(—
#DIQQAT DUNYO BOʻYICHA 2% INSON USHBU SAVOLNI JAVOBINI TOPAOLGAN EKAN!🚷😨)

#ЖАВОБИ 👇

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

SHERLAR HAM QO‘RQADIGAN KICHIK MAHLUQ 😱❗

Hamma insonlar eng qo‘rqinchli hayvonlar sherlar, ayiqlar yoki bo‘rilar deb o‘ylaydi ammo bu hayvonlar ham qo‘rqadigan, tana vazni bor yo‘g‘i 16 - 18 kgni tashlik qiluvchi bir yirtqich bor.

Hayratlanarlisi shundaki sherlar bolalarini bu mahluq ovlab ketishidan judayam qo‘rqadilar. 👀

Ko‘rinishidan bezarar ko‘rinadigan bu mahluqning nomi... 👇😨

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#суранинг_фазли

"ЯСИН" СУРАСИ ҲАҚИДА.

Одамзод яшар экан бошидан бахтли ва синовли кунларни кечириши табиий ҳол. Бундан анча йиллар аввал ҳосилига интиқлик билан кўз тикиб турган уч гектар олхўри боғимиз қийғос гуллаб турган вақтида бир кечада ўзини совуққа олдирди. Биз эса ўшанда боғ учун шунча қилган меҳнат , киритган сармоямизга чапак чалиб қолавердик.
Ҳаммадан ҳам ёмони умиддан жудо бўлиш экан. "Мол аччиғи - жон аччиғи" деганлари топиб айтилган гаплигига ўшанда амин бўлгандик. Хўжайиним бир кунда куйиб, унниқиб кетдилар.
Гарчи бари синов Аллоҳдан эканлигини яхши англаб, ҳис қилсак- да ўзимизни ўнглашимиз қийин бўлди.
Мен ҳам тушкунликка тушдим , аммо билдирмаслик ҳаракатидаман. Эру- хотин бир биримизга далда бериб термуламиз. Хўжайин қўл силкидилар :
- Бош омон бўлса дўппи топилади. Кетганга ачинмайлик. Сабр билан дуо қилайлик- чи, бизга аталгани ҳам бизни четлаб ўтмас.
Хўжайиним дуо дейишлари билан хаёлимга ярқ этиб узоқ йиллар аввал бўлиб ўтган бир воқеа келди.
Ўшанда ўн тўрт ёшлардаги ўспирин қиз эдим. Бир куни уйқудан турсам ўнг қўлимнинг усти қизариб , қичишиб турибди. Иккита ерида эса ҳудди ари чаққани каби қизил нуқта кўринади . Ўша нуқталардан кўнгилни беҳузур қиладиган симиллаган оғриқ тарқаларди. Орадан уч кун ўтмай ўша нуқтачалар ҳуникдан-ҳуник ғудда сўгалга айланди. Бир ой ичида эса иккала қўлимда ўнлаб катта-кичик сўгаллар пайдо бўлди. Мен ҳатто ўзим қараганда сесканиб , жирканадиган сўгаллар ва бундай ҳолга тушиб қолганлигим учун тинимсиз йиғлар эдим. Ота - онамнинг кўрсатмаган шифокорлари , қаратмаган табиблари қолмади. Ҳар бир муолажадан кейин дардим аримас , қайтага баттар авж олар эди.
Шундай кунларнинг бирида уйимизга дадамнинг бир оғайнилари ўз онаси билан меҳмонга келишди. Меҳмон ая менинг қўлларимни беркитиш учун енгимни узун қилиб тушириб кийиб олган кийимимни кўриб ҳайрон бўлди. Шунда ойижоним ўкинч билан бор воқеадан у кишини ҳабардор қилдилар.
Ая эса кўп ўйланмадилар. Мени ўз ёнига чақириб ўтказдилар ва сочларимни силаб қуйидаги маслаҳатни бердилар:
- Қизим. Дардни берган Аллоҳ шифосини ҳам беради. Фақат сен бунга ишонишинг ҳамда ихлос қилишинг керак бўлади. Шу вақтгача қанча шифокорга қаратибсизлар , аммо "бош шифокор"ни назардан қочирибсиз. Мен оламлар Роббиси - Қодир Эгам ҳақида гапиряпман.
Энди қизим бундай қиласан. Сен қирқ кун мобайнида чин дилдан ихлос билан "Ясин сураси"ни ўқийсан. Ўқиб қўлларингга дам солсанг ҳам бўлади. Унутма, фақат ихлос билан ўқи. Бир кунда қанча қодир бўлсанг , кўнглинг қанча ўқишни тиласа шунча ўқишинг мумкин.
Мана мени айтди дейсан, бор дардинг шу билан ариб кетади.
Мен аянинг сўзларига жудаям ишондим. Ўша куннинг ўзиданоқ "Ясин" сурасини ўқишга киришдим.
Ва ...
Ва мўъжиза юз берди !
Ўн кунларда сўгалларим қуриб қовжирай бошлади. Буни кўриб "Ясин"ни янада азм-у жаҳд билан ўқий бошладим.
Ая айтган қирқинчи кунга бориб сўгаллардан ному нишон қолмаган эди.

Боғ билан боғлиқ бўлган воқеадан кейин "Ясин" сураси бекорга кўнглимга келмагандир деган хаёлга бордим ва бор гапни Хўжайинимга айтдим. Эр - хотин иккимиз дилимизга таскин, ишимизга ривож беришини сўраб қалблар шифоси бўлмиш "Ясин" сурасини ўқий бошладик. Дастлабки ҳис қилганимиз энг биринчи ўринда кўнглимизнинг ёп- ёруғ , руҳимизнинг эса енгил бўлиб қолганлиги бўлди.
Кўп ўтмай деҳқон хўжалигимизга катта фермадан бир киши излаб келди. У боқаётган қорамоллари учун озуқавий қовоқ ва қанд лавлаги экиб беришимизни сўради. Унинг таклифи маъқул бўлиб шартнома имзоладик. Кузга бориб ҳосил кўтарилганда эса ҳайратдан оғзимизни очиб қолдик. Фермага топширилган сабзавотлар шу қадар оғир тош босди-ки , бу баҳорда олхўри мевасидан чамалаган фойданинг бир неча баробар ортиғига тенг келар эди.

Алҳамдулиллаҳ...

Муаллиф : Хазонрезги

Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Рамазоннинг 3- куни муборак бўлсин !

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ИЖАРАГА_БЕРИЛГАН_ЭР

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

Шу кўйи Раъно иддаси чиқиши билан қизлик уйига қайтди.
Одамлар қизиқ...
Одамлар ажойиб...
Ўз ихтиёрига қарши уйга қайтган жувоннинг тақдирини била туриб унга "Эрдан қайтган" деган тамғани илдилар- қўйдилар.
Ахир энг осони шу эди-да!? Эшитган қулоқ ҳам шу одамлар эди. Бирорта марди майдон чиқмади-ки, "Ҳой инсонлар, оғизга келганини суриштирмай қўйиб юбораверманглар. Боёқиш Раънонинг эри автоҳалокатда нобуд бўлган бўлса, унинг иложсизликдан қизлик уйига қайтишига укасини уйлантиришнинг, синглисини турмушга беришнинг нима даҳли бор?" демади. Бундай дейилса маҳалла-кўйда яна янги ҳангома излаб юришардими? Зарил келибдими одамларга? Чайнагани тайёр мавзу бўлса?
Бу ёғи Раъно қизлик уйига қайтган уч ярим йилдан буён ҳаётдан безиб кетди.Чиққан қиз чиғириқдан ташқарида деганлари бор гап экан. Айниқса укаси севган қиз оиласининг катталари "Уйда қайтиб келган қайнопаси бор экан. У ҳам қайнонадек гап. Қизимизни қўш қайнонали хонадонга бериш ниятимиз йўқ" дея тўнларини тескари кийиб тўйга розилик беришмагач, укаси Дилёр ҳам ўзгарди. Бу орада синглиси Доно узатилди, бироқ куёвнинг гиёҳванд эканлиги маълум бўлиб, у ҳам қорнидаги боласи билан уч ойга қолмай изига қайтиб келгач, оиланинг тинчи янада бузилди. Укаси иродаси сустлик қилиб севган қизидан айрилгани аламига ичкиликка берилиб кетди. Синглиси гиёҳванд эридан ногирон фарзандни дунёга келтиргач, буларнинг бари учун яна Раъно айбсиз айбдор бўлиб чиқди.
Бу ёқда эса ишидаги муаммолар...
Шуларни эслаган Раънонинг ўпкаси тўлди:
"Қанийди бошимни олиб ҳеч кимса излаб тополмайдиган кимсасиз оролга кетиб қолсам... Одамларнинг гап-сўзига қачонгача чидай оламан, билмадим? Бу ёқда дадам билан онамнинг ҳам диллари сиёҳ...

-
12-

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

🔥Диққат, премъера! 🔥

Муаллиф: Хазонрезги

#ИЖАРАГА_БЕРИЛГАН_ЭР

/channel/Xazon_Rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#Астағфируллоҳ 😱

Аллоҳ ҳеч кимни бошига бу кунни солмасин!


Бу инсон ҳаётлик чоғида мусулмон қилиши керак бўлган амалларни бажаради, яъни Намозларини бекамикўст ўқийди, Эҳсонларни қилади, Ҳаж амалини бажаради. Аммо, вафот этиб савол-жавоб учун Аллоҳ таолонинг ҳузурига борганда бу бандага Аллоҳ қайрилиб қарамас экан.

Шунда банда сўрар экан, “Нима қилган ишимга бундай қаҳр қилмоқдасан?“ деб сўрар экан
Шунда Аллоҳ таоло...

ОГОҲ БЎЛИНГ АГАР БУ ИШНИ ҚИЛИБ ЮРГАН БЎЛСАНГИЗ ТЕЗДА ТАВБА ҚИЛИНГ👇👇

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

ҚАНОТ (воқеавий ҳикоя)

Фазилатнинг кўзи қоқ ярим тунда ёриди. Учинчи фарзанди туғилди:

-ўғил!

Ўғил бўлгандаям ойдек юзли, паҳлавондек ширинтой.
Фазилат икки мунчоқдек қизидан кейин туғилган ўғлини қандай дунёга келтирганини ўзи ҳам сезмай қолди.
Тўғри бу сўзлар бироз муболағали кўринар, бироқ...
Бировга айтса ишонмайди. Ҳақиқатдан ҳам у ўғлини "этагидек тушгандек" осонгина эсон-омон дунёга келтириб олди. Дарди кундузи аср пайтида бошланган эди, агар шуни дард деб бўлса... Ора-орада белида билинар билинмас "чим-чим" оғриқни ҳис қилган Фазилат ўз онасининг телефонда "Қизим, дарднинг келиши ҳам кўз оғриғидек гап, тўсатдан келиб қолиши ҳеч гапмас, қолаверса шифокор белгилаган муддат ҳам етиб қолди шекилли" деган сўзларини эслади.

Фазилат шуларни ўйлаши билан қўли олти, оёғи етти бўлди...

Улгуриши керак.

Туғруқхонага кетиб қолса қайнонаси қийналиб қолмасин. У симиллаган дард орасида чучвара тугди, тефтель юмалоқлади, котлетга форма бериб музлаткичнинг музхонасига жойлади. Эри Нодир фақат қайнатма шўрва ва қовурдоқ пиширишни билади. Нодир акаси ўзи туғруқхонадан келгунча ярим тайёр егуликларни амаллаб пишириб турар, рўза тутган кекса одамни организми суюқ овқатни кўп тусаши аниқ.
Фазилат бу хонадонга келин бўлиб келганида қайнотасининг оламдан ўтганига икки йил бўлганди. Хонадонда қайнонаси, эри ва ўзи- янги келин бирга яшай бошлашганди. Кейин бирин-кетин қизлари дунёга келди. Катта қизи бир ёш бўлганда камгапгина, ҳамиша ичимдагини топ деб юрадиган қайнонаси "Чап томоним негадир ивишиб кетяпти" деди-ю, бирдан ётиб қолди. Нодиржоннинг онасини кўрсатмаган шифокори қолмади. Шифокорларнинг бири у деди, иккинчиси бу деди, бироқ онаизорнинг дардига аниқ ташхис қўйиб берадиган валломати учрамади. "Нерв шохчалари шамоллаган" , "Умуртқасида чурра пайдо бўлган", "Юраги шишган", "Чап бўйин соҳасини туз босган" деб қўйилган ташҳислар ва олинган муолажаларнинг ҳеч бири онаизорнинг дардига эм бўлмади. Нодиржон ва Фазилатларнинг иккинчи қизлари дунёга келгач, онаизор- Комила опанинг чап қўли буткул ишламай ҳаракатсиз бўлиб шалвираб осилиб қолди. Шундаям тили шукрдан бўшамади аёлнинг. У ўз оёқларида юрганига, бир қўли билан бўлса ҳам ўз кунига ярай олганига, набираларининг бешигини тебратиб, келинига кўмак бера олганига тинмай шукр қиларди. Комила опа ибодатли аёл эди. Касали ҳуруж қилган кезларда ҳам беш вақт намозини вақтида адо этишга ҳаракат қилар, тили зикрдан бўшамасди. Рамазон ойида эса рўзани бекаму кўст тутишга интилар эди. Мана бир неча кундан буён Фазилат қайнонаси ва эри учун сахарлик ҳамда ифторлик дастурхонини учиб- қўниб тузаётган эди.

Кеча эса...

Кеча ярим тунда уйқуси қочган Фазилат сахарлик дастурхонини барвақтроқ ҳозирлаб қўймоқчи бўлди. У нариги хонада ором олаётган қайнонасининг уйғотиб юбормаслик учун оёқ учида овқатланадиган хонага кирди-ю, қўшни хонадан эшитилаётган овозни эшитиб таққа тўҳтади.
Овоз эгаси Комила опа афтидан таҳажжуд намозини ўқиб дуо қилаётган эди:

- Аллоҳим... Ўзингга, кўрсатган кунингга минг қатла шукр. Дардни дармони билан, давоси билан бергувчи ўзингсан. Менинг ҳам дардимга даво қилиб Фазилат қизимни анча йиллар аввал юборганингга ишончим комил менинг. Фазилатим қўлим ўрнига қанотим бўлди. Бир инсон боласи бўлса шунчалик бўлади-да. Бир келин бўлса бундан ортиқ бўлмас. Мана неча йилдан буён кўнглимга йўл топган шу. Неча кундан бери сахарлик ва ифторлик дастурхонини беминнат тузаётганим шу. Кўриб турибман-ку, билиб турибман-ку барини. Илойим шундай қизни тарбиялаб вояга етказган ота-онаси икки дунё саодатини кўрсин. Шу келин ўғлимни топганига барака киргазди.
Кўпда ҳайрон қоламан. Қайсидир таомни егим келса кўп ўтмай ўша таом дастурхонимда пайдо бўлади. Ўшанда "Аллоҳим, бу банданг инсонми ё фаришта?" деб неча бор ҳитоб қилганим ўзингга ҳам аён .


@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ибрат_излаганга...

ИМКОН

Жалолиддиннинг анчадан буён кўнглига туккан нияти бугун амалга ошди. Абдуқодир қори домла унинг янги ҳонадонида ўтказилаётган эҳсон дастурхонида амри-маъруф маърузасини қилиб беришга кўндилар . Жалолиддин домладан шунчалик ўтиниб сўради-ки , домла унинг нима сабабдан бунчалик қатъий туриб тихирлик қилгани учун хатто қандай хаёлга боришга ҳам таажжубда қолган эдилар ...

Домла Жалолиддиннинг янги ҳонадонига ташриф буюрганида белгиланган вақтга ўн дақиқалар чамаси қолган эди . Абдуқодир домла кўча юзида келди-кетдини кутиб турган эркаклар издиҳоми билан тезгина кўришиб , ичкарига йўл олдилар.

Домла ажратилган тўрдаги столга ўтирар эканлар , ёнларида яна бир жой бўш қолганини кўрдилар.
" Бу жой мен каби яна бир ваъз қилгувчи меҳмонга ажратилинганмикан ?!" деган хаёлда , ўзларини бошлаб келган уй эгасининг қариндоши бўлган йигитга савол назари билан им қоқдилар.

У йигит фаросатлигина экан.
Қўлини кўксига қўйганча "Ҳозир" деди- ю , зум ўтмай домланинг ёнларига ихчамгина нуроний бир қарияни бошлаб келди .

Йигит домлага секин эгилиб изоҳ берган бўлиб шипшиди :

- Бу киши Жамолиддин акамнинг дадалари бўладилар. Ибратли маърузаларингиз туфайли уларнинг сизга жуда меҳрлари тушиб қолган экан .
Шунга Жалолиддин акам "Дадам Абдуқодир домлани кўрсалар , суҳбатларида бўлсалар, мен янги ҳонадонга кўчганимдан ҳам кўра ҳурсанд бўлар эдилар . Уларнинг ҳурсанд бўлганларини кўришдан аълоси йўқ мен учун" дегандилар

Абдуқодир домла индамади. Ота билан боя кираверишда кўришганлиги учун секин бош ирғаб сўрашган бўлди- ю , маърузасини бошлади .

Амри- маъруф маърузаси жудаям таъсирли бўлди . Маъруза охирида Абдуқодир ака дуога қўл очди :

- Азиз биродарлар , мана "Икки дунё саодати" ҳақидаги маърузамиз ниҳоясига етди. Маърузани якунлар эканман , барчангиз кафтларингизни дуо учун очишингизни сўрайман . Ҳозир Жалолиддин укамизнинг оталари дуо қиладилар , уларни омин дея қўллаб турамиз . Дунёдаги энг бой инсон- отаси бор инсон . Келинг, ана шундай инсонимиз Жалолиддинга икки дунё саодатини тилайлик. Фарзанд "Отам учун" дедими,- Абдуқодир домланинг овози титраб кетди ,- унинг қанча гуноҳлари тўкилиб кетишини санаб саноғига етиб бўлмайди ...

Абдуқодир домла мезбон қарияга меҳр билан боқиб , ўктам овозда дилдан сўради :

-Қани , отажон , сиз дуо қилинг , мен ҳам савобдан бебаҳра қолмай , аввал ўғлингизни , сўнгра ... мени ҳам дуо қилинг ...
Бундай имкон... ,- деди домла овози товланганча ,- ҳар қадамда берилавермайди ...

Хазонрезги


Каналга уланиш 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Ихтиёр сизда...

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

🌿🔹🕊👆🔸  🔹🧡🔽💮

"

Албатта, Биз У(Қуръон)ни Қадр кечасида туширдик» (Қадр, 1-оят).


Сиз учун ойларнинг султони - Рамазон ойида QALAM EDUCATION жамоаси томонидан бир қатор мутлақо БЕПУЛ курслар ташкил қилинди.

✔️"ҚАЛАМ ҲАТМОНАСИ"

-30 кун давомида ҳар доим биз билан Қуръони Каримни хатм қилиш савобини қўлга киритинг.

✔️"УДДАБУРОН МУСЛИМА" курси.
- 10 кун давомида :
Муваффақиятли муслима бўлиш сирлари.

Бу курсларда иштирок этиш учун, қуйидаги ҳавола орқали руйҳатдан утишни унутманг азизлар.👇

/channel/+jSbLG1mW8Q9lYjcy
/channel/+jSbLG1mW8Q9lYjcy

Пуллик гурухлар буйича мурожаат: @QALAM_menejer

Бепул дарслар канала бўлади.Ҳеч қандай алоҳида гуруҳга қўшилиш шарт эмас👍

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Рамазонда аёлларнинг ажр-мукофоти мунча ҳам улуғ-а!

Рўза тутадилар, рўзалари учун ажр оладилар.
Уй юмушларини бажарадилар, унга ажр оладилар.
Рўзадорларга ифторлик ҳозирлайдилар, у учун ажр оладилар.
Ота-она, фарзандларига хизмат қиладилар, унга ажр оладилар...

Аллоҳ ажрингларни зиёда қилиб берсин, бор бўлинглар, тан-жонинглар соғ бўлсин доим.

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#кўнгилдаги_сатрлар

🎙Жасур Рустамович:
Сан кимсан-у , ман кимман ...

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Рамазонда тўғри тановул қилишни ўрганамиз

• Кунлик сув истеъмоли инсон учун 2 литрни ташкил қилади. Ифторликдан саҳарликкача шу сувни ичишга интилинг. Ифторликда бир пиёла сувга асал қўшиб истеъмол қилинг.

• Саҳарлик пайтида газли ичимликлар, консерва, қаттиқ қовурилган таомларни тановул қилмаслик, аччиқ ва шўр маҳсулотлар ҳамда хоним каби хамирли таомларни чеклашга интилганингиз маъқул.

• Саҳарлик дастурхони оқсил ва углеводларга бой таомлардан иборат бўлиши керак. Маълумки, гўшт маҳсулотлари 16 соат давомида ҳазм бўлади.

• Қайнатилган тухум ва сут маҳсулотлари қоринни тўқ тутиш хусусиятига эга. Шунинг учун ҳам айрим инсонлар саҳарликда қаймоқ ейишни афзал билишади.

• Хурмо тановули эса организмга қувват бағишлайди, сабаби бу мева таркибида углевод, клетчаткалар, калий ва магний моддалари бисёр.

Шифокор Зуҳриддин Баҳриддинов

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

ПАДАРКУШ

У ўғлининг ўқишига пул тўлаш учун олис ўлкаларга бориб ишлади. Совуқ, зах конда оғир меҳнат қилди. Ўғли институтни тамомлаб, шаҳарда қолди. Ота ишни давом эттиришга мажбур бўлди. Унинг топган пулларига ўғил уй сотиб олди.
Ота қишлоққа қайтганида соғлиғидан анча путур кетган эди. Юзи рангпар тус олган, ўпкаси қаттиқ шамоллаган эди. Узоқ даволанса-да, кор қилмади: совуқ ва зах ишини қилиб қўйган экан. Қишлоқдаги шифокорлар, шаҳарга бориб даволанинг, дейишди. Бироқ кекса беморнинг шаҳарда шифо топиши ҳам қийин бўлди. Унинг нафас олиши тобора оғирлашар, тез-тез чарчаб қоларди.

Ўғил каттароқ ишга ўтган эди. Отасининг саломатлигини  эмас...  унга  кетган вақтни ўйлаб сиқиларди у. Бечора қария навбатдаги врач ҳузуридан чиққанида ўғил қўл телефонида асабийлашиб гаплашаётганди. Ота  уни  кўзлари жавдираб кутиб турди. Ўғил гаплашиб бўлиб, қовоғини уйиб қаради. Ота даволаниш учун катта пул кераклигини айтганида, ўғли тутақиб кетди. Қаттиқ сўкинди. Кимни ҳақорат қилгани номаълум, аммо  у  отасининг кўзларига  тик  қараб  гапирган эди.

Отани йўтал тутди. Аслида кўз ёшларини яшириш учун ёлғондан йўтала бошлаган эди... Кечга бориб, унинг жони узилди...

Агар ўлимига касаллик сабабчи дейилса, у ҳали бироз яшаши мумкин эди...

Анвар НАМОЗОВ

Ота-онаси борлар уларни тириклигида қадрига етинг.

@Xazon_Rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Рўза 4 хил бўлади

1. Субҳдан шомга қадар еб-ичмаслик. Бу Шариат тақозо қилган рўза.

2. Бемаъни, фойдасиз сўзларни сўзламаслик. Бу Тариқат тақозо қилган рўза.

3. Бемаъни, фойдасиз сўзларни ҳатто кўнгилга, хаёлга келтирмаслик. Бу Маърифат тақозо қилган рўза.

4. Кўнгилни, хаёлни Аллоҳдан ўзгасига ёпишлик яъни кўнгилда Аллоҳдан ўзга нарса бўлмаслиги бу Ҳақиқат тақозо қилган рўзадир.

Саййид Абдулқодир Жийлоний

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

МУСУЛМОНЛАР УЧУН ЗАРУР

Шифокор Жобир Ал Белуш (буйрак касаллигини даволаш бўйича мутахассис) шундай дейди:
— Барча одамларга рамазон ойида (чанқаган вақтда ҳам) газли ичимликларини ичмасликни тавсия қиламан. Чунки рамазон ойида кун узоқ, икки буйрагимиз қуриб чанқайди, ифторликда ичилган газли сувларимиз бехосдан буйрагимизга келади ва секин аста ишдан чиқишига сабаб бўлади.

🔴 Огоҳлантираман иложи борича нафсимизни жиловлаб, ифторлик вақтида газли сувларни ичманглар! Чанқаганда тоза сув ёки табиий ўзимиз тайёрлаган шарбат ичайлик.

❗️Ўз яқинларимизга бу хабарни юбориб уларнинг ҳам саломатлигини сақлашга сабабчи бўлайлик.

Барчамизга кириб келган рамазон ойи муборак бўлсин!

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

🙋‍♀️ Kiyinish xonasidagi qizlardan biri homilador.

👀 Rasmga diqqat bilan qarang va javob bering: "Homilador qiz qaysi raqam ostida?" .
Har bir kichik narsaga e'tibor bering.

     ⬇️JAVOB BU YERDA⬇️

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Хайрли тун, яхшилар ...

Эртагача ...


Каналга обуна бўлиш 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ИЖАРАГА_БЕРИЛГАН_ЭР

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

Дугоналар Лайлонинг муаммоси сабаб елкаларига осилган зилдек оғир юк билан ресторанни тарк этдилар. Раъно Лайлонинг зулукдек қоп-қора прадосига ишора қилиб "Юр ташлаб қўяман" деган таклифига аста бош чайқаб тескари томонга имо қилди: "Борадиган жойим бор".
Лайлонинг машинаси муюлишдан ўнгга бурилиб кўздан йўқолгач ўзини панага олган Раъно тим қора кўзлари жиққа ёшга тўлганча бир-бир қадам босганча дугонасининг йўлга тушди.
" Аллоҳим, -ўртанганча ўйлар эди Раъно,- сен ўзинг яратган ҳар бир бандага тоатидан ортиқ синов бермас экансан. Шунда... Наҳотки, менинг тоатим шу қадар чексиз бўлса? Биламан. Бандаларингни ақли бовар қилмас мушкулотларнинг ечими ўзингдадир. Аммо... Мен барча синовларингга чидарман. Фақат яқинларим билан синамасанг бас, Аллоҳим
Ўзи Фатҳулла акамдан ажраганимнинг алам-озорига ҳали ҳануз кўникканим йўқ. Орадан тўрт йил ўтибди-ю, аммо бари кечагидек ёдимда. Турмуш ўртоғим оламдан ўтгач мен у кишининг уйларига сиғмадим. Энг биринчи сабаб қаторасига бўй етиб иурган уч қайин укаларимнмнг борлиги эди. Ким нима аҳводда-ю, бироқ одамлар ўзларича, қайнота-қайнотамга мен билан иккинчи қайнимни тақдирини боғлашни маслаҳат бера бошлашди. Яхшики биринчи қайнимни Фатҳулла акамнинг вафотларидан сал аввал фотиҳа қилиб қўйишган эди.
Эҳҳ инсонлар... Сизларга нима етишмайди? Нима учун ўз ҳаётингиз қолиб бошқалар ҳаётини муҳокама қиласиз? Вақтингиз шу билан чоғ ўтадими? Ана шу беъмани қилиқларингиз туфайли суйган ёримнинг ифорлари қолган уйдан кетишга мажбур бўлдим. Бунга сиз мажбур қилдингиз.Ҳаа, айнан сиз! Ўшанда қайнонам шўрлик иззиллаганча "Раъногулим. Сени келин эмас, қизим деганман. Сени ўз қизларимдан аъло кўрсам кўраман-ки, асло кам кўрмайман. Бироқ не қилайки, сени ўзингдан бир ёш кичик бўз йигит қайнинг Файзуллага раъво кўролмайман. Ўғлим билан оранглардаги ёш таафовутиям майли. Мени қийнаётган масала бошқа. Айтишларича, у дунёда ҳамма ўзининг биринчи жуфти, кўз очиб кўргани билан топиштирилар эмиш. Ўша вақт сен Фатҳуллам билан топишсанг, Файзуллам нима қилади? Сизларга қилган яхшилиги эвазига сўппайиб ёлғиз қолиб кетаверадими? Яхшилигининг мукофоти шу бўладими, болам шўрликнинг. Узр, қизим, мен бунга кўна олмайман... Мени кечир қизим, ноиложман..."

-
11-

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

😋 Араб хурмосини (финики) тез-тез истеъмол қилишга 10 та сабаб

1. Хурмо юрак, жигар ва буйракларни мустаҳкамлайди;
2. Организмнинг кислота-ишқор балансини сақлайди;
3. Қонни тозалайди, камқонлик ва гипертониклар учун фойдалидир;
4. иммунитетни оширади;
5. Ичаклардаги фойдали микрофлорани сақлайди;
6. Ўпка фаолиятини рағбатлантиради;
7. Йўтални камайтиради ва балғамни чиқариб ташлайди;
8. Юрак фаолиятини рағбатлантиради;
9. Тетиклантирувчи хусусияти жуда юқори;
10. Узоқ давом этган касалликдан тезроқ соғайиб тикланишга ёрдам беради.

Рамазондан бошқа ойларда ҳам финиклар бозор ва дўконларда сотилади. Албатта, олиб, истеъмол қилинг!


https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#давоми

     Қодир эгам.  Мен бир ожиз бандангман.  Келиним,  йўқ қизимга туззук-қуруқ раҳмат айтишниям эвини билолмайман.  Художоним,  шу раҳматни қизимга сен айтгин.  Қизим гўдагини этагидан тушгандек эсон-омон қўлига олсин.  Илойим келажакда ўзига ўхшаган кўнгли тоза келин учрасин боламга.  Менга қилганлари ўзига бир неча минг баробар бўлиб қайтсин...

     Комила опа узоқ дуо қилди. 
    
     Қўшни хонада қия очиқ эшик орқали қайнонасининг қилаётган дуосини эшитган Фазилат ўзи тузаши керак бўлган хонтахта ёнига тиззалаб ўтириб қолган,  унинг шаҳло кўзларидан милтираб ёш қуйилар эди. 

    Фазилат ҳозир шулар ҳақда ўйлар экан, наридаги стол устида қолган телефони будильнигининг жиринглаган овозини эшитиб беҳаловат бўлди.

   - Ҳа мамаша!  - сўради бошида куймаланаётган доя аёл,- тинчликми? 

   - Илтимос,  телефонимни шундоқ узатиб юбора оласизми?-  беҳолгина бош кўтаришга уринди Фазилат,   - дадасига қўнғироқ қилишим керак эди. 

   - Эрингизнинг кетганига икки соат бўлмай соғиндингизми?- Фазилатга телефонини узатаркан кулимсиради доя аёл,- у киши ҳозир еттинчи осмонда бўлсалар керак.  Балки безовта қилиш шарт эмасдир? 

    - Узр...-ийманганча шивирлади Фазилат,- сахарликка дастурхон ҳозирлайдиган вақт бўлди.  Ойижон бир пиёла иссиқсиз қолиб кетмасинлар.  Шунга қўнғироқ қилиб дадасига  эслатиб қўймоқчи эдим...

    Доя аёлнинг кулимсираган чеҳрасига бир олам меҳр тошиб чиқди...

🍃🍃🍃

    Қайнонани она ўрнида кўрган кўнгли тоза келинларимиздан Аллоҳ рози бўлсин. Борингизга шукр, азизаларим
...

Муаллиф:  Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Кун ҳикояси ...

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

ТАҲОРАТ СИНИШИ ҲАҚИДА

Ассалому алайкум! Таҳоратли бўлиб турган ҳолда намоз вакти киргунча мудроқ босиб 10-20 дақиқа ухлаб олса, кайта таҳорат олиш кeракми?

ЖАВОБ:

Ва алайкум ассалом! Суянган нарсаси олиб ташланса, йиқилиб тушувчининг уйқуси.Яъни бир одам бир нарсага суяниб ўтирган ҳолида ухламоқда. Агар ўша суянган нарсани олиб ташланганда йиқилиб тушса, таҳорати кетган бўлади
Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Кўз ортнинг боғичидир. Бас, ким ухласа, таҳорат қилсин», дедилар».Имом Аҳмад, Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган.Агар киши мақъади – думбасини босмай ухласа, таҳорати кетади. Мисол учун, ёнбошлаб, чалқанча тушиб, ерга кўксини бериб ёки мақъадини ерга босмаган ҳолда бир нарсага суяниб ўтириб ухласа, таҳорати кетади.Агар орқасини ерга босиб (яъни ўтириб) ёки улов устида ухласа, таҳорат кетмайди.("Кифоя" китобидан). Валлоҳу аълам!

✅ Манба

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

/channel/Xazon_Rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Таҳоратни синиши ҳақида

САВОЛ:

Ассалому алайкум! Таҳоратли бўлиб турган ҳолда намоз вакти киргунча мудроқ босиб 10-20 дақиқа ухлаб олса, кайта таҳорат олиш кeракми?

Жавоби👇👇👇👇😳

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Фаҳрлансак арзийди!

Каъба мусулмонларнинг Ҳаж ва Умра қиладиган жойига айланган ўша даврдан ҳозиргача Каъба 14 марта таъмирланган. Каъбанинг Пайғамбаримиз давридаги эшиги Туркиянинг Истамбул шаҳридаги
музейида сақланади. Турклар ҳукмронлик қилган йиллари олиб кетган экан. 1943 йили Абдулазиз ибн Сауд қимматбаҳо ёғочдан эшик ясатган (30000 риёлга). 1977 йили Подшоҳ Фаҳд ибн Сауд 250 кг соф тилладан эшик ясатди. Тилла эшикка ўймакорлик санъати билан оятлар ёзиш танловини ўтказди. Танловда Наманганнинг
Тўрақўрғон туманидан 1927 йили бориб қолган Абдураҳмон қори
ғолиб бўлиб топилади. Подшо уни тилла эшикка хат битиш учун таклиф қилади. Қори хатни ҳеч қандай ҳақ олмай ёзишни, фақат эшикнинг бир четига «Абдураҳмон Намангоний» деб ёзиб қўйишларини илтимос қилади. Подшо олдин кўнмасдан, кейин розилик берган экан. Борсангиз, кўрасиз.

Кисва - Каъбанинг устига ёпилган ёпғич - Каъбапўш. Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) 630 йилда Маккага келганларида Каъба устидаги кисвани кўриб, Ямандан келтирилган матодан янги кисва қилдирган эканлар. Кисвалар доим чет элдан келтирилар, ҳар йили Қурбон ҳайити, Ҳаж мавсуми олдидан янгисига алмаштирилар экан. 1938 йили Саудия подшоси Абдулазиз мутахассисларни тўплаб, кисвани энди хориждан олиб келмай, шу ерда тайёрлашни маслаҳат беради. У шу йилдан бошлаб Макка шаҳрида тайёрлана бошланган. Энг қизиғи 1938 йилда подшо Абдулазизхоннинг йиғилишида наманганлик юртдошимиз Аббосхон қори Абдулҳамид қори ўғли ҳам бўлган экан. У киши «Масжидул ҳарам»да чироқбон (электрик, монтёр) бўлиб ишлар экан. Аббосхон подшонинг таклифини эшитиб, рухсат сўраб: «Мен муҳожирман, Ватанимда бўз, алак, реза тўқиганман, агар рухсат этсангиз, шу ерда цех қуриб, кисва тўқишга ҳаракат
қилсам» дебди. Подшо рози бўлган. Аббосхон Қурбон ҳайитигача янги кисва тайёрлаб, Каъбага борган ҳожилар олдида кийдиради. Подшо хурсанд бўлиб Аббосхонга «Кисватул Каъба» деган фабрика қурдириб беради. 1977 йили фабрика кенгайтирилиб, Германиядан янги дастгоҳлар келтирилади. Битта кисва бир йил давомида тайёрланади ва унда 250 нафар ишчи ишлайди, 700 кило табиий ипак қора рангга бўялади. Мустаҳкам пахталик астарни бириктириш учун эса 120 кило олтин ва кумуш симлар ишлатилиб олтин ва кумуш шакллар билан безатилади. Унга камида 17 000 риёл ёки 5 ярим миллион доллар сарфланади. Ҳозирда юртдошимиз Аббосхоннинг фабрикасида бир йилда 3 та кисва тайёрланади. Иккитаси Мадинадаги Расулуллоҳ қабрлари устига, биттаси Каъбага ёпилади. Ёпиш маросимида подшо қатнашади.
Аббосхон қори 1907 йилда туғилганлиги 10 ёшида «Қуръон»ни тўлиқ ёд олганлиги ва 1928 йили Макка шаҳрига келиб қолганлиги айтилади. 2002 йилида Маккага борган юртдошларимиз Аббосхон қорини 98 ёшда хали ҳам фабрика раиси эканлигини айтишган. Унинг катта ўғли - ҳарбий қўмондон, яна икки ўғли - дўкондор эканлигини. Подшо бу улуғ зотни Саудия фуқаролигига қабул қилганлигини айтишган. Жуда кам одам бу номга эга бўлади.

Ўзбекнинг номи ўша соф олтиндан ясалган Каъбанинг эшигида ҳам ёниб турипти. Каъбанинг устига ёпилган ёпғич - Каъбапўшни ўзбегимнинг усталари асос солган фабрикада ишлаб чиқарилади. Дунёда шунча миллат турганида нега айнан шу заминдан чиққан инсонларга бундай шарафлар насиб этган?

Ўзбеклигингдан фаҳрлан эй ўзбек боласи!

@xazon_rezgi

Читать полностью…
Subscribe to a channel