xazon_rezgi | Unsorted

Telegram-канал xazon_rezgi - XazonRezgi (Official Channel)

62427

Ассалому алайкум. Хазонрезгининг телеграмм каналига хуш келибсиз! Каналдан пост улашганда муаллиф номини ўчирманг! Perfluence https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g Реклама таклифи: https://t.me/Reklamarezgi

Subscribe to a channel

XazonRezgi (Official Channel)

#ОСМОННИНГ_ОХИРИ асари ёпиқ каналда тўлиқ тугалланди. Асарни бир нафасда ўқишни истовчилар учун
👇👇👇👇👇👇👇

/channel/xazonrezgionlayn/25

Aсар учун тўлов👆👆👆

Асар нарҳи 10.000 сўм

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ҚОРА_МАРВАРИД

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

Музаффар Али Моҳижаҳон Бегимнинг ерга топшириб қайтганларидан сўнг тўғри қизалоғининг ҳузурига йўл олди.

- Қизалоғим менинг, -деди у мурғаккина вужудни бағрига босиб, - Нурижаҳоним... Энди иккимиз бир-биримизга суянчиқ бўлиб қолдуқ бу ёруғ дунёда. Сен ором ол. Токи мен ҳаёт эканмен сени ҳеч бир кимса хафа қилолмас.

Музаффар Али эшик ёнида турган энага аёлга буюрди:

- Бу ерға Ойишани чорлаб кел.

Ойиша тез орада хонада ҳозир бўлди. Музаффар Али икки кунлик гўдакни Ойишага тутқазди:

- Қизалоғимни ёлғиз сенгагина ишонаман, Ойиша,- деди у дўстининг кўзига ўтинч билан тикилиб,- мени ўлимдан асраб қолғонинг каби уни ҳам эҳтиёт қил.

Ойиша Нурижаҳонни авайлаб қўлига олар экан Музаффар Алига аста сўз қотди:

- Ишончингиз учун раҳмат, Али. Қўлимдан келганча ҳаракат қиламан.

Уларнинг суҳбатига эшик ортида гувоҳ бўлиб қолган Яҳё Мирзо ортиқча гап-сўзларсиз ўзини четга олди.

Шу билан Ойишанинг пойтахтга қайтиш-қайтмаслик масаласи ва тақдири ҳал бўлганди.

Эртаси куни Яҳё Мирзо, Феруза Султон ва бошқа яқин қариндошлар пойтахтга жўнаб кетдилар.

🔳 🔳 🔳

Айни дамда Музаффар Алининг кўнглидан нималар кечаётгани Ойишага яхши таниш эди. Севган инсонидан ажралиш нима эканлигини у ўз танасида яшаб кўрган эди.

Талончилар бошлиғи Патрик ва унинг тўдасини тор-мор қилишган куни Конрад ва Вероника йўлларида учраган ҳар қандай тўсиққа қарамай бирга бўлишга қарор қилишганди.

"Бу ёғи тақдирдан, -деган эди Конраднинг кўзлари,- атроф тўла уруш, ҳунрезлик, талончилик... Яна қанча яшашимиз ёлғиз Парвардигорга аён. Бугун бормиз, эрта балки йўқ. Шу сабаб нима учун бизга берилган умрда ақалли бир ой, бир кун, ё бир соат муҳаббат туйғусини тотиб кўришдан ўзимизни мосуво қилиб яшашимиз керак? Мен сени неча йиллардан буён севдим, изладим ва ниҳоят топганимда қўлларингдан ушлашга, кўзларингга термулишга ҳаққим йўқ. Бу касбда биз эркакларга кўнгил хушлашга руҳсат бор ва лекин сен кимсан "Қора марварид" шахсан салтанат ихтиёридаги энг биринчи рақамли ҳуфя бўлганинг учун бу борада барча таъқиқ сенинг чекингга тушган... "

"Ҳа,- маҳзун жилмайди қизнинг кўзлари, - менинг асло севиш, севилишга ҳаққим йўқ. Юрагим ўрнида тош, томирларимда эса қасос ва исён оқади. Бироқ не ажаб-ки, сен туфайли ўша тош юрагимда муҳаббат куртаги униб чиқди. Ва буларнинг бари менинг ихтиёримдан ташқарида бўлди. Майли, эртага не бўлиши тақдир ҳукмидаги иш, айни дамда эса менга жуда кераксан. Сенга муҳтожман, Конрад...

Жуда муҳтожман..."


" Биз жуда эҳтиёт бўлмоғимиз лозим,- ҳўрсинди йигит лаблари,- муҳаббатимиз ошкор бўлса иккимизни нима кутаётганини ҳатто таҳмин ҳам қила олмаймиз..."

" Мен учун муҳими эса сенинг бу дунёда борлигинг... Агар бирор гап бўлиб муҳаббатимиз ошкор бўлса сендан асло тонмасман. Юрагимга ишқ деган оловни солиб сен ила мени баҳтиёр қилган Парвардигордан чексиз миннатдорман..."

- Конрад! - сал наридан Стефаннинг чорлови эшитилди, - у ҳар икки севишганга яқинлашиб огоҳлантирган бўлди,- йигитлар йўлга шай. Улар сизни кутишяпти. Ортга қайтишимиз керак.

📌
@xazon_rezgi /35

#ҚОРА_МАРВАРИД...- Верониканинг келгуси тақдири қандай кечади? Конрад иккиси жангу-жадалларга тўла ҳаётда ўз муҳаббатларини сақлаб қола олишадими? Ёки...

Асарнинг давоми сизга қизиқ бўлса
@xazon_rezgi каналидан узоқлашманг ва ҳар кеч севимли қаҳрамонлар тақдиридан биргаликда бохабар бўлинг!

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

🤪☺️😄😚😌
😛😚😋😚😍🤪😆
OZISH MARAFONIGA MARHAMAT
OZISH MARAFONIGA MARHAMAT

❤️‍🔥TOʻGʻRI OVQATLANISH
🎭💖ISHTAXANI TABIY LOKLASH
💯TANANGIZ OSILMASDAN
💯SOGʻLOM OZISH MARAFONI
💯ENG ARZON NARXLAR
💯ENG SIFATLI OZISH
📢📢📢📢📢📢📢📢📢📢
1️⃣OY 5️⃣0️⃣ MING
2️⃣OY 1️⃣0️⃣0️⃣ MING
3️⃣OY 1️⃣5️⃣0️⃣MING

OZISH MARAFONIGA MARHAMAT
OZISH MARAFONIGA MARHAMAT
🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸
https//
t.me/soglom_ozish123
https//
t.me/soglom_ozish123
https//
t.me/soglom_ozish123
GURUHGA KIRING OCHADI

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ибрат

ҲОТИМА
(бўлган воқеа)

Бу воқевий ҳикояни менга ҳамкасбим Муаттар гапириб берди .

- Опа , - деди у ишдан уйга қайтар эканмиз оҳиста тилга кириб , - эшитдингизми ? Мактабимизда ўқиган Халил ака деган йигитни отаси оламдан ўтибди.
Халил акани яхши танирдим . Акамнинг синфдоши ва мактабда ундан бошқа Халил исмли йигит бўлмаганлиги учун.

- Аммо ўша одамни кўмиш роса тўпалон бўлибди,- гапида давом этди Муаттар .

Беихтиёр йўлда таққа тўхтадим :

- Нимага ? - дедим ҳайратим ичимга сиғмай, - тинчликми ?

Муаттар тўлиб тошиб гапира кетди :
- Халил аканинг дадаси Абдусалом отанинг беш нафар ўғли бор . Абдусалом ота роса режали, ҳалол ва пок инсон эдилар. Бешшала ўғилларига ўзлари ва барча фарзанднинг топган-тутганини йилма- йил йиғиб бирин- кетин ватан тиклаган эканлар. Ўғиллар эса ўзларига атаб солинган уйларидан ота ва оналари учун икки хона ажратиб, барча қулайликларни тахт қилиб қўйишган экан. Шундай қилиб ҳар беш ўғилнинг уйида ота- она учун махсус хона жиҳозланган , улар навбати билан ҳар бириникида яшар эканлар .
Иттифоқо ота ўртанча ўғилникида оламдан ўтиб қолибдилар.
Шунда қолган тўрт ўғил "Отамнинг сўнгги суви менинг уйимга тўкилсин, уларга энг охирги эҳтиромни мен кўрсатай" деб талашиб кетишибди. Орага катталар тушиб ота тўнғич фарзанд Халил аканикидан чиқарилибдилар...

Муаттарга жавобан индамадим.

Кўнглимга беихтиёр "Хотимаси бу қадар ҳайрли бўлган отанинг васли учун жаннат ҳам нечоғлик муштоқдир- а ? " деган хаёл кечди...

Аллоҳ барчамизни ҳотимамизни ҳайрлик қилсин...
Амин ...

Хазонрезги

Каналга уланиш
👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

☝️Қарзингиз кўпайиб топганингизда барака йўқолаябдими.

😇 Ўйламанг: Пайғамбаримиз мерос қолдирган қарздорликдан қийналаётган кишилар ўқийдиган дуони ихлос билан ўқинг..


Иншаа Аллоҳ Аллоҳнинг ўзи қарзингизни узишда кўмак беради.

🤲ДУОНИ ЎҚИШ УЧУН⤵️

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Саксон ёшли қария 18 яшар қизга уйланиб, тўққиз ойдан сўнг туғруқхонага олиб келди.🙈

Врач деди:
— Қойилман, бобой! Бунинг сири нимада?
— Моторни парваришлаш керак, болам.

Келаси йил яна ўша қария ёш хотинини туғруқхонага олиб келди. Врач: — Бобой, беш кетдим! Бунинг сири нимада?
Қария: — Мотор ҳамиша жанговар ҳолатда бўлиши лозим.


Учинчи йили яна ўша қария ёш хотинини туғруқхонага олиб келди.

Бу гал ҳам ўша врач ўтирган экан.
Хотинининг кўзи ёригач, чиқиб қарияга шунақа дебти...


Врачнинг гапини эшитиб кулгудан думалаб қоласиз...🤣👇

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

КИЗЛАЖОНЛАРУУУ 🤩

КУЙЛАК ТИКТИРАМАН ДЕБ ФАСОН КИДИРИБ  НЕЧТА КАНАЛГА КИРИБ ЧИКДИМ БИЛМАЙМАН ЛЕКИН БИТТА КАНАЛНИ ТОПДИМ
💥Окшом
💥Кучага
💥Ишга
💥катта

ХОХЛАГАН ЁШГА  ХОХЛАГАН ЖОЙГА КИЙИШГА ФАСОНЛАР ЖАМЛАНГАН КАНАЛГА КИРИБ  ФАСОНЛАРИ ЧИРОЙЛИЛИГИДАН ЧИКИБ КЕТА ОЛМАДИМ
💥ФАСОНЛАР 💥
/channel/+UtpdSHgAPI5lNzFi
/channel/+UtpdSHgAPI5lNzFi
💥Чиройли расмлар💥
/channel/+X-T_VvUnURY0YmZi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ОСМОННИНГ_ОХИРИ

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги) 

🍂

  - Ака, туззукмисиз?  - Равшан акасининг юзида тушкунлик аломатини кўриб юраги эзилди,- нимадир бўлдими? 

  - Буни сендан сўраш керак,  Равшан!?- Рустамнинг овозида озорланганлик аломатлари яққол сезилиб турарди,- қачондан буён мен-ўз акангдан сир яширадиган бўлиб қолдинг?  Ё мени аллақачон одам ўрнида кўрмайдиган бўлиб қолдингми?
  - Нималар деяпсиз,  ака!?  - Равшан акасининг нимани назарда тутаётганини билолмай ҳуноби ошди,- сиздан нимани яширибман?

  - Шунчаки арзимас нарсани яширгансан,- жаҳлдан юзлари бўғриқди Рустамнинг,- ҳисоб рақамидаги пулларни айтяпман!  Банкдан фалон суммага олган кредитингни айтяпман!  Уй-жойларимизни гаровга қўйганингни айтяпман!? 
Яна борми мендан яширган бирор сиринг? 
  - Ака?- бўшашиб сўради Равшан,- сизга бу гапларни ким етказди?
 
- Нима аҳамияти бор?- деди Рустам ҳўрсинганча

- Мен... Мен бўлиб ўтган бу воқеаларни сизнинг соғлиғингиздан ҳавотир олганим учун яширгандим.  Очиғи буларни яширишни,  шунча юк билан юришни ўзи бўлмаганди. Аммо барчасини келиб сизга айтган одам шунча тоат-ибодатимни бир пул қилибди. Эссиз...
  - Мени ҳам жаҳлим чиққан жойи шу ердан эди. Шунча юкни ортмоқлаб юрганинг. Буларни бари учун ўзимни шунчалар айбдор ҳис қилдим-ки. Майли бу кунлар ҳам ўтар кетар.
   - Ака,  мен...
  - Қўй,  Равшан. Ўзингни оқлама. Сени қандайлигингни билмасам экан?  Биз ахир бир ота-онанинг фарзандларимиз. Қонимиз бир. Феълимизнинг ҳам ўхшаш жиҳатлари кўп. Бўлиб ўтган воқеалар эса қўл қовуштириб ўтирмаслигимиз учун бир белги гўё.  Энди мени эшит.  Мени асосий ҳисоб рақамимдан бошқа ойимларнинг номларига очилган яна бир ҳисоб рақами бор. Ундаги пул кредитни ёпишга,  уй-жойларни гаровдан чиқаришга етади,  ҳаттоки офис ишларини ҳам бир қадар жонлантириш мумкин бу пулларни ортидан.  Энди ука буёғига тушунгандирсан. Сен менинг кўзим ўрнига кўз бўлиб майдонга тушасан. Сенга ўзим ёрдам бераман. Равшан Муродов- ёш ва иқтидорли тадбиркорга!

-Ака...Акажон,- Рустамни маҳкам қучди Равшан,- сизни яхши кўраман! 
- Мен ҳам,- деди Рустам овози товланиб,- мен ҳам...
       
-206-

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

🌤 ХАЙРЛИ ТОНГ!

Ассалому алайкум!
Якшанба тонги муборак бўлсин!

Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин!


Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Хайрли тун, азизлар!

Ширин тушлар ҳамроҳингиз бўлсин!

Ёстиқва бош қўйганда инсон,
Роҳат олар унда жисму-жон.
Оромингиз роҳатли ўтсин,
Хайрли тун азиз, қадрдон!

Эртанги кунга куч-қувват йиғиб, савобли амаллар қилишга қодир тарзда, соғ-омонликда, бағри бутунликда дийдор кўришмокликни Аллоҳим насиб этсин!

@Xazon_Rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ОСМОННИНГ_ОХИРИ

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги) 

🍂

      Ойгул уйга қайтиши ҳамоно ноутбукини ёқиб унга "Чингиз,  бизнесмен,  меҳмонхона"  каби калит сўзларни киритиб сўров юборди. Сўров жавоби Ойгулни кўпда куттирмади. Тез орада ноутбук экранида ўттиз беш ёшлардаги басавлат йигит бўй кўрсатди. "Чингиз Қудратов,- пичирлаб у ҳақдаги маълумотларни ўқий кетди Ойгул,- ҳаа,  исми жисмига мос экан бу эркакнинг. Шу ёшида бунчалар кўп иш кўрсатганига қараганда дунёқараши ҳам жуда теранми дейман"  .  Ойгул у ҳақдаги барча маълумотларни шошилмай, аҳамият билан  ўқиб чиқа бошлади.
   Орадан икки соатча вақт ўтганда Ойгул Чингиз Қудратов билан қандай қилиб учрашиш режасини тузиб улгурган эди.
  "Ассалому алайкум,  ҳурматли Чингиз Қудратов!  -дея хабар ёза бошлади Ойгул унинг шахсий саҳифасига,- Мен сизга иш юзасидан  бир таклиф билан мурожаат қилмоқдаман. Ўйлайманки бу таклифим сизда қизиқиш уйғотса ва ҳамкорлик қилиш учун лойиқ деб топилса,  ҳар икки томон учун манфаатли бўлади деб умид қиламан. Гап сиз бошқараётган ва янги мавсум учун  қайта реконструкция қилиниши мўъжалланаётган  "GARAND HOTEL" ҳақида. 
     Бошқа маълумотларни  саҳифам "Дизайнер-рассом  LIZA- Ойгул Собирова"дан олишингиз мумкин".

   Ойгул таклиф-хабарни яна бир бор ўқиб чиқди.
  " Менимча барча гаплар ана шу ихчамгина матнда кўрсатилиб ўтилди. Бундан кўпи,  ортиқчаси ортиқча... "
   
    Ойгул ёзганларини Чингиз Қудратовнинг саҳифасига юбориб енгил тин олди:
   - Энди жавобни кутиш қолди. Агар  Чингизда таклифимга қизиқиш уйғонса ва қабул қилса,  биринчи навбатда ундан сўрайдиганим Рустам бўлади  ...
  
-205-

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ҚОРА_МАРВАРИД

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

- Биламан,  мени эшитяпсиз,  -деди Ойиша сокин, тасалли берувчи овозда,  - мени Моҳижаҳон Бегим ҳам тинглаётганларидан хабарим бор.  Уларнинг жавоб қайтаришга қувватлари етмаётир холос.  Агар қувватлари етганда ҳозир сизни бу аҳволда кўришни истамасликларини айтган бўлардилар.  Улар яна шундай дер эдилар:  " Ҳожам... Мен қандай аҳволга тушишимдан қатъий назар сизни оталик бахти билан сийлай олганимдан бахтиёрман. Ўзим Моҳижаҳон бўлсам-да дунёга Нурижаҳонни келтириб сизни жаҳонингизни нурга тўлдиришни истадим. Дунёга келтирганим ва ле бир бора бағримга боса олмаганим, эркалаб суя олмаганим, жонимдан жон улашган қизим Нурижаҳоним бу сиз суйган Моҳингизни бир бўлаги. Илтимос, уни ҳимоя қилинг, меҳр беринг. Мен... Мен сўзимни ерда қолдирмаслигингизни яхши биламан. Шу сабаб ўзингизни қўлга олинг ва қизим учун қувват тўпланг. Сизларнинг ҳар иккингиз менинг бутун борлиғимсиз. Унутманг! Мен ҳамиша сизлар биланман...

Ойиша сўзини тугатиб ҳамон бош эгиб ўтирган Музаффар Алининг елкасидан тутиб Моҳижаҳон Бегимга ишора қилди:

- Қаранг!

Музаффар Али суюклисига қараб ҳайратдан донг қотди:

~ Ярим беҳуш Моҳижаҳон Бегимнинг кўзларидан тизилиб ёш қуйилиб ётарди...

- Таом қўшни хонада ҳозир. Таомланиб олинг. - Ойиша шундай деганча оғир қадамлар билан хонани тарк этди.

- Бари сен истағондек бўлади, - Моҳижаҳон Бегимнинг кўз ёшларини авайлаб артди Музаффар Али,- қизалоғимизни кўз қароғимдек эҳтиёт қиламен...

Кун пешиндан оғганда Моҳижаҳон Бегимнинг юраги уришдан бутунлай тўхтади.

Пойтахтдан гўдак туғилганининг шодиёнаси учун йўлга чиққан Музаффар Алининг яқинлари Моҳижаҳон Бегим учун очилган таъзияга етиб келдилар.

Моҳижаҳон Бегим Боғи Жаҳоннамонинг энг хушманзара тепалигига дафн қилинди. Унинг қабри ёнида ўзи каби нафис ёшгина сарв дараҳти маҳзун чайқалиб турарди...


📌@xazon_rezgi /34

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Муаллиф:  Хазонрезги

#ҚОРА_МАРВАРИД
📚онлайн китоб

Каналга уланиш👇
/channel/xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

VOOY, QIZLAAAR😍😍

👏Men bitta zo'r kanal topdim

🍽 Mazali taomlar, oddiy retseptlar beriladigan kanal❗️

🫙Har kuni yangi va sinovdan o‘tgan banka yopish retseptlari

💯Uyda pishirishni sevuvchilar uchun eng yaxshi kanal!

👩‍🍳 Oson, tez va juda mazali!

📲 Hoziroq obuna bo‘ling, ssilka tez orada o'chiriladi👇👇

/channel/+S-C6GLoJnSFkNTQy
/channel/+S-C6GLoJnSFkNTQy

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#Бойлик_тести

💰 Пул билан алоқангиз қандайлигини кўрсатадиган тест
.

🪙 Ҳамма пулни яхши кўради, лекин ҳамма ҳам у билан муомала қилишни билмайди. Келинг текшириб кўрамиз.

🎁Берилган расмда бойликни ифодаловчи фигуралар тасвирланган. Энг кўп диққатингизни тортганини танланг. Кўп ўйланманг. Танлаш учун 1-2 секунд етарли.

Жавоблар 👇

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ОСМОННИНГ_ОХИРИ

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги) 

🍂

  "- Ассалому алайкум,  Ойгул Собирова!  Сизнинг иш юзасидан юборган хабарингизни ўқиб бу борада қандай таклиф бера олишингизга қизиқдим.  Сизга иккимиз учрашиб суҳбатлашишимиз мумкин бўлган вақтлар графигини юбораяпман. Ўзингиз учун қулайини танлаб маълум қилсангиз.
    Эҳтиром билан Чингиз Қудратов".

   Ойгул Чингиз Қкдратовдан келган СМСни ўқиб терисига сиғмай қувониб кетди. Чингиз бир хафта давомида бўш бўлган вақтлар графигини юборган экан. Ойгул бироз ўйланиб икки кундан сўнг соат ўн тўртдаги вақтни танлади ва Чингиз Қудратовга бу ҳақда хабар жўнатди.

   - Ойгул,  нима қиляпсан? 
Ойгул Зайнабхоннинг овозини эшитиб ўгирилди.

  - Ассалому алайкум,  ойижон. Шунчаки сўнгги янгиликларни кўздан кечираяпман.

  - Ҳой қиз!- қўли билан ясама пўписа қилди Зайнабхон,- сенга ҳозир ишлаш мумкин эмас-а?  Яна мени алдайман деб бир нималарни бошлаб юрмагин. Сен ҳозир яхши еб, яхши  ичиб, кўп-кўп дам олишинг керак.

  - Шундай қиляпман,  ойижон.  Ана мактабдан ҳам таътил олдим-ку?  Насиб қилса келаси йил чиқаман ишга. 

   -Мени ўйламасанг ҳам дадангни ўйла.  Улар сени деб кўп куйдилар

  - Хўп бўлади, бари сиз айтгандек бўлади,  ойижон

- Ҳа айтганча,  Рустамдан хабар борми?  Келганингга бир хафтадан ошди. Бироқ ҳали уни кўрмадик. Америкага кетаётганингда муносабатларинг жиддий деб ўйлагандим,- ўсмоқчилаб сўради Зайнабхон

- Рустам ҳозир иш билан Мисрга кетган,- ёлғон гапиришга мажбур бўлганидан  Ойгулни тер босди,-телефонлашиб турибмиз. У бироз муддат чет эл сафарида бўларкан. 

  - Ҳа тинчлик экан-у,- кўнгли ёзилди Зайнабхоннинг,- мен бўлсам ҳар хил хаёлдарга бориб юрибман. Ҳаммасидан ҳам ўша автоҳалокат унинг соғлиғига таъсир кўрсатмагани яхши бўлибди. Ана,  Озодани қайниси Анваржон,  онаси шўрликни бир куйдирди,  бир куйдирди. Адо-и тамом қилди.  Ағтағфироллоҳ дейман-у,  аммо Анваржон тирик бўлиб сонда, ўлик бўлиб гўрда йўқ-да. Озоданинг  айтиши бўйича умуман яшаш учун курашаётгани йўқ эмиш. Ҳозирда кап-катта эркакка памперс тақиб қўядиган бўлишганмиш.  Энди эркак киши бунчаликка бориши ҳам керакмас-да. Яна ким билсин?  Жонидан ўтганини ўзи билар.

  - Анвар акага аллоҳ шифо берсин,- деди Ойгул чин кўнгилдан ва шу пайт Қудратовдан ўзига яна бир хабар келганини кўриб юраги тошди,- майли, ойижон, мен кийимларимни алиштирай  ,  сўнг бирга тушлик қиламиз

  Зайнабхон "Яхши"  деб  бош силкиб чиқиб кетгач Ойгул шошилиб хабарга кўз югуртирди

  " Сизга маъқул бўлган вақтда "Ворис"  ресторанида кутаман. 2-қават,  7-стол"

  Ойгул янада жиддий тортди: 
   "Учрашувга яхшилаб тайёрланишим керак!"
 
-207-

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Муаллиф:  Хазонрезги

#ҚОРА_МАРВАРИД
📚онлайн китоб

Каналга уланиш👇
/channel/xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

ҚУТИЛАСАН

Ўғил уйладинг алхол,
Қиз узатдинг йиғиб мол,
Нафасингни қаттиқ ол,
Қутиласан-а, қутиласан!

Энди "чаллар"- чақириқ,
Ҳар шахарда ҳар қилиқ,
Мол кетар сандиқ-сандиқ,
Қутиласан-а, қутиласан!

Шу билан битсайди иш,
Ҳам қувончу, ҳам ташвиш,
Керак суннат тўй қилиш,
Қутиласан-а, қутиласан!

Суннат бўлган ёш бола,
Ясанар ота-она,
Қўтар қарзи хасана,
Қутиласан-а, қутиласан!

Гоҳ қиз келар тумшайиб,
Икки ёққа гап чайиб,
Ўзи оппоқ-беайб,
Қутиласан-а, қутиласан!

Қўлида бир боласи,
Қорнида бир боласи.
Ёмонмиш қайнонаси,
Қутиласан-а, қутиласан!

Гоҳ шўхлик қилар куёв,
Гапи келади дарров,
Бари жонингга эгов,
Қутиласан-а, қутиласан!

Келин бошласа ғалва,
Бу кўрганларинг-холва,
Астагфируллоҳ, тавба!
Қутиласан-а, қутиласан!

Қўлин қўйиб белига,
Сапчиб турса эрига,
Ботиб ғазаб терига,
Қутиласан-а, қутиласан!

Ўғлинг бошлайди: "Эсиз,
Кўп эди дунёда қиз,
Шуни ўзиз топгансиз ",
Қутиласан-а, қутиласан!

Туғиб қўйганинг учун,
Боқиб қўйганинг учун,
Сендан олишар ўчин,
Қутиласан-а, қутиласан!

Ҳар кун баҳор, ёзу қиш,
Чиқиб турар бир ташвиш,
Бу не ҳаёт, бу не иш?
Қутиласан-а, кутиласан!

Боланг пули халтада,
Сенинг пулинг ўртада,
Буям янгича мода,
Қутиласан-а, қутиласан!

Эркагу хотин яна,
Хайдашади машина,
Омон келармикан-а?
Қутиласан-а, қутиласан!

Эшикка қараб зир-зир,
На ош ва на нон татир,
Ичинг тўла хавотир,
Қутиласан-а, қутиласан!

Кўчадаги мой ютар,
Уйдагилар қон ютар,
Бу кунлар қачон ўтар.
Қутиласан-а, қутиласан!

Ота-оналар токи бор,
Болага қул, хизматкор,
Бошқа изоҳ не даркор?!
Қутиласан-а, қутиласан!

Эй, Марҳабо, бечора,
Сўраб қолишса яна:
"Қутилганман", дейсан-а,
Қутиласан-а, қутиласан!

✍️ Марҳабо Каримова

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

❗️"Мен сенга қудуқни сотдим, ичидаги сувни эмас..."

Бир одам ўзининг қудуғини деҳқонга сотибди. Эртаси куни деҳқон қудуқдан сув олиш учун борганида у одам сув олиш учун рухсат бермабди. У: "Мен сенга қудуқни сотдим, сувни эмас!" дебди. 

Деҳқон нима қилишини билмай қозига борибди. Қози воқеани эшитиб, қудуқни сотган одамни чақирибди ва ундан қудуқ кимники деб сўрабди. У одам қудуқни сотганини айтибди. Қози сув кимники деб сўрабди. У киши сув меники, мен фақат қудуқни сотдим дебди.Шунда қози бир гап айтибди ва ҳийлагар сувни беришга мажбур бўлибди! Қози ҳийлагарга... Давоми👇👇👇

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Адолат фақат қонун билан эмас, виждон билан ҳам таъминланиши керак!

Усмонли салтанатининг илк йилларида бурсалик бир киши отни сотиб олганидан кейингина унинг касал эканлигини пайқади.
Отни қайтариб бермоқчи бўлди-ю, лекин сотган одам отни қайтариб олмаслигидан хавотирда эди.
Шунинг учун, у қозига бориб, ишни расман ҳал қилмоқчи бўлди. Бироқ қозини жойида топа олмади.
Касал от тунда вафот этди.
Эртаси куни у бориб қозига бўлиб ўтган ҳодисани айтиб берди ва нима қилиш кераклиги ҳақида ёрдам сўради.
Қози: “Зарарни мен қоплайман!”, деди.
Қозига ҳайрон бўлиб қараган одам: “Бу ишга сизнинг алоқангиз йўқ-ку, нега тўлайсиз?” деди.
Қози:  “Тўғри, менинг бу масалага алоқам йўқ.
Лекин кеча келганингизда мен иш жойимда бўлсайдим, отни эгасига қайтариб берган ва сиз пулингизни ундириб олган, от эса сизнинг қўлингизда эмас, эгасининг қўлида ўлган бўларди.
Менинг ишхонамда йўқлигим сизга зарар келтирибди.
Шунинг учун зарарни мен тўлайман", деди ва зарарни қоплади.
Ўша қози кейинчалик Усмонлилар салтанатининг биринчи шайхулисломига айланадиган Мулла Фанорий Шамсиддин (1350-1431 эди)

Жамиятнинг барча жабҳасида адолат байроғи баланд ҳилпираб турсагина бу миллатнинг келажаги бўлади, шу давлат гуллаб тараққий топади!

©интернет

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#куннинг_муҳим_ҳабари

Сиз орзиқиб кутган янгилик !

"Аёл кишини қандай тушуниш мумкин" ... деган китоб ниҳоят нашрдан чиқибди😂


Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

ОЛТИН СЎЗЛАР

- Дунё катта бир мактабдир. Унда ҳар қанча чўққига эришмагин, ўлим шаҳодатини олишинг муқаррар. Шундай экан кибрланмасдан одобли ва ахлоқли инсон бўлиб яшагин.

- Ёстиқ бой ва фақирнинг, катта ва кичикнинг, шаҳзода ва қўриқчиларнинг бошини кўтаради. Лекин унда фақатгина виждони хотиржамлар сокин уйқуга кета оладилар...

- Ҳар бир кунингизни гўзал ўтказишингиз, сиз учун одатий хол бўлиб қолсин. Самимий, одобли, меҳрибон, саҳий, очиқ кўнгил бўлинг. Чунки соҳиби кетганда, ундан муҳр - хотира қолади...

- Сенга биров "Сени ҳурмат қиламан" деса ишонмагин. Сухандонлар ҳам ҳеч кимни танимай, кўрмай туриб "ҳурматли томошабинлар" деб айтишади )))

- Ҳозирги замонда "қаҳрамон" деб қиличи бор инсонни эмас, балки виждони бор инсонни ҳақиқий "қаҳрамон" деса бўлади.

- Баъзи инсонлар ҳаётимизда ҳудди сониялардек, баъзилари эса ҳудди дақиқалардек, яна бошқалари эса ҳудди бир умрдек гап. Уларни фақат ўлимгина хотираларимиздан ўчира олади...

- Кўринишинг билан фахрланма. Чунки уни сен яратмагансан. Насабинг билан ҳам фахрланма. Чунки уни сен танламагансан. Лекин ахлоқинг билан фахрлан. Чунки унга зийнатни "СЕН" бергансан...

- Биров сенга ахлоқсиз гаплари билан қўполлик қилса, ғазабланма. Балки жилмай. Чунки у ўзининг феъл атворини сенга намоён этибди.

- Бахт бу - биз эга бўлмаган нарсага эришишимиз эмас, балки биз эга бўлган нарсамизнинг қийматини билишимиз, қадрига етишимиз БАХТдир.

«Ҳикматлар саодатга етаклар » китобидан

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ЖАРОҲАТ
__Келдингизми? Намунчааа?
   Қайнисинглимни кесатиқли овози келди. Нега акасига бундай оҳангда гапирди экан. Ухламоқчи бўлгани қачон эди.
__Жонга тегдинг қўнғироқ қилавериб. Дўстларим билан эканимда қўнғироқ қилманглар деб неча марта айтганман.
     Эрим ростдан ҳам бу нарсани ёқтирмасди. Шу сабаб қанча кеч келса ҳам қўнғироқ қилмасдим.
__Соғиндимда жоним.   -Қайнисинглимни гапидан жинни бўлай дедим. Жоним дедими? Акасигая?   -Бунча куттирдингиз? Анавинингизга уйқу дори берганимга неча соат бўлиб кетди...
Уларни кейинги гапларидан ақлдан озай дедим. Қайнсинглим аслида....

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

ОЁҚҚА ТУРИШНИ УНУТГАНДИМ!
Энди эса югуряпман


Бўғим оғриғи сабаб ҳар бир қадам азоб эди — энди эса оғриқдан асар ҳам қолмади.
Бошқалар «ўзи ўтади» дейишган, лекин мен синаб кўрган табиий усул ҳақиқатан ҳам самара берди!

⚠️ Укол йўқ, дори йўқ — фақат табиий ечим!

ТЎЛИҚ: 👉 https://doctorneo.uz/osteomikronn/6

Бу янгилик интернетни портлатди — нега шундай бўлганини кўриш учун тугмага босинг!

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

⭕️⭕️⭕️❗️❗️❗️ЁЗ ЧЕГИРМАСИ ОЗИШГА ТАЙЁРМИСИЗ❗️❗️❗️❗️❗️

❗️❗️❗️❗️❗️ОЗИШ ЭНДИ МУАММО ЭМАС ,ОЧ КОЛМАСДАН ЕБ ОЗАСИЗ

🩷🩷🩷🩷ТУГРИ ОВКАТЛАНИБ СОГЛОМ ОЗАСИЗ.АЛОХИДА БОЗОРЛИК КИЛМАЙСИЗ

🟠ОЙДА🟠🟠KГДАН

🟠🟠KГГАЧА ОЗИШ ИМКОНИЯТИДАН ФОЙДАЛАНИНГ

@Mahbuba_Ravshanovna1

✅ ОЗИШНИ ИСТАГАНЛАР ГУРУХГА ТЕЗДА УЛАНИБ ОЛИНГ
👇👇

/channel/+vAZOlImYxA80Njky

/channel/+vAZOlImYxA80Njky

/channel/+vAZOlImYxA80Njky

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

🔹🧡💜🧡💮🤛👉💜

🧡🟨💜🌺👉🟨🧡

💜🟨🧡💜💜🟨💜💜

🌹 QARELA ASAL RASMLANI, SEVIB QOLASILA BU KANALNI

💕💕💕💕💕💕💕💕💕💕
💕    KIRISH    KIRISH 💕
💕💕💕💕💕💕💕💕💕💕

🧕PROFIL UCHUN TAKRORLANMAS GO'ZAL FOTOLAR

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ҚОРА_МАРВАРИД

Муаллиф: Хазонрезги

   - Иштонингни ҳўл қилиб қўйма деб илтимос қилган бўлардим-у аммо иштонинг ҳам тўпиғингда илашиб ётибди.  Ҳай майли, бекорга вақтни олмайлик.  Вероника қилич учи билан бир туртди-ю,  сўнг зарб билан Патрикнинг эркаклигини кесиб ташлади.

- Ў-ў-ў-ў-ў! - қутирган буқадек бор овози ўкирди билан Патрик.

- Ҳа, оғрир эканми? - нафрат билан Патрикнинг афтига тупурди Вероника,- сени қўлингда ўлим топганларнинг ҳам жони ҳудди сеники каби ширин эди.

Теварак-атрофга тизиллаб отилган қон вақт ўтиши билан бироз ҳовуридан тушди. Вероника эндиги сафар бақира-бақира ҳолдан тоя бошлаган Патрикни жағига узунасига қилич солди:

- Бу онам учун! -деди Вероника бу сафар бор овози билан , сўнг яна бақиришда давом этиб Патрикнинг ҳар иккала оёқ- қўллари узра қилич сермарди:

- Бу эса она сути оғзидан кетмаган гўдаклар уволи учун! Оталар, оналар, опа-сингиллар, севимли инсонлар учун!

Қўл, оёлари тирсак ва тиззасидан узиб ташланган Патрикнинг ярим ўлик танаси "дўп" этиб ерга тушди.

Бўлаётган ҳодисани кузатаётганларнинг барининг нафаси ичига тушиб кетган, асирга олинганлар эса ерда ҳириллаб ётган Патрикка қараб ваҳимадан кўзлари аланг-жаланг бўлганча таналари ҳарсанг тошдек зил замбил тортиб қотиб қолган эдилар.

- Асирларни барчасини қиличдан ўтказинг! - ҳайқирди Вероника,- ўз ҳақиқий ҳукмларини олишлари учун уларнинг Парвардигор ҳузурига борадиган фурсатлари етди...

Сар аскарлар ҳукм ижросига киришдилар.

Вероника эса бир-бир қадам босганча бемажол ўрмон ичкарисига кириб кетди. У жангчилардан анча олислагач бошидаги ёпинчиғини аста сидириб ечди. Қизнинг тим қора сочлари елкаси бўйлаб ёйилиб тушди. У қаршисидаги азим дарахтга ўнг қўлини ярим букиб қўйди-ю, унга юзини босиб ўксиб-ўксиб йиғлай бошлади.
Вероника кўп ўтмай елкасига меҳр билан ташланган забардаст қўлни ҳис қилиб ўгирилди. Қаршисида қизга муҳаббатга лим тўла кўзларини тикканча Конрад турарди.
Конрад узоқ ўйлаб ўтирмай қизни маҳкам бағрига босди.
Вероника унга қаршилик қилмади...

🔳 🔳 🔳

Хайринисо она чуқур уф тортди:

- Ойиша... Моҳижаҳон Бегим бўлмайдиғон кўринадур.

- Она...

- Шул вақтғоча ҳақиқатнинг кўзиға тик қараш бу қадар оғир юмушлигини билмабдим...

Ойишанинг кўзига Хайринисо онанинг ранги қорайиб, ажинлари қуюқлашиб кетгандек кўринди.

Моҳижаҳон бегим кўзи ёриган пайтдан бошлаб ўрнидан тура олмаган, умри соат сайин сўнаётган шамдек тугаб бораётган эди.

-Тўлғоқ зарбига ҳаста юраги дош бера олмади. Биргина нуридийдасига ақалли бир бор кўкрак тутиш ҳам насиб этмади, шўрлиққа. Қуввати йўқлиғидин ҳатто кўксиға сут ҳам келғони йўқ,- куйганча сўзланди Хайринисо она,- во дариғ, эсон-омон кўзи ёриди деб эрта суюнғон кўринамиз. Юраккинам ёниб борадур.

Ойишанинг ҳам кайфияти тушиб кетган, кўзи ёришига икки кун бўлган келинчакнинг дардига дармон бўла олмай дунёларга сиғмас эди.

- Музаффар Али аёлининг ёнидан чиқмай қўйди,
камиға у ҳам ўзини таомдан тортғони мақбул иш бўлмаётур,- Хайринисо она Ойишанинг елкасига енгил қоқди,- уни таомланишға кўндуриб кўрсонг-чи?

Ойиша ўзини орқага ташлади:

- Бу қўлимдин келмайди, она...

- Ҳаракат қилиб кўр... Бу қўл қовуштириб ўтиришдин яхшироқ...

Ойиша Хайринисо онага эътироз билдирмади. У бир-бир қадам босганча Моҳижаҳон Бегимнинг ҳобгоҳига йўл олди.

Ичкарида Моҳижаҳон Бегим тўшакда ранги докадек оқариб , сочлари бир ёстиқ бўлиб ёйилиб ётар, бениҳоя тенгсиз чирой билан ярим беҳуш ётар эди. Музаффар Али суюклисининг қўлини лабига босганча чексиз қайғуга чўмган эди.

- Али...- аста шивирлади Ойиша.

Музаффар Али Ойишанинг чорловига қилт этмай ўтираверди.


📌@xazon_rezgi /33

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ҲИСОБ (ҳикоя)

Айтишларича марҳумага ер ҳеч ўз бағридан жой бергиси келмаганмиш...
Гўрков тил тишлаб индамабди- ю , аммо воқеага гувоҳ бўлганлар "тўртта жойдан қабр қазидик , қаерга кетмон урсак ҳам ер қатидан тинмай аҳлат уюмлари қўпорилиб чиқаверди" деган гапни айтиб қўйишибди. Буни эшитганлар ўлик эгаларига билдирмай ёқаларини тишлаб пичир- пичир қилишарди : "Тавба , бу қабристон неча йиллик қабристон бўлса. Биров бориб атайдан аҳлат кўммагани рост. Бу не синоат бўлса экан?!"
    Марҳумадан  кейин жон таслим қилган икки инсонни ерга топшириб бўлишибди ҳамки , бугун ҳисобидан биринчи бўлиб кавланган қабр битмаганди.
    Ва ниҳоят бу гап- сўзлар бориб , бориб марҳуманинг қўшнисини қулоғига етди. У марҳума қўйилиши керак бўлган қабрдан тинимсиз аҳлат уюмлари чиқиб келаётганини эшитиб ажабланмади, бироқ сесканиб кетгани рост.
    "Аллоҳим ,- қўлини дуога очди учта боласи билан бева қолган ўша аёл,- қўшнимнинг менга қилган дилозорликларини чин дилимдан кечирдим , сен ҳам кечир. Мени деб хисоб бермасин. Унинг ҳисоб беришига сабабчи бўлиб қолиш юкини кўтариш мен учун жуда ҳам оғир , мушкул ҳолат . Аллоҳим ,- такрорлади у ,- мен кечирдим , сен ҳам кечир " .
Жувоннинг кўз ўнгидан қўшнисининг тонг қоронғусида дарвозаси тагига уйидан чиққан аҳлатларни тинимсиз уюм- уюм тўкиб - сочиб , супуриб кетган вақтлари ўтди.
    "Бир неча бор гапириб фойда топмагандим , қайтага ўзим ёмонотлиқ бўлишимга бир баҳя қолганди,- уҳ тортганча ўйлади жувон ,- жилла қурса дуоим сабаб бўлиб гуноҳи енгиллашса"

    Жувон кафтларини юзига суртди-ю, уйига қараб йўл олди .
    Бу ёғи қўшничилик . Совуқ кунда марҳумани чин уйига топшириб қайтадиганларнинг ичига  бир коса иссиқ кирсин.
У газ плита устида сирли челакда милтираб шира тортиб турган мошхўрдага гуруч солиш учун тараддуд кўра бошлади...

Муаллиф: Хазонрезги


Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#BUNI_BILARMIDIZ

Довуд алайҳиссаломнинг қабри Ўзбекистоннинг қайси вилоятида жойлашган❓👇

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

ШАйх Саъдий айтади:

Анушервон одил бир кун ўз хизматчилари билан овга чиқди. Кўпгина ҳайвонларни овладилар. Анушервон овланган ҳайвон гўштларини кабоб қилишга  буюрди, туз йўқлиги учун бир хизматчисини чақириб:
—Шу яқин орадаги қишлоққа бориб туз  келтир, лекин баҳосини тўлаб, згасини  рози қил,-деб буюрди.

Хизматчи таажжуб қилиб:
-Арзимаган нарса учун ҳам эгаси норози бўладими? Ҳаққини тўламай олаверсак эгаси нима  зиён кўрарди?,-деди.
  
Анушервон айтди:
—Сўзинг тўғри эмас. Чунки зулм, адолатсизлик мана шундай арзимаган нарсадан бошланиб, зўрайиб кетади. Агар мен боғбоннинг бир дона олмасини арзимаган нарса деб, баҳосини тўламай олиб есам, одамларим  у олма дарахтини бутун илдизи билан  суғуриб оладилар ёки эгасидан сўрамай яримта тухум олиб есам, одамларим мингта  товуқни сихга тортадилар. Мана шундай қилиб, зулм, адолатсизлик кучая бориб, халқ бошига  кулфат балоси ёғилади.
Қани, тезда туз олиб келақол...

Хизматчи  қишлоққа йўл олди.
           
Атоқли олим Шорасул Зуннун
таржимаси


/channel/xazon_rezgi

Читать полностью…
Subscribe to a channel