xazon_rezgi | Unsorted

Telegram-канал xazon_rezgi - XazonRezgi (Official Channel)

62427

Ассалому алайкум. Хазонрезгининг телеграмм каналига хуш келибсиз! Каналдан пост улашганда муаллиф номини ўчирманг! Perfluence https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g Реклама таклифи: https://t.me/Reklamarezgi

Subscribe to a channel

XazonRezgi (Official Channel)

Тун пардаси очилар аста,
Чиқиб келар саҳнага қуёш.
Келинчакдек бўлиб ораста,
Гул саломдан кўтаради бош!

Қаймоқ иси яйратар танни,
Дастурхонда иссиқ кулчалар.
Сув босгандек қақроқ ўзанни
Одамларга тўлар кўчалар!

Ҳаётнинг ҳар лаҳзаси гўзал,
Умрнинг ҳар дами ғанимат!

Хайрли тонг азизларим ☕️

/channel/xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Aссалому алайкум, яхшилар...
Пайшанба тонги муборак бўлсин
.

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...
Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!

Кунингиз яхшилар ва яхшиликлар ардоғида мазмунли ўтсин!

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

КИЗЛАЖОНЛАРУУУ 🤩

КУЙЛАК ТИКТИРАМАН ДЕБ ФАСОН КИДИРИБ 
НЕЧТА КАНАЛГА КИРИБ ЧИКДИМ БИЛМАЙМАН ЛЕКИН БИТТА КАНАЛНИ ТОПДИМ

💥Окшом
💥Кучага
💥Ишга
💥катта

ХОХЛАГАН ЁШГА  ХОХЛАГАН ЖОЙГА КИЙИШГА ФАСОНЛАР ЖАМЛАНГАН КАНАЛГА КИРИБ  ФАСОНЛАРИ ЧИРОЙЛИЛИГИДАН ЧИКИБ КЕТА ОЛМАДИМ
💥ФАСОНЛАР 💥
/channel/+YiYsJo7UAnBiZGUy
/channel/+YiYsJo7UAnBiZGUy
💥Чиройли расмлар💥
/channel/+Khw0meBt3U1mMWIy
/channel/+Khw0meBt3U1mMWIy

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ҚОРА_МАРВАРИД

🔳 🔳 🔳

-Нисо она,- Яҳё Мирзо навбатдаги келишида набираси Нурижаҳонни тиззасига олиб эркалатар экан Хайринисо онага сокин овозда савол ташлади,- нима дейсиз, бу қиз Музаффарим бирлан тақдир йўлларини боғлашга кўнарми эркан?

- Бу иш...-чуқур тин олди Хайринисо она,- ҳар икки ёшнинг ўртасиндағи гап. Янаям тўғрироғи Музаффарнинг қўлинда қолғон масала. Билсангиз аёл киши эркакдин улкан муҳаббат истайдир. Муҳаббат ва дилға яқин ширин сўз биланғина аёл юрагини маҳв этмак мумкин. Айниқса Ойишаға ўҳшаш ғурури баланд юрак эгасининг.
-Мен ҳам Ойишанинг айнан ана шу табиати учун Музаффар Алиға муносиб кўриб туриб эдим. Биласиз, Музаффар қолғон ака-укаларининг орасида энг шижоатлиси. Вазирнинг ўғли эрса-да, шаҳзодалардин қолишмай йигирма олти ёшинда катта қўшинга саркарда этиб тайинлонди. Мана тўрт ой ичинда барча кўзланган истеҳкомни ишғол қилиб Ватанға исми жисмиға мос равишда музаффар бўлуб қайтмоқда.
Она...
Энди Музаффар тўғрисинда талай гап-сўзлар урчимоғи тайин
Бир тарафда ҳасадгўй ғанимлар адовати, бошқа тарафда Музаффарни суюб қўллаб-қувватловчи авом муҳаббати. Музаффарнинг ёнинда ана шу дамларда уни қўллаб турғувчи бир ишончлиғ ҳаммаслаги , ишонғон одами бўлишини жуда истар эрдим. У Музаффарнинг нафақат дўсти балки кўнгил қўйғон аёли бўлса ундин ҳам яхши эрди. Мен бу ўринға муносиб дея фақат Ойишанигина кўраётурмен. Бу қиз келғониға ҳадемай бир ярим йилдин ортиқ вақт тўладур, бироқ шу пайт ичинда нафақат ҳаётимиздин, балки кўнглимиздин ҳам жой олиб улгурди...

-Мирзо,-сўлғин юзлари ёришиб кулимсиради Хайринисо она,- ёдингиздаму Ойиша саройдин чиқиб кетгунга қадар у ерда неча йиллардин буён ўрнашиб олган икки нафар ҳуфяни боплаб адабини берғони?

- Ҳа она,- мийиғида кулимсиради Яҳё, Мирзо,- Ойиша уларни фош қилмаса биз бурнимиз остида не бўлаётғонини билмай юраверар эканмиз. Аммо у кезлари айғоқчиларди фош қилғон Ойиша эканлиғини билмаб эрдимиз.
- Ўзича бир муғамбир бу қиз. Ёдингиздаму ўзиға чаёнўт ёрдамида алдамчи яра тошириб саройдин қочиб чиқишға ҳаракат қилғони. Ўшанда яхши ҳам-ки сизнинг ёдингизға чаёнўт ҳақида сўзлаб берган ҳикояларим келиб қолғони. Шул сабаб сиз Ойишани аввал пойтаҳт чеккасидағи ҳовлингиз, сўнг эрса бул ерға жўнатиб юбормиш эдингиз. Аммо Ойиша ул вақтгача ўзи билан алоқаға чиққан ҳуфяларнинг суробини тўғри қилиб улгурғон эркан. У ҳуфяларга "Сизларға Ватандин атай келтурдум" дея ичғондин сўнг бир неча кун ўтиб таъсир қиладиғон кукун берғон.
- Она, шунча вақтдан буён у кукун сирини менға айтмадингиз-а? -Хайринисо онага тагдор нигоҳ ташлади Яҳё Мирзо.
Хайринисо она кулимсиради:
- Э сўраманг Мирзом. Ҳай майли айтсам айтай. Балки қачондир сизға асқотиши мумкин бу маълумот ҳам. Бу кукундин димлама қилиб ичса дарди суст бўлиб қийналаётғон аёлнинг тўлғоғи кучайиб тезроқ кўзи ёрийдур.
Ўша эркаклар умриларида биринчи бор тўлғоқ азоби нима эрканлигини Ойиша сабаб билиб олишғон ўшанда.Мен ундан "Ойиша, нима учун уларга бу кукунни бердинг?" десам, "Тўлғоқ азобидаги ҳар бир аёл ўз она тилисинда дард чекадур, онасини чақирадур, шояд булар ҳам ўз тилида фарёд уриб шу йўл билан фош бўлишса дея умид қилғон эрдим" деганди. Хуллас ҳуфялар шу йўл билан қўлға тушғонлари ажаб.
Мен Ойишадин "Алар Ватандошларинг бўлса, аларни кўзинг шундоқ осон қийди қўйдими?" дея яна сўрадим. У бўлса "Алар менға ҳиёнат қилғонларнинг дўст-малайлари. Душманимнинг дўстлари мен учун душман. Қолаверса биравни юртиға нафс илинжида кириб айғоқчилик қилиб тинчини бузғон , тузини ичиб тузлиғига тупурадиғон мунофиқларнинг жазоси шу!" деди.
-Ким не деса десин-у, бироқ шу қиз сизға жуда ўҳшайдур,-чуқур тин олди Яҳё Мирзо,- ҳақиқат, адолат борасидағи гап-сўзлари ҳам, дунё қараши ҳам...
- Айтғонча, Саодат Бахт Бегимнинг соғлиқлари жойидами? Андак тоблари йўқ деган хабар эшитиб эдим .
- Она, бир вақтлар Ойиша билан бирға саройға келғон қиз захарланиб ўлдирилиб эди. Ўшанда маҳфий суриштирув ишлари олиб бориб айбдорни ҳам топиб эдим. Биласизми у ким эрди?

Муаллиф: Хазонрезги

📌@xazon_rezgi /54

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

TURKIYANING ERSAGʻ KORPARATSIYASIGA ONLAYIN ISHGA HAMMANGIZNI TAKLIF QILAMAN
🤝🤝🤝🤝🤝🤝🤝🤝🤝🤝

🔠🔠🔠 🔠🔠🔠

📣📣📣📣📣📣📣📣📣📣📣

ENG KERAKLI KARPARATSIYA BU
💰💰💰ERSAGʻ💰💰💰

NEGA AYNAN ERSAGʻ ??????
🫰🫰🫰🫰🫰🫰🫰🫰🫰🫰
1.TABIIY
2.EKOLOGIK TOZA
3.ARABISTON HALOL SERTIFIKATI
4.BIZNESDA QILISHDA QULAY
5.MEHNATIZGA YARASHA YUQORI DAROMAD
6.TURETISKIY BREND MAHSULOT
7. JAHON BOZORIDA 1⃣6⃣ YILLIK BARQARORLIK

👏👏👏👏👏👏👏👏👏👏👏

     BIZNES QILMOQCHI BOʻLGANLAR UCHUN QULAY‼️

🕺🕺🕺🕺🕺🕺🕺🕺🕺🕺🕺

1. QAYTA HARID MAJBURIY EMAS
2. BALLAR YIGʻILIB BORADI
3.HAR BIR HARID SOVGʻALI
4.EHSON KUNLARI BOR
5.LAVOZIM SAQLANIB QOLADI
6.OYLIKLAR NAQT BERILADI
7.DAROMAD YUQORI ODDIY LIDER
20.000.000 So’mgacha pul topa oladi
8.KARYERA QILISH OSON

📣📣📣📣📣📣📣📣📣📣📣

Ma'lumot uchun :🫴🫴🫴🫴🫴🫴

/channel/itxyocoyc

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️
🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️
✅ MARAFONDA OCH QOLMAY OZISHADI.❤️

🫵 Siz ham ozishiz kerakmidi?

HA OZISHIM KERAK 🤝

💪 OZISH UCHUN O'ZINGIZ HARAKAT QILIB ORGANIZMIZNI QIYNAB VAQT O'TKAZMANG.
1⃣OY 5⃣0⃣ MING
2⃣OY 1⃣0⃣0⃣MING
3⃣OY 1⃣5⃣0⃣MING
🛫🛫🛫🛫🛫🛫🛫🛫🛫
🌀 NAZORAT VA VAQT SIZGA YORDAM BERADI.

OZISH MARAFONIGA MARHAMAT
OZISH MARAFONIGA MARHAMAT
Dietolog Sadoqat Otaqoʻziyeva
✈️✈️✈️✈️✈️✈️✈️✈️✈️✈️
https//t.me/soglom_ozish123
https//
t.me/soglom_ozish123
https//
t.me/soglom_ozish123

GURUHGA KIRING
🌸🌸🌸🌸

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

💎 Salon — «отмен», uyda yasanamiz!

🌷Dugonam uyida o'tirib ham chiroyli yurishini sababini topdim! Telegramdagi @Latofatli_ayollaruz kanaliga a'zo bo'lgan ekan...

💕 Ushbu kanalda biz kabi ayol va qizlar uchun bepul tavsiyalar, layfhaklar, go'zallik sirlari berib borilar ekan!

🩷➡️Obuna bo'ling 👇👇
/channel/+sXLa58NR0XtiODVi
/channel/+sXLa58NR0XtiODVi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Тўғрисини этсам менга бу мавзуда ёзганиз ёқмади.Энг севимли каналим бу "Ҳазонрезги" бн Ф.Салходжаевани "Ижод сеҳри". Ҳар бир ёзилган сатрдан ўзимга ккли фойдали нарса оламан.Ёшу қари оила даврасида бемалол ўқидиган, кўнгил сув ичадиган, бир_биридан пурмаъно, тарбиявий аҳамиятга эга асарлар.Иссиқ кун, бир_биридан баттар беҳаё Реклама, "Тунги капалаклар" дан ҳаммани асаби чарчаган.Гулбаҳор сиздан "Кўнгил ифори" ,"Қора марварид" ,Ижарага берилган эр" каби кўнгилга ифор берувчи, келажак авлод ҳам севиб ўқийдиган китоб шаклидаги ўлмас асарлар кутиб қоламиз.

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

ХИЁНАТ РЕЖАСИ....

"АГАР АЁЛ ХОХЛАСА ФИЛНИ УСТИДА ХИЁНАТ ҚИЛАДИ"

Рашки жуда ҳам кучли саводгар бўлган экан. Бир куни у бир гўзал қизга уйланибди. Ҳар кун савдо ишлари билан бозорга кетар чоғида ховли дарвозасини қулфлаб, хотинини қамаб кетар экан. Бу нарса хотинга ёқмас ва ҳар кун эридан унга ишонишини ўтиниб сўрар, лекин барибир уйда ўтириб ҳам эр ишончини қозона олмабди.

Хотин охир-оқибат уйдан чиқмай, аниқроғи деворлари баланд қилиб ўралган ва эшигига қулф осилган уйда ўтириб ҳам эрга ҳиёнат қилиш режасини тузибди. Аёл ўз режасини маҳалладаги сутчи кампир ёрдамида амалга оширади... Ўша кампир маҳалладаги энг келишган йигитга аёл ёзган мактубни тутқазади. Йигит эса....

Мана энди нима бўлишини тасаввур қилаверинг...

↪️ДАВОМИНИ ЎҚИШ👇👇👇

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

⚡️ Мигрантлар учун тезкор хабар!

Эндиликда Россияда юрган Ўзбеклар ишлаб топган пулларини...

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Ассалому алайкум ю. Кора марваридни охиртгача укиб мазза килдим. Муаллифдан жуду-жуда хурсанман. Сабаби асар ажойиб якунланган. Кахрамонлар муродларига етишган. Агар бирорта кахрамон вафот эта ойлаб узимга кела олмайман. Асарни бошкача якунласа булардику, кахрамонни тирик колдирса булардику деб Ёзувчидан росса хафа булардим. Хазонрезгига соглик, ижодига баркамоллик, оиласига хотиржамлик тилайман. Биз мухлисларни хушнуд этишдан чарчамасинлар 🤲

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Муаллиф:  Хазонрезги

#ҚОРА_МАРВАРИД
📚онлайн китоб

Каналга уланиш👇
/channel/xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК"  🦋

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

🍂

Хуши ўзига кела бошлаган Хонзода юзига қандайдир жунли, иссиқ маҳлуқнинг тегинишидан ўтакаси ёрилай деди. У бор овози билан бақириб сапчиб турмоқчи эди , бироқ зил босган танаси ўзига бўйсунмади.
-Имм...-базўр ингради у бошини кўтаришга ҳам ҳоли бўлмай. Бир ярим қаричча келадиган маҳлуқ, афтидан сув каламуши бўлса керак Хонзоданинг юзини яна искай бошлади. Бу сафар Хонзода бошини кўтармаса бўлмаслигини ҳис қилди:

- Йўқоооол!- бор кучини жамлаб ётган жойидан озод турди у, бироқ бўғзидаги ҳайқириқ лаб ҳатламай қуруқшаган лабларида қотди. Маҳлуқ қизнинг тўсатдан типирчилашга тушганидан ҳуркиб қамишлар орасига ура қочди. Хонзода ярим танаси сув аралаш балчиққа беланиб ётганини шунда фаҳмлади. Узун қилиб ўрилган икки соч ўрими ҳам балчиқ аралаш бўтана сувга беланиб кетган эди.
Хонзода беихтиёр кеча рўй берган воқеани эслаб даҳшатга тушди.
"Мен учун ҳаммаси тугади!- ўйлади у изтироб билан,- аммо нима учун улар мени ўлдириб кета қолишмади экан!? Ё улар мени ўлди деб ўйлашганмикан!?"
Дарҳақиқат "Битлиқи" ва унинг шериклари Хонзодани уч соатлар атрофида азоблашгач, қизда жон аломати сезилмай қолгандан сўнг нафасларини ростлаб бўлиб тун ярмида каналга суви қуйиладиган ботқоқзор зовур қирғоғидан юмалатиб юборишган эди. Уларнинг режаси бўйича Хонзода зовур орқали каналга бориб тушиши ва сувга чўкиб кетиши керак эди.

#давоми_бор

@xazon_rezgi

-6-

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

📌ДИҚҚАТ, ПРЕМЪЕРА 📌

Хазонрезги қаламига мансуб янги ўткир сюжетли онлайн асар:
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК"

Биздан узоқлашманг ва янада янги мутолаа завқидан баҳраманд бўлинг!

/channel/Xazon_Rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

🤣🤣🤣🤣🤣🤣🤣

Кунни яхши кайфият билан бошлаймиз

/channel/Xazon_Rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

БУҒИМ ОҒРИҒИНИ УНУТМОҚЧИМИСИЗ❓
http://doctorneo.uno/o6/

Ҳатто энг кучли оғриқ ҳам 1 кунда йўқолади! 🦵💥
Бунинг учун сизга ҳеч қандай операция ёки қимматбаҳо дори керак эмас❌

Шу усулни қўллаб кўринг ва натижани ўзингиз кўринг!
👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻

БАТАФСИЛ: http://doctorneo.uno/o6/

(Админлар ўчириб ташлашидан олдин ушбу сирни ёзиб олинг!)

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Хайрли тун, яхшилар...

Ширин тушлар уйқунгизни безаги бўлсин...

/channel/Xazon_Rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ҚОРА_МАРВАРИД

- Айтсангиз биламан-да, Мирзом,- Хайринисо она Яҳё Мирзога қизиқсиниб тикилди,-бироқ аминман-ки бу ишларнинг бошинда маликаларнинг бирлари турғони аниқ.

- Сиз кўп нарсаларни тўғри фаҳмлурсиз,-деди Яҳё Мирзо Хайринисо онага мулозамат билан сўз қотиб,- ҳа, ўшал ажам қизининг ўлумида сарой маликаларининг бирининг қўли борлиғи рост эркан. Кимлигини билсангиз эса сизнинг-да ҳайратда қолишинғиз тайин. Хулласи калом Ойишанинг дугонаси бўлғон ўшал қизни Саодат Бахт Бегимнинг буйруғига кўра заҳарламиш эрканлар ва бор айбни ҳукмдоримизнинг аёллари Ҳадича бегимга ағдариш пайидан бўлмишлар.
- Астағфируллоҳ,- ўтирган ўрнида кўрпача қатини беихтиёр букди Хайринисо она,- бу Саодат Бахт Бегимга не учун керак бўлғон эркан?

- Не учун бўларди, она? Бир ёқда тож-у тахт васвасаси, бир ёқда эрса кундошлиқ алами, рашк олови,- Яҳё Мирзо ўйчанлик билан сўзида давом этди,- биласизми, она? Мен ҳукмдоримиз Саодат Бахт Бегимға қаттиқ муҳаббат қўйғонлиқларидин у аёлни қолғон маликалардин бошқача тасаввур қилиб эдим, яъни ақллиқ, мушоҳадалиқ, бир ишни ўйлаб қиладиғон деб ўйлабмен. Бироқ...
Саодат Бахт Бегим аслида аввал бошдин ҳар икки қизни захарлашни ихтиёр қилғон экан. Шу йўл билан у бир ўқ ила икки қуёнди урмакни истағон. Ҳам ҳукмдор ҳарамиға кириб унинг меҳрини қозониши мумкун бўлган икки қиздин қутилмак, ҳам саройда ўзғача мартабаға эга Ҳадича Бегимни обрўсизлантириш. Бироқ бахтға қарши Ойиша захарланғон егулик билан таомланмағон. Яна ўз ҳолиға тез орада ўша ярали тошма воқеасини ўйлаб топиб саройдин чиқиб кетиш эвини қилғон.

- Аммо нечук шунча ишлар бўлғониға қарамай Саодат Бахт Бегим шу вақтға қадар жазоланмади?- ҳайрон бўлиб сўради Хайринисо она,- бунинг сабабини не дейсуз?

- Мен сизға яқинда ҳукмдоримиз ақлли аёлға кўнгул қўйғон бўлсалар керак деб эдим-а? Айнан ана шу гумонда янглишмағон эканмен. Саодат Бахт Бегим ўзига келиши мумкун бўлғон барча изларни устамонлиқ билан йўқотиб, барча айбни Ҳадича бегим ва унинг қизи Хонзода Султонға борадиғон қилиб тўғрилаб қўйғон экан.
Мен ҳам Ҳадича Бегим ва Хонзода Султонға бормиш барча изларни орадин олиб ташлаш ҳаракатиға тушдим ва бу ишларнинг уддасидин чиқдим ҳам. Шунда Саодат Бахт Бегим мени ўз ҳузуриға чақиртириб бўлуб ўтғон ишларни ҳукмдоримизға етказмаслиғимни, минбад бундай ишларни қайтиб қилмаслиғини ўтинуб сўраду. Акс ҳолда боши кетса ҳам Ҳадича Бегимға қасд қилишда давом этишини айтуб менға таҳдид қилди. Мен ўйлаб кўруб унинг шартиға кўнган бўлдим, зеро қўлумда Саодат Бахт Бегимни кирдикорларини фош қиладиғон ҳеч бир маълумот қолмағон эди, шунингдек шул йўл бирлан Ҳадича Бегим ва унинг фарзандларининг муҳофаза қилмоғим мумкун бўлур эрди. Мен Бегимға "хўб" дедим-у, аммо уни зимдин кузата юрдим
Орадин кўп ўтмай ҳукмдоримиз фатҳ сафаридин қайтиб келдилар. Алар билан саройға яна янги бир канизак кириб келди. Бу канизак эмдигина ўн олтини қаршилагон беҳад дилбар қиз эркан. Турғон гапки Саодат Бахт Бегим ўз-ўзидин суюкли аёл лавозимидин четға сурилди. Сарой аёллари орасида эса яна фитна урчиди. Мана орадин фурсат ўтуб навбат Саодат Бахт Бегимга келмиш. Қилғонлари бошиға қайтиб ани-да устамонлиқ билан захарламишлар. Бош айбдор эса ҳамишадагидек яширин...

- Ҳаа... Исми Ҳақ бўлғон Яратган эгам ҳақни ноҳақдин ажратмай қўймас...-сокин овозда ўзига ўзи гапирган каби Мирзонинг сўзларига хулоса ясаган бўлди Хайринисо она ва кўп ўтмай юзи ёришиб ҳамсуҳбатига юзланди,- бизнинг гўзал юзли қизалоғимизнинг отаси нуоидийдасининг ҳузуриға тез фурсатларда келиб қолурми эркан?

- Ҳаа, -деди набирасига қараб жилмайганча Яҳё Мирзо,- Музаффар Али бир ойнинг нари берисинда шул ерда бўлуб қоладур ин шаа Аллоҳ...

- Ин шаа Аллоҳ...- орзумандлик билан такрорлади Хайринисо она,- ани барчамиз хўб соғиндиқ...

🔳 🔳 🔳

Яҳё Мирзо таҳмин қилганидек Музаффар Али бир ойдин сўнг кўшкда бўй кўрсатди. Кўшк айвонида Алининг истиқболига пешвоз чиққан Ойиша қўлидаги Нурижаҳонни аста ерга қўйди:

- Отанг келди, қизалоғим... Борақол...

Муаллиф: Хазонрезги
#давомини 21:40 га!
📌@xazon_rezgi /55

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Муаллиф:  Хазонрезги

#ҚОРА_МАРВАРИД
📚онлайн китоб

Каналга уланиш👇
/channel/xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

"Millionernisa" никли обуначимиздан келибди бу видео.

Раҳмат каттакон. Менга жуда ёқди. Боризга шукр...

Сизнинг бaҳонангизда
#Қора_марварид ни яна бир бор ёдга олдик...

@Xazon_Rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Қарзим бор

Муаллиф: Хазонрезги
Ижрода: Жаҳонгир Мажидов

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Яна ким шу фикрда? Изоҳларда ёзинг 👇

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#митти_ҳикоя
  
Овчи тоғдан бургутнинг тухумини топиб уни товуқнинг тагига қўйибди. Бургут тухумдан чиқиб товуқнинг жўжалари билан яшаб улғая бошлабди. Бургут худди товуқлардай яшарди, улардай ерда юрар, ахлатларни, ерни титиб, кавлаб чувалчанг, дон-дунларни топиб ер эди.

Орадан вақт ўтди, у билан бирга очиб чиққан тенгдош жўжахўрозлар қичқира бошлади. Бир куни у ҳам бўйнини баланд кўтариб қичқирмоқчи бўлган эди осмонда мағрур, қанотларини кенг ёзиб учаётган улкан бир қушга кўзи тушди. Ҳайратини яшира олмай улкан қушга хавас билан узоқ тикилиб қолди, ўша қушга ўхшагиси келди жудаям...

Сўнгра ёнидаги товуқдан сўрабди.
- Во ажаб... Бу қандайин қуш? Мен ҳам у каби учишни хоҳлайман...
- Бу бургут, осмон ҳукмдорику. Сен эса унга қарама. Хавас ҳам қилма, сен билан биз оддий товуқлармиз ерда юрамиз.- деб жавоб берди товуқ.

Бургут бир хўрсиниб қўйибдида яна ахлат титишда давом этибди...

Қиссадан ҳиссани ўзингиз чиқаринг. Ҳохлайсизми йўқми атрофингиздаги муҳит, одамлар сизга ўз таъсирини ўтқазади, лекин сиз бунга ишониб, мослашиб колманг. Сизга сен «товуқсан», «учолмайсан» дейишса ишонманг, балки сиз БУРГУТдирсиз... Учишга ҳаракат қилиб кўринг.

© интернет


@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#умр_манзаралари


БАҲИЛНИНГ БОҒИ...

   1- ҳикоя

    Ўтган йили Туробжон қўшниси Илёс экиб парваришлаб қўйган памилдориларга  қараб ҳасади келганди.
   "Кейинги вақтларда ой чиқсаям шунга, кун чиқсаям шуники бўлиб қолди,- ҳасаддан ичи ёнди Туробжоннинг ,- тағин  қачон қараса атай мазах қилгандек қўлини кўксига қўйиб устингдан кулгандек иржайиб салом беради. Шошмай тур , бир иш қилай- ки , анча вақтгача иржаёлмай юргин"

   Туробжон шу куни ярим кечада эринмасдан бориб Илёснинг қирқ сотихга  "Юсупов" навли памилдори экилган даласига бориб анҳордаги сувни катта қилиб очиб юборди.

   Эртаси куни тонгда эса завқ билан уйғониб  памилдориларнинг белигача кўллаб кетган экинзорнинг бошида ранг- қути ўчиб турган қўшнисини ўзича овутган бўлди :

    - Ай-яй- яй -яй... Ҳафа бўлманг , қўшни , кўргиликда . Чидайсизда энди. Бундан ёмонидан асрасин.

   Қўшниси индамади ... Қўлини кўксига қўйиб Туробжонга ҳурмат бажо келтирди халос...

   Ўша йили нима учундир дехқонлар  эккан памилдори кўчатлари ҳосил солмай мужмағил бўлиб қолди.
   Фақат Илёснинг даласидаги памилдорилардан ташқари.
    Илёс бир килоси фалон пулга чиқиб кетган памилдориларни баланд нархда халққа  сотишга истиҳола қилиб , ярим нархида бозорга олиб чиқди.
     Шу йили унинг бир текисда йирик - йирик солган памилдориларининг кети биринчи қор ёққунча ҳам узилмади.
    Фойдаси қанча бўлди дейсизми ?
   Ким билсин ? Ёмон бўлмагани аниқ. Ахир шу йили қўш келин туширди-ку...

   2- ҳикоя

   Ўтган йили аламидан чиқмаган Туробжон бу йил нима бўлса ҳам Илёснинг шўрини бир аммалаб қуритишни ният қилди .

    Илёс бу йил уйининг орқа тарафидаги томорқага уч сотихли иссиқхона қуриб августнинг бошларида "Корейс қулупнай"идан эка бошлади. Айтишларича ўша қулупнай кўчатининг бир тупи фалон сўм пул турар эмиш.

   Илёс бугун Туробжондан ариқдаги сувни буриб  янги экилган кўчатларни  суғориб олиш учун руҳсат сўради.
   Туробжон ташида унга "Бемалол" дея ижозат берган бўлса- да , аммо дилида бир шумликни ўйлаб қўйди.

   Туробжон бу сафар ҳам ярим тунда туриб сувни Илёснинг уйига ўтмайдиган қилиб ўз уйига буриб юборди.

   "Кечасиям иссиқнинг дами яхшигина ,- деб ўйлади у , - эрталабгача аллақанча кўчат қовжираши аниқ... Оҳ на на най, нанай най..."

    Туробжон қилган ишидан  кайфияти кўтарилиб алла- паллагача кўзига уйқу келмади.

    Эрта сахарда эса қаттиқ гурсиллаган овоздан уйғониб кетган Туробжон ваҳима аралаш оёғини қўлига олиб ташқарига югурди.
    Баланд босимда очилган сув  то томорқа охиридаги зовурга етиб боргунча ер остидан ўзига йўл очиб ҳовли бурчагида қурилган ҳожатхонани тўлдирган  ва у ўпирилиб босиб тушган эди.
    Туробжон надомат билан пешонасига бир шапати урди.
     У ҳали бу йил янги томи ёпилган иморатининг ертўласи бел баравар сувга тўлганидан хабари йўқ эди.

#тамом

Муаллиф:   Хазонрезги


Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ҚОРА_МАРВАРИД

-Маблағ масаласида ташвиш чекма,- йигитни тинчлантирган бўлди Вероника,- сизларга етарли тиллони ўзим бераман. Энди эса ортингга қайт, карвондагилар шабҳаланиб ўтиришмасин.

Йигит "хўп* дегандек билинар-билинмас бош силкиди-ю, изига қайтди.

Александр билан бўлган илк келишувдан икки ярим ой ўтиб Вероника Самарқандга етиб келган карвон ичида Анна ва унинг акасидан ташқари яна уч нафар йигитнинг ишончига кира олган эди. Ортиқча гап-сўз урчимаслиги учун қолган қизлар ўртадаги сирдан воқиф қилинмадилар. Верониканинг кўрсатмаси билан қизлар қутқариладиган кун карвондагиларнинг барчаси таомга қўшиб бериладиган кучли уйқу дори билан карахт қилиб уҳлатиб қўйиладиган бўлди...
Карвон Самарқандга яқинлашганда Вероника Александрга кичиккина ҳамёнчада қуритилган гиёҳ тутқазди:
- Бунинг бир чимдими йигирмата кишини бир ярим кунга эс-ҳушидан айиради, тошдек қотиради . Икки чимдими эса қирқ кишини. Фақат, эҳтиёт бўласан. Агар икки чимдимини йигирма кишига ичириб қўйсанг борми, уларнинг ярмидан кўпи қайта уйғонмаслиги мумкин.

- Опа,-деди Александр Вероникага эҳтиром билан,- энди иккинчи шартингиз бўйича топшириғингизни беринг. Керак бўлса унга ҳам тайёргарликни бошлайлик.

- Иккинчи шартим шуки... -чуқур тин олди Вероника,- ўзингиз ва ўзаро бир-бирингизни авайлаб Ватанга соғ ва саломат етиб олинг! Мен Ватанимни қанчалик яхши кўрсам сизларни ҳам шунчалик яхши кўрдим. Эҳтимол бу Ватаним учун қилган энг сўнгги яхшилигимдир...
Ватанга қайтгач эса "Қора марварид" ҳақида сўз кетса "У ўз Ватанини чин дилдан севган" деб қўярсиз...

- "Қора марварид" ?!
Опааа!-кўзлари катта-катта очилди Александрнинг,- ахир... Ахир Сиз дардида куйиб-ёнган ўша Ватаннинг тирик афсонасисиз-ку? Мен сизнинг қаҳрамонликларингиз ҳақда эшитиб ёшингизни энг камида ўттиз бешларда деб ўйлардим. Нима учун дастлабки суҳбатимизда ўзингизни таништирмадингиз? Ахир мен...

- Кўрдингми, исмимни эшитиб қанчалик ҳаяжонга тушяпсан,- жилмайди Вероника,- ўша вақт кимлигимни айтсам, севиб қолиб бошимга бало бўлар эдинг?!

- Бу гапингиз рост, опа...- Вероникага жавобан кулимсиради Александр,- сизни анчадан буён ғойибона севишим рост.

- Ана айтмадимми? Яқинда йигирма бир ёшга тўлганимни билганингда эса бутунлай ҳушингни йўқотишинг ҳеч гап эмас экан-да?

- Йигирма бир ёш?! Шугина ёшда шунча қаҳрамонлик?! - овози титради Александрнинг,- опааа! Илтимос, ҳукмдор ҳарамига кирманг! Биз билан уйга қайтинг?! Карвондан шарт ажраймиз-у, алоҳида гуруҳ бўлиб ватанга қайтамиз. Сиз Ватанимизнинг қалбисиз, юрагисиз! Сизни бу нотаниш ўлкаларга ташлаб кетолмаймиз. Сиз бунга муносиб эмассиз...

Жон, опааа...
Сиз ўз Ватанингизга кераксиз...
Ватанимизга кераксиз... - Александрнинг кўнгли бузилиб, қўллари мушт бўлиб тугила бошлаганди.

Вероника маҳзун жилмайди:

- Сенингча мен бу ишларни Ватаним учун қилмаяпманми? Менинг Ватаним шаъни бир-икки манфур бандаларнинг ҳакалак отган нафси учун поймол бўлиши керак эмас. Мен ҳукмдор саройига киришим ва у ерни мендан аввал келиб нафс учун ўргимчак тўрини тўқиб ташлаганлардан холос қилишим керак. Шу йўл билан мени бу ерга жўнатган бир гала ҳиёнатчиларнинг ҳам жазосини берган бўламан. Давомини эса вақт кўрсатади.
Александр, сенга бир дона ўгит айтаман, уни доимо ёдингда сақла! Ҳеч қачон ғирром ўйнама! Ҳатто мажбур бўлиб қолсанг ҳам... Инсонлар ортидан тузоқ қўйма. Бу дунёда ҳам, нариги дунёда ҳам фақат ҳалол ўйнаганлар ютади ва мукофотини олади!

- Хўп, опа! -ўнг тиззасини хиёл букиб қўлини юрагига мушт қилиб қўйди Александр,- бари сиз айтгандек бўлади. Биздан ҳавотир олманг! Фақат... фақат ўзингизни асрашга ваъда берсангиз бўлгани..

- Ваъда бераман,- қатъият билан шивирлади Вероника,- ишни оҳирига етказмагунча ўзимни асрашга ваъда бераман...

🔳 🔳 🔳

Муаллиф: Хазонрезги

📌 @xazon_rezgi /53

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ҚОРА_МАРВАРИД

Вероника Аннанинг сўнгги сўзларидан қувониб кетди. Демак, ишониши мумкин бўлган одамлари сони яна иккитага кўпайар экан...
Ўзини яхши ҳис қила бошлаганинг иккинчи куни Александр Верониканинг ёнига яқинлашди.
-Сизга катта раҳмат, Вероника. Энди сиздан бир жон қарздорман.

Вероника Александрга маъноли тикилиб кулимсиради:
- Бир эмас, икки жон қарздорсан мендан.
-Тушунмадим?! -ҳайратини яширмади йигит,- қанақасига?!
- Қанақасига бўларди? -ҳотиржам жавоб қайтарди Вероника,- Аннани назарда тутяпман мен. Агар сенга бирор нарса бўлса ундан кўнглинг тўқ ҳолда тинчгина оламдан ўта олармидинг? Опанг ёш, гўзал...Кўпда ана шу гўзаллик инсон умрига зомин бўлиши ачинарли ҳолат агар билсанг..
- Анна кўнгилчанглик қилиб сиримизни очиб қўйгани чатоқ бўлибди, кутилмаган фалокат олдида ожиз қолибди. Биз бу сирдан уйга қайтгунча ҳеч кимни воқиф қилмаймиз деб келишгандик. Афсус...-надомат билан бош чайқади Александр.
- Баъзан бизга ёмонлик бўлиб кўринган воқеликлар ортида кутилмаган нажотимиз яширинган бўлиши мумкин.

- Шундай қилиб сиздан икки жон қарздормиз денг? Майли талабингизни айтишингиз мумкин, фақат бир шарт билан, сиримизни сиз ҳам маҳфий тутасиз...-қўлларини иложсиз ёйди Александр

-Яхши келишдик, - деди Вероника пайсалга солиб ўтирмай,- менга икки ишда ёрдам берасиз. Улардан бири айнан ўзингизни фойдангиз учун муҳимдир.
- Қўлимдан келса бажонидил,- йигитнинг самимийлигини унинг беғубор қарашларидан ҳам англаса бўлар эди.
-Унда яхшилаб эшит! -Вероника ўзи тақдири учун қайғураётган қизлар масаласини Александрга батафсил тушунтирди,- сен,-деди у гапининг оҳирида,- сўзларимга ишонмай барини Андронийга бориб етказишинг мумкин. Аммо шуни яхши бил-ки, Андроний мен ҳақимда биронта ҳам мустақил қарор чиқара олмайди, демакким мен бемалол Самарқандга етказилиб бораман ва ҳукмдор саройига киритиламан. Аммо сен ўзинг билишинг керак бўлмаган сирга эга чиққанинг учун бошингдан бевақт жудо этилишинг ҳеч гапмас.

- Нима учун мен сизга ишонишим керак? Нима мақсадда бизга ёрдам беришингиз керак? Шу масалага ҳеч тушуна олмаяпман?!

- Бунинг икки сабаби бор,- бамайлиҳотир жавоб қайтарди Вероника, - биринчидан сизга ёрдам берганим эвазига иккинчи тилагим, яъни ёрдамни айнан сиздан сўрамоқчиман.

Иккинчидан эса гулдек қизларнинг мен сабаб бевақт хазон бўлишларига шунчаки томошабин бўлиб туролмайман.

- Хўп яхши,- бироз ўйланиб жавоб қайтарди Александр,- мен нима иш қилишим керак?

Вероника чуқур тин олди:

- Бу ишни бир ўзинг эплашинг даргумон. Сен ўзингга яна бир ишончли шерик топишинг керак. Агар уч киши бўлсаларинг янада яхши бўларди. Хуллас, қизларга қандай ҳукм чиқаришмасин бу ишни шаҳарда амалга оширишмайди. Энг қулай йўли одамзоддан ҳоли бирон бир жой. Сен шерикларинг билан карвон эгалари ана шундай ҳоли жойга етиб боргунча қизларни улар қўлидан озод қилиб яшириб улгуришингиз керак. Бунинг учун балки ўзингизни гумондан ҳоли қилиш мақсадида қизларни қароқчилар ўғирлаб кетган қилиб кўрсатишингиз керак бўлар. Орадан маълум вақт ўтгач эса ўзингиз учун ҳам ана шундай томоша уюштириб кўздан ғойиб бўлишингиз мумкин.

- Шунақа томоша қўйиб ўтирмай қизларни олиб бир йўла жуфтакни ростласак нима бўлади? - кўзларидан ўт чақнади Александрнинг

- Нима бўлади?! Эшит унда?! Агар сиз бу ерда қизлар билан тинчгина, зим-зиё кўздан ғойиб бўлсангиз, Андроний ва Себастьянларнинг кўнглида шубҳа уйғотасиз. Шунда улар сизларни излаш, қўлга тушуриш чорасини кўришлари мумкин. Элчилик мавқеидан фойдаланиб бу ҳақда Самарқанд ҳукмдорининг ўзи ёки ишончли вакилларидан ҳам ёрдам сўрашлари мумкин. Ҳар икки ишни қилмаган тақдирларида ҳам ватанга қайтишгач оила аъзоларингиздан ўч олиб аламдан чиқишлари эса тайин масала.
Хуллас, бу ишни яхшилаб ўйлаб кўриб, пишириб, умумий бир қарорга келиб олишимиз учун вақт ҳали етарли.

- Қизларни олиб кетишга кетамиз-ку, аммо уларни таъминлаш учун етарли маблағни қаердан оламиз?

Муаллиф: Хазонрезги

📌@xazon_rezgi /52

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

📆 QAYSI OYDA TUG'ILGANSIZ? 📅

♥️💜🩶💚💛🤍🩷🤎🩵❤️🖤💙🧡

BU KANALDA HAMMA O'ZIGA MOS RASMLARNI, PROFIL UCHUN ORIGINAL IDEYALARNI TOPADI

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК"  🦋


Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

🍂
Бир хафта аввал...

- Хонзодахоним, -бир даста тиканидан тозаланган қип-қизил атиргулларни узатди Йигитали,- ҳадемай хонадонимиз маликаси бўласан.
Симёғочнинг хира чироғидан таралиб турган нур остида Хонзода йигит узатган гулдастани олиб юзларига босди:
- Вуууй!? Бунча чиройли бу гуллар? Аммо уларни уйга қандай олиб кираман?
- Йигитали акам бердилар дейсан,- меҳр билан шивирлади йигит,- нима қилибди, яқинда эр-хотин бўламиз-ку?

- Эээ, барибир ота-онамдан уяламан-да? - эркаланиб юзини бурди Хонзода, -ҳозир ҳам биров кўриб қолади деб юрагим така-пука. Илтимос, бошқа бунақа катта гулдаста олиб келманг,- у Йигиталининг юзига араз ифодаси ёйилгани кўриб шоша-пиша қўшиб қўйди,- майли бир дона атиргул олиб келинг. Мен уни китобларим орасида гербарий қилиб оламан. Фақат хафа бўлманг, хўўўп?!
- Сендан хафа бўларканманми? Майли келаси хафта сенга энг чиройли атиргул олиб келаман. Бир дона.
- Келишдик,- жилмайди Хонзода,- энди мен борай.
- Вооой, дарров-а? Ҳали ўн минут ҳам гаплашмадик-ку?
- Одамлар кўриб қолмасин. Адамларни биласиз. Биров бир гап айтса кўтара олмайдилар.
- Ҳмм, -деди Йигитали овозига сирли тус бериб,- тўйдан кейин ҳам қайнотам қассоб деб нафасимни ичимга ютиб юрсам керак.
- Ундай деманг, адамлар ўзларидан ўзлари ҳеч кимга жаҳл қилмайдилар. Билсангиз улар жуда кўнгилчан ва самимий инсонлар. Ундан кейин куёв деганларини пайғамбарлар сийлашган-ку, сизни ҳам иззатингизни жойига қўядилар, ахир сиз битта-ю битта қизларининг турмуш ўртоғи бўласиз,- Хонзода шундай деб яна гулдастани ҳидлади,- энди мен борай. Ҳадемай адамлар чойхонадан қайтиб қоладилар.

- Тўҳта-чи, ўқишингни сиртқига ўтказиш нима бўлди? Ҳал қилдингми?

- Йигитали ака, аввал тўйимиз ўтсин, сўнг иккинчи курсни битирай. Ана ундан кейин бу масалани икковимиз биргаликда университетга бориб ҳал қиламиз. Бўптими?
Хонзоданинг овозида эркаланиш оҳангини ҳис қилган Йигитали:
- Келишдик,- деди келажакда ўзларини кутаётган кунларни тассаввур қилиб ширин тамшанганча,- энди борақол. Мен шу ердан сени кузатиб тураман.

- Хўп бўлади.

- Келаси шанба куни сени шу ерда кутаман.

Хонзода индамади. Тез орада у чаққон ҳаракатлар билан лип этиб орқа дарвозадан ҳовлиси томон сингиб кетди.

@xazon_rezgi

-5-

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Озиш осон эмас! 💪
Менга чидасангиз, қўшилинг.
14 кунда 5 кг натижа обераман, қаттиқ назорат қилиб, натижа кўрсатаман! 🎯
Ҳақиқий натижа хоҳласангиз, каналимга қўшилинг

диплом рақами N°043622‌‌

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

𝐁𝐨𝐦𝐝𝐨𝐝 𝐮𝐜𝐡𝐮𝐧 𝐛𝐮𝐝𝐢𝐥𝐧𝐢𝐤 ⏰
𝐁𝐨𝐦𝐝𝐨𝐝 𝐮𝐜𝐡𝐮𝐧 𝐛𝐮𝐝𝐢𝐥𝐧𝐢𝐤 ⏰
𝐁𝐨𝐦𝐝𝐨𝐝 𝐮𝐜𝐡𝐮𝐧 𝐛𝐮𝐝𝐢𝐥𝐧𝐢𝐤 ⏰
𝐁𝐨𝐦𝐝𝐨𝐝 𝐮𝐜𝐡𝐮𝐧 𝐛𝐮𝐝𝐢𝐥𝐧𝐢𝐤 ⏰
𝐁𝐨𝐦𝐝𝐨𝐝 𝐮𝐜𝐡𝐮𝐧 𝐛𝐮𝐝𝐢𝐥𝐧𝐢𝐤 ⏰
𝐁𝐨𝐦𝐝𝐨𝐝 𝐮𝐜𝐡𝐮𝐧 𝐛𝐮𝐝𝐢𝐥𝐧𝐢𝐤 ⏰
𝐁𝐨𝐦𝐝𝐨𝐝 𝐮𝐜𝐡𝐮𝐧 𝐛𝐮𝐝𝐢𝐥𝐧𝐢𝐤 ⏰

𝐁𝐨𝐦𝐝𝐨𝐝 𝐮𝐜𝐡𝐮𝐧 𝐛𝐮𝐝𝐢𝐥𝐧𝐢𝐤 ⏰
𝐁𝐨𝐦𝐝𝐨𝐝 𝐮𝐜𝐡𝐮𝐧 𝐛𝐮𝐝𝐢𝐥𝐧𝐢𝐤 ⏰
𝐁𝐨𝐦𝐝𝐨𝐝 𝐮𝐜𝐡𝐮𝐧 𝐛𝐮𝐝𝐢𝐥𝐧𝐢𝐤 ⏰
𝐁𝐨𝐦𝐝𝐨𝐝 𝐮𝐜𝐡𝐮𝐧 𝐛𝐮𝐝𝐢𝐥𝐧𝐢𝐤 ⏰
𝐁𝐨𝐦𝐝𝐨𝐝 𝐮𝐜𝐡𝐮𝐧 𝐛𝐮𝐝𝐢𝐥𝐧𝐢𝐤 ⏰
𝐁𝐨𝐦𝐝𝐨𝐝 𝐮𝐜𝐡𝐮𝐧 𝐛𝐮𝐝𝐢𝐥𝐧𝐢𝐤 ⏰

Qur'oni Karim oshiqlari uchun jamiyl sahifa biz bilan ilm olish oson..!👆

Читать полностью…
Subscribe to a channel