xazon_rezgi | Unsorted

Telegram-канал xazon_rezgi - XazonRezgi (Official Channel)

31830

Ассалому алайкум. Хазонрезгининг телеграмм каналига хуш келибсиз! Каналдан пост улашганда муаллиф номини ўчирманг! Perfluence https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g Реклама таклифи: https://t.me/Reklamarezgi

Subscribe to a channel

XazonRezgi (Official Channel)

#ҚАСД

Райҳона дастлаб ҳеч нарсага тушунмасдан тепадан туриб ердаги ўз танасига тикилганча муаллақ тураверди.

Шу вақт Марямхон гўдакни кўтариб турган шифокордан сўраб олди ва унинг юзини Райҳонанинг юзига босди.
Гўдак тамшаниб онасининг юзини митти лаблари билан тамшаниб сўра бошлади. Аммо ҳаракати бесамар кетгач , қип- қизариб тиришганча жаҳл билан бор овозида "инга"лаб йиғлаб юборди.
Райҳона чидай олмади . Барчасини унутиб шифтдан пастга - гўдагига отилди :

- Болааам...!!!

Шу вақт операция столида ётган Райҳона ожизгина қимирлади. Нималардир демоқчи бўлди . Аммо гапира олмади . Гавдасини бошқара олмай кўзларидан бир томчи ёш сизиб чиқди.
Марямхон унинг "Болааам" деган ҳитобини яхши англаган эди.

У гўдакни бағрига босар экан ...кўзларидан шашқатор ёш оқиб кетди... Гапира олмади... Икки оғиз сўзни айтиш шу қадар қийин эканлигига ҳайрон қолди . У "Дунёимизга хуш қайтибсиз !" демоқчи эди. Айта олмади . Аранг :

- Дада ... - дея олди халос.

Профессор Мажидов қизига қараб жилмайди. Ортиқча гапирмади. Фақат "Сен менинг фахримсан , қизим" деди шивирлаганча .

Райҳонанинг танаси аста - секинлик билан фаол ҳолатга ўта бошлади...

Юрак уруши , қон босими меъёрий ҳолатга яқинлашди.

Мажидов Райҳонанинг ёнига яқинлашди:

- Ўзингизни ортиқча уринтирманг. Фарзандингиз соғлом дунёга келди . Ундан асти ҳавотир олманг. Энди барчасини бошидан бошлаш учун куч тўплаймиз. Бахтли яшаш учун !

Профессор Мажидов шундай дея ҳамкасбларига ўгирилди:

- Руҳсат берсангиз беморни яқинларига хушхабарни Марямхон етказса . Мен буни ота сифатида эмас , балки бир ...

Мажидовнинг сўзларини Шоҳида Туроповна бўлди :

- Марямхон тез борақолсин ! Тўққиз ойдан буён кутавериб уларнинг ҳам кўзлари тешилди ..., - у Марямхонга ишора қилди,-
Чаққон қимирла , қизим !

Марямхон қўлидаги гўдакни яқинида турган шифокорга авайлаб тутқазди...

У операция хонасидан узун коридорга чиқар экан бирдан кўнгли тўлиб кетганлигини ҳис қилди.

Коридорнинг у бошида Али кўринди . Марямхон ўзини тута олмади . Шашқатор йиғлаб юборди.

- Акааа... Али акаааа ... - деди ва қўлларини Али томонга чўзганча талпинди.

Али Марямхоннинг ҳолатидан қаттиқ қўрқиб кетган эди.

- Мар ... Марямхон ... Нима ... Нима гап ... ? Гапиринг , юрагимни куйдирманг ! Гапирииииинггг!

Марямхон йиғлай туриб жилмайди:

- Ака , Райҳона опам ... Райҳона опам ўзларига келдилар ...! Ака, ўғил муборак !

У кулиб йиғлар, йиғлаб кулар эди.

Али турган жойида қалқиб кетди . Ва ўша ернинг ўзида тиз чўкди. У бошини саждага қўйди.
Икки маротаба шукр саждасини адо этди.

- Шукр ... Ё ,Аллоҳ , ўзингга шукр !!! Минг бир шукр ... Чексиз шукр ...

Алининг ҳам кўзларидан ёш қуйилиб келарди ...

Марямхон Алининг қариндошларини жилмайганча табриклар экан , улар орасида ўзини бошқача кузатаётган Азаматга кўзи тушиб юраги бир ўйнаб кетди :

"Бу йигит Али акага бир томчи сувдек жуда ўхшар экан- а ? "

Иш тугашига яқин Алини шифокорлар жамоаси алоҳида қабул қилишди . Улар Алини Райҳонанинг ҳаётга қайтгани ҳамда ўғиллик бўлганлиги билан табриклашди. Ҳар қайси мутахассис ўз йўналиши бўйича тавсиялар бериб ўтишди.

Алининг қулоғига эса умуман гап кирмади. Англаб , тушунгани эса фақат Райҳонанинг бирдан тузалиб, юриб кетмаслиги , шунча ойлик ётоқдан кейин тўқималар фаолияти бирмунча издан чиққанлиги , барини ўз ўрнига қайтиши учун вақт керак эканлиги бўлди.

Али :

- Сизлар, нима десангиз шу ,- деди ва шоша - пиша сўради ,- уларни қачон кўришим мумкин ?

@Xazon_Rezgi. /138

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

🙋🏻‍♀️Онажонлар сизлар учун психологик тест👆
Бу тест орқали психологлар инсоннинг қандай ҳарактерга эга эканлигини аниқлашар экан.

❗️Қиз болани соясини топинг


Сиз ҳам синаб кўринг, қанчалик тоғри экан🤔

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

🔥 ГЎШАНГАДАН ЭШИТИЛГАН ФАРЁД

Тонг саҳарда аёл кишининг фарёди бутун маҳалланинг тинчини бузиб юборди. Энг ёмони, бу овоз куни кеча тўй бўлиб ўтган ҳонадон томонидан келаётган эди.
Куёв чимилдиққа киргач, янгаларнинг норозилигига қарамай, уларга жавоб бериб юборди.Негадир йигитнинг кўзлари қизариб, юзи кўкариб кетган, бутун аъзои-бадани дағ-дағ қалтираётгандай эди.
-Ҳа, охири етишдим-а сизга, - деди куёвбола беўхшов тиржайиб, - тилло узук муборак бўлсин, жоним. Аммо дунёдаги энг бахтли келинчак бўласиз, бунга гарантия. Сизга ҳозир бир сирни очаман. Билганингиз маъқул, ахир энди менинг хотинимсиз. Лекин сиз қўрқманг...хўпми?...


Давоми

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Аёлсан...

Муаллиф:
Гулбаҳор Раҳматуллаева
Ижрода: Раъно Тажибаевна


Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

АЁЛ

Сен дунё тилсими, тенгсиз ва дилбар ,
Мўъжизаси ўзинг, нурли бир хаёл.
Таърифинг айларга топиларми сўз ,
Энг гўзал ҳилқатсан , мукаррам аёл .

Она ўзингдирсан биргина жонин,
Минг бир томирида оққан меҳрсан.
Дунё бешигига умидни белаб ,
Ҳаёт алласини айтган сеҳрсан...

Сен ўша Фарҳодлар дилига ишқни ,
Солганча тоғларни айлатган толқон...
Жаннатий ҳислардан тузилган даста,
Беҳишт боғларидан уфурган райҳон...

Сайланган танҳо ёр , ўрни беқиёс
Жон қадар суюксан , опа , сингилсан.
Интиқиб кутилган баҳор каби қиз ,
Ота ардоғида мунис кўнгилсан...

Шоирлар шеърига бергувчи сайқал,
Ҳар бир сатр узра балққан қуёшсан.
Сабрига қояни чўктиргувчи тиз,
Матонат ўзингсан, ўзинг бардошсан...

Сен ўша дилларда яшашга ишонч ,
Жавоби чексизлик қадар саволсан...
Вафо , садоқатнинг буюк тимсоли ,
Оламнинг меҳвари , азиз аёлсан...

Муаллиф: Хазонрезги


Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Рўза тутаман деб саҳарликка уйғонганларга, Аллоҳнинг саломи, жаннат бўлсин!

Рамазоннинг 8-куни муборак бўлсин

Аллоҳ барчаларимизга чиройли сабр берсин.

/channel/Xazon_Rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ИЖАРАГА_БЕРИЛГАН_ЭР

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

Нодирнинг асабийлашгандан чаккасидаги томирлар "ўқлоқдек" бўртиб чиқди. У Лайлога боплаб жавоб қайтармоқчи бўлиб оғиз жуфтлади-ю, шундан сўнг охири бахайр бўлмаслигини англаб қўл силтади. Начора, Нодирнинг ҳам Лайлонинг ёнида тили қисиқ жойи бор. Бундан уч ой муқаддам унинг айби билан институтнинг тўрт хонали лабораторияси бутун ашёлари билан ёниб кетди.Ўша куни лабораториядан энг охирги чиққан Нодир бўлганлиги учун барча айблов унга қўйилди. Барига сабабчи қилиб розеткадан суғурилмай қолиб кетган иситиш мосламаси бўлди. Аслида ҳаётда бирор зарар етказилган ҳолат юзага келса энг биринчи ўринда айбдор изланади. Айби бўйнига қўйилгач, зарарни қоплаш унга юкланади ва шу билан иш ёпилади. Ҳаётнинг ёзилмаган қонунларидан бириям шу. Хуллас, лаборатория воқеасида айбдор саналиш Нодирнинг чекига тушганди. Турган гап-ки, емаган сомсасига пул тўлашда Нодирнинг жонига Лайло оро кирганди. У ўзига тегишли уй ва машиналарни гаровга қўйиб, Нодирга фалон миллион сўмлик кредит расмийлаштириб берган ва шу орқали лаборатория қайтадан таъмирланиб жиҳозланган эди.
Нодир шуларни кўнглидан ўтказар экан қаршисида "Билганимдан қолмайман" дегандек чимирилиб ўтирган аёлга қўл силтади:
- Билганингни қил. Кейин пушаймон бўлмасанг бўлди!
- Нега пушаймон бўларканман? -зумда чиройи очилди Лайлонинг,- ҳеч-да! - у ўрнидан дик этиб туриб стулда ўтирган Нодирни бўйнидан қучди,- раҳмат, жоним. Йўқ демаслигингизни билардим.
Нодир Лайлога жавобан индамади. У ота-онасига бу тарзда қандай қилиб ёлғон муомала қилишни хаёлига сиғдира олмай ич-ичидан ҳуноб бўларди. Агар бор ҳақиқатни, яъни Лайлони иши юзасидан Дубайга кетишини тан олган тақдирда ҳам бу ҳолат учун отасининг ғазаби келиши тайин эди.Нодирнинг отаси Ҳомид ака жуда жаҳли тез инсон. Жаҳли чиқса валломатиниям танимайди. Маҳалладошлари Ҳомид ака тўғрисида хазил-чин аралаш "Ҳомидбойнинг жаҳли чиқиб феъли хўйи тутиб қолса, унга ҳатто ўз туққан онасиям бас келиб бўпти!" дейишарди. Энг қизиғи кайфияти яхши чоғида Ҳомид акага етар қўли очиқ, мард ва танти инсон ер етти қишлоқда топилмасди.
Ҳомид ака шундай инсон эди. Хонлиги ҳам, беклиги ҳам бўлган, гоҳида жаҳли бурнининг учида бўлган, гоҳида эса саҳоватда Ҳотами Тойга йўл кўрсатадиган инсон эди у.
Ҳомид аканинг аёли Раҳбар ая эса эрига акс ўлароқ оғир-вазмин, сермулоҳаза аёл эди.

-18-

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

🔥Диққат, премъера! 🔥

Муаллиф: Хазонрезги

#ИЖАРАГА_БЕРИЛГАН_ЭР

/channel/Xazon_Rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ҚАСД

Али ҳар сафаргидек Райҳонанинг ёнидаги стулдан жой эгалламади. У шунчаки ерга ёзилган гиламга қунишибгина чўккалади. Шу ўтиришда ҳар доимги одати бўйича аёлининг қўлини оҳиста тутганча шу қўлларга лаб босди.
Сўнгра Райҳонанинг билинар- билинмас дўппайиб қолган қорнига ўнг қўлини қўйди. Аста силади.
Райҳонанинг Иймонага ҳомиладор бўлган вақтида гамбургерга бошиқоронғи бўлиб , ўзи билан уришиб- талашганча , кўнгли суст кетган емагини ола келтириб оғзини тўлдирганча шоша- пиша еганлари кўз ўнгига келиб юраги эзилди.

"Райҳона...

Қани эди "фалон нарсани егим келяпти" десанг ,- дея ўйлади Али, - бу кичкинтойимиз фақат томчи дори билан катта бўлмоқда".

Али ўтирган куйи кўзи илинди.

У шу алфозда қуш уйқусида қанча ухлади билмади.

Бирдан ...

Бирдан ўзининг қўлига бировнинг оҳиста туртганини сезиб дарҳол кўзини очди. Аммо хонада ўзи ва Райҳонадан бошқа ҳеч ким йўқлигини кўриб таажжубланди.

Райҳона ўз ўрнида ҳар доимгидек ҳаракатсиз ётар эди.

" Уйқусирадим шекилли ,- дея ўйлади Али хаёлларини бир жойга жамлашга ҳаракат қилиб ,- қўлим ҳам увишиб қолган кўринади" . Али қўлини силаб юбориш ниятида энди олмоқчи бўлганида яна ...

Яна қўллари ожизгина зарбани туйди...

Али қўлларига қаради. Сўнг Райҳонага...

У барчасига тушунган эди !

Али Райҳонанинг юраги остидаги ўз дилбандининг илк бор тепинганини ҳис қилган қилган эди.

- Болааам...- деди у кўнгли эриб ,- болаааммм , илтимос ҳаётимизга ёруғлик олиб кел ...

Ўзинг билан аяжонингни етаклаб кел ...

Биз сизларни кутаяпмиз...

Интизор бўлиб ...

Муштоқ бўлиб ...

Илтимос , болам , илтимос...


* * *

Райҳонада ҳомиладорликнинг охирги ойлари оғир кеча бошлади . Унинг гоҳида юрак уриши тезлашар , гоҳида сустлашиб қолар , баъзи кунлари қон босими тез - тез кўтарилиб- тушиб атрофдагиларни ҳуноб қилиб қўярди.

Шифокорлар ҳам энди кунда - кунора Райҳонанинг атрофида уймаланиша бошлашди.

Райҳонанинг ҳолати тиббиёт тарихида кўпда учрамайдиган ҳодиса бўлганлиги сабабли , республиканинг энг таниқли , номи чиққан шифокорлари ҳам унинг касаллик тарихига қизиқиб қолишган , беморнинг соғлиғи юзасидан тез - тез консилиумлар ўтказиб туришар , орада чет эллик ҳамкасблар билан ҳам онлайн тарзда мулоқат ўтказиб туришар эди.
Бўлажак туғруқ жараёни учун масъуллар қаторига Райҳонанинг илк фарзандини дунёга келтиришини тўлиқ назорат қилган шифокор Шоҳида Туроповна ҳам киритилган эди.

У ҳамкасбларига бемор Аслиддинова аввалги туғруқ вақтида бош фарзандини муддатидан илгари дунёга келтиргани ҳақидаги маълумотни бот- бот такрорлар ва организм бу сафар ҳам ушбу ҳолатни қайта бошдан кечириши мумкинлиги ҳақида таъкидлар эди.

Аммо барча қўрқинчлар ортда қолди.

Райҳонанинг ҳомиласи тўққизинчи ойнинг юзини кўрди.

Шифокорларнинг галдаги жавоб истаган саволлари фақат битта эди :

- Райҳона билан боғлиқ туғруқ жараёни қандай кечади ?


@Xazon_Rezgi /135

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди

С участием Президента Шавката Мирзиёева состоялось торжественное мероприятие по случаю Международного женского дня

Тавсия: @xazon_rezgi

Хазонрезги — каналига уланиш учун линкни босинг👇
/channel/xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

РИЁКОР БЎЛМАНГ!

Анчадан бери кўришмаётган, қишлоқда турадиган қариндошимиз оламдан ўтганлари ҳақида хабар келди. Ғариб, камбағал аёл эдилар. Қачон ҳол сўрасам доим "ҳаммаси яхши, жуда яхши" дердилар. Биз учун ҳам у кишида ҳаммаси бир текисда эди. Асл ҳолат эса...
Марҳуманинг хонадонларига борганимизда ҳаммаси аён бўлди. Ховли-жойлари жуда эски, фарзандларининг кийимлари ҳам жуда ҳароб аҳволда эди. Раҳмим келиб, ачиниб кетдим. Шундай ҳам яшаш мумкинми!? Бирор марта шикоят қилмабдилар, бетобликларини ҳам айтмабдилар...
Маросимлар ўтаётган кезда қизлари билан суҳбатлашиб қолдим. "Нега аҳволларини айтмадилар, нега биз билмадик, нега бунчалик ҳолда эканлигингиздан бехабар қолдик?" дедим. Қизларининг жавоби менинг ҳайратимни ошириб, тушкунлигимни беш баттар қилди.
«Опа, уни қўятуринг, фейсбукка сиз қўйган расмларингизни баъзан онамга кўрсатардим, Дубайга-ю, Мисрга борганингизни, Истанбулдаги саёҳатингизни, энг чиройли ресторанларда тановул қилганингизни, Европага учганингиз-у, Бутик дўконлардан кийим ҳаридларингизни, ҳаммасини кўрсатгандим. Баъзан "опанг нима қиляпти экан, саҳифасини очиб кўрсатчи!?" деб қолардилар...
Охирги пайт расмларингизни кўрсатгим ҳам келмай қолди, чунки, сизни шоҳона ҳаётингизни ҳар сафар кўргандан кейин "кимлардир ҳаётида камчиликсиз, ҳоҳлаган ерига бориб, истаган кийимини кийиб, кўнгли тусаганини олиб юрибди... Нега менда бунинг бирортаси ҳам йўқ? Нега менинг умрим фақат қийинчилик, етишмовчиликда ўтяпти? Ё одам эмасманми? Ёки яхши яшашга менинг ҳаққим йўқми? Мен ҳам одамман-ку!?" деб, сиқилиб қолардилар. Умрларининг охиригача сизнинг расмларингиз, яшашингизни расмларингиз орқали томоша қилиб, эзилиб ўтдилар. Расмларингизни бекор кўсатибман» деб, йиғлаб юборди...
Мен дахшатга тушдим, карахт эдим, тилларим карахт, ҳушларим карахт, ўзим карахт эдим. Тасалли учун бирор сўз, калима тополмасдим...
Ўша кундан кейин қариндошимнинг ўлимига мен ўзимни айбдордай кўра бошладим...
Уйга келибоқ, саҳифаларимга қўйган расмларимнинг ҳаммасини ўчирдим. Ресторанлар ҳам, курортлар ҳам, Дубай, Мисрлар ҳам кетди... Қайтиб бундай расм қўймайман деб аҳд қилдим. Баъзан шундай фароғатда яшаётганини суратга олиб, қўйганларга кўзим тушиб қолади. "Қўйманг, сиздан ғариброқ одамлар бор, уларда ҳам кўнгил бор, орзу бор, уларнинг кўнгилларини янчманг" дегим келади...
Ҳар сафар саёҳатга борганимда, кийим олганимда, ресторанга кирганимда ўша қариндошим эсимга келаверади...

©интернет

/channel/Xazon_Rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#Кайфият😊

Озодбек Назарбеков ва бошқа казо-казоларнинг маданиятсиз жиянларига бағишланади.

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#Ҳаётий_ҳикоя

Худо йўлига...

Бир одам бозорга иккита тахта қутида олма келтирди. Олмалар қирмизи рангда бўлиб, бири биридан чиройли эди. Олма соҳибини харидорлар ўраб олишди ва нархини сўрашди. Шунда соҳиб кулиб жавоб қайтарди:
-  Мен олмаларни сотмайман.
-  Ие, нега сотмайсиз? – сўрашди харидорлар.
-  Буларнинг эгаси бор. 
-  Ким эканлигини, айтинг. Биз ўша одамдан сотиб оламиз, - дейишди улар. -  Бу олмалар жуда растабоп экан.
-  Сабр қилсаларингиз, ўзларингиз кўрасизлар, - деди мева соҳиби.
Харидорлар ўз расталари томон кетишди.  Олмаларнинг эгаси эса қутиларини бир четга қўйиб,  кузата бошлади. Раста оралаб мева олаётган кишиларнинг баъзиларини чақириб, уларга бир-икки килодан олмани текинга улашиб бера бошлади.  Кимдир у олмаларни олди, кимдир эса йўқ. Аммо ордан кўп вақт ўтмай қутилар бўшади. Шунда бир сотувчи келиб ўша кишига киноя қилди:
-  Шу одамлар эдими олмаларнинг эгаси? Аҳмоқ экансизку. Биз бозордаги энг қиммат олманинг ҳам нархидан баланд қилиб олар эдик. Сиз бўлсангиз кимларгадир текинга тарқатиб юбордингиз. Текин берар экансиз, бизга бериб қўяқолмайсизми?  Қандай зўр олмалар эди-я!
-  Улар олма эмас, - мийғида кулди соҳиб. – Улар бир коса сув эди.
-  Ростдан ҳам жинни бу одам, - деди яна бир сотувчи. – Гаплари ҳам алмойи-алжойи.
-  Сизлар шундай деб ўйлайсизлар. Аммо мен гувоҳи бўлган  воқеа, бутун умримга арзигулик сабоқ бўлди, - деди  олмаларнинг эгаси.
Унинг бу гапдан кейин сотувчилар ўша воқеага қизиқиб қолишди. Шунда ҳалиги киши бошидан ўтказга воқеани айтиб берди.
-  Кунларнинг бирида уйимга бир одам  келди. Кийиниши бинойидек.  “Худо йўлига садақа қилинг” деди у. “Мен шу вақтгача ҳеч кимга садақа берган эмасман. Сенга ҳам ҳеч нарса бермайман”  дедим. “Худо йўлига” - деди у. Мен гапимни қайтардим яна.  У эса “Лоақал бир қултум сув беринг, хонадонингиздан ноумид чиқмай” деди.  Мен аччиқланиб бир коса сув чиқариб бердим.  У одам раҳмат айтиб сувдан бир қултим ичди ва қолганини дарвозам олдига баҳорда келтириб ўтқазган, аммо негадир ҳануз кўкармай турган олма кўчатининг остига қуйди. Кейин “Аллоҳ рози бўлсин” деди-да косани менга қайтарди.  Ишонсангиз ўша олма кўчати бир ҳафтадан кейин куртак ёза бошлади. Икки йил ўтиб мевага кирди.  Мана беш йил бўлибдики шиғил ҳосил беради. Бариси бир хил бўлиб пишади. Ўша олмалардан узиб олиб емоқчи бўламан-у, лекин ҳеч еёлмайман. Олмани оғзимга олиб келдим дегунча ўша одам кўз олдимга келадида: “Худо йўлига...” дегандек бўлаверади. Сотмоқчи бўлсам ҳам шу аҳвол такрорланади. Қачонки шу олмаларни тарқатсам мендаги беҳаловатлик йўқолади. Сабабини билмайман.
Одамлар унинг хикоясини тинглашди-ю, аммо ҳеч ким унга изоҳ бермади. Бир-бир тарқалиб кетишди...

Аслиддин Мустафо.

/channel/Xazon_Rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Кичкина қишлоқларнинг бирида дурадгор уста яшар эди. У ёғочларга чиройли нақшлар бериб қиммат нархга сотарди.
Кунларнинг бирида унинг олдига бир чол келиб:

- Сен бу меҳнатинг орқали яхши топасан, лекин фақир муҳтожларга ҳеч ҳам хайр- эҳсон қилмайсан. Ана у қассобни қара, у оз топса ҳам, деярли ҳар куни фақирларга гўшт тарқатади, - дебди.

Дурадгор чолга қараб жилмайибди, лекин индамабди, шунда чол жавоб олмагач дурадгор ёнидан ғазабланиб чиқиб кетибди.
Бу воқеадан кейин қишлоқда:
“Уста бой, лекин хасис экан”, деган гап тарқалибди ва қишлоқдагилар дурадгорни ёмон кўриб қолишибди.

Кунларнинг бирида дурадгор хасталаниб қолибди. Ҳеч ким ундан хабар ҳам олмабди. Хаста дурадгор ёлғизланиб оламдан кўз юмибди.

Кунлар ўтиб одамлар қассоб гўшт тарқатмай қўйганини пайқашибди. Шунда қассобдан нега олдингидек гўшт тарқатмаётганини сўрашса, у:

- Дурадгор уста ҳаётлик чоғида ҳар сафар пул олиб келиб, мендан фақирларга гўшт тарқатишимни сўрарди. Ҳозир эса дурадгор йўқ. Энди ҳеч ким пул олиб келмаяпти, - деб жавоб берибди.

Қиссадан ҳисса: Ҳеч қачон инсонда кўрган нарсангизга қараб баҳо берманг, унинг қалбини фақат Яратган билгувчидир.

© интернет

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Йил нархини билиш учун имтиҳонда муваффақиятсизликка учраган талабадан сўранг.
Бир ойнинг нархини билиш учун, муддатидан олдин туққан онадан сўранг.
Ҳафталик муҳаррирдан ҳафтанинг нархини сўранг.
Бир соат нархини билиш учун севгилисини кутиб турган ошиқдан сўранг.
Бир дақиқанинг нархини билиш учун поэздга кечикиб келган инсондан сўранг.
Бир сония нархини билиш учун автоҳалокатда яқинидан жудо бўлган кишидан сўранг.
Бир сониянинг мингдан бирининг нархини билиш учун олимпиада кумуш медал совриндоридан сўранг.

Соат миллари ишлашни тўхтатмайди. Шунинг учун, ҳаётингизнинг ҳар бир дақиқасини қадрланг. Ва бугунги кунда сизга берилган энг катта совға сифатида қадрланг.

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

👆👆👆👆аввалги қисмлар

#ҚАСД

45- ЯКУНИЙ ҚИСМ

* * *

Райҳона ўзини ҳар доимги таниш сайҳонликда кўрди. Ям - яшил майсалар митти чечакларни ўз бағрига ошиён қилган таниш сайҳонлик. Бу ерда чегара йўқ. Осмон ҳам, ер ҳам қўл узатсанг етгулик жойда. Райҳона бу ерда нимани кўришни истаса ўша нарса кўз ўнгида намоён бўлишини аллақачон фаҳмлаб улгурганди. Шу сабаб сайҳонлик бор бўйи билан гоҳ чаман гулзор, гоҳ сувлари дилга ором бериб ястаниб оқадиган катта дарё , гоҳида эса эрка жайронларни бағрида сийлаган пурвиқор тоғлар , гоҳида ҳар бир новдаси шинғил мева тутувчи танти боғлар кўринишига келиб қолар эди.

Райҳона бу ерда битта нарсани тушунди.

Кўнгил - ўзинг кўришни истаган воқелик экан. Унда нимани кўришни истасанг намоёни, тақдими ҳам шу экан. Агар сен Аллоҳдан фақат яхшилик ва яхшиларни тиласанг , унда худди ана шу неъмат сенга рўбаро бўлар экан.

Райҳона ҳам тилашни ўрганди.

У Аллоҳдан энг хайрлисини тилади .
Ва Аллоҳ бу йўлда нимани ихтиёр этса шунинг қабули учун бош эгар бўлди.

- Қизииим..

Райҳона ҳар сафаргидек ота ва онасини кўришни истаган эди.

- Адажооон ... Аяжооон ...

Райҳона уларга салом берган каби бошини эгди.

У барчасини тушунган эди. Ота ва онасидан ажралиш палласи яқин...

Райҳона ўзини онасининг бағрига отди. Отаси эса шу туришда унинг сочларини силади :

- Қизим ... - деди онаси унга меҳр билан боқиб ,- вақти келди...

Сени икки дунё оралиғида тутиб турган ҳаёт риштаси энди алоҳида бир вужуд сифатида яшашга ҳозирланаяпти. Ҳадемай у ёруғ дунёга келади . У ўғил бола...

- Сен ва Алининг ўғли бўлган бу бола ўсиб, улғайиб тенгсиз олим бўлади. Жуда кўп ечилмаган саволларга жавоб топади. У хатто бедаво деб хисобланган дарднинг ҳам давосини кашф қилади. Ўғлингни номи тилларда достон бўлади , - Райҳонанинг отаси фахр билан жилмайди.

- Иймона эса отасининг ишини давом эттиради, уни янада кенгайтириб, ривожлантиради. У илм, зиё улашувчи покиза қалб эгаси бўлади. Ҳар бир ишни нозик дид ва нафосат билан бажариш унга онаси , яъни сендан ўтади, - эрининг сўзларига қўшимча қилди онаси.

Қизим ... Бу айтган сўзларимиз фарзандларинг шу даражага етишганда "Алҳамдулиллоҳ" деган вақтдагина ёдингга тушади...

- Мен-чи ? Менга нима бўлади , адажон ,аяжон ?! Мен ортга қайта оламанми ?! Ёки насибам фарзандларим камолини у дунёдан кузатиш бўладими ?

- Сен жойинг Аллоҳ ўзинг учун тақдир қилган ерда , яъни бахтлилар орасида. Биз эса аянг ва мен ҳамиша ёнингдамиз.

Отаси кўзи билан тўғрига ишора қилди. У ерда булутлар оғушида бир гўдак жилмайиб сузиб келар эди.

Райҳонанинг боши айланди.

Зум ўтмай оппоқ, ҳаррир либосга бурканган мавжудотлар уни икки қўлидан ушлаб қувурга ўхшаш нурли йўлак бўйлаб учириб кета бошладилар...

Орадан қанча вақт ўтгани Райҳонага англашинилмади.

Кўп ўтмай Райҳона ўзини аллақандай оқ рангли хона шифтида кўрди ... У шифтда муаллақ турганча пастдагиларни кузата бошлади. У ерда бир гуруҳ оқ халат кийган инсонлар доира мисол тўпланиб нимадир қилишар эди.

- Мана бўлди ! Полвонимизни қабул қилинг ! - аёл кишининг дилбар овози эшитилди .

Иккинчи аёл бағридаги йўргакка ҳозиргина дунёга келган гўдакни босиб улардан ажралди . У чақалоққа қарар экан , ҳайрон овозда ҳитоб қилди :

- Шоҳида Туроповна, бола йиғламаяпти.

Райҳона пастлаб гўдакка яқинлашди. Гўдак Райҳонани кўрди . Онасини таниб оғизчаси билан нимадир демоқчи бўлгандек унга талпинди.

- Полвонимиз йиғламайди. Кўзларига қаранг . У кўзлари билан гапириб ётибди- ку !

Райҳона гапга қўшилган қизни таниди : Марямхон!

- Қизим , яна кўзлар гапиряпти деб бошладингми? Ундан кўра беморга қара ! Унинг кўзлари нималарни гапирмоқда ?

Райҳона эркак шифокор ишора қилган тарафга қаради ва ўзини кўрди. У ердаги Райҳона ҳаракатсиз бир нуқтага тикилиб ётар эди.

@Xazon_Rezgi /137

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Эрнинг айёрона ҳийласи

Эр аёли билан қаттик, айтишиб аразлашиб қолди. Аёл аразлади-ю эри билан гаплашмай қўйди. Орадан бироз вақт ўтиб кек-гинасини унутган эр аёлига сўз қотди. Аёли тушмагур қаттиқ аразлаган эканми, умр йулдошининг сўзларига сукут ила жавоб берди. Ҳар қанча уринмасин у аёлини дилгир кайфиятдан чиқара олмади. Ахийри бир ҳийла ўйлаб топди: У жавон ва қутиларни худди бир нарса излаётгандай титкилаб ташлади. Бу қидирув бир муддат давом этгач аёл чидолмади:
- Ҳой дадаси, хамма жойни тинтиб нима излаяпсиз ўзи?
- Худога шукур топдимей, - деб айёрона кулимсиради у.
- Ҳалитдан бери сени овозингни излаётувдим онаси! Топдим, топдим!

© Аёл хам тескари қараб жилмайди.

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

"Аёл".


✍️ Хазонрезги.

🎙 Моҳигул Эргашева.

/channel/Xazon_Rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Зилола опа тўй тугаб келинни чимилдиққа кузатиб қайтди. Қуда тарафни хар хил шубҳали ҳаракатларини ўйлаб, кўнгли жуда ғаш тортиб кўзига уйқу ҳам келмади. Бир пайт телефон жиринглаб қолди. Бемаҳалда кўнғироқ қилаётган келинни олдида қолган янгани номерини кўриб, юраги шиғ этди.
- Алё.
- Зилола опа,- у тарафдан ҳовлиққан овоз келди,- Куёв келинни...

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Ro'zani buzuvchi amallar

Quyidagi 18 ish qilinsa ro'za buziladi va faqat qazo ro'za tutish vojib bo'ladi

Bilib qo‘yganingiz siz va boshqalar uchun foyda bo‘ladi


Ular quyidagilardir👇

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ИЖАРАГА_БЕРИЛГАН_ЭР асарини энг биринчилардан ўқиш учун таклиф👇👇👇

/channel/xazonrezgionlayn/22
/channel/xazonrezgionlayn/22

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ИЖАРАГА_БЕРИЛГАН_ЭР

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

- Қулоғим сенда...

- Нодир ака,- бир ютиниб сўзида давом этди Лайло,- биласиз уч кундан сўнг Дубайда тақдимот бўлиши керак. Бу кунларни қачондан буён интиқиб кутаётганим сизга яхши маъдум.
Нодир ўтирган ўрнида оғир қўзғалди:
- Сен билан бу мавзуга нуқта қўйганмиз деб ўйлагандим.
- Нодир ака?! Менга қулоқ солинг. Биламан уч кундан сўнг ота-онангиз бу ерга келишади. Мен келинлари сифатида уларни кутиб олишим, иззат-икромларини жойига қўйишим керак.
- Ҳаа, айнан ана шундай,- ўзини босиқ тутишга ҳаракат қилиб таъкидлади Нодир.
- Нодир ака, мен сих ҳам, кабоб ҳам куймайдиган бир режа ўйладим. Бу дунёда битмайдиган ишнинг ўзи йўқ. Фақат бироз тиришқоқ бўлинса кифоя.
- Бизнинг ҳолатимизда иккинчи йўл йўқ деб таҳмин қиламан. Менимча сен қандай режа тузмагин барининг таги пуч.
- Оббо, дарров оғзимга урмасдан аввал эшитинг. Демак, гап бундай. Мен бир смнфдош дугонам билан келишиб қўйдим. У мен Дубайдалигимда ўрнимга келин вазифасини ўйнаб туради, яъни сизнинг хотинингиз. Сиз ҳавотир олманг, дугонам Раъно жуда яхши қиз. Бироз пулга зориққани учун шу таклифимга рози бўлди.
- Сен эс-эушингни еб қўйганмисан, Лайло? Бу нима қилиқ? Дугонанггаям беш кетмадим аммо. Нима сизнингча менинг ота-онам шунақа муомалага муносибми? Ёдингдан чиққан бўлса ёдингга солиб қўяй: Мен турли хил томоша кўрсатиб ота-онамни беҳурмат қилишларига йўл қўймайман! Ҳеч қачон! Улар Тошкентга цирк кўргани келаётганлари йўқ.
-Бу беҳурматлик эмас, бу вазиятдан чиқиш, Нодир ака?! Ҳўп нима дейсиз? Ана ўзингиз ҳам тунни кунга улаб, киприк қоқмай илмий ишингизни қилиб ўтирибсиз-ку? Ҳаётингизни мазмуни шу илмий ишингиз эмасми?! Мен сизга бирор марта қаршилик қилдимми? Илмий ишингизни қўйиб мени тоққа, боққа, чет элга саёҳатга олиб чиқинг дедимми бирон марта? Айтинг! Қайтага қачон бўлса қўллаб қувватламадимми? Мен сиз учун шунчалик ўзимдан кечсам-у, сиз ҳам менинг умримни мазмуни бўлган бўлган лойиҳа учун лоақал бир марта менга ён боса олмайсизми? Шуми менга аталган севгингиз?
- Ҳўп сенга ён босдим дейлик, ҳўп сени айтганингга кўндим дейлик. Ўша дугонанг бир ой Лайло ҳам бўлиб юрар. Ота-онамни кўнглини олиб жўнатармиз ҳам. Хўш ундан кейинчи? Кейинчалик сен-ҳақиқий Лайлони уларга қай йўсинда таништираман? Ё дугонанг бир умр керак пайтда сен учун роль ўйнаб ўтадими? Қани хўшш, гапир!?
- Нодир ака, ана шу бир ой ўтиб олсин у ёғини кейин ўйлаб кўрармиз? Ё бор ҳақиқатни айтиб ота-онангиздан кечирим сўрарман. Ё соҳта Лайлони жавобини бериб чин Лайлога уйланарсиз? Барини вақт кўрсатади.
- Шунчалар осон де? Кейин соҳта Лайло керак бўлиб қолмасмикан яна? Балки уни бир умр резервда олиб қолармиз?
- Нодиир акааа?! Бас қилинг! Нима қилсангиз қилинг, мен қароримдан воз кечмайман!

-17-

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ҚАСД

Шифокорлар жамоасининг охирги йиғилиши қатъий қарор қилди :

- Райҳонанинг фарзанди кесарча кесиш йўли билан дунёга келади!
Бундан бошқа йўл ҳам , эътироз хам бўлиши мумкин эмас.

Операция чоршанба кунига тайин қилинди.

Бу ҳақида хабардор қилинган Али зудлик билан Иноғом Мажидовнинг ҳузурига ошиқди :

- Ассалому алайкум , - деди Али унинг ҳузурига киришга руҳсат олган Али профессор Мажидовнинг кабинетида Шоҳида Туроповнага кўзи тушгач , ҳар иккала шифокорнинг суҳбат мавзуси Райҳона эканлигини тахмин қилди , - кирсам мумкинми ?

- Марҳамат кираверинг , - дея унга жой кўрсатишди шифокорлар Алининг саломига алик олишар экан.

Али улар кўрсатган жойга ўтиргач , ҳижолатдан муштига йўталди :

- Мен ... Мен ...- деди у гапни нимадан бошлашни билмай.

- Али ... Ука ... Биз иккимиз , - Мажидов шундай деб Шоҳида Туроповнага қисқа назар ташлаб ишора қилиб қўйди ва гапида давом этди,- сизнинг нима мақсадда бу ерга ташриф буюрганингизни биламиз. Нима савол бермоқчи эканлигингизни ҳам .

Энди гап шундай , ука. Биз ундоқ, бундоқ деб қўйнингизни пуч ёнғоққа тўлдирмоқчи эмасмиз.
Аёлингизни шу чоққача бу аҳволида ҳомиладор ҳолида яшаши , унинг вужудидаги гўдакнинг , тан олиб айтиш мумкин бўлса , тўққиз ой ривожланиши бу -мўъжизанинг ўзгинаси !

Энди бу ёғига ...

Шу пайт Мажидов кабинетининг эшиги зарб билан очилди.

- Иноғом ака , - деди ҳансираганча эшикни очган ҳамшира , - Шоҳида опа , тезроқ !
Тезроқ ! Еттинчи палатадаги бемор Аслиддинова ғалати аҳволга тушиб қоляпти. Мен ҳеч нарсага тушунмаяпман. Унинг аъзои - баданидан тинимсиз тер қуйилмоқда !

Мажидов ўрнидан ўқдек сакраб турди . У хонадан отилиб чиқар экан, Шоҳида Туроповнага баланд овозда кўрсатма берди :

- Операция хонасини тайёрлашсин. Афтидан беморда тўлғоқ жараёни бошланган бўлиши керак!

Али уларга эргашар экан , тўсатдан Марямхоннинг касалхонада эмаслиги ёдига тушди. У тезда қизга қўнғироқ қилди :

- Марямхон , қаердасиз ?! Райҳонани тўлғоқ тутди . Менимча ...

Марямхон Алининг гапини охиригача эшитмади . У :

- Ака, мен ҳозироқ етиб бораман, - деди-ю алоқани узди .

* * *

Марямхон Райҳонани операция хонасига олиб кириб кетишгунларигача қадар улгуриб етиб келди .

Операция узоқ давом этди. Бу вақтда Алининг бўлари бўлди . Яхши ҳам-ки , ёнида далда бериб туриш учун етиб келган тоғаси ва Севара келинойиси бор экан. Уларни касалхонага етказиб келган ўғиллари Азаматнинг ҳам анча фойдаси тегди. Азамат ҳали онаси , ҳали отаси , ҳали эса Алига тинчланиб олишлари учун сув тутар , айниқса тоғаваччасига бир оғиз ширин сўз билан далда бўлишни истар эди.

"Тикилган қозон қайнамайди" деганларидек , кутганда вақт ўта қолмайди.

Али шу дақиқалар ичида ўзини бир неча йилга қаригандек ҳис қилди.

Ва ниҳоят ...

Коридор бошида Марямхон кўринди.

Али қизни кўриб қўрқиб кетди.

Марямхон бу тарафга хўнграб йиғлаб келар эди.
У Али ҳамда унинг яқинлари томонига яқинлашар экан ингроқ овозда :

- Акаааа... Али акаааа ...- деди ва қўлларини Али томонга чўзганча ...

#давоми_бор / 136

Муаллиф:. Хазонрезги

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

👆👆👆👆 аввалги қисмлар

#ҚАСД

44- ҚИСМ

паст- у баландини олиш учун келгандим. Ундан кейин сизга кўнглимдагиларни бир тўкиб - солиб хумордан чиқмоқчи эдим. Ҳар иккала ниятимга етдим.

Энди хайр.
Айтганча , суюклиларингиз ташриф буюрса яхшилаб хайрлашиб олинг.

Бугун бормиз , эрта йўқ ... Ана шунақа гаплар опажоним.

Кўришгунча. Келаси сафар кўришганда эса сизга охирги айтадиган сўзим "Алвидо" бўлади !

Настарин шундай деб ўгирилганча палатадан чиқиб кетди.

* * *

Али видеотасмани ўчирди.

Настарин беихтиёр ўрнидан турди .

Али Настаринга юзма - юз келди.

- Мен сени тегишли идораларга топширишни истамайман, аммо қайта кўришни ҳам , овозингни қайта эшитишни ҳам истамайман. Иккинчи кўзимга кўринма. Ҳозир эса ҳеч ким йўқ жойга боргин- да , қилган ишларинг тўғрисида яхшилаб ўйлаб, хулоса чиқариб ол. Агар шунда ҳам "Танлаган йўлим тўғри!" дейдиган бўлсанг Аллоҳнинг ўзи жазоингни берсин.

Бошқа гапим йўқ...

Мени ҳоли қолдир...

Настарин хонани тарк этар экан , ортига ўгирилди . Кўзларидан совуқ учқун заррачалари атрофга сочилгандек бўлди :

- Мен барибир қилган ишимдан пушаймон эмасман. Аммо кўнглимдаги гапни айтиб кетаман. Бу занжирда биттагина одамни севдим. Яъни сизни.

Али хўрсинди :

- Қайта кўришмаймиз дея умид қиламан...

Настарин хонадан чиқиб кетгач , Али ўз ўрнига бемажол чўкди. У кеча Марямхондан мазкур флешкани олиб кўргандан буён туни билан ухламаган эди. Аммо ҳозир ҳам уйқуси келмаётган эди. Алининг шу топда биргина истаги бор эди. У ҳам бўлса Райҳонани кўриш эди.

Али барча ишларини ташлади-ю , суюклисининг ёнига ўқдек учди. У Райҳонани, Райҳонасини жуда соғинган эди...

* * *

Орадан икки ой ўтиб ижтимоий тармоқларда "Сўнгги тезкор хабарлар" рукнида бир хабар тарқалди .

Тошкент шаҳридан бўлган ўн тўққиз ёшли Н.М. исмли қиз С. Д. исмли севган йигити томонидан танасига етказилган тан жароҳати туфайли Республика шошилинч тез тиббий ёрдам марказига олиб келинди. Маълум бўлишича улар пойтахтдаги ** номли кафеда бир - бирлари билан сўз талашиб уришиб қолишган . Можаронинг асосий сабаби рашк. Рашк натижасида С. Д. қизнинг қорин соҳасига етти марта пичоқ санчган.

Кўрсатилган тез тиббий ёрдамга қарамай қиз олинган жароҳатлар ва бунинг натижасида кўп қон йўқотилиши натижасида марказда вафот этган.

С.Д. эса қилмишлари учун жавобгарликка тортилиш мақсадида қўлга олинган"

Бугунги тезкор замонда ижтимоий тармоқларда кунига бундай хабарлар юзлаб , минглаб тарқалганлиги учун бу хабар ҳам кўп обуначилар тарафидан "ҳа шундайми ?" дея бир бора ўқилгач, ўтказилиб юборилди. Эътибор эса унинг ортидан жойланган бошқа хабарга йўналтирилди.

Бу хабарни ўқимаган Али учун эса Настариннинг ўзи билан хайрлашгандан сўнгги ҳаёти мавҳумлигича қолди. Али у қиз ҳақида ортиқ билишга ҳаракат ҳам қилмади . Уни қизиқтирадиган , ўртантирадиган ўз олами , яъни Райҳонаси бор эди...
Райҳонаси бор эди...

* * *

Али палатага кириб борганда қуёшнинг заррин нурлари бутун хонани ўз ҳукмронлигига олиб улгурган эди...


@Xazon_Rezgi / 134

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

— «Мен қачон ўламан», - деб сўради Путин Фолбиндан.

— «Сен байрам куни ўласан» , - жавоб берди Фолбин.

— Нега сен шунчалик ишонч билан айтяпсан?

Шунда Фолбин...


Давоми👇

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Baxor faslida yuzingizni ajin va dog'larga qarshi, qanday parvarish qilishni bilmayapsizmi?! 🤷‍♀️

Tezdaaa "AYOLLAR DUNYOSI" kanaliga kirvoling! 💁‍♀️

Uy sharoitida sinalgan va ishonchli yuz parvarishi, dietolog va kasmetologlarni foydali tavsiyalari BEPULGA berib boriladi! 🙆‍♀️

"AYOLLAR DUNYOSI" kanalimizga OBUNA BO'LING! 👇👇👇

    🦋 @UZBEK_SOLIHA_AYOLLARI 🦋
    🦋 @UZBEK_SOLIHA_AYOLLARI 🦋

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ДИҚҚАТ_ТЕЗ_ЎҚИНГ

НАМОЗИ ҲАМ РЎЗАСИ ҲАМ ҚАБУЛ БЎЛМАС ЭКАН 😱😱

Аллоҳ бундай одамни кечирмас экан😱

Булар кимлигини ва нега қабул бўлмаслигини тез билиб олинг👇👇

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

НАЗДИНГДА ...

Муаллиф: Хазонрезги
Ижрода: Жаҳонгир Мажидов

/channel/Xazon_Rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Айб ахтарма

Бир йигит ёш қизга уйланибди. Урфга кўра йигит дўстларини уйига чақириб меҳмон қилмоқчи бўлади. У бозордан сўйилган қўйни гўштини олиб келиб, пишириб беришини келинга буюрибди. Келин гўшт пиширишни билмаслигини айтганда, йигитни аччиғи чиқиб, келинни буюмларини йиғиштириб, менга мос эмас экан деб отасини уйиша еталаб борибди. Отасига: Қизингиз бир гўштни ҳам пиширишни билмас экан, пиширишни ўргатиб қўйинглар, қачон ўрганиб бўлгандан кейин олиб кетаман, дебди.
Отаси: Майли ўғлим, икки ойга қолдириб кетақол, яхшилаб ўргатиб қўямиз, дебди. Орадан икки ой ўтиб куёв бола келинни олиб кетгани келди, қараса аёли ҳар ҳил таомларни пиширишни ўрганибди, ҳурсанд бўлиб қизни олиб кетмоқчи бўлибди, шунда қизни отаси бозордан тирик қўйни сотиб олиб келиб : Қани болам, энди шу қўйни сўйиб берсанг бир қизимиз ажойиб таомлардан пишириб берса еб, олиб кетарсилар, дебди. Куёв бола умрида қўй сўймаганини айтибди, шунда қайнотаси: Отанга бориб айт! Сенга эркакликни ўргатсин! Яхшилаб қўй сўйишни ўрганиб келсанг кейин қизимни олиб кетасан, деб айтибди.

Хулоса: Аёлингни қанчалик камчилиги бўлса, уни ўзинг ошкора қилмай тўғрилашга ҳаракат қил, аввало ўзингни ҳам қараб кўр, лойиқмисан...?!

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Антиқа саҳоват

- Кечирасиз, ука, мана шу ердан ўтиб кетаётгандим, кўчада юрган экан, сизники эмасми? - сўз бошлади тоза, озода кастюм шим кийиб, қўлида сигир арқонини тутиб олган киши.
- Йўқ, бизни сигиримиз йўқ. -жавоб берди камбағалгина, борига шукур этиб келаётган инсон.
- Мен жуда мажлисга шошиб тургандим, шу сигир сизникида туратурсин, эгаси қидириб келса бериб юборасиз. Кўчада бирор ёққа кетиб қолиб эгаси қидириб юрмасин.
- Хўп, ака майли. Эгаси келиб қолса сизни айтаман, яхши инсон экансиз.
- Майли, мени айтақолинг. Ҳечким сўраб келмаса, ўзим олиб кетаман, майлими? -кулди ҳалиги киши.
- Хўп, ака.
Отасининг ўртоғи унга амаки бўладиган бўлса, жондек жигарига Рамазон олди битта сигир ҳадя этса этибди-да. Саҳоват қилишнинг шундай йўлларини топса ҳам бўларкан-ку. Эртаси тонгда дарвозаси олдида қоғозча топди, шукур билан яшаб келаётган инсон. "Кеча сизга арқонини тутқазган сигирим ўзингизники экан. У сизга Яратганнинг бир туҳфаси эмишки, эгаси қидириб келади деб кутманг. Рамазон муборак бўлсин, дўстим!"

Нуриддин Зиё

@xazon_rezgi

Читать полностью…
Subscribe to a channel