Шакар жигарни "ўлдиради"
✅ Рационда шакар миқдорининг юқори бўлиши алкоголсиз ёғли жигар касаллиги ривожланиш хавфини сезиларли даражада оширади. Жигар ҳужайралари кўп миқдорда ёғ тўплашни бошлайди ва нормал ишлашни тўхтатади.
✅ Бу ҳолат яширин давом этиб, узоқ йиллар давомида ўнг тарафдаги оғирлик ва оғриқдан ташқари ҳеч қандай белгини сезмайди. Шу билан бирга шакар диабет, юрак хуружи ва инсульт хавфини ҳам оширади.
Баъзида жигарни ёғли дистрофияси агрессив шаклга — стеатогепатитга ўтиб кетади. Кейин ҳужайраларда яллиғланиш бошланиб, қўпол чандиқ тўқималари пайдо бўлади. Натижада, 5-12% одамларда цирроз ривожланади
❗️Яқинларга Ҳам Улашинг
👉 @Xirurgiya_Uz
Болаларда гидроселе - Мояклар истисқоси
Мояк атрофидаги tunica vaginalisнинг виссерал ва париетал пардалари орасидаги суюқлик миқдорини кўпайиб кетишига Гидроселе дейилади. Аслида жуда кам миқдорда суюқлик болади, бу суюқлик моякларни баъзи ташқи таъсирлардан сақлаш ва бемалол ҳаракатланишини таъминлайди. Суюқлик бир тарафдан ишлаб чиқарилади ва бир тарафдан сўрилади шу ҳолатда мувозанатда бўлади агар сўрилишни бузилиши рўй берса гидроселе ривожланади. Болалар орасида 1% учрайди.
Фақатгина гидроселе болса 2 ёшгача кутиш тавсия этилади, жуда катта бўлмаган ўлчамларда. 2 ёшдан кейин қайтмаганларини очиқ жарроҳлик усулида даволанади.
Гидроселени уй шароитида ҳам аниқлаш мумкин. Телефонингиз фонарини ёқиб, ёрғоқдаги шишсимон ҳосилага тутасиз. Агар ундан ёруғлик ўтса, демак гидроселе бўлади.
©Доcтор Мухторов
Аъзо бўлинг: @Xirurgiya_Uz
🌙 Qurbon Hayit ayyomingiz muborak bo'lsin!
🙏 Ushbu go'zal ayyomda barcha niyatlaringiz ijobat bo'lishini tilab qolamiz. Xonadoningizdan tinchlik-totuvlik va qut-baraka hech qachon arimasin!
Панариций - бармоқ тўқималарини йирингли яллиғланиши.
Аъзо бўлинг: @Xirurgiya_Uz
Ёз кунларида юрагингиз янада бақуват бўлиши учун, ушбу махсулотларни истемол қилинг
Аъзо бўлинг: @Xirurgiya_Uz
Липомани олиб ташлаш.
Липома таркиби ёғ ҳужайраларидан иборат. Консистенцияси эластик, юмшоқ.
Аъзо бўлинг: @Xirurgiya_Uz
Элерс-Данлос синдроми - коллаген тўқима етишмаслиги билан боғлиқ.
Аъзо бўлинг: @Xirurgiya_Uz