Бел умуртқалари чуррасини эндоскопик усулда бартараф қилиш.
Аъзо бўлинг: @Xirurgiya_Uz
Геймлих усули - нафас йўлларида ёт жисм тушиб қолганда қўлланилади.Асосий мақсад нафас йўллари ўтказувчанлигини тиклашга қаратилган.
Аъзо бўлинг: @Xirurgiya_Uz
Ошқозон ҳажмини кичрайтиришга ёрдам берадиган усуллар.
Ошқозон ҳажми аста-секин кичрайиб бориши учун тўғри овқатланишнинг асосий қоидасига риоя қилиш керак: овқат билан бирга кўп миқдорда суюқлик ичманг.
Биз деярли ҳар бир таомни чой билан истеъмол қилишга одатланганмиз. Бундан ташқари, чой ва қаҳва билан бирга, баъзан ширинликлар ва пишириқлар истеъмол қиламиз. Бироқ бир стакан суюқлик қўшимча калориялардан кам хавфли эмас — у ошқозонни чўзишга ёрдам беради.
Аниқлаш учун: оз миқдорда шарбат ёки тоза сув билан овқатни истеъмол қилинг.
©Шерали Суннатуллаев.
Аъзо бўлинг: @Xirurgiya_Uz
#Диққат
❗️Тунги сменада ишлаш хотира йўқолиши хавфини оширади
Канадалик олимлар ўтказган тадқиқотга кўра, тунда ишлаш ўрта ёш ва ундан кейинги даврда хотира йўқолиши хавфига сабаб бўлиши мумкин.
Туни билан ишлайдиганларга юбориб қўямиз!
Чаноқ-сон дисплазияси қандай касаллик?
Чаноқ-сон дисплазияси (грекча дйс – бузилиш, пласео – ҳосил бўлиш) – туғма патология бўлиб, сон бошчаси чиқиши ёки чала чиқиши билан асоратланади. Бўғимнинг шаклланмаслик даражаси шунчаки косметик жиҳатдан ноқулайлик туғдириши ёки ҳаракатдаги турли хил камчиликлар билан намоён бўлади.
Чаноқ-сон бўғими дисплазияси асоратлари жиддий оқибатларга олиб келмаслиги учун патологияни эрта муддатларда даволаш керак бўлади, яъни бола ҳаётининг биринчи ойидан.
Кейинчалик оғриқлар, оқсоқланиш, тез чарчаб қолиш каби ҳолатлар юзага чиқади. Патология УТТ текшируви ва рентгенография усули билан ташхисланади. Даво муолажалари махсус фиксаторлардан фойдаланиш ва махсус машқлар ёрдамида олиб борилади.
©Анвар Исроилов.
Аъзо бўлинг: @Xirurgiya_Uz
Туғуруқдан кейин қоринни йўқотиш мумкин.
Туққан аёл териси максимал даражада чўзилади ва маълум вақтгача ўз ҳолатига қайтиши қийин кечади.
- Туғуруқдан кейин қорин осилиб қолмаслиги учун уни катта ҳажмли дока ёки чойшаб ёрдамида тортиб боғлаш тавсия этилади.
- Фақат бу муолажани туғуруқдан сўнг эртасига амалга ошириш лозим.
- Туққандан 5-6 ой ўтиб боғлашнинг фойдаси йўқ.
Бу муолажани самарадорлигини янада ошириш учун шифокорингиз билан маслаҳатлашган ҳолда бажаринг.
©Ҳабиба Умарова.
Аъзо бўлинг: @Xirurgiya_Uz
"Кесарча" йўли билан фарзанд кўрган аёлга табиий туғуруқ ман этиладими?
Кесарча кесиш амалиёти орқали фарзандли бўлган аксарият аёллар кейинчалик табиий туғуруқнинг имкони йўқ, деб ўйлайди.
Бу нотўғри. Боиси, дунё тиббиётида тўпланган тажрибага кўра, оператив усул орқали фарзанд кўрган аёлларнинг аксариятида кейинчалик табиий туғуруқ меъёрий кечиши тасдиқланган
Агар аёлда биринчи кесарча кесиш операцияси ўтказилган бўлса, она ва ҳомила саломатлиги учун ҳеч қандай қарши кўрсатмалар бўлмаса, табиий йўл билан туғиш мумкин. Аммо бачадонда 1 та чандиқ бўлган аёл табиий йўл орқали туғаётганда, ҳомила ва онанинг ҳолати мониторинг қилиниши ва шошилинч акушерлик ёрдамга тайёр бўлиш лозим.
Яна шуни таъкидлаш керакки, жарроҳлик йўли орқали фарзанд кўргандан кейинги ҳомиладорлик икки йилдан сўнг бўлиши мақсадга мувофиқ. Чунки айни шу муддат она саломатлигининг тикланиши ва гўдакнинг соғлом дунёга келиши учун жуда муҳим.
©ССВ.
Аъзо бўлинг: @Xirurgiya_Uz
БЛОКАДА ҲАҚИДА
Ташхислаш ва даво усулларидан бири бўлиб одатда маҳаллий қўлланилади. Сурункали оғриқлар, яллиқланишларда кортикостероид гормон сақловчи воситалардан фойдаланилади (дипроспан, кеналог, гидрокортизон ва ҳ.к.). Оғриқдан қутулишни ягона чораси операция бўлганда, охирги чора сифатида блокада қўлланилади. Гормонал препаратларни блокада мақсадида 1 йилда 3 марта ва ҳар бир инъекция оралиғи 1 ойдан кам бўлмаган ҳолда қўллаш мумкин! Қатъий, оғриқ нуқтасига дори юборилади. Инъекциядан сўнг 2-3 ҳафта зўриқиш, ва ҳаракатлар чекланиб, ярим тўшак режими буюрилади. Блокада ҳама вақт ҳам, барча ёшда, ўткир яллиқланиш жараёнларида бажариш мафсадга мувофиқ эмас, айниқса ёшлар буни қўллашдан сақланишлари керак. Блокада мураккаб процедура бўлиб, рентген ёки УТТ текшируви назоратида ўтказиш мақсадга мувофиқ.
Блокада қуйидагиларда тақиқланади:
- Ўткир грыжаларда;
- Инфекиция, тошмаларда;
- Эндркрин касалликлар фонида;
- Юқори қон босимда;
- Қандли диабетда;
©Атабаев Фурқат
Аъзо бўлинг: @Xirurgiya_Uz
Тос суягининг ўлчамлари.
Distantia spinarum - ёнбош суягининг олдинги юқори қирралари орасидаги масофа, 25-26 см.
Distantia cristarum - ёнбош суягининг энг узоқ нуқталари орасидаги масофа, 28-29 см
Distantia trochanterica - сон суягининг катта кўстлари орасидаги масофа, 31-32 см.
Konjugata externa - симфизнинг юқори қирраси ва думғаза суягининг ички бўртган соҳаси орасидаги масофа (думғаза ромбнинг юқори бурчагига тўғри келади), 20-21 см.
Аъзо бўлинг: @Xirurgiya_Uz
Аёлларда бачадон найлари ёпилиб қолишининг сабаблари қандай?
Кўпинча аёллар бепуштлигига сабаб бўлувчи, найларининг ёпилиб қолишига сабаблар қуйидагилар!
▪️ўтказилган турли инфекцион касалликлар;
▪️гормонол ўзгаришлар;
▪️оғир жисмоний ҳаракатлар;
▪️олдинги туғуруқдаги асоратлар;
Ташхислаш учун рентген орқали найларга контраст модда юборилади. Контраст модданинг тарқалиши ёки тўхтаб қолишига қараб, аниқ диагноз қўйилади.
Даволаш асосан жарроҳлик амалиётини талаб қилади.
©Нозима Ўринова.
Аъзо бўлинг: @Xirurgiya_Uz