xvxtb_pressa | Unsorted

Telegram-канал xvxtb_pressa - MATBUOT KOTIBI VXTB

-

Xorazm viloyati xalq ta'limi boshqarmasi Matbuot kotibining rasmiy sahifasi

Subscribe to a channel

MATBUOT KOTIBI VXTB

Xushxabar: Prezidentimiz maktablardagi Yoshlar yetakchilari stavkasini kamaytirmaslik bo‘yicha topshiriq berdilar!

Maktablardagi ko‘pchilik Yoshlar yetakchilarimizdan joylarda 0,25 stavkasi qisqarishi mumkin ekan degan xavotirda murojaatlar tushayotgan edi.

Prezidentimiz tomonidan o‘tgan haftada Ma’naviy-ma’rifiy ishlar tizimini tubdan takomillashtirish yuzasidan o‘tkazilgan yig‘ilishda yangi kiritilayotgan Ijodiy-madaniy masalalar bo‘yicha targ‘ibotchi lavozimlariga Yoshlar yetakchilaridan 0,25 stavka qisqartirish hisobiga emas, balki qo‘shimcha mablag‘ ajratish bo‘yicha aniq topshiriq bo‘ldi.

Shuning uchun xavotirga o‘rin yo‘q! Yoshlar yetakchilari endi e’tiborlarini bunday xavotirlarga emas, balki joylarda o‘z faoliyati samaradorligini oshirishga qaratishlari zarur!

Batafsil: https://bit.ly/2LTkBs1

Читать полностью…

MATBUOT KOTIBI VXTB

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан имзоланган Халқ таълими тизимига оид қарор, фармон, фармойишлар тўғрисида қисқача маълумотлар.
👉@xvxtb_pressa

Читать полностью…

MATBUOT KOTIBI VXTB

Фарзандингизнинг қобилиятларидан кўра меҳнатларини кўпроқ қадрланг!

🔹Нега болалигида фавқулодда истеъдод эгаларининг ҳаммаси ҳам ҳаётининг кейинги қисмида муваффақиятга эриша олмайди? Ёки содда қилиб айтганда истеъдод сўниб қолади?

Читать полностью…

MATBUOT KOTIBI VXTB

O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining “Xalq ta’limi tizimini 2030-yilgacha rivojlantirish konsepsiyasi” hamda 2019-yil 29-apreldagi 5712-sonli Farmonida belgilangan vazifalarni amalga oshirish maqsadida viloyat xalq ta’limi tizimida ta’lim sifatini baholash sohasidagi xalqaro tadqiqotlarga tayyorgarlik ko‘rish va tashkil etish yuzasidan hisobot yig‘ini bo‘lib o‘tdi
👉BATAFSIL

Телеграм /Youtube /Facebook

Читать полностью…

MATBUOT KOTIBI VXTB

Хоразм вилояти Халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати раҳбари Aҳмедова Малика Азадовна иштирокидаги брифинг.

Канал:👉🖥📲 @aokaxorazm

Читать полностью…

MATBUOT KOTIBI VXTB

Мажлисларни ва қоғозбозликни камайтириш бўйича аниқ топшириқ!

Читать полностью…

MATBUOT KOTIBI VXTB

Ўқитувчиларимиз ўз малакаларини оширишга ҳаракат қилишлари зарур! Батафсил: https://bit.ly/3oRGkyF

Читать полностью…

MATBUOT KOTIBI VXTB

"Tarbiya" darsligi uchun tayyorlangan videoroliklar

Motivator: Yashashdan maqsad | Tarbiya fani
Zamonaviy bilimlar|Tarbiya fani
Ustozlarga tavsiya|Tarbiya fani
Motivator: Biznes qadamlari #1 | Tarbiya fani
Motivator :Biznes qadamlari #2 | Tarbiya fani
Tadbirkorlik faoliyatining turlari |Tarbiya fani
Biznesdagi xatolar|Tarbiya fani
Biznesga oid bilimlar |Tarbiya fani
Biznes g'oyalar tayyorlash |Tarbiya fani
Notiqlik siri #1|Tarbiya fani
Notiqlik siri #2|Tarbiya fani
Notiq sifatida omma diqqatini jalb etish |Tarbiya fani
Notiqlik san'ati| Tarbiya fani
Muvaffaqiyatli notiq|Tarbiya fani
Frilanserlik qadamlari #1|Tarbiya fani
Frilanserlik bo'yicha manbalar #2|Tarbiya fani
Insonni qashshoq qiluvchi omillar|Tarbiya fani
Tarbiya 9-sinf uchun foydali manbalar|Tarbiya fani

Kanalga obuna bo'lish:👇👇👇
Telegram | Facebook | Instagram | You Tube

Читать полностью…

MATBUOT KOTIBI VXTB

Бугун, 15 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида

〰️〰️〰️〰️
🔰 Матбуот анжумани

● Мавзу:
“Олис ҳудудлардаги бюджет ташкилотларига малакали мутахассисларни жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори моҳияти ва аҳамияти
● Вақти: 15:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Халқ таълими, Соғлиқни сақлаш, Молия ва Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирликлари

〰️〰️〰️〰️
📢 Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

🎤 ОАВ ходимлари қатнашиб, саволларига жавоб олиши мумкин.

Читать полностью…

MATBUOT KOTIBI VXTB

“Нодавлат умумтаълим муассасаларини ташкил этишдаги имкониятлар, мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимлари” мавзусида конференцияга таклиф этамиз

Халқ таълими вазирлиги 2021 йилнинг 23 январь куни сармоядор ва хусусий тадбиркорларни хусусий мактабни ташкил этиш имкониятлари мавзусида бўлиб ўтадиган онлайн ва офлайн конференцияга таклиф этади.

Конференциянинг мақсади сармоядор ва хусусий тадбиркорларга бугунги кунда нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш соҳасидаги қонунчилик билан таништириш, бу йўналишда яратилган имкониятлар ҳамда давлат-хусусий шериклик механизмлари ҳақида маълумот беришдан иборат.

Шунингдек конференцияда нодавлат умумтаълим муассасалари вакиллари билан бугунги кунда нодавлат умумтаълим муассасалари дуч келаётган муаммоларни, уларни бартараф этиш чоралари муҳокама этилади. Тадбир орқали нодавлат умумтаълим муассасалари вакиллари ўзларини қизиқтирган барча саволларга мутахассислардан жавоб олишлари мумкин.

Конференция ўзбек ва рус тилларида ўтказилади. Иштирокчиларга конференция бўйича фикр ва мулоҳазаларини билдириш учун алоҳида савол-жавоб сессияси ташкил этилади.

Конференцияда иштирок этиш истагида бўлганлар қўйидаги ҳавола орқали ўзлари ҳақида маълумотларни тўлдириб юборишлари сўралади.

https://forms.gle/iKotAtiyr87YfB5m9

Шу билан бирга, Онлайн тарзда иштирок этмоқчи бўлганлар Zoom платформаси орқали уланишлари мумкин:

https://zoom.us/j/4580622094?pwd=OTF4SmpTUXVwbTNGcTh6aEZDdmE4UT09

Meeting ID: 458 062 2094
Passcode: 123456789

⏰Конференция 2021 йил 23 январь куни Тошкент вақти билан соат 11:00 да бошланишини маълум қиламиз.

Манзил:
Тошкент шаҳар, Назарбек кўчаси, 1-уй (129-сонли умумтаълим мактаби фаоллар зали).

‼️Мурожаат учун телефон: +998 71 241 01 65

Читать полностью…

MATBUOT KOTIBI VXTB

Юртимизда Ватан ҳимояси каби улуғвор ишга ўзини бағишлаган ҳарбийларимиз катта ҳурмат ва эъзоз билан қадрланиб, ҳар йили “14 январь – Ватан ҳимоячилари куни” катта байрам ва шодиёна билан ўтказилади.
Бу каби эътибор ва эътироф масъулиятли касб эгаларининг Ватан олдидаги хизматларини юқори баҳоланишини намоён этиб, уларнинг келгусидаги фаолиятига ҳам куч-қувват, шижоат ва албатта садоқат бағишлайди.
Албатта, Ватанни ҳимоя қилиш барча учун муқаддас бурч ҳисобланади. 14 январь кунини эса мамлакатимизда фақатгина ҳарбийларимиз эмас, балки барча юртдошларимиз ҳам тинчлик ва осойишталик байрами куни сифатида кенг нишонлайдилар.
Тинчлик бор жойга байрамлар ярашади, шунинг учун жаннатмакон диёримизда ушбу тинчликни таъминлаб келаётган ҳарбий хизматчиларни, шу жумладан барча эркакларни ушбу байрам билан муборакбод этиб, уларга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт ва албатта масъулиятли хизматларида куч-қувват тилаб қоламиз.
👉@xvxtb_pressa

Читать полностью…

MATBUOT KOTIBI VXTB

#Хоразм вилоятидаги вакант лавозимга очиқ мустақил танлов эълон қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Хоразм вилояти филиали вилоят халқ таълими бошқармаси билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозим учун очиқ мустақил танлов эълон қилади:

— Урганч шаҳар халқ таълими бўлими мудири.

Танловда иштирок этиш истагида бўлган номзодлар Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ порталидан рўйхатдан ўтишлари, мавжуд вакант лавозимни танлаб, сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари лозим.

❗️Ҳужжатлар 2021 йил 12 январдан 21 январгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

🔷 Порталдан фойдаланиш бўйича видеоқўлланма

🔷 Порталдан фойдаланиш ва ҳужжатларни электрон тақдим этиш бўйича қўлланма

🔷
Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан фойдаланиш бўйича видеоқўлланма

Порталнинг расмий канали — /channel/vacancy_argos

Читать полностью…

MATBUOT KOTIBI VXTB

Халқ таълими вазирлиги фарзандини мактабга юбормайдиган ота-оналардан уйида зарур шарт-шароит яратиб беришларини сўрайди

Ҳурматли ота-оналар!

Куни кеча III чоракдан барча мактабларда ўқув жараёнлари тўлиқ анъанавий шаклга ўтказилиши тўғрисидаги хабарнома ижтимоий тармоқларда кўплаб тушунмовчилик ва эътирозларга сабаб бўлмоқда.

Айтиш жоизки, мамлакатимизда мактаблар 2020 йил сентябрь ойидан санитар-эпидемиологик талабларга жавоб берган ҳолда босқичма-босқич фаолиятини тиклади.

Қишки таътилдан аввал, республика ўқувчиларининг 90 фоизи анъанавий таълимга қайтди. Қолган 10 фоиз ўқувчиларни ҳам келажагига бефарқ бўлмай, уларни ҳам мактаб таълимига бевосита қамраб олиш мақсад қилинган эди.

Халқ таълими вазирлиги ҳавотирга ўрин йўқ эканлигини, уйида касаллик тарқалишига ҳавотир катта бўлган, кекса одамлари бор ҳамда саломатлигида сурункали хасталиги бўлган ўқувчиларнинг таълим олиши учун параллель равишда “Онлайн-мактаб” лойиҳаси ҳам давом эттирилишини маълум қилади.

Бундай оилалар аввалги чоракдагидек ўқишларини уйидан давом эттиришларига имконият яратилади.

Азиз ота-оналар!

Ўқувчилар ўртасида ўтказилган сўровномаларда уларга карантин даврида ўқитувчилари ва тенгдошлари билан ўзаро бевосита мулоқот етишмагани аниқланди.

Мактабга бормаётган ўқувчилар эса афсуски, ана шундай имкониятдан маҳрум бўлиб қолмоқда, бола учун дўстлари билан доимий мулоқотда бўлиш ва улар билан бир жамоа бўлиб таълим олиш жуда муҳим, ҳеч қандай энг замонавий технология айнан шу муҳитни бола учун таъминлаб бера олмайди.

Шу ўринда фарзандини мактабга юбормайдиган ота-оналардан, уларнинг вақтини бесамар ўтказмасликлари ҳамда уйда таълим олишлари учун барча зарур шарт-шароитларни яратиб, уларни тўлиқ назоратга олишларини сўраб қоламиз.

Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram

Читать полностью…

MATBUOT KOTIBI VXTB

#Календарно_тематический_план
📘Уплотнённое календарно-тематическое планирование по музыкальной культуре

Подпишитесь на канал:👇👇👇
Telegram | Facebook | Instagram | You Tube

Читать полностью…

MATBUOT KOTIBI VXTB

#taqvim_mavzu_reja
📘Chaqiruvga qadar boshlangich tayyorgarlik darsidan tig‘izlashtirilgan
taqvim mavzu reja

Kanalga obuna bo'lish:👇👇👇
Telegram | Facebook | Instagram | You Tube

Читать полностью…

MATBUOT KOTIBI VXTB

#Биласизми

1 февралдан иш ҳақлари 10 фоизга ошади

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

MATBUOT KOTIBI VXTB

Халқ таълими вазирлигидаги вакант лавозим учун очиқ мустақил танлов эълон қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Халқ таълими вазирлиги билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозим учун очиқ мустақил танлов эълон қилади:

— Халқ таълими вазирлиги Фан олимпиадалари бўйича иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш департаментининг Олимпиадаларни ташкил этиш бўлими бошлиғи.

Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

❗️Ҳужжатлар 2021 йил 23 январдан 1 февралгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

🔷 Порталдан фойдаланиш бўйича видеоқўлланма

🔷 Порталдан фойдаланиш ва ҳужжатларни электрон тақдим этиш бўйича қўлланма

🔷
Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан фойдаланиш бўйича видеоқўлланма

Порталнинг расмий канали — /channel/vacancy_argos

Читать полностью…

MATBUOT KOTIBI VXTB

Рангларга ажратилаётган мактаблар, сифати ошмаётган таълим ва мотивациясиз шаҳар ёшлари — Шерзод Шерматов билан суҳбат

Читать полностью…

MATBUOT KOTIBI VXTB

Халқаро физика ва математика мактаб-интернатининг педагогларига аттестациядан ўтиш тартиби тушунтирилди

Шовот туманидаги Ал-Хоразмий номидаги Халқаро физика ва математика мактаб-интернати ўқитувчилари учун семинар бўлиб ўтди. Семинар давомида Ал-Хоразмий номидаги Халқаро физика ва математика мактаб-интернатининг педагог ходимларини аттестациядан ўтказиш икки босқичда ўтказилиши, баҳолаш мезонлари, ўтказиш тартиби ва суҳбат жараёнида педагогларга берилиши мумкин бўлган саволлардан намуналар келтирилди.


БАТАФСИЛ: https://bit.ly/35Tfizc

Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram

Читать полностью…

MATBUOT KOTIBI VXTB

🤝Халқ таълими вазирлиги давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини самарали амалга оширган вазирлик дея эътироф этилди.

Бугунга қадар давлат-хусусий шериклик лойиҳалари реестрига киритилган 50 та лойиҳанинг 24 тасини, яъни қарийб 48 фоизини халқ таълими соҳасига доир лойиҳалар ташкил этади.

Халқ таълими вазирлигининг бу борада амалга оширган ишлари Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш Агентлиги томонидан эътироф этилди ва “Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга оширишдаги хизматлари учун” сертификати билан тақдирланди.

Вазирлик Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш Агентлигига ушбу эътироф учун миннатдорлик билдиради!

Маълумот учун:
Халқ таълими соҳасида умумий қиймати 92 млрд сўмдан зиёд бўлган давлат-хусусий шериклик шартномалари имзоланган.

Telegram | Facebook

Читать полностью…

MATBUOT KOTIBI VXTB

Мурожаатномада Президентимиз барча раҳбарларга мажлисларни ва қоғозбозликни камайтириш, унинг ўрнига натижага ишлаш бўйича аниқ топшириқ берган эдилар. Ҳар бир мажлиснинг ҳам ўзига яраша харажат эканлигини куйиниб гапирганларини ушбу қисқа видео тасвирда кўришимиз мумкин. Лекин, бу топшириқни охиригача тушунмай, ҳали ҳам баъзи раҳбарлар қанча кўп мажлис ўтказиб, топшириқ берса, шунча яхши ишлаётган бўлади деган нотўғри тушунчага эга бўлиб қолаётгани ачинарли ҳол. Айниқса, кечроқ ёки дам олиш куни мажлис ўтказса, жуда фидоий ишлаётгандек бўлса керак.

Президентимизнинг бу топшириқларини барча бўғин раҳбарлари ижросини тўғри таъминлашса, кўзланган мақсадга эришиш тезроқ бўларди. Ҳамманинг асосий фаолияти бўйича бажариши керак бўлган вазифалари бор (KPI). Шу сабабли, қайси соҳанинг биринчи раҳбари, ўринбосарлари, ҳудудий бошқарма ва бўлим раҳбарларининг вақтини қанча кўп мажлислар ва қоғоздаги фойдасиз топшириқлар билан кўмиб ташланса, шунча ўша соҳа орқада қолиб кетаверади... Мактабларни ҳам турли хил тадбирлар ва мажлислар билан кўмиб ташлаш бўйича ташаббускорлар кундан-кун ортиб бормоқда, бу эса мактаб жамоаси ва ўқувчиларнинг ҳам асосий ишидан чалғитишга сабаб бўлмоқда...

Иқтисодиёт фанида биринчи навбатда ресурсларнинг чегаралангани ўргатилади. Шу жумладан, давлат хизматидаги инсон ресурслари ҳам чегараланган. Уларнинг вақтини самарасиз мажлисга ёки қоғозга кўмишдан фойда йўқ. Хўжакўрсинга кечаси ёки дам олиш куни мажлис қилиб кўп ишлагандек кўриниш эмас, ақл билан ишлаб, таҳлил қилиб, тизимли муаммоларни ечишга ҳаракат қилинса, келгусида каттароқ муаммоларни олдини олишга имконият бўлади.

Бу ҳақида раҳматли Эркин Воҳидовнинг собиқ СССР пайтидаги қуйидаги қўрқмай ёзилган ҳажвий-юмористик руҳдаги шеъридан парчани ўқиб ҳам хулоса қилса бўлади. Баъзилар эса буни ҳажвия эмас, иш учун қўлланма сифатида қабул қилаётганга ўхшайди...

МАЖЛИС ҚИЛИНГ

Вақтингиз бўш бўлса ҳам,
Бўш бўлмаса, мажлис қилинг,
Кўнглингиз хуш бўлса ҳам,
Хуш бўлмаса, мажлис қилинг,
Сиз бирор мажлиссиз ўтган
Кунни кун деб айтмангиз,
Тортингу ҳомуза,
Маъруза узун деб айтмангиз,
Ҳамма такрор этса бир гапни,
Нечун, деб айтмангиз,
Сиз ҳам, эй тафтишчилар,
Мажлис саноғин текширинг,
Ҳамқарор, кун тартибу
Ҳужжат вароғин текширинг.
Кўрмасин деҳқон дала,
Созанда соз, шоир қалам,
Ишчи ҳам дастгоҳ ёнига
Қўймасин асло қадам,
Очмасин олим китобу
Қилмасин тажриба ҳам,
Кимки гап билмас, билар иш,
Қилсин ўлгунча алам,
Иш биларни ургани
Мушт бўлмаса, мажлис қилинг.
Белни боғланг, бу жаҳонни
Тўлдиринг қоғоз билан.
Ўзни алданг, бўлмаганни
Бўлдиринг қоғоз билан.
Иш билан шод этмангиз ҳеч,
Кулдиринг қоғоз билан.
Ким қоғозбозликни суймас,
Ўлдиринг қоғоз билан.
Вақт ўтар, соат ўтар
Кун ой бўлур, ой йил бўлур.
Киму ўтган умрига
Қарсак чалур, қойил бўлур?!
Фурсат энг олий ҳакамдур,
Доимо одил бўлур,
Барча бир кун ул ҳакамнинг
Ҳукмига дохил бўлур,
Тўплангиз эс-ҳушни,
Эс-ҳуш бўлмаса, мажлис қилинг.
1982

Читать полностью…

MATBUOT KOTIBI VXTB

Юқори малакали ўқитувчиларга талаб жуда катта ва улар доим эъзозда!

Аввалроқ, соҳада ярим миллион ўқитувчилар бўлиб, улар мавжуд ставкалар сонига қараганда 80 мингга кўп деб берган маълумотимизга озгина аниқлик киритсак.

Мактабларда айнан малакали ўқитувчиларга талаб жуда юқори. Лекин ушбу графикда кўришингиз мумкинки, атиги 3% ўқитувчи олий тоифага, 11% эса биринчи тоифага эга, яъни умумий 14% ўқитувчини яшил категорияга ажратса бўлади. Булар нафақат мактаб директори томонидан эъзозда, балки ота-оналар ҳам айнан шундай малакали ўқитувчиларни репетитор сифатида қўшимча дарс беришга кўндиришга ҳаракат қилишади.

Аввалги пост графигидаги қизил категориядаги мактабларга борилса, аксариятида умуман олий тоифали ўқитувчи йўқ экани кўринади. Аксинча, яшил категориядаги мактабларда олий ва биринчи тоифали ўқитувчилар ҳам нисбатан кўпроқ бўлиб чиқяпти.

Энди, қуйироқдаги графикка эътибор берсангиз, яшил категорияли ўқитувчилар педставкага нисбатан кўп эмас, аксинча жойларда уларга талаб жуда юқори. Қизил категориядаги, яъни тоифасиз ўқитувчилар орасида ва умуман олий таълимда ўқимаган ўқитувчилар орасида айнан бир ўқитувчи ўрнида бир неча ўқитувчи ишлаётгани графикдан яққол кўринади. Бунинг натижасида уларнинг ҳақиқатда олаётган ойлиги ҳам анчагина камаяди. Ушбу қизил категориядаги ўқитувчилар умумий ўқитувчиларнинг ярмидан кўпини ташкил этади. 80 минг ўқитувчи кўпроқ дейилгани ҳам айнан ушбу қизил категориядаги ўқитувчилар орасидадир.

Шу сабабли, қизил категориядаги ўқитувчиларимиздан кўпроқ ўз устиларида ишлаб, ўз фанларини чуқурроқ ўрганиб, навбатдан ташқари малака тоифа имтиҳонларидан ўтиб, ўз тоифаларини оширишларини сўраймиз. Шу орқали уларнинг ойлик маошлари ҳам ошади. Тоифасиз ўқитувчи ва олий тоифали ўқитувчи ойлиги орасидаги фарқ ҳам анчагина, шунингдек, хабарингиз бор юқори тоифали ўқитувчидан соат ортиб қолсагина пастроқ тоифа ўқитувчига бериладиган тартиб жорий этилмоқда. Бу эса малакали ўқитувчининг ойлиги яна ошишига ёрдам беради. Бундан буёғига ҳам ойлик ошириш бўйича сиёсат юқори малакали ўқитувчи билан тоифасиз ўқитувчи ойлиги орасидаги фарқни оширишга қаратилади.

Ўқитувчи бошқа туманга ишлаш учун борганига 50%, бошқа вилоятга борганига эса 100% қўшимча тўланиши ҳам фақат олий ва биринчи тоифали ўқитувчиларга тааллуқли бўлгани ҳам бундай ўқитувчиларимиз ўз устиларида ишлашлари учун қўшимча стимул бўлади деб умид қиламиз.
Ўқитувчининг ўз касбини ҳамда болаларни севиши, ўз малакасини доимий ошириб бориши энг муҳим масаладир ва қолган ташқи факторлар иккиламчи. Масалан, яқинда Булунғур туманидаги 2 та тўқ қизил категориядаги мактабларга ташрифимиз чоғида шунга гувоҳ бўлдикки, аввало, уларнинг моддий техник ҳолати ўша тумандаги яшил мактабникидан яхшироқ экани, ҳамда қизил мактаблар битирув синфларидаги ўқувчилари сони 15,16 ва 19 нафарни ташкил этгани ва аксинча яшил мактабда ўқувчилар сони синфда бундан анча кўп бўлган.

Уч-тўрт йил аввал бундай талаб қўйиб бўлмас эди, чунки ўқитувчи ўзининг ишидан бошқа барча иш билан шуғулланар, ҳамда қоғозбозликка кўмилган эди. Ҳозир эса ўқитувчидан фақат ўз устида ишлаш, ҳамда ўқувчиларнинг натижага эришишларига ҳаракат қилиш талаб этилади. Ҳозирнинг ўзидаёқ, дарҳол қизил категориядаги ўқитувчига чора кўрилсин деб айтилгани йўқ. Асосий мақсадимиз таълим сифатини оширишга биргаликда ҳаракат қилиш! Ўқитувчилар орасида ҳам соғлом рақобат шаклланиши барча мактабларда таълим сифати ошишига ёрдам беради.

PS.
Эслатиб ўтмоқчиман: Олий ва биринчи тоифани Халқ таълими вазирлиги бермайди. Тоифани алоҳида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси имтиҳонлари асосида берилади.

Читать полностью…

MATBUOT KOTIBI VXTB

#Cўраган_эдингиз
📣📣ДИҚҚАТ!

⚡️ ЭНДИЛИКДА ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ КУРСЛАРИДА ТАҲСИЛ ОЛИШИ МУМКИН БЎЛГАН МУТАХАССИСЛАР РЎЙХАТИ КЕНГАЙДИ

А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институтида Халқ Таълими вазирлигининг 2020 йил 30 декабрдаги “Халқ таълими тизимида қайта тайёрлаш курсларини ташкил этиш ва ўқув-меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқиш самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги 338-сон буйруғига мувофиқ қайта тайёрлаш курсларига мос келувчи йўналишлар сезиларли даражада кенгайди.
Хусусан:

✅ Бошланғич синф ўқитувчиси бўйича
👉 Математика ўқитувчилари қайта ўтишлари мумкин

✅ Ўзбек тили ва адабиёти ўқитувчиси
✅ Қорақалпоқ тили ва адабиёти ўқитувчиси
✅ Она тили ва адабиёти (Рус тили ва адабиёти) ўқитувчиси йўналишлари бўйича
👉 Бошланғич таълим ўқитувичилари

✅ Математика ўқитувчиси бўйича
👉Физика ўқитиш методикаси.
👉Информатика ўқитиш методикаси.
👉Касб таълими (Муҳандислик иши таълим соҳаси).
👉Касб таълими (Транспорт таълим соҳаси).

✅ Физика ўқитувчиси бўйича
👉Астрономия.
👉Касб таълими (Муҳандислик иши таълим соҳаси)
👉Касб таълими (Транспорт таълим соҳаси)

✅Информатика ўқитувчиси бўйича
👉Технология (Меҳнат таълими)
👉Касб таълими (Компютер технологиялари ва информатика таълим соҳаси)

✅ Технология фани ўқитувчиси бўйича
👉Физика ўқитиш методикаси
👉Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси
👉Касб таълими (Амалий санъат, Сервис)
👉Касб таълими (Муҳандислик иши таълим соҳаси)
👉Касб таълими (Транспорт таълим соҳаси)

✅ Тасвирий санъат ва чизмачилик ўқитувчиси бўйича
👉Технология (Меҳнат таълими)
👉Касб таълими (Ишлаб чиқариш ва техник билим соҳаси)
👉Касб таълими (Қишлоқ хўжалиги техникаси таълим соҳаси)
👉Касб таълими (Амалий санъат, Сервис)
👉Касб таълими (Муҳандислик иши таълим соҳаси)
👉Касб таълими (Транспорт таълим соҳаси)
👉Касб таълими (Санъатшунослик (тасвирий ва манзарали амалий санъат)).
👉Касб таълими (Амалий санъат (турлари бўʻйича))
👉Касб таълими (Рангтасвир (турлари бўйича))
👉Касб таълими (Ҳайкалтарошлик (турлари бўйича))
👉Касб таълими (Дизайн (тасвирий ва амалий санъат))

✅ Мусиқа ўқитувчиси
👉Касб таълими (Дирижёрлик (турлари бўйича))
👉Касб таълими (Хореография (турлари бўйича))
👉Касб таълими (Халқ ижодиёти (турлари бўйича))
👉Касб таълими (Санъатшунослик (турлари бўйича))
👉Касб таълими (Режиссёрлик (турлари бўйича))
👉Касб таълими (Актёрлик санъати (турлари бўйича))

📣Бизни кузатишда давом этинг педагогик қайта тайёрлаш курслари тўғрисида кейинги саҳифаларимизда!


🖊А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институтининг расмий саҳифаларини кузатиб боринг 👇

Telegram |Facebook |Website

Читать полностью…

MATBUOT KOTIBI VXTB

#Тайинлов

❗️Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 14 январдаги 6141-сон фармони билан Абдукодир Ҳамидович Тошкулов Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири лавозимига тайинланди .

✅ Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорлари билан:

Иномжон Уришевич Мажидов Ўзбекистон Миллий университети ректори (15-сон, 14.01.2021 й);

Ўктам Раҳимович Саломов Фарғона политехника институти ректори (14-сон, 14.01.2021 й);

Авазжон Раҳимович Мараҳимов Термиз давлат университети ректори (15-сон, 14.01.2021 й) лавозимига тайинланди.

Таълим инспекцияси каналига уланиш 👇
/channel/uztdi

Читать полностью…

MATBUOT KOTIBI VXTB

Халқ таълими вазирлиги барча юртдошларимиз ва ҳарбийларни Ватан ҳимоячилари куни билан муборакбод этади!

Барчангизнинг оилаларингизга тинчлик-тотувлик, файз-барака тилаймиз. Ватанимиз равнақи йўлида амалга ошираётган ишларингизда омад ва зафарлар ёр бўлсин!

****

Министерство народного образования поздравляет всех соотечественников и военнослужащих с Днем защитников Родины!

Желаем вам и вашим семьям мира и процветания, успехов в работе во благо нашей страны!

Читать полностью…

MATBUOT KOTIBI VXTB

Олис ва чекка ҳудудларга бошқа ҳудудлардан келиб фаолият юритаётган олий маълумотли мутахассисларнинг меҳнати қандай рағбатлантирилади?

Бу ҳақда Халқ таълими вазирлигининг Молия департаменти директори Илхом СИРАДЖЕВ "Ўзбекистон 24" репортажида батафсил сўзлаб берди.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram

Читать полностью…

MATBUOT KOTIBI VXTB

📲Endi Kitob.uz ilovasini App Store orqali ham yuklab olishingiz mumkin!

📌Eslatib o'tamiz, shu kunga qadar, ilovani yuklab olish imkoniyati, faqat Android foydalanuvchilarida bor edi.

Ma'lumot o'rnida:
Ilovada 218 nafardan ziyod muallifning 1383 ta kitobi mavjud bo'lib, elektron kutubxonadan foydalanish butunlay bepul!

👇Ilovani quyidagi havolalar orqali yukab olish imkoniyati mavjud:
App Store:
https://apps.apple.com/ru/app/kitob-uz-bolalar-kutobxonasi/id1508892228

Play Маркет: https://play.google.com/store/apps/details?id=uz.kitob.itsm


Website | Facebook | Telegram | Instagram

Читать полностью…

MATBUOT KOTIBI VXTB

III чоракдан барча мактабларда ўқув жараёнлари тўлиқ анъанавий шаклга ўтказилади

Хабарингиз бор, 2020-2021 ўқув йилининг биринчи ярим йиллигида ўқув жараёни юртимиздаги эпидемиологик вазиятни инобатга олган ҳолда, ота-оналарнинг ихтиёрига кўра анъанавий ва масофавий шаклда олиб борилди.

Халқ таълими вазирлиги юртимизда эпидемиологик вазият барқарорлашгани, иккинчи чорак якунига қадар 90 фоиздан ортиқ ўқувчилар анъанавий шаклда таълим олиш мақсадида мактабга қайтганини инобатга олиб, 2021 йилнинг 11 январидан (III чорак) барча мактабларда ўқув жараёнлари тўлиқ анъанавий шаклга ўтказилишини маълум қилади.

Айтиш жоизки, ўқувчиларнинг соғлигини ҳимоялаш бўйича ўз вақтида кўрилган чоралар натижасида ўқув йилининг биринчи ярим йиллиги давомида анъанавий шаклда таълим жараёни йўлга қўйилган мактабларда эпидемиологик вазиятнинг барқарорлиги таъминланди.

Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, икки чорак давомида масофавий таълим олиш жараёнида ўқувчиларнинг дарсларни тўлиқ ўзлаштиришларига етарли имконият бермади, айрим ҳолатларда ўқувчилар телевизион дарсларни кўриш ва ўрганиш ўрнига вақтини бесамар ўтказиш ва ота-оналар томонидан етарли назорат этилмаслиги оқибатида вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ҳолатлари ҳам кузатилди.

Шу боис, ота-оналардан фарзандларининг келажаги учун ўз вақтида билим олишларига шароит яратишлари ва мактабга юборишларини сўраб қоламиз.

Ўз ўрнида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари барча умумтаълим мактабларида қишки мавсумда иссиқлик тизимини барқарор ишлаши, ўқувчиларнинг соғлигини ҳимоялаш билан боғлиқ ташкилий чораларни кўриш, санитария-гигиена ва дезинфекция воситалари билан таъминлашлари талаб этилади.

Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram

Читать полностью…

MATBUOT KOTIBI VXTB

#taqvim_mavzu_reja
📘Musiqa madaniyati fanidan
2020-2021-o‘quv yilining 2-yarim yilligiga
mo‘ljallangan tig‘izlashtirilgan
taqvim-mavzu reja

Kanalga obuna bo'lish:👇👇👇
Telegram | Facebook | Instagram | You Tube

Читать полностью…

MATBUOT KOTIBI VXTB

#taqvim_mavzu_reja
📘Texnologiya fanidan tig‘izlashtirilgan
taqvim-mavzu reja"|Boshlang'ich sinflar uchun
(1-4-sinf)

Kanalga obuna bo'lish:👇👇👇
Telegram | Facebook | Instagram | You Tube

Читать полностью…
Subscribe to a channel