yaxshikundosh | Unsorted

Telegram-канал yaxshikundosh - Яхши кундош

-

Ушбу каналда кўпчиликка номақбул бўлган “кундошлик” ва “кўпхотинлик” мавзусининг ижобий жиҳатлари, улар билан боғлиқ воқеликдаги ибратли ҳодисалар, кенг фикр-мулоҳаза қилишга ундовчи баёнлар ҳавола этилиши мақсад қилинган.Мурожаат учун: @yaxshikundosh_bot

Subscribe to a channel

Яхши кундош

Гунох аёл учун қандай бўлса, эркак учун хам шундай ман қилинган.

Йигитчиликда бўлиб туради, деган оят ёки ҳадис борми

@yaxshikundosh

Читать полностью…

Яхши кундош

Nikoh- bu er va xotin o'rtasidagi muqaddas rishta, o'sha samimiy va sadoqatli sevgi, ularsiz qalbda baxt va tinchlikka erishib bo'lmaydi.‌‌

Bizning kanal obuna bo'ling
va yaqinlarizga ham ulashing👇

/channel/+n-eCaO-ei00zYmZi
/channel/+n-eCaO-ei00zYmZi
/channel/+n-eCaO-ei00zYmZi

@nikoh_01

Читать полностью…

Яхши кундош

Закот беришни кимдан бошлаган афзал?

Закотни ўзаро туғилиш алоқаси бўлганлар, яъни ота-она, бобо-момо, ўғил-қизлар ва уларнинг фарзандлари, эр ёки хотинга бериши мумкин эмас. Шунингдек, ўзга дин вакилларига, нисоб миқдорича моли бўлганларга ҳам закот берилмайди.
 
Ака-ука, опа-сингилларга келсак, мўътабар фатво китобларида: “Закот, фитр ва назрни беришда энг афзали аввало ака-ука, опа-сингиллар ҳисобланади. Сўнг уларнинг фарзандлари. Кейин амаки-аммалар, сўнг уларнинг фарзандлари. Кейин тоға-холалар ва уларнинг фарзандлари, сўнг юқоридагилардан бошқа қариндошлар. Сўнг навбат билан қўшнилар, ҳамкасблар, ҳамшаҳар ёки қишлоқдошлар ҳақлидирлар” дейилади.
 
“Баҳрур роиқ” китобида: “Қарзи бор кишига закот бериш фақирга закот беришдан кўра афзалдир”, дейилган.
 
Демак, агар ака-ука ёки опа-сингиллар закот бериш нисобига эга бўлишмаса закот бериш учун энг афзал кишилар ҳисобланар экан. Закот бериш яқин қариндошлардан бошланса ҳам Аллоҳнинг буйруғи адо бўлади, ҳам қариндошлик ришталари мустаҳкамланади. Валлоҳу аълам.

Читать полностью…

Яхши кундош

Аллоҳга бўлган ҳамду саноси ортади. Иффатли аёлнинг қадри нақадар улкан! Номусли аёлнинг ҳаёси нақадар гўзал! Шу ўринда Росулимиз алайҳиссаломнинг бир ҳадислари ёдимга тушди:

“Ибн Ҳиббон ўз саҳиҳларида Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилиб қуйидаги ҳадисни келтиради:
«Агар аёл беш вақт намозини ўқиса, рамазон рўзасини тутса, номусини (бегоналардан) сақласа ва эрига итоат этса, унга:  жаннатнинг хоҳлаган эшигидан кир!-деб айтилади.”
Иффати ва номусини сақлаган муслималарга жаннатлар бўлсин.....

© Sayyidahmad Saydaraliyev


@yaxshikundosh

Читать полностью…

Яхши кундош

Ажойиб одамлар бор экан...

Неки ноҳуш ҳолат, ёқимсиз вазият, муаммо, мусибат ҳақида эшитса, гувоҳи бўлса, барчани «нимаям қилардиз, тақдиризда бор экан» деб юпатади.

Аммо кундоши борлигини эшитсаа, билсаа, ҚАДАР ЭКАААН, дейиш йўқ. Ҳар ерни ағдар-тўнтар қилиб ҳам тинчимайди.

#кепқолди

@yaxshikundosh

Читать полностью…

Яхши кундош

⚠️⚠️⚠️⚠️⚠️

Эри ногирон бӯлиб қолганда, ҳотини оқ қон бӯлиб қолганда .... Ташлаб қочганларга уятнинг чӯққиси...

2 ҳотин олиб, 2 аёлдан фарзандли бӯлиб, туғдириб ташлаб қочганларга уятнинг чӯққиси...

Ажрашиб боласига нафақа бермаганларга уятнинг чӯққиси...

Ажрашиб отасига боласини кӯрсатмаганларга уятнинг чӯққиси...

Ажрашиб, бир бирини ёмон отлиқ қилганларга уятнинг чӯққиси...

Қарз олиб, қарзини бермаганларга уятнинг чӯққиси...

Рамазон тавба ва ислоҳ ойидир!

Тавба қилинг!
Ислоҳ қилинг!
Уят шу амаллар билан бош кӯтариб юрганларга...

@yaxshikundosh

Читать полностью…

Яхши кундош

Аллоҳ ҳеч бир жонни тоқатидан ташқари нарсага таклиф қилмас (2:286)

Читать полностью…

Яхши кундош

@yaxshikundosh

Читать полностью…

Яхши кундош

ЖАҲЛИНГ ҲАМ РЎЗА ТУТСИН

Рўза тутган мусулмон!
Иймонинг бўлсин дармон,
Энг улуғ ой рамазон,
Аслинг ҳам рўза тутсин.

Аввал қилгин соф ният,
Фикр қил доно зийрак,
Зеҳнингда савоб истак,
Ақлинг ҳам рўза тутсин.

Рўза аҳкомин билгин,
Емоқ ичмоғинг тийгин,
Жимодан парҳез қилгин,
Нафсинг ҳам рўза тутсин.

Хуфтондан сал тонггача,
Ором ол субҳ сонгача,
Саҳардан то шомгача,
Вақтинг ҳам рўза тутсин.

Бермагин озор бировга,
Минмагин ғазаб уловга,
Шошмагин сен дарровга,
Жаҳлинг ҳам рўза тутсин.

Ширин калом сўзлаб юр,
Яхши йўлни кўзлаб юр,
Ёмонни жиловлаб тур,
Қалбинг ҳам рўза тутсин.

Одоб бериб шаҳдингга,
Сабр тилаб нафсингга,
Вафо этиб аҳдингга,
Лафзинг ҳам рўза тутсин.

Йироқ юргин ёмондан,
Эҳтиёт бўл ёлғондан,
Сақлан ғийбат забондан,
Гапинг ҳам рўза тутсин.

Фахшдан тий кўзингни,
Ўйлаб айтгин сўзингни,
Тарбия қил ўзингни,
Фахминг ҳам рўза тутсин.

Барчамиз Ҳолиққа қул,
Рўзадор юзлари нур,
Англа Муҳаммадрасул!...
Наслинг ҳам рўза тутсин.

Muhammadrasul Novqatiy.


@yaxshikundosh

Читать полностью…

Яхши кундош

Абу Бакр розияллоҳу айтадилар:

“Агар яхшилик қилсам, менга ёрдам беринглар. Агар ёмонлик қилсам, мени тўғриланглар. Агар тўғри ҳаракат қилсам, менга 
эргашинг. Агар тўғри йўлдан чиқсам, мени тўғри йўлга солиб қўйинглар”.

(Саҳобалар ҳикмати)

@yaxshikundosh

Читать полностью…

Яхши кундош

«Агар Аллоҳ бир бандага яхшиликни истаса, ҳолатига қараб, қийинчилик ва имтиҳондан иборат бўлган дорини беради. То у бандани тўғрилаб тозалагандан сўнг, дунёдаги энг шарафли мақомга (бандалик) ва Охиратдаги энг катта савобга (Аллоҳни кўриш ва Унга яқин бўлиш) лойиқ қилади».
Ибн қойюм раҳимаҳуллоҳ

@/yaxshikundosh

Читать полностью…

Яхши кундош

Барчамизга кириб келаётган Рамазон муборак бўлсин...

@yaxshikundosh

Читать полностью…

Яхши кундош

Учта шахсга нисбатан ўлим ҳукми берилди. Улар: дин пешвоси, оқловчи (адвокат), физик олим.

Жазо вақти келганда, биринчи бўлиб диний олимни келтиришди. Бошини гильотин (бошни танадан жудо қиладиган ускуна) остига қўйиб ундан:

- Ўлимингдан олдин айтадиган охирги гапинг борми? - деб сўрашди.

Дин олими:

- Мен Аллоҳга ишонаман, Аллоҳ... Аллоҳ... Аллоҳ мени қутқаради! - деди.

Гильотин тиғи зарб билан тушаркан, бошига етмасдан тўсаттан тўхтаб қолди.

Оламон ҳайратланиб:

- Олимга озодлик! Динга озодлик! Уни озод қилинг! - деб ҳайқирди. Дин олими жазодан қутилди.

Навбат оқловчига келди. Ундан:

- Ўлимингдан олдин айтадиган охирги гапинг борми? - деб сўрашди.

У:

- Мен дин олимичалик Аллоҳни танимайман! Лекин мен, адолатга ишонаман! Адолат мени қутқаради! - деди.

Ускуна тиғи тушиб унинг бўйнига етай деганда тўхтаб қолди.

Оламон яна ҳайратланди.
- Оқловчига озодлик! Яшасин адолат! Уни озод этинг! - дедилар. У қутилиб қолди.

Сўнгги навбат физик олимга келди. Ундан ҳам:

- Ўлимингдан олдин айтадиган охирги гапинг борми? - деб сўрашди.

У:

- Мен дин олимичалик Аллоҳни, оқловчичалик адолатни билмайман. Лекин, гильотин арқони тугун бўлиб қолган. Айнан шунинг учун унинг тиғи тушишига монеълик қиляпти! - деди.

Физикнинг сўзи тўғри чиқди. Муаммони бартараф этишди. Ва унинг бошини танасидан жудо қилишди.

© УммуАбдуллоҳ таржимаси
                           Хулоса

Ноўрин сўзларингиз бу дунёда жазосиз қолса, охиратда ўзингиза қарши бўлади. Зеро ҳар бир лафзингизни фаришталар ёзиб борадилар! «У бирор сўз айтмас, магар ҳузурида (фаришта) ҳозиру нозир» Қоф:18 #оят.

«Сукут қилиб бирор марта ҳам надомат қилмадим. Лекин гапириб қўйиб кўп марта афсусландим». #Умар ибн Хаттоб.

Баъзан ҳақиқат бўлса ҳам, уни айтишдан кўра, оғзингизни ёпишингизда хайр бор!

Уйланаман бахтли қиламан деб лавз бердингми лавзингни устидан чиқ. Розиман уйланаверинг дедидингми, розиман 2 чи бўлишка дедингми ҳар қандай ҳолатда хам мақсадга етиб олганингдан кейин берган лавзингни унутма!!!

Ўзингизнинг донолигингни кўрсатишдан кўра, баъзан ўзингни билмаган (тентак)га солишинг яхшироқ!

Хулоса узингиздан....

@yaxshikundosh

Читать полностью…

Яхши кундош

@yaxshikundosh

Читать полностью…

Яхши кундош

#шунчаки

Кундоши борлигини билиб қолган барча асосий ролдаги аёлларнинг дийдиёси бир хил.

Билмаганингда тииинч яшаб юрувдингку, энди нима ўзгарди. Аслида ҳеч нарса ўзгармаган.

Ўша аёлнинг фикрлаш механизми ишдан чиқиб қолади холос 😕
Камига атроф тўла қизиқувчан варваралар, сохта маслаҳатгўйлар, энг ёмони --- ноғора чалиб турувчи шайтон по умолчанию хизматда...

@yaxshikundosh

Читать полностью…

Яхши кундош

Дадаси хадеб ишлайверманг, жонингиз қадрига етинг, бизга соғ-саломат юришингиз мухим. Хар хафта қиммат ресторанга олиб боришингиз, тез-тез тақинчоқ олиб беришингиз, чет эл саёхатларига олиб боришингиз шартмас. Зарафшон виллада ёки Гоулден Хаус квартираларида яшамасак хам кунимиз ўтаверади, Хрушчевка хам тешиб чиқмайди. Асосий харажатларни  - ун, ёғ, картошка, пиёзни қилиб берсангиз етади, хадеб янги кийим хам шартмас, йиртиқ бўлса ямаб кияверамиз, мухими тинчлик-хотиржамлик бўлса шуниси катта неъмат, сиз бизга хали кўп керак бўласиз - деб турадиган хотининг бўлса мазза бўлса керак-а...


😊😊😊
@yaxshikundosh

Читать полностью…

Яхши кундош

Қайноналарнинг бефаҳм аҳмоқлиги...

Келини қиз туғса, ӯғил туғмади деб ажратиб юборади... Бефаҳм ӯзинг ҳам қизсанку...
Сени онанг туққанда бувинг қиз туғдинг деб онангни уйдан ҳайдаганда ҳор бӯлиб вояга етмасмидинг!
Ношукр/Бефаҳм!!!

Биринчи фарзанд қизлиги Аллоҳнинг баракаси....
Уч қиз Жаннатга ҳужжат!
Солиҳа бӯлса...

Эй эркаклар уйда сиз ҳужайинсиз... Сиз оила бошлиғисиз.... Сиз Рижолсиз!
Сиз ҳамма ишга қиёматда жавоб берасиз ва ҳаммаси  учун сӯроқ қилинасиз ...
Сиз кимсиз оилада...
Кӯзни очинг! Латталашманг!

@yaxshikundosh

Читать полностью…

Яхши кундош

Шайтон сари юрганлар,
Нафсига дил бурганлар,
Охири дод жаҳаннам!...
Никоҳсиз ишқ қурганлар.

Беномус ўлган виждон,
Икки юз сохта иймон,
Афсус номи мусулмон,
Никоҳсиз ишқ қурганлар.

Зино қарз қўрқмайдими,
Аёл қизин ўйлайдими,
Ҳақиқатни кўрмайдими,
Никоҳсиз ишқ қурганлар.

Қаҳҳор кўриб турарку,
Синов дунё тугарку,
Касофати урарку,
Никоҳсиз ишқ қурганлар.

Қалбдан кетган қаноат,
Жаҳолат йўл хиёнат,
Кечирилмас жиноят,
Никоҳсиз ишқ қурганлар.

Ҳалол ҳаром билмаслар,
Тақво вафо қилмаслар,
Пок номига кирмаслар,
Никоҳсиз ишқ қурганлар.

Қўйгин адашма одам,
Ёзилмоқда ҳар қадам,
Тавбага шошгин ҳар дам,
Никоҳсиз ишқ қурганлар.
Ўзин ўтга урганлар.

Муҳаммадрасул Новқатий.

@yaxshikundosh

Читать полностью…

Яхши кундош

Ёнида эри була туриб узини ёлғиз хис қилаётган аёл хақиқий ёлғиз аёлдир...

@yaxshikundosh

Читать полностью…

Яхши кундош

— Дадаси, аввалари ҳар куни мени севишингизни айтар эдингиз. Рамазон кириши билан нимагадир айтмай қўйдингиз?
— Э онаси, хоҳласанг ҳар соат севишимни айтишим мумкин. Лекин Рамазон ойида ёлғон гапириш мумкин эмас-да...

P.S.: Ҳурматли эркаклар, оила тинчлиги учун ёлғон гапиришга рухсат берилган. Уялмасдан шу ёлғонни босаверамиз!!!

@yaxshikundosh

Читать полностью…

Яхши кундош

@yaxshikundosh

Читать полностью…

Яхши кундош

Одамлар ичида юриб дуоларни кўп турини эшитдим, аммо мана бунақасини биринчи эшитишим бўлди:

Аллохим, менга шундай бир солиха жуфт насиб қилгинки, ўшани сабабидан қалбимдаги фахшга бўлган мойиллик кетсин, ўша жуфтни менга ёқимли қилгинки шуни сабабидан бошқаларни ўйлашни тўхтатай. Ўша жуфтга шундай боғланиб қолайки - бошқа номахрамлар менга қизиқ бўлмай қолсин. Шундай жуфт насиб қилгинки - хаёлим бошқаларни ўйлашдан тўхтасин, ёки ўз аёлимни менга ёқимли қилиб қўй. Ёки менга мол-мулк бергинки ўшани сабабидан истаган аёлимга эришай...


@yaxshikundosh

Читать полностью…

Яхши кундош

@yaxshikundosh

Читать полностью…

Яхши кундош

Арслон қўрқадиган ягона махлуқ бу, унинг хотинидир. Агар хотинингиздан қўрқсангиз, билингки, демак сиз арслон экансиз!

😊😊

@yaxshikundosh

Читать полностью…

Яхши кундош

«Шўри қуриган банда!

Гуноҳлари кўпайган сари; истиғфори камайди.

Қабрга яқинлашган сари; бепарволиги ортади».

Ибнул Жавзий

Читать полностью…

Яхши кундош

Рамазон ойида ҳаром ишларга йўл қўйиш рўза савобини камайтирадиган омиллардан бўлиб, баъзан унинг савобини ҳам кетказиб юборади.

Анас ибн Молик ва Иброҳим Нахаийлардан ривоят қилинишича, ғийбат рўзадорнинг рўзасини очиб юборади. Яъни, рўзасининг савобини кетказиб юборганидан, худди оғзи очиқ кишидек бўлади.

Шайх Абдулазиз Торифий

@yaxshikundosh

Читать полностью…

Яхши кундош

Фарз либослар ечилган кун,
Ҳақ хукмидан кечилган кун,
Фаришталар ачинган кун,
Саккизинчи март бўлади.

Муслималар зўрланган кун,
Мўминалар хўрланган кун,
Дуоибад тўлғонган кун,
Саккизни март бўлади.

Ҳуқуқлари бўлган паймол,
Бошларидан тушган рўмол,
Мусулмонлар ғариб аҳвол,
Саккизинчи март бўлади.

Нишонлашар тушинмаслар,
Исломига ачинмаслар,
Шайтонларга қаршимаслар,
Саккизинчи март бўлади.

Бизда аёл ҳар кун эъзоз!
Яшар гуллаб баҳору-ёз,
Бир кун эслаш куфрга хос,
Саккизинчи март бўлади.

Адашма дил кўзингни оч,
Ёмонларнинг йўлидан қоч,
Ишонмагин ёлғон қувонч,
Саккизинчи март бўлади.


Муҳаммадрасул Новқатий.07.03.2024

@yaxshikundosh

Читать полностью…

Яхши кундош

Тезроқ келгин Рамазон!

Биз сени соғинганмиз,
Кутиб юрибмиз ҳар он!
Бағрингда овунганмиз,
Тезроқ келгин Рамазон!

Гуноҳимиз беҳисоб,
Наҳот сустлаган Иймон!
Покланмасак нақ итоб,
Тезроқ келгин Рамазон!

Сенда раҳм-шавқат бор,
Инсофга келсин ёмон!
Қадр кеча, раҳмат бор,
Тезроқ келгин Рамазон!

Мақбул бўлса рўзамиз,
Бизни кутмоқда Райён!
Кулиб кутиб оламиз,
Тезроқ келгин Рамазон!

Аллоҳ бизни етказсин,
Ўзи Қодирдир Раҳмон!
Ғамимизни кетказсин,
Тезроқ келгин Рамазон!

Муҳаммадрасул Новқатий.


@yaxshikundosh

Читать полностью…

Яхши кундош

Бу канал тарихида кўп админкалар алмашган ва қизиғи шундаки барча админкаларнинг кундошлари ҳам канални кузатишда томошабин бўлган 😃

#хайрли_кун барчага 😉

Читать полностью…

Яхши кундош

Бир эркак, икки аёл,
Гўзал турмуш қуришди.
Сўраб бир-биридан хол,
Яхши тотув юришди.

Эр адолат ўйида,
Топганин уйга ташир.
Икки рўзғор бўйнида,
Гоҳо бошини қашир.

Ой ўтди, йиллар ўтди,
Улғайишти ўсишти.
Бир эрдан икки аёл,
Ўғил қизлар кўришди.

Бу бахтни кўролмаслар,
Жуда ҳасад қилишди.
Икки кундош қалбига,
Араз ғараз солишди.

Икки кундош ўзгариб,
Иблисга дўст бўлишти.
Бир-бирига гезариб,
Кайфиятни бўғишти.

Эр қадрини билишмай,
Айтишмади шукрни.
Муросани қилишмай,
Қилишмади фикрни.

Ғазабга минган эрдан,
Иккиси жавоб олди.
Болаларин бўзлатиб,
Иккиси эрсиз қолди.

Қиссадан ҳисса шуки,
Ношукр бўлма кундош.
Уйинг устунсиз қолиб,
Афсусда қолма кундош.

Муҳаммадрасул Новқатий.

@yaxshikundosh

Читать полностью…
Subscribe to a channel