yaxshikundosh | Unsorted

Telegram-канал yaxshikundosh - Яхши кундош

-

Ушбу каналда кўпчиликка номақбул бўлган “кундошлик” ва “кўпхотинлик” мавзусининг ижобий жиҳатлари, улар билан боғлиқ воқеликдаги ибратли ҳодисалар, кенг фикр-мулоҳаза қилишга ундовчи баёнлар ҳавола этилиши мақсад қилинган.Мурожаат учун: @yaxshikundosh_bot

Subscribe to a channel

Яхши кундош

Бугунги кунда ижарага оила қуриш


1) Ижара - 350/400$
2) Рӯзғор - 200/300$
3) 2 та фарзанди бӯлса
100/150$ (боғча/мактаб оддийси, қиммати икки ҳисса қиммат)
4) Аёл ҳаражати минимум
50/100$

Жами энг паст қиймат 700$

Окалар ӯйлаб иш қилинг!
700$ Ойига!

Фитна учун эмас, фақат жиддий қараш учун ёздим...


(Шунча ҳаражатга баъзи аёллар исён қилиб нолиб талоқ ҳам сӯраб қӯйишади. Ҳаражатдан тӯйган эр байрам қилиб талоқ қиворади. Қутилганимга Шукур деб.)


(Ажратганга Яратганга Шукур 😁)


@yaxshikundosh

Читать полностью…

Яхши кундош

Кўпхотинлик тараққиётга тўсқинлик қилади, деган гапга Араб шайхлари мийиғида кулиб қўяркан...
😊😊😊

@yaxshikundosh

Читать полностью…

Яхши кундош

Бугунги кунда талоқни эрмак қилиб ташлаганлар кӯпайиб кетди... Аёллар орасида талоқ сӯраганлари кӯпайиб кетди...

Эркаклар талоқ қилсалар катта гуноҳ эмас агар сабаб жиддий бӯлса, аммо сабабсиз талоқ сӯраган аёллар Жаннатнинг ҳидини ҳам ҳидламайдилар ...
(Яъни Жаннатга кирмайдилар)

Жаннат ҳиди эса 70 йиллик масофадан таралиб туради!

Тил - биринчи душман!

@yaxshikundosh

Читать полностью…

Яхши кундош

⚠️⚠️⚠️⚠️

Солиҳа, Мӯмина, Шокира ва Зокира аёл ажрашгандан кейин ҳам, эри қазо қилгандан кейин ҳам назардан қолмайди! Иддаси чиқиши билан Роббим ӯзининг солиҳларини аёлнинг эшиги тагига судраб обориб қӯяди...

Агар сизнинг эшигингиз тагига солиҳлар эмас, фақат ӯз манфаъатлари учун Совчи бӯлиб келган шаҳслар бӯлса демак сиз юқорида зикр қилинган сифатлари бор аёл эмассиз....


Агар солиҳалар сизларга рад жавобини берса, демак сиз ҳам солиҳ даражасига етган эркак эмассиз...

(Суҳбатдан парча...)

холис_ёрдам


@yaxshikundosh

Читать полностью…

Яхши кундош

Bir katta yoshli odamning nasihati:
Ikkinchiga uylanish rejasi Islomga daʼvat qilishga oʻxshaydi.

1. Yashirin boshlanadi
2. Oshkor qilinadi
3. Hijrat
4. Jihod

U yogʻi yo gʻalaba va yo shahidlik

Читать полностью…

Яхши кундош

🌴 #Саловат

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламга саловат айтиш ғам-ташвишларни кетишига ва гуноҳларни мағфират бӯлишига сабаб бўлади.

Убай ибн Каъб разияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва салламга кӯп саловат айтиши ҳақида хабар берганида, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам : "Ундай бӯлса, ғам - ташвишдан қутиласиз ва гуноҳларингиз мағфират қилинади", дедилар.
(Термизий ривояти).

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламга айтилган саловатнинг фазилати мана шундай буюк.
Жума куни айтилган саловатнинг фазилати яна ҳам буюкроқ.

Шайх Абдулазиз Торифий

Читать полностью…

Яхши кундош

🌴
Ким рамазонда узрли бўлиб, айрим кунларда рўза тутмаган бўлса, қазосини тутишдан олдин шавволнинг олти кунлик рўзасини тутиши жоиз. Рамазоннинг қазосини кейин тутиб беради.

Рамазон қазосини тутишдан олдин нафл рўза тутиш жоизлиги Саиъйд ибн Жубайрдан ривоят қилинган, имом Аҳмад ҳам жоиз деб айтганлар.

Оиша розияллоҳу анҳо ҳам рамазон қазосини шаъбонда тутганлар.
Бу ҳам, Рамазон қазосидан олдин нафл рўза тутиш жоизлигига далолат қилади. Чунки Оиша розияллоҳу анҳо албатта шаъбонгача нафл рўза тутганлар.

Шайх Абдулазиз Торифий


@yaxshikundosh

Читать полностью…

Яхши кундош

#кузатувларимдан

Кундошлик синови аёлни ё Роҳманга ё шайтонга яқинлаштираркан...

Яқин дугонам сиқила-сиқила охири зикрга ибодатга шўнғиб кетди, яна бир танишим кундан-кунга аждархолашиб, ботқоққа ботиб бормоқда. Яна шундайларни ҳам эшитаманки, яхшилик йўлида дея, фолбин, сехргар остонасига ётволишади.

ЭР арзимайди, у учун дунёингизни бой беришингизга 😕

@yaxshikundosh

Читать полностью…

Яхши кундош

Биринчи марта 👎 ларни кўриб хурсанд бўпкетвомман, а то вечно 2-3 та дизлайк постларни «безаб» туради, худди келишиб олгандай. Аламини шу реакция орқали чиқарса керакдааа, дбқўяман.

Бугун айнан ўшалар ❤️ қўйдимикин, нима дисла 😉

Читать полностью…

Яхши кундош

1-савол: Ким маълум бир эркакка биринчи бўлиб тегса, эр ушаникими?

Жавобларни реакция билдирган ҳолда белгиланг:

Ҳа, шундай - ❤️

Йўқ, у айнан кимникидир эмас - 👎

Билмадим - 🤔


P.S.: Камида 1500 одам кўриб, жавобла кўпайсинчи, кейин 2-савол бўлади 🤗

@yaxshikundosh

Читать полностью…

Яхши кундош

Тўғри, талоқ бериш ҳуқуқи фақат эркакларга берилган. Аммо у кўпинча нитолько оволинади, балки суғурволинади, беришга мажбурланади.

Кўпинча оиланинг бузилиши, дарс кетиши талоқхўр аёлларга боғлиқдир...

Ё уни талоқ қиласиз ё мани.

Уни ЁНИМДА 3 талоқ қиласиз.

Йў, биттада 3 талоқ қимийсиз, барибир ярашволишиз мумкин. 3 марталаб алоҳида этасиз. Ёки мани ва боллариззи бошқа кўрмийсиз.

Чидомийман, талоғимни беринг.

Ўзим топиб уйлантирган бўсамам, чидомийман.

Берасми йўми?

Шу гапиз билан талоқ тушдими?

Бўлдими, бўшманми?

Талоқ сўрийвуради-сўрийвуради, ЙЎ ХОТИНЖОН ФАҚАТ САН КЕРЕСАН, ФАҚАТ САНИ ДИЙМАН, диган гапни кутвуради.

Жаа, талоқсираб кетган бўлсанг, ўзингни хулуъ қил. Ўтирасанми ялиниб, «бериинг, беринг»лаб 😏

Ўзингизни мазлума деб билсангиз, билингки, ИСЛОМ “ЗУЛМГА ЧИДАБ ЯШАГИН”, демаган ҳеч қаерда.

#асабим_бузилди

@yaxshikundosh

Читать полностью…

Яхши кундош

«Ҳайит куни шодликни кўрсатиш диннинг шиорларидандир».

👉 /channel/Qalbim_sirlari77 👈

Ҳумайро опани каналларини йўқотиб қўйганлар учун ҳавола 👆

Ҳайитлариз билан Ҳумайропаа 🎉

Шу ерда табриклагим келди 😃🌺

P.S.: Аввалги каналлари ҳужумга учраганди 🦠

Читать полностью…

Яхши кундош

Излаган имкон топади😃😄😂

@yaxshikundosh

Читать полностью…

Яхши кундош

Икки нарса аёл кишида жам бӯлса у зийнатдир ...

Бири ҳижоб
Иккинчиси тақво

Ҳижоби бӯлса-ю аммо тақво уят иффат бӯлмаса у  ғарибдир...

Тақвоси бӯлса-ю аммо ҳижоби бӯлмаса у ҳаробдир...

Бугун ҳароб ва ғариб аёллар жуда кӯпайиб кетди....

Зийнатлиси эса Саодат асри китобларида қолди...

(Фаҳм муҳим)

@yaxshikundosh

Читать полностью…

Яхши кундош

Савол беришибди

Assalomu aleykum Allah kechiruvchi Zot marhamati cheksiz astoydil kechirim so‘rasey kechiradi to‘rimi?
yetim haqqini yegan yetim bolani ish haqi aliment pulini  qarzga deb olib qaytarmasa pulim yo‘q deb umra qilsa (shu kunlarda umrada yuriptilar)  pulim yo‘q deb restoranda ovqatlansa yengi moshinala olsa qo‘llarida ayfon14
700$ soat bo‘lsa yillab ro‘zg‘or ijara puli to‘lamasa hammasi ayolni zimmasida bo‘lsa taloq ham bermasa  unaqa insonlar ham astoydil kechirim so‘rasa tavba qilsa  ularni ham kechiradimi Allah bunaqa insonlani qachon jazoliydi Allah qande  izn beradimi muqaddas  baytiga qadam bosishiga

Жавоб:
1) Аллоҳ ширкдан бошқа ҳаммаи гуноҳни тавба қилса кечиради. Аммо банда билан банданинг орасидаги зулм ва ҳаққа аралашмайдиган адолатли Зот!

2) Етимни ҳаққи ҳақида эса оятдан истинбот келтирамиз:
"Албатта, етимларнинг молини зулм ила еганлар, қоринларида оловни еган бўладилар. Ва, шубҳасиз, дўзахга кирадилар".
(Нисо 10 оят)

3) Умра қилишга Аллоҳ қандай йӯл беради дебсиз. Умра масаласида Аллоҳ кимни ихтиёр қилса, ӯшанга йӯл беради ва аммо умра қилган ҳамманинг умраси ҳам Умра эмас... Илло Аллоҳ раҳим қилганлардан бошқа!

4) Эрлик қилмаса ва талоқ ҳам қилмаса дебсиз... Сиз ҳулу қилишга ҳаққингиз бор! Ӯртага валий ва қози қӯйиб ҳаққингизни олинг ёки ҳулу қилинг!
Эрингизнинг зарарига эса қуйидаги оят ҳужжат:

" Бир йўла мойил бўлиб кетиб, (баъзисини) муаллақга ўхшатиб қўйманг. Агар ислоҳ ва тақво қилсангиз, албатта. Аллоҳ мағфиратли ва раҳмли зотдир. «Муаллақ аёл» деб хотин бўлиб хотин эмас, боши очиқ бўлиб, боши очиқ эмас, аросат бир ҳолда қолган аёлга айтилади. Бундай муаллақлик азоб, шунинг учун ояти карима эрни бу масалада адолатли бўлишга чорламоқда. Ё талоқ қилсин ёки яшасин!

5) Эриззи Аллоҳ жазолаши сиззи хурсанд қилса унда сизнинг ҳам иймонингизда нифоқ бор! Ундан кӯра унга офият ва ҳидоят сӯранг! Жазоласа фарзандингиз отасиз қолиб кетиши сизни хурсанд қилса балки фарзандингизни маҳзун қилар!
Жазо куни қачон биласизми? Албатта жазо учун охират диёри бор. Дунёда жазоламаса албатта оҳиратда жазолиди.
Ҳавотир олманг ҳар бир мисқол зулм учун ҳам азоб аниқ!
{ وَمَن يَعۡمَلۡ مِثۡقَالَ ذَرَّةٖ شَرّٗا يَرَهُۥ }
[Zalzala surasi: 8]
Ва ким зарра оғирлигида ёмонлик қилса ҳам кўрадир. (Яхшиликнинг ҳам, ёмонликнинг ҳам катта-кичиги бўлмайди. Ҳаммасининг ҳисоб-китоби бўлади, қиёматда жавоб бериш керак. Ҳар доим яхшиликни қилиб, агар у кўзга кўринмас зарра миқдорида бўлса ҳам ёмонликдан қочиш керак.)

Аллоҳ ҳақдан адаштирмасин!

@yaxshikundosh

Читать полностью…

Яхши кундош

#Запал

Вой дугонажон қанча бўлди сен билан кўришмаганимизгаям...?  Сенга бўлажак турмуш ўртоғимни таништириб қўяман🤣

Кун давомида юқори кайфият тарк этмасин!
👇🏻👇🏻

@yaxshikundosh

Читать полностью…

Яхши кундош

... ... ...

@yaxshikundosh

Читать полностью…

Яхши кундош

#Kuyovlikka_nomzod 2-ayolga

1.Ёши: 32
2.Миллати: Узбек
3.Турмушдаги холати: оилали
4.Фарзанди  бор
5.Буйи:  170 см
6.Вазни:  90 кг
7.Маълумоти: Олий
8.Иш жойи: корхона
9.Касби: тижорат
10.Хунари: куп
11.Туйдан кейин : алохида уйи бор куконда
12.Ота-онаси: бор
13.Оилавий шароити: алхамдулиллах
14.Оилада нечта фарзанд,нечанчиси? 4/1
15.Келин учун ёш чегараси: такдирда ёзилгани
16.Номзодни курсатган:  узи
17. Яшаш манзили : #Toshkent va #Кукон_шахар
18. Мурожаат  учун : @Usmonov_6020

🔸Кўриниши - Яхши
🔸Характери - Яхши
🔸Соғлиги - Яхши

✅️ ALOHIDA ESLATMA ✅

Assalomu Aleykum, ikkinchi oilani qurishdan maqsad jamiyat islohi,har-bir ayolni baxtli bōlishga haqqi bor.

Qolgani uzlari bn gaplshib olinadi. Uzlari haqlarida lichkada malumot va iloji bolsa rasm
.

Har-xil gaplar yozib aqillilik qilib bir-birimizni hafa qilmaylik,hammani baxtli bōlishga haqqi bor.

Читать полностью…

Яхши кундош

السلام عليكم ورحمة الله

| Biz Alloh qodir qilganicha ehson qilishni niyat qildik va bu ishimizda asosan bemorlarga yordam berishni reja qilganmiz !

• Hayriyamz quyidagi kassaliklar bilan og'riyotkan bemorlarni o'z ichiga oladi

— Ko'krag bezi saratoniga chalingan ayollar
— Oq qonga chalingan 10 yoshgacha bo'lgan bolalar
— Oilani boquvchisi bo'lgan holatda mehnatga yaroqsiz bemor boʻlib qolgan erkaklar
— Ko'z nurida muammosi bor tolib - tolibalar (dunyoviy ilm olayotgan talabalar hisobga olinmaydi)
— Umurtqa pog'onasida muammosi borlar

— va shu kabi ayollar va bolalar kasalligiga chalingan bemorlarga tor doirada yordam beriladi qoʻlimizdan kelganicha. Biz bemorlardan umumiy 16 kishiga yordam berish imkoniga egamiz.

™ Shuningdek shariy kiyimlarni (abaya-hijab) larni olishda moddiy qiynalyotkanlarga ham koʻmaklashamiz inshaAlloh.

° Bizga tibbiy hulosa varaqalaringiz bilan aloqaga chiqing - Alloh rozi bolsin barchamizdan !


Murojaat uchun : @Eround_fake

Читать полностью…

Яхши кундош

Оиламизни яхши биладиганларнинг хабари бор, дадам раҳматлининг иккинчи оилалари бор эди.

Укам ҳозир 26 ёшда. Дадамни умуман эслай олмайди. Унга дадам ҳақларида имкон қадар кўпроқ гапириб беришга ҳаракат қиламан.

Болалигидан укам муносабатимиз яхши эди. Аммо бу нарса онамга ёқмас эди ва бу ҳақда у кишига билдирмасликка ҳаракат қилардим. Ҳозир ҳам билдирмайман.

Дадамнинг вафотларидан кейин тушлик учун берилган пуллардан орттириб, тўртта нон, яна у-бу нарсалар олиб укамни кўргани борардим.

Кейин 10 йилча бизга боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра алоқа узилиб қолди.

10 йиллардан кейин яна топишдик, тез-тез хабарлашадиган бўлдик.

Ҳозир ҳам кунора гаплашиб турамиз. Ўқиши, иши ва уйланиши юзасидан маслаҳатлар сўрайди, билганимча йўл-йўриқ кўрсатаман.

Фарғонага ҳам асосан бирга борамиз. Кўпчилик аҳиллигимизга ҳавас қилади.

Дадам манга “шу сенинг уканг, мендан кейин ғамхўрлик қил” демаганлар. Ёки дейишга улгурмаганлар. Аммо ман онгли равишда шу ишни қилиш бурчим эканини ҳис қилганман. Инша Аллоҳ охиригача шундай бўлади.

Ўз жигарини тан олиши, унга бир онадан туғилган жигарлари каби муомала қила олиши кишини буюк инсон қилиб қўймайди. Лекин ўз ака ёки укасини насаби бетайинга чиқариши унда пасткашлик белгилари борлигини билдиради.

...Аллоҳ барчамизнинг ҳолимизни ислоҳ қилсин.

©фейсбукдан

P.S.: муаллифи атайин очиқланмади

@yaxshikundosh

Читать полностью…

Яхши кундош

#қайтар_дунё

@yaxshikundosh

Читать полностью…

Яхши кундош

2-савол. Асосан «ҳа шундай» деганларга ва... бошқаларга.
Иккинчи бўлиб теккан аёл БИРОВНИНГ ЭРИГА тегвоган бўладими шунда? Эркак зоти қуриб қолгандай 😃

Жавоблар:
Айнан - 💯

Нега экан, яхши номзод бўлса тегаверади - 👍

(Кундошидан, қайнонасидан) рухсат сўрааб тегиши керак - 🤪

@yaxshikundosh

Читать полностью…

Яхши кундош

#ана_бўмасам

Дўппи Шармандийнинг хотинлари шунақейди.

@yaxshikundosh

Читать полностью…

Яхши кундош

#кеп_қолди

Айримлар ўз кундоши билан адаааш 😃 ва бу кўп ҳолларда эр акага қўл келади 😁

Тасаввур қвомман, битта именной смс.ни иккала хотингаям юворвуралла 😄
акс-садога ўхшаб 😅

@yaxshikundosh

Читать полностью…

Яхши кундош

📼 480p, 💾 250.5MB

Бекорчи бўсейла, нобоодо-га.

Оқшом эртаклари ўрнида 😃

«Салом, кундош!» номли что-то.

“Йўў, ман телпонимми тўлдирмийман, прамой кўраман” дганларга қуйида Ютубе ссылка 🙃 :

https://youtu.be/rA5KlxAFAa0?si=mzcCiCZNdm9XhAr2

@yaxshikundosh

Читать полностью…

Яхши кундош

Юқоридаги постда нима дейилганди 🤔

Ана шодлигу, мана шодлик 😁

Иккинчи хотининикига фақат кундузи бороладиган эрларнинг Ҳайит кунги ҳолати)))

Faiziddin Mu’min саҳифасидан

@yaxshikundosh

Читать полностью…

Яхши кундош

ana bo‘masam 🙃

@yaxshikundosh

Читать полностью…

Яхши кундош

Мўминлар ўйнанг бугун!
Хайитланг тўйманг бугун!
Қувонинг яйранг  бугун!
Ҳақиқий байрам бу кун!😊

Аллоҳ айтган байрам бу,
Росулимиз кутган шу,
Динимиз кўрсатган шу,
Ҳақиқий байрам бугун!😊

Табрикланг муслимларни,
Исломга таслимларни,
Нишонланг бу кунларни,
Ҳақиқий байрам бугун!😊

Суйинг Онажонингиз,
Қучинг Отажонингиз,
Ўпинг болажонингиз,
Ҳақиқий байрам бугун!😊

Диндошларни кулдиринг,
Дилдошларни кулдиринг,
Кўнгилларни тўлдиринг,
Ҳақиқий байрам бугун!😊

Нурга тўлсин уйимиз,
Бахтга чўмсин қўйнимиз,
Бизларнинг чин тўйимиз,
Ҳақиқий байрам бугун!...
Диндошлар яйранг бугун😊
~🕌😍🕋😀🏩🌹🌞💖🎈✨

Муҳаммадрасул Новқатий.10.04.2024.

@yaxshikundosh

Читать полностью…

Яхши кундош

⚠️⚠️⚠️⚠️⚠️⚠️

Ажрашвотган аёлларга арабий маслаҳат...

Ажрашиб фарзандларни эризда қолдиринг!

Фарзандсиз бемалол яна оила қурасиз...

Эризга эса фарзанди сабаб ҳеч ким эрга тегмиди...

Охири ӯзи ялиниб келади, ярашилик деб....

Бу ҳазил эмас ... Бир ӯзиз ота уйизга бемалол сиғасиз!
Ишга ҳам улгурасиз!
Фарзанд ғами, ижара, тиланчилик деган мусибатдан ҳам омон қоласиз!

Эриз 2 та болани икки ҳафта эплолмайди... Қайнонез опке ҳотинини деб жар солади...

Яна энг қизиғи ӯзизга, илмизга, ҳаётизни қайта қуришга имконият котта....

Ҳозир чоллар ҳам уйланса, боласиз аёл қидирмоқда ...
Фарзанд ё оилеззи асраб қолишга хизмат қилсин ёки оила қуришизга монелик қилмасин!

@yaxshikundosh

Читать полностью…

Яхши кундош

Ҳурматли опа сингиллар эрларингизнинг тоқати билан ӯйнашманг! Ҳазил тугул чиндан ҳам талоқ сӯраманг! Синиб кетасиз!
Талоқ аёлни ҳам фарзандларни ҳам қаддини синдиради ...

Эрингизни отангизни ҳурмат қилгандек ҳурмат қилсангиз, отангизга итоат қилганингиздек итоат қилсангиз, сиз билан Жаннат ӯртасида битта ӯлим тӯсиқ бӯлади халос!!!


@yaxshikundosh

Читать полностью…
Subscribe to a channel