ЯХШИ, ЁМОН ЭРКАКЛАР!...
__
Яхши эркак ёрига,
Гўзал ҳулқда сўзлайди.
Озор бермай жонига,
Эзгуликни кўзлайди.
Ёмон эркак ёрини,
Эзиб ичар қонини,
Йўқлигида излайди,
Қадрламас борини.
Яхши эркак доимо,
Яхшиликка чорлайди.
Оиласини жаннатнинг,
Йўлларига бошлайди.
Ёмон эркак жоҳилда,
Ёрин сўкар фосиқда,
Одоби йўқ ори йўқ,
Зулм қилар золимда.
Яхши эркак ҳар доим,
Ибодатдадур қоим.
Исломини дўст тутган,
Кўз тегмасин илойим.
Ёмон эркак бенамоз,
Фаросати ҳам оз-моз,
Масъулликни ҳис этмас,
Афсус дангаса саёз.
Ниятим шу дунёда,
Ёмонлари камайсин.
Ори бўлсин зиёда,
Яхшилари кўпайсин. 😊
Эркак аёл бир бирин,
Ҳақ йўлида қўлласин.
Яратган Латиф Аллоҳ!
Пок йўлига йўлласин.
__
Муҳаммадрасул Новқатий
04.02.2024.
@yaxshikundosh
Ажиб одамлар туркумидан
Эркакка тўрттагача хотин олиш мумкин. Фақат эркакка... Эркак кўринишидаги "эркак"ларга эмас. Эплаган қандини урсин! Қойиллатиб қўйган яшасин! Адолатни ўрнатиб қўйган, барака топсин!
Аллоҳнинг Қуръондаги оятларига, буйруқларига фақатгина ифлосларгина, муттаҳам-пасткашларгина қарши чиқади. Аллоҳга қарши чиққан, унга уруш очган кабидир!
Эплаган уйлансин, эплашга кўзи етмаган орзу ҳам қилмасин! Бева-бечора аёлларга уйланиб ёрдам қилганлар, жамиятга ёрдам қилганлардандир! Эркаклар уйланса, фоҳиша, зинокорлар камаяди. Ақли ноқис, калтафаҳмлар эса: "Муҳаббат, садоқат бўлиши керак", деб ўзини ва ўзгаларни ҳам алдаб ўтираверадилар. Аёллар эрлари зинога юрса розилар, лекин уйланса жанг бошлайдилар. Шундай тушунчаси паст аёллар кўпайиб кетганидан, жамият бузилиб кетди. Валадизинолар туғилиб кетди. Фоҳишалар урчиди, Ислом оёқости бўлди. Тўртта хотинликда камчилик йўқ! Шариатни тушунмасликда, Аллоҳга итоат қилмасликда камчилик бор!
Зулфия Махмуд
@yaxshikundosh
Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ айтади:
«Агар қалбга сакинат тушса:
✨У билан қалб хотиржам бўлади.
✨Тана аъзолари ҳам тинчланиб, унга бўйсунади.
✨Улуғворлик ҳосил бўлади.
✨Тил тўғрилик ва ҳикмат билан гапира бошлайди.
✨У билан беодоб, фаҳш, бекорчи, беҳаё ва барча ботил сўзларнинг орасини айиради».
«Мадорижус соликийн», 2/525.
@yaxshikundosh
⚠️⚠️⚠️⚠️⚠️
Уй йӯғида мажбур кимгадир уй учун икта фарзанди билан Эрга тегиб, уйсиз иктани учта қилиб уйга қайтаётганларни эшитдим...
Оила моддий манфаъатлар устига қурилдими, бу оила бир йил ҳам яшамайди....
Оила дин устига қурилиш керак!
@yaxshikundosh
Амални мақбул бўлиши унинг катта-кичиглигига қараб эмас, балки холис Аллоҳ учун қилинишига қараб бўлади. Ният инсонни азиз қилади ёки хор қилади.
Шайх Абдулазиз Торифий.
Анас Ибн Молик разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
"Сизларнинг бирларингиз ўзига раво кўрган нарсани биродарига раво кўрмагунигача, комил мўмин бўла олмайди".
Бухорий ривояти
@yaxshikundosh
Абдуллоҳ Ибн Амр разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
"Мусулмон - унинг тили ва қўли(озори)дан мусулмонлар саломат бўлган инсондир”.
Бухорий ривояти
@yaxshikundosh
Омир ибн Абду Қойс айтадилар:
"Ким Аллоҳдан қўрқса Аллоҳ
барчани ундан қўрқадиган қилиб қўяди, ким Аллоҳдан қўрқмаса, Аллоҳ уни барча нарсадан қўрқадиган қилиб қўяди"
(Сифатус-софваҳ)
/channel/yaxshikundosh
«#Ҳасад қилиш Аллоҳга душманлик қилишнинг бир кўриниши бўлиб; ҳасадгўй Аллоҳ бандасига неъмат қилиб берган нарсани ёқтирмайди, ваҳолангки Аллоҳ уни суйган бўлади».
Ибнул Қаййим, «Фавоид», 1/158.
@yaxshikundosh
Аёлларингизга йигитлардек хушомад қилиб туринг.
Айтишларича, бу -- никоҳингизни мустаҳкамлайди.
@yakhshikundosh
⚠️⚠️⚠️⚠️⚠️⚠️⚠️
Нопок аёллар нопок эркаклар учун
Покиза аёллар покиза эркаклар учун ...
Эй қиз котта қилиб, ӯғил ӯстирётган ота оналар Аллоҳдан фарзандларинингиз учун покиза жуфт сӯранг! Таҳажжудларда покиза жуфт сӯранг! Уйқудан воз кечиб бӯлса ҳам туриб сӯранг! Агар нопок жуфт келиб турмуши бузилса кейин таҳажжудларга туришингиздан наф йӯқ!
Унутманг нопок билан пок тенг бӯлмас...
Фарзанднингизни қандоқ тарбия қилсангиз шундоқ жуфт келади...
Аллоҳим ӯзимиздан кейин набираларимизга яҳши ота ва яҳши она насиб этгин!
(Ӯзимга ӯҳшаса ҳам розиман деб дуо қилишга қодирмисиз?)
Солиҳа аёлдан солиҳ эр воз кечмайди...
Солиҳ эрдан солиҳа аёл бежиз талоқ сӯрамайди...
Шулардан бошқа ҳар иккиси жоҳилдир!!!
@yaxshikundosh
Қор ёғса эрийди,
Қалб музламасин,
Эшикдан киролмай
Бахт йиғламасин.
Бахт келса бағринга
Шундай босингки
У сиздан кетишга
Йўл изламасин.
Хайрли тонг
@yaxshikundosh
Статистика
Ўзбекистонликларнинг оила
қуриши камаймоқда, ажримлар
эса кўпайган.
Ўзбекистонда 2023 йилда 283 808
дона никох қайд этилди. Бу 2022
йилга нисбатан 12,9 мингтага кам.
Ўртача оила қуриш ёши аёлларда
22,2 ёш, эркакларда эса 27 ёш
бўлди.
2022 йилда 48,3 мингта ажрим
кузатилган бўлса, 2023 йилга келиб бу 49,2 мингтага етган...
@yaxshikundosh
ЎГИТ
𑁍 Эй банда: Сен ўзинг ёқтирмаган ҳолатда яшамагин, токи яхши ҳолатда хотима топгин.
𑁍 Эй банда: Яхши ҳолатда бўлиш учун; яхши ниятда бўл, яхшилик қил! Яхши ҳолат дининг, намозинг, ахлоқинг – яхши бўлиши билан яхшидир, дунё билан эмас, албатта.
𑁍 Эй банда: Агар дунё билан яхши ҳолат бўлса эди, пайғамбарлар дунёга ҳақли бўлиб; тўкин-сочинликда, имтиҳонсиз худди хонлардай, бой-зодогонлардай, балки шаҳзодалардай яшар эди!
᪥ Дуо: Аллоҳ таоло динимизни саломат қилсин, дунёга алданмайлик, кўп қизиқмайлик, дунёда қоладиган йўқ... Ё Аллоҳ! Сендан - саломат дин, саломат қалб сўраймиз, бизларни йўқчилик билан синамагин, дунёга алданиб қолмайлик, Ўзингдан бошқага муҳтож қилмагин, Ягона илоҳимиз Ўзингсан, омин.
©Исломий Одоб
@yaxshikundosh
Қўш хотинни эплаган эркак,
Роббим доим мададкор бўлсин.
Ҳақдан қўрқиб яшагин сергак,
Қалбинг оппоқ иймонга тўлсин.
Қўш хотинни эплаган эркак,
Ҳолисликни маҳкам тут ҳар вақт.
Қуръон-Ҳадис бўлсин нур тиргак,
Тақво қучиб яшашинг чин бахт.
Қўш хотинни эплаган эркак,
Маъсулликни сезиб боради.
Бу ҳаётнинг илмини билган,
Рўзғор юкин тортиб боради.
Қўш хотинни эплаган эркак,
Ажрларга алмашган қийноқ.
Мақсад сари одимдир юрак,
Бу йўлларда тутмасин мудроқ.
Қўш хотинни эплаган эркак,
Адашганни ҳалолга бошлар.
Бева тулни ҳолидан сўраб,
Ислом айтган руҳсатда яшар.
Қўш хотинни эплаган эркак,
Зино гуноҳ қилмай ўтади.
Нафс ҳавосин покликга кўмган,
Тўрттагача олса етади.
Муҳаммадрасул Новқатий.
@yaxshikundosh
Абу Масъуд розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қиладилар:
“У Зот: Мусулмон одам аҳли-оиласига савоб умидида сарф-ҳаражат қилса, у учун садақага айланади, дедилар”.
(Бухорий ва Муслим ривояти)
/channel/yaxshikundosh
« #Истихора » намозининг дуоси
اللّٰهُمَّ إِنِّي أَسْتَخِيرُكَ بِعِلْمِكَ، وَأَسْتَقْدِرُكَ بِقُدْرَتِكَ، وَأَسْأَلُكَ مِنْ فَضْلِكَ الْعَظِيمِ، فَإِنَّكَ تَقْدِرُ وَلاَ أَقْدِرُ، وَتَعْلَمُ وَلاَ أَعْلَمُ، وَأَنْتَ عَلاَّمُ الْغُيُوبِ، اللّٰهُمَّ إِنْ كُنْتَ تَعْلَمُ أَنَّ هَذَا الْأَمْرَ (وَيُسَمَّي حَاجَتَهُ) خَيْرٌ لِي فِي دِينِي وَمَعَاشِي وَعَاقِبَةِ أَمْرِي، فَاقْدُرْهُ لِي وَيَسِّرْهُ لِي ثُمَّ بَارِكْ لِي فِيهِ، وَإِنْ كُنْتَ تَعْلَمُ أَنَّ هَذَا الْأَمْرَ شَرٌّ لِي فِي دِينِي وَمَعَاشِي وَعَاقِبَةِ أَمْرِي، فَاصْرِفْهُ عَنِّي وَاصْرِفْنِي عَنْهُ وَاقْدُرْ لِيَ الْخَيْرَ حَيْثُ كَانَ ثُمَّ أَرْضِنِي بِهِ
Эй Аллоҳ! Мен Сенинг илминг билан Сендан истихора этаман – яхшиликни сўрайман. Сенинг қудратинг билан Сендан қудрат-қодирлик тилайман. Сендан улуғ фазлинг билан сўрайман. Сен қодирсан, мен қодир эмасман. Сен (ҳамма нарсани) билувчисан, мен билувчи эмасман. Сен ғайбларнида билувчидирсан. Эй Аллоҳ, агар мана шу ишни – нима ҳожати бўлса, шуни айтади – мен учун динимда, ҳаётимда ва оқибатимда – ёки дунёмда ва охиратимда (дейди) – яхши эканлигини билсанг, мени унга қодир эт ва уни менга осон қил. Сўнг уни менга баракотли эт. Агар бу ишни мен учун динимда, ҳаётимда ва оқибатимда – ёки дунёмда ва охиратимда – ёмон эканлигини билсанг, мени ундан узоқлаштир, четлат. Қаерда бўлса ҳам менга яхшиликни насиб эт. Сўнг мени бу яхшилик билан рози қил.
Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизга барча ишларда истихорани (яхшилик сўрашни) худди Қуръондан сура ўргатганлари каби ўргатар эдилар. Шундай дердилар: “Биронтангиз бир иш қилишни қалбига тугса, фарз намозидан бошқа 2 ракъат (нафл) намоз ўқисинда, сўнгра айтсин: (Юқоридаги дуо).
(Бухорий)
@yaxshikundosh
«Аллоҳ таоло тилингни Ўзининг зикридан тўсиб қўйиши дунёдаги энг оғир жазодир».
Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ
@yaxshikundosh
Эслатма туркумидан
Аллоҳ таоло деди: "Улар (Раҳмоннинг суюкли бандалари) ёлғон гувоҳлик бермаслар... "(Фурқон: 72)
Ибн Умар розияллоҳу анҳумо дедилар: "Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Аллоҳ ёлғон гувоҳлик берувчининг икки қадами (турган еридан) қўзғалмай туриб, унга дўзахни вожиб қилади", дедилар. Имом Ибн Можа ва Ҳаким ривоят қилганлар.
Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу: "Ёлғон гувоҳлик бериш уч маротаба Аллоҳга ширк келтиришга тенглаштирилган", дедилар. Сўнг: "Бас, бутлардан иборат нажосатдан узоқлашиб, ёлғон сўздан ҳам четда бўлингиз!" (Ҳаж: 30) оятини тиловат қилдилар. Имом Тобароний ривоят қилганлар.
Ёлғон гувоҳлик берувчилар эҳтиёт бўлсинлар! Аллоҳ таоло деди: "Албатта, Аллоҳ ҳаддан ошувчи ва ёлғончи кимсаларни ҳидоятга йўлламас". (Ғофур: 28)
Ёлғон гувоҳлик берувчи, ўша кишига зулм қилувчидир. Ким кимнинг зарарига ёлғон гувоҳлик берса, унга зулм қилган бўлади. Чунки шу сабабли ўша кишининг мол-мулки, обрўси ёки жони кетади. Шунингдек, киши бирор кимнинг фойдасини кўзлаб ёлғон гувоҳлик берса ҳам унга зулм қилган бўлади. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: "Кимга биродарининг ҳаққини ҳукм қилиб берсам, батаҳқиқ, унга дўзахнинг бир парчасини бўлиб берган бўламан". Муттафақун алайҳ
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уч марта: "Сизларга гуноҳи кабираларнинг энг катталарини хабар қилайми?" дедилар. Сўнг: "Аллоҳга ширк келтириш, ота-онага оқ бўлиш. Огоҳ бўлинглар, ёлғон гувоҳлик бериш ва ёлғон гапириш", дедилар. Суянган эдилар, ўтириб олиб бу сўзни такрорлайвердилар, ҳатто биз: "Қанийди, сукут қилсалар эди", дедик. Имом Бухорий, Муслим ва Термизий ривоят қилганлар.
Ёлғон гувоҳлик бериш - халқ тилида "туҳмат" ҳам дейилади. Орамизда қанча инсонлар бор-ки, ёлғон гувоҳликнинг қурбони бўлганлар. Ҳаётлари издан чиққан, обрўлари ер билан бир бўлган, жонлари кетган, моллари кетган... Бу ишлар шундай қоладими? Йўқ! Ёлғон гувоҳлик берувчилар аввал бу дунёда кўрадиганларини кўрадилар (кўрсинлар, иншааллоҳ) ва қолганини охиратда кўрадилар.
Огоҳ бўлинг! Совчиларга қиз тарафни ёки йигит тарафни йўқ сифатлар билан ёмонлайдиган, ёки йўқ сифатлар билан мақтайдиган кишилар ҳам шу ёлғон гувоҳлик берувчилар тоифасига кирадилар. Чунки айнан шунинг орқасидан қанча оилалар бузилиб кетади ва инсонларнинг бир-бирларига бўлган ишончлари йўқолиб бораверади.
Мен ҳам ёлғон гувоҳлик жабрини кўп тортганман. Кўп хиёнатга учраганман. Ва бошига тушганларни ҳам яхши тушунаман. Ҳаётимда ҳеч қачон қилмаган ишларимни ва ҳеч қачон гапирмаган гапларимни айтиб, кўп бора ёлғон гувоҳлик беришган. Улар зарар кўрдиларми, менми? Албатта, улар зарар кўрдилар. Мени бу дунёда кўрган зарарларим ўткинчи, лекин уларнинг қилган ишлари охиратда менинг фойдамга бўлади, иншааллоҳ. Савоблари меники, гуноҳларим уларники
Зулфия Махмуд
@yaxshikundosh
Илон судралиб кетаётиб йўл ўртасида унутиб қолдирилган аррага туртилиб кетибди. Арранинг ўткир тиғлари терисини озроқ тилиб юборибди. Бундан ғазабга келган илон уни бир чақиб, тишлаб, эсини киритиб қўймоқчи бўлибди. Табиийки, арранинг ўткир тишлари илоннинг оғзини баттар тилиб, унга янаям қаттиқроқ жароҳат етказибди. Илон қўрқув ва ғазабда душманига сўнгги - ҳалок қилувчи зарбани бериш учун уни бутун танаси билан ўраб, бўғиб олибди. Арранинг тишлари танасига чуқур ботиб, қаттиқ азоб бера бошлабди. Илон ҳаёти учун охиригача курашиб, душманни албатта енгишни азм қилганича бор кучи билан аррани бўғишда давом этибди. Арра уни бир неча бўлакларга бўлиб юборибди. Илон ҳалок бўлибди.
Азиз дўстим, биз мана шу илондек нодон бўлмайлик. Бизга озроқ озори етган ҳар қандай кимса душманимиз бўлавермайди. Уларнинг ҳар бири билан жанг қилишимизга ҳам асло ҳожат йўқ . Баъзида индамай юз ўгириб кетиш ягона оқилона йўл бўлади. Бироқ ғазаб қилсак, вақтимиз ва кучимизни ҳар бир «туртилиб» кетганимиз аррага сарфлайверсак, ўзимиз билан ўзимиз жанг қилаётган бўламиз ва ўзимизни ҳалок қилишдан бошқасига эришмаймиз. 🤔
© Маҳмуд Усмон
@yaxshikundosh
ЭРИНГИЗ УЧУН САКИНА БЎЛИНГ!
Эри учун сакина бўлмаган аёллар яратилишидан ва яшашидан мақсадини унутган аёллардир. Аллоҳ аёлни у жуфтига сакина бўлсин деб яратганини айтган китобида.
Аллоҳ таоло айтади:
وَمِنۡ ءَايَٰتِهِۦٓ أَنۡ خَلَقَ لَكُم مِّنۡ أَنفُسِكُمۡ أَزۡوَٰجٗا لِّتَسۡكُنُوٓاْ إِلَيۡهَا وَجَعَلَ بَيۡنَكُم مَّوَدَّةٗ وَرَحۡمَةًۚ إِنَّ فِي ذَٰلِكَ لَأٓيَٰتٖ لِّقَوۡمٖ يَتَفَكَّرُونَ
Ва сизларга сокинлик топишингиз учун ўзингиздан жуфтлар яратганлиги ва ораларингизда севги ва марҳаматни солиб қўйгани (ҳам) Унинг оят-белгиларидандир. Албатта, бунда тафаккур қиладиган қавмлар учун оят-белгилар бордир.
(Рум сураси, 21-оят).
Сакина бўлиш учун аёл нима қилиши керак ?
Энг биринчи ўринда жим бўлиши керак!
вақтида тилини тийишни билган аёл энг яхши аёл.
Чарчаганида, ғазабдалигида, очлигида ва шошилиб турганида эрингизга ортиқча сўз айтишдан тийилинг.
Айниқса шикоятдан узоқ бўлишга харакат қилинг. Иброҳим алайҳиссалом ўғли Исмоил алайҳиссаломга хотинини талоқ килишини буюрганига сабаб хотиннинг ношукрлиги эди, ёдингизда турсин. Кейинги келган келинини «махкам тутиш»га буюрганининг сабаби эса у аёлнинг қаноатлилиги бўлди.
Ўша аёлга Иброҳим алайҳиссаломнинг қилган дуосининг барокатиданки, мана халигача Макка ахли сув ва гўштдан тўқ. Қаноатнинг мевасини кўринг!
Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло аёлни майин овоз билан яратган. Овоздаги шу майинликни фақат қўшниларга, меҳмонларга, бегоналарга гапираётганда эмас, ўз эри учун
ҳам ишлатиши керак. Эркак киши аёлининг майин овозидан ҳотиржамлик топади. Демак гапирганда ҳам овозни баландлатмасдан, қулоққа ёқадиган қилиб гапириш керак.
Доимий шукр айтинг. «Вазифасику» деманг. Шу вазифани сидқидилдан, хурсанд ва рози бўлиб қилишига эрингизга ёрдам беринг. Сиз учун қилган энг кичик яхшилигига ҳам ҳеч қачон рахмат айтишни канда қилманг. Бунда самимий бўлинг. Кўпчилик аёллар эрларига миннатдорчилик билдиришдан ғафлатда бўлганлари учун ҳам эр-хотинлик ришталарининг тотли таъмидан мосуволар.
Эрингиз дам олгиси келганда унга қўлингиздан келган энг яхши шароитни яратиб беринг. Ухлагиси келганда уни тинч қўйинг. Сиздан сурункали самимий мехрни ҳис қилса, эрингизнинг муҳаббатини қозонасиз. Кейин орангиз янада илиқлашади. Сиз унинг роҳати учун ўз нафсингиз истакларига қарши чиқаётганингизни билса, кези келганда у ҳам сиз учун қурбонликлар қилишда тараддут қилмайди.
Сиз Аллоҳнинг розилигини топиш мақсадида эрингизни рози қилиб, унинг сакинаси бўлишга ҳаракат қилган ҳолда бажарган хар бир амалингизга 10, 70, 700 (балки унданам зиёда) ажрлар оласиз.
Аллоҳ Сизнинг ажрингизни зиёда қилсин!
@yaxshikundosh