Аёл қанчалик ақлли, бой бўлмасин, хатто ўзлаштирган илмидан дунёда тенги йўқ олима бўлса хам, коинотни забт этган тақдирда хам фақат ва фақат ўз севган эркакнинг кўксига бошини қўйганида ўзини хотиржам ва чин бахтли хис этади…
Биласизми нега?!
Чунки у эркакнинг кўксидаги қовурғадан яралган...
@yaxshikundosh
Россияда такси хайдадим, ўзимизни ўзбек қизларимиз жудаям кўп экан. Бир қиз билан (эрдан чиққан) танишиб қолдим. 5/6 кун гаплаштик у хам мен хам бир-биримиз ёқтириб қолдик, кейин мен унга никох таклиф қилдим, шу ерда яшаймиз кейин кетамиз ўзимиз томонда хам яшаймиз қасд қилиб уйланaман. Вақтинчамас, хотин қилиб оламан дедим. Кўнмади, лекин ўша жойда гаплашиб юришга, "дам олишга" рози эди. Мен унга айтдим бу мумкун эмас бизни динимизга тўғри келмайди дедим. Халолига рози бўлсанг никох қиламиз яшаймиз... Йўқ кўнмади.
Алоқани уздим! Тугади.
Бу холат 3 та аёлда... Хаммасида тема бир хил, учаласиям кўнмади... Шунақа яшашга ўрганиб қолишибди, ачинарли холат.
Харом халол фарқи йўқ!
Зинога тайёр, аммо уйланаман десам йўқ, яна нима дейди денг уйимдагилар билса нима дейман, ундан кўра шуерда...
Мен сал Аллохдан қўрққаним учун ўзимни тийдим, уйга қайтим.
Очиқ харомга йўл кўп экан хайрон қолдим. Ўзимизи таниш болалар ака-укалар жудаям кўпи 3,4 дан бор қивоган полный хаёт зино!
Машинасидаям, квартиралардаям зино!
Хаёт харом ўтяпти. Эркак аёл аралаш, иккиси хам бузуқ хаётда...
Уларни хам аёли қизлари оиласи бор. Айтиб гапириб ёмон кўриндим кўпчилигига. Деб бир танишим гапириб берди.
Шунақа гаплар... Яна кўп гаплар бўлди эсимга кегани шу.
Камолиддин Ахмедов
@yaxshikundosh
Парвардигоро, барчамизни оиламизга сакинат, хотиржамлик бер. Омийн
💐 t.me/yaxshikundosh
📚
Ҳофиз Аҳмад ибн Мансур Широзий вафот этганида бир киши Ҳусайн ибн Аҳмад Широзий ҳузурига келиб деди: «Ҳофиз Аҳмад ибн Мансурни тушимда кўрдим. У Широз жомеъ масжиди манбарида турган экан. Эгнида кийим, бошида эса дуру гавҳарлар билан безатилган тож бор экан.
Шунда мен унга:
— Парвардигорингиз сизга қандай муомала қилди? - дедим.
— (Парвардигорим) мени мағфират қилди, сийлади ва жаннатга киргизди, - деди у.
— Нима сабабли? - дедим.
— Расулуллоҳга кўп салавот айтганим боис, - деди».
(Заҳабий, "Тарихул ислам", 15/532)
__
@yaxshikundosh
Агар эркак бир аёлни қаттиқ севса, бошқа аёллар учун қалб эшигини маҳкам беркитиб қўяди.)))
@yaxshikundosh
💐
Баароколлу лака ва баарик аълайка ва жамаъ байнакумаа фии хойрин.
(айриш белгидан олдинги «а» ҳарфини айн ع талаффузида айтилади)
Эркаклар хар қанча ўзини аёллардан олиб қочмасин, интернетда қўйилган расмлар ўзига тортади, аёллар хис қилолмаган туйғуларини уйғотади.
Масалан: қўлингизни расмини, юрганингизни видеосини, қахва ичиб ўтирганингиз, юзларингиз ёпиқ расмларингиз, хаттоки сиз бўлмаган бошқа аёлларнинг расм ва видеоларини қўйишингиз, атрофдаги эркакларда сизга нисбатан қизиқиш уйғонишига сабаб бўласиз. Сизнинг ёшингиз 40 да бўлишининг хам фарқи йўқ. Юзингизни ёпиб расм қўйдингизми, қўлингизни кўрсатиб расм қўйдингизми, сизга 20 ёш бола хам қизиқаверади, бу кимикин, кўриниши қанақа, турмушдами йўқми?! деган саволлар пайдо бўлишни бошлайди.
Эркакларда хар доим аёлларга қизиқиш, уларга моиллик бўлади. У имом бўлсин, оддий одам бўлсин фарқи йўқ, хаммада нафс бор. Фақат уни жиловлаш хаммада хар хил...
@yaxshikundosh
🥀
"Оталари солиҳ-ўзини ўнглаб олган эди".
Каҳф сураси, 82-оят.
_
Оталарнинг ўнгланиши (оналарнинг ҳам) фарзандларнинг ҳифзи-ҳимоясига сабаб бўлади.
Парвардигоро, барча ота-оналарни ислоҳ эт !
t.me/yaxshikundosh
Хаётда ўз йўлини топган, ўзига тўқ бир акадан сўраяпман :
- Нега яна уйланмайсиз?
Ихим-ихим деб томоғини қирдида , узоқларга бир боқиб, ўтирган жойида бир қимирлаб олиб:
- Эндии укаа, мен уйланган пайтимда муқим даромади йўқ, ижарада яшаб юрган, биров менсимайдиган оддий бир йигит эдим. Шу аёлим мени ўшандайимча қабул қилиб тегди. Хаётни нолдан бошладик. Аччиқ-чучук, паст-баланд, оғир-енгил кунларни бирга кўриб келяпмиз. Мана Худога шукр қатор-қатор бир-биридан ширин фарзандли бўлдик. Мол-давлат, уй-жой орттирдик.
Энди қарагинда. Хозирги ҳолатимда менга тегмоқчи бўлган аёлнинг холислигига, садоқатига амин бўлолмайман. Катта-катта харажат қилиб келсанг, ясаниб безанган холда жилмайиб кутиб олишни ҳаммаям уддалайди. Лекин яна бошимга оғир кун тушадиган бўлса ёнимда туриб берадиган балогардон ўша кўз очиб кўрганим бўлади. Тайёрига айёр бўлаётганларни хўп ва кўп кўряпмиз иним...
@yaxshikundosh
Суқротдан одамзод баданидаги қайси аъзо энг носезгир деб
сўрашди.
- Бурун! - деб жавоб қилди файласуф.
Чунки менинг бувим
бир умр бобомнинг бурнидан ип ўтказиб, судраб юрди, у эса
буни сезмади хам.
Бурунни сезгир қилинг, хурматли эркаклар, акс холда...
@yaxshikundosh
Бир одам хотинидан: "Мени севасанми?" деб сўраб, қасам ичдирди. Хотини "Йўқ, севмайман", деди.
Бунинг хабари Умар розияллоҳу анҳуга етиб келди ва у аёлдан: "Эрига сени ёмон кўраман, деб айтган хотин сенмисан?" дея сўрадилар. Аёл: "Ҳа, у мендан Аллоҳ ҳаққи айт, деб туриб олди. Мен ёлғон гапиришга журъат қилолмадим", дея жавоб қилди.
Шунда ҳазрати Умар дедилар: "Ёлғон гапир! Агар сизлардан бирингиз бировни ёқтирмаса, бу ҳақда унга сўзламасин! Чунки жуда кам оилаларгина муҳаббат устига қурилади. Одамлар ислом ва эҳсон асосида яшашади".
Хароитийнинг "Масавиъ" китоблари, 178-бет
=================
Ҳазрати Умарнинг фиқҳларига тасаннолар! Яъни, оилалар фақатгина муҳаббат узра бахтли бўлмайди. Балки гўзал оилавий ҳаёт учун кўпроқ ислом ва бир-бирига яхшилик қилиш боис бўлади.
@yaxshikundosh
Қийнар аччиқ аҳволлар,
Калта фаҳм ҳаёллар,
Фаросати йўқ нодон,
Эр тергаган аёллар.
Ҳалол ишин тушунмай,
Руҳсат суннатни билмай,
Иллат аҳтариб тинмай,
Эр тергаган аёллар.
Ўз ўрнини билмайди,
Бир тафаккур қилмайди,
Ҳақиқатни илмайди,
Эр тергаган аёллар.
Тўхтамас бийрон оғзи,
Чалинган мотам сози,
Қозидан ўтган қози,
Эр тергаган аёллар.
Тилидан озор томар,
Феълидан заҳар томар,
Жуфтига қовоқ солар,
Эр тергаган аёллар.
Оқибатин ўйламас,
Охиратин ўйламас,
Яхши гапга ҳам кўнмас,
Эр тергаган аёллар.
Кўзингизни очволинг,
Роббимизга қочволинг,
Тавбага тез шошволинг,
Эр тергаган аёллар.
Муҳаммадрасул Новқатий
03.10 2024.
📚 #Сўз_маъноси
Тўғрисини айтинг, "етим-есир" сўзидаги есирнинг маъносини билармидингиз?
Етим — ота/онасидан ажралган.
Есир — эри ўлган, эрсиз қолган хотин.
Сағир — ҳали вояга етмаган бола.
Тул, бева — эри ёки хотини ўлиб, ёлғиз қолган киши.
Давронбек Тожиалиев саҳифасидан.
@yaxshikundosh
Характерлари бир-бирига мос бўлмаган эр ва аёлни орасини энг кучли боғловчиси фарзанддир. Фарзанд қанча кўп бўлса ришта шунча мустахкам бўлади...
П.С. Эридан кўнгли қолган аёл фарзандни эркалаётган эрини кўриб туриб кўнглида яна муҳаббат уйғониши мумкин...
@yaxshikundosh
Куппа-кундуз куни, ҳаво булут бўлмаса ҳам, ёмғир ёғаман демаса ҳам чақмоқ уриши мумкинми?
Мумкин, фақат менинг мия(ча)мда 😃
Тўсатдан «У Зотнинг адолати ҳатто шохсиз ҳайвоннинг шохли ҳайвондан интиқом олинишигача жорий бўлади» деган гап чарсиллаб кеп қолди.
Демааак, дедим эрсиз (эрли “эрсиз” 😔) аёллар эрли (эрни эгаллаб олган 🤪) аёллардан интиқом оларканлар-да ааа?
Нима дедингиз 🙃
@yaxshikundosh
Бир бор экан...
Бир йӯқ экан....
Эртак!
Никоҳланибди 2 бӯлиб...
Қолибди эр йӯқолиб...
Билиб қолибди биринчи аёл!
Эр қилибди ҳом ҳаёл!
Қӯрқаркансан нега олдинг?
Жувонни не куйга солдинг?
Эри ӯлиб, эр кӯрди...
Эрга тегиб нима кӯрди?
Ҳомила билан ташлаб кетдинг!
Бечорани кӯзини ёшлаб кетдинг!
Аввал дуҳинг билан маслаҳат қилмайсанми?
Бировни қизи! Омонат билмайсанми?
Ортингдан қолди талоқ олиб!
Қолди сен ва ҳотинингни ҳудога солиб!
Ким боқади энди болани?
Ким эшитади оҳ воҳ нолани?
Яна ҳолис ёрдам ёрдамга шай...
Дуҳинг бирга етмаса ӯл уйланмай!
Етим боқамиз!
Мактабга форма олиб берамиз!
Ҳизматда амакию тоғамиз!
Ажр савоб терамиз!
Аёлларни зоя қилганни
Терисини шиламиз...
Эҳ окалар УЯТ!
ПРОСТА УЯТ
Не Стыдно вам! Муджики
(Дух сӯзи юмшоқ Ҳ билан ёзилишига сабаб саводсизлик эмас балки уларнинг дуҳлари юмшоқ бӯлгани учун)
©ХолисЁрдам
@yaxshikundosh
Исломда қиёматгача ўзгармас қонунлардан бири аёлларнинг хақларидир.
Бутун дунё феминистлари бирлашиб овоз берсалар хам эркакларнинг аёллар ва фарзандлар олдидаги нафақадаги мажбуриятларини бекор қилолмайди.
Бутун дунё феминистлари бирлашиб талаб қилса хам, аёл кишидан алимент ундирилмайди.
Инсу жиннинг барчаси йиғилиб келишиб олса хам, эрнинг аёл кишини уй-жой билан таъминлаш мажбурияти бекор бўлмайди.
Эрларнинг фожирлиги ёки золимлиги туфайли хақларини ололмаган аёллар, Қиёматда албатта эрларининг савоблари эвазига ундириб оладилар. Шу туфайли, эхтимол ҳаётда қилган кўп хатолари ювилиб кетади.
Ожизларга нисбатан инсонийлик нуқтаи назаридан Ислом бошқа тузумлардан қатъийлиги билан устун туради...
Саид Комил
@yaxshikundosh
Бир эркак аёлини жуда қаттиқ севаркан, аёли ҳам эрини қаттиқ севаркан. Эр ҳар доим ишдан келганда аёли ундан шубҳаланиб, бегона аёли бор деб эрини тинтув қилар экан. Ишдан бироз кечикса, "Ўйнашингиз билан менга хиёнат қилиб юрибсиз" деб, туҳмат қилар экан. Эр ўз севикли ёри Аллоҳнинг олдида туҳматчи бўлиб қолмасин деб бошқа бир аёлни никоҳига олибди. Шу орқали, эр аёлининг туҳматчи бўлиб қолишининг олдини олибди!
P.S.: Муҳтарама аёллар, шунинг учун эрингизни текшираверманг!
@yaxshikundosh