Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси расмий саҳифаси Официальная страница Главного управления безопасности дорожного движения МВД Узбекистана fb.com/yhxbb.uz instagram.com/yhxbb.uz https://yhxbb.uz
"Ҳафта ичида" дастурининг навбатдаги сони
ИИВ ЖХД ЙҲХХ Ахборот хизмати
👉 @YHXX_UZ
Мототранспорт ҳайдовчилари учун ҳам белгиланган тартиб-қоидалар бор!
👉 @YHXX_UZ
"Қамчиқ" довонида ёғаётган ёмғир қорга айланди
Ҳар икки йўналишда транспорт воситалари тўхтовсиз ҳаракатланмоқда.
Ҳайдовчилардан тезликни меъёридан оширмасдан, оралиқ масофани сақлаб, эҳтиёткорлик билан ҳаракатланишларини сўраймиз.
👉 @YHXX_UZ
ЙПХ ходимларининг йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш борасида олиб бораётган хизмат жараёнидан тасвирлар
Видеода: Андижон вилояти.
👉 @YHXX_UZ
Хоразм вилоятидаги автомобиль йўлларида транспорт воситаларининг ҳаракатини тартибли ташкил этиш, йўл инфратузилмасини яхшилаш, ҳайдовчи ва пиёдалар учун қулайликлар яратишга қаратилган чора-тадбирлар изчиллик билан олиб борилмоқда.
👉 @YHXX_UZ
Халқ билан бирга: Президент сайловда овоз берди ва фуқароларга юртимиз тақдири ва келажагига дахлдорлик учун миннатдорлик билдирди
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Самарқанд вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Эксплуатация-монтаж бўлими ходимлари томонидан йўл ётиқ чизиқлари янгиланмоқда
👉 @YHXX_UZ
Тошкент вилояти ИИББ ЖХХ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ташаббуси билан йўловчи ташувчи корхона ва уюшма раҳбарлари ҳамда ходимлари иштирокида учрашув бўлиб ўтди
👉 @YHXX_UZ
Тегишли ҳужжатларсиз олиб кетилаётган телефон қурилмалари божхона бошқармаси ходимларига топширилди
2024 йил 2 октябрь куни соат 14:45ларда "Наманган" ЙПХ масканида ЙҲХХ “Қамчиқ” довони бўйича ЙПХ отряди ходимлари томонидан "Водий-Тошкент" йўналишида ҳаракатланиб келган "Epica" русумли автомобиль тўхтатилиб текширилганда, салонда бўлган йўловчи, 2007 йилда туғилган А.Қ. томонидан жами ўттиз бир дона телефон қурилмалари олиб кетилаётганлиги, ушбу қурилмаларга оид тегишли ҳужжатлар мавжуд эмаслиги аниқланган.
Ҳолат юзасидан ўрнатилган тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, қурилмалар ҳамда фуқаро А.Қ. Наманган вилояти божхона бошқармаси ходимларига суриштирув ишларини давом эттиришлик учун топширилган.
Йўлларда текширувлар давом этмоқда...
👉 @YHXX_UZ
“Қамчиқ” довонида "Epica" автомобили тўхтатилиб текширилганда...
2024 йил 2 октябрь куни соат 11:50ларда “Чинор” ЙПХ масканида ЙҲХХ “Қамчиқ” довони бўйича ЙПХ отряди ходимлари томонидан "Водий-Тошкент" йўналишида ҳаракатланиб келган "Epica" русумли автомобиль тўхтатилганда, ушбу автомобиль салонида бўлган йўловчи, 1982 йилда туғилган О.М. турли хатти-ҳаракатлари билан ходимларда шубҳа уйғотган.
Холис ва гувоҳлар иштирокидаги текширув давомида О.М.га тегишли сумка ичида психотроп дори воситалари мавжудлиги аниқланган.
Ҳолат юзасидан белгиланган тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, аниқланган дори воситалари ҳамда фуқаро О.М. Оҳангарон тумани ИИБга топширилган.
Йўлларда текширувлар давом этмоқда...
👉 @YHXX_UZ
Ҳудудларда барча ишга ва ўқишга бориш ҳамда қайтиш вақтларида ходимлар тирбандликларни олдини олиш ва пиёдаларнинг хавфсизлигини таъминлаш борасида хизматга жалб этилган.
Суратларда: Наманган вилояти
👉 @YHXX_UZ
“Маҳаллабай” ишлаш тизими доирасида Техника назорати бўлими ходимлари томонидан “хонадонбай” юрилиб, маънан эскирган ва бўлакларга бўлиш ёки кесиш йўли билан йўқ қилинган транспорт воситаларини ҳисобдан чиқариш чоралари кўрилмоқда
👉 @YHXX_UZ
Термиз шаҳрида ўтказилган рейдлар давомида ЙПХ ходимлари томонидан бир қатор қоидабузарликлар аниқланди
👉 @YHXX_UZ
Жиззахда тўй маросимида гуруҳ бўлиб ҳаракатланиб, Йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳайдовчиларга тегишли чора кўрилди
Барча ҳайдовчилардан Йўл ҳаракати қоидаларига риоя этишларини сўраймиз.
👉 @YHXX_UZ
Бухоро шаҳрида қоидабузарлик ҳолатларига чек қўйиш мақсадида олиб борилган рейд тадбирларидан тасвирлар
👉 @YHXX_UZ
#Тарих
Уч қаватли автобус, Берлин, 1926 йил
👉 @YHXX_UZ
#Ижтимоий_ролик
Фарзандларимиз хавфсизлигига эътиборли бўлайлик!
👉 @YHXX_UZ
Айни вақтларда "Қамчиқ" довонида майдалаб ёмғир ёғмоқда
Автомобиль йўли нам бўлганлиги боис сирпанчиқлик даражаси ортган.
Барча ҳайдовчилардан об-ҳаво шароитини инобатга олган ҳолда тезликни меъёрдан оширмасдан, оралиқ масофани сақлаб ҳаракатланишларини сўраймиз.
👉 @YHXX_UZ
ИИО соҳасида фаолият олиб борувчи ЙПХ ходимларининг кунлик шарафли хизматлари акс этган (Фарғона)
Читать полностью…Йўлларда пиёдаларнинг хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари давом этмоқда
Сурхондарё вилояти ЙҲХБ томонидан Термиз шаҳри ҳамда Денов туманларида мактаблар ва аҳоли гавжум жойларда европа тажрибасидан андоза олинган "қавариқ" пиёдалар ўтиш жойлари ташкил этилди.
Ушбу ўтиш жойларининг яна бир қулайлиги тунда нур қайтариш хусусиятига эга бўлиб, ҳайдовчилар олдиндаги пиёдалар ўтиш жойини аниқ кўра олади.
👉 @YHXX_UZ
Президент Шавкат Мирзиёев бугун тонгда оила аъзолари билан сайловда овоз берди ҳамда сайлов участкасига келган фуқаролар билан самимий мулоқот қилди
—
Сегодня утром Президент Шавкат Мирзиёев вместе с членами семьи проголосовал на выборах и искренне пообщался с гражданами, пришедшими на избирательный участок
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Президент Шавкат Мирзиёев оила аъзолари билан биргаликда Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги 59-сайлов участкасига ташриф буюриб, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари кенгашларига сайловда овоз берди.
—
Президент Шавкат Мирзиёев вместе с членами семьи посетил избирательный участок №59 Мирзо-Улугбекского района города Ташкента и проголосовал на выборах в Законодательную палату Олий Мажлиса и кенгаши народных депутатов.
#Mirziyoyev #saylov #parlament #ovozberish
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
"Bugungi qahramon" dasturining navbatdagi soni
"Bugungi qahramon" dasturining navbatdagi sonini Jamoat xavfsizligi departamentining "YouTube" kanalida tomosha qilishingiz mumkin.
©️ IIV JXD Axborot xizmati
———
"Бугунги қаҳрамон" дастурининг навбатдаги сони
"Бугунги қаҳрамон" дастурининг навбатдаги сонини Жамоат хавфсизлиги департаментининг "YouTube" каналида томоша қилишингиз мумкин.
©️ ИИВ ЖХД Ахборот хизмати
Telegram I JXDUZ">YouTube I Instagram I Facebook
Навоий шаҳридаги 11 ҳамда 17-сонли умумтаълим матабларида Таълим муассасалари билан ҳамкорлик қилиш гуруҳи ходимлари томонидан Йўл ҳаракати қоидалари юзасидан тарғибот тадбирлари ташкил этилди.
Мазкур тадбирларни ўтказишда мактабларда ташкил этилган Йўл ҳаракати қоидаларини ўргатишга мўлжалланган махсус синфхоналар ўз самарасини бермоқда.
👉 @YHXX_UZ
Айни вақтда "Қамчиқ" довонида ёмғир ёғмоқда
Барча ҳайдовчилардан об-ҳаво шароитини инобатга олиб, тезликни меъёридан оширмасдан, оралиқ масофани сақлаб, эҳтиёткорлик билан ҳаракатланишларини сўраймиз.
👉 @YHXX_UZ
Тошкент вилоятида тунги рейдлар давомида бир қатор қоидабузар ҳайдовчилар аниқланди
©️ "Sevimli" телеканали "Zamon" информацион дастури
👉 @YHXX_UZ
Светофорнинг ҳаракатни тақиқловчи қизил чироғига риоя этмаган яна бир қоидабузарга чора кўрилди
Барча ҳайдовчилардан Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишларини сўраймиз.
👉 @YHXX_UZ
Мақсадимиз — ҳаракат хавфсизлигини ишончли таъминлаш!
Видеода: Бухоро вилояти
👉 @YHXX_UZ
Ургут туманида тўй маросими кунида турли қоидабузарликлар билан ҳаракатланган ҳайдовчиларга белгиланган тартибда чора кўрилди
Барча ҳаракат иштирокчиларидан йўлларда қоидаларга риоя этган ҳолда ҳаракатланишларини сўраймиз.
👉 @YHXX_UZ
Нукус шаҳрида олиб борилган тунги рейд тадбиридан тасвирлар
Текширувлар давомида бир қанча қўпол турдаги қоидабузарликлар бўйича ҳайдовчиларга нисбатан белгиланган тартибда чора кўрилди.
Барча ҳаракат иштирокчиларидан Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишларини сўраймиз.
👉 @YHXX_UZ