Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси расмий саҳифаси Официальная страница Главного управления безопасности дорожного движения МВД Узбекистана fb.com/yhxbb.uz instagram.com/yhxbb.uz https://yhxbb.uz
Пойтахтда содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида 18 ёшли ҳайдовчи вафот этди
Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга риоя этишларини сўраймиз.
©️"Milliy TV" телеканали "Millar" дастури
👉 @YHXX_UZ
Ҳудудларда мопед, скутер ҳамда шу турдаги транспорт воситаларидан фойдаланишга оид белгиланган талабларни аҳолига тушунтириш мақсадида тарғибот ишлари олиб борилмоқда
👉 @YHXX_UZ
Йўл ҳаракати қоидалари юзасидан навбатдаги тарғибот ва тушунтириш ишлари Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси Тошкент минтақавий ўқув маркази тингловчилари ўртасида олиб борилди
👉 @YHXX_UZ
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 июль кунидаги “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2021 йил 9 мартдаги 125-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги 390-сон қарори асосида Жиззах вилояти ҳудудида фаолият юритувчи транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш билан шуғулланувчи диагностика марказлари раҳбарлари билан профлактик суҳбатлар ўтказилмоқда.
👉 @YHXX_UZ
📣Hurmatli poytaxtimiz aholisi va mehmonlari!
🌲Yangi yil bayrami tadbirlariga tayyorgarlik ko'rish va uni yuqori saviyada o'tkazish, shuningdek, bayram tadbirlari vaqtida aholi xavfsizligini ta'minlash hamda jamoat tartibini saqlash maqsadida 2024-yilning 10-dekabridan 2025-yilning 15-yanvarigacha:
— Zarafshon ko'chasining "Hyatt Regency Tashkent" mehmonxonasi qo'riqlash punkti va Matbuotchilar ko'chalari oralig'idagi qismi;
— Istiqlol ko'chasining A.Temur va Buyuk Turon ko'chalari oralig'idagi qismi;
— Buyuk Turon ko'chasining Istiqlol ko'chasi kesishmasidan Yoshlar ijod saroyigacha bo'lgan qismida avtotransport vositalari harakati cheklanadi.
Ko'rsatilgan davr mobaynida muqobil yo'llardan foydalanishingizni tavsiya qilamiz.
—
📣Уважаемые жители и гости столицы!
🌲В целях подготовки и проведения новогодних праздничных мероприятий на высоком уровне, а также обеспечения безопасности населения и поддержания общественного порядка во время праздничных мероприятий с 10 декабря 2024 года по 15 января 2025 года:
— На участке улицы Зарафшон между охранным постом гостиницы "Hyatt Regency Tashkent" и улицей Матбуотчилар;
— На участке улицы Истиклол между улицами А. Темура и Буюк Турон;
— На участке улицы Буюк Турон от пересечения с улицей Истиклол до Дворца творчества молодежи будет ограничено движение автотранспортных средств.
Рекомендуем вам пользоваться альтернативными маршрутами в течение указанного периода.
YouTube | Facebook | Instagram | Web-site | Telegram-bot
Тошкент шаҳар ИИББ ЖХХ ЙҲХБ масъуллари томонидан транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари раҳбарлари иштирокида йиғилиш ташкил этилиб, Вазирлар Маҳкамасининг 390-сонли қарорининг мазмун моҳияти етказилди.
Диагностика маркази раҳбарларига ушбу қарор талаблари асосида транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш ва ишни белгиланган регламент асосида ташкил қилиш бўйича кўрсатмалар берилди.
👉 @YHXX_UZ
"А" ҳарфи чизилган, алоҳида ажратилган тасмада ҳаракатланганларга нисбатан жавобгарлик белгиланмоқда
©️ "Sevimli" телеканали "Zamon" информацион дастури
👉 @YHXX_UZ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди.
—
Состоялся телефонный разговор Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева с Президентом Российской Федерации Владимиром Путиным.
#Mirziyoyev #muloqot #Rossiya #hamkorlik
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Пиёдалар учун қулайликлар яратиш ишлари давом этмоқда
Сурхондарё вилояти ЙҲХБ Эксплуатация-монтаж бўлими ходимлари томонидан Термиз шаҳрининг Амир Темур кўчасидаги пиёдалар ўтиш жойларида йўл ётиқ чизиқлари қайта чизилиб, ҳаракат иштирокчилари учун қулайликлар яратилмоқда.
👉 @YHXX_UZ
Тошкент шаҳар ИИББ ЖХХ ЙҲХБ Йўл-патруль хизмати бригадаси шахсий таркиб ходимлари ўртасида Ўзбекистон Республикасининг “Йўл ҳаракати тўғрисида”ги 900-сон Қонуни ҳамда Йўл ҳаракати қоидаларига киритилган сўнгги ўзгариш ва янгиликлар юзасидан ўқув машғулоти ташкил этилди.
Қонуннинг мазмун-моҳияти ҳақида тушунтириш ишлари олиб борилиб, қоидаларга киритилган ўзгаришларнинг бандлари бўйича ҳам батафсил маълумотлар ходимларга етказилди.
👉 @YHXX_UZ
Ҳудудларда қўпол қоидабузарликлар ва йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш мақсадида “Мобил пост”дан фойдаланган ҳолда хизмат ташкил этилмоқда
👉 @YHXX_UZ
ЙПХ ходимлари эрта тонгдан йўл ёқаларида жойлашган мактаблар атрофида ҳаракат хавфсизлигини таъминлашмоқда
Видеода: Андижон вилояти
👉 @YHXX_UZ
Биз "Қамчиқ" довонидамиз!
Довон йўлида транспорт воситаларининг хавфсиз ҳаракатланиши учун шароит яратиш мақсадида ИИВ ЖХД ЙҲХХ бошлиғи полковник Шерзод Ибрагимов раҳбарлигида тузилган ишчи гуруҳ томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Батафсил видеода👆📹
👉 @YHXX_UZ
"Хавфсиз болалик" тамойили асосида Навоий вилояти ЙҲХБ ҳамда Миллий Гвардия бошқармаси ходимлари томонидан ўзаро ҳамкорликда бир қатор тадбирлар амалга оширилмоқда.
👉 @YHXX_UZ
Пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасини олдини олиш мақсадида Хоразм вилоятининг чегара ҳудудларидаги блок-пост ва мунтазам ЙПХ масканларида ИИО ходимлари томонидан кучайтирилган тартибда рейд ва текширувлар амалга оширилмоқда.
👉 @YHXX_UZ
Автомобилингиз хавфсизлигига бефарқ бўлманг!
👉 @YHXX_UZ
Президент Шавкат Мирзиёев тўқимачилик ва чарм саноатидаги ислоҳотлар натижадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари бўйича йиғилиш ўтказди.
—
Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание по мерам дальнейшего повышения результативности реформ в текстильной и кожевенной промышленности.
#Mirziyoyev #yigilish #sanoat #tuqimachilik
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Наманганда 10 ёшли бола бировнинг автомобилини олиб қочди
©️ "Ўзбекистон 24" телеканали "Вазият 24" кўрсатуви
👉 @YHXX_UZ
Жамоатчилик назорати муҳим
Транспорт воситангизга ўрнатилган видеорегистраторлар, шунингдек, видеокузатув ва тасвирга олиш техника воситалари ҳамда мобил қурилмалар орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидабузарликлари ҳолатлари акс этган видеоёзувларни “Video.yhxx.uz” дастурига юбориш орқали қоидабузарликларга чек қўйишда ва автомобиль йўлларида ҳаракат хавфсизлиги таъминланишида ўз ҳиссангизни қўшишингиз мумкин.
Батафсил изоҳ видеода👆📹
👉 @YHXX_UZ
"Хавфсиз болалик" тамойили асосида!
Навоий шаҳридаги 22-сонли умумтаълим мактабида ўқувчилар билан тарғибот тадбири ўтказилди. Уларга йўлларда амал қилиниши лозим бўлган энг муҳим қоидалар яна бир бор эслатилди.
👉 @YHXX_UZ
Транспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш бўйича фуқароларнинг мурожаатларига асосан уларнинг манзилига бориб хизмат кўрсатилмоқда
👉 @YHXX_UZ
#Ижтимоий_ролик
Транспорт воситасини олиб қочиш билан боғлиқ жиноятларга ўзингиз шароит яратиб берманг...
👉 @YHXX_UZ
Президент Шавкат Мирзиёев қурилиш ва ободонлаштириш лойиҳалари тақдимоти билан танишди.
—
Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией проектов по строительству и благоустройству.
#Mirziyoyev #taqdimot #bunyodkorlik #loyihalar
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
📹 Депутатлар Қонун лойиҳасини биринчи ўқишда маъқуллади
Читать полностью…"Дрифт"чига чора кўрилди
Маълумот ўрнида, транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўлнинг қарама-қарши ҳаракатланиш учун мўлжалланган томонига ёки бўлагига йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳолда чиқиши, худди шунингдек авария ҳолати юзага келишига сабаб бўлган, яъни йўл ҳаракатининг бошқа қатнашчиларини тезликни, ҳаракат йўналишини кескин ўзгартиришга ёки ўз хавфсизлигини ёхуд бошқа фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун ўзга чораларни кўришга мажбур қилувчи ҳуқуқбузарликни содир этиши, БҲМнинг ўн баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. Ҳозирда БҲМнинг ўн баравари = 3 750 000 сўм.
Ҳар қандай об-ҳавода йўлларда хавфсизликни таъминлашга тайёрмиз!
Видеода: Бухоро вилояти ЙПХ ходимлари.
👉 @YHXX_UZ
"Қамчиқ" довони ҳудудидан ўтувчи А-373 автомобиль йўлидаги тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойларида эрта тонгдан ЙПХ ходимлари пиёдаларнинг йўлдан хавфсиз ўтишларини таъминлаш мақсадида хизматга жалб этилган бўлиб, улар ишоралар орқали ҳаракатни тартибга солишмоқда.
👉 @YHXX_UZ
Жиззах шаҳрида содир бўлган ЙТҲ кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама этилди
👉 @YHXX_UZ
"Хавфсиз болалик" тамойили асосида ҳудудлардаги мактаблар атрофида сунъий нотекисликлар ташкил этилмоқда
Ғиждувон туманида жойлашган 60-мактабнинг атрофида сунъий нотекислик ва янги йўл белгилари ўрнатилди, шунингдек, йўл ётиқ чизиқлари чизилди.
👉 @YHXX_UZ
Йўл ҳаракатини тартибга солиб турувчи техник воситаларга шикаст етказиш жавобгарликка сабаб бўлади
👉 @YHXX_UZ