Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси расмий саҳифаси Официальная страница Главного управления безопасности дорожного движения МВД Узбекистана fb.com/yhxbb.uz instagram.com/yhxbb.uz https://yhxbb.uz
Қоидабузар ҳайдовчиларга нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўрилди
©️"Ўзбекистон 24" телеканали "Вазият 24" кўрсатуви
👉 @YHXX_UZ
МДҲ давлатлари ўртасида бўлиб ўтган халқаро "Йўл ҳаракати ёш инспекторлари" танловида Тошкент шаҳридаги 110-мактаб ўқувчиларидан иборат "Экстрим" жамоаси иккинчи ўринни эгаллади.
Жамоа иштирокчилари илиқ кутиб олиниб, фахрий ёрлиқ ва совғалар билан тақдирланди.
Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғи Ш.Ибрагимов жамоа аъзоларига ҳамда уларнинг ота-оналарига ва ўқитувчиларига миннатдорчилик билдириб, "Экстрим" жамоасининг муваффақиятларини юқори баҳолаб, уларнинг Йўл ҳаракати қоидаларини билиши, ҳаракатни тартибга солиш малакаларини ва транспорт воситаларини бошқариш кўникмаларини юксак даражада эканлигини таъкидлади.
Ш.Ибрагимов "Экстрим" жамоасининг бу ютуғи Ўзбекистон ёшларининг Йўл ҳаракати хавфсизлигига бўлган онглилиги ва масъулиятининг юқорилигидан далолат беришини айтиб ўтди.
👉 @YHXX_UZ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз уч йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият, санъат соҳалари ва оммавий ахборот воситалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Фармони
—
Указ Президента Республики Узбекистан "О награждении в связи с тридцать третьей годовщиной независимости Республики Узбекистан группы работников сфер науки, образования, здравоохранения, литературы, культуры, искусства и средств массовой информации"
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Президент Шавкат Мирзиёевнинг “Буюк аждодлар мероси – Учинчи Ренессанс асоси” мавзусидаги VIII халқаро конгресс иштирокчиларига табриги
—
Поздравление Президента Шавката Мирзиёева участникам VIII международного конгресса «Наследие великих предков – основа Третьего Ренессанса»
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Тошкент шаҳридаги 110-умумий ўрта таълим мактабининг "Экстрим" жамоасини ғалаба билан табриклаймиз!
МДҲ давлатлари ўртасида бўлиб ўтган халқаро "Йўл ҳаракати ёш инспекторлари" танловида "Экстрим" жамоаси иккинчи ўринни эгаллади. Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати тарихида биринчи марта халқаро миқёсда бундай юксак ғалабага эришилди.
Жамоа йўл ҳаракати қоидалари, фавқулодда вазиятларда чаққонлик билан ҳаракат қилиш кўникмаларини чуқур билишини намойиш этди.
Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг фаол кўмаги туфайли ёш инспекторлар халқаро майдонларда Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилди.
Шунингдек, кўрик-танловда фаол иштироки учун Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг икки нафар масъул ходими ҳамда 110-мактаб ўқитувчиси Қирғизистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан "Қирғизистон милициясининг 95 йиллиги” медали билан тақдирланди.
Иштирокчилар ва уларнинг устозларини ушбу ажойиб ғалаба билан табриклаймиз! Сизларга янги ютуқлар тилаймиз. Сизлар ҳақиқий қаҳрамонларсиз, юртимиз фахрисиз!
👉 @YHXX_UZ
"Яшил чироқ 2024" мусобақасининг иккинчи куни
👉 @YHXX_UZ
Навоийда транспорт воситасига махсус товуш чиқарувчи (сирена) мосламаси ўрнатган ҳайдовчига нисбатан тегишли чора кўрилди.
👉 @YHXX_UZ
Самарқандда тунги вақтда узоқ масофага ҳаракатланаётган ҳайдовчиларга салқин ичимликлар улашилиб, профилактик суҳбатлар ўтказилмоқда
👉 @YHXX_UZ
"Маҳаллабай" ишлаш тизими бўйича Самарқанд шаҳрида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда
👉 @YHXX_UZ
Жиззах шаҳрида қоидабузар пиёдаларни аниқлашга қаратилган рейд тадбирлари давом этмоқда
👉 @YHXX_UZ
Кармана туманида йўл ҳаракати қоидабузарликлари бўйича сайёр суд бўлиб ўтди
Унда жами 47 нафар фуқароларнинг ишлари кўриб чиқилди.
👉 @YHXX_UZ
Ҳайдовчи инспекторга пора таклиф қилди
Читать полностью…Сирдарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш мақсадида маҳаллаларда, аҳоли гавжум жойларда ва автобекатларда тарғибот тадбирлари ўтказилиб, буклетлар тарқатилди.
👉 @YHXX_UZ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.
—
Состоялся телефонный разговор Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева с Президентом Российской Федерации Владимиром Путиным.
#Mirziyoyev #muloqot #Rossiya #hamkorlik
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Қашқадарё вилояти ИИБда танқидий руҳда йиғилиш бўлиб ўтди
Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармасида ИИВ ЖХД Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғи ҳамда Қашқадарё вилояти ИИБ раҳбарияти ва шахсий таркиб иштирокида танқидий руҳда йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилиш давомида, аниқланган камчиликлар муҳокама этилиб, масъулларга уларни бартараф этиш бўйича тегишли топшириқлар берилди.
Шундан сўнг, мустақиллигимизнинг 33 йиллик байрам тадбирларини кўтаринки кайфиятда ва хавфсиз ўтишини таъминлаш учун чора-тадбирлар белгилаб берилди.
👉 @YHXX_UZ
Бухоро ва Андижон вилоятларида 2 000 АҚШ доллари ва 18 млн сўм эвазига ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро шаҳар бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.Р. фуқаролар С.М. ва К.Ғ.нинг ишончига кириб, ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун бўлиб ўтадиган имтиҳонларидан танишлари орқали ўтказиб бериши эвазига 2 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шу каби, Департаментнинг Олтинкўл туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро К.Х. 4 нафар фуқарога 18 млн сўм эвазига гўёки Андижон вилоят ЙХҲБда ишловчи танишлари ёрдамида "B", "C" ва "E" тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиб беришини ваъда қилиб, олдиндан 9 млн сўм пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉 @YHXX_UZ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз уч йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Фармони
—
Указ Президента Республики Узбекистан "О награждении в связи с тридцать третьей годовщиной независимости Республики Узбекистан группы государственных служащих и работников производственной и социально-экономической сфер"
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
"Яшил чироқ 2024" мусобақасининг республика босқичи якунланди
Жами 13 та шарт бўйича қизиқарли ва бахсларга бой бўлган мусобақада Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманидаги 3-сонли мактабнинг "Ёш тарғиботчилар" жамоаси максимал баллни тўплаб, фахрли 1 ўринни эгаллади.
👉 @YHXX_UZ
Сурхондарё вилояти ИИВ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари ўз хизмат бинолари ҳамда унинг атрофида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини олиб боришмоқда.
👉 @YHXX_UZ
"Техника ижодиёти" шартидан тасвирлар
👉 @YHXX_UZ
"Яшил чироқ 2024" мусобақасининг сўнгги шарти "Гуруҳ сардорлари беллашуви" бўлиб ўтмоқда
👉 @YHXX_UZ
"Хавфсиз ҳудуд" профилактик тадбири давомида Пахтакор туманида содир этилган йўл-транспорт ҳодисалари юк ташувчи транспорт ҳайдовчилари иштирокида муҳокама этилди
👉 @YHXX_UZ
Ижтимоий тармоқда тарқалган ҳолат бўйича тегишли чора кўрилди
👉 @YHXX_UZ
#Ижтимоий_ролик
Фарзандларимиз хавфсизлигига эътиборли бўлайлик!
👉 @YHXX_UZ
Сурхондарёда ЙПХ ҳамда Транспорт назорати ходимлари томонидан Термиз шаҳри ҳудудида йўловчи ташиш транспорт воситаларининг техник ҳолати, қоидаларга амал қилиши, ноқонуний “питак”лар фаолиятини назорат этиш борасида рейд тадбирлари олиб борилмоқда.
👉 @YHXX_UZ
Янги ўқув йили бошланиши муносабати билан ҳудудлардаги мактаблар атрофида янги йўл белгилари ўрнатилиб, йўл ётиқ чизиқлари чизилмоқда
Видеода: Сирдарё вилояти
👉 @YHXX_UZ
Ангрен шаҳрида ўтказилган рейд тадбири давомида бир қанча қоидабузар ҳайдовчилар аниқланди
👉 @YHXX_UZ
Навоий вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан вояга етмаган болалар иштирокида содир этилиши мумкин бўлган кўнгилсизликларнинг барвақт олдини олиш мақсадида мунтазам равишда тарғибот тадбирлари амалга оширилмоқда.
👉 @YHXX_UZ
"Хавфсиз ҳудуд ва мулкий турдаги жиноятлар профилактикаси ойлиги"
Термиз шаҳрида ЙПХ ходимлари томонидан жойларда тарғибот учрашувлари олиб борилди.
👉 @YHXX_UZ
Бухоро вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари ўртасида хизмат интизоми ва ўрнатилган тартибга риоя этилиши юзасидан бир қатор амалий профилактик тадбирлар амалга оширилмоқда
👉 @YHXX_UZ