⚡Президентнинг портрети 11 минг дона кубик рубикдан яратилди
Зоминлик 18 ёшли спидкубер Хусан Мирзаҳабибов Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 66 йиллиги муносабати билан кубик рубиклардан унинг портретини яратди.
✅ @YURTIMIZDA
⚡️ТУНДА ҲОКИМЛИК МАЖЛИСГА ЧАҚИРГАН АЁЛНИ МАШИНА УРИБ КЕТДИ
Мазкур ҳолат жорий йилнинг 19 июль куни Самарқанд вилояти Паст Дарғом туманида юз берган. Бу ҳақда ИИВ Ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, марҳума туманнинг "Отарчи" маҳалласида хотин-қизлар фаоли бўлиб ишлаган. У тунда ҳокимиятга йиғилишга чақирилганлиги сабабли, йўлнинг белгиланмаган қисмидан ўтган. Бундан ташқари воқеага аёлни уриб юборган Nexia автомобилининг тезликни оширганлиги ҳам сабаб бўлган. Натижада аёл олган тан жароҳатлари сабаб ҳаётдан кўз юмган.
✅ @YURTIMIZDA
❗Президент одамлар орасида
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида янги саноат корхоналари фаолияти билан танишиб, Хастимом маҳалласи аҳолиси билан самимий суҳбатлашди.
✅ @YURTIMIZDA
⚡Президент Тошкент кўчалари бўйлаб юриб, инфратузилма ҳолати билан танишди ва уни яхшилаш бўйича кўрсатмалар берди.
✅ @YURTIMIZDA
❗️Диққат
Бугун ўқишга ҳужжат топширишнинг охирги куни
Абитуриентлар соат 23:59 га қадар қуйидаги иккита сайт орқали онлайн рўйхатдан ўтишлари мумкин:
👉🏻 my.uzbmb.uz
👉🏻 my.gov.uz
Онлайн рўйхатдан ўтиш бўйича қўлланма – видео
Шунингдек, абитуриентлар 21 июль соат 23:59 га қадар кириш имтиҳони учун тўловни амалга оширишлари керак.
✅ @YURTIMIZDA
⚡️Қашқадарёда тарвуз ортилган юк машина ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида ЙТҲга учради. Икки киши касалхонага етказилган.
✅ @YURTIMIZDA
⚡️Наманганда рўмол ўраган ўқувчи қизни ҳақорат қилган мактаб директори ишдан бўшатилди
Наманган вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси рўмол ўраган ўқувчи қизни ҳақорат қилган мактаб директори воқеасига муносабат билдирди.
Ижтимоий тармоқда мактаб директори ўқувчи қиз рўмол ўраб келгани сабаб уни ҳақоратли сўзлар билан сўккани акс этган видео тарқалиб, муҳокамаларга сабаб бўлди.
Наманган вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ишчи гуруҳи томонидан ҳолат ўрганилган. Ўрганишлар давомида видеода акс этган ҳолат 2022 йил сентябрь ойида Мингбулоқ туманидаги 43-умумий ўрта таълим мактабида содир бўлгани аниқланган. Видео эса 2023 йил июль ойида ижтимоий тармоқларда тарқалган.
Ўрганиш якунига кўра, мактаб директори билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.
✅ @YURTIMIZDA
"Бешинчи қаватга чиққанидан сўнг, жаноб Ҳидоятовнинг тили калимага келмай қолди"
Тошкент вилоятининг амалдаги ҳокими Зоир Мирзаев собиқ вилоят ҳокими, ҳозирда Чирчиқ шаҳар ҳокими бўлиб ишлаётган Даврон Ҳидоятовни танқид қилди.
✅ @YURTIMIZDA
Ит, бола йиғисига чидаб туролмади.
Ҳозирги кунларда тез-тез боласини сотаётган оналарни эшитиб, шу итчалик ҳам меҳри йўқмикан деб ўйлаб қолади киши...
@yurtimizda
БИРИНЧИ ИНСТАНЦИЯ БЎЙИЧА МАЪМУРИЙ ИШЛАР ҚАЕРДА КЎРИЛАДИ?
Савол: - Биринчи инстанция бўйича маъмурий ишлар қаерда кўрилади?
РУСТАМ, Нуробод тумани.
Жавоб: - Суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги Кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги Қонунга асосан, биринчи инстанция бўйича маъмурий ишлар (бундан буён матнда иш деб юритилади) туманлараро маъмурий судида, Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий судида, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судида судья томонидан якка тартибда, Ўзбекистон Республикаси Олий судида биринчи инстанция бўйича ишлар уч нафар судьядан иборат таркибда ҳайъатда кўрилади.
Ишни апелляция ва кассация тартибида кўриш уч нафар судьядан иборат таркибда ҳайъатда амалга оширилади.
Ишни кассация тартибида такроран кўриш беш нафар судьядан иборат таркибда ҳайъатда амалга оширилади.
Иш ҳайъатда кўрилаётганда судьялардан бири суд мажлисида раислик қилади.
Ишни кўришда барча судьялар тенг ҳуқуқлардан фойдаланади.
Ушбу Кодексга биноан судьяга ишни якка тартибда кўриш ва айрим масалаларни ҳал қилиш ҳуқуқи берилган тақдирда, судья суд номидан иш кўради.
Салоҳиддин ЮСУПОВ,
Самарқанд вилояти маъмурий судининг судьяси.
@yurtimizda
Президентнинг Бухорога сафаридаги энг қизиқарли кадрлар.
Хонадон эгаси:
-Патинкани ечмасдан кираверинг.
Шавкат Мирзиёев:
-Йў, йўқ.
@yurtimizda
СУД ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛАДИ!
Суд идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар юзасидан низолашиш тўғрисидаги, давлат бошқаруви органларининг, маъмурий-ҳуқуқий фаолиятни амалга оширишга ваколатли бўлган бошқа органларнинг (бундан буён матнда маъмурий органлар деб юритилади), фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ва улар мансабдор шахсларининг қонун ҳужжатларига мос келмайдиган ҳамда фуқаролар ёки юридик шахсларнинг ҳуқуқларини ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузадиган қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан низолашиш тўғрисидаги, сайлов комиссияларининг хатти-ҳаракатлари (қарорлари) юзасидан низолашиш тўғрисидаги, нотариал ҳаракатни амалга ошириш, фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзишни рўйхатга олиш рад этилганлиги ёки нотариуснинг ёхуд фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органи мансабдор шахсининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан низолашиш тўғрисидаги, давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш ёхуд белгиланган муддатда давлат рўйхатидан ўтказишдан бўйин товлаш устидан шикоят қилиш тўғрисидаги ишларни ҳал қилади.
Суд фуқаролар ва юридик шахсларнинг бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги маъмурий ва бошқа оммавий ҳуқуқий муносабатлардан юзага келадиган, қонун билан ўзининг ваколатига киритилган бошқа ишларни ҳам ҳал қилади.
А.АЛИМОВ,
Самарқанд вилояти маъмурий судининг судьяси.
@yurtimizda
ФЕВРАЛ ОЙИДА КАРАНТИН ЧЕКЛОВЛАРИ ҚАЙТА ТИКЛАНИШИ РОСТМИ?
Коронавирусга қарши курашиш республика штаби аъзоси Нурмат Отабеков:
Карантин чораларининг феврал ойида кучайтирилиши ҳақидаги гаплар ўринсиз. Бу борада фақат республика махсус комиссияси қарор чиқариши мумкин. Бундай қарор чиқарилганда эса расман эълон қилинади.
Ўзбекистонда ҳар куни турли ҳудудларда коронавирус аниқланмоқда. Шу жумладан, Тошкент давлат педагогика университетининг талабасида ҳам коронавирус инфекцияси қайд этилгани рост. Аммо бу янги штамм эмас, умуман эпидемиологик вазият ҳам барқарор. Ўша факультет талабаларига маълум муддат жавоб берилгани эса стандарт амалиёт.
@yurtimizda
⚡️Ҳафта бошидан жазирама ва чанг-тўзонлар кутилмоқда
24-27 июль кунлари Ўзбекистонга иссиқ ҳаво кириб келиши ҳамда чанг-тўзонлар бўлиши кутилмоқда:
▪️24-25 июлда Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида 41-42 °гача;
▪️27 июлда Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида 42-44 °гача;
▪️27 июлда Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ва Фарғона водийсида 41-42 °гача.
▪️24-26 июль кунлари шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларида шамол тезлиги 20-22 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.
✅ @YURTIMIZDA
⚡️Қозоғистон ва Ўзбекистон 11 йилдан кейин жаҳон чемпионатини ўтказиши мумкин
Ҳозирча бу фақат қўллаш бўйича таклиф, Қозоғистон футбол федерацияси раҳбари Адлет Барменкулов томонидан айтилган.
Қирғизистонда бўлиб ўтган Марказий Осиё туркийзабон давлатлари футбол ассосиасиялари мутасаддиларининг саммитида 2034-йилги жаҳон чемпионатини ўтказиш масаласи кўтарилди, деб ёзади Спутник Қозоғистон.
Кейинги жаҳон чемпионати 2026 йилда бўлиб ўтади. У бир вақтнинг ўзида учта давлатда - Канада, Мексика ва АҚШда ўтказилади. Биринчи жаҳон чемпионатига 100 йил тўладиган 2030 йилги жаҳон чемпионати ўтказиладиган жой ҳали аниқланмаган.
✅ @YURTIMIZDA
❗️Турли мамалакатлардаги ўқитувчиларнинг йиллик маоши тўғрисидаги статистика.
Ўзбекистонда 2022 йил ўқитувчиларнинг йиллик маоши 2 800 АҚШ долларини ташкил этганди.
✅ @YURTIMIZDA
⚡Жорий йилнинг 24-27 июль кунлари Ўзбекистон ҳудудига иссиқ ҳаво оқимлари ва кучли шамол чанг тўзонлари кириб келиши кутилмоқда
✅ @YURTIMIZDA
❗️Тошкентдан Самарқандга ва худди шу йўналишда ортга самолёт йўлга қўйилмоқда билет нархи 104-182 минг сўм!
20-июлдан бошлаб “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Тошкент – Самарқанд – Тошкент йўналиши бўйича ҳар куни парвозларни йўлга қўяди. Тошкент - Самарқанд йўналиши бўйича авиачипталар нархи: 104 000 сўмдан бошланади
Тошкент - Самарқанд - Тошкент йўналиши бўйича авиачипталар нархи: 182 000 сўмдан бошланади
Самолёт қуйидаги жадвалга мувофиқ парвоз қилади:
➖HY1001 рейслари
Тошкентдан жўнаб кетиш 08:30
Самарқандга етиб келиш 09:55 да
➖ Рейслар HY1002
Самарқанддан жўнаб кетиш 10:55
Тошкентга етиб келиш 12:20
✅ @YURTIMIZDA
⁉ Умид Назаров ким? Ҳаётий зарур тизимга тайинлаган раҳбар шахсий қусурлардан холими?
Кеча, 17 июлда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Самарқанд ҳудудий филиалида матбуот анжумани ўтказилди. Унда янги тайинланган жамият директори вазифасини бажарувчи Умид Назаров вилоятда электр энергияси таъминотини янада яхшилаш учун қилинаётган ишлар ҳақида маъруза қилди. Маърузани тинглаб, айниқса журналист ва блогерлардан тушган саволларга бошлиқнинг жавобларини эшитиб, менда “бу одам шундай феъл билан, ишга ёндошуви билан зиммасидаги ўта масъулиятли вазифани бажара олармикин?” деган савол туғилди.
Нега дейсизми? Бу ҳақда матбуот анжумани ҳақида ёзиладиган ҳисоботимда батафсиз сўз юритаман. Ҳозир ушбу постни жойлаштиришимдан мақсад Жомбой ва Паст Дарғомда бу амалдор билан тўқнашган, уни билганлардан олган маълумот асосида унинг коллектив портретини яратишдан иборат. Мақсад, ўта муҳим, барчамиз учун зарур бўлган энергетика соҳаси кимга ишониб топширилганлигини аниқлашдир. Соҳа эксперимент ўтказадиган жой эмас. Етарли! Турли соҳа вакиллари раҳбарликка қўйилди. Уддасидан чиқишмади. Аксарияти ўз хоҳиши билан ишдан бўшамади. Энг омадлиси шундайгина ҳайдалди.
Матбуот анжуманида ўзини тутиши, саволларга жавобидан Назаров ўзини ҳалигача ҳоким, кўпчилик тасаввуридаги ҳурмрон деб ҳисоблаётгандек назаримда. Айниқса, соҳа мутахассиси бўлмаган шахс раҳбар бўлгандан сўнг бир неча ой вазиятни яхшилаб ўрганиши, мутахассисларга таяниб хулоса қилиши керак эмасми? Тизимни ичидан билмаган раҳбарни хатосини ёнида ўтирган мутахассислар тузатиши керакми ёки унга яхши кўриниш учун уни қўллаши зарурми? Гап нима ҳақида кетаётганлигини ҳисоботимда конкрет мисоллар билан кўрсатиб ўтаман.
Қизиқ, туман ҳокимлигини эплолмаган одам вилоят идорасига раҳбар? 2019 йил июль ойида давлатимиз раҳбари Жомбой тумани ҳокими бўлган Умид Назаровни ўз лавозимидан озод этган эди. Ўшанда туман маъмурияти фаолияти танқидий баҳоланган ва қолган яна учта сектор раҳбари ҳам ишдан олинган эди. Шундан сўнг Назаров Молия вазирлиги ҳузуридаги ўқув маркази директори бўлиб ишлади ва 2020 йил май ойида Паст Дарғом тумани ҳокими ўринбосари лавозимига тайинланди.
Уни яхши балганларга мурожаат қилишимдан мақсад шуки, уни кўп йиллардан буён биладиганлардар айримлари салбий характеристика беришди. Балки бу нотўғридир? Кимлардир уни кўролмасдан шундай гап тарқатаётгандир?
Яна билмадим... Кейинги икки йилда вилоятимиз ҳокимининг кадрлар сиёсати яхши томонга ўзгарган эди. Каттароқ лавозимга тайинлашда номзоднинг қаерда туғилгани ва орқасида кимлар турганлиги эмас, унинг ишчанлиги ва нисбатан ҳалоллиги инобатга олинаётган эди. Наҳотки бу гал Эркинжон Оқбўтаевич адашган бўлса?!
Тошпўлат Раҳматуллаев
✅ @YURTIMIZDA
⚡Сурхондарёда банкда амалиёт ўтаётган талабалар фуқаронинг банк картасидан 75 млн сўм «ухлатгани» аниқланди.
✅ @YURTIMIZDA
⚡️ Ўзбекистонда Президент сайловлари октябрь ойи учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасида ўтказилиши мумкин.
@yurtimizda
ТЎЙДА БОШҚА-Ю, ЙЎЛДА БОШҚАМИЗМИ?
4Р47 “Булунғур-Ургут М-39” автомобил йўли таъмирланди-ю бундан катта-кичик қувонишди. Бу қувонч айримларга қаттиқ таъсир қилдими, “учар” ҳайдовчилар пайдо бўла бошлади. На йўл белгиларига амал қилишди, на пиёдалар ҳурматини жойига қўйишадиган бўлишди. Натижада, айнан шу йўлда йўл транспорт ҳодисалари тез-тез кузатила бошлади. Энг ачинарлиси, бу қоидабузарликлар инсонлар ҳаётига зомин бўлди. Ваҳоланки, вақтни 5-10 дақиқа тежаш учун шоша-пиша ҳаракатланиш ҳеч нарсани ҳал қилмайди.
Баъзан ажабланиб қоламан, тўйга келган меҳмонларни одоб билан қабул қилиб, кузатишни қойиллатамиз. Лекин, йўлда юриш маданиятига нега амал қилмаймиз. Ваҳоланки, йўл маданиятига лоқайдлик ачинарлироқ ҳолатларни келтириб чиқармайдими?
Б.ХОЛМОНОВ,
Ургут тумани ИИО ФМБ ЙҲХБ бошлиғи.
@yurtimizda
Samarqand viloyati hokimligining rasmiy telegram kanali borligini bilasizmi?
Kanalga qo’shiling:
👉 https://t.me/joinchat/AAAAAESDjh7O726kdKg2QA
Қашқадарёдаги мактабларда Ислом Каримов бюсти учун мажбурий пул йиғилгани ҳақида хабарлар тарқалди
Ижтимоий тармоқларда ўқитувчилар томонидан қилинган мурожаат тарқалди. Унда мактаб директори ҳокимликдан Ислом Каримов бюстини кўтариб келиб, унинг нархи 450 минг сўм эканлигини айтган. Ҳар бир ходим 10 минг сўмдан йиғиб беришини сўраган. Шундоқ ҳам пандемияда қийналган ўқитувчилар мажбуран пул йиғишлар жонларига текганлигини айтишган.
Қашқадарё вилояти халқ таълими бошқармаси мазкур хабарларга муносабат билдирди.
«Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасини абадийлаштириш ҳамда келажак авлодга етказиш бўйича тайёрланган бюстларни вилоятдаги идора, корхона, ташкилот ва муассасаларга ҳамда шаҳар ва туманлар ҳокимларга етказиб бериш тўғрисида таклифий тақсимот жадвалига кўра, вилоят халқ таълими бошқармасига 200 дона тақсимот қилинган. Ушбу бюстлар вилоят халқ таълими бошқармасининг ички тақсимоти асосида туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларига тақсимлаб берилган. Жумладан, Чироқчи туманига 30 дона, Қарши шаҳрига 9 дона, Қарши туманига 12 дона, Миришкор туманига 7 дона, Ғузор туманига 12 дона, Деҳқонобод туманига 17 дона, Қамаши туманига 15 дона, Косон туманига 18 дона, Китоб туманига 16 дона, Муборак туманига 6 дона, Нишон туманига 7 дона, Касби туманига 10 дона, Шаҳрисабз туманига 15 дона, Яккабоғ туманига 18 дона, Шаҳрисабз шаҳрига 4 дона бюстлар тақсимот қилинган.
Ҳозирда туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларида ҳомийлик ёки бюджетдан ташқари тушган маблағ асосида шакллантириб, мактабларга тарқатиш учун сақланмоқда.
Қолган 5 та туманда Биринчи Президентимиз И.Каримовнинг бюстлари, ўзлари ташаббус кўрсатган мактаб директорларига тарқатилган. Жумладан, Чироқчи, Муборак, Қарши, Косон, Деҳқонобод туманлари мактабларига тарқатилиши тақсимот қилинган бўлиб, пул маблағлари мактаблар жамоасидан йиғиб олинмаганлиги маълум бўлди», дейилади хабарда.
@yurtimizda
💊 ТИББИЙ ХИЗМАТЛАРИМИЗДАН ФОЙДАЛАНИНГ!
🔹 Самарқанддаги «MedExpert» тиббиёт маркази қуйидаги мутахассис хизматларини таклиф этади:
➖ терапевт;
➖ гинеколог;
➖ кардиолог;
➖ невролог;
➖ эндокринолог;
➖ физиотерапевт
🧑 Клиникамиз беморларга тиббиёт соҳасининг энг илғор технологияларидан (Магнит-резонансли томография, Мультиспирал компьютерли томография, Ультратовуш текширувчи аппарат, Видеогастроскоп, Видеоколоноскоп) фойдаланган ҳолда ташхис қўйилади ва малакали шифокорлар хизмат кўрсатади.
📍Манзил: Самарқанд шаҳри, Ибн Холдун кўчаси 13-уй.
♻️Мўлжал: Самарқанд Вокзал, 48-мактабдан кейин.
☎️ Мурожаат учун телефонлар: (78) 210-07-70, (95) 500-14-00.
#Реклама
АПЕЛЛЯЦИЯ ШИКОЯТИ (ПРОТЕСТИ) ҚАЙСИ СУДДА КЎРИЛАДИ?
Савол: - Апелляция шикояти (протести) қайси судда кўрилади?
МАМАЮСУФ, Қўшработ тумани.
Жавоб: - Суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги Кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги Қонунга асосан, апелляция шикояти (протести):
туманлараро маъмурий суднинг ҳал қилув қарори устидан берилганда — Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари томонидан;
ҳудудий ҳарбий суднинг ҳал қилув қарори устидан берилганда — Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди томонидан;
Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан биринчи инстанция бўйича қабул қилинган ҳал қилув қарори устидан берилганда — Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан кўрилади.
Азиз ТОШПУЛАТОВ,
Самарқанд вилояти маъмурий судининг судьяси.
@yurtimizda