Давлат ташкилотига коррупциягга қарши курашиш учун пул ажратиш - ароқхўрга ароқхўрликни тугатиш учун ароқ ажратиш билан баробар.
@yurtimizda
БОЛАНИ КАЛТАКЛАГАН БОҒЧА МУДИРАСИ ИШДАН ОЛИНАДИ
Самарқанд вилояти Булунғур туманидаги 13-МТТ мудирасининг «меҳнат шартномаси» боғча тарбияланувчисини калтаклагани учун бекор қилинади, дея хабар бермоқда туман ҳокимлиги матбуот хизмати.
Маълум бўлишича, воқеа куни гуруҳ тарбиячиси соат 12:20 да ишга келган ва бола калтакланган вақтда ишда бўлмаган.
Боғча тарбияланувчисининг қўллари ва юзига урилганлиги ҳолати юзасидан судга оид экспертиза тайинланган. Ҳолат юзасидан хизмат текшируви хулосаси ва экспертиза жавоби олинганидан сўнг, якуний ҳуқуқий баҳо берилади, дейилади хабарда.
Ўрганишлар жараёнида боғча директорининг юраги хуруж қилганлиги ва тез тиббий ёрдам бригадаси томонидан шифохонага олиб кетилганлиги айтилмоқда.
@yurtimizda
«ИИВ ходимлари ишига халақит бермаган ҳолда тасвирга олиш ва хоҳлаган платформага видеони қўйиш мумкин» – Шоҳрух Ғиёсов.
@yurtimizda
ЎЗБЕКИСТОН АҲОЛИСИ 2021 ЙИЛДА КОРОНАВИРУСГА ҚАРШИ ОММАВИЙ ЭМЛАНАДИ
Ўзбекистонда 2021 йил давомида аҳолини коронавирусга қарши профилактик эмлаш ишлари ташкил этилади. Бунда республика аҳолиси ўртасида коронавирусга қарши профилактик эмлашларни ўтказиш, бу бўйича амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқиш назарда тутилган.
Бу ҳақда умумхалқ муҳокамасига қўйилган давлат дастури лойиҳасида келтирилган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати мазкур вазифага масъул тузилмалар этиб белгиланади.
@yurtimizda
Қозоғистонда кучли совуқ бўлиши натижасида жонзотлар совуқда қотиб қолган.
@yurtimizda
Бугун Самарқанда шаҳрида “Янги нафас” спорт ва ижтимоий ҳаракати доирасида ўтказилаётган “Sаvе АrаI” югуриш марафонига старт берилди.
Марафон доирасида Самарқанд шаҳар ҳокими Бобурмирзо Облақулов сўзга чиқди ва иштирокчиларга омад тилади.
@yurtimizda
✳️ Юртимизда аҳоли саломатлигини асрашга катта эътибор берилмоқда. Самарқанд шаҳридаги Сартеппо бозори рўпарасида жойлашган "Platinum Medical" тиббиёт маркази ҳам шу мақсадда жонбозлик кўрсатмоқда. 🚑
💉 Урология, гинекология, терапия, невропатология йўналишлари бўйича муолажа олиш учун кенг имкониятлар мавжуд.
✅ Замонавий тиббий асбоб-ускуна, жумладан, ЭКГ, УЗИ, ЭХО, физиотерапия, колькоскопия, ЭЭГ халқ хизматида.
☎️ Аҳамиятлиси (99) 505-03-03, (97) 576-50-66 рақамли "Ишонч телефонлари" ишлаб турибди.
Азиз ДЖУРАЕВ,
"Platinum Medical" тиббий марказининг раҳбари, уролог-андролог.
#Реклама
ОИЛАНИНГ МОДДИЙ ТАЪМИНОТИНИ АЁЛ ТЎЛИҚ ЎЗ БЎЙНИГА ОЛИШИ ТЎҒРИМИ?
Айрим аёллар бозорга чиқиб оиланинг моддий таъминотини ўз бўйнига олган. Эр эса чойхонада ўтиришдан чарчамаяпти. Аслида Оллоҳ таоло шундай дейдики: “Ва яхши амаллардан улар (аёллар) учун зиммаларидаги эрлари олдидаги бурчлари баробарида ҳуқуқлари ҳам бор” (Бақара 228).
Бу ҳақлар нималардан иборат эканини эса Расулуллоҳ (с.а.в.) баён қилиб берганлар: “Диққат қилинг, сизнинг аёлларингиз зиммасида ҳақларингиз бор, аёлларингизнинг ҳам сизнинг зиммангизда ҳақлари бор” деб марҳамат қилганлар.
Шунга кўра аёлнинг эри зиммасидаги ҳақлари маҳр, нафақа, унинг ейиш-ичиши ва кийиниши каби эҳтиёжларини қондириши.
Эрнинг аёли зиммасидаги ҳақлари эса, эрини ҳурмат қилиш, унинг шаръий истакларини бажариш, оиласининг тинч ва тартибини бузадиган ишлардан сақланиш, эрига садоқатли бўлиш ва хотинлик вазифасини адо этиш, оиланинг номус ва шарафини ҳимоя қилиш, эрининг молини муҳофаза қилиш, харажат қилишда меёридан чиқмай исрофга йўл қўймаслик.
Агар эр-хотин ушбу ҳуқуқ ва бурчларга риоя қилсалар бахтли ҳаёт кечирадилар. Ҳам бундай оилада фарзандлар ота-оналарига ва жамиятига нисбатан эҳтиром руҳида тарбия топадилар.
Кўп йиллар давом этадиган умр йўлдошлик даврида томонларнинг бири баъзан хато қилиб қўйиши мумкин. Зеро, беайб Парвардигор. Муҳими, шундай пайтларда умр йўлдошининг хатоларини тушуниб биргаликда тузатишга ҳаракат қилиш орқали оила бахтли бардавом бўлишига эришилади.
Ботирали РИЗАЕВ,
Самарқанд шаҳридаги Панжоб жомеъ масжиди имом-хатиби.
@yurtimizda
📈 Вилоятлар аҳолиси ўсиш даражасида Самарқанд пешқадамлик қилмоқда
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 1 январ ҳолатига республикамиз ҳудудларининг доимий аҳолиси сони маълум қилинди:
🔸Самарқанд вилояти – 3 947,4 минг киши;
🔹Фарғона вилояти – 3 819,9 минг киши;
🔸Қашқадарё вилояти – 3 334,5 минг киши;
🔹Андижон вилояти – 3 188,2 минг киши;
🔸Тошкент вилояти – 2 994,0 минг киши;
🔹Наманган вилояти – 2 867,4 минг киши;
🔸Сурхондарё вилояти – 2 681,0 минг киши;
🔹Бухоро вилояти – 1 946,9 минг киши;
🔸Қорақалпоғистон Р. – 1 923,8 минг киши;
🔹Хоразм вилояти – 1 893,1 минг киши;
🔸Жиззах вилояти – 1 410,6 минг киши;
🔹Навоий вилояти – 1 013,8 минг киши;
🔸Сирдарё вилояти – 861,1 минг киши;
🔹Тошкент ш. – 2 677,2 минг киши.
@yurtimizda
“ТЎҚ ҚИЗИЛ” МАКТАБЛАРДА ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ АСОСИЙ ВАЗИФА ЭТИБ БЕЛГИЛАНДИ
Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи Зебинисо Шодиева вилоятнинг олис ҳудудларидаги мактабларда таълим сифати, ўқитувчилар салоҳиятини ўрганиш, муаммоларни тизимли равишда ижобий ҳал этиш ва педагогларни методик қўллаб-қувватлаш мақсадида Нуробод туманидаги мактаблар фаолияти билан танишди.
Батафсил: telegra.ph/nur-talimi-01-16
@yurtimizda
НАФАҚАТ COVID-19, БАЛКИ TikTok «ПАНДЕМИЯСИ» ҲАМ ТАРҚАЛДИ
Ҳаётимиз виртуал оламга кўча бошлади. Бу оламда янги пайдо бўлган TikTok, гарчи унда фақат қисқа видеолар жойланса-да, одамлар соатлаб вақт ажратадиган платформалардан бирига айланиб қолди. Тўғри, маънавиятни тарғиб қилувчи тиктокерлар ҳам бор. Аммо, айрим видеолар аксарият ҳолларда мантиқсизлик ва ахлоқсизликка асосланган. kun.uz сайтида келтирилишича, тармоқ айни шунинг учун ҳам бор-йўғи 2 йил ичида 800 миллиондан ортиқ мухлис тўплади. Таққослаш учун, Instagram 1 миллиард фойдаланувчини 10 йил мобайнида йиғган эди.
Ёш бўлишига қарамай, миллионлаб аудиторияга эга блогер, вайнер, тиктокерлар авлоди улғаймоқда. Бу жараёнлар ўзбекистонлик ёшларни ҳам четлаб ўтмаяпти. Ўзбек тиктокерларининг маза-матрасиз, ўзидан бошқа ҳеч кимга фойда келтирмайдиган бу тенденцияга қўшилиб, бир зумда юлдузга айланиши, юз минглаб мухлис орттириши айнан 2020 йилдан бошланди, десак янглишмаган бўламиз. Лекин, бир нарсани унутмайлик. Биз интернетга жойлаштираётган ҳар қандай маълумот ёшларга ё салбий ёки ижобий таъсир кўрсатади.
Гулбаҳор ИЗОМИДДИНОВА,
Самарқанд шаҳридаги 5-умумий ўрта таълим мактабининг информатика фани ўқитувчиси.
@yurtimizda
1 февралдан тўловлар қандай миқдорларда ошиши билан танишинг
Президент қарорига асосан 2021 йил 1 февралдан бошлаб иш ҳақи, пенсия, стипендия ва ижтимоий нафақалар миқдори оширилганидан хабарингиз бор.
Унга кўра 1 февралдан бошлаб:
➖ меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 747 300 сўм (амалда 679 330 сўм);
➖ базавий ҳисоблаш миқдори – 245 000 сўм (амалда 223 000 сўм);
➖ Бола икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа - 434 000 сўм (амалда ҳам шунча, яъни ошмайди);
➖ Кам таъминланган оилаларга бериладиган моддий ёрдам - 326 000 дан 653 000 сўмгача (амалда ҳам шунча, яъни ошмайди);
➖ 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа:
а) битта болали оилаларга – 144 100 сўм (амалда 131 000 сўм);
б) иккита болали оилаларга – 238 700 сўм (амалда 217 000 сўм);
в) учта ва ундан ортиқ болали оилаларга - 334 400 сўм (амалда 304 000 сўм).
@yurtimizda
Тошкентдаги кўп қаватли уйнинг зилзилага бардошлилиги синовдан ўтказилиши (2018 йил)
@yurtimizda
Деҳқонобод тумани Бойқўрғон қишлоғи ҳамда Чироқчи тумани Тарғай қишлоғида бойчечаклар очила бошлади.
@yurtimizda
ЙПХ ҳодими фуқароларни онасидан сўкди.
Лекин ҳодимга шунчаки "Танбеҳ" интизомий жазоси берилган.
@yurtimizda
НОҚОНУНИЙ ДАРАХТ КЕСГАНЛАРГА 100 ТУП КЎЧАТ ЭКИШ МАЖБУРИЯТИ ЮКЛАТИЛАДИ
Бу бўйича жамоатчилик таклифи 2021 йилги давлат дастурига оид президент фармони лойиҳасида келтирилган.
Ҳужжатга кўра, республика ҳудудида давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахт ва буталарнинг қимматбаҳо навлари кесилишига жорий этилган мораторийнинг амал қилиш муддати 2021 йил 31 декабрга қадар узайтирилмоқда.
Ноқонуний кесилганлар дарахт ва буталар учун эса уч йил давомида парваришлаш шарти билан 100 туп кўчат экиш мажбуриятини киритилмоқда.
@yurtimizda
Президентнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси мазмун-моҳиятини аҳолига етказиш масаласига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди
...Аҳоли билан учрашувда вилоят Кенгаши депутати Гулбека Қўчқорова, 25-Чархин сайлов округидан туман Кенгашининг депутати Феруз Тўраев, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими мутахассиси Гулнора Пўлатова, “Ёшлар парламенти” аъзоси Тоҳир Ўсаровларнинг Мурожаатнома юзасидан фикр-мулоҳазалари тингланди...
БАТАФСИЛ 👉🏻 https://bit.ly/3su9F4t
@yurtimizda
ЎЙЛАЙМИЗКИ, ҒАМХЎРЛИКЛАР АЙРИМ ФУҚАРОЛАРНИ ТЎҒРИ ХУЛОСА ЧИҚАРИШГА УНДАЙДИ
Юртимизда инсонпарварлик тамойилларига таянган ҳолда жиноий жазолар енгиллаштирилиб, жиноят содир этган шахсларга нисбатан кўпроқ озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазо турлари қўлланилмоқда.
Бу албатта уларга ўз хатосини тўғри англаб, келгусида соғлом турмуш тарзига қайтишларига ва энг асосийси оиласи бағрида бўлишларига имкон беради.
Озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларни ижросини таъминлашда Пробация хизматининг асосий вазифаси сифатида жазо муқаррарлигини таъминлаш баробарида, назоратга олинган шахсларни ижтимоий хаётга мослаштиришдан иборатдир.
Жорий йилнинг ўтган олти ойида ижтимоий мослаштириш орқали белгиланган жазони ўташга ҳалол муносабатда бўлган ургутлик бир неча нафар назоратдаги шахсларнинг ўталмай қолган жазолари муддатидан илгари шартли равишда озод этилди.
“Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида бир қанча пробация ҳисобида турган назоратдаги шахсларга кундалик эҳтиёжлари учун озиқ-овқат маҳсулотлари ва дезинфекция воситалари тарқатилди.
Ўйлаймизки, бу каби ғамхўрликлар айрим фуқароларни тўғри хулоса чиқаришга ундайди.
Сардор ХУДОЙБЕРДИЕВ,
Ургут тумани ИИО Пробация гуруҳи катта инспектори.
@yurtimizda
Ижтимоий тармоқларда Булунғур туманидаги 13-сонли мактабгача таълим ташкилотининг мудираси тарбияланувчиларни урганлиги ва МТТда содир бўлаётган бошқа қонунбузилиш ҳақида хабар тарқалган.
Мазкур ҳолат юзасидан Булунғур туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда, дея хабар қилди Самарқанд вилояти прокуратураси Ахборот хизмати.
@yurtimizda
Яқин кунларда чопон кийиб хизмат олиб бораётган "ГАИ"ларни ҳам кўрамиз.
Хўрланган ЙПХ ходими
@yurtimizda
Ҳайдовчиларни "бузоқ" билан таққослагунча, ЙПХ ҳодимларига муддати ўтган дислокация билан хизмат олиб бориш ноқонуний эканлигини тушунтиринг!
P/s: Видеода тилга олинган "журналист" сўзи "Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати раҳбари" деб ўқилсин.
@yurtimizda
🩺 ТИББИЙ ХИЗМАТЛАРИМИЗДАН ФОЙДАЛАНИНГ!
✳️Самарқанд шаҳрида жойлашган «EKSTRAMED SERVIS» тиббиёт маркази қуйидаги мутахассис хизматларини таклиф этади:
➖ терапевт;
➖ кардиолог;
➖ косметолог;
- Клиникамиз беморларга тиббиёт соҳасининг энг илғор технологияларидан (ЛАБОРАТОРИЯ, УЗИ, ФИТОБОЧКА, ТЕЗ ТИББИЙ ЁРДАМ) фойдаланган ҳолда ташхис қўйилади ва малакали шифокорлар хизмат кўрсатади.
📍Манзил: Самарқанд шаҳри Фирдавсий кўчаси 143-уй.
♻️ Мўлжал: Панжоб жомеъ масжиди рўпараси.
☎️ Мурожаат учун телефонлар: (95) 500-73-73, (90) 600-73-73, (97) 910-73-73, (97) 920-73-73.
#Реклама
ЭНДИ БИР ҚАТОР ЎЗГАРТИРИШЛАР ФУҚАРОЛАРНИНГ ОРТИҚ ОВОРАГАРЧИЛИГИ ОЛДИНИ ОЛАДИ
Президентимизнинг Мурожаатномасида қайд этилганидек, шу кунга қадар юртимизда фуқаролар ҳуқуқларини мустаҳкам ҳимоя қилиш мақсадида Қонунга бир қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Масалан, амалда мавжуд бўлган шикоятни судлов ҳайъатида кўриб чиқиш масаласини якка судья томонидан ҳал қилиш амалиётига чек қўйилиб, шикоят тўғридан-тўғри кассация инстанцияси судида кўриб чиқилиши белгиланмоқда.
Мазкур ўзгартиришлар фуқароларни ортиқ оворагарчиликларини олдини олади, одил судловга эришиш имкониятларини кенгайтиришга, суднинг чинакам мустақиллигини, тарафларнинг судда тортишувчанлик ва тенглиги тамойилини тўлиқ таъминлашга, фуқаролар ҳуқуқларининг ишончли суд ҳимоясида бўлишини таъминлашга, қонун устуворлиги ва одил судлов самарадорлиги бўйича халқарор рейтингларда мамлакатимиз нуфузи ошишига хизмат қилади.
Суд қарорларини қайта кўриш масаласидаги халқаро стандартлар талабларини (Фуқаровий ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактнинг 14-моддаси 5-банди) процессуал қонунчилигига имплементация қилинишига, суд мустақиллиги, қонун устуворлиги ва одил судлов самарадорлиги бўйича халқарор рейтингларда (Ҳуқуқ устуворлиги индекси, “Doing business”, Иқтисодий эркинлик индексининг Суд фаолияти самарадорлиги, Глобал рақобатбардошлик индексининг Судлар мустақиллиги индикаторларида) мамлакатимиз нуфузи ошишига хизмат қилади.
Ваххобжон ФАЙЗУЛЛАЕВ,
Самарқанд вилояти судининг жиноят ишлари бўйича судьяси.
@yurtimizda
Самарқанд шаҳрида бунёд этилаётган "Президент мактаби" биносини жорий йилнинг 30 июнь кунига қадар фойдаланишга топшириш режалаштирилган...
samshahar.uz
@yurtimizda
Жорий йил 14 январь куни кечқурун ижтимоий тармоқларда қўшни Тожикистон ҳудудида жойлашган Қайроққум сув омбори ёрилиб кетгани ҳақида ёлғон хабарлар тарқатилган эди.
Бу Сирдарё вилоятидаги айрим туманлар аҳолисининг тунги пайтда саросимига тушишига, одамларнинг ҳаловати йўқолишига сабаб бўлган эди. Мазкур ҳолат юзасидан ИИВ Ахборот хизмати таҳлилий видеолавҳа тайёрлади.
@yurtimizda
Мутахассис Ўзбекистондаги эпидемиологик барқарорлик алдамчи эканлигини маълум қилди
Коронавируснинг янги штамми қандай белгиларга эга?
@yurtimizda
“Самосуд”ни видеога олиб тарқатганлар жаримага тортилади
🔸“Самосуд”ни видеога олиб интернетда тарқатган шахс 22 миллион сўм жаримага тортилади. Бу ҳақда AОКAдаги брифингда ИИВ тергов департаменти бўлим бошлиғи Aзизбек Долихўжаев айтиб ўтди:
🔸“Самосуд” жараёнини видеотасвирга олиб, ижтимоий тармоқларга жойлаштираётган бўлса, Жиноят кодексининг 130-моддаси, яъни зўравонлик ва ёки шафқацизликни тарғиб қилувчи маълумотларни тайёрлаш, уни тарқатиш ёки жойлаштирганлик учун авваломбор маъмурий жавобгарлик назарда тутилган”, дейди у.
🔸Долихўжаевга кўра, бунда жисмоний шахсларга 100 бараваргача миқдорда, яъни 22 миллион сўмдан зиёд жарима жазоси қўлланиши, унинг ҳаракатлари жиноятни келтириб чиқарадиган бўлса, 3 йилгача ахлоқни тузатиш ишлари жазоси назарда тутилган.
🔸Таъкидланишича, шахснинг ҳаракатлари “самосуд” қилинган жабрланувчининг шунга қаратилган хатти-ҳаракатдан келиб чиқади. Яъни уни тутқунликда ушлаш, жабрланувчига қай даражада жароҳат етказганидан келиб чиқиб жазо белгиланади.
🔸Ёки жамиятда юриш-туриш қоидаларини менсимаслик оқибатида содир этган қилмиши учун тегишли моддалар билан жавобгарлик назарда тутилган.
@yurtimizda
#Раддия
Асоссиз хабарларни тарқатишдан муддао нима?
Яқинда "Sizdantelegram" ижтимоий тармоғи орқали “Институт ўқитувчиларига ўтилмаган дарслар учун ҳам маош тўланди деган гумондамиз” сарлавҳаси остида пост эълон қилинди. Хабарда иддао қилинишича, Самарқанд давлат чет тиллар институти Роман-герман тиллари факультетининг 3-босқич талабаларига ўтилиши керак бўлган 10 та фан мавжуд, аммо белгиланган 9 та фан бўйича талабаларга бирор марта дарс ўтилмаган.
Келтирилган маълумотлар нақадар ахмоқона эканлиги кўриниб турибди-ку. 10 та фандан 9 таси бирор маротаба ўтилмаслиги ақлга сиғадиган гап эмас. "Ёзувчи" дўстим, ҳеч бўлмаса “битта фан 1-2 марта ўтилмай қолиб кетибди” десангиз ҳақиқатга яқинроқ бўлармиди?
Аввало, шуни айтиб ўтиш жоизки, бунга ўхшаш хабар ушбу ижтимоий тармоқ орқали иккинчи маротаба тарқатилмоқда. Пост эълон қилингач институтнинг ўқув жараёнлари билан шуғулланувчи масъул шахслари томонидан ишчи гуруҳ тузилиб, юқорида номи келтирилган факультетда жорий масала юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди. Ўрганиш жараёнида ҳар бир талабанинг фикр-мулоҳазалари билан танишилди ҳамда талабалар ўртасида ижтимоий сўровнома ўтказилди. Натижада иддао қилинаётган ҳолат асоссиз, уйдирма эканлиги маълум бўлди. Талабалар ҳар бир дарс машғулотлари ўз вақтида ўтилганлигини ва дарслардан қониқишаётганлигини таъкидлашди.
Бу каби ёлғон ва ҳеч қандай асосга эга бўлмаган хабарни ким, нима мақсадда тарқатмоқда? Бундан кимга нима наф? Катта эҳтимол билан бундай хабарларни тарқатаётган ғаламислар институтни обрўсизлантиришни мақсад қилишган кўринади.
Ҳеч иккиланмай айтишимиз мумкинки, шунга ўхшаш ҳолатлар юзасидан асосланган маълумотлар мавжуд бўлса, институт раҳбариятига мурожаат қилишигиз мумкин. Сизнинг мурожаатингиз очиқ ва шаффоф ҳолда кўриб чиқилади.
СамДЧТИ Ахборот хизмати
👉@samdchtijamoasi