“БИР СУД – БИР ИНСТАНЦИЯ” ТАМОЙИЛИ СУД ҚАРОРЛАРИНИНГ АДОЛАТЛИ, ҚОНУНИЙ ВА БАРҚАРОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШДА БОШ МЕЗОН БЎЛИШИ ЛОЗИМ
Президентимизнинг Мурожаатномасида қайд этилганидек, жорий йилда тадбиқ этилаётган “Бир суд – бир инстанция” тамойили суд қарорларининг адолатли, қонуний ва барқарорлигини таъминлашда бош мезон бўлиши лозим. Шу кунга қадар юртимизда фуқаролар ҳуқуқларини мустаҳкам ҳимоя қилиш мақсадида Қонунга бир қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Масалан, амалда мавжуд бўлган шикоятни судлов ҳайъатида кўриб чиқиш масаласини якка судья томонидан ҳал қилиш амалиётига чек қўйилиб, шикоят тўғридан-тўғри кассация инстанцияси судида кўриб чиқилиши белгиланмоқда.
Мазкур ўзгартиришлар фуқароларни ортиқ оворагарчиликларини олдини олади, одил судловга эришиш имкониятларини кенгайтиришга, суднинг чинакам мустақиллигини, тарафларнинг судда тортишувчанлик ва тенглиги тамойилини тўлиқ таъминлашга, фуқаролар ҳуқуқларининг ишончли суд ҳимоясида бўлишини таъминлашга, қонун устуворлиги ва одил судлов самарадорлиги бўйича халқарор рейтингларда мамлакатимиз нуфузи ошишига хизмат қилади.
Баҳодир АЛИҚУЛОВ,
Самарқанд вилояти судининг жиноят ишлари бўйича судьяси.
Илҳом ҒУЛОМОВ,
жиноят ишлари бўйича Қўшработ тумани судининг раиси.
@yurtimizda
Шавкат Мирзиёев:
“Мен ўзим қийналиб ўсганман, мен ҳам қишлоқдан чиққан одамман, одамларнинг армонларини биламан”.
@yurtimizda
Самарқандда ходимини урган раҳбар ишдан олинди
Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастр давлат корхонасининг Самарқанд тумани бошлиғи ходимини ургани учун судланди. Судланувчининг сўзларига кўра, у ўша куни маст бўлган. Жаналга сабаб калтакланган ходим ишга 3 соат кечикиб келган.
@yurtimizda
Шавкат Мирзиёев: «Эплай олмаса, Ғаниевни ишдан оламан»
Шавкат Мирзиёев Бухородаги сессияда қишлоқ хўжалигидаги вазият ҳақида гапирди, деб хабар бермоқда Kun.uz мухбири.
Президент бош вазирнинг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Шуҳрат Ғаниев огоҳлантирилганини айтди.
«Ғаниевни ҳам огоҳлантирдим, тизимни тўғри йўлга қўймаса, ишдан кетади», деди давлат раҳбари.
@yurtimizda
📣Тиббий хизматларимиздан фойдаланинг!
🏥 Самарқанд шаҳридаги «DARDGIR SHIFO» тиббий маркази қуйидаги тиббий хизматларни таклиф этади:
🔷 терапия;
🔷 неврология;
🔷 лор;
🔷 гинекология;
🔷 физиотерапия;
🔷 педиатрия;
📌 Клиникада беморларга тиббиёт соҳасининг энг илғор технологияларидан (Кольпоскопия, УТТ, ЭЭГ, ЭКГ, ЭХО) фойдаланган ҳолда ташхис қўйилади ва даволанади.
Манзил: Самарқанд шаҳри Сартепо массиви, 148/2-уй. Мўлжал: Сартепо спорт мажмуаси рўпараси.
☎️ Мурожаат учун телефонлар: (66) 221-64-65, (66) 228-73-54.
#Реклама
ТЎЙДА КИТОБ ТАРҚАТИЛСА…
Бу фикр zarnews.uz сайтида "Самарқанддаги тўйда китоб тарқатилди" мақоласини ўқиганимдан сўнг хаёлимдан ўтди.
Тўғрида, тўйларга борамиз, туғилган кун тадбирларида қатнашамиз. Бу маросимлар сўнгида турли хил ширинлик ва егуликлар солинган халтача беришади. Бироқ китоб тақдим қилганларни деярли учратмадик. Биз йиллар давомида йиғиб, дабдабали тўй қиламиз, бироқ битта ҳам ҳуқуқий билимни оширувчи китоб сотиб олмаймиз. Китоб дўконларига боришга вақтимиз ҳам, ҳафсаламиз ҳам кўринмайди.
Шу ҳақда ҳам ўйлашимиз керак.
Жамолиддин ЮСУФОВ,
Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ катта терговчиси.
@yurtimizda
ҚАНДАЙ ҲОЛАТЛАРДА ТРАНСПОРТ ВОСИТАСИНИНГ ДАВЛАТ РАҚАМ БЕЛГИСИ ЕЧИБ ОЛИНИШИ МУМКИН?
Транспорт воситасининг давлат рўйхатидан ўтказиш рақами белгилари фақат иккита ҳолатда ечиб олинади:
Биринчиси, транспорт воситалари рухсатномасиз қайта жиҳозланганда;
Иккинчиси, белгиланган муддатларда техник кўрикдан ўтилмаганда.
Бошқа ҳолатларда Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органлари томонидан транспорт воситасининг Давлат рақами белгиси ечиб олиниши мумкин эмас.
Асос: Ички ишлар вазирининг 2012 йил 4 апрелдаги 53-сон буйруғи
@yurtimizda
“ПУЛИНИ ТЎЛАНГ, ЧЕХИЯГА ЖЎНАТАМИЗ!”
Самарқанд шаҳрида яшовчи В.У. алдаш ва ишончни суистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини қўлга киритишга усталардан чиқди. Фуқаро И.Л. билан учрашганда, уни 3800 АҚШ доллари эвазига Чехия давлатига ишлаш учун юборишини ваъда қилди. Алдаб И.Л.дан жами 13.080.000 сўмга тенг бўлган АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритди. Пулларни ўзининг эҳтиёжлари учун сарфлаб юрди.
Аммо, ҳуқуқ-тартибот ходимларининг саъй-ҳаракатлари билан В.У.нинг “устамонлик”ига чек қўйилди. Суд тегишли жазо белгилади.
Азиз ИШМУРОДОВ,
Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ катта суриштирувчиси.
@yurtimizda
#Симёғочлар_гапирганда...
Симёғоч: - Ҳой, барака топгур, электросет, мени нафақага чиқармайсанми?! Ахир ёшим олтмишдан ошди...
©jiddiy_kulgi
@yurtimizda
Жо Байден АҚШ президенти сифатида қасамёд қилди.
Байден расман АҚШнинг 46-президенти бўлди.
@yurtimizda
Жаҳонгир Отажонов президентлик сайловида номзодини қўймоқчи
Собиқ хонанда Жаҳонгир Отажонов видеомурожаат билан чиқди. Бу галги мурожаатида у навбатдаги президентлик сайловларида ўз номзодини қўймоқчи экани ҳақида гапирган.
“Президент бўлишдан мақсадим Ўзбекистонни ривожлантиришга хизмат қилиш”- деган Жаҳонгир Отажонов ўз мурожаатида. Шунингдек, у бу гаплари ҳазил эмаслиги, нияти жиддий эканлигини таъкидлаган.
@yurtimizda
Ҳафта охирига бориб ҳаво кескин совийди
Узгидрометнинг маълумотларига кўра, ҳафта охирида юртимизда ҳаво яна кескин совийди. Кечаси 5-10 даража совуқ бўлади. Кундузи 2 даража совуқ, 3 даража илиқ бўлади.
➡️ 19 январ
Қорақалпоғистонда, Хоразм, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларининг баъзи жойларида ёмғир ёғиши мумкин.
➡️ 20 январ
Қорақалпоғистон ва Хоразмда ёмғир қорга айланади, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғади.
➡️ 21 январ
Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида қор ёғади, Бухоро, Навоий вилоятларида кечга томон ёмғир ёғиши мумкин.
➡️ 22 январ
Об-ҳаво кескин ўзгаради. Ўзбекистонга яна совуқ антициклон кириб келади. Республика бўйича қор ёғади. Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 2 даража совуқ, 3 даража илиқни ташкил этади.
➡️ 23 январ
Антициклон мамлакатнинг барча ҳудудларини қамраб олади, ёғингарчилик бўлмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ 3 даража илиқни ташкил этади.
@yurtimizda
⚡️Италия нашрлари "Ювентус" Элдор Шомуродов трансфери бўйича "Женоа"га алоқага чиққани ҳақида ёзишмоқда.
#jahon.uz
@yurtimizda
САМАРҚАНДДА ПРЕЗИДЕНТЛАР НОМИДАГИ ФИРМА НОМЛАРИ ЎЗГАРТИРИЛДИ
Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги фирмаларни рўйхатга олиш тўғрисидаги хабарларга изоҳ берди.
Қайд этилишича, “Шавкат Миромонович Мирзиёев” деб рўйхатга олинган Самарқанд оилавий бизнеси ўз номини “Тошкент Чилонзор савдо” деб ўзгартирди. Шунингдек, “Жо Байден ” номли фирма энди ”оқ Бургут 070″ деб номланади.
@yurtimizda
ЎСМИРГА МАНТИҚСИЗ ТАЛАБ ҚЎЙИШ ҚАНЧАЛИК ТЎҒРИ?
Умумий ўрта таълим мактабларининг бирида таҳсил олувчи 11-синф ўқувчиси технология фанидан яхши ўқиётганлиги, келажакда дурадгор бўлмоқчи эканлигини ота-онасига айтибди. Бу гапни эшитган ота жаҳл отига минибди. "Сен ички ишлар ходими бўлишинг керак. Бу касбнинг обрўси баланд, ойлиги кўп, тамом-вассалом" дебди.
Самарқанд туманидаги 53-умумий ўрта таълим мактабида бу каби муаммоларга дуч келмаслик мақсадида ота-оналар орасида чуқур тушунтириш ишлари олиб борилди. "Болангиз қайси касбга қизиқяпти", "касб-ҳунарга йўналтириш учун нима қиляпсиз?", "Технология фани яхши ўтиляптими?" мавзуларида сўровномалар ўтказилди.
Таклифларга кўра, ўқувчилар учун "Касб алифбоси", "Касблар бўйича қизиқишлар харитаси", "Тест, сўровнома, расмлар анкетаси" лойиҳалари тадбиқ этилиши мумкин. Конференция, семинар уюштирилиши, касб-ҳунар мактаблари, коллеж, техникум ва олийгоҳлар билан ҳамкорлик йўлга қўйилиши мумкин. Қизиқишлар бўйича касбларга доир китоб, афишалар, тарқатма материаллар, видеороликлар тарқатиш фойдадан холи эмас.
Мадина ЭЛИБОЕВА,
Самарқанд туманидаги 53-умумий ўрта таълим мактабининг технология фани ўқитувчиси.
@yurtimizda
ДХА "Шавкат Миромонович Мирзиёев", "Жо Байден" каби номлар остида корхоналар очилаётганига муносабат билдирди
Сўнги кунларда ижтимоий тармоқлар ва ОАВларда тадбиркорлик субъектларининг фирма номларида машҳур шахсларнинг номларидан фойдаланилаётганлиги ҳақидаги хабарлар тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Хусусан, Самарқанддаги оилавий корхоналардан бирига "Шавкат Миромонович Мирзиёев" ва яна бир “Жо Байден" номли МЧЖ очилгани хабар берилган эди.
Давлат хизматлари агентлиги юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказувчи ваколатли орган сифатида мазкур масалага ойдинлик киритди.
"Биринчидан, “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонунининг 33-моддасига асосан, юридик шахс бўлган тадбиркорлик фаолияти субъекти фирма номига бўлган ҳуқуққа эга, бу номни унинг ўзи мустақил равишда белгилайди ва ўз таъсис ҳужжатларида кўрсатади.
Иккинчидан, 2017 йил 1 апрелдан бошлаб тадбиркорлик субъектлари Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизими орқали (ўзи келган ҳолда ёки онлайн усулда) давлат рўйхатидан ўтказилади.
Учинчидан, Ўзбекистон Республикаси “Фирма номлари тўғрисида”ги Қонунининг 4-моддасига асосан Фирма номида:
- давлатнинг расмий номи, халқаро, ҳукуматлараро ёки нодавлат нотижорат ташкилотининг қисқартирилган ёки тўлиқ номи;
-тарихий ёки Ўзбекистон Республикасида машҳур бўлган шахснинг тўлиқ ёки қисқартирилган исми, белгиланган тартибда бериладиган рухсатсиз;
-фирма номининг эгаси, унинг фаолият тури ёки у келиб чиққан мамлакат хусусидаги сохта ёки истеъмолчини чалғитиши мумкин бўлган белгилар;
-жамият манфаатларига, инсонпарварлик ва ахлоқ принципларига зид бўлган белгилар кўрсатилмаслиги керак.
Тўртинчидан, Давлат хизматлари агентлиги томонидан Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизимида “Фирма номлари тўғрисида”ги Қонунга асосан фирма номларида ишлатилиши мумкин бўлмаган сўзлардан фойдаланиш бўйича чекловлар қўйилди. Ушбу рўйхат мутахассислар томонидан мунтазам равишда янгиланиб борилади.
Сўнгги кунларда муҳокамага сабаб бўлган тадбиркорлик субъектларининг фирма номлари, тадбиркорлар билан олиб борилган тушунтиришлардан сўнг, белгиланган тартибда ўзгартирилди.
Ўз навбатида, тадбиркорлардан фирмаларига ном танлашда, уни ўзгартиришда юқоридаги қонун талабларига қатъий риоя этишларини сўраб қоламиз", дейилади ДХА Ахборот хизмати хабарида.
@yurtimizda
Ана бўлмасам!
Самарқанд шаҳрида АҚШнинг янги президенти Джо Байден номи билан «Jo Bayden» МЧЖ рўйхатдан ўтди.
@yurtimizda
Ботир Зарипов Бухоро вилояти ҳокими этиб тасдиқланди.
2020 йил 7 ноябрь куни у вилоят ҳокими в.б. этиб тайинланган эди.
@yurtimizda
ФУҚАРО ҚАМОҚҚА ЎТИРИШ БЎЙИЧА БЕШ КАРРА “ЧЕМПИОН” БЎЛДИ
Фуқаро А.К. қамоққа ўтириш бўйича тўрт карра “чемпион”. Бунинг учун у “рағбатлантирилган”. А.К. бу сафар ҳам яна “чемпион” бўлишни истаб қолди. У фуқаро Я.Р.га тегиши бўлган 10 миллион сўмлик велосипедини яширин равишда талон-торож қилди. Суд бу сафар ҳам унга нисбатан жазо белгилади. Фуқаро А.К.нинг энди ақли кириб қолар, деб умид қиламиз.
Азиз ИШМУРОДОВ,
Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ катта суриштирувчиси.
@yurtimizda
⚡️ Ургут тумани ҳокимлиги ходими 15 минг доллар билан ушланди
Самарқанд вилояти Ургут тумани ҳокимлиги ходими Ургут эркин иқтисодий зонаси ҳудудидан ер ажратиб бериш эвазига фуқародан 30 минг доллар сўраб, 15 минг долларни олаётган вақтда қўлга олинди.
@yurtimizda
"ОММАВИЙ МАДАНИЯТ" ЁШЛАРНИ ИНСОНИЙЛИКДАН БЕГОНА ҚИЛМАЯПТИМИ?
Бизнинг бобо ҳамда момоларимиз ҳаё, андиша, ибо каби ахлоқий фазилатларга қатъий равишда амал қилишган. Бироқ, афсуски, бугун баъзи ёшларимизнинг киндик кўринар кийинишлари, қучоқлашиб, ўпишиб саломлашишлари, Валентин куни каби ахмоқона тадбирларида фаол иштироки кузатиляпти. Энг ачинарлиси, "оммавий маданият" ёшларнинг онгига салбий таъсир ўтказяпти. Уларни худбин ва худпараст қилиб қўйяпти. "Сенга эркинлик берилади, билганингни қил, ёшлигингда айшингни сур, хоҳлаган ишни қил, ҳаттоки ота-онанг ҳам сенга хўжайин эмас" деган сафсаталар ёшларни маънавият ва маърифатдан чалғитяпти. Жамият учун масъулиятини йўққа чиқаряпти, инсонийликдан ҳам бегона қиляпти.
Шундай экан, ёшларни "оммавий маданият" таҳдидларидан асраш учун юксак инсонийлик ва одобга асосланган миллий ғояга суянган тадбирлар, мулоқот, давра суҳбатларини тез-тез ташкил қилиш керак. Ота-оналарга "оммавий маданият"нинг асосини маънавий-ахлоқий тубанлик иллатлари, ахлоқий бузуқлик, зўравонлик ғояларини тарқатиш, шунинг ҳисобидан бойлик орттириш ташкил этиши, ёшларни бу таҳдиддан асраш, уларни спортга, илм олишга, ҳунар ўрганишга, шарму ҳаёли бўлишга ўргатиш лозимлигини таъкидлаб ўтиш ҳам фойдадан холи эмас.
Сирож АКБАРОВ,
Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ бўлинма бошлиғи.
@yurtimizda
Самарқандда жами 150 нафар раҳбар нега таътилга чиқди?
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси томонидан тасдиқланган жадвалга мувофиқ маҳаллий ҳокимлик ҳамда сектор раҳбарлари тиббий кўрикдан ўтиш ва даволаниш учун 7 февралгача бўлган муддатда 2 босқичда қисқа муддатли таътилга чиқмоқда.
Самарқанд вилоят ҳокимлигининг маълум қилишича, мазкур жадвалга кўра, бугунги кунда биринчи босқичда самарқандлик раҳбарлардан 150 нафари тиббий кўрикдан ўтиб, даволанмоқда. Жумладан вилоят ҳокими (Э.Турдимов), вилоят прокурори (Р.Машарипов), вилоят ички ишлар бошқармаси (Ш.Раҳмонов) ва вилоят давлат солиқ бошқармаси (А.Инағомов) бошлиқлари Тошкент шаҳрида, 3 нафар вилоят ҳокимининг маслаҳатчилари (ёрдамчи), 48 нафар сектор раҳбарлари (туман/шаҳар прокурорлари, ИИБ ва ДСИ бошлиқлари), 96 нафар туман (шаҳар) ҳокимларининг ўринбосарлари вилоят тиббиёт марказларида тиббий кўрикдан ўтиб, зарурий муолажаларни олмоқда. Муолажалар жорий йилнинг 27 январига қадар давом этиши белгиланган.
Иккинчи босқичда (28 январдан 7 февралгача) Самарқанддан яна 24 нафар (8 нафар вилоят ҳокимининг ўринбосари, 16 нафар туман ва шаҳар ҳокимлари) раҳбарлар Тошкент шаҳрида тиббий кўрикдан ўтиб, даволаниши кўзда тутилган.
@yurtimizda
Самарқанд вилоятида «Шавкат Миромонович Мирзиёев» номли оилавий корхона очилган
Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани Пайшанба шаҳарчасида «Шавкат Миромонович Мирзиёев» оилавий корхонаси фаолият юритади, дея хабар берди Daryo.
Корхона ва ташкилотларнинг ягона давлат регистрига кўра, корхона 2020 йил 14 февраль куни Давлат хизматлари маркази томонидан рўйхатга олинган. Маълумотларга кўра, устав фонди 1000 (минг) сўмни ташкил этади.
Корхонанинг 50 фоизи улуши Шохруз Тошпўлатовга, қолган 50 фоизи Абдулла Тошевга тегишли бўлиб, асосий фаолият тури — овқатланишни ташкил қилишнинг бошқа турлари деб кўрсатилган.
@yurtimizda
Effect.uz мухбири Акбар Нуримбетов Сиз ҳоким ўринбосарига талаб қўйишга ҳақлимисиз? Жон куйдириб талаб қўйишингиз замирида бирор сабаб ёки манфаат борми?
@yurtimizda
Самарқандда кучли шамол дўконлар олдидаги буюмларни учириб кетди.
Ушбу видеолавҳа Самарқанд шаҳрида кеча суратга олингани айтилмоқда.
@yurtimizda
ЙПХ ходимларининг қўпол хатоси туфайли "Кобалт"нинг жаримаси "Матиз"га келибди.
Ҳайдовчи жаримани тўлашга тайёр, фақат битта шарт билан.
Эртага сизни уйингизга ҳам жарима қоғози келса асло ҳайрон бўлманг. Чунки, саводсиз, ўз касбига нолойиқ ЙПХ ҳодимлари юртимизда жуда кўп.
@yurtimizda