⚡65 нафар гўдак умрига зомин бўлган “Док-1 Макс” дори воситасига оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни жорий йилнинг 11 август куни соат 10.00 да бошланиши белгиланди.
Айбланувчиларнинг 16 нафари эркак ва 5 нафари аёл бўлиб, уларнинг 7 тасига “қамоққа олиш”, 12 тасига “муносиб хулқ-атворда бўлиш тўғрисида тилхат” ва 2 тасига “гаров” тарзидаги эҳтиёт чоралари қўлланилган.
Улар Жиноят кодексининг 184, 28,186-3, 186-3, 25,205, 205, 207, 28,209, 209, 210, 211, 212, 228-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.
✅ @YURTIMIZDA
⚡️Дарслар 4 сентябрдан бошланади
✅ Президент фармонига кўра, Мустақиллик байрами муносабати билан ўзбекистонликлар кетма-кет 3 кун дам олади:
1 сентябрь — жума (ишланмайдиган байрам куни);
2 сентябрь — шанба (олти кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар учун қўшимча дам олиш куни);
3 сентябрь — якшанба (дам олиш куни).
❗️Демак, 4 сентябрь, душанба куни барча таълим муассасалари учун 2023-2024 ўқув йилининг илк ўқиш куни бўлади.
✅ @YURTIMIZDA
⚡⚡Доллар эртадан 12 минг сўмдан ошади
Рубл курсининг кескин қадрсизланиши сўмга ҳам сезиларли таъсир қилиши табиий эди афтидан бу эртагаёқ сезилиши кутилмоқда.
Эртага Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 12 минг сўмдан ошиши кутиляпти. Бирданига +400 сўм қимматлашади.
✅ @YURTIMIZDA
⚡️Эндиликда пенсия ва нафақаларни бармоқ изи орқали тасдиқлаб тўлаш режалаштирилаётган экан
Қўшимча қилинишича “2023 йил 1 ноябрдан пенсия ва нафақаларни фуқароларнинг бармоқ изи мос келиши тасдиқланганидан кейин «Халқ банклари» АЖнинг мобил назорат-касса машиналарида тўлаш тизимини жорий этиш режалаштирилмоқда.”
Юртимизда пенсия ва нафақаларини ўзлари чиқиб ололмаслиги сабабли уларнинг яқинлари чиқиб олишади. Ўзлари айтганидай ҳар бир уйга кириб бериб чиқишсагина бу тизим иш беради. Маҳалла идораси олдига келиб «Пенcия келди чиқиб олиб кетинглар» бўладиган бўлса халқ учун анчагина қийинчилик туғдириши аниқ!
✅ @YURTIMIZDA
⚡️ Иш ҳақи, пенсия ва нафақалар оширилади
2023 йилда Ўзбекистонда иш ҳақи, пенсия ва нафақаларни яна бир бор ошириш режалаштирилган. Биринчи ўсиш доирасида 1 апрелдан пенсия ва нафақалар ўртача 7 фоизга, 1 майдан эса бюджет соҳаси ходимларининг иш ҳақи ошди.
❗️Иккинчи ўсиш 1 сентябрдан режалаштирилган — давлат сектори ходимларининг иш ҳақи, пенсия ва нафақалар яна 10 фоизга ошиши керак.
✅ @YURTIMIZDA
❗️Андижонда юришга қийналаётган абитуриент қизни елкасида кўтариб, имтиҳон жойига кузатиб қўйган ИИБ ходимини вилоят ҳокими тақдирлади.
✅ @YURTIMIZDA
⚡️⚡️Автомобиль нархлари оширилди(ми?)
"UzAutoMotors" янги комплектациядаги "Chevrolet Cobalt", "Lacetti" ва "Damas" русумидаги автомобиллар нархини эълон қилди:
➖Damas D2 DLX Style Plus: 92 204 000
➖LABO LB2 Plus: 91 669 000
➖COBALT GS-Style Plus MT: 113 711 000
➖COBALT GX-Style Plus AT: 134 294 000
➖LACETTI L-Style Plus MT CNG: 144 111 000
➖LACETTI L-Style Plus AT: 160 868 000.
✅ @YURTIMIZDA
⚡️Мактаб директори Сурхондарё вилояти ҳокимига қараб: милтиғингиз бўлса отиб ташланг шу ерда!
Сариосиё туманидаги 28-мактаб директори Умида Турсунова вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов иштирокидаги йиғилишда ишдан бўшатилгани учун жанжал кўтарди.
Жанжалдан сўнг вилоят ҳокими ўқитувчини ҳибсга олишга буйруқ берган.
Вазиятни вазир Ҳилола Умарова ўз назоратига олганини билдирган ва мактаб директори ўқитувчини маъмурий қамоқ жазосидан озод этилганини маълум қилди.
✅ @YURTIMIZDA
"БИЗДА АЙБ ЙЎҚ, ҲАММА АЙБ АНОМАЛ ИССИҚДА"
Ўзбекистон Энергетика вазирлиги мамлакатда мураккаб энергетик вазият юзага келганини тан олди.
Ўзбекистон бўйича мунтазам равишда электр энергиясини узиш ҳолатлари кузатилмоқда. Вазирлик эса бунга аномал иссиқни сабаб қилиб кўрсатди ва мамлакат энергетика саноати кучланишга дош бера олмаётганини таъкидлади.
✅ @YURTIMIZDA
⚡️Тўра Боболов Тошкент вилоятининг Оққўрғон тумани ҳокими лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар Т.Боболов Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
✅ @YURTIMIZDA
❗️Эшитиш қобилиятингизни текшириб кўринг!
Шу видеода стрелка қайси рақамга келганда эшитсангиз, демак, сиз шу оралиқдасиз.
▪️160-100 ➖ аъло.
▪️100-80 ➖ жуда яхши.
▪️80-60 ➖ яхши.
▪️60-40 ➖ ўртача.
▪️40-20 ➖ ёмон.
▪️20-0 ➖ жуда ёмон.
✅ @YURTIMIZDA
❗Oqdaryo tumani hududidan o‘tuvchi yo‘lda bir guruh fuqarolar yo'lovchi tashuvchi avtobus yo‘lini to‘sib, oynasiga tosh otganligi holati yuzasidan batafsil
2023-yil 28-iyul kuni soat taxminan 14:00da Jizzax viloyati “Gʻallaorol” tumani hududidan o‘tuvchi M-37 avtomobil yo‘lida viloyatlararo yo‘lovchi tashuvchi avtobus haydovchisi, u bilan bir yo‘nalishda harakatlanib ketayotgan “Damas” rusumli avtomashina haydovchisi yo‘liga chiqib ketishi oqibatida haydovchilar o‘zaro yo‘l talashib, tortishib qolishgan.
Shundan so‘ng, “Damas” haydovchisi Y.Sh. avtomashinasini boshqarib, Samarqand viloyati Oqdaryo tumani “Oytamg‘ali” mahallasi hududidan o‘tgan M-37 avtomobil yo‘lida, tanishlari bilan avtomobil yo‘lini to‘sib, avtobusni harakatlanishiga yo‘l qo‘ymasdan, avtobusga shikast yetkazgan.
Hodisada hech kim jarohat olmagan.
Holat yuzasidan viloyat IIB tomonidan o‘rganish ishlari olib borilib, ushbu holatda ishtirok etgan barcha shaxslar aniqlanib, ushlangan.
Hozirda holat yuzasidan tergovga qadar tekshiruv harakatlari olib borilmoqda.
O‘rganishlar yakuni bilan ushbu holatda ishtirok etgan barcha shaxslarning harakatlariga huquqiy baho beriladi.
Samarqand viloyati IIB matbuot kotibi J.Sagdullayev
✅ @YURTIMIZDA
⚡ Мустақилликнинг 32 йиллиги расмий шиори — “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!”
"Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз икки йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида" президент қарори қабул қилинди.
✅ @YURTIMIZDA
⚡️Диний идоранинг сўконғич ходими вазифасидан озод этилди!
✅ Шу йил 28 июль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Сурхондарё вилояти Ички назорат комиссияси йиғилишида ушбу вакиллик мутахассиси Мўминмирзо Сайфуддинов масаласи кўриб чиқилди.
🔸Унда мутахассиснинг ижтимоий тармоқларда муҳокамага сабаб бўлган қўпол муомаласи атрофлича кўриб чиқилди. Мажлисда мутахассис М.Сайфуддинов ва масжид ходими Ф.Саматов ўртасидаги келишмовчилик узоқ вақт давом этган шахсий адоват натижаси экани таъкидланди.
❗️ Шунингдек, йиғилишда мутахассиснинг мазкур муомаласи тизимда меҳнат қиладиган ҳар қандай мақомдаги ходимга мутлақо тўғри келмаслигига урғу қаратилди.
📝 Иштирокчилар томонидан мутахассиснинг ушбу хатти-ҳаракатлари ички меъёрий ҳужжатларда белгиланган “мулоқотда хушмуомала, вазмин ва самимий муносабатни намойиш қилиш” ва “ўзининг хатти-ҳаракати ва ахлоқи туфайли жамоатчиликнинг танқидига учрамаслик” деган бандларнинг қўпол равишда бузилиши, деб баҳоланди.
📃 Мажлисда билдирилган фикр-мулоҳазаларни инобатга олган ҳолда Ички назорат комиссияси йиғилишининг қарорига асосан Мўминмирзо Сайфуддинов эгаллаб турган вазифасидан озод этилди.
✅ @YURTIMIZDA
#Расман
⚡️Долларнинг расмий курси 408 сўмга қимматлашиб, тарихда биринчи бор 12 минг сўмлик маррадан ўтди.
✅ @YURTIMIZDA
⚡️⚡️ПРЕЗИДЕНТ БУХОРОГА ЙЎЛ ОЛДИ
Президент Шавкат Мирзиёев икки кунлик ташриф билан Бухоро вилоятида бўлади, деб хабар бермоқда президент матбуот котиби Шерзод Асадов ўзининг телеграмдаги расмий саҳифасида.
Хабарда айтилишича, ташриф доирасида илғор саноат корхоналари ва маҳаллалар ҳаёти билан танишиш, янги ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш режалаштирилган.
Шунингдек, мамлакатда табиий газ ва электр энергиясидан оқилона фойдаланиш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда инфляцияни жиловлаш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилиши кўзда тутилган.
✅ @YURTIMIZDA
⚡Сирожиддин Эшматов солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимидан озод этилиб, Самарқанд вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.
✅ @YURTIMIZDA
⚡Монополия халқни устидан кулишда давом этади
OLX’да UzAutoMotors автомобиллари учун шартномалар сотуви бошланибди. Ярим кунда 50 000 та шартнома тарқатилгани ҳақидаги гаплар ўз тасдиғини топмоқда.
Фақат бир савол туғилади, шартномаларни неча киши бўлишиб олди?
✅ @YURTIMIZDA
⚡️Uzauto Motors Lacetti, Cobalt ва Damas учун шартнома беришни яна тўхтатди
Шу моделдаги автомобилларининг 2023 йил учун қўшимча партиясига контрактациянинг дастлабки 2 кунида 50 000 дан ортиқ, шартнома тузилган.
“Шартномаларнинг бир қисми бўйича тўлов 7 кундан кейин амалга оширилмаса, ушбу шартномалар яна қайта контрактация учун очиқ бўлади”, дейилади компания хабарида.
✅ @YURTIMIZDA
⚡⚡Жорий йилнинг 6-9 август кунлари кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши сабабли, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
✅ @YURTIMIZDA
⚡Президент фармони билан Жамшид Анварович Қўчқоров Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазири лавозимига тасдиқланди.
Собиқ вазир Шерзод Давлятович Кудбиев Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси раиси лавозимига тайинланди. Шу муносабат билан у Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазири лавозимидан озод этилди.
✅ @YURTIMIZDA
⚡Баъзида тўй-маросим ва турли тадбирларда ҳаддан ташқари дабдабабозлик, манманлик ва исрофгарчиликлар авж олаётганига гувоҳ бўляпмиз.
Энг ёмони, пул топиб уни қандай сарфлашни билмайдиган кишиларнинг кечаси бошқаларнинг ҳаловатини бузиб, мушакбозлик қилаётгани ўзларини кўз-кўз қилишдан бошқа нарса эмас.
✅ @YURTIMIZDA
⚡️⚡️Каттақўрғон туман Электр тармоқлари корхонаси раҳбари ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Каттақўрғон туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда туман ЭТК раҳбари Қ.Х. электр энергиясидан 779 млн сўм қарздорлиги сабабли тармоқдан узилган “А.Б.” фермер хўжалигини электр тармоғига 5 кун муддатга қайта улаб бериши эвазига ушбу фермер хўжалиги раҳбари А.Б. дан 5 млн сўм пора талаб қилиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
✅ @YURTIMIZDA
⚡⚡ДХХ томонидан ўтказилган тадбирларда Навоийда участковой, Бухорода ИИБ ходими, Наманганда солиқчи ва Андижонда миллий гвардиячилар қўлга тушди.
✅ @YURTIMIZDA
❗️Самарқанд вилояти Оқдарё туманидан ўтувчи йўлда бир гуруҳ шахслар автобус йўлини тўсиб, уни тошбўрон қилди.
✅ @YURTIMIZDA
⚡Тошкентда 32 ёшли аёл лифтда қамалиб вафот этди
Батафсил видеода томоша қилишингиз мумкин.
✅ @YURTIMIZDA
⚡2040 йилга бориб сайёрамизнинг 80% аҳолиси сув муаммосига йўлиқади. Ўзбекистон эса бу рўйҳатда энг оғир ҳудудлардан бири сифатида қайд этилган.
✅ @YURTIMIZDA
⚡️Замон тескари айланиб кетмоқда.
Олдинлари тўйларда куёв жўралар ўртасида давра талашиб жанжал бўларди. Энди келиннинг дугоналари муштлашмоқда.
✅ @YURTIMIZDA