zaytunmedtib | Unsorted

Telegram-канал zaytunmedtib - Zaytun Med Tib

8529

Табобат ва Тиббиёт уйғунлиги Табиий маҳсулотлар, тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи ҳақидаги маълумотларни ўтказиб юбормаслик учун бизни кузатиб боринг. Биз билан тиббий саводхонлигингизни оширинг!!! Мурожаат учун: @zaytun_med

Subscribe to a channel

Zaytun Med Tib

Диққат вебинар.

Мавзу: "Она сути мехр булоғи ёхуд ўз сутимни беринг онажон".

🗓Вебинар вақти: 25 октябрь жума соат 18:30 да тўғридан тўғри жонли онлайн ёпиқ телеграм группада 2 соат давомида бўлади.

📚Бу вебинар янги туғилган чақалоқлар ва 2 ёшга қадар фарзанди учун она сутини кўпайтиришга интилаётган ҳар бир онага бағишланган.

📝Агар сиз фарзандингизни табиий усулда озуқалантиришни истасангиз, бу вебинар сизга керак бўлган барча маълумотни беради.

📁Мутахассис маслаҳатлари, тажрибалар ва амалий қадамлар орқали она сутини аҳамияти, унинг миқдорини табиий ва самарали усулларда оширишни ўрганинг!

Мўлжалланган:
❤️Айни дамда она сутини табиий усулда кўпайтириш учун интилаётган онажонлар,
❤️бўлғуси онажонлар
❤️келинларимиз устози ва маслахатгўйи бўлган бувижонлар учун махсус!

Вебинар: Замонавий тиббиёт
Ибн Сино табобати
Набавий табобати
Превентив ва интегратив тиббиёт қоришмаси асосида бўлади.


Вебинар пуллик доимгидек 2 хил таъриф ва нархларда.

Вебинар таърифлари:
😀. Оддий таъриф
Онлайн дарсда тўғридан тўғри иштирок этиш. Запись берилмайди.
Нархи: 100.000 сўм

😅. Имтиёзли таъриф.
Нархи  200.000 сўм
Онлайн дарсда тўғридан тўғри иштирок этиш.
Запись 1 ойга берилади.

Тўлов учун 🔽🔽🔽
9860170101731843
Гулбахор Саттарова

Тўлов қилиб чекни скриншот қилиб  @tabobatdarslar га юборинг

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

🛡Doktor Gulbahor

🔗 Telegram | Instagram | Youtube

Читать полностью…

Zaytun Med Tib

Гул чанги

Гул чанги асаларилар овқатланиши учун зарур оқсиллар, мойлар ва витаминлар манбаи хисобланади. Унинг таркибида гармон сингари таъсир қилувчи фаол моддалар мавжуд. Улар организмда модда алмашинувини меъёрлаштириб, организмни ёшартиради.

Кимёвий таркиби:

Гул чанги таркибида С, В1, В2, В3, В5, В6, А, Е, Р  витаминлари, фолий, биотин, пантотен кислотаси, кальциферол ва яна 27 та микро элементлар, жумладан, кальций, магний, мис, темир, калий, ванадий, кремний, вольфрам, барий, олтингугурт, олтин, кумуш, кобальт, рух ва бошқалар бор.

Биологик хусусиятлари

Гул чанги таркибида 50 тага якин фермент булиб, улар

-капиляр томирлар чидамлилигини оширади,

-юрак фаолиятини яхшилайди,

-сийдикни ҳайдайди,

-артериал қон босимини мўътадил ҳолда сақлайди,

-глаукома вақтида кўзнинг ички босимини пасайтиради,

-шишни кайтаради,

-қон кетишини камайтиради,

-ичаклардаги микроблар таркибини меъёрлаштиради,

-ошқозон кислоталигини тиклайди,

-кондаги гемоглобин ва эритроцит миқдорини кўпайтиради,

- иштаҳани очади, иш қобилиятини оширади.

-гул  чангидаги   рутин (Р) витамини мияга қон қуйилиши, кўзга тўр парда тушишидан сақлайди,

-гул чанги таркибидаги аневрин моддаси асаб фаолиятини мустаҳкамлайди,

гул чанги қондаги холестеринни камайтиради, бу эса эрта кексайиш олдини олади.

Мурожаат: @zaytun_med

📍Манзил: Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Уста Олим кўчаси, 21. Мўлжал: Себзор чорраҳаси, Riviera makro орқаси.


Иш вақти: 09:00 – 15:00;
Дорихона иш вақти: 08:00 – 20:00
.

Етказиб бериш хизмати мавжуд.


📹@zmtxk

@zaytunmedtib

Читать полностью…

Zaytun Med Tib

Нега таҳлил учун қонни номсиз бармоқдан олишади?

  Hомсиз бармоқдан олишади? Унинг қандайдир ўзига хослиги борми?

Қон ҳамма ёқда бир хил. Лекин таҳлил учун айнан номсиз, ўрта ёки кўрсаткич бармоқлардан қон олиш тавсия этилади. Гап шундаки, тешилиш (тери бутунлигининг бузилиши) касал юқиши хавфини туғдиради. Бош бармоқ ва жимжилоқнинг ички қаватлари бевосита қўл панжаси қобиғи билан бириккан — агар уларга инфекция тушса, у тезда бутун қўлга тарқалиши мумкин. Бошқа бармоқларнинг қобиқлари эса ажралган, тешилган пайтда инфекция тушса ҳам, маълум вақт ўша жойнинг ўзида бўлади, бу эса уни бартараф қилишга имкон беради. Номсиз бармоқнинг яна бошқа афзалликлари бор — у энг “ишсиз” бармоқ. Шунинг учун ундаги тери юпқароқ (демак, тешилиш оғриқсизроқ бўлади). Бу бармоқ кам ҳаракат қилгани учун ундаги жароҳат тезроқ битади, бу ҳам инфекция тушиши хавфини камайтиради.

@zaytunmedtib

Читать полностью…

Zaytun Med Tib

Izohlar uchun:👇👇👇

Читать полностью…

Zaytun Med Tib

Халқ табобатида тилларнинг рангини тахлили.

1.Қон хилтини уфунатлашуви.(Инфекцияланиш.)

2.Оқ караш организмда балғам хилтини ортиши.

3.Сариқ караш. Организмда сафро хилтини ортиши.

4.Организмда ичаклар фаолияти бузилиши, балғам хилтини ва қон хилтини бузилиши.

5.Соғлом тил.

6.Кулранг қорамтир тил.Организмда савдо хилтини ортишидан дарак беради.

@ZaytunMedTib

Читать полностью…

Zaytun Med Tib

Эълон!
Клиникамизда биохимиявий тахлиллар текшируви йўлга қўйилди. Бемалол келиб турли таҳлиллар топширишингиз мумкин.
Қон, сийдик ва ахлат таҳлиллари.

Читать полностью…

Zaytun Med Tib

Х.К. директори Сатторов А.И.

Шифокор Саттарова Г.К.

Бизнинг канал 👇👇👇

@ZaytunMedTib

Читать полностью…

Zaytun Med Tib

Асалари захри таркиби:
Асалари захри мураккаб бўлиб, таркибида жуда кўп аминокислоталар, микроэлементлар фосфор, йод, хлор, кальций, магний, органик кислоталар ва асосий таъсир қилувчи модда мелиттин ва гиалуронидаза ва бошқалар киради.
Мелиттин - асосий таъсир қилувчи модда бўлиб, у организмга артериал босимни туширувчи, микробларни ўлдирувчи, яллиғланишга қарши, қон томирларни кенгайтириб, атеросклерозни олдини олувчи, қонни суюлтирувчи таъсир қилади.
Гиалуронидаза – чандиқларни эритувчи, терини ёшартирувчи, гематомаларни сўрдирувчи таъсир қилади.

Организмга тушган асалари захри қуйидагича таъсир қилади:

- Мизожни қиздириб, танадан совуқликнинг хайдайди.

-Антибактериал. Хозирги замон сифатли антибиотикларидан қолишмайдиган даражада.

-Умумий иш қобилятини оширади.

-Уйқу ва иштахани яхшилайди.

©️Гулбаҳор Камолиддин.

Асалари чақтириб даволашга марҳамат.

📞 Мурожаат:
🔗 +998935874403


Zaytunmedtib табиий даволаш клиникаси.

@zaytunmedtib

Читать полностью…

Zaytun Med Tib

Лавр япроғи ёрдамида организмнинг тузлардан тозалаш.

Лавр дарахти табиати: Учинчи даражада иссиқ, иккинчи даражада қуруқдир.

Лавр япроғи яллиғланишга қарши оғриқсизлантирувчи, сийдик хайдовчи ва тузларни эритувчи хусусиятларга эга.
Шунингдек ундан бўғим касалликларида ҳам самарали фойдаланса бўлади.

Тозалаштирувчи «дамлама» тайёрлаш учун қуйидагиларни олиш керак:

✔️ 5 г дафна япроғи (лавр) 300 г қайноқ сув қуйинг ва паст оловда 10 дақиқа қайнатиб олинг.
✔️ Термосга дамланган ҳолатда 4-соат дам егизиб олинг.
✔️ Қайнатмани уч кун кетма - кет ишлатишимиз керак.

▪️Қандай қабул қилиш керак: тайёрланган 300 граммни кун давомида кичик қултумларда ичиш керак. Идеал ҳолда, вақти-вақти билан битта ош қошиқ. Кейин бир ҳафта танаффус қилиб ва яна 3 марта такрорлашингиз мумкун.

❌Қарши кўрсатмалари ҳам борлигини унутмаймиз.
⛔Ошқозон ва ичак яра касалликларида.

⛔Холецистит, панкреатит, индивидуал ўзлаштира олмаслик.

©️Гулбаҳор Камолиддин.

@zaytunmedtib

Читать полностью…

Zaytun Med Tib

Нихоят вебинарни ҳам ўтиб олдим☺️.
Қатнашганлар борми?

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

🛡Doktor Gulbahor

🔗 Telegram | Instagram | Youtube

Читать полностью…

Zaytun Med Tib

Беморларимиздан миннатдорчилик изохлари 😍
Сиз ҳам ташриф буюринг, балки тозаланиш, янгиланиш, ёшариш вақти келгандир. Ҳозирча хужайра даражасидаги ягона ёшариш методи аутофагия (очлик билан даволаниш) назарияси етакчилигича қолмоқда...

Мурожаат учун @zaytun_med

Танловда адашманг.  😉😉😉😉

@ZaytunMedTib

Читать полностью…

Zaytun Med Tib

"Шамоллаш" вебинар кимлар учун мўлжалланган?

🤰Оналикка тайёрланаётган аёллар: Агар сиз яқинда она бўлишни режалаштирган бўлсангиз ва шамоллаш каби касалликлардан ўзингизни ва бўлажак фарзандингизни асрашни хоҳласангиз, бу вебинар айнан сиз учун. Бу ерда шамоллашнинг турли даврлардаги хавфи ва унинг олдини олиш бўйича маълумот оласиз.

🥹Болалари шамоллашга мойил бўлган ота-оналар: Фарзандлар шамоллаш ва ўткир респиратор касалликларга мойил бўлса, уларни ҳимоя қилиш ва даволаш усулларини билиш ҳар бир ота-она учун муҳим. Вебинарда сиз шамоллашнинг сабаблари, уйда тайёрланадиган табиий дорилар ва даволаш усуллари ҳақида билиб оласиз.

😀Аутоиммун касалликлар ёки иммун тизими муаммолари бўлганлар: Агар сизда иммун тизими билан боғлиқ муаммолар мавжуд бўлса ёки шамоллашга тез-тез учраётган бўлсангиз, иммунитетни мустаҳкамлаш учун самарали тавсиялар ва даволаш усулларини ўрганасиз.

Тиббиёт ва соғлиқни сақлаш соҳасида фаолият юритаётган мутахассислар: Вебинарда қатнашиб, сиз шамоллаш ва унинг даволашдаги замонавий ёндошувлар, янги тадқиқотлар ва клиник амалиётда қўлланиладиган самарали усуллар билан танишасиз. Бу билимлар ишингизда кўпроқ самарага эришишингизга ёрдам беради.

🏊‍♀🚴‍♂️🏇Соғлом турмуш тарзини қўлловчи шахслар: Агар сиз шамоллашни олдини олиш ва иммунитетни кучайтиришга қизиқсангиз, вебинарда тўғри озиқланиш, витаминлар ва турли табиий доривор воситалар ҳақида билим оласиз. Бу орқали сиз ўзингизни ва яқинларингизни шамоллашдан ҳимоя қилиш имконига эга бўласиз.

Вебинар турли хил гуруҳлар учун фойдали бўлиши мумкин, чунки у турли ёшдаги одамларга шамоллашни олдини олиш ва даволаш учун тавсиялар ва қўлланмаларни тақдим этади.

🗓9 октябрь чоршанба 19:30 да бошланади.

Мурожаат учун @tabobatdarslar

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

🛡Doktor Gulbahor

🔗 Telegram | Instagram | Youtube.

Читать полностью…

Zaytun Med Tib

Ёшаришни, гўзаллашишни, организмни хужайра даражасида тозалашни хохлайсизми? 💝💝💝💝💝

Жавоби жуда оддий ва осон. 🥀🥀🥀🥀🥀

🍵Очлик ва тозалов курслари амалга оширинг.

🌹Очлик бу айни дамда ягона ёшартирувчи даволаш.

😳Сабаб?

💎Очлик вақтида организм ўз ўзини тозалаш ишларига киришади.

🌱Озуқа бўлмагач ўзидаги захира углевод, ёғларни парчалайди.

🌊Организмдаги аутофаглар кераксиз, қари органеллаларни эритиб ундан янги хужайралар учун қурилиш материаллари тайёрлайди. Яъни ўзидаги эски ва кераксиз хужайралардан янгиларини хосил қилишга киришади.

🙄Очлик амалиётидан қўрқяпсизми?

😀Марҳамат ташриф буюринг.

👆Zaytunmedtib клиникасида неча йилллардан буён сувли, дамламали, мевали очлик ва бошқа табиий даволанишлар йўлга қўйилган.

👀Ташриф буюринг афсусланмайсиз.Даволарнинг энг яхшиси табиийсидир.

@ZaytunMedTib

Читать полностью…

Zaytun Med Tib

Ҳаётда 3 нарсага пулимизни тежамаслигимиз керак:

1. Соғлом овқатга.

2. Ўз билим ва кўникмаларини оширишга

3. Соғликка.

Бу 3 та нарсага пулингизни ўйламасдан сарфланг!👇

@zaytunmedtib_tib

Читать полностью…

Zaytun Med Tib

Организм мухитининг кислоталаниши ( закисление)
бу кислотали мухитни шакллантирувчи овқат маҳсулотларини кўп қабул қилиниши ёки организм тамонидан маълум касалликлар оқибатида қон РН мухитини нормадан кислотали тамонга силжишидир.

💥Организм мухитининг кислоталаниши белгилари:

❗Кунни иккинчи ярмида сабабсиз чарчаш.
❗Бош айланиши, бўшашиш, уйқусираш.
❗Тез тез шамоллаш, грипп.
❗Хотира ва диққатнинг пасайиши.
❗Милкларни қонаши.
❗Оғиздан нохуш хид келиши.
❗Оёқ ва қўлларни совқотиши.
❗Терида турли тошмалар тошиши.
❗Тез семириш.
❗Тишларни кариесга мойиллиги.
❗Суякларни мўртлашуви.

@zaytunmedtib

Читать полностью…

Zaytun Med Tib

Оғиз ичини кўздан кечиринг

• Агар оғиздаги караш оқ, ҳидсиз бўлса, унча қўрқинчли эмас.
• Караш қалин бўлса, қабзият давом этаётганлигини билдиради.
• Караш билан ҳарорат кўтарилса, инфекцон касаллик мавжуд.
• Караш тилнинг учи ва икки ёнида бўлса, буйрак ва ўпкада муаммо бор.
• Оқиш-кулранг караш сабаби ошқозон-ичак хасталиги бўлиши мумкин.
• Ичувчи ва кашандаларда оғизни жигарранг караш қоплайди.
• Антибиотиклардан кейин оғизда яшил караш пайдо бўлиши мумкин.
• Оғиздаги сариқ караш жигар ҳамда ўт оқсаши, гепатитдан дарак.
• Қорамтир караш меъда кислотаси, савдо хилтини кўплигини билдиради.

@ZaytunMedTib

Читать полностью…

Zaytun Med Tib

@zaytunmedtib

Читать полностью…

Zaytun Med Tib

Бонус дарс учун ёпиқ каналга қўшилиб олинг.

Дарс записини қуйидаги каналда кўрсангиз бўлади.
👇👇👇

/channel/+nrp-mKwzfG0zZmVi

/channel/ZMT_BONUS_DARSLARI

Читать полностью…

Zaytun Med Tib

Ассалому алайкум азизлар!

📣 Бугун соат 18:30 да “Илм билан дориларсиз ҳаёт” дарсининг 2-қисми жонли эфирда ўтказилади. Барчангизни дарсимизга таклиф қиламиз!

📌 Устозимизнинг кутилмаган бошқа дарси чиққани сабабли кечаги дарсимизни ўтказа олмадик.

Aввалги ваъдага қўшимча сифатида яна бонус дарс ҳам берамиз. Шунингдек, 1 иштирокчига пуллик курсимизни бепул бериш имконияти бор.

Дарсни ўтказиб юборманг ва саломатлик ҳақида ноёб билимларни билиб олинг!

Сизни жонли эфирда кутамиз!

@Zaytunmedtib

Читать полностью…

Zaytun Med Tib

Эълон.

✔️Инстаграм сахифамни юритиш учун мобилограф аёл қиз ишга оламан.

Шартлари:
💎Ишда сифат
💎Овозли суҳбатга турли расм ва видео билан ишлов беришни профессионал билиши керак.
💎Хафтада бир кун клиникада иш жараёнларида бўлиб,  хафталик историс учун зарур материаллар олиши керак.

Хаваскорлар безовта қилмасин.

Мурожаат учун: @tabobatdarslar

Доктор Гулбаҳор

Читать полностью…

Zaytun Med Tib

ДОРИЛАРСИЗ ЯШАШ СИРИ

Кўпчилигимизда соғлиқ билан муаммолар бор. Одамларнинг соғломлик даражасини дорихоналар сонидан ҳам билсак бўлади.

Ҳозирги одамлар заифлашиб қолганми?
Касалликлар сунъий пайдо қилинябдими?
Дориларсиз яшашнинг имконияти борми?

Бу саволларга жавобни ИЛМ БИЛАН ДОРИЛАРСИЗ ҲАЁТ номли бепул вебинар дарсида билиб оласиз.

Дарсни “Зайтун Мед Тиб”  клиникаси раҳбари, “Тиббун Набавий”, “Табобат асослари ва ҳижома” китоблари муаллифларидан бири, табобат ва тиббиёт мутахассиси Алижон Сатторов тушунтириб берадилар.

Дарсимизда
Жисмни доимо соғлом сақлаш илми
Касалликнинг асл илдизлари
Касаллик ва соғлик ўртасида 3 чегара
Қисқа вақтда ички туғма қувватни кўтариш бўйича билимларни кўриб чиқамиз.

❗️13-октабр, 20:00'да барчангизни бепул вебинар дарсимизга таклиф қиламиз.

Дарсда қатнашиш учун телеграм каналимизга қўшилиб олинг.
⬇️⬇️⬇️
/channel/zaytunmedtib

Читать полностью…

Zaytun Med Tib

Артериал гипертониянинг табиий даволашда эътибор қилинадиган чора тадбирлар йиғиндиси.

1. Тўғри овқатланиш. Овқатланишнинг меёрларига амал қилган холатда фаслларга, мизожга хос олиб борилади. Туз организмда сувнинг (совуқлик хилтига тегишли) ушлаб қолгани учун кескин чегараланади.
Хамир ва унинг махсулотлари таъқиқланади. (Тиқилма хосил қилиш хусусияти борлиги учун). Овқат суннатга мувофиқ тўймасдан олдин тўхтатилади. Ошқозон 3 га бўлинади. Бир қисми сув учун, бир қисми овқат ва бири хаво сув учун. Гўштлардан қуён, жўжахўроз ва қўй гўшти буюрилади. Мол гўшти тиқилма хосил қилгани учун таъқиқланади. Барча химиявий ишлов берилган озуқалар ва шакар махсулотлари, янги ёпилган нон (нонни ёпилгач, бир кундан сўнг исътемолини тавсия қиламиз) таъқиқланади. Озуқалардан асал, майиз, ўрик қоқи, илитилган уй тухуми ёки бедана тухум тавсия қилинади. Қази, шашлик ейиш мумкин фақат шунга яраша харакат бўлса (кетмон чопиш, яёв 10-12 км юриш) организмда жумладан қон томирларда ортиқча хазм бўлмаган тоам қолдиғи йиғилмаслик керак. Ичилаётган сув миқдори ва сифати меёрида бўлиш керак. Иложи борича кечки таом салатлар ёки енгил хазмли кам миқдордаги таомлар бўлсин. Овқатга зироворлардан занжабил, долчин, арпабодиён, зира, ялпиз, ошкўкларни сепиб ейилсин. Ич қотишга йўл қўйилмасин.

2. Бемор холатга қараб 3 та аччиқ бодом нахорга ейиш тавсия қилинади. (муттасил, кун оро ёки 3 ой исътемол қилиниб маълум муддат дам олиб яъна такрорланади)

3. Лимон + чеснок +асал аралашмаси тайёрланиб холатга қараб исътемол қилинади.

4. Агар беморда Гипертония билан ЮИК қўшилиб келадиган бўлса, “Мак” БАҚ сини 6-12 ой ичиш.

5. 5 та анжир қоқи +5 та ўрик қоқи + 5та чилонжийда +5 олма қоқи + майиз + зирк аралаштириб бир литрга дамлаб кун бўйи ичилсин. (холатга қараб кийик ўт, ялпиз, лимонўт, тоғрайхон, заъфарон қўшиш мумкин).

6. Хафтада бир кун 24 ёки 36 соатлик ва холатга қараб 3-10 кунлик очлик курсларини ўтказиш.

7. Мўътадил бадантарбия. Спорт билан, виброгимнастика машқлари ва лўкиллаб чопиш билан шуғулланишлик. Ҳар куни 3 км юриш.

8. Стресс, қўрқинч, ношукурлик, хаётдан норозиликни йўқотиб, ибодат ва истиғфорда бардавом бўлиш.

9. Организмни турли шлаклар, ғайритабиий хилтлар ва паразитлардан тозалаш.

10. Хар хафтада саунали хаммомда ювиниш ёки шифобахш ванна қабули. (Капилляротерапия).

10. Хар хафтада ошқозон –ичакнинг 1 литр қатиқ зардобида ювиш ёки ҳар куни бир стакан қатиқ зардоби ичиш.

11. Бахор ва кузда холатга қараб зулук ёки хижама курслари ўтказиш.

12. Мўътадил уйқу тадбири.

13. Ўмуртқа поғонаси сурункали касалликлари, кальций, магний ва бошқа микроэлементларнинг етишмовчилиги, антиоксидантларнинг озлигига йўл қўймаслик.

14. Беморнинг холатига ва қўшимча касалликларига, мизожига мослаб турли шифобахш дамламалар, маъжунлар (кардиокласс, гепатоделл, аспиделл, омега- 3 ва бошқалар) бериш.

15. Қизилча, олма, сабзи, анор, малина шарбатларини исътемоли.

Бу артериал босим ортишини даволашнинг амалиётимиздан ва манбааларга суянган холда, ишлаб чиққан услубимиз (албатта бу ерда иккиламчи артериал гипертензия хақида ва турли касалликлар асорати бўлган гипертензия хам назарда тутилгани йўқ. Табиб ёки шифокор биринчи навбатда келтириб чиқарувчи сабабни бартараф этиш лозим ва қўшимча равишда тавсияларимиздан фойдаланса бўлади). Бу айтаётган чора тадбирларимиз организмдаги атеросклерознинг асоси бўлган ғайритабиий балғам ва савдони (атеросклеротик бляжка) камайтирувчи ва жигарнинг хилт ишлаб чиқариш (секретор, зарарсизлантирувчи) қобилятини рағбатлантирувчи, юрак қон томирларни тозаловчи тадбирлар йиғилмасидир. Бу тадбирлар хеч қайсиси умрнинг узайтирмайди, балки ажал деб аталган чегарага саломат холда Аллохдан ўзгага мухтож бўлмасдан етишимизга бир восита бўлади деб умид қиламиз.
Албатта бу чора тадбирлар бемор холатига қараб шифокор ёки табиб маслахати билан амалга оширишни тавсия қиламиз. Сабаби хамма инсоннинг Аллоҳ яратган ўзига хос мизожи бўлади ва даволашда хам ўзига хосликлар инобатга олинади.

Кардиолог шифокор, Zaytun med tib шифобахш гиёхлардан табиий маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи

Читать полностью…

Zaytun Med Tib

Бешик ҳақиқатдан зарарлими👀

Бешикда бола қанча ётиши керак?
Кимлардир айтганларидай бешик болани касал қиладими?

Бешик бола - бек бола.
Лекин қачон шундай бўлади?

Саволлар кўп- жавоблар ҳам шунга яраша

Қизиқми, кўринг, фойдали бўлса дуо қилинг. 🔽🔽🔽

https://youtu.be/rKxLhVikaQ4?si=QMPbGxYVlT5kvjf4

Читать полностью…

Zaytun Med Tib

БАДАНТАРБИЯ НИМА? УНИНГ ФОЙДАЛИ ХУСУСИЯТЛАРИ

Бадантарбия бу организмнинг кетма-кет ва чуқур нафас олишга мажбур қилувчи мажбурий ҳаракат бўлиб, соғлиқни сақлашда асосий тадбир ҳисобланади.

Бадантарбия:

🍃 Туғма иссиқликни ортишига, танани озуқани қабул қилишига тайёрлайди.

🍃 Озуқани ҳазм бўлиши, сўрилишини кучайтиради, моддалар алмашинувини яхшилайди.

🍃 Кайфиятни кўтаради, эндорфин, серотонин, окситацин сингари кайфиятни кўтарувчи гормонлар ишлаб чиқаришини рағбатлантиради.

🍃 Организмдаги чиқиндиларни етилишига ва чиқишига ёрдам беради.

©️Гулбаҳор Камолиддин

@zaytunmedtib

Читать полностью…

Zaytun Med Tib

🔥Гулбаҳор Саттарова билан овозли суҳбат!

🎇Иншааллох 7 октябрь душанба куни 19:00 да телеграм каналимизда навбатдаги "Овозли суҳбат" бўлиб ўтади.

💬Мавзу:"Шамоллаш" вебинари ҳақида.

Саволларингизни тўғридан-тўғри Гулбаҳор Саттаровага бериб, жавоб олишингиз мумкин📶

➡️Ушбу хабарни дўстларингиздан табобат ихлосмандларига юборинг!

Суҳбат @ZaytunMedTib каналида бўлиб ўтади.

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

🛡Doktor Gulbahor

🔗 Telegram | Instagram | Youtube

Читать полностью…

Zaytun Med Tib

"Вебинарда нималарни ўрганамиз"

✅️Агар шамоллашга қарши самарали профилактика ва даволаш усулларини ўрганмоқчи бўлсангиз, биз сизга айнан керакли билимларни тақдим этамиз!
➡️Вебинаримиз давомида сиз:

1️⃣Сизларни қўрқитувчи ҳарорат ва уни аҳамияти, қачон хароратни тушириш, қачон тушурмаслик керак?

2️⃣Шамоллашнинг олдини олиш ва даволаш учун самарали усуллар: Шамоллашнинг асосий сабаблари, уни келтириб чиқарувчи омиллар ва тезкор даволаш усуллари ҳақида ўрганасиз. Даволашнинг анъанавий ва табиий йўлларини солиштириб, қачон ва қандай ҳолатда қайси усулдан фойдаланишни билиб оласиз.

3️⃣Иммунитетни мустаҳкамлаш ва касалликлардан ҳимояланиш: Иммун тизимини қандай кучайтириш, турли витамин ва минераллардан фойдаланиш, соғлом ҳаёт тарзи ҳақидаги энг муҳим маслаҳатлар.

4️⃣ Тўғри озиқланиш ва шамоллашга қарши курашда самарали овқатлар: Қайси озиқ-овқатлар шамоллашга қарши иммунитетни оширади, қайсилари эса касалликни кучайтириши мумкинлигини биласиз.

5️⃣ Уйда табиий даволаш усуллари: Шамоллашни енгиллатиш табиий воситалардан фойдаланиш йўллари, шифобахш чойлар ва уй шароитида тайёрланадиган табиий дорилар ҳақида маълумотлар.

Билимингизни ошириш ва шамоллашдан ҳимояланиш учун вебинарга ҳозироқ рўйхатдан ўтинг ва зарурий маълумотларга эга бўлинг!

📊Сиз бу вебинар билан ҳам ўзингиз, фарзанд ва оилангиз саломатлигини сақлаш ва кераксиз химикат дорилардан воз кечишни илмий ва асосли ўрганасиз.
Вебинар пуллик.
💵Оддий таъриф 100.000 сўм.
Вебинарга тўғридан тўғри қатнашиш. Запись берилмайди.

💵Имтиёзли таъриф 200.000 сўм.
Тўғридан тўғри вебинарга қатнашиш ва 1 ойга группада запись берилади.

🗓9 октябрь чоршанба 19:30 да бошланади.

Мурожаат учун @tabobatdarslar

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

🛡Doktor Gulbahor

🔗 Telegram | Instagram | Youtube.

Читать полностью…

Zaytun Med Tib

Бошқа очлик марказларидан фарқи:

✔️Шифобахш кедр бочкаси тозаланиш жараёнларини тезлаштиради. Тери орқали хосил бўлган чиқиндилар ажралиши бир неча баробар тезлашади.

☯️Турмалин кроват ва матрас.
3 таъсир биттада.

1.Қуруқ иссиқ балғамни эритади, чиқаради.
Массаж қилади.
2.Инфрақизил нурлар яллиғланишга қарши, антимикроб, қон айланишни яхшиловчи.
3.Турмалин тошлари қонни суюлтиради,аурани тозалайди, иммунитетни мустаҳкамлайди.

☑️Шунингдек антипаразитар программа, озонтерапия....бор бўлиб бу комплекс тозалов жараёнларини мукаммал бўлишини таъминлайди.

📣Балки укол дорига организм бўккандир, уни тозалаш вақти келгандир.....

Танловда адашманг. 😉😉😉😉

@ZaytunMedTib

Читать полностью…

Zaytun Med Tib

♻️ Интервал оч қолишнинг фойдалари бисёр

✍️ Шифокор Алишер Файзиев:

✅ Организмнинг ўзини-ўзи тозалаш механизми ишга тушади (аутофагия);
✅ Ақлий қобилият ортади;
✅ Энергия ортади ва кайфият кўтарилади;
✅ Озиш жараёни ва метаболизм тезлашади;
✅ Иммунитет кучайиб, яллиғланиш жараёнлари камаяди;
✅ Тери ёшаради, ўсиш гормони миқдори ортади;
✅ Овқат-ҳазм қилиш тизими фаолияти яхшиланади;
✅ Саратон ва бошқа касалликлар ривожланиш хавфи камаяди;
✅ Инсулин, холестерин, қон босимини пасайтиради.


@zaytunmedtib

Читать полностью…

Zaytun Med Tib

Охирги вақтларда нон ҳақида турли туман маълумотлар кўпайди.
Нон ейиш хавфли😔
Глутен бу заҳар😱
Соғлом яшамоқчимисан нон ема... 😳

Шунга ўхшаш сўров ва саволлар менга ҳам қайта-қайта бериляпти.
Бугун шу ва шунга ўхшаш саволларга мутахассис сифатида содда, лўнда ва атрофлича маълумот бериб ўтишни ўзимга лозим тутдим.
Агар суҳбат манфаатли бўлса дуо қилишни, лайк босишни ва сахифамга обуна бўлишни унутманг ☺️

Кўриш учун линк 🔽🔽🔽

https://youtu.be/oJAr7m0zQfs?si=qDeugh_Qvu19N6FO

Читать полностью…

Zaytun Med Tib

Эрталабдан домламизнинг мана бу фикрларини эшитиб, даҳшатга тушиб қолдим, устимдан совуқ сув қуйгандек бўлди...

Ниҳоятда инкор қилиб бўлмас ўринли фикрлар билдирилибди!

┄┅অঠই 🇺🇿 ইঠঅ┅┄
Ибрат излаганга — ибратдир дунё

@zaytunmedtib

Читать полностью…
Subscribe to a channel