Zed News — ахборот канали | 18+ Instagram — instagram.com/zednewsuz/ Facebook: facebook.com/zednewsuz Тижорий ҳамкорлик учун: @zednews_bot
Потенциал қотиллар
Ҳайдовчиларни потенциал қотиллар деб аташ мумкин. Чунки 7 ой давомида 4772 та ЙТҲдан 2453 таси айнан улар сабабли содир бўлган.
Натижада 1115 киши ҳалок бўлган, 4564 нафари жароҳат олган. Ҳалок бўлганларнинг 1078 нафари ёки 96,7 фоизи хавфсизлик камарини тақмаган.
Тошкент шаҳар ИИБ маълумотларида айтилишича, жорий йилнинг ўтган етти ойида пойтахтда 675 та йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилган. Ҳодиса оқибатида 71 киши ҳалок бўлган, 787 киши турли тан жароҳатлари олган.
Бахтсиз ҳодисаларнинг энг кенг тарқалган сабаби тезликни ошириш — 199 та ҳолат. Ҳайдовчилар томонидан 90 та ҳолатда тақиқловчи светофор ишорасига эътибор бермаслик, маст ҳолатда ҳайдовчилар иштирокида 8 та ЙТҲ содир этилган.
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa
Шерали Жўраев вафот этди
Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраев бугун 77 ёшида вафот этган.
Унга 1991 йил Алишер Навоий номидаги давлат мукофоти, 1987 йил Ўзбекистон халқ артисти, 2018 йилда Тожикистон халқ артисти унвонлари, 2022 йилда "Эл-юрт ҳурмати“ ордени берилган.
Марҳумнинг яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa
ЕЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташланди
Бугун Монако шаҳрида Европа чемпионлар лигаси гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.
Унда F гуруҳини ўлим гуруҳи сифатида қайд этиш мумкин. Чунки унда ПСЖ, Боруссия Д, Милан ва Нюкасл жамоалари бор.
Ўзбекистонлик футболчи ўйнайдиган "Ланс" жамоаси эса Европанинг гранд клубларидан бири "Арсенал"га қарши майдонга тушадиган бўлди.
Қуръа натижалари
А гуруҳи
Бавария
Манчестер Юнайтед
Копенгаген
Галатасарой
В гуруҳи
Севиля
Арсенал
ПСВ
Ланс
С гуруҳи
Наполи
Реал Мадрид
Брага
Унион Берлин
D гуруҳи
Бенфика
Интер
Залсбург
Реал Сосьедад
Е гуруҳи
Фейеноорд
Атлетико Мадрид
Лацио
Селтик
F гуруҳи
ПСЖ
Боруссия Д.
Милан
Нюкасл
G гуруҳи
Манчестер Сити
Лейпциг
Црвена Звезда
Янг Бойс
H гуруҳи
Барселона
Порту
Шахтёр
Антверпен
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa
Дониёр Тошхўжаев ИИББга қайтди
Бир пайтлар ҳар пайшанба кунлари бўлиб ўтадиган матбуот анжуманлари орқали тилга тушган Дониёр Тошхўжаев яна Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғига биринчи ўринбосар бўлган.
У 2019 йилгача ҳам ИИББда ишлаган. Кейин вазирликка, Фарғонага ва Тошкент вилоятига борган.
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa
"Президент қаёққа қараяпти?" — Шавкат Мирзиёев Самарқанд ҳокимини кескин танқид қилди
Шавкат Мирзиёев Самарқандга ташрифи чоғида энергетика бўйича масъулларни жиддий танқид қилди: https://www.youtube.com/watch?v=L9SiHFz3KA4
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa
Президент администрацияси тарқатиляпти
Президент администрацияси раҳбари лавозими тугатилиб, ўтган йилдан бери шу лавозимдаги Сардор Умурзоқов лавозимидан олинган.
У президентнинг махсус топшириқлар бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланган.
Мантиқан олинса, Комил Алламжонов ҳам Президент администрацияси раҳбари ўринбосари лавозимидан озод этилган. У ўтган йили тайинланганди.
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa
Қурилиш бўйича одамларни алдамайдиган тизимни йўлга қўйишмоқчи
Уй-жойга пул тўлаб, кейин алданган ва пулига куйган халқни шундай чорасизликка солиб қўйган тизимни тўғрилаш учун ҳукумат янги ҳужжатни тайёрлаган.
Бош вазир матбуот котибининг айтишича, қурилишда улушли иштирок этиш тартибида қатнашаётган жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жалб қилинган пул маблағлари мақсадли сарфланишини таъминлаш, бошқа мақсадларда ўзлаштириб юбориш ҳолатларининг олдини олиш, қурилишда улуш киритиш асосида иштирок этувчи шахсларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари кафолатларини янада кучайтириш мақсадида тегишли ҳужжат лойиҳаси тайёрланган.
Айни пайтда ҳужжат лойиҳаси тегишли вазирлик ва идоралар билан келишилаётгани билдирилган.
Бугун бош вазир Тошкентда алданган фуқаролар билан учрашиб, уларга вазиятдан чиқиш учун бир қатор таклифларни берган. Аввалроқ Абдулла Арипов халқ билан учрашиб, уларнинг дардини тинглаганди (видеоси бу ерда).
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa
Ҳукуматда ҳамма ўз ўрнига қайтяпти
Жамшид Қўчқоров Бош вазир ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири, Шерзод Кудбиев солиқ қўмитаси раиси лавозимига тайинланган.
Аввалроқ ёпилиб кетган туризм қўмитаси қайта очилган эди. Маданият вазирлиги эса туризмдан ажратилган эди. Экология вазирлиги эса энг кўп ном ўзгартириш бўйича спорт вазирлигига етиб олди.
Ҳукуматда яна ўзгаришлар бўлиши кутиляпти.
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa
Фарғонадаги "қирғин"
Шавкат Мирзиёев Фарғонага ташрифи чоғида амалдорларни ўзига хос "қирғин" қилган. Уларнинг ишини қаттиқ танқид этиб, кўпчиликни ишдан олган, ҳайфсан берган, огоҳлантирган.
Хусусан, ишдан олинганлар:
✅Фарғона вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Уринбоев;
✅вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи А.Тиллаволдиев;
✅Риштон тумани ҳокими С.Солиев;
✅Марғилон шаҳар ҳокими А.Зиявитдинов;
✅Марғилон шаҳар солиқ бошлиғи Т.Хусанов;
✅Фарғона вилояти ИИБ бошлиғи М.Жўраев (ўрнига Ички ишлар вазири ўринбосари лавозимида ишлаган Азизбек Икромов тайинланган);
✅Сергели, Янгиҳаёт, Шайхонтоҳур, Ғиждувон, Когон, Тупроққалъа, Тахтакўпир, Томди, Яккабоғ, Олтинсой, Зафаробод, Боёвут, Гулистон, Мингбулоқ, Олтинкўл туманлари ички ишлар бошлиқлари; Андижон, Бандихон, Бувайда, Нарпай, Юнусобод туманлари прокурорлари;
✅Сирдарё ва Навоий вилоятлари ҳокимларининг ёшлар сиёсати бўйича ўринбосарлари Ш.Зайниддинов ва Я.Душанов;
✅Сирдарё вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари;
✅Миллий гвардия қўмондонининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича биринчи ўринбосари И.Ибрагимов;
✅Миллий гвардиянинг Жиззах ва Сурхондарё вилоятлари бошлиқлари;
✅Навоий шаҳар қўриқлаш бўлими бошлиғи;
✅Жиззах, Сурхондарё ва Хоразм вилоятлари ЙҲХБ бошлиқлари;
✅Қўқон шаҳар ички ишлар бошқармаси бошлиғи ва унинг биринчи ўринбосари;
✅Қўқон шаҳар ички ишлар жамоат тартибини сақлаш бўлими командири ўринбосари;
✅Ўзбекистон тумани ички ишлар бўлими бошлиғи;
✅Риштон тумани прокурори.
Ҳайфсан олганлар:
✅Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги раҳбари О.Саидов;
✅Фарғона вилояти ҳокимининг қурилиш ҳамда инвестиция бўйича ўринбосарлари;
✅Бағдод, Қува ва Бувайда туманлари ҳокимлари;
✅Фарғона вилояти прокурори Б.Исмоилов.
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa
Андижон ва Фарғонада ҳокимлар алмашиши кутиляпти
Яқин орада Андижон ва Фарғона вилоятларида ҳокимлар алмашиши кутиляпти.
Эртага президент Шавкат Мирзиёев Фарғонага ташриф билан боради ва вилоят сессиясида қатнашади.
Ундан кейин навбат Андижонга бўлиш эҳтимоли катта. Бу хабарлар ҳозирча расман тасдиқланмаган.
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa
Луқмон Бўрихон вафот этди
Бугун Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, ёзувчи Луқмон Бўрихон 58 ёшида вафот этди.
Луқмон Бўрихон 1965 йил 15 февралда Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманидаги Янгиобод қишлоғида туғилган. ТошДУнинг журналистика факултетини тамомлаган (1991).
Дастлабки ҳикояси — «Бегимқул катта» (1987). Шундан сўнг ёзувчининг «Ялангоёқ» (1991), «Сирли муаллим» (2006), «Хизр кўрган йигит» (2007) cингари ҳикоя ва қиссалар тўпламлари нашр этилган. «Жазирамадаги одамлар» (2005) романи муаллифи.
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa
Таниқли актёр Толиб Каримов вафот этди
Таниқли театр ва кино актёри, Ўзбекистон халқ артисти Толиб Каримов бугун 83 ёшда вафот этди.
Актёр ижро қилган драматизмга бой Обидов ("Гирдоб" видеофильми), Қаландар Қарноқий ("Улуғбек хазинаси" видеофильми), Қосимбек ("Юлдузли тунлар" видеофильми) роллари мухлислари хотирасида қолган.
Толиб Каримов 1940 йилда Тошкентда туғилган. 1961 йилда А.Н.Островский номидаги Тошкент театр ва рассомлик санъати институтининг актёрлик факультетини тугатгач, 1961-63 йилларда институт йўлланмаси билан Кўқондаги Ҳамза номли театрда актёр сифатида ижодий фаолиятини бошлаган.
Толиб Каримовга 1987 йилда "Ўзбекистон халқ артисти" фахрий унвони берилган. "Қутлуғ қон" спектаклида Тантибойвачча ролини ижро этгани учун у 1989 йилда Давлат мукофотига сазовор бўлган. Актёр 1997 йилда "Меҳнат шуҳрати" ордени билан тақдирланган.
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa
Зўравон прокурор: унга қонун йўқми?
Ижтимоий тармоқларда Бандихон тумани прокурори Соатмурод Махмановга тегишли экани айтилган аудио тарқалди. Унда солиқ тушумларини бажармаган маҳалла раислари куракда турмайдиган сўзлар билан ҳақорат қилинганини эшитиш мумкин. Аудио катта эҳтимол билан 31 май куни ўтказилган йиғилишда ёзиб олинган.
Батафсил: https://youtu.be/mwRuTQcH8tY
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa
Шавкат Мирзиёев яна президент этиб сайланди
Навбатдан ташқари президент сайловининг дастлабки натижалари эълон қилинди. Сайловда 15 651 405 (79,88 фоиз) киши овоз берди.
Унга кўра, амалдаги президент Шавкат Мирзиёев 87.05 фоиз овоз билан мутлақ ғалаба қозонди.
Шунингдек, Абдушукур Хамзаев 3.74 фоиз, Улуғбек Иноятов 4.02 фоиз, Роба Маҳмудова 4.43 фоиз овоз тўплаган.
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa
Мавлон Шукурзода вафот этди
Таниқли журналист ва ёзувчи Мавлон Йўлдошев (Мавлон Шукурзода) 69 ёшида Тошкентда тўсатдан вафот этган.
Совет даврида у партия тизимида ишлаган. Кейинчалик Ташқи ишлар вазирлигида кадрлар бўлимига раҳбарлик қилган.
Мавлон Шукурзода Журналистлар уюшмаси аъзоси эди. Турли мавзуларда 20 дан ортиқ китоблар ёзган, жумладан, «Америкалик ўзбеклар», «Ўзбек футболи: кеча, бугун, эртага», «Пахтакор-79», «Халқ дипломатияси: Ўзбекистон — Бухоро яҳудийлари — АҚШ», шунингдек, ўзбек-американ, ўзбек-турк ва ўзбек-озар муносабатлари ҳақидаги китоблар.
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa
Мулкий манфаат ва хотиржамлик истайсизми? У ҳолда уй-жойингизни ёнғиндан суғурта қилинг
Халқимизда “Ўт балоси, сув балоси, бемаҳал фалокат-кулфатдан асра” деган чуқур фалсафий маънога эга ҳикмат бор. Кўпинча инсоннинг феъл-атворида шундай ҳолатлар учрайдики, унинг бошига бирор кулфат тушмагунча, бу ҳақида бош қотирмайди, ҳатто хаёлига ҳам келтирмайди.
Маълумотларга кўра, Ўзбекистонда 2023 йилнинг 5 ойида ёнғиндан 67 млрд. сўмдан зиёд зарар кўрилган.
Шу мақсадда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва “Ўзбекинвест” ЭИСК АЖнинг республикада фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, профилактик тадбирларни ташкил этиш, жумладан, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг суғурта маданиятини ошириш бўйича 2023-2026 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.
"Ўзбекинвест" ЭИСК АЖ томонидан уй-жойларини фақатгина ёнғиндан суғурталашга қаратилган “Хавфсиз хонадон” суғурта маҳсулоти электрон ва қоғоз кўринишида ишлаб чиқилиб, аҳоли хонадонларига тавсия этилмоқда.
Янги Зелландия, Руминия, Туркия ва яқин қўшнимиз Қирғизистонда аҳоли уй-жойларини мажбурий суғурталаш институтидан кенг фойдаланилиш яхши йўлга қўйилган. Бунинг натижасида қайд этилган давлатларда аҳоли мулкини турли хатар ва қалтисликлардан суғурталаш қамрови 19 фоиздан 50 фоизгача ва баъзи мамлакатларда ундан-да юқори кўрсаткичларни ташкил этган.
Суғурта — бу ҳар бир фуқаронинг қонуний манфаатларига, 7 млн.дан зиёд уй-жой эгаларини ишончли суғурта ҳимояси билан таъминлаш, бюджет пулларини тежашга ҳам хизмат қилади.
Кадастр агентлигининг жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган кўчмас мулк объектлари сони ва уларнинг давлат рўйхатидан ўтказилгани ҳақидаги маълумотдаги (суратда) рақамлар таҳлилидан кўриниб турибдики, кўпчилик ҳамон уй-жойларини суғурталаш масаласида бир тўхтамга келмаган.
Таклифимиз шуки, ҳокимият, маҳалла, нодавлат ташкилотлар ва жамоатчилик бу масалага ҳушёрлик билан қарашса, аҳоли ҳам, давлат ҳам ютган бўларди.
САМИДИЛЛО МАҲМУДОВ,
“Ўзбекинвест” ЭИСК АЖ бўлим бошлиғи
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa
Андижон ҳокимининг жияни фирибгарлик билан ушлангани айтилмоқда
Андижонда фуқаро Қ.Ш.У. ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “а,б” бандлари ва 28,211-моддаси 2-қисми “б” банди билан айбланган ва айни пайтда унга нисбатан қамоқ чораси қўлланилган.
Айтишларича, у Андижон вилояти ҳокимининг жияни. У 2 нафар таниши билан олдиндан жиноий тил бириктирган ва бир фуқарога 0,14 га. ер майдонида уй қуриши мумкинлигини айтишган.
Ерни 9 минг долларга сотишга келишиб, сўралган пулларни берганидан сўнг кадастр органларида ишловчи мансабдор танишлари орқали кадастр ҳужжатларини турар жой сифатида расмийлаштириб беришларини билдиришган.
Пулни олган вақтида департамент ва ДХХ ходимлари томонидан ушланган, ундан 9 минг доллар ашёвий далил тариқасида олинган.
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa
Шавкат Мирзиёев неваралари ҳақида гапирди
Президент янгиланган Республика болалар кутубхонасида ёш китобхонлар билан суҳбатлашиб, ўз неваралари ҳақида гапирди: https://www.youtube.com/watch?v=HiwnHEGFXsw
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa
Президент администрациясида янги тайинловлар
Бугун президент фармонлари билан Президент администрациясининг янгиланган тузилмасига янги тайинловлар амалга оширилган.
Хусусан:
– Саида Шавкатовна Мирзиёева Президент ёрдамчиси;
– Азиз Юлдашевич Магрупов Президент ёрдамчиси;
– Равшан Аюбович Гулямов Президентнинг иқтисодий ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси;
– Алишер Саидаббасович Султанов Президентнинг энергетика хавфсизлиги масалалари бўйича маслаҳатчиси;
– Шухрат Мадаминович Ғаниев Президентнинг аграр ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси;
– Музаффар Муротович Камилов Президентнинг дин ва миллатлараро муносабатлар масалалари бўйича маслаҳатчиси;
– Ғофуржон Ғаниевич Мирзаев Президентнинг кадрлар сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси – Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директори;
– Дониёр Бахтиёрович Кадиров Президентнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси;
– Комил Исмоилович Алламжонов Президент Администрацияси Ахборот сиёсати департаменти раҳбари;
– Одил Қаландарович Абдурахманов Президент Администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаменти раҳбари;
– Кахрамон Кучкарович Куранбаев Президент Администрацияси Ёшлар сиёсати департаменти раҳбари;
– Алишербек Азизович Пайгамов Президент Администрацияси Ташқи алоқалар департаменти раҳбари;
– Нодиржон Абдуқундузович Абдурахимов Президент Администрацияси Режалаштириш ва ахборот таъминоти департаменти раҳбари;
– Уткиржон Ғайратович Кодиров Президент Администрацияси Ҳудудлар билан ҳамкорлик қилиш ва таҳлилий материалларни тайёрлаш департаменти раҳбари;
– Улугбек Учкунович Курбанов Президент протоколи раҳбари;
– Шерзод Икромович Асадов Президент Матбуот котиби;
– Саидлазиз Саидасилович Саидкаримов Президент Администрацияси Назорат инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланган.
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa
Тото Кутуньо вафот этди
Италиялик қўшиқчи Тото Кутуньо кеча 80 ёшида вафот этган.
Кутуньо узоқ давом этган касалликдан сўнг Милан шаҳридаги шифохоналардан бирида қазо қилган. Унинг L'italiano қўшиғи анча машҳур.
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa
Гуржистон мўъжизалари: саёҳат сирлари, сеҳрли Батуми, Қора денгиз ва бошқалар
Жами майдони 70 минг км. ҳам чиқмайдиган Грузияда биздаги асосий муаммоларни учратмадик. Бир ҳафталик саёҳатнинг ўзи шу хулосага сабабчи бўлди.
Видеода кўришингиз мумкин: https://www.youtube.com/watch?v=E7484BAUJOs
Йўл. Гуржистон машина йўллари аввало одамлар учун мосланган. Шаҳар ичида 2 полосадан ортиқ йўлни топмадик. Қанча тирбанд бўлмасин, йўл кенгайтирилмаган. Ўртада аҳоли бемалол сайр қиладиган йўлаклар бор.
Пойтахт Тбилисида кўчалар тор бўлишига қарамай, пиёдалар ва велойўлаклар учун алоҳида жой ва шароит яратилган. Ҳайдовчилар ҳеч қаерга шошмайди, чунки йўл тор, аммо нолимайди ҳам. Шу тор йўлдан эртага ўзи ҳам пиёда ўтиб қолиши мумкин.
Батумида ҳам шундай. Курорт шаҳар, бутун дунёдан туристлар йиғилади, кечаси-да ҳаёт қайнайди. Энг кўп тирбандликни ҳам шу ерда кўрдик. Аммо узоғи 2 полосали йўллар. Йўлларнинг катта қисми пиёдалар ва вело-скутерчилар учун ажратилган.
Дарахт. Грузияга боришимиз билан энг биринчи навбатда ҳавони ҳис қилдик. Иссиғи биздан қолишмаса-да, тоза ҳаво ва шамолдан унчалик қийналмайсиз. Ҳатто орамизда чекишни ташлаганлар ҳам чекди. Тошкент ҳавоси сигарет дозасини бериб туради, бу ерда билинмас экан, деб қўйишади.
Тбилисининг ҳар бир қарич ерида дарахт гуркираб ётибди. Батумини айтмаса ҳам бўлади. Грузинларга дарахтлар халал бермас экан. Катта йўлнинг ўртасида турса ҳам, йўлни шунга мослаб, дарахтни сақлаб қолишган.
Чироқ. Кулгили туюлиши мумкин, аммо чироқ умуман ўчмади. Пойтахтида ҳам, қишлоғида ҳам. Майдони бизникидан 5-6 баравар кичкина давлат туризм бўйича биздан анча олдинда. Уларнинг табиий бойликлари йўқ ҳисоби, аммо халқини қийнаб қўймайди.
Қишда чироқни ўчирмаслик учун қолган уч фаслда электрсиз ўтирмайди грузинлар.
Ана шунақа. Қурилишга берилган пуллар фақат қурилишга ишлатилса, энергозахиралар фақат халқ учун берилса, йўллар ва эгология аҳоли учун хизмат қилса, бу юртда яшагинг келар экан.
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa
Энди тил ўрганиш учун пул ва хорижий иловалар керакмас!
“Ибрат фарзандлари” лойиҳаси ўзининг “IBRAT Academy” мобил иловасини тақдим этмоқда. Бу орқали 10 дан ортиқ тилларни осон, қулай ва тез ўрганиш имконияти бор.
Энг муҳими, бу иловани юклаб олгач, ёнингиздан пул сарфламайсиз, интернет ўчган ҳолатда, яъни оффлайн ҳам ишлайди. Қолаверса, бошқа хорижий тил ўргатувчи иловаларни қидириш шарт эмас.
Иловада қизиқарли видеодарслар ва турли тестлар тақдим этилади. Бу фарзандларингиз билан бирга оилавий ўрганишга ҳам анча қулайдир.
Батафсил маълумот “Ибрат фарзандлари” расмий каналида.
Иловани юклаб олиш: Android | iOSРеклама
Нуриддин Ҳамроқулов вафот этди
Ўзбекистон халқ артисти Нуриддин Ҳамроқулов 77 ёшида вафот этган.
Нуриддин Ҳамроқулов 1946 йилнинг 18 июн куни Aндижон вилоятида туғилган. 1973 йилда Тошкент театр ва расомлик санъати институти (ҳозирги Санъат ва маданият институти)ни тамомлаган. 1987 йилда Ўзбекистон халқ артисти унвони билан тақдирланган.
Хонанданинг репертуаридан “Самарқанд ушшоғи”, “Тошкент ироғи” каби кўплаб мумтоз қўшиқлардан тортиб, “Оламни асранг”, “Раъно”, “Сой кўрдим”, “Ширинлигинг”, “Кулди баҳорим”, “Турналар”, “Aжаб сирлар” каби қўшиқларни ижро этган.
2020 йилда “Дўстлик” ордени билан мукофотланган.
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa
Коммунал хизматларда ақлли иш юритиш керак
Кўп йўллар Малайзияда ишлаган ва яшаган профессор билан суҳбатимизда барча турдаги коммунал хизматлар қандай оқилона йўлга қўйилгани, тўловлар табақалаштирилгани ва ортиқча исрофгарчиликсиз сарфланиши ҳақида гаплашганмиз.
Эринмасдан кўриб чиқинг, кўп яхши гаплар айтилган: https://www.youtube.com/watch?v=JFu6ouWl-Kk
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa
Яна бир Камолотчи ҳоким бўлди
Абатбой Дониёров Нукус шаҳар ҳокими лавозимига тайинланган. У собиқ "Камолот" ЁИҲ етиштирган кадр ҳисобланади.
Бу "Камолот" кадрларининг биринчиси эмас. Масалан, Элбек Шукуров аввалига шаҳар ҳокими ўринбосари, кейинроқ Сергели ҳокими бўлган. Шунингдек, Одил Тожиев Тошкент вилояти ҳокимига, Бахтиёр Мамадалиев Зангиота ҳокимига, Дурдона Раҳимова эса Тошкент шаҳар ҳокимига ўринбосар, Илёс Раҳимов Яшнобод ҳокимига ўринбосар, Жамол Носиров аввалига Бухоро вилояти ҳокимига ўринбосар, кейинроқ Бухоро шаҳрига ҳоким бўлишган.
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa
Халқ бош вазирдан адолат талаб қилмоқда
Бугун Тошкент шаҳрида Яшнобод тумани, Иззат кўчасида жойлашган уйга тўлов қилиб, чув тушган фуқаролар бош вазир Абдулла Арипов билан учрашди.
Бош вазирнинг арздорларга айтишича, ҳозирда қурилиш компанияси раҳбарига иш очиб, қамаб юборилса, фуқаролар уй ва пулдан маҳрум бўлишлари мумкин.
Батафсил: https://www.youtube.com/watch?v=E7T9AfXScPU
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa
Шавкат Мирзиёев яна умра амалини бажарди: https://youtube.com/shorts/_8i-zQ0M4vs?feature=share
Ўтган йили ҳам умра зиёратини амалга оширганди.
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa
Бир қатор ҳокимлар ва амалдорлар ишдан олинди
Президент бугун ўтказган йиғилишда инвестицияларни жалб қилиш ва уларни ўзлаштиришда сусткашликка йўл қўйганликлари учун:
✅ Сув хўжалиги вазири ўринбосари Б.Камалов;
✅ Транспорт вазири ўринбосари А.Мўминов;
✅ “Ўзсувтаъминот” раҳбари С.Саифназаров;
✅ “Ўзбекистон темир йўллари” раҳбари Х.Хосилов;
✅ “Автойўл” қўмитаси раиси А.Абдувалиев лавозимидан озод этилган.
Инвестиция кўрсаткичлари пастлиги, инвестиция муҳити қониқарсизлиги сабабли Амударё, Қўрғонтепа, Бухоро, Миришкор, Чироқчи, Хатирчи, Пайариқ, Оқолтин, Гулистон, Оққўрғон туманлари, Навоий ва Янгийўл шаҳарлари ҳокимларини лавозимидан озод этилган.
Бош прокуратура ва Ҳисоб палатаси бу ҳокимлар фаолиятини ўрганиб чиқади.
Шунингдек, “Ўзтўқимачиликсаноати” уюшмаси раиси И.Ҳайдаров, “Иссиқлик электр станциялари” АЖ раиси Б.Жўраев, “Ўзсаноатқурилишбанк” раиси С.Аннакличевга “ҳайфсан” эълон қилинган.
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa
Шавкат Мирзиёев оиласи билан сайловда овоз берди: https://youtube.com/shorts/pzTKpfvXpGY?feature=share
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa
Ислом Каримов ҳаммадан яширган меросхўр — Пётр Каримов
Ўзбекистон биринчи президенти Ислом Каримовнинг ҳаётлик давридаги расмий таржимаи ҳолида унинг катта ўғли – Пётр ҳақида ҳеч нарса дейилмаган.
У ҳақда батафсил қуйидаги видеода: https://youtu.be/PU9dk3LrdAg
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa