Zed News — ахборот канали | 18+ Instagram — instagram.com/zednewsuz/ Facebook: facebook.com/zednewsuz Тижорий ҳамкорлик учун: @zednews_bot
Машмашали ҳайкал
Иккинчи жаҳон урушида барча ўғлидан айрилган Зулфия Зокирова ҳайкалини қуриш Тошкент вилояти ҳокимлари учун машмаша бўлаётганга ўхшайди.
Аввалги ҳоким Даврон Ҳидоятов бу ҳайкал учун 2 марта пул ажратганди, пуллар ҳам кичкина эмас, 28 млрд. сўм. Бу роса эътирозга сабаб бўлган.
Энди эса амалдаги ҳоким Зойир Мирзаев ҳам шу йўлдан кеятпти. 2023 йил 30 октябрда З.Зокирова ҳайкали учун 2 млрд. сўм ажратилганди.
Аммо бу фармойиш яшириб қўйилган, қизиғи, шу куни имзоланган пул ажратиш ҳақидаги бошқа 6 та ҳужжат ҳамон очиқ турибди (бир, икки, уч, тўрт, беш, олти).
2024 йил 28 феврал куни эса шу ҳайкал учун яна 1 млрд. сўм ажратиш ҳақида фармойишни имзолаган. Бу ҳужжат ҳозирча очиқ турибди.
Шу ҳайкални тезроқ қуриб битказворишса бўларкан, бюджет пуллари кетиб қоляпти.
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa
Лола Каримова АҚШдаги яна бир вилласини сотди
Лола Каримова-Тиллаева ва турмуш ўртоғи Тимур Тиллаев Беверли-Хиллздаги қасрини 36 миллион долларга сотди.
Батафсил: https://www.youtube.com/watch?v=AQ4bd-CbLIs
Бу саройлар қайси маблағлар ҳисобига олингани ҳақида маълумотлар йўқ.
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa
Бугунги тайинловлар
Бугун бир тайинлов ва истеъфолар юз берди. Хусусан, Миллий телерадиокомпания (МТРК) раиси Алишер Хўжаев лавозимидан озод этилди. Унинг ўрнини Абдурашид Жўрабоев эгаллади.
Республика маънавият ва маърифат маркази раҳбари Минҳожиддин Мирзо лавозимидан озод этилди. Унинг ўрнига Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари сифатида ишлаб келаётган Отабек Ҳасанов тайинланди.
Минҳожиддин Мирзо эса Ёзувчилар уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу лавозимда олдин Нодир Жонузоқ ишлаганди.
Шунингдек, шу пайтгача бўш турган Олий таълим, фан ва инновациялар вазири лавозимига Конгратбай Шарипов тайинланди.
Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Зайнилобиддин Низомиддинов лавозимидан озод этилди ва Бош вазир котибияти мудири лавозимига тайинланди (хабар расман тасдиқланмаган).
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa
Турғун Азизов вафот этди
Ўзбекистон халқ артисти, таниқли актёр ва режиссёр Турғун Азизов 90 ёшида вафот этган.
У 33 ёшида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист унвони билан тақдирланган. 1974 йилда Ўзбекистон халқ артисти унвонини олган.
Режиссёр сифатида "Меҳробдан чаён", "Чимилдиқ", "Машраб", Океандаги етти қичқириқ" каби филмларни суратга олган.
"Мафтунингман" киносидаги Бакир Назаров роли эса деярли барчага яхши таниш.
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa
Қаҳрамон Қуронбоев Администрациядан кетди
Президент администрацияси Ёшлар сиёсати департаменти раҳбари Қаҳрамон Қуронбоев ишдан олиниб, янги ташкил этилган Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси этиб сайланган.
Шунингдек, раисга қуйидаги ўринбосарлар ҳам сайланган:
➖биринчи ўринбосар Жовдатхон Иноғомов;
➖ўринбосар Абдулло Аслонов.
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa
27 ёшли журналист вафот этди
Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси матбуот котиби сифатида ишлаган Айжамал Жолдасбаева 27 ёшида вафот этган.
Айжамал Жолдасбаева 1997 йил 23 январда Қорақалпоғистоннинг Тахтакўпир туманида туғилган. Журналистика йўналишида ЎдЖТУнинг бакалавр ҳамда ЎзЖОКУнинг магистратура босқичларини тамомлаган. Фалсафа доктори (PhD) даражаси учун илмий изланиш олиб бораётган бўлган.
Жолдасбаева 2014 йилда адабиёт йўналиши бўйича "Зулфия" номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланган.
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa
2023 йил йўқотишлари
2023 йилда кўплаб давлат ва жамоат арбоблари, ёзувчи-адабиётшунослар, санъат ва маданият аҳли вафот этди.
Уларни қуйида эслаб ўтамиз: https://youtu.be/PMgSHzvtY7I
————————
2018 йил йўқотишлари: /channel/zednewsuz/1660
2019 йил йўқотишлари: /channel/zednewsuz/3379
2020 йил йўқотишлари: /channel/zednewsuz/4217
2021 йил йўқотишлари: /channel/zednewsuz/4615
2022 йил йўқотишлари: /channel/zednewsuz/4836
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa
Избоскан ҳокими ишдан кетди
Андижон вилояти Избоскан тумани ҳокими Серобиддин Исмоилов ишдан олинган. У 2018 йилда тайинланганди.
Бугун, яъни дам олиш куни ўтган сессияда президент маслаҳатчиси ўринбосари ва вилоят ҳокими (суратда) ҳам қатнашган.
Туман ҳокими вазифасини вақтинчалик бажариш ҳокимнинг биринчи ўринбосари Ҳожиакбар Умаровга юкланган.
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa
Аскиячи Мамасиддиқ Шераев вафот этди
Таниқлик аскиячи, сўз устаси, Юсуфжон қизик Шакаржонов номидаги Республика аския ва қизикчилик санъати маркази асосчиси, Марғилон шаҳар мусиқали мақом театрининг олий тоифали драма артисти Мамасиддиқ Шераев 77 ёшида вафот этди.
У 1999 йилда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, 2021 йилда Дўстлик ордени билан тақдирланган.
2020 йилдан ҳозирги вақтгача Марғилон шаҳар мусиқали мақом театрининг олий тоифали драма артисти сифатида фаолият юритиб келаётган эди.
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa
1 декабрдан Ўзбекистонда ойлик иш ҳақи, пенсия ва нафақалар миқдори 7 фоизга оширилади
✅ пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 372 минг сўм;
✅ ёшга доир энг кам пенсия миқдори – 725 минг сўм;
✅ меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 1 млн. 50 минг сўм;
✅ базавий ҳисоблаш миқдори – 340 минг сўм этиб белгиланмоқда.
Фармон билан талабаларнинг стипендиялари ўзгаришсиз қолган.
Ойликлар охирги марта шу йил апрелда оширилган эди.
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa
Инглиз футболи афсонаси вафот этди
1966 йилда Англия терма жамоасида жаҳон чемпиони бўлган ва «Олтин тўп»ни қўлга киритган афсонавий футболчи Бобби Чарлтон 86 ёшида вафот этган.
Чарлтон 1958 йил Мюнхен авиафожеасида тирик қолганлардан бири эди. Ўшанда МЮнинг 8 нафар футболчиси ҳалок бўлган.
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa
Чегарадаги тўқнашувда қурбонлар бор
16 октябрга ўтар кечаси Фарғона тумани “Водил” аҳоли пунктида Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари ва аҳоли ўртасида тўқнашув бўлган ва қурбонлар бор.
ДХХ хабарига кўра, “Бўстон” маҳалласида 2 фуқаро бошқарувидаги машина тўхтатилиб, кўрикдан ўтказилганида салон қисмида мамлакат ҳудудига ноқонуний равишда олиб кирилган товар-моддий бойликлари борлиги аниқланган.
Ушбу ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида Чегара қўшинлари бўлинмасига бориш таклиф этилганида, фуқаролар ва воқеа содир бўлган ҳудуд яқинида йиғилган уларнинг ўн нафарга яқин шериклари спиртли ичимлик таъсирида ҳарбий хизматчиларнинг қонуний талабларига бўйсунмаганлар ва чегарачиларга фаол қаршилик кўрсатиб, уларга нисбатан куч ишлатишган.
Натижада ҳарбий хизматчилар турли кўринишдаги тан жароҳатларини олган. Қаршилик кўрсатаётган кучлар тенг келмагани боис, чегарачилар фуқароларнинг ноқонуний ҳаракатларини тўхтатиш мақсадида огоҳлантирувчи ўқ узишига қарамасдан, улар ғайриқонуний ҳатти-ҳаракатларини давом эттирганлар.
Огоҳлантиришдан тўғри хулоса қилмай, ҳарбий хизматчиларга фаол қаршилик кўрсатишда давом этган фуқароларнинг икки нафари қурол қўлланилиши натижасида воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат бўйича тегишли ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан текширув ишлари олиб борилмоқда.
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa
Таниқли олим вафот этди
Фанлар академияси академиги, таниқли физик олим Назар Тўраев 3 октябрь куни 85 ёшида вафот этган.
Назар Тўраев 1938 йили Денов туманида туғилган. Физик олим, Ўзбекистон Фанлар академияси академиги (2000), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1988), физика-математика фанлари доктори (1980), профессор (1982). Ўзбекистон Олий Кенгаши депутати (1990-95). “Меҳнат шуҳрати” ордени билан мукофотланган (1998).
Назар Тўраевнинг илмий ишлари атом зарраларнинг қаттиқ жисмлар сиртида сочилиши назарияси, ионларнинг бирламчи ва иккиламчи сочилишига оид. У назарий физика масалаларини компьютерда алгоритмлаб ечишни Ўзбекистонда биринчи бўлиб амалга оширган. Унинг раҳбарлигида лазер нури билан қишлоқ хўжалик экинлари уруғларини нурлантириш илмий лабораториялари ташкил этилган.
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa
Telegram каналларда ҳам сторислар қўйиш мумкин бўлди. Бунинг учун премиум обуначиларнинг овози керак.
Ҳаммага раҳмат! Бизни кузатишда давом этинг.
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa
Чўлпоншунос олим Наим Каримов вафот этди
Академик, таниқли адабиётшунос ва чўлпоншунос олим Наим Каримов бугун 91 ёшида вафот этган.
Унинг илмий изланишлари асосан XX аср ўзбек адабиётини ўрганиш, жадид адиблари — Чўлпон, Фитрат, Ҳамза ижоди билан боғлиқ. 1999 йилда Наим Каримов қатағон қурбонлари хотирасини абадийлаштириш бўйича жамоат комиссиясига раҳбарлик қилган.
Марҳумнинг жанозаси бугун аср намозидан кейин ўқилди ва Тошкентдаги Чиғатой қабристонига дафн этилди.
Zed News жамоаси марҳумнинг яқинларига ҳамдардлик билдиради.
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa
Газак олаётган шовинизм, лаганбардор шоирлар, афғончилар ва миллий ғурур ҳақида
Таниқли ёзувчи Наби Жалолиддин "Маданият ва маърифат" телеканалининг "Мен билган ҳақиқатлар" кўрсатувида шулар ҳақида гапирди.
Қуйида ушбу кўрсатувни кўришингиз мумкин: https://youtu.be/Y_shP3xq4m4
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa
Маданиятда 2 жудолик
Маданият соҳасида икки ижодкор вафот этди: бири актёр Аброр Турсунов, иккинчиси режиссёр Жасур Шаметов.
“Кулол ва хурмача” филмидаги роли билан мухлисларга таниш бўлган актёр ва режиссёр Аброр Турсунов 7 феврал куни вафот этган.
У фаолияти давомида “Чинор остидаги дуэл”, “Суюнчи”, “Абдуллажон”, “Ким жинни”, “Аёллар салтанати” каби кўплаб филмларда рол ижро этган.
Оператор ва режиссёр Жасур Шаметов бугун 39 ёшида вафот этган. У “Зарб”, “Гуноҳ”, “Пойма-пой”, “Садоқат”, “Қалбаки дунё”, “Аччиқ ҳаёт”, “Қалбим ўғриси” каби бир қанча бадиий филмларда операторлик, “Маҳаллада нима гап” мусиқий-комедик филмида режиссёрлик қилган.
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa
Раҳбарлик этикасини бузган собиқ ҳоким янги лавозимда
Шерали Йўлдошев Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Самарқанд вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган. Уюшма яқинда ташкил этилганди.
Батафсил: https://www.youtube.com/watch?v=DADMrLOKdtI
Бу одам 2022 йилда Президент администрациясининг ўша пайтдаги раҳбари Сардор Умурзоқов томонидан раҳбарлик этикаси қоидаларига риоя этмагани, хизмат ваколатидан четга чиқиб қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйгани учун ишдан олинганди.
У 2022 йил мартда Нуробод тумани ҳокими бўлганди. Орадан бир неча ой ўтиб (сентябрда), шу тариқа ишдан ҳайдалган.
Айтганча, маҳалла уюшмаси ҳудудий бошқармаси бошлиғи мақоми вилоят ҳокими ўринбосарига тенглаширилган.
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa
ИИВ гапига жавоб беролмаяпти
2020 йил декабрда Ички ишлар вазири матбуот котиби Шоҳруҳ Ғиёсов ИИО ходимлари давлат хизматчиси бўлгани учун фото ва видеога олиш мумкин, деган эди.
Орадан 3 йил ўтиб, 2023 йил декабрда ИИВ айнан шу нарсани тақиқлайдиган ва тасвирга олганларни ҳатто 15 суткага қамайдиган қонун лойиҳасини ими-жимида тасдиқламоқчи бўлган.
Айни пайтда лойиҳа Сенатга юборилган, Сенат ҳозирча кўриб чиқмаяпти. Аммо сенаторлар бу лойиҳани жон-жаҳди билан ҳимоя қилмоқда, ҳатто журналистларни койиб ҳам ташашган.
Яқинда президент айтганди, журналист ҳақ бўлса, буни тан олишимиз керак, деб. ИИВ гапига жавоб беролмаяпти негадир!
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa
Ҳомиджон Ҳомидий вафот этди
Бугун таниқли адабиётшунос олим Ҳомиджон Ҳомидий 89 ёшида оламдан ўтган.
Уюшма аъзоси, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети профессори Ҳомиджон Ҳомидий 1935 йил 4 октябрда Наманган вилояти, Косонсой шаҳрида туғилган.
Аввалроқ Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси матбуот котиби сифатида ишлаган Айжамал Жолдасбаева 27 ёшида вафот этганди.
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa
Амрилло Иноятов ишдан олинди
Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов ишдан олинган. У 2022 йилнинг декабр ойида тайинланган эди.
Вазир вазифасини бажариш Президент администрацияси мулозими Асилбек Худаяров зиммасига юклатилган.
Иноятов 1 йил ишлади холос. Аммо 2023 йил у учун жуда омадсиз келди. Док-1 макс ва йоддан қанчадан-қанча болалар вафот этди.
Энг ёмони бу фожиаларга Иноятов айтарли изоҳ бермади, аксинча, ўзи ва ўринбосарлари турли гаплар билан "қовун" туширишди холос.
Ундан олдинги вазир Беҳзод Мусаев ҳам шунча вақт фаолият олиб борганди.
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa
Кувайт амири вафот этди
Кувайтнинг амалдаги амири шайх Наваф ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳ 86 ёшида вафот этган.
Айтилишича, ноябр охирида амир соғлиғи туфайли касалхонага ётқизилган эди.
Энди тахтга унинг укаси, 83 ёшли валиаҳд шаҳзода Машъал ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳ ўтириши керак.
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa
Тошкент "ворзакон"лардан тозаланяпти
Тошкентда "Салимбой" лақаби билан танилган Салим Абдувалиев, “Бахти Ташкентский” номи билан танилган Бахтиёр Қудратуллаев (суратда) ва бошқа "ворзаконлар" қамоққа олинган.
Улар Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 165-моддаси (“Товламачилик”) билан қўзғатилган жиноят иши доирасида тергов қилинмоқда.
Шунингдек, “Сайидазиз медгородок” лақаби билан танилган С.С.С. ва унинг жиноий шериклари ҳам қамоққа олинган. Ҳозирча барча ушланганларга 15 суткалик санкция чиқарилган, тергов бошланган.
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa
Ўткир Сиддиқов вафот этди
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, “Шуҳрат” медали соҳиби, таниқли ижодкор, сухандон Ўткир Сиддиқов 78 ёшида оламдан ўтган.
Ўткир Сиддиқов 1945 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. У Тошкент театр ва рассомчилик санъати институтининг драма ва кино актёрлиги йўналишини тамомлаган.
Бошловчи сифатида бугунгача 8 мингга яқин концерт ва тадбирларда қатнашган, 250 дан мартадан ортиқ турли шаҳар ва мамлакатлардаги гастрол сафарларида бошловчилик қилган.
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa
Шавкат Мирзиёев Исроил-Фаластин бўйича кутилмаган баёнот берди: https://youtu.be/YMNJ4zWw8KI
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa
Таниқли комик актёр вафот этди
"Телевизион миниатюралар театри" устаси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Абдухолиқ Мамарасулов 74 ёшда вафот этган.
Актёр бир неча йилдан буён юрак касаллиги билан оғриган. Ўлимидан бир муддат аввал касалхонанинг жонлантириш бўлимида ҳам даволанган.
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa
“Чўлпонни болта билан чопиб ўлдиришган”
Ёзувчи ва шоир Наби Жалолиддин эркпараст шоир Чўлпон НКВД томонидан болта билан чопиб ўлдирилганини ёзди.
“Бундан ўн беш йиллар муқаддам Андижондаги учрашувлардан бирида ҳозирги академик устоз, фидойи чўлпоншунос Наим Каримов шу фактни айтганди”, деб ёзган ёзувчи.
Унинг айтишича, ўша пайтлари бир ўзбек Германияга борган ва у ерда ўзбек бўлмаган бир одам билан учрашиб қолган. Ўша одам ўтган асрнинг 30-йилларида НКВД (ички ишлар халқ комиссариати)да ишлаган.
НКВД ходимининг гапларига кўра, Чўлпонни отмоқчи бўлишган, аммо тўппонча отилмаган. Бу бир неча бор такрорланган. Охири шоир “От! Ўлдир! Мен сенларнинг давлатингда яшашни истамайман!” дея бақирган (бу устоз Наим Каримовнинг гапи — Наби Жалолиддин изоҳи). Шунда шоирни болта билан чопиб ўлдиришган, деган “НКВД”чи.
Наби Жалолиддин андижонлик ёзувчи ва шоир бўлиб, унинг ўнлаб ҳикоя ва қиссалари тилга тушган. Умар Хайём ҳаёти ва ижоди ҳақида ҳикоя қилувчи “Хайём” романи Ёзувчилар уюшмаси Наср кенгаши томонидан алоҳида эътироф этилган. Ушбу тарихий романни якунлаш, Умар Хайёмнинг ҳақиқий ҳаётини охирига етказиш мақсадида, шунингдек, китобхонларнинг талабларига биноан, Наби Жалолиддин Хайём ҳақидаги иккинчи китобни ҳам ёзиб тугатганди.
Унинг Чўлпон ҳақида мақола ёзиши бежиз эмас, чунки ёзувчи Чўлпон ҳаёти ва ижоди ҳақида ҳикоя қилувчи “Тегирмон” номли 2 китобдан иборат тарихий роман ёзган. Роман 2018 йил “Чўлпон” нашриётида чоп этилган.
Айтганча, ушбу романда Чўлпон ва бошқа шахсларнинг қатл саҳналари жуда жонли тасвирланган. Ўқишни тавсия қиламиз.
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa
Тошкентда кучли портлаш
Сергели туманидаги омборлардан бирида кучли портлаш бўлган.
Ҳозир ёнғинни ўчириш ишлари олиб бориляпти. Қурбонлар ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.
Портлашдан парча: https://youtube.com/shorts/t8YKfAR5kGU?si=eOiDYOmbAn0Nr61F
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa
Болаларимиз ҳаётини ўйинчоқ қилмайлик!
Наманганнинг Чуст туманидаги боғча ва мактабларда болалар йод ичиб заҳарланишгани айтиляпти.
Прокуратура ҳолат бўйича текшириш бошлаган. ССВ ҳам ҳолатни ўрганяпти. Уларнинг заҳарланишига айнан йод сабабчими ёки бошқа нарса, ҳали расман айтилмаган.
Фақат боғча болалари бўлганида овқатдандир дейиш мумкин эди. Чунки боғча болаларининг овқатдан заҳарланиши одатий ҳолга айланган.
Аммо бу ерда мактаб ўқувчилари ҳам бор. Чунки 20 сентябрдан барча мактаб-боғчаларга бепул йод тарқатиш йўлга қўйилганди.
Болаларни заҳарлашга намунча ўч бўлмасак! Соғлиқни сақлаш тизимидаги валломат раҳбарлар бирор тайинли иш қилмаганига яраша жойини ишлайдиган одамларга бўшатиб берсин!
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa
Президентларнинг "гапи" якунланди
Шавкат Мирзиёев бугун Душанбе шаҳрида ўтказилган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг бешинчи маслаҳат учрашувида ёки "гап"да қатнашди.
Унда:
⏺минтақада кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш;
сиёсий мулоқотни ривожлантириш;
⏺савдо, инвестициялар, транспорт, энергетика, қишлоқ хўжалиги ва экология соҳаларида қўшма дастур ва лойиҳаларни илгари суриш;
⏺маданий-гуманитар алмашинувни фаоллаштириш;
хавфсизлик соҳасидаги замонавий таҳдид ва хатарларга қарши чора кўриш масалалари муҳокама қилинди.
Тадбир якунида қуйидаги ҳужжатлар қабул қилинди:
⏺Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг бешинчи маслаҳат учрашуви якунлари бўйича қўшма баёнот;
⏺Қозоғистон Республикаси, Қирғиз Республикаси, Тожикистон Республикаси, Туркманистон ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида ёшларга оид сиёсатнинг умумий йўналишлари тўғрисида битим;
⏺Марказий Осиёда ерусти транспортининг ўзаро боғлиқлигини мустаҳкамлаш тўғрисида битим;
⏺Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашувлари ишлари бўйича Миллий мувофиқлаштирувчилар кенгаши тўғрисида низом;
⏺2022-2025 йилларда Марказий Осиёда саломатлик ва фаровонликни қўллаб-қувватлаш учун “йўл харитаси”.
Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг 6-маслаҳат учрашуви 2024 йил Қозоғистонда бўлиб ўтади.
Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг маслаҳат учрашувини ўтказиш ташаббуси Шавкат Мирзиёевдан чиққан эди. Биринчи саммит Остона, иккинчиси Тошкент, учинчиси Ашхобод ва тўртинчиси Чўлпонота шаҳрида бўлиб ўтган.
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa