Zed News — ахборот канали | 18+ Instagram — instagram.com/zednewsuz/ Facebook: facebook.com/zednewsuz Тижорий ҳамкорлик учун: @zednews_bot
Ҳокимлар бизга керакми? Халқ фикри
Бундан бир йил аввал Президент Шавкат Мирзиёев Сурхондарёга борган пайтда Денов - Бойсун йўналишидаги жуда расво йўлда ўзи машина ҳайдаб кўрган эди.
Ана шу ҳақдаги видеомиз 2 млн мартадан ортиқ кўрилди. Табиийки, изоҳлар ҳам бир-биридан қизиқ, муҳим ва оғриқли. Жуда кўпчилик "Биз томонга ҳам келинг, муҳтарам президент" деб ўз манзилларини ёзишган.
Бу видео чиққач, орадан ҳеч қанча ўтмай, Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов давлат раҳбарига аслида бошқа йўлни кўрсатгани ошкор бўлган. Шавкат Мирзиёевга сал тузукроқ йўл кўрсатилган.
Батафсил видеода: https://www.youtube.com/watch?v=4S0l6tItSXs
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa
Бобомурод Ҳамдамов вафот этди
Ўзбекистон, Туркманистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Бобомурод Ҳамдамов кеча 84 ёшида вафот этган.
Бобомурод Ҳамдамов 1940 йил 4 март куни Туркманистоннинн Чоржў вилоятида туғилган.
Буюк ҳофиз Комилжон Отаниёзовнинг муносиб издоши эди.
Унинг "Султон Жалолиддин", "Ким экан", "Девона", "Галдиму", "Қўрқдим" каби қўшиқлари оммабоп бўлган.
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa
Свен-Йоран Эрикссон вафот этди
Англия терма жамоаси ва кўплаб клублардаги фаолияти билан машҳур бўлган швециялик Свен-Йоран Эрикссон 76 ёшида вафот этган.
Эрикссонга январ ойида саратон ташхиси қўйилиб, унга шифокорлар 1 йил умри қолганини айтган эди.
Маълумот ўрнида: мураббий 1948 йили 5 феврал куни Швецияда туғилган. Фаолияти давомида “Бенфика”, “Рома”, “Манчестер Сити” каби 10 дан ортиқ клублар ва Англия, Мексика терма жамоаларини бошқарган.
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa
Таниқли футбол мутахассиси вафот этди
Таниқли футбол мутахассиси, машҳур ҳакам ва ЎФА вице-президенти Равшан Эрматовнинг отаси Сайфиддин Эрматов 71 ёшида вафот этган.
Сайфиддин Эрматов 1953 йил 22 февралда Тошкентда туғилган. Аввал "Пахтакор", "Спартак" ва "Автомобилчи" жамоаларида тўп сурган. Шундан сўнг "Пахтакор" болалар-ўсмирлар спорт мактаби ва халқ орасида "Чиғатой" номи билан машҳур бўлган футбол бўйича Республика Олий спорт маҳорати мактабида ёшларга футболдан сабоқ берган.
Кейинчалик футбол ҳаками ва инспектори сифатида самарали меҳнат қилган.
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa
"Умар Хайём" романининг 3-қисмини тинглашингиз мумкин: https://youtu.be/4vHtPo2sV70
Романнинг яна 16 та қисми ҳар 10 кунда қўйиб борилади.
1-қисм: /channel/zednewsuz/5006
2-қисм: /channel/zednewsuz/5008
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa
Деновликлар президентга мурожаат қилди
Сурхондарёлик бир гуруҳ фуқаролар президент Шавкат Мирзиёевга мурожаат қилишган.
Уларнинг айтилишича, Денов туманидаги 67-санаторий типидаги мактаб-интернат ёпилиш арафасида. Батафсил: https://youtu.be/GQrlY1X09Z8
Туман ва вилоят ҳокими, Соғлиқни сақлаш ва мактаб вазирлиги, ижтимоий ҳимоя маркази масъуллари эътиборга олишар, деган умиддамиз.
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa
Олтинкўл тумани собиқ ҳокими вафот этди
Таниқли журналист, Олтинкўл туманининг биринчи ҳокими Назиржон Саидов вафот этди.
У 1948 йилда Олтинкўл туманида таваллуд туғилган. Назиржон Саидов 1984 йилдан 1999 йилга қадар ҳокимлик тизимида ишлаган бўлиб, 1984 йилдан Олтинкўл тумани ижроия қўмитаси раиси ўринбосари, 1990-1993 йилларда Олтинкўл туман ҳокими, 1993-1999 йилларда Андижон вилоят ҳокими ўринбосари, котибият мудири лавозимларида ишлаган. 2008-2021 йилларда Журналистлар уюшмаси Андижон вилояти бўлими раҳбари бўлган.
2001 йилда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, 2019 йилда "Эл-юрт ҳурмати" ордени билан мукофотланган.
Яқинда унинг ўғли ҳам қазо қилган эди.
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa
Жанубий Корея элчиси вафот этди
Ўзбекистоннинг Корея Республикасидаги фавқулодда ва мухтор элчиси Виталий Фен вафот этган.
25 йил давомида Ўзбекистоннинг Сеулдаги дипломатик ваколатхонасини бошқарган Фен “Фидокорона хизматлари учун” ва “Меҳнат шуҳрати”, шунингдек, Жанубий Кореянинг “Гвангхва” орденлари билан тақдирланган.
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa
Таниқли рус актрисаси вафот этди
Россиялик театр ва кино актрисаси, телебошловчи Анастасия Заворотнюк бугун узоқ давом этган бош мия саратони касаллигидан 53 ёшида вафот этган.
Заворотнюк 2019 йил августидан бери театр спектаклларида қатнашишни тўхтатганди.
Заворотнюк ўнлаб филмларда рол ўйнаган ва кўрсатувларда бошловчилик қилган. 2006 йилда Россияда хизмат кўрсатган артист унвони билан тақдирланган.
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa
Эрон президенти вафот этди
Эрон президенти Иброҳим Раисий кеча Эрон-Озарбайжон чегараси яқинида вертолёт қулаши оқибатида 64 ёшида ҳалок бўлган.
Шунингдек, бортдагиларнинг ҳаммаси, жумладан, ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллоҳиян, Эроннинг Шарқий Озарбайжон вилояти губернатори Малик Раҳмати ва Оятуллоҳ Муҳаммад Али Ал-Ҳошим ҳам ҳалок бўлган.
Раисий 2021 йил 5 августдан буён Эронга президентлик қилиб келаётганди.
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa
Абдурауф Қоржовов вафот этди
Таниқли журналист Абдурауф Қоржовов бугун вафот этган.
У узоқ йиллар МТРКнинг "Ахборот" дастурида фаолият юритган. 2020 йилдан "Янги Ўзбекистон" газетасида ишлаётганди.
Ижодкор “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист” унвони соҳиби, “Ўзбекистон халқ таълими аълочиси” эди.
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa
Таниқли актёр вафот этди
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, таниқли киноактёр Машраб Кимсанов 69 ёшида вафот этган.
Маълумот учун, Машраб Кимсанов "Водиллик келин", "Оловли йўллар", "Отамдан қолган далалар", "Масхарабоз", “Умид”, “Зебузар”, “Ҳаёт-мамот”, “Ҳақиқий эркаклар ови”, "Сеҳрли қалпоқча", "Онагинам орзуси", "Осмондаги болалар-2" каби кўплаб филмларда эсда қоларли ролларни ижро этган.
Шунингдек, ижодкор "Тоғлик куёв" филмининг постановкачи режиссёри ҳисобланади.
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa
Газ ва токнинг янги нархлари
Ҳамкоримиз Platina сайти газ ва ток нархларининг ўзгариши ҳақида подкаст тайёрлаган: https://youtu.be/kBYA0oD1A5M
Улар ҳолатни имкон қадар содда ва жайдари тилда тушунтиришга, шунингдек, энергетика тизимидаги бир қатор камчиликларни айтишга уринган.
Подкастда таниқли журналистлар Аброр Зоҳидов, Аҳмад Юсупов ва Бобур Жалолов иштирок этишган.
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa
Болалар шоири вафот этди
Таниқли болалар шоири, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, “Булоқча” журнали бош муҳаррири Раим Фарҳодий 82 ёшида вафот этди.
Раим Фарҳодий 1942 йил 16 май куни Самарқанд шаҳрида туғилган. 1955 йили Самарқанд тиббиёт институтини, 1971 йили Максим Горкий номидаги адабиёт институтини тамомлаган.
У 1967 йилдан буён Ёшлар ташкилоти лектори, "Звезда Востока" журнали шеърият бўлими мудири, Ғафур Ғулом номидаги адабиёт ва санъат нашриёти бош муҳаррири ўринбосари, "Халқ сўзи" - "Народное слова" газеталари маданият бўлими муҳаррири ва бошқа нуфузли нашрларда турли вазифаларда ишлаган.
Айни пайтда у Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Русийзабон адабиёт кенгаши раиси, “Булоқча” (“Родничок”) болалар журнали бош муҳаррири сифатида ишлаб келаётган эди.
Раим Фарҳодий болалар учун 50 дан ортиқ шеърий ва насрий китоблар ёзган. У етук таржимон ҳам эди. Ўзбек болалар шеъриятидан асарларни, Навоий, Бобур ғазалларини рус тилига таржима қилган.
Раим Фарҳодий 1989 йил "Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими" фахрий унвони, 1999 йил “Дўстлик” ордени билан тақдирланган.
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa
Таниқли актёр саратондан вафот этди
19 март куни бошловчи ва актёр Олим Ҳожишарипов 58 ёшда вафот этган. У бир неча йиллардан бери саратон билан курашиб келган.
Актёр бир пайтлар машҳур бўлган "Гап йўқ! Маслаҳат" ҳажвий кўрсатуви орқали элга танилганди.
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa
"Умар Хайём" романининг 6-қисмини тинглашингиз мумкин: https://youtu.be/MqcuQfMjUJg
Романнинг яна 13 та қисми ҳар 10 кунда қўйиб борилади.
1-қисм: /channel/zednewsuz/5006
2-қисм: /channel/zednewsuz/5008
3-қисм: /channel/zednewsuz/5009
4-қисм: /channel/zednewsuz/5011
5-қисм: /channel/zednewsuz/5013
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa
Фанлар академияси президенти вафот этди
Фанлар академияси президенти, академик Беҳзод Юлдашев бугун 79 ёшида вафот этган.
Юқори энергиялар физикаси соҳасидаги олим, физика-математика фанлари доктори, профессор 1945 йил Тошкент шаҳрида туғилган.
У 2005-2006 йилларда ва 2017 йилдан ҳозиргача Фанлар академияси президенти сифатида фаолият юритган.
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa
"Умар Хайём" романининг 5-қисмини тинглашингиз мумкин: https://youtu.be/4Vgx4EqF2d4
Романнинг яна 14 та қисми ҳар 10 кунда қўйиб борилади.
1-қисм: /channel/zednewsuz/5006
2-қисм: /channel/zednewsuz/5008
3-қисм: /channel/zednewsuz/5009
4-қисм: /channel/zednewsuz/5011
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa
"Умар Хайём" романининг 4-қисмини тинглашингиз мумкин: https://youtu.be/mLFOiCDY7-s
Романнинг яна 15 та қисми ҳар 10 кунда қўйиб борилади.
1-қисм: /channel/zednewsuz/5006
2-қисм: /channel/zednewsuz/5008
3-қисм: /channel/zednewsuz/5009
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa
"Умар Хайём" романининг 2-қисмини тинглашингиз мумкин: https://www.youtube.com/watch?v=aasO1Hl5ka8
Романнинг яна 17 та қисми ҳар 10 кунда қўйиб борилади.
1-қисм: /channel/zednewsuz/5006
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa
Бизда янги лойиҳа: аудиокитоблар
Ёшлар ишлари агентлиги "Мутолаа" лойиҳаси доирасида таниқли ёзувчи Наби Жалолиддиннинг бир қанча асарларини аудио ҳолатда тайёрлади.
Қуйида "Умар Хайём" романининг 1-қисмини тинглашингиз мумкин. Романнинг яна 18 та қисми ҳар 10 кунда қўйиб борилади.
https://youtu.be/k3vSnepspUA
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa
Таниқли актёр вафот этди
"Очлик ўйинлари", "Италянча ўғирлик","Ҳарбий-дала госпитали", "Ғурур ва андиша", "Манфаатли таклиф" каби филмлар юлдузи Доналд Сазерленд кеча 88 ёшида вафот этган.
Актёрнинг ўғли Кифер отасининг ўлими ҳақида хабар берган. Сазерленд ижодий фаолияти давомида 200 га яқин ролларни ижро этган.
У Канадада туғилган, у ерда биринчи марта радио мухбири бўлиб ишлаган. 1957 йилда бўлажак актёр Лондонга кўчиб ўтган ва Лондон мусиқа ва драматик санъат академиясида таҳсил олган.
Кейин Британия кино ва телевидениесида кичик ролларни ўйнаган.
Унга роллари учун "Оскар" мукофоти берилмаган.
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa
Хоразм ҳокими ўринбосари фуқарони назарига илмагани айтилмоқда
Хоразм вилояти ҳокими ўринбосари — оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Нигара Кутлимурадова бир аёлнинг мурожаатларини эшитмаган, деб ёзмоқда мурожаатчи.
Ёлғиз аёл эканини таъкидлаган фуқарога нисбатан амалдорнинг ўзини бундай тутиши бирор этикага тўғри келмаса керак.
Ҳоким ўринбосари ҳақ бўлган тақдирда ҳам, халққа нисбатан бундай муносабат давлат раҳбарининг халқ билан мулоқот сиёсатига зид кўриняпти.
Батафсил: https://youtube.com/shorts/ESlF0yfCbps?si=aUoz5jmcwkFocjWz
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa
Саида Мирзиёеванинг болалиги ҳақидаги илк суратлар
Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева Жиззахда ўзи ўқиган академик лицейга бориб, гуруҳ раҳбарини йўқлаган, ўқувчилик даврларини эслаган.
Батафсил: https://youtu.be/bQLpXUYmJB4
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa
Бугун Андижон воқеаларига 19 йил тўлди
2005 йил 12 майдан 13 майга ўтар кечаси Андижон шаҳрида террорчилик ҳаракати кузатилган эди.
Андижон воқеалари хотиралари журналист, Platina.uz сайти бош муҳаррири Бобур Жалоловнинг ўз бошидан ўтказган ҳикоясида батафсилроқ очиб берилган: https://zahiriddin.blogspot.com/2014/08/2005-13_59.html
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa
Ўзбекистон халқ бахшиси вафот этди
Ўзбекистон халқ бахшиси Чори бахши Умиров 86 ёшида вафот этган.
Чори бахши Шеробод достончилик мактабига мансуб ёш бахшиларга ўз ижодидаги достонларни ўргатиб, устозлик қилган.
2017 йилда “Ўзбекистон халқ бахшиси” унвони берилган.
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa
Намангандаги учрашувлардан видеолавҳа
Telegram | Facebook | Twitter | Мурожаат учун | Сайт
Зойир Мирзаев Зулфия Зокирова ҳайкалига яна пул ажратди
Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев иккинчи жаҳон урушида барча ўғлидан айрилган қаҳрамон она Зулфия Зокирова ҳайкалини қуриш учун яна бир марта пул ажратди.
Батафсил қуйидаги видеода: https://youtu.be/3RhctbDtj0k
Бу ҳайкал учун Ҳидоятов даврида 2 марта, Мирзаев даврида 2 марта пул ажратилган эди.
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa
Машинасиз қолган амалдорлар
Бугун Ўзбекистонда автомобилсиз кун акцияси бўлиб ўтди. Унда вазирлар, ҳокимлар, агентлигу қўмита раислари қатнашди.
Кимдир автобусда, бошқаси метрода, яна бири пиёда ва велосипедда юрди.
Батафсил: https://youtu.be/x_Sw8qzoe1Y
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa
Халқ бахшиси вафот этди
Ўзбекистон халқ бахшиси Қаландар бахши (Рўзимбой Норматов) кеча 73 ёшида вафот этган.
У 1951 йил 15 июнда Хоразм вилояти Шовот туманида туғилган. У 1990 йил Тошкент давлат маданият институтини тамомлаган.
2001 йилда бахшичилик соҳасидаги меҳнатлари учун “Ўзбекистон халқ бахшиси” унвони билан тақдирланган.
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa