Zed News — ахборот канали | 18+ Instagram — instagram.com/zednewsuz/ Facebook: facebook.com/zednewsuz Тижорий ҳамкорлик учун: @zednews_bot
"Умар Хайём" романининг 9-қисмини тинглашингиз мумкин: https://www.youtube.com/watch?v=xo4u9TyGMqw
Романнинг яна 10 та қисми ҳар 10 кунда қўйиб борилади.
1-қисм: /channel/zednewsuz/5006
2-қисм: /channel/zednewsuz/5008
3-қисм: /channel/zednewsuz/5009
4-қисм: /channel/zednewsuz/5011
5-қисм: /channel/zednewsuz/5013
6-қисм: /channel/zednewsuz/5017
7-қисм: /channel/zednewsuz/5017
8-қисм: /channel/zednewsuz/5022
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa
Таниқли жамоатчимиз Лондонда вафот этди
Европа тикланиш ва тараққиёт банки вице-директори Камола Маҳмудова кеча Лондонда вафот этган.
У ЕТТБнинг Озарбайжондаги ваколатхонасини бошқарган ва Ўзбекистонда кўплаб ижтимоий лойиҳаларни амалга оширган. Маълумотларга кўра, у узоқ вақт давомида оғир хасталик билан курашиб келган.
Маҳмудова 2020 йилда "Дўстлик" ордени билан тақдирланган. У кўплаб хайрия лойиҳалари, жумладан, Khan Academy таълим платформасини ўзбек тилида ишлаб чиқишга кўмаклашиш, саратон касаллигига чалинган болаларга ёрдам бериш лойиҳалари билан эътиборга тушган.
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa
"Умар Хайём" романининг 7-қисмини тинглашингиз мумкин: https://youtu.be/wpUFBgltSgE
Романнинг яна 12 та қисми ҳар 10 кунда қўйиб борилади.
1-қисм: /channel/zednewsuz/5006
2-қисм: /channel/zednewsuz/5008
3-қисм: /channel/zednewsuz/5009
4-қисм: /channel/zednewsuz/5011
5-қисм: /channel/zednewsuz/5013
6-қисм: /channel/zednewsuz/5017
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa
Бастакор Мусахон Нурматов вафот этди
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, таниқли бастакор Мусохон Нурматов кеча 56 ёшида вафот этди.
У 1968 йили Фарғона вилоятида туғилган эди.
М. Нурматов 1990 йиллар охири, 2000 йиллар бошида ўзбек миллий этрада санъатига янги нафас олиб кирган ва халқимизга манзур бўлган юзлаб дилбар қўшиқларнинг мусиқа муаллифидир.
У Озодбек Назарбеков, Ботир Қодиров, Абдурашид Йўлдошев, Фарҳод Саидов, Алишер Файз, Мансурхон Нурматов, Адҳам Солиев, Дилсўз каби машҳур қўшиқчилар қатори ўнлаб истеъдодли ёш ижрочиларнинг элга танилишига катта ҳисса қўшди.
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa
"Умар Хайём" романининг 6-қисмини тинглашингиз мумкин: https://youtu.be/MqcuQfMjUJg
Романнинг яна 13 та қисми ҳар 10 кунда қўйиб борилади.
1-қисм: /channel/zednewsuz/5006
2-қисм: /channel/zednewsuz/5008
3-қисм: /channel/zednewsuz/5009
4-қисм: /channel/zednewsuz/5011
5-қисм: /channel/zednewsuz/5013
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa
Фанлар академияси президенти вафот этди
Фанлар академияси президенти, академик Беҳзод Юлдашев бугун 79 ёшида вафот этган.
Юқори энергиялар физикаси соҳасидаги олим, физика-математика фанлари доктори, профессор 1945 йил Тошкент шаҳрида туғилган.
У 2005-2006 йилларда ва 2017 йилдан ҳозиргача Фанлар академияси президенти сифатида фаолият юритган.
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa
"Умар Хайём" романининг 5-қисмини тинглашингиз мумкин: https://youtu.be/4Vgx4EqF2d4
Романнинг яна 14 та қисми ҳар 10 кунда қўйиб борилади.
1-қисм: /channel/zednewsuz/5006
2-қисм: /channel/zednewsuz/5008
3-қисм: /channel/zednewsuz/5009
4-қисм: /channel/zednewsuz/5011
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa
"Умар Хайём" романининг 4-қисмини тинглашингиз мумкин: https://youtu.be/mLFOiCDY7-s
Романнинг яна 15 та қисми ҳар 10 кунда қўйиб борилади.
1-қисм: /channel/zednewsuz/5006
2-қисм: /channel/zednewsuz/5008
3-қисм: /channel/zednewsuz/5009
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa
"Умар Хайём" романининг 2-қисмини тинглашингиз мумкин: https://www.youtube.com/watch?v=aasO1Hl5ka8
Романнинг яна 17 та қисми ҳар 10 кунда қўйиб борилади.
1-қисм: /channel/zednewsuz/5006
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa
Бизда янги лойиҳа: аудиокитоблар
Ёшлар ишлари агентлиги "Мутолаа" лойиҳаси доирасида таниқли ёзувчи Наби Жалолиддиннинг бир қанча асарларини аудио ҳолатда тайёрлади.
Қуйида "Умар Хайём" романининг 1-қисмини тинглашингиз мумкин. Романнинг яна 18 та қисми ҳар 10 кунда қўйиб борилади.
https://youtu.be/k3vSnepspUA
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa
Таниқли актёр вафот этди
"Очлик ўйинлари", "Италянча ўғирлик","Ҳарбий-дала госпитали", "Ғурур ва андиша", "Манфаатли таклиф" каби филмлар юлдузи Доналд Сазерленд кеча 88 ёшида вафот этган.
Актёрнинг ўғли Кифер отасининг ўлими ҳақида хабар берган. Сазерленд ижодий фаолияти давомида 200 га яқин ролларни ижро этган.
У Канадада туғилган, у ерда биринчи марта радио мухбири бўлиб ишлаган. 1957 йилда бўлажак актёр Лондонга кўчиб ўтган ва Лондон мусиқа ва драматик санъат академиясида таҳсил олган.
Кейин Британия кино ва телевидениесида кичик ролларни ўйнаган.
Унга роллари учун "Оскар" мукофоти берилмаган.
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa
Хоразм ҳокими ўринбосари фуқарони назарига илмагани айтилмоқда
Хоразм вилояти ҳокими ўринбосари — оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Нигара Кутлимурадова бир аёлнинг мурожаатларини эшитмаган, деб ёзмоқда мурожаатчи.
Ёлғиз аёл эканини таъкидлаган фуқарога нисбатан амалдорнинг ўзини бундай тутиши бирор этикага тўғри келмаса керак.
Ҳоким ўринбосари ҳақ бўлган тақдирда ҳам, халққа нисбатан бундай муносабат давлат раҳбарининг халқ билан мулоқот сиёсатига зид кўриняпти.
Батафсил: https://youtube.com/shorts/ESlF0yfCbps?si=aUoz5jmcwkFocjWz
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa
Саида Мирзиёеванинг болалиги ҳақидаги илк суратлар
Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева Жиззахда ўзи ўқиган академик лицейга бориб, гуруҳ раҳбарини йўқлаган, ўқувчилик даврларини эслаган.
Батафсил: https://youtu.be/bQLpXUYmJB4
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa
Бугун Андижон воқеаларига 19 йил тўлди
2005 йил 12 майдан 13 майга ўтар кечаси Андижон шаҳрида террорчилик ҳаракати кузатилган эди.
Андижон воқеалари хотиралари журналист, Platina.uz сайти бош муҳаррири Бобур Жалоловнинг ўз бошидан ўтказган ҳикоясида батафсилроқ очиб берилган: https://zahiriddin.blogspot.com/2014/08/2005-13_59.html
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa
Ўзбекистон халқ бахшиси вафот этди
Ўзбекистон халқ бахшиси Чори бахши Умиров 86 ёшида вафот этган.
Чори бахши Шеробод достончилик мактабига мансуб ёш бахшиларга ўз ижодидаги достонларни ўргатиб, устозлик қилган.
2017 йилда “Ўзбекистон халқ бахшиси” унвони берилган.
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa
Алламжонов лавозимидан кетди
Комил Алламжонов Президент администрацияси ахборот сиёсати департаменти раҳбари лавозимидан озод этилган.
Президент матбуот хизмати хабарига кўра, у бошқа ишга ўтиши муносабати билан ишдан олинган.
У фаолиятини хусусий секторда давом эттиради.
Алламжонов ушбу лавозимда 1 йил ишлаган.
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa
"Умар Хайём" романининг 8-қисмини тинглашингиз мумкин: https://www.youtube.com/watch?v=f6u6PAl2Bs0
Романнинг яна 11 та қисми ҳар 10 кунда қўйиб борилади.
1-қисм: /channel/zednewsuz/5006
2-қисм: /channel/zednewsuz/5008
3-қисм: /channel/zednewsuz/5009
4-қисм: /channel/zednewsuz/5011
5-қисм: /channel/zednewsuz/5013
6-қисм: /channel/zednewsuz/5017
7-қисм: /channel/zednewsuz/5017
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa
Тайёр турамиз)
Ютубда кўриш: https://www.youtube.com/shorts/u50UJcu2Qoo
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa
Ҳокимлар бизга керакми? Халқ фикри
Бундан бир йил аввал Президент Шавкат Мирзиёев Сурхондарёга борган пайтда Денов - Бойсун йўналишидаги жуда расво йўлда ўзи машина ҳайдаб кўрган эди.
Ана шу ҳақдаги видеомиз 2 млн мартадан ортиқ кўрилди. Табиийки, изоҳлар ҳам бир-биридан қизиқ, муҳим ва оғриқли. Жуда кўпчилик "Биз томонга ҳам келинг, муҳтарам президент" деб ўз манзилларини ёзишган.
Бу видео чиққач, орадан ҳеч қанча ўтмай, Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов давлат раҳбарига аслида бошқа йўлни кўрсатгани ошкор бўлган. Шавкат Мирзиёевга сал тузукроқ йўл кўрсатилган.
Батафсил видеода: https://www.youtube.com/watch?v=4S0l6tItSXs
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa
Бобомурод Ҳамдамов вафот этди
Ўзбекистон, Туркманистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Бобомурод Ҳамдамов кеча 84 ёшида вафот этган.
Бобомурод Ҳамдамов 1940 йил 4 март куни Туркманистоннинн Чоржў вилоятида туғилган.
Буюк ҳофиз Комилжон Отаниёзовнинг муносиб издоши эди.
Унинг "Султон Жалолиддин", "Ким экан", "Девона", "Галдиму", "Қўрқдим" каби қўшиқлари оммабоп бўлган.
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa
Свен-Йоран Эрикссон вафот этди
Англия терма жамоаси ва кўплаб клублардаги фаолияти билан машҳур бўлган швециялик Свен-Йоран Эрикссон 76 ёшида вафот этган.
Эрикссонга январ ойида саратон ташхиси қўйилиб, унга шифокорлар 1 йил умри қолганини айтган эди.
Маълумот ўрнида: мураббий 1948 йили 5 феврал куни Швецияда туғилган. Фаолияти давомида “Бенфика”, “Рома”, “Манчестер Сити” каби 10 дан ортиқ клублар ва Англия, Мексика терма жамоаларини бошқарган.
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa
Таниқли футбол мутахассиси вафот этди
Таниқли футбол мутахассиси, машҳур ҳакам ва ЎФА вице-президенти Равшан Эрматовнинг отаси Сайфиддин Эрматов 71 ёшида вафот этган.
Сайфиддин Эрматов 1953 йил 22 февралда Тошкентда туғилган. Аввал "Пахтакор", "Спартак" ва "Автомобилчи" жамоаларида тўп сурган. Шундан сўнг "Пахтакор" болалар-ўсмирлар спорт мактаби ва халқ орасида "Чиғатой" номи билан машҳур бўлган футбол бўйича Республика Олий спорт маҳорати мактабида ёшларга футболдан сабоқ берган.
Кейинчалик футбол ҳаками ва инспектори сифатида самарали меҳнат қилган.
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa
"Умар Хайём" романининг 3-қисмини тинглашингиз мумкин: https://youtu.be/4vHtPo2sV70
Романнинг яна 16 та қисми ҳар 10 кунда қўйиб борилади.
1-қисм: /channel/zednewsuz/5006
2-қисм: /channel/zednewsuz/5008
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa
Деновликлар президентга мурожаат қилди
Сурхондарёлик бир гуруҳ фуқаролар президент Шавкат Мирзиёевга мурожаат қилишган.
Уларнинг айтилишича, Денов туманидаги 67-санаторий типидаги мактаб-интернат ёпилиш арафасида. Батафсил: https://youtu.be/GQrlY1X09Z8
Туман ва вилоят ҳокими, Соғлиқни сақлаш ва мактаб вазирлиги, ижтимоий ҳимоя маркази масъуллари эътиборга олишар, деган умиддамиз.
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa
Олтинкўл тумани собиқ ҳокими вафот этди
Таниқли журналист, Олтинкўл туманининг биринчи ҳокими Назиржон Саидов вафот этди.
У 1948 йилда Олтинкўл туманида таваллуд туғилган. Назиржон Саидов 1984 йилдан 1999 йилга қадар ҳокимлик тизимида ишлаган бўлиб, 1984 йилдан Олтинкўл тумани ижроия қўмитаси раиси ўринбосари, 1990-1993 йилларда Олтинкўл туман ҳокими, 1993-1999 йилларда Андижон вилоят ҳокими ўринбосари, котибият мудири лавозимларида ишлаган. 2008-2021 йилларда Журналистлар уюшмаси Андижон вилояти бўлими раҳбари бўлган.
2001 йилда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, 2019 йилда "Эл-юрт ҳурмати" ордени билан мукофотланган.
Яқинда унинг ўғли ҳам қазо қилган эди.
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa
Жанубий Корея элчиси вафот этди
Ўзбекистоннинг Корея Республикасидаги фавқулодда ва мухтор элчиси Виталий Фен вафот этган.
25 йил давомида Ўзбекистоннинг Сеулдаги дипломатик ваколатхонасини бошқарган Фен “Фидокорона хизматлари учун” ва “Меҳнат шуҳрати”, шунингдек, Жанубий Кореянинг “Гвангхва” орденлари билан тақдирланган.
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa
Таниқли рус актрисаси вафот этди
Россиялик театр ва кино актрисаси, телебошловчи Анастасия Заворотнюк бугун узоқ давом этган бош мия саратони касаллигидан 53 ёшида вафот этган.
Заворотнюк 2019 йил августидан бери театр спектаклларида қатнашишни тўхтатганди.
Заворотнюк ўнлаб филмларда рол ўйнаган ва кўрсатувларда бошловчилик қилган. 2006 йилда Россияда хизмат кўрсатган артист унвони билан тақдирланган.
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa
Эрон президенти вафот этди
Эрон президенти Иброҳим Раисий кеча Эрон-Озарбайжон чегараси яқинида вертолёт қулаши оқибатида 64 ёшида ҳалок бўлган.
Шунингдек, бортдагиларнинг ҳаммаси, жумладан, ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллоҳиян, Эроннинг Шарқий Озарбайжон вилояти губернатори Малик Раҳмати ва Оятуллоҳ Муҳаммад Али Ал-Ҳошим ҳам ҳалок бўлган.
Раисий 2021 йил 5 августдан буён Эронга президентлик қилиб келаётганди.
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa
Абдурауф Қоржовов вафот этди
Таниқли журналист Абдурауф Қоржовов бугун вафот этган.
У узоқ йиллар МТРКнинг "Ахборот" дастурида фаолият юритган. 2020 йилдан "Янги Ўзбекистон" газетасида ишлаётганди.
Ижодкор “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист” унвони соҳиби, “Ўзбекистон халқ таълими аълочиси” эди.
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa
Таниқли актёр вафот этди
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, таниқли киноактёр Машраб Кимсанов 69 ёшида вафот этган.
Маълумот учун, Машраб Кимсанов "Водиллик келин", "Оловли йўллар", "Отамдан қолган далалар", "Масхарабоз", “Умид”, “Зебузар”, “Ҳаёт-мамот”, “Ҳақиқий эркаклар ови”, "Сеҳрли қалпоқча", "Онагинам орзуси", "Осмондаги болалар-2" каби кўплаб филмларда эсда қоларли ролларни ижро этган.
Шунингдек, ижодкор "Тоғлик куёв" филмининг постановкачи режиссёри ҳисобланади.
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa