* * *
Гулдураклар, чақин, бўғилган осмон...
Шаррос ёғаётган ёмғир ерпарчин,
Майсагинам, дадил униб чиқ омон,
"Енгилди" деганлар бўлсин чилпарчин!
Насимим, самонинг юртларидан эс,
Чанггу довулларга кўксингни бер, жим.
Ортингга қарама, етти иқлим кез,
"Эплолмайсан" деган ўша каслар ким?!
Норим, саҳро гулин яноғидан ўп,
Сенга ҳавас қилсин, хатто бургутлар,
Манзилга кетавер, йўлингда тўп - тўп,
Ҳуриб қолаверсин саноқсиз итлар...
Бизнинг ошиёнда Алплар туғилган,
Кесилган эсада қўлда байроқ тик!
Саҳройи Кабирда бўлсангда агар,
Боғ ярат, ҳеч қурса битта дарахт эк!
Ишонмас бўлсалар улар уялсин,
Дадил қадам ташла, ёшларингни арт,
Кўролмас кимсалар ҳасаддан ёнсин,
Сен бахтли яшашни уддалашинг шарт!
✍Латофат АМИРОВА
/channel/qashqadaryo_adabiyoti
🔹🔹🔹
Mangu ayrilmadik, tugagani yo'q,
Seni ko'zlarimga yashirdim, xolos...
Shunchalar sog'indim taqdiri yiroq,
Ko'zimdan ko'nglimga to'kil, iltimos...
Yellar ishqim eltsin qaroqlaringga
Yo'lingga intizor bir juft qora ko'z,
Yomg'ir tomchilari bosib ketsinlar,
Sensizim, umrimning to'rt fasli ham kuz...
© Latofat Amirova
- @ch_k_t
* * *
Қадим ишқдан алла айтар қароғингиз,
Титранади қирқ кокилим ўрам - ўрам,
Ранг олганми муҳаббатдан байроғингиз?!
Мунғайган ҳув ўшал қадлар тоғми, Тўрам?!
Юзларимдан ўпди бахтнинг сепкиллари.
Кўз ўнгимда долғаланди етти олам,
Довуччага кўнгил кетган у кунлари,
Онасан деб ташбеҳ айтди ҳар жон толам.
Аллоҳ буюк! Шукурлари кам бандамиз!
Баъзан дўстлар номард чиқди синовлардан?!
Кимдандир паст кимлардандир баланддамиз,
Чин ёрларни тилаб олдик дуоларда.
Юракдаги туморимдир оҳу кўзим,
Мени менга эслатади кулгулари,
Бўйларимга бўй қўшади она қизим,
Унинг ила ўсиб борар туйғуларим.
Кулранг тақдир жонланади мовий рангда,
Қора кунлар алишади оқ ой тўлиб,
Яхшиликлар уйғонади минг жарангда,
Биз қуёшга айланамиз бахтранг бўлиб!
Биз қуёшга айланамиз бахтранг бўлиб...
✍Латофат АМИРОВА
/channel/qashqadaryo_adabiyoti
🔹🔹🔹
Shunchaki harakat qiling
O’zingizga “Hali tayyor emasman” deya, o’z patensialingizni puchga chiqarmang. Sizdagi talantning yarmiga ega bo’lgan odamlar, allaqachon siz orzu qilgan hayotga erishishgan.
Farq shundaki, ular faqatgina harakat qildilar. Hechqachon harakat qilishdan to’xtamang, shundagina orzularingizni ro’yobga chiqara olasiz. Siz buni uddalaysiz.
@Zinnurayniy
#xayrlikun #masal
Олам яралганининг илк кунлари. Ҳамма паррандалар йиғилиб, ҳаёт учун зарур илмлар ўргатила бошланибди. Ғоз, сава, булбул, каклик... ҳаммаси қатнай бошлабди сабоққа. Уларнинг орасида келишган, хушбичим хўроз айниқса фаол экан. Азбаройи чаққонлигидан, ўргатилган илмларни битта уринишдаёқ ўзлаштириб олар экан.
У фақат бир кун сабоққа кечикибди.
Бир кунгина!
Атиги!..
Ўша куни нима ўргатилган экан, денг?
Учиш!..
Шу-шу, семиз каклик, думи чўлтоқ бедана, ҳатто бесўнақай ғоз учишни ўрганибди, хўроз бу ҳунардан бебаҳра қолаверибди. Алқисса, шундан бери каллаи саҳарлаб турволиб, шўрлик “Улгуриб қолинглар, улгуриб қолинглар!” деб қичқиришни одат қилган экан...
Бир кун – энг муҳим кун бўлиши мумкин!
@Zinnurayniy
Mount Kenya jurnalida "Seni sog'indim..." she'rim chop etilibdi.
Singlim, Orzigul, tarjima va nashr uchun tashakkur!
@Zinnurayniy
* * *
Бир тутам сочларинг менинг қўлимда,
Ғижимлаб ўпайми, ё тараб очай?
"Сир" деб сақлаганинг менинг қўйнимда,
"Сир" деб сақлайинми, ё елга сочай?
Сочилган сочингдай сочилса сиринг,
Анор юзларингни кимга тутасан?
Ўзинг-ку: "Аларда вафо йўқ!" - дединг,
Нимага уларни тағин кутасан?
Очилган қўйнимда тўлғонган танинг,
Кўнглингдан қилча ҳам ҳид этказмаса, -
Менга яқинлашма, ай тирик бўса! -
"Севдим" деганларинг ёлғондир сенинг!..
✍Абдулҳамид ЧЎЛПОН
Тошкент, 1925
@Zinnurayniy
Do'stlik
(Shahboz Amirov) akajonimga
Samoni boshida ushlab turguvchi,
Bir daraxt misoli bo'y cho'zsa qaddim,
Daryoga aylansam o'zan burguvchi,
O'lanin tinglagan baxshidek qadim...
Tanimni yoqsalar o'tda toblansam,
Terdek tepchib chiqsam qiynoqlarida,
Obi zam - zamdayin suyib ho'plansam,
Javobga shay tursam so'roqlarida.
Bitolmasam hamki, sha'niga ash'or,
Anqolar singari gar, diydor yiroq,
Suyanaman desa yelkalarim bor,
Yiqilaman desa yuragim ogoh!
Latofat Amirova
Diydor
Suzib borayotir bulutlar,
Tikilib toladi hasta nigohim,
Anordek ezilib oqar sukutlar,
Jimgina yig'laydi, allakim...
Yuragim ichida aylanaman zir,
Charsillab yonadi ko'ksimda yoding,
Og'ir...Ruhing uzra qiyomat oxir,
Manzili noayon yo'llarda qolding.
Garchi, qulamadi boshimizga tog',
O'rgimchak inidek to'rt yonim tuzoq,
Ruhimiz noraso, sujudimiz sog',
Sog'inchimiz go'zal, yo'limiz uzoq!
Latofat Amirova
23.05.24
#Gʻazal
Ko‘nglung istar yorlar...
Ko‘nglung istar yorlar birla hamisha shod bo‘l,
Mendin-u kimdinki, ko‘ngling istamas, ozod bo‘l.
Garchi sabrim uyi yanglig‘, aylading vayron meni,
Doimo, yo Rabki, husning mulkidek obod bo‘l.
Men chekib anduh o‘lay, el joni bo‘lsun ul Masih,
Sovrul, ey charxi nigun, vey dahri dun barbod bo‘l.
Bevafolar zulm-u bedodig‘a ermassin harif,
Ey sinuq ko‘nglum, agar xud shisha, gar po‘lod bo‘l.
Tuttum o‘lmakdin tirilmak hajrida tengdur manga,
Emdi gar bergil ziloli Xizr, agar jallod bo‘l.
Chekma boshkim, emin ermassen xazon yag‘mosidin,
Bu chaman ichra agar savsan, agar shamshod bo‘l.
Ey Navoiy, olam ahlig‘a chu yo‘q ermish vafo,
Kel-u mundin nari bekaslik bila mo‘tod bo‘l.
Alisher Navoiy
@Zinnurayniy
(Adabiyot darsi)
Goho bo'm -bo'sh ko'nglim oralab,
Sudraladi kuzak shamoli.
Sarg'aygan gul yaproqlariga,
Dilim chizar ishqning xayolin.
To'kilmoqda tomchilab umr,
Malaklarning gul kosasidan,
Men tug'ilgan edim-ku bir kun,
Yomg'irlarning sirli sasidan.
Daraxt edim, egilmas daraxt,
O'sardim nur emaganim sayin,
Yashil dunyo sog'inchlarida
Bir kun xazon bo'lmog'im tayin.
Shoir edi bebosh yuragim,
Talashardi ruhim samo, yer.
Men sendayin paytimda, o'g'lim,
Dalalarga o'rgatardim she'r...
O'g'lim, sendan boshqa kimim bor,
Ko'zlaringda oqadi dilim,
She'rday Majnun kunlarim haqqi,
Sen dunyoni shoir qil, o'g'lim!
Halima Ahmedova
@Zinnurayniy
БИЛМАСЛАР
Кўрдим, қишлоқ, гўзал шаҳарлар кўрдим,
Оҳорлари кетиб борар, билмаслар.
Жамалаксоч пари – пайкарлар кўрдим,
Баҳорлари кетиб борар, билмаслар.
Тугмак бўлса етмас белбоғ учлари,
Дунё молин маҳкам тишлар тишлари,
Боғларининг ширинзабон қушлари,
Олқорлари кетиб борар, билмаслар.
Отлари-я, қорабайир отлари
“Гижинглайди”, деб ўйласам, додлади,
Ёли бўрон бўлганлигин ёдлади,
Шунқорлари кетиб борар, билмаслар.
Кузатиб бу дунёнинг ўру қирини,
Билмай қолдим келмак, кетмак сирини,
Ёлғон ёрлар ялашиб бир-бирини,
Чин ёрлари кетиб борар, билмаслар.
Чарсиллаган бир ўт ёнар ичимда,
Мен шеър айтсам, айтмадим тил учинда,
Бу талотўп, қув-қув, чоп-чоп ичинда
Ҳалима ҳам ўтиб борар, билмаслар.
«Буюк қушлар» китобидан
✍Ҳалима Худойбердиева
Armon
Kecha kerak bo'lding,
bolalik chog'im...
Senga qo'l uzatdim,
Yo'q,
Yetolmadim!
Oshkora g'irromlik qildi, o'rtog'im
Men: bor, o'ynamayman
- deb, ketolmadim.
Erkin Vohidov
@Zinnurayniy
Baxtli odam
Tashvishga chulg'anib qoldi bu yurak,
Tashvishlar ko'paydi haddan ziyoda.
Beshigida yotgan go'dakdan bo'lak,
Tugal baxtli odam yo'qdir dunyoda.
(Abdulla Oripov)
@Zinnurayniy
КЕТИШ
Гумон кўйлагининг ёқаларин йирт,
Рўёга йўлиққан дарвеш ташнаман,
Етмиш икки томирим узилар чирт - чирт,
Сен ҳақингда ўйлай бошласам....
Айқириб келётир соғинч аждаҳо,
Кўкка ўрлаб - ўрлаб айтиб баётин,
Покликка сингишиб мезонлар аро
Ўчмади ёдинг...
Фасллар либосин ечди эринмай,
Ишқимиз битилган тераклар ўсди
Дарёга тўкилган томчидек инмай,
Тақдир йўл тўсди...
Ёзса адоғи йўқ сўзлардан дил зиқ,
Сомонйўллар аро пастлаб кетти ер,
Исминг - юрагимга тортилган чизиқ,
Манглайимда тер...
Муаллақ бир наво аллалар танни,
Шовқинли сукутга тўлди ўнггу сўл,
Омон бўл, унутма, қалби ватанни,
Севгилим, оқ йўл!
✍Латофат Амирова
/channel/qashqadaryo_adabiyoti
🔹🔹🔹
ЙЎЛОВЧИ
Оғироёқ вақт ҳам имиллар,
Гўё, мени уйғотмоқ қасди,
Кўзларимда соғинч жимирлар,
Йиғладимми?! Сўрама асти!
Маъно десам кунларим тажанг,
Торликларга ўралиб қолган.
Юрай десам оёқларим занг,
Темирларга айланган, толган...
Бораётган йўлларим узоқ,
Тўқнаштирган тошлар залворли,
Тоғ учрамас, қадамда сўқмоқ,
Ўнқир - чўнқир, тала - туп, жарли...
Ҳайқириқ гумбурлар ичимда,
Бўридай уввуллар, қўймас ҳеч,
Ғолиблик уйғонар кучимда,
Кўникиб яшашга кўнмас ҳеч!
Ич - ичимга бахт ботди чунон,
Бир мавҳумлик муздек эриди,
Оқ йўл бергин энди, Художон,
Она вақтнинг кўзи ёриди!
✍Латофат АМИРОВА
/channel/qashqadaryo_adabiyoti
🔹🔹🔹
ҲАМРОЗ
ГУЛШАНга
1
Мен бир ғариб, енгилган жангчи,
Кўксим узра сачраб ётар қон,
Ҳирқирайди бўғзимда исминг,
Сен менда яшайсан, Меҳрибон!
Менга ёқмай қолди одамлар,
Зотан, фарқсиз уларга ўйим!
Зах хонада мукка тушганча
Мудраётир алмисоқ кўнглим...
Мен шунчалар ғарибми, Гулшан?!
Мағлуб келавердим пайдар - пай
Хайҳот, бахтни раво кўрмаган –
Бебахтларга қандай ишонай?!
Гўдагингнинг кўзларига боқ,
Шу кўзларга бисотим фидо!
Биз дунёда яшаймиз, бироқ
Бу кўзларда яшайди дунё!
2
Дунё!
Тўйдириб, тўймаган бир сиқим тупроқ,
Сачраб отилади кўксимдан олов,
Қалбдан қалбга қадар каттакон сўроқ,
Кузги хазонларда ишқ ёнар лов - лов!
Чўкиб қолган кўнгил чўкиндилари,
Ана ёғиб ўтди, севалаб, силтаб...
Мезонга сингишиб кетади бари
Армонлар ўтмоқда умримиз ямлаб.
Гулшан,
сен сергак бўл, энди онасан!
Қизалоғинг қалби – покиза дарё!
Меҳригиё, мени яхши биласан,
Гўё, мени минг йил асради Худо!
Минг йилки, исмини дилимга қадаб,
Тилимнинг учлари ёрилди айтсам,
Минг йилки, яшадим ўзимни алдаб,
Одаммасман магар Ҳақ йўлдан қайтсам.
Ёрилди қалбимнинг яраси ,
Дунё соғинчларга ғарқ бўлиб кетди,
Умр , гўё икки чашм ораси,
"Оҳ"имдан шарқ-у ғарб тўлиб кетди?!
3
Учиб кетаётир лайлаклар,
Юрагим юртида нотинчлик,
Дард келар қўшинин лак - лаклаб,
Малҳам йўқ! Кулбамда юпунчлик...
Гулшан,
унутилиб кетмайди бари!
Хотирим хатида чатишади доғ,
Шунчалар қизилки атиргул бағри,
Ўткир тиканлари қийнайди, бироқ.
Тиканлар – ҳимоя! Тиканлар – сабоқ!
Ҳар бир ишонч учун орттирилган дард!
Минглаб саволларга миллионлаб жумбоқ!
Гулшан, юрагимнинг ёшларини арт...
Мен тўлиб кетябман... Тошиб... Тўкилиб...
Маҳзун нигоҳимни кутганлар қанча?!
Гулшан, майли, йиғла ичдан ўкириб,
Лек, сиртда бахтиёр яшагин шунча!
Одамлар – тулкилар! Одамлар – шерлар!
Кулгуйинг кутганлар соянгдек сийрак!
Яхши – ю ёмонда бирни дўст дерлар!
Сендан ўзга дўстим йўқ бўлса керак!
Гулшан, биласанки, Худо – ҳақ! У – бир!
Унга юпун, Ҳамроз, сен Унга тилан!
Мен тавба қиламан, афвни сўраб бер!
Гўё, Унинг иши йўқдир мен билан.
Худога кетдим деб, хатога кетдим,
У – чи?! Ўз ҳолимга ташлади – қўйди,
Гуноҳ - у савобим қордим - у нетдим?!
Гулшан, юрагимнинг куртаги куйди!
Ўз – ўзимдан чарчадим ҳар гал,
Мавҳумман...
Бўшлиқман...
Ичим йўқ...
Паришон ўйларим нотугал,
Негадир умримга ечим йўқ...
Гулшан?!
✍Латофат АМИРОВА
/channel/qashqadaryo_adabiyoti
🔹🔹🔹
Kichkina singlimning ilmiy risolasi chop etildi. Alloh ilmingni ziyoda qilsin, Nigoracham 🥰.
@Zinnurayniy
#hikmat
Rivoyat
Makkai mukarramada bozorga kirib, mato soʻradim. Doʻkondor oldimga 20 tacha oʻramdagi gazlamalarni toʻkib soldi. Ularning ichidan bittasi menga ma’qul tushib, shuni sotib olmoqchi bo’ldim. Narxiyam ma’qul keldi.
Sotuvchi:
— Sizga shu ma’qul keldi-a?
— Albatta ma’qul keldi.
— Unda yoʻlning uyogʻiga oʻtsangiz, huv anavi doʻkonda ham shu gazlamadan bor. Oʻsha yerdan sotib oling.
— Iye, nega endi. Hamma narsani shu yerda savdo qildim, sizning ham qancha vaqtingizni oldim. Nega endi undan sotib olarkanman?
— Toʻgʻridagi sotuvchi mening qoʻshnim, koʻryapmanki, ertalabdan beri hech narsa sotmadi. Men esa ancha narsa sotib qoʻydim...
@Zinnurayniy
***
Gulduraklar, chaqin, bo'g'ilgan osmon...
Sharros yog'ayotgan yomg'ir yerparchin,
Maysaginam, dadil unib chiq omon,
"Yengildi" deganlar bo'lsin chilparchin!
Nasimim, samoning yurtlaridan es,
Changgu dovullarga ko'ksingni ber, jim.
Ortingga qarama, yetti iqlim kez,
"Eplolmaysan" degan o'sha kaslar kim?!
Norim, sahro gulin yanog'idan o'p,
Senga havas qilsin, xatto burgutlar,
Manzilga ketaver, yo'lingda to'p - to'p,
Hurib qolaversin sanoqsiz itlar...
Bizning oshiyonda Alplar tug'ilgan,
Kesilgan esada qo'lda bayroq tik!
Sahroyi Kabirda bo'lsangda agar,
Bog' yarat, hech qursa bitta daraxt ek!
Ishonmas bo'lsalar ular uyalsin,
Dadil qadam tashla, yoshlaringni art,
Ko'rolmas kimsalar hasaddan yonsin,
Sen baxtli yashashni uddalashing shart!
Latofat Amirova
30.05.24.
@Zinnurayniy
Bitiktoshlar orzusi
Qog‘ozlarga yozdim...
Qog‘ozlar yondi.
Bu sirni o‘yladim — topdim, nihoyat:
Men Usmon emasman,
Alpteginman — men,
Enasoy bag‘rida to‘lg‘ongan g‘oya.
Qog‘oz yaramaydi mening kunimga,
Qog‘ozga ko‘chmaydi yonayotgan yurak.
Shalviragan qog‘oz kerakmas menga,
Dardimni bitgani menga tosh kerak.
Shamollar quritdi ko‘zimdan yoshni, Yillarning qatidan oxir otdi tong.
Asrlar shafaqday chulg‘adi boshni,
Miyamga o‘q kabi sanchildi-ku ong.
Menga bir tosh kerak — osmon kabi keng,
G‘azab kabi og‘ir, g‘amday benavo...
Menga bir tosh topib berolmading, sen —
Toshlari tuproqqa aylangan dunyo.
Usmon Azim
@Zinnurayniy
Vatan
Qalamdan siyohi tomib tursa va
She'rning hidlarini to'yib sipqorsang,
Tasavvuf bag'riga jo bo'lsang taassuf,
Ko'nglingni ruhingga xamirdek qorsang...
O'zi qo'llab tursa pirlarin yo'llab,
Bosgan izlaringdan unsa chechaklar,
Zikrini ulug'lab poklangusi lab,
Tunlari Navoiy aytsa ertaklar...
Tushingda go'dakdek tamshansang tashna,
She'riy kitoblarni sipqorsang qonsang!
Ko'ngil tilchisiga bo'lolsang oshno,
Ilm-u shuaro ishqida yonsang...
Abdulla Orifning yo'lidan bersa,
Usmondek Azim bir elga taralsang,
Erk deb Cho'lpon yanglig' ko'krakni kersang,
Ona xalq koriga sen ham yarolsang!
Uyquga esh bo'lib, yostiqqa botib,
Tunlar hurrak otib, tongda gap qotib,
G'aflat to'shagida qolmayin yotib,
Haq so'zni baralla kuylab aytolsang!
Baraka burkangan go'zal oshiyon,
Imkonni, iymonni bir qilgin jonni,
Daryodek bag'rikeng, mehri bepoyon,
Qayerdan topasan,
O'zbekistonni?!
Latofat Amirova
#Audio_gazal
Aylagach
Husni ortar yuzda zulfin anbarafshon aylagach,
Sham ravshanroq bo’lur torin parishon aylagach.
Yuzni gullardin bezabmu bizni qurbon aylading,
Yo yuzungga tegdi qonlar bizni qurbon aylagach?
Tiyg’ ila paykonlaring yetti ko’ngul bo’lg’och xarob,
Suv qo’yub tuxm ekting, ul kishvarni vayron aylagach.
Qon emaskim, yopti gulgun hulla jannat xozini,
Ishq maqtulin shahid aylarda uryon aylagach.
Oshkor aylab yuzin ko’zumni hayron ayladi,
Yoshurun oldi ko’ngul ko’zumni hayron aylagach.
Jong’a qo’yg’ach naqdi ishqing qildi ko’nglumni halok,
O’lturur mahramni sulton ganj pinhon aylagach.
Ey Navoiy, ishq agar ko’nglumni majruh etmadi,
Bas nedurkim, qon kelur og’zingdin afg’on aylagach?!
@Zinnurayniy
To'lib keldim
daryolardek qirg'og'ingga,
Tinglayverdim jilg'alarning
xonishini,
Javobingga aylandimmi,
so'rog'ingga?!
Sezoldingmi ismimda
ishq yonishini?
Yomg'ir bo'lib tomdi duolar,
Chuchmomalar bosdi izimni,
Sig'inganing qaysi xudolar,
Muhabbatga qordi ismimni.
Bo'y taratar pushti atirgul,
Dunyolarni bosib ketti sel,
Toliqtirdi yolg'izoyoq yo'l,
Kel!
Latofat Amirova
21.05.24
To'kildim yomg'irdek yerparchin,
Keltirgan gullaring uvol,
Nigohlaring bunchalar dardchil,
Osmonim to'yib yig'lab ol!
Titranadi so'zlaring chalkash,
Yerdan unib chiqqan tog' eding,
Topmadingmi biror bir dardkash,
Doim dimog'lari chog' eding.
Menmi? Men ham bir tomchi edim,
Samolardan qulagan g'amdek,
Zotan, baxtli bo'lmoqchi edim,
Intiq edim titrangan shamdek.
Hayot mudom torga tor ekan,
Yoshim uzra yoshlar to'kildi,
Daryolarga aylandi qalbim,
Ishonchlarim yetti bukildi...
Va oxirda g'amlarim cho'kib,
Unib chiqdi Himalay, Hisor,
Yuragimni otdim men yulib,
Zora, ruhim chekmas deb ozor.
Endi na baxt, na baxtsiz kasman,
Xatto farqsiz kecha - kunduzlar,
Endi mening makonim osmon,
Endi mening yorim yulduzlar!
Latofat Amirova
(Tabiat darsi)
Har bitta daraxtda bir dil yashaydi,
Tikilganim sari o'sadi ko'nglim,
Ularga quloq sol, ularni tushun,
Daraxtlar aldashni bilmaydi, o'g'lim.
Jajji yuragingda kimning sog'inchi,
Sezaman, na qilay, boshqadir yo'lim,
Senga dadangdan ham mehribon, yaqin,
Daraxtlar nomardlik qilmaydi, o'g'lim.
Jasur bo'l, ko'zingda ko'rmay sira yosh,
Har qanday alamni ichingga yut jim,
Do'stlardan azizroq, do'stlardan baland,
Daraxtlar hech qachon sotmaydi, o'g'lim.
Kun kelib barvasta yigit bo'lursan,
Toleyingni ko'rib to'lgaydir ko'nglim,
Ulardan sadoqat sabog'ini ol,
Daraxtlar xiyonat qilmaydi, o'g'lim.
Halima Ahmedova
@Zinnurayniy
Эҳтимол, ўлдирар бир куни кўрлар,
Томирингда олов қонинг бўламан.
Жонбахш қучоғингга жимгина синган
Бир ҳалол қурбонинг бўламан.
Отамдай рози бўл,
онамдай севгин,
Мен ҳам сеникиман, ўксик қизингман.
Бағрингда минг йиллик тошлар тўсиғин
Ёриб чиқаётган бир илдизингман.
Ҳайқирмадим пасту баландда туриб
Аммо тола нурдек ўтаркан ёдим,
Кўкка олиб учар озод Руҳимни
Кўксимни қиличдай кесгай фарёдим!..
Яшайман энг сўнгсиз дардларинг билан,
Ҳеч ким юрагимга бўлолмас қози!
ҳали мудраб ётган дунёларингни,
Ўйғотиб учади руҳим овози!
Мен кимман?
Ғамингга ғамдош бўлмасам,
Оғримасам ёруғ қийноқларингдан?
Бошига осмонни кўтарган тоғдек
Ўсиб чиқолмасам тупроқларингдан?
Узоқ-узоқларга қараб англадим:
Қайданман, қаёнман ва кимникиман?
Кўнглимники эдим ва бир кун билдим,
Ундан ҳам олдинроқ раббимникиман.
Ҳукм эт, шаҳидинг бўлмоғим учун
Жаннат боғларини ташлаб келурман.
Чорласанг оpтимдан бутун бир халқни
Ҳисор тоғаридек бошлаб келурман.
Севмасанг ҳам қаттиқ севавераман,
Чидайман xорларнинг таъна тошига.
Шунчаки ўлмайман,
Шунча ишқ билан
Кўтариб ўлурман сени бошимга!
Бир оз кўнглимники бўлдим-ўксиган,
Раббимники эдим, шубҳасиз, бироқ
Борим-йўғим билан сеники эдим,
Сеники бўлурман, эй она тупроқ!..
Zebo Mirzo
@Zinnurayniy
Tashqarida yomg'ir yog'ar,
Ko'z yoshdan ham og'ir yog'ar.
Bu yuraksiz dunyo uzra
Yurak yog'ar, bag'ir yog'ar.
Ayriliqqa ko'nim yo'qdir,
Nahot, ishqqa o'lim yo'qdir.
Ko'z yoshingni artmoqlikka
Qo'lim yo'qdir,
Ko'nglim yo'qdir...
Usmon Azim
@Zinnurayniy
Mangu ayrilmadik, tugagani yo'q,
Seni ko'zlarimga yashirdim, xolos...
Shunchalar sog'indim taqdiri yiroq,
Ko'zimdan ko'nglimga to'kil, iltimos...
Yellar ishqim eltsin qaroqlaringga
Yo'lingga intizor bir juft qora ko'z,
Yomg'ir tomchilari bosib ketsinlar,
Sensizim, umrimning to'rt fasli ham kuz...
Latofat Amirova
@Zinnurayniy