Hali dilimga tugib qo'ygan yaxshiliklarim bor. Shunchaki hozir mavrid topolmayapman. Yozadiganlarim ham ko'p. Hayot insonni elarkan toki tepaga barcha kir-u nuqsonlari chiqib yonidagi yaqinlari esa to'kilib ketgunicha. Kim va nima qolishini ko'rishi uchundir balki, inson degan oliy zotdan.
Latofat Amirova
@Zinnurayniy
🧡🧡🧡🧡🧡🧡🧡🧡
Ba'zida insonlarning sizga bo'lgan munosabati naqadar samimiy🫂 ekanligini bilish uchun ham bir qadam ortga chekinib ko'ring👥.
Eng kuchli deb bilgan tuyg'ularning yaroqlilik muddati ham ana borsa 2, 3 yil. 🤚👤💔
Zinnurayniy
@Zinnurayniy
#Шарқ_юлдузи (06/2024)
#Ёшлар_ижоди
Ислом Али
СУРАТИНГНИ ЧИЗИБ БОРЯПМАН
Ризқим кетди гадодаТўлиқ ўқиш
оғзим юмуқ жилмайдим,
Унда нега хатолар
ёнимдан ҳеч жилмайдир?
Дунёга тик боқиб ман
битта сирдан воқифман.
Кўзидан нур қочган, лек
дунё ўзи билмайдир.
* * *
Бунча эзгин меҳр билан шавқат тилаш,
Бошинг урган даргоҳларинг тош каби зил,
Қандай оғир кулиб туриб унсиз йиғлаш,
Бир кун гулдек кўкарамиз ерда кўнгил...
Кўниб кеттим ёқам йиртар зардаларга,
Боқмай қўйдим дил кўтарар далдаларга,
Ишонмайман осмон ўпар ваъдаларга,
Гинам йўқдир, кек сақламам ҳеч аларга...
Синмадия кемтик сабр косаси ҳам,
Паймонамнинг поёнлари чуқур экан,
Ёқолмади ёлғон ёрнинг бўсаси ҳам,
Ҳаёт йўли мудом ўнқир - чўнқирмикан?
Кетмоқдаман осмонимнинг ёмғири кўп,
Ҳар курашда куракларим ер тишлаган,
Кўнгил берган ҳар кимсадан кўнгил узиб,
Кетмоқдаман ҳаёт мени "кишт - кишт"лаган...
Бир йўловчи бир йўлловчи қилгани рост,
Кимгадир дарс кимгадир дарз тақдир битик,
Берганим кўп бу курашда олганим оз,
Юраклари кемтик қалбнинг қадлари тик!
Ҳаво каби бўшлиқларга бош қўйдимми?
Чигал ўйлар кўчасида минг бир хато,
Шамолларга макон қилма шам кўнглимни,
Гар йиқилсам қадларимдан кўтар, Худо!
✍Латофат АМИРОВА
/channel/qashqadaryo_adabiyoti
🔹🔹🔹
Аллоҳ бизга меҳрибон.
Тиббиёт факултетида таълим олаётган талабани дарсга бораётганида машина уриб юборди. Уни дарҳол шифохонага олиб бориб жарроҳлик столига ётқизишди. Табиблар уни текшириб битта буйрагини дарҳол олиб ташлаш кераклигини айтишди. Чунки ундан шиддат билан қон кетаётган эди. Унинг оиласига хабар бериб бир хулосага келишларини айтишди...
Амалиёт муваффақиятли якун топди. Бир неча кундан кейин унда амалиёт ўтказган табиб унинг олдига кириб табассум билан деди:
— Қачонлардир қазо ва қадар ҳақида эшитганмисан?
— Ҳа эшитганман. Аммо мен буйрагимдан ажралдим доктор!
— Мен ҳам ўз кўзим билан кўргунимча сендай ўйлаган эдим. Сенинг буйрагингни олиб ташлаш чоғида бўйрагингдаги ғалати тўқималарни кўрдик. Уни олиб бўлгач таҳлил учун лабараторияга юбордик. Текширув натижасидан даҳшатга тушдик. Унда саратон бошланган экан.
Талаба деди:
— Бу билан сиз, ўша машина сени иккинчи ҳаётга қайтариш учун айнан жароҳатланган жойингни топиб урган, демоқчимисиз?!
Доктор:
— Сенчи, бу воқеани оддий тўқнашув деб ўйлайсанми?
Талаба кулиб деди:
— Бу аниқ қазо ва қадар!
Муҳаммад Ротиб Набулсий.
Банда гоҳида воқеаларнинг зоҳирига боқиб улардан хафа бўлади. Аммо кейинчалик вақт ўтгач уни ўзи учун хайр эканини англайди. Роббимиз бизга ҳоҳлаган нарсаларнинг ҳаммасида яхшилик бор.
@Zinnurayniy
***
Bezabon esa-da bo'lmam hech xafa,
Ranjimam ko'zlarin etsangda basir,
Qalbing suyamasa bori ne naf - a?
Mudom mardligiga bo'lmasang asir!
Bilaklari bo'lsa yukim olgani,
Kuraklari bo'lsa tashvishimda shay,
Yurakdan joy beray mangu qolgani,
Oyoqlarin ko'zga surtiblar yashay!
Nomardga yoshlarim oqizmasa bas,
Shamollar dilimni turtib o'tmasa,
Ming bir malikaga qilmasman havas,
Og'ir kunlarimda tashlab ketmasa!
Men-ku, ko'nglim ila payondoz bo'lib,
Duolar ketidan ulab duolar,
Istasa yuragim berardim yulib,
Afsus...
Sig'ingani mayda "xudolar"
Latofat Amirova
****
Раббим! Ҳар ижодинг ҳикматга мосдир,
Коинот низоми бекаму костдир.
Йўқдан бор қилиш-ку мангу санъатинг,
Бордан йўқ қилиш ҳам Ўзингга хосдир.
Мирзо КЕНЖАБЕК
@Zinnurayniy
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
***
Ko'ngilning girdida baxt qatim - qatim,
Eski asotirin kuylaydi qadim,
Al - amon yo'limni bo'shatingiz jim,
G'olib bo'lmoq endi mening navbatim!!!
Latofat Amirova
@Zinnurayniy
***
To'kilib bormoqda dilimdan hijron,
Poyoni bitmagan...
Bitmaydi hali...
Seni kimlargadir atagan Rabbim,
Mening qismatimdan tashladi nari...
Latofat Amirova
@Zinnurayniy
📚"Qarzga olingan umr"
Ayrim odamlar juda kech ketadi, ayrimlar esa aksincha — juda erta. Vaqtida ketganga nima yetsin...
Erix Mariya Remark
@Zinnurayniy
***
Yoʻq, yanglish emasdir bu hukm aslo:
Gullash bahor uchun, toʻkilmoq – bizim.
Agar torlik qilsa senga bu zamin,
Kel, koʻksimga bosh qoʻy, yigʻloqi Kuzim.
Koʻzyoshlaring uchun ariq qilaman
Vujudimning barcha tomirin oʻzim.
Yerga sigʻmasa gar, yoyaman koʻkka,
Kel, koʻksimga bosh qoʻy, yigʻloqi Kuzim.
Menga ham yot emas sendagi ranglar,
Hasratim – sorigʻ-u, sabrim – qirmizi.
Giryon-u rezonlik fitratimda bor,
Kel, koʻksimga bosh qoʻy, yigʻloqi Kuzim.
Kel, menga singib ket, kel, jonim, koʻzim!
Har kimga har qismat, toʻkilmoq – bizim...
©Shahzod Shodmon
2020. Sentabr, 3.
@shahzodshodmonov
#olis_yaqin_ovozlar
KETISH
Gumon ko‘ylagining yoqalarin yirt,
Ro‘yoga yo‘liqqan darvesh tashnaman,
Yetmish ikki tomirim uzilar chirt-chirt,
Sen haqingda o‘ylay boshlasam...
Ayqirib kelyotir sog‘inch ajdaho,
Ko‘kka o‘rlab-o‘rlab aytib bayotin,
Poklikka singishib mezonlar aro
O‘chmadi yoding...
Fasllar libosin yechdi erinmay,
Ishqimiz bitilgan teraklar o‘sdi
Daryoga to‘kilgan tomchidek inmay,
Taqdir yo‘l to‘sdi...
Yozsa adog‘i yo‘q so‘zlardan dil ziq,
Somon yo‘llar aro pastlab ketdi yer,
Isming – yuragimga tortilgan chiziq,
Manglayimda ter...
Muallaq bir navo allalar tanni,
Shovqinli sukutga to‘ldi o‘ng-u so‘l,
Omon bo‘l, unutma, qalbi vatanni,
Sevgilim, oq yo‘l!
Latofat Amirova
@yoshlikjurnali
yoshlikjurnali.uz
ТАБРИКОТ
1 сентябрь—шоир Ислом Али таваллуд топган кун!
КУЗАТДИМ ТОШКЕНТНИНГ ЧЎМИЛГАНИНИ...
Ҳиссиёт ва туйғулар шоири--Ислом Алининг ҳар бир шеъри ҳар қандай комил санъат асарида бўладигандек тугал бир композицияни касб этганлиги билан диққат жалб қилувчидир. Бироқ бир бутун композиция риштасида ярқ этиб кўзга ташланган дилкаш ва дилбар ўхшатишлар ҳам диққатимиздан четда қолмайди. Бу шеъриятнинг ўзига хос томони ҳам, худди шу ялт этиб кўзга ташланган ташбеҳларда намоён бўлади..
Шу маънода Ислом Али шеъларидаги алоҳида ташбеҳларни импрессионист рассом Винсент Ван Гогнинг алоҳида асарлари хусусида ёзилажак тақризлар ичига “едириб” кетган бўлур эдим.
Ўқиб, хотира дафтаримга муҳрланган мана бу: “ товонимга ниш уради ғам”, “ кўкрагимда кишанланган дил”, “турткилайман ўзимни ўзим” каби мисраларини эса машҳур Ренато Гутузо инъикос этган сюжетли картиналарга изоҳ сифатида ишлатгим келади.
Буниси бола кўнгил, шоирнинг талотум шаҳардаги ёмғирли бир кунда кузатиб, кўриб, чамалаб, завқланиб ва билохира чорхона шеър матосига кўчирган шеърий чизгилари:-- “Кузатдим Тошкентнинг чўмилганини”, “Булут сепиб турар сув офтобада”, “Кўпирган булутлар туйқус шитирлаб”.
Ислом Али бақироқ шоир эмас, сокин шоир. Одамови манзаарачи Исаак Левитанга монанд ёлғизликни ёқтирадиган, ёлғизлик ва жимжитликка топинадиган шоир. Етти қават ер остидан қайиш -қаттиқ қатламларни сокинлик ва ўйчанлик билан ёриб, сизилиб чиққан булоқ сувидек соф, сокин сўйлайдиган ва ўйлайдиган шоир.
У сокин ва сокит дашт-даманлар куйчиси. У кўз оолдимизда дашт дўмбираси ғамгин ва андуҳгин наволарини шаҳар гитарасининг шўх-шан ноталарига омихта қиладиган бир ижодкор сифатида намоён бўлади. У кўз олдимизда осмонўпар чўққи тоғлар салобатини камситмаган ҳолда дашту даман ва саҳроларни улуғлаган бир оқин--шоир сифатида гавдаланади.
Истеъдодли ёзувчи Байрам Алининг осма чироқ ёруғида, фалсафий мушоҳадалардан келиб, чиқиб айтган яхши бир гапи бор. Ёзувчи, инсонлар кимнидир соғинганида кўзлари кўришдан тўхтайди. Кўздан кўра ўткирроқ басират нигоҳлари ишга тушади. Шунинг учун ҳам, биз яқинларимизнинг асл сийрати ва тийнатини фақат соғинганимизда кўра оламиз, деб таъкидлаган.
Ислом Алининг этаклари осмонларга туташиб кетган дашт-даманлардаги худруй гиёҳлари иси келиб турган шеърлари мутолаасидан кейин авваламбор қалбимда юрт соғинчи жўш ура бошлайди, кейин хаёл лавҳида нуктасанж ёзувчи Байрам Алининг юқоридаги андишаси кўриниш беради.
Ислом Алининг она қишлоқ, қишлоқ манзаралар, қадрдон қишлоқ кишилари тараннум этилган шеърларидаги тиниқлик ва самимият худди шу соғинч чашмасидан сув ичмаяптимикин, деб ўйлаб қоламан.
Қават-қават соғинч ва дард акс этган шоир сатрларини ӯқиганинг сайин кӯнгил тозариб боради.
1-сентябрь биздаги барча мактабларда "Билимлар куни" нишонланади. Шеърият мактабида эса--шеър базми, каломи бадеъ—тантанаси ҳукмфармолик қилади. 1-сентябр худди шу шеърият мактабининг аълочи ва пешқадам бир ўқувчиси бўлган шоир Ислом Алининг мавлуд айёми—таваллуд топган кунидир. Мен ҳам шеърият мактабининг бир шогирди сифатида қачонлардир она тили хат-хат дафтарига Ислом Али назмига бағишланган юқоридаги иқтибосларни рўйнавис қилиб қўйган эканман. Шеърият мактаби бўйича синфдошим бўлган Ислом Али бу қайдларни ўқиб кўкси кўтарилса не ажаб, деб ўйлаб, хийла пароканда ва тарқоқ қайдларимга қуйидаги саккизликни илова қилдим:
Шеърият ерини урмадим пастга,
Бу ерда топиндим хорларга, хасга,
Қай ерни ер дединг деган ҳар касга,
Ислом Али турган ерни, ер дедим.
Дардли шоир дардли шеърни дер, дедим,
Берсанг, майли, дардли шеърни бер, дедим.
Шеърият ерида сарнишин шоир,
Ислом Али ёзган шеърни, шеър дедим.
Сайфулло Қулаев,
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси.
Душанбе шаҳри.
* * *
Уялинглар! Аёллар билан
Баҳслашманглар, қилманглар пойга.
Лекин барча ғалабаларни
Ташланглар уларнинг пойига.
Аёлларга кетмон бермангиз,
Аёлларга берманг белкурак.
Аёлларга кўнгил беринглар,
Аёлларга беринглар юрак.
Маҳкум қилманг темир-терсакка
Ҳеч Моҳирўй, ҳеч Турсунойин.
Аёллари эркакшода халқ
Хотинчалиш бўлади доим.
✍Матназар Абдулҳаким
@Quddus_Asad_sahifasi
Менинг тилим бол талаб, мен тилимни болталаб,
Бир хабар олмоқчиман дунёнинг аҳволидан.
***
Бунча эзгин меҳр билан шавқат тилаш,
Бошинг урган даргоҳларинг тош каби зил,
Қандай оғир кулиб туриб унсиз йиғлаш,
Бир кун гулдек кўкарамиз ерда кўнгил...
Кўниб кеттим ёқам йиртар зардаларга,
Боқмай қўйдим дил кўтарар далдаларга,
Ишонмайман осмон ўпар ваъдаларга,
Гинам йўқдир, кек сақламам ҳеч аларга...
Синмадия кемтик сабр косаси ҳам,
Паймонамнинг поёнлари чуқур экан,
Ёқолмади ёлғон ёрнинг бўсаси ҳам,
Ҳаёт йўли мудом ўнқир - чўнқирмикан?
Кетмоқдаман осмонимнинг ёмғири кўп,
Ҳар курашда куракларим ер тишлаган,
Кўнгил берган ҳар кимсадан кўнгил узиб,
Кетмоқдаман ҳаёт мени "кишт - кишт"лаган...
Бир йўловчи бир йўлловчи қилгани рост,
Кимгадир дарс кимгадир дарз тақдир битик,
Берганим кўп бу курашда олганим оз,
Юраклари кемтик қалбнинг қадлари тик!
Ҳаво каби бўшлиқларга бош қўйдимми?
Чигал ўйлар кўчасида минг бир хато,
Шамолларга макон қилма шам кўнглимни,
Гар йиқилсам қадларимдан кўтар, Худо!
Латофат Амирова
@Zinnurayniy
***
Xudojon, ularning osmoni oqmi?
Mening peshonamning bitigi qora,
Qalbim suyaguvchi tog'laring yo'qmi?
Nahot taqdirimning xati ming pora? ...
Latofat Amirova
@Zinnurayniy
#Ibrat
Yapon madaniyatida "kinsugi" deb nomlangan san’at turi bor. Unga ko‘ra biror buyum singanda uni oltin bilan tuzatishadi va bu orqali uning qiymatini oshirishadi.
Hayot ham seni sindirib qo‘ysa, sen o‘zingni oltin xususiyatlar bilan tuzat. Sabr qil! Taslim bo‘lma! Ishon, bu sening hayotingning qadrini oshiradi.
@Zinnurayniy