zinnurayniy | Unsorted

Telegram-канал zinnurayniy - Ko'ngil bekati

-

So'z ila boshlangan dunyoni, Ishq bilan tugatib ketaman! Latofat Amirova @Zinnurayniy

Subscribe to a channel

Ko'ngil bekati

Kimgadir ko'nglingni yorgandan ko'ra,
Boshingni yor devorga urib,
Taskin - tasallini O'zidan
so'ra,
Yolg'iz U barini turibdi ko'rib.

Yaxshilik tarozi mezoni esa,
Bosaver qarsillab singunicha to,
Qalbingni qaysidir tug'yonlar ezsa,
Javobini O'zi beradi yakto!

Hech chorang qolmasa, kulmasa omad,
Zax toshlar quchishsa mag'rur qaddingni,
Sabr qil, shoshilma, bu ham bir hikmat,
Qora ko'lankaga berma qadringni !

Hali quyosh chiqar, kun kelar xushbaxt,
Kutgan kutmaganing olqishlari mo'l,
O'n besh qorong'u kun tugaydi bir vaqt,
Yorug' kunlargacha, singlim, omon bo'l!

Latofat AMIROVA

Читать полностью…

Ko'ngil bekati

@Zinnurayniy

Читать полностью…

Ko'ngil bekati

#Шарқ_юлдузи (08/2024)
#Мушоира

Муҳаммадсоли Улуғбек

Мавлуда Рўзиева

Сайёра Раҳимий

Ҳамро Бону

Расул Раҳмон

Латофат Амирова

Бизни кузатиб боринг:
TelegramFacebook | web-sayt

Читать полностью…

Ko'ngil bekati

فَٱسْتَجَبْنَا لَهُۥ وَنَجَّيْنَـٰهُ مِنَ ٱلْغَمِّ‌ۚ وَكَذَٰلِكَ نُـۨجِى ٱلْمُؤْمِنِينَ

Бас, Биз унинг (дуосини) ижобат қилдик. Унга ғамдан нажот бердик. Мўминларга шундай нажот берурмиз..

Quran 21:88

@Zinnurayniy

Читать полностью…

Ko'ngil bekati

ХОТИРА

Хайр, агар сизни бошқа кўрмасам,
Сўнг бор қўлингизни қўлимга қўйинг.
Ўлсам, гуноҳимдан кечинг, ўлмасам,
Ўша гуноҳимни бўйнимга қўйинг.

Агар кўмган бўлсам сизни озорга,
Кўз ёшингиз янглиғ кетай тўкилиб.
Ўлсам, кўмилишим тайин мозорга,
Ўлмасам, хаёлга ётай кўмилиб.

Жавоб тополмадим битта жумбоққа…
Мени ўшал битта нодонга йўйинг.
Ўлсам, қўйинг, майли, қора тупроққа,
Ўлмасам, мени ўз ҳолимга қўйинг…

Одил Икром

/channel/IslomAli_shoir

Читать полностью…

Ko'ngil bekati

Siz ahloqingiz ila qalblarda(n) qolursiz!

@Zinnurayniy

Читать полностью…

Ko'ngil bekati

Edinburg.

VII asrda tashkil etilgan va Yevropaning eng qadimiy shaharlaridan biri.

Qiziqarli fakt: Garri Potter haqidagi birinchi kitobni Joan Rouling shu shaharda yozgan ekan.



@Zinnurayniy

Читать полностью…

Ko'ngil bekati

#МЕТИН_ИРОДА

🔰🔰🔰


25 ёшида онаси вафот этди.
27 ёшида хулқи ёмон одамга турмушга чикди. Пули, жисми, ҳис-туйғулари топталди.
28 ёшида кўп қийинчиликлар ва руҳий азоблардан сўнг эридан ажрашди.
29 ёшида ҳукумат берадиган озгина нафақа ҳисобидан кун кўриб юрди.
30 ёшида бир неча марта ўз жонига қасд қилмоқчи бўлди.
31 ёшида бир неча босмахоналар чоп этишни истамаган китобини нашр қилди.
35 ёшида тўртта китоби босилиб чиқди.
42 ёшида янги чиққан китоби нашр қилинган куни 11 миллион нусхадан кўпроқ сотилди.
Бу аёл машҳур “Гарри Поттер” асари муаллифи Жоан Роулинг, китоб сотиш орқасидан миллиардер бўлган биринчи ёзувчи. Аммо у ҳеч қачон мол-давлатга берилган эмас. Бутун дунёдаги хайрия ишларига тинмай сарфлагани учун бойлиги тезлик билан камайиб бормоқда.
Жоан Роулинг Британияда одамларга энг кўп таъсир кўрсатган шахс сифатида тан олинган ва “Шараф” ордени билан тақдирланган.

("Қалблардан сўранг" китобидан).

@ZINNURAYNIY

Читать полностью…

Ko'ngil bekati

ҚЎШТИРНОҚ

Қавслар ичида муҳаббат,
Гул унган тилимнинг учида...
Ўйлабман бир умр хуш суҳбат,
Кимсага юпинмоқ беҳуда...


Тумандек тарқайди шод(у)монлик,
Кўнгиллар кўнглимдан зар талаб,
Қайларда қолди у хушхонлик,
Ёқамни ертишар зардалаб,


Сўзларнинг сўнгида ундовлар!
Қадди тик, дил эгик, кўзда мунг,
Тўрт ёнинг...Бир жонинг... Алдовлар...
Бахт кутган кўнгилда ёш ҳўнг - ҳўнг...

Хаёлий кузаклар сершамол
Дайди бу рўёда бир қўноқ,
Паришон ўйларинг йиғиб ол,
Ранжима, бу дунё қўштирноқ!

✍Латофат АМИРОВА

/channel/qashqadaryo_adabiyoti
🔹🔹🔹

Читать полностью…

Ko'ngil bekati

*   *   *

"... Ҳалол меҳнат, содиқ дўст, чин ёр
Ростакам бахт, асл оромдир.
Золим учун қилинган меҳнат
Тўнғиз гўштидан ҳам ҳаромдир..."

       ✍Матназар АБДУЛҲАКИМ

          ("КЎЧКИ" достонидан)
@Zinnurayniy

Читать полностью…

Ko'ngil bekati

  ...Намоз ўқияпсан. Атрофингда фарзандинг ўйнаяпти. Сен сажда қилган заҳотинг устингга сакраб, орқангдан сени маҳкам қучоқлаб олди. Фарзандингни бу ишидан асло ғазабланма. Болалигини инобатга олиб, саждангни узайтир.
Эҳтимол бу сенинг нажотингдур.
  ...Аллоҳнинг китобидан бир оятни ўқиганингда кўзларинг ёшланди.Эҳтимол бу сенинг нажотингдур.
  ...Кўча кўйда гўзаллигини ошкора қилиб юрган аёлни кўриб қолдинг. Унга қарамасдан, юзингни бур ва истиғфорингни айт. Эҳтимол бу сенинг нажотингдур.
   ...Кимдир сенга туҳмат қилди. Уни уриб, сўккинг келди. Шу заҳоти Аллоҳ таолонинг қовлини эсла: «Улар ғазабини ютадиганлар ва одамларни авф этадиганлардир. Аллоҳ яхшилик қилувчиларни ёқтиради» (аали имрон 134 оят ). Шундай экан, ғазабингни ют ва уни кечир.
Эҳтимол бу сенинг нажотингдур.
  ...Сенга кимнингдур шарманда бўлган видео ролиги етиб келди. Бу ролик сенга келиб тўхтасин. Уни ҳеч кимга юбориб тарқатма.
Эҳтимол бу сенинг нажотингдур...
  ...Доктор Муҳаммад Ратиб ал Набулси жаноблари шундай дедилар:
  – Аллоҳ ягона Зот. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Агарда бир дона чумолини ғарқ бўлишидан асраб қолсанг, бу ишинг Аллоҳнинг даргоҳида йўқолиб кетмайди.
  ...Бир кун келиб ҳаёлга ҳам келмайдиган, оддийгина қилган бир кичкинагина ишимиз ҳисоб китоб кунида мезонларимизни тақсимлаб, ҳал қилиб бериши мумкунлигини биз қаердан ҳам билар эдик. Шундай экан, ҳеч кимни камситма, ҳар қандай ишни Аллоҳ учун қилишга эринма, мутакаббир ҳам бўлма. Доим бир ишни қилишдан аввал ўзингга ўзинг «Эҳтимол бу менинг нажотимдур» деб айт.
Шунда ҳаётинг давомида қандай қилиб хайр садақа тақдим қилиш ва саҳийликда узоқ муддатли ғалабани қўлга киритганингни кўрасан.

@Zinnurayniy

Читать полностью…

Ko'ngil bekati

#masal #umr_manzaralari

⸺ Дорда юриш қийин эмас, буни сен ҳам уддалашинг мумкин,  ⸺ деди бир куни дорбоз ёш фарзандига.
⸺ Агар қийин бўлмаса, нима учун баландга чиққанлар йиқиладилар? ⸺ сўради фарзанд.
Дорбоз жавоб берди:
⸺ Йиқилишларининг сабаби шуки, улар қанча баландга чиқса, шунча пастга қарайди. Ичларида жудаям баландлаб кетдим, деб ўйлай бошлайди. Сен эса бундай қилма. Тепага кўтарилганингда осмонга қара. Осмоннинг кўз илғамас узоқлигини, ўзингнинг ердан арзимас, жудаям арзимас даражада юқорига кўтарилганингни ўйла.

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Ko'ngil bekati

***

Нега бунча ноангламдир инсон таъби,
Ҳар нигоҳки, қарашлари эзгин - эзгин,
Билгим келар қанақадир қуёш таъми?
Хазон янглиғ хаёлларим тизгин - тизгин...

Осмон оғиб келаётир юрагимга,
Юлдузлардек сачраб чиқар кўзда синчим...
Мен тоғларни ортиб олдим курагимга,
Энди ойнинг синиғидек чил-чил ичим...

Юрар йўлим миллардайин такрорий, бир!
Фасллардай алмашаман гуллаб, сўлиб...
Қароқларим дарё бўлса, кафтларим қир,
Бир кун қайта туғиламан Қуёш бўлиб!

✍Латофат АМИРОВА

/channel/qashqadaryo_adabiyoti
🔹🔹🔹

Читать полностью…

Ko'ngil bekati

"SHARQ YULDUZI" JURNALI
2024.8 - son.

Читать полностью…

Ko'ngil bekati

Eng goʻzal tuygʻulardan biri – ortingga oʻgirilasan va Robbing senga bergani-yu sendan olgani nimaiki boʻlsa barchasi faqat xayringga boʻlganini koʻrasan. 🌹

Читать полностью…

Ko'ngil bekati

#xayrlikun #rivoyat

Бир аъробий айтган экан:
⸺ Одамлар сени ёқтирди нима-ю, ёқтирмади нима. Ҳеч кимнинг ўз жаннати йўқки, олиб кирса...

@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Ko'ngil bekati

Қиш...

Қорлар ёғиб берди дурдек ярқираб...
Кўнгилнинг бир чети ҳапқириб кетти...
Еркўзгу самога боқди ялтираб,
Оқнурга беланди борлиқнинг эти...

Самоват сеҳрли куйин куйлар жим,
Рақс этиб ёғилар инжа - инжа қор,
Табиат қўлига дутор тутган ким,
Ишкомлар бўйнида реза - реза тор!

Боботоғ қорлари минг йилдан ошган,
Томларда тутайди мўри беаёв,
Кўчада ҳар жон бор уйига шошган,
Аёз - юзларини чаққан номсиз ёв!

Дераза раҳнида паҳмоқ мушукча,
Ойналар саҳнига чизилмиш қиров,
Кимда қалин қўлқоп, кимда этикча,
Арча ўйинчоқлар кўтарган биров...

Қандайин ёқимли, нақадар ажиб,
Эртакка айланган кўчалар кумуш,
Самога боқасан майин жилмайиб,
Ҳовучлаб - ҳовучлаб бахт тўкади қиш!

✍Латофат АМИРОВА

/channel/qashqadaryo_adabiyoti

Читать полностью…

Ko'ngil bekati

Adham Egamberdiyev

@Zinnurayniy

Читать полностью…

Ko'ngil bekati

Arab donishmandlari shunday deyishgan:

Qalam ushlaganlarning hammasi ham kotib bo'lavermaydi.
Qog'oz qoralaganlarning hammasi ham muallif hisoblanmaydi.
Iboralarni tushunarsiz qilib so'zlovchilarning hammasi ham faylasuf bo'lavermaydi.
Masalalarni yodlaganlarning hammasi ham olim emas. Labi pichirlayotganlarning hammasi ham zokir emas. Yashash tarzi tang bo'lganlarning hammasi ham zohid emas.
Ot minganlarning hammasi ham chavandoz emas. Salla o'raganlarning hammasi ham shayx emas. Mo'ylovi sabza urganlarning hammasi ham yigit emas. Boshi egiklarning hammasi ham mutavoze' emas.   Kulayotganlarning hammasi ham masrur emas.          

Yashayotganlarning hammasi ham inson emas...

🍀 @Zinnurayniy

Читать полностью…

Ko'ngil bekati

❤️
@Zinnurayniy

Читать полностью…

Ko'ngil bekati

#iqtibos #ruhiyat #munosabatlar

Инсонни кечирган ҳаёти эмас, аслида кўнгил қўйган инсонлари шакллантиради.

© ГЁТЕ

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Ko'ngil bekati

GARRI POTTER KITOBLARIDA YASHIRINGAN 3 SIR

   Peshonasida belgi bor Garri ismli bolakay bugun butun dunyo bolalari va yoshlarining qalbidan joy olib, u haqidagi kitob "XXI asr dunyo kitobi" nomiga sazovor bo'ldi. Muallif Joan Rouling (J.K.Rowling) esa tarixda ilk milliarder-yozuvchi sifatida Ginnes Rekordlar kitobiga kiritildi. Uning kitoblari bir sutkada 4 million nusxada sotilgani esa eskpertlar tomonidan "Kitobxonlik va noshirlik tarixida fenomen" deb ta'riflandi. Lekin bu kitoblarda yashiringan asosiy uch sir bor.
   Asarda ishlatilgan sehrli so'zlar va afsunlar lotin va grek tiliga mansub hisoblanadi. Misol uchun, "Albus" ismi "oq", "Severus" ismi "qahri qattiq", "rubeus" so'zi "qizil", "ekspekto patronum" afsuni "himoyachini chaqiraman" deb tarjima qilinadi. Yozuvchi talabalik yillarida antik tarix, madaniyat, mifologiya, lotin hamda grek tillarini chuqur o'rganib, bilimlarini kitob uchun ishlatgan.

@Zinnurayniy

Читать полностью…

Ko'ngil bekati

Uxlagan insonni qattiqroq shovqin va yoki sekin sas orqali ham uyg'ota olasan.
Ammo, o'zini uxlaganga solgan odamni uyg'otishga urinish behuda.

Mahatma Gandi
@Zinnurayniy

Читать полностью…

Ko'ngil bekati

#ИҚТИБОС

🔰🔰🔰

Шамдондаги шамдан ибрат ол юрак, ёритмоқлик учун ёнмоғинг керак!

          ✍Жалолиддин РУМИЙ
@Zinnurayniy

Читать полностью…

Ko'ngil bekati

УМР

Бари такрорий, ҳаммаси эски,
Алмисоқдан буён айланар гардиш,
Умр одимлари ҳар недан тезки,
Дунё - қароғингдек қопқора, бўмбўш

Мен ортта, сен олдда, ўртада хотир...
Изимиз юзини босган хавотир...
Кўнгил кўнганлигин унутаётир...
Менга етмагани ишқ ва ҳаводир...

Тўкилади ёмғир, ёғилади қор
Фасллар аритар ғамни, ғуборни,
Хаёллари оғир, кокиллари дор,
Унутиб бўларми сендек дилдорни?!

Шамол сўроқлайди, гумбурлар чақин,
Олис бир кулбада увушган бир жон,
Қамар йироқлайди, булутлар яқин,
Томчилар зарбидан жаранглайди жом...

Мен ортга чопаман, қадамлар илдам,
Чўчиб уйғонаман бари рўё, туш...
Бир кун йўқликларга сингишсам, кетсам,
Сен мени борлиққа менгзагин, эй хуш...

Кўклам ёйилади, шамс отади ўқ,
Фазода минг бир қуш қилади ишва,
Чилла ёз, хазон куз, рутубат совуқ
Кузаклар ўрнини бўшатар қишга...

Майсадек тебранар дилда бир эпкин,
Шовқинли сукутга тўлар ўнгг-у сўл,
Умр кўзда ёшдек думалар секин,
Манзил - қош ораси аро кечик йўл...

Манзил - қош ораси аро кечик йўл!

✍Латофат АМИРОВА

/channel/qashqadaryo_adabiyoti
🔹🔹🔹

Читать полностью…

Ko'ngil bekati

Tannoz

Bir qishloqlik qiz edik avval,
Tezak bilan õchoq yoqardik.
Qalbi muzdek sovuq shaharda
Mehr qochdi qordek oqardik!

Biz õshaydik, kõcha changitib,
Qum qasr-u loy - loy õynagan.
Endi aqllarni gangitib,
Suluv bõldik ishqdan tõymagan!

Biz õshaydik, rõza oyida
Soch berkitib ramazon aytgan.
Ayb qildikmi Xudo oldida,
Vijdon qaytgan, oqibat qaytgan!

Biz õshaydik, qõshni bolaga
Qõnjimizdan mayda tosh otgan.
Endi yiĝlab bir tor xonada
Tunlar otgan, tongimiz botgan!

Biz õshaydik, maktab hovlida
Olmalarni talashib tergan.
U sinfdosh yigit xatini
Mingga bõlsak, yana xat bergan!

Bugun na shõx, na bir shaddodmiz,
Bugun bizda makr, xiyla, noz...
Endi, u sof qizchaga yotmiz
Endi, nuqul tannozmiz, tannoz!!!

Latofat Amirova

@Zinnurayniy

Читать полностью…

Ko'ngil bekati

Карим БАҲРИЕВ

МУНОЖОТ

Ноаён,
Бепоён,
Улкан дунёда
Инсон – бир тўзиган гард каби, э-воҳ.
Миллиард одамларга тўлган дунёда
Ҳеч битта одамни унутма, Аллоҳ.
Кишини ғам билан қолдирма якка,
Ҳеч кимни йўқликнинг қаърига отма.
Номардга – дил бергин, қўл бергин – мардга,
Мени ҳам унутма.

Токим қуёш чиқар ҳар тонг саҳарда,
Коинотда ҳорғин ер кезар токим –
Бу кенг самоларда,
Қаро ерларда
Ўзингсан ҳоким,
Аллоҳим.
Беморга шифо бер, соғларга – умр.
Ёлғизга – йўлдошу, юпунга – тугма.
Очларга – нон бергин, тўқларга – шукур,
Мени ҳам унутма.

Уйсизга – уй қургин, йўлсизга – йўл бер,
Саҳрога – ёмғиру, тоғларга шамол.
Маддоҳ фаҳм топсин, гунгларга тил бер –
Муаттар сўзларни айтсин бемалол.
Борларга – инсоф бер, ғарибга – сабр,
Ботирга – тулпору, олимга – рутба.
Ким ўлса, бер майин тупроқли қабр,
Мени ҳам унутма.

Ёзда нурлар сочгин, қишда қор ёғсин,
Кўкда – бургут, сувда балиқлар оқсин.
Кар қулоқлар ногоҳ очилсин, Аллоҳ,
Кўр кўзлар ярқ этиб оламга боқсин.
Сендан бошқа ҳеч ким бермас беминнат,
Кимдан ҳам тилайлик, воҳ, сендан бошқа –
Шафқатни ҳеч кимдан сен дариғ тутма,
Адашган барчани ҳақ йўлга бошла,
Мени ҳам унутма.

Нафсимни жиловла ва ҳирсни совут,
Руҳимни чархлагин, кўнглимни кенг қил.
Бешикдан тушганнинг тулпори – тобут,
Бизни ҳам азизлар қошида тенг қил.
Биҳишт ариғидан асал сут ичир,
Тириклик гулини асло сўлитма.
Ғофилни кечиргин, ҳаммани – кечир,
Мени ҳам унутма...
Кечир.

Читать полностью…

Ko'ngil bekati

***

Daraxt ko'z yoshidek to'kilar barglar,
Shamol silab o'tar vido onida,
Bizga yarashmadi bu safar baxtlar,
Yutqazdik taqdirning imtihonida!!!

Latofat Amirova
@Zinnurayniy

Читать полностью…

Ko'ngil bekati

#МУНДАРИЖА

«Шарқ юлдузи» журналининг 2024 йил, 8-сони нашрдан чиқди. Мундарижа билан танишинг. Журналда асарлари эълон қилинган муаллифлар ижодини, имкон қадар, мактаб ўқувчиларига таништиринг.✨

(Тез орада янги сон мавзуларидан намуналар жойлаб борамиз)

Бизни кузатиб боринг:
TelegramFacebook | web-sayt

Читать полностью…

Ko'ngil bekati

ИСЁН

Тақдир бизни толе деган тегирмонда тилкалайди,
Узун йўллар аро майда қадамлардек майдаландик,
Мен ўйнаган қўғирчоқни бугун қизим эркалайди,
"Бугун - ўтмиш, кеча - кечмиш"
билмам яна не аталдик?

Осмон ўша, замин ўша, ўша яйлов , қирларимиз,
Биз ҳам ўша лекин энди улғайган ҳуввв ўйларимиз
Кундан кунга ўғлимизга кўчиб борар бўйларимиз,
Соғинч қалқиб титраб турар дилга туташ куйларимиз...

Ака, йўлим олис эди, манзилларим хира, туман,
Етарман деб ўйлаб эдим, қаро кунлар бир кун тугаб,
Тонгги отмас тақдиримнинг тунларида яна жимман,
Нега, Қуёш отай демас кетмасидан жисмим нураб?!

Кўнсаммикан бир телбадек кетсаммикан сувдек сингиб,
Кўз тикканим олис макон
остонамдан ҳатлолмайман,
Титранаман кузги баргдек,
Ҳар поёнга юрак тўкиб
Барчасига ҳорғин кўниб
тақдир шу деб атолмайман!

Нега кўниб кетолмайман?
Нега кўниб кетолмайман?!

✍Латофат АМИРОВА

/channel/qashqadaryo_adabiyoti
🔹🔹🔹

Читать полностью…
Subscribe to a channel