Умр ўткинчи, вақт бешафқат.
Таъсирли воқеа ўқинг, фақат йиғламанг😢
Улар турмуш қурганларига ўн йил булди. 10йил яшаб, аёлини сева олмади. Аёли билан бирга яшасада, уни кўргани кўзи йўқдек эди гўё. Буни ҳаммасини аёли билар эди, аммо сабр билан эрини севишда давом этар эди..
Айниқса аёлини сўнгги йилдаги одати ёмон ғашига тегар эди. Ҳар кун тонг отса уйғонибоқ юзида табассум билан:
- Аллоҳга шукр, яна бир янги кун келди. Мен бу кунни бахтиёр яшаб ўтказаман,- дер эди.
Аёлни барча нарсадан ҳабари бор эди. Эрини ўзга ёш аёл билан яшашини ҳам билар эди, аммо билмасликка олар эди. Барчасига сабр қилиб эрига югуриб елиб хизмат қилар эди. Аммо у эр....
"Энди бас! Мен ортиқ чидай олмайман, ажрашаман. Нимага керак уч инсон қийналиши?!" деди эркак ўз-ўзига..
Бир кун ишдан вақтли уйга қайтган эр ажралиш учун ариза бермоқ ниятида ҳужжатлар турадиган қутини титкилай бошлади. Бироқ аввал ҳеч кўрмаган бир папкага кўзи тушди. Қизиқиши ортиб папкани олиб титкилаб ўқий бошлади..
Аёлини номига ёзилган шифокорлар ташхиси, ҳар хил анализ қоғозлари қалашиб ётарди. Энг қўрқинчлиси энг сўнгги касаллик варақасига "6ойдан... 18 ойгача" деган ташхис ёзилган эди...
Ҳозиргина аёли билан ажрашмоқчи бўлиб турган эркакни бадани музлаб қолди. У бир нарсани ўйлар эди холос...
"Аёлимни қандай сақлаб қолиш чораси бор? Керак бўлса ҳаётимни бераман! Керак бўлса жонимни тикаман, фақат уни йўқотишдан қўрқаман. Эй Аллоҳим уни мендан олиб қўйма!"
Эркак аёлини жонидан ортиқ севишини айнан ўша чоғда англади. Энди унга ҳаёт бошқача эди. Аёлига ғамхўрлик қила бошлади. Ҳар кун ҳар дақиқа аёлини ёнида бўлди, аммо жуда кеч эди..
Атига икки ойгина аёлига бахтиёрлик онларини ҳадя эта олди холос.
Ўзи ҳам ҳақиқий бахтни икки ой ҳис қилиб яшади..
Аёли ҳаётдан кўз юмди.. Эркак аёли тобутини елкасида кўтариб, шунчалар қадди букилдики, гўёки 100 йилга қаригандек. Энди унга ҳам ҳаёт керак эмасдек.
Уйига келиб, тўйларини ўн йиллик кунида аёлини илтимоси билан ҳар иккиси ўз ниятини ёзиб қоғозларни яширгани ёдига тушди. Шошилиб аёлини ёстиқларини остини тита бошлади ва у қоғозни топди
Аёлини қоғозига:
"Аллоҳим! Умримни сўнгги дақиқаларини улар билан бахтиёрликда ўтказсам"- деб ёзилган экан..
Эркакни қоғозига эса:
"Аллоҳим! Қачон бу аёлдан қутулиб озод бўламан?"- деб ёзилганди..
Ҳар иккисиниям орзуси ушалди. Аммо эркак энди бошқа инсонга айланган эди.
Қоғозларни парчалаб кўзида ёши билан ҳавога учирар экан ўзига ўзи дер эди:
"Эй вох! Кеч қолдим. Ўз бахтимни ўз қўлларим билан кўмдим. Мен нодон вақтни бой бердим!"...
☝️Қадрлайдиган инсонингизни вақт ўтмасидан қадрига етинг. Зеро умр ўткинчи, вақт бешафқат.
➰➰🌸🌸➰➰🌸🌸➰➰🌸🌸➰➰
Музнинг ўтмиши сув эди , келажаги ҳам сувдир !
Унда харорат нима қилсин ?
Худди шундай , инсонни ўтмиши тупроқ эди , келажаги хам тупроқ !
КИБРГА ЙЎЛ БЎЛСИН ☝️!....
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ .... ХАЙРЛИ ТОНГ АЗИЗЛАРИМ !
☘☘☘☘☘☘☘☘☘☘☘
Аллох юртимизга тинчлик , танимизга соғлик , ва хонадонларимизга ўз нурини ато этсин ! Қалб осмонингизда хамиша куёш порласин , кайфиятингиз хуш , дилларингиз чоғ ва хар бир кунингиз хайру - барокатларга тўла булсин !
🍀🍀🍀🍀🍀🍀🍀🍀🍀
Кун давомида сизга ва сизнинг жондан азиз яқинларингизга аьло кайфият доимо ҳамрохингиз бўлишини тилаб қоламан
Welcome, Ogulsuray Kakajanova
🔸 @fovbot — professional tool for managing Telegram groups
Бахтли инсон ҳеч қачон бировга озор бермайди, чунки уни бунга вақти ҳам ҳожати ҳам йўқ....
Бошқаларга озор бериш бахтсиз инсоннинг иши, шундай экан, ундайлар билан курашманг.
Аксинча бахт тиланг ва йўлингизда давом этинг…
Билмаймиз кимнинг қанча умри қолган, зеро шундай экан бу ҳаётда қўлингиздан келса яхшилик қилинг, қўлингиздан келмаса ёмонлик қилманг. Чунки олдинда ҳар бирининг ўз тўлови бор....
Аллоҳ ризолигига олиб борадиган барча йўлларни ўрганиб чиқдим. Энг қисқа йўл одамларни севинтириш эканлигини кўрдим...!
© Хўжа Аҳрор Валий
Faqatgina go‘zal, yaxshi niyat qiling va yo‘lingizda davom eting. Qazo-qadar, niyatga oshiqdir. Chekkan zahmatingiz, kun kelib rahmat bo‘ladi...
Xayrli tun!!!✨❄️
Юз йил камлик қилар висоллар учун,
Минг йилча соғиниб яшасам керак.
Ўхшатма қуёшга, ой ва юлдузга,
Ўхшасам бир хасга ўхшасам керак.
Эҳтимол қайтарман бир куни ҳориб,
Толиқиб қайтаман мадорсиз, бежон.
Қайтаман сен кечган соғинчни олиб,
Ва қайта қалбингга чўкарман ишон.
Нигоҳинг тун билан қоришган маҳал,
Ёки эсганида тонги саболар.
Ёдингга жо бўлиб қоларман ҳар гал,
Севгидан куйласа маҳзун наволар.
Чирт ёпиб кетаман ҳижрон эшигин,
Қўл силтаб кетаман бари-барига.
Унгача ўзингни эҳтиёт қилгин,
Унгача дил берма бирор зебога.
Оз қолди азизим... жуда оз қолди,
Шу ҳижрон аршидан ўтсам бўлгани.
Эҳтимол ўшанда югуриб елиб,
Борарман қошингга сени кўргани.
Юз йил камлик қилар висоллар учун!
✍Маъмура Муҳаммад
Boqiy ne’mat foniy narsalardan afzaldir..!
Oriflardan biri bunday dedi: “Agar dunyo tugaydigan oltin, oxirat esa zavol topmaydigan sopol bo‘lsa ham, oxirat dunyodan afzal bo‘lar edi. Holbuki, dunyo tugab bituvchi sopol va oxirat esa bitmas-tuganmas oltindir”.
Bu ma’noni Rasululloh sollallohu alayhi va sallamning mana bu hadislarida ham o‘qishimiz mumkin:
Ibn Marduya Abu Hurayra roziyallohu anhudan rivoyat qiladi: Rasululloh sollallohu alayhi va sallam dedilar:
“Dunyo hayoti mato (o‘tkinchi)dir. Uning ne’matlari orasida qarasang, quvontiradigan, (uyda) yo‘qligingda o‘zini va molingni saqlaydigan soliha ayoldan yaxshisi topilmaydi” (Imom Suyutiy, “Ad-durrul mansur”).
✨🌙🕊
Tuningiz tinch va osuda oʻtsin!
Hamisha Allohni panohida boʻling, azizlarim!
✨🌙🕊🤍
🏁 Тест «Dam olish uchun test "FILIMLAR" Tuzuvchi: Xolkuziyeva Zaynura» закончен!
Вы ответили на 12 вопросов
🥇 Muhammadiyev_N_A – 10 (1 мин 32 сек)
🥈 Billura – 7 (39.8 сек)
🥉 @J_Botirovna – 3 (40.5 сек)
4. . – 2 (14.1 сек)
5. @UZB_27_61 – 2 (15.6 сек)
6. Atamurodov – 2 (23.7 сек)
7. D.Mavlonova – 2 (31.3 сек)
🏆 Поздравляем победителей!
Bir olim dengizni narigi chekkasiga o’tish uchun kemachini yollaydi.
Yo’lda u kemachidan «o’qiganmisiz?» deb so’raydi. «Yo’q» degan javobni olgach, «essiz shuncha umrni behuda sarflabsiz» deydi. Kemachi indamay qo’yaveradi.
Dengizda to’fon boshlanganida kemachi olimdan «suzishni bilasizmi?» deb so’raydi. «Yo’q» degan javobni olgach «essiz shuncha umrni behuda sarflabsiz, chunki biz hozir cho’kyapmiz» deydi.
«U bilimsiz ekan» deb birovlarga past nazar bilan qarashdan oldin bizni bilimimiz ham boshqa o'rinda bir tiyinga qimmat ekanligini unutmaylik. Haqiqiy bilimli inson o’z bilim chegarasini biladigan inson, buni ham unutmaylik.
Kuningiz fayzli va barokatli o'tsin.
Do‘stim, asli sog‘likka yetar ne’mat yo‘q,
Sog‘ yursang yurakda bo‘lmaydi alam.
Borliq ham ko‘zingga kengroq ko‘rinar,
Seni mag‘lub etmas aslo qayg‘u g‘am.
Do‘stim, asli bu besh kunlik dunyo,
Kimlar kelib bunda , kimlar ketmagan.
Umringni behuda qilmagin isrof,
Kim qadringga yetdiyu, kimlar yetmagan..
Kuyinma, yor debon zahmatlar chekib,
Dunyo asli bevafo, vafo qilmaydi.
Do‘st deb yurganing qo‘yningda ilon,
Onangdan vafodor chin do‘st bo‘lmaydi.
Yoshlik qaytarilmas umring bahori,
Kuch-qudratda tanho tenging bo‘lmaydi.
Ko‘z ochib yumguncha kelib qolar kuz,
Asodan yaxshiroq do‘sting bo‘lmaydi.
Bu dunyo yolg‘oniga aldanma, do‘stim,
Sarobi jilvalanib ko‘zing aldaydi.
Seni "Ruhim bilan sevdim" deganlar,
Aslida Ruh neligin o‘zi bilmaydi...
© Inobat Ro‘ziboeva
ASSALOMU ALAYKUM, QADRDONLARIM!🤝❄️
Tani-jonimiz salomat yana bir tongni qarshiladik Alhamdulillah! ☀️🫶
Alloh erta tongdan rizqingizni ziyoda qilsin! Kuningiz yaxshi amallarga, quvonchu shodlikka toʻla boʻlsin. Aʼlo kayfiyat sizlarni tark etmasin!🤗🤲
Alloh insoniyatni bir-biriga boʻlgan mehr-oqibatidan ayirmasin, dillarga sokinlik, xonadonlarga fayzu-baraka, barchaga mashaqqatsiz, omadli kun ato etsin...🥰👍
Obunachimiz boʻling...☺️❄️
🌒🌙КЕЧАНИНГ ОХИРГИ УЧДАН БИР КИСМИДА ТУРИБ НАМОЗ УКИНГ, ТАСБЕХ АЙТИНГ,БИРОК БУ БОРАДА ХАДДАН ОШМАНГ.
ЙИЛНИНГ ХАР КЕЧАСИДА САМОДАН РИЗК ИНАДИ.
БЕДОРЛАРГА УЛАШИЛАДИ,УХЛАГАНЛАР МАХРУМ КОЛАДИЛАР...
АҲМАД ИБН АР РОУФ.
Бир шам бошқа шамни ёқса ўз нуридан ҳеч нарсани йўқотмайди. Аксинча, зулматни ёритишга ёрдам беради.
✍️ Мавлоно Румий
МУҲАББАТ
Турфа мўъжизага бойдир бу дунё,
Еру осмон тўла камалакдек ранг.
Лекин кўз ўнгимдан кетмайди асло
Бир сенинг қиёфанг, бир сенинг чеҳранг.
Дунёда оз эмас соҳибжамол ҳам,
Дуч келсанг, ногаҳон титрайди юрак.
Барибир, мен сени қўмсайман, эркам,
Муҳаббат дегани шу бўлса керак.
Абдулла ОРИПОВ
- Choymi yoki qahva?
- Dengiz 🌊
- Quyosh yoki qor?
- Yomg'ir 🌧
- Atirgulmi yoki lola?
- Moychechak 🌼
- Qushlar yoki bulut?
- Osmon 🌫
- Sevishmi yoki sevilish?
- Baxt 🤍
🏁 Тест «📚"Rim raqamlari"28.07.Onlayn tógarak guruhi uchun📕Tuzuvchi: JUMAYEVA FOTIMA BEKMURODOVNA ✅@ustoz_0307 kanali» закончен!
Вы ответили на 20 вопросов
🥇 Billura – 20 (1 мин 31 сек)
🥈 Usmon To'raxonov – 20 (2 мин 16 сек)
🥉 Muhammadiyev_N_A – 17 (1 мин 41 сек)
4. @Valiyevn_a – 16 (2 мин 3 сек)
5. @_Xolmatova – 14 (4 мин 42 сек)
6. @UZB_27_61 – 13 (2 мин 31 сек)
7. @N131O – 13 (2 мин 43 сек)
8. D.Mavlonova – 12 (3 мин 49 сек)
9. Шамсиддин – 11 (2 мин 27 сек)
10. Жамила Умарова – 10 (3 мин 19 сек)
11. . – 6 (55.9 сек)
12. Atamurodov – 6 (2 мин 50 сек)
13. @MmGgBbSsIi – 2 (42.1 сек)
14. NURIDDIN URALOVICH – 2 (52.3 сек)
15. Rustam Sodiqov – 1 (9 сек)
16. @F_M_7593 – 1 (21.9 сек)
17. IFORA Xasanova – 0 (16.8 сек)
18. ~- 🄼🅄🅂🄻🄸🄼🄰 🄸🄼🄾🄽🄰 🄰🄱🄳🅄🄻🄻🄾🄷 – 0 (18.9 сек)
🏆 Поздравляем победителей!