Yangi metod! Albatta, sinab ko‘ring🥰
©Qiziqarli metodika
Kanalga obuna bo'lish:👇👇👇
/channel/+Sysb1MrRfYGyQDFU
Бир куни вафот этасиз. Ўша кун оилангиздаги инсонлардан бошқа барча инсонлар учун оддий кундек кун бўлади. Одамлар ўз ташвишлари, ўйлари ва хаёллари билан яна яшашда давом этадилар.
Орадан бир ой ўтгач эса оилангиздагилар ҳам бунга кўникишади, сиз йўқлигингиз энди оддий ҳолга айланади, яна ҳамма ўз ишлари, ташвишлари билан кун кечира бошлайди.
Шунинг учун жамият мен ҳақимда нима ўйлайди, одамлар нима дейди, қўшнилар, қуда-анданинг олдида нима деган одам бўлдим деган гапларни унутинг. Ўз ҳаётингиз билан яшанг, ҳаётдан завқланиб яшанг.
Қолгани бекор.
Internetdan
Welcome, Холдарова Хафизахон
🔸 @fovbot — professional tool for managing Telegram groups
Бир куни амирни ҳузурига бир аёл ўз хожасидан (эридан) шикоят қилиб келади ва ундан ажрашмоқчилигини айтади. Шунда амир аёлга шарт қўяди:
– Сен тирик ва соғлом шерни бўйнидаги узун ёлидан келтирсанг, масалангни ҳал қиламиз. Фақат сен ўзинг шердан у ёлни қирқиб олишинг керак.
Аёл ҳеч нарсага тушунмайди, аммо иложсиз амирни шартига рози бўлади.
Шу кундан бошлаб, шерлар ҳақида астойдил ўқиб ўргана бошлайди. Шерларни қандай қўлга ўргатиш, шерлар нимани хуш кўриши, уларга қандай муомала қилиш ҳақида. Аёл ва, ниҳоят, шерни қўлга ўргатиб, унинг ёлидан қирқиб олиб амирни ҳузурига боради. Шунда одил амир айтади:
– Эй ожиза аёл! Бир одамхўр жониворга меҳр бериб қўлга ўргатибсану, ўз эрингга меҳр бера олмабсан-да. Бир ваҳший шер ҳақида ўқиб ўрганиб, у нимани хуш кўради, қандай вақт қандай муомала қилиш кераклигини ўрганиб билибсану, болаларинг отасини хулқини ўзлаштирмабсан-да. Наҳотки, ваҳший, ақли йўқ шерни йўлга солган ақлинг бир эркакни йўлга сололмаса – деди.
Аёл ўз хатосини англаб, уялганча ортига қайтди.
Эй, Художон, фарзандларим,
Дилбандларим омон сақла.
Туҳматлар- у, ёмонликлар,
Зиёнлардан омон сақла.
Саҳий бойлар кўпдир элда,
Ғоний бойлар кўпдир элда,
Диёнатли, саҳоватли,
Инсонларни омон сақла.
Доим бўлган, суянч, ҳамкор,
Барча ишда кўп мададкор.
Жонни нисор этган дўст- у,
Ёронларни омон сақла.
Ҳаловат не билмаганлар,
Эл- юрт учун толмаганлар.
Юртга бош- у ҳамкорларни,
Посбонларни омон сақла.
Саҳовати эл ободи,
Кўнгилларнинг ҳар дам шоди.
Кўнгли оппоқ, қўли қадоқ,
Деҳқонларни омон сақла.
Хизматларга доимо шай,
Йўли бўлсин очиқ, чирой.
Узоғимиз яқин этган,
Шафёрларни омон сақла.
Ҳамма бўлсин тинч, омонда
Бахтли бўлсин шу замонда.
Орзуларим, изҳорларим,
Инсонларим омон сақла.
Хўжабекова Мушарраф
Қор
Уйқу келмас тун, кечалар,
Ҳар кун ўтар бўлиб бедор.
Бугун яна ҳар кунги ҳол,
Сабабкори ёғмоқда қор.
Қор ёққанда кўнглингизга,
Тўлар ажиб севинч, виқор.
Такрори йўқ бу дамларнинг,
Қаранг ёғар чиройли қор.
Осмон, замин оппоқ кийим,
Кийган тоғлар турар бардор.
Кўз қамашар зумрадларга,
Белаб ёғар ёқутдай қор.
Ёғсин қорим, ёғаверсин,
Эл қалбидай беғубор қор.
Шивирлар шод тупроқларда,
Қордан мамнун гўзал баҳор.
Ёғавер қор, ризқ бўлиб ёғ,
Бахтимизга кўрк бўлиб ёғ.
Сени кўрса шод болалар,
Қувонч, шодлик, бахт бўлиб ёғ.
Хўжабекова Мушарраф
Кун давомида :
❤️Қалбингизни гўзаллик,
💖Юрагингизни хотирижамлик,
💜Қадамингизни омад,
🥰Лабингизни табассум,
😍Юзингизни нур,
🤲🏻Ниятларингизни поклик,
Тарк этмасин дилга яқинларим !
Бу ҳаётда ҳамма нарсанинг амал қилиш муддати ва ўз вақти соати бор...
Ҳатто умримизни қанчалигини билмаймизу, лекин унинг ҳам муддати борлигини биламиз..
Биз кўп нарсани билиб, билмаймиз,
Бизга ғамхўрлик қилаётганларга ўз вақтида ташаккур айтишни ҳам биламиз, бу қанчалар ёқимли...
Бугун атрофингизга қаранг, нақадар гўзаллик бор!
Бу оддий қараш эмас, ҳис билан қараш, мўъжизавий қараш..
Юлдуз борлигини, ой борлигини, қуёш борлигини, булут, дарахт, ўсимлик, одамлар борлигини ҳаммамиз биламиз, аммо ҳар янги кунни янгидек, инсонларни биринчи марта кўраётгандек, атрофни яна бир бор кўриб турганимиз мўъжиза эканлигини англасак биз ҳақиқий яшаш чиройли ва мазмунли эканини ҳис қиламиз
Ооо ошиб кетдими?😉🙈😁
Ассалому алейкум яшаётганлар хайрли кун!❤️😘
Hayotni yaxshi koʻring.
Qarang, u qancha ajoyibotlarga toʻla! Nima boʻlishidan, qayerda va KIM boʻlishdan qatʼiy nazar SIZ ENG baxtli insonsiz!
Chunki hayotsiz! Yashash, his qilish, sevish - oh, oh, mazzayu!
Borligingizning oʻzi baxtiyorlikdir.
Lahzalarni seving! Olamga tabassum bilan boqing.
Va u ham SIZGA eng yaxshi onlarni sovgʻa qiladi.
Xayrli tong yaxshi odamlar!
🌺❄️
Assalomu alaykum yaxshilar!🤝🥰
Tong xayrli bo‘lsin barchaga!☀️🤗
Obunachimiz boʻling...☺️❤️
❗️Янги йил байрамида ўзбекистонликлар неча кун дам олишади?
Бу йилги Янги йил байрамида беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар кетма-кет 5 кун, олти кунликлар 4 кун дам олишади.
Қуйидаги кунлар дам олиш куни ҳисобланади:
▪️ 28 декабрь, шанба — ҳафтасига 6 кун ишлайдиганлар учун иш куни, 5 кунликлар учун одатий дам олиш куни;
▪️ 29 декабрь, якшанба — барча учун одатий дам олиш куни;
▪️ 30 декабрь, душанба — 6 кунликлар учун қўшимча дам олиш куни, 5 кунликлар учун 14 декабрь – шанба кунидан кўчирилган дам олиш куни.
▪️ 31 декабрь, сешанба — Президент фармони асосида барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни;
▪️ 1 январь, чоршанба — Янги йил байрами, дам олиш куни;
Kanalga obuna bo'lish:👇👇👇
/channel/+Sysb1MrRfYGyQDFU
#Практика
✅Ҳар куни aтиги 5 дақиқа қўлларни юқорига баланд кўтариб туриш машқининг инсон соғлигига жуда ижобий таъсири хақида. Албатта кўринг ва амал қилинг.
NASIBA_YULDASHEVA
🌹Совуқларда совқотиб қолмаяпсизми?
Шу совуқ кунларда иссиққина тафтингизни, меҳрга тўла гапларингизни ва шип ширин дийдорингизни дариғ тутманг. Сизни кутган, севган ва яхши кўрган одамларга очиқ бўлинг.
Бу дунёда қор эрийди, қиш кетади, одамлар мангу яшамайди.
Лекин бир иссиқ гап инсон ҳаётини бутунлай ўзгартириб юборишга қодир.
Сиз оламга керак, дунёлар учун кераксиз!
Йўлдамисиз, сафардамизсиз, уйдамисиз омон бўлинг.
☀️❄️ Aссалому алайкум. Якшанба тонги муборак бўлсин.
✨Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...
✨Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!
Дам олиш кунингиз мазмунли ўтсин!
Деворлардан чиқади совуқ,
Ҳеч исимас сенсиз қолган уй.
Ғойиблардан овозинг келсин,
Кел,қўлингни қўлларимга қўй.
Уй ичида изғийди шамол,
Жон қўярга тополмайман жой.
Ҳамма жавон, ҳамма қутилар,
Соғинчинга тўлган ҳойнаҳой.
Ушатилмай қотади нонлар,
Қўл урилмай совийди таом.
Шифтлар босиб қолмаса бўлди,
Нурамасам бўлди батамом.
Мўралайди эшиклар маюс,
Кўз юммайди кўзгулар нечун.
Ухласайдим...
Ухлай олсайдим,
Сен бор тушлар кўрмоқлик учун!
Малика Тавфиқ
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ...
Хайрли тонг, гўзал қалб соҳиби, соҳибаси, дунёдаги энг яхши инсоним...
Алҳамдулиллаҳ, тонгга етдик...
Янги Ҳаёт, янги кун муборак бўлсин!
Аллоҳ жисм-у-жонингизни саломат қилсин, қалбингизни гўзаллик, юзингизни нур тарк этмасин...
Ҳазрати ИНСОНИМ!
Доим табассум қилинг, ғам ва қайғуларга енгилманг, унутманг, сиз бир дунёсиз, сиз бир ҳаёт, сиз бир БАХТ бўласиз!
Сиз дунёдаги энг яхши инсонсиз, энг яхшини, энг яхшиси сизсиз!!!
Аллоҳим сизни севсин...
Сиз кучлисиз
Сиз севимлисиз
Сиз бетакрорсиз
Сиз кераклисиз...
Борингизга шукр!!!
Ҳаёт сиздек яхши инсонга муҳтож!!!
Qorni sog‘inganlar, qishni yaxshi ko‘rganlar, bahorni tushida ko‘rganlar va yozning issiqqina taftini qalbida asraganlar!🫠❄️
Omonmisizlar?🫡❄️
Qor ham bo‘ladi, qish ham! Ungacha mazza qilib bugunni yashang! 🤗👍
Kunlaringiz oila va do‘stlar davrasida o‘tsin! 🤝🫶
Qolganimi?
Hamma dilxiraliklar ortda qolgusidir!🙂↔️😍
Ishoning...😉😘
Сен томонда отган тонг, ким учун тундай қоп қоронғу бўлиши мумкин.
Сен томонда ёққан қор ким учундир ҳалокатли бўлиши мумкин.
Сен томонда чиққан қуёшни кўриш ким учундир бир умрлик орзудир.
Сен емак учун турли нарсалар ичидан бирини танлайсан, ичмак учун бошқасини.
Кимгадир бир тишлам нон ҳам ҳавасак.
Муаммо чиқса айтадиган инсонинг, дўстинг, яқининг бўлса, бахтлисан.
Кимлардадир устунликка на она, на ота, на дўст, на яқин бор.
Сен ким бўлишингдан қатъий назар ким учундир энг бахтли инсонсан.
Шунча бой бўла туриб, кўзларинг шу борлиқни бор гўзаллигича кўриб туриб, дунёга нега келганман деб ўйлаганингни қара?
Бахтли инсонлар, хайрли тонг!😘