#Bugungi_kun_hikmati
Agar biz dono bo‘lsak, sukut saqlash axmoqlikdir, ammo agar biz axmoq bo‘lsak, sukut saqlash donolikdir.
✍ Charlz Kaleb Kolton
Ochdim buyuklarning hikmat sandig‘in,
Do‘stman deganning ham ag‘yori bordir.
Hayot tushuntirar buyuk mantig‘in:
Hatto fidolikning me’yori bordir.
Masofa saqlamoq yo‘l oxiridir,
Ko‘plab xato o‘tdi, endi oqilmiz –
Muhammad Yusufning gapi to‘g‘ridir:
Qancha uzoq bo‘lsak, shuncha yaqinmiz..!
Xayrulla Hamidov
🌨Сизларда бир қор ёғмасин эканда, ҳамма билди қор ёғганини😁
Дўстларга юбориб қўямиз 😉
Бир юпанч бор эди айтарли,
Бир ишонч бор эди идраган.
Битта йўл бор эди қайтарли,
Битта гул бор эди қайтмаган.
Оппоқ қор ёққанда гупуриб,
Оҳ-зорлар оғдирди эсимдан.
Оқшомга юз бурдим тонг туриб,
Оҳ, Соғинч, сен кимнинг исмисан?..
Бу қисқа кўринган кунмиди,
Бу қистаб жон олар тундир-а?
Май тусаб турибман тўлдиру,
Ҳа, истаб юрибман ўлдира...
Ютганда энг сўнгги ютумни,
Чиққанда оғринчнинг измидан,
Айтқани, унутган отимни,
Айт, Соғинч, сен кимнинг исмисан?..
❗️Янги йил байрамида ўзбекистонликлар неча кун дам олишади?
Бу йилги Янги йил байрамида беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар кетма-кет 5 кун, олти кунликлар 4 кун дам олишади.
Қуйидаги кунлар дам олиш куни ҳисобланади:
▪️ 28 декабрь, шанба — ҳафтасига 6 кун ишлайдиганлар учун иш куни, 5 кунликлар учун одатий дам олиш куни;
▪️ 29 декабрь, якшанба — барча учун одатий дам олиш куни;
▪️ 30 декабрь, душанба — 6 кунликлар учун қўшимча дам олиш куни, 5 кунликлар учун 14 декабрь – шанба кунидан кўчирилган дам олиш куни.
▪️ 31 декабрь, сешанба — Президент фармони асосида барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни;
▪️ 1 январь, чоршанба — Янги йил байрами, дам олиш куни;
Kanalga obuna bo'lish:👇👇👇
/channel/+Sysb1MrRfYGyQDFU
#Практика
✅Ҳар куни aтиги 5 дақиқа қўлларни юқорига баланд кўтариб туриш машқининг инсон соғлигига жуда ижобий таъсири хақида. Албатта кўринг ва амал қилинг.
NASIBA_YULDASHEVA
🌹Совуқларда совқотиб қолмаяпсизми?
Шу совуқ кунларда иссиққина тафтингизни, меҳрга тўла гапларингизни ва шип ширин дийдорингизни дариғ тутманг. Сизни кутган, севган ва яхши кўрган одамларга очиқ бўлинг.
Бу дунёда қор эрийди, қиш кетади, одамлар мангу яшамайди.
Лекин бир иссиқ гап инсон ҳаётини бутунлай ўзгартириб юборишга қодир.
Сиз оламга керак, дунёлар учун кераксиз!
Йўлдамисиз, сафардамизсиз, уйдамисиз омон бўлинг.
☀️❄️ Aссалому алайкум. Якшанба тонги муборак бўлсин.
✨Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...
✨Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!
Дам олиш кунингиз мазмунли ўтсин!
Деворлардан чиқади совуқ,
Ҳеч исимас сенсиз қолган уй.
Ғойиблардан овозинг келсин,
Кел,қўлингни қўлларимга қўй.
Уй ичида изғийди шамол,
Жон қўярга тополмайман жой.
Ҳамма жавон, ҳамма қутилар,
Соғинчинга тўлган ҳойнаҳой.
Ушатилмай қотади нонлар,
Қўл урилмай совийди таом.
Шифтлар босиб қолмаса бўлди,
Нурамасам бўлди батамом.
Мўралайди эшиклар маюс,
Кўз юммайди кўзгулар нечун.
Ухласайдим...
Ухлай олсайдим,
Сен бор тушлар кўрмоқлик учун!
Малика Тавфиқ
Қор. Мен. Ёр
Деразамда ҳансирайди қор
(Гўё кўкдан тушгандайин эрк).
Ҳасратимдан излар кимнидир -
Худди сени излаб келгандек...
Деразадан сочилди умрим,
Англасам-да - ҳамма йўллар берк.
Келарингни кутдим барибир -
Худди сени излаб келгандек...
Деразадан мўлтирайман мен,
Деразада ҳансирайди қор.
Исмингни оятдек пичирлаб,
Сенсизликда эрияпмиз, ёр...
Шуҳрат ОРИФ
#rashk va mehr
Nega qoʻlqop kiymading, axir,
Axir nega bosh kiyiming yoʻq.
Yana meni rashkda kuydirib,
Yuzlaringdan oʻpadi sovuq..
Kumush Oʻsarova
Harir libosini silkitib osmon,😍❤️
Hadya etar minglab durdonalarni.❄️🩵
Ayamay sepadi qor parilari, 🌨🌧
Zamin uzra oppoq marjonalarni...🤗❄️
Havolar sovudi. Odamlar sovuq.
Toshkentda qor yogʻdi, qishloqda yomgʻir.
Shamollar zabtidan seni qoʻruvchi,
Qoʻlingdan tutguvchi mehribon bormi?
Sendan xavotirman...
Yoʻllar juda yomon. Odamlar yomon.
Ishdan qaytadursan toʻliqib, xorib.
Hech kimga bildirmay yigʻlaganingda
Yoshingni artguvchi mehribon bormi?
Sendan xavotirman...
Ey mening oʻjarim, xudbin malagim!
Ey kunda ming bora vido aytguvchi!
Gʻururning zoʻridan qaytmaganingda
Yoningga qaytguvchi mehribon bormi?
Sendan xavotirman...
Balki baxtlidirsan oʻz olamingda,
Balki bilmasdirsan gʻam-qaygʻu nadir.
Garchi begonasan anchadan beri,
Garchi uzoqdasan, balki shungadir,
Sendan xavotirman...
Ilhom Salimov
Yangi metod! Albatta, sinab ko‘ring🥰
©Qiziqarli metodika
Kanalga obuna bo'lish:👇👇👇
/channel/+Sysb1MrRfYGyQDFU
Бир куни вафот этасиз. Ўша кун оилангиздаги инсонлардан бошқа барча инсонлар учун оддий кундек кун бўлади. Одамлар ўз ташвишлари, ўйлари ва хаёллари билан яна яшашда давом этадилар.
Орадан бир ой ўтгач эса оилангиздагилар ҳам бунга кўникишади, сиз йўқлигингиз энди оддий ҳолга айланади, яна ҳамма ўз ишлари, ташвишлари билан кун кечира бошлайди.
Шунинг учун жамият мен ҳақимда нима ўйлайди, одамлар нима дейди, қўшнилар, қуда-анданинг олдида нима деган одам бўлдим деган гапларни унутинг. Ўз ҳаётингиз билан яшанг, ҳаётдан завқланиб яшанг.
Қолгани бекор.
Internetdan
Welcome, Холдарова Хафизахон
🔸 @fovbot — professional tool for managing Telegram groups
Бир куни амирни ҳузурига бир аёл ўз хожасидан (эридан) шикоят қилиб келади ва ундан ажрашмоқчилигини айтади. Шунда амир аёлга шарт қўяди:
– Сен тирик ва соғлом шерни бўйнидаги узун ёлидан келтирсанг, масалангни ҳал қиламиз. Фақат сен ўзинг шердан у ёлни қирқиб олишинг керак.
Аёл ҳеч нарсага тушунмайди, аммо иложсиз амирни шартига рози бўлади.
Шу кундан бошлаб, шерлар ҳақида астойдил ўқиб ўргана бошлайди. Шерларни қандай қўлга ўргатиш, шерлар нимани хуш кўриши, уларга қандай муомала қилиш ҳақида. Аёл ва, ниҳоят, шерни қўлга ўргатиб, унинг ёлидан қирқиб олиб амирни ҳузурига боради. Шунда одил амир айтади:
– Эй ожиза аёл! Бир одамхўр жониворга меҳр бериб қўлга ўргатибсану, ўз эрингга меҳр бера олмабсан-да. Бир ваҳший шер ҳақида ўқиб ўрганиб, у нимани хуш кўради, қандай вақт қандай муомала қилиш кераклигини ўрганиб билибсану, болаларинг отасини хулқини ўзлаштирмабсан-да. Наҳотки, ваҳший, ақли йўқ шерни йўлга солган ақлинг бир эркакни йўлга сололмаса – деди.
Аёл ўз хатосини англаб, уялганча ортига қайтди.
Эй, Художон, фарзандларим,
Дилбандларим омон сақла.
Туҳматлар- у, ёмонликлар,
Зиёнлардан омон сақла.
Саҳий бойлар кўпдир элда,
Ғоний бойлар кўпдир элда,
Диёнатли, саҳоватли,
Инсонларни омон сақла.
Доим бўлган, суянч, ҳамкор,
Барча ишда кўп мададкор.
Жонни нисор этган дўст- у,
Ёронларни омон сақла.
Ҳаловат не билмаганлар,
Эл- юрт учун толмаганлар.
Юртга бош- у ҳамкорларни,
Посбонларни омон сақла.
Саҳовати эл ободи,
Кўнгилларнинг ҳар дам шоди.
Кўнгли оппоқ, қўли қадоқ,
Деҳқонларни омон сақла.
Хизматларга доимо шай,
Йўли бўлсин очиқ, чирой.
Узоғимиз яқин этган,
Шафёрларни омон сақла.
Ҳамма бўлсин тинч, омонда
Бахтли бўлсин шу замонда.
Орзуларим, изҳорларим,
Инсонларим омон сақла.
Хўжабекова Мушарраф
Қор
Уйқу келмас тун, кечалар,
Ҳар кун ўтар бўлиб бедор.
Бугун яна ҳар кунги ҳол,
Сабабкори ёғмоқда қор.
Қор ёққанда кўнглингизга,
Тўлар ажиб севинч, виқор.
Такрори йўқ бу дамларнинг,
Қаранг ёғар чиройли қор.
Осмон, замин оппоқ кийим,
Кийган тоғлар турар бардор.
Кўз қамашар зумрадларга,
Белаб ёғар ёқутдай қор.
Ёғсин қорим, ёғаверсин,
Эл қалбидай беғубор қор.
Шивирлар шод тупроқларда,
Қордан мамнун гўзал баҳор.
Ёғавер қор, ризқ бўлиб ёғ,
Бахтимизга кўрк бўлиб ёғ.
Сени кўрса шод болалар,
Қувонч, шодлик, бахт бўлиб ёғ.
Хўжабекова Мушарраф