🔖 8-10-11-sinflar Algebra fanidan 2-chorak 4-BSB 1-2-variantlik | ORIGINAL
Kanalga obuna bo'lish:👇👇👇
/channel/+Sysb1MrRfYGyQDFU
Havo sovuq boʼlsa ham koʻngillar sovuq boʼlmasin qalblar doim issiq mehrli boʼlsin❄️🩵🕊
Читать полностью…Фалак бироз силкиниб,
Ёғди бизда оппоқ қор.
Кўз қувнатар, дала дашт,
Кўнгиллар-чи, беғубор.
Ярқирайди, биллур ранг,
Болалар яйрамоқда.
Осмон сочини тараб,
Қарғалар сайрамокда.
Баҳра бериб дилларга,
Эшик остонасида.
Яҳмалаклар тош қотган,
Томнинг пешонасида.
Хоразмга камнома,
Бўлмасдан кел меҳмонга.
Умид берасан қанча,
Азиз деҳқон бобомга.
Қишнинг совуқ кунлари,
Қор-ла унинг зийнати.
Ерга тин бермок учун,
Бу Аллоҳнинг қудрати.
✍ОЙСУЛТОН.
#Bugungi_kun_hikmati
Agar biz dono bo‘lsak, sukut saqlash axmoqlikdir, ammo agar biz axmoq bo‘lsak, sukut saqlash donolikdir.
✍ Charlz Kaleb Kolton
Ochdim buyuklarning hikmat sandig‘in,
Do‘stman deganning ham ag‘yori bordir.
Hayot tushuntirar buyuk mantig‘in:
Hatto fidolikning me’yori bordir.
Masofa saqlamoq yo‘l oxiridir,
Ko‘plab xato o‘tdi, endi oqilmiz –
Muhammad Yusufning gapi to‘g‘ridir:
Qancha uzoq bo‘lsak, shuncha yaqinmiz..!
Xayrulla Hamidov
🌨Сизларда бир қор ёғмасин эканда, ҳамма билди қор ёғганини😁
Дўстларга юбориб қўямиз 😉
Бир юпанч бор эди айтарли,
Бир ишонч бор эди идраган.
Битта йўл бор эди қайтарли,
Битта гул бор эди қайтмаган.
Оппоқ қор ёққанда гупуриб,
Оҳ-зорлар оғдирди эсимдан.
Оқшомга юз бурдим тонг туриб,
Оҳ, Соғинч, сен кимнинг исмисан?..
Бу қисқа кўринган кунмиди,
Бу қистаб жон олар тундир-а?
Май тусаб турибман тўлдиру,
Ҳа, истаб юрибман ўлдира...
Ютганда энг сўнгги ютумни,
Чиққанда оғринчнинг измидан,
Айтқани, унутган отимни,
Айт, Соғинч, сен кимнинг исмисан?..
❗️Янги йил байрамида ўзбекистонликлар неча кун дам олишади?
Бу йилги Янги йил байрамида беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар кетма-кет 5 кун, олти кунликлар 4 кун дам олишади.
Қуйидаги кунлар дам олиш куни ҳисобланади:
▪️ 28 декабрь, шанба — ҳафтасига 6 кун ишлайдиганлар учун иш куни, 5 кунликлар учун одатий дам олиш куни;
▪️ 29 декабрь, якшанба — барча учун одатий дам олиш куни;
▪️ 30 декабрь, душанба — 6 кунликлар учун қўшимча дам олиш куни, 5 кунликлар учун 14 декабрь – шанба кунидан кўчирилган дам олиш куни.
▪️ 31 декабрь, сешанба — Президент фармони асосида барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни;
▪️ 1 январь, чоршанба — Янги йил байрами, дам олиш куни;
Kanalga obuna bo'lish:👇👇👇
/channel/+Sysb1MrRfYGyQDFU
❄️ OPPOQ QOR❄️
Butun dara adir oppoq qor,
Yaydoq dala qalin oppoq qor.
Koʻngillarga berib zebini,
Sochar elga momiq, popuk zar.
Muz qoplagan ariq soyini,
Bu ham doʻstlar ayoz oʻyini.
Yangi yil ham bong urib bir kun,
Zumda kelib chalar kuyini.
Tun sukunat yogʻar yana qor,
Dilda orzu tugar yana qor.
Ayoz aytar taradduding koʻr,
Inson aytar pechda oʻtin bor.
Qish ayozi tobida qorlar,
Har yoq yogʻib yogʻib boʻralar.
Muz qotadir simyogʻoch, dorlar,
Boʻgʻotlarda qushlar oʻralar.
✍✍ Akromjon Aliqulov
Урааааа Хоразмга яна иккита 🥉бронза муборак бўлсин!
Иссиқ янгилик😎
Жорий йилнинг 2-12-декабр кунлари Руминиянинг Бухарест шаҳрида ўтказилган 21-Халқаро ёшлар табиий фанлар олимпиадасида Хоразм фарзандлари Бону ва Ойбек бронза медалини қўлга киритди
Бугун бутун мамлакат,
Совуққа дилин созлар.
Гуёки авваллари,
Бўлмагандай аёзлар.
Келаётган хабарлар,
Ҳаводан ҳам совуқроқ.
Ёғаётган қорлардан,
Ваҳимасидир кўпроқ.
Муштдайгина юракни,
Қўрқувлардан қил озод.
Қор сўровдинг, қор берди,
Нолима-да Одамзод!
Эй дўстим, қўй совуқни,
Ўргатма менга ақл.
Энг аввало ўзингни,
Ниятингни иссиқ қил.
Омонатмиз дунёнинг,
Кичиккина кафтида.
Эриб кетсин музлар ҳам,
Қайноқ меҳр тафтида.
Меҳрли бўл, илтимос,
Ғазабнинг боши синсин.
Совуқда қотган дилим,
Меҳринг билан исинсин.
Қизғонма бол каломинг,
Нур ёғилсин юзингдан.
Ором олсин вужудим,
Иллиққина сўзингдан.
Қўлларингни бер менга,
Олсин қалбдан ҳарорат.
Меҳр, шафқат, оқибат...
Дунё шундан иборат.
Айт уларга, бўлди бас,
Совуқдан сўзламасин.
Йўллар музласа ҳамки,
Кўнгиллар музламасин.
Келгин дўстим эртага,
Иссиққина чойим бор.
Дардлашамиз, кошонам -
Юрак деган жойим бор.
Ишққа тўла юраклар,
Муҳаббатдан қиёсдир.
Бир меҳрли жилмайсанг,
Шунинг ўзи қуёшдир.
Меҳрдан, муҳаббатдан,
Сўзларимдир далолат.
Қалбингизни илитсин,
Шеъримдаги ҳарорат.
Ўлмасбек Самарқандий
Дуо қилиб турайлик бир-биримизни
Етса раҳмат, етмаса узр дейдилар,
Яхши дуо дилга ҳузур дейдилар.
Еттининг биттаси Ҳизр дейдилар,
Дуо қилиб турайлик бир-биримизни.
Ўзидан ўзгага қилмасин муҳтож,
Топмасак ҳам ёрдам беришга илож.
Дуо учун ахир олинмайди бож,
Дуо қилиб турайлик бир-биримизни.
Қилингунча бору~йўқлигимиз ҳал,
Тўплагунимизгача кўп яхши амал.
Танисак ҳам бир-бирларимизни сал,
Дуо қилиб турайлик бир-биримизни.
Ўзимизга шу ишни айласак одат,
Бўлсакда меҳнатда, қилсак ибодат.
Шу сабаб айбимизни кечирса шояд,
Дуо қилиб турайлик бир-биримизни.
Ижобат дейдилар, кўпнинг дуоси,
Дуо қилганларнинг бўлай фидоси.
Сўзимнинг боши-ю, ҳам интиҳоси,
Дуо қилиб турайлик бир-биримизни!
Шаҳри Кешимда биринчи қор ёғмоқда. Ер юзасига қор парчалари ўйнаб ўйнаб қўнмоқда. Оқлик-- поклик дейдилар доно халқимиз. Оқлик ортидан заминимиз покланади. Бизнинг эса табиатимиз. Кечаси -9 градусгача совуқ бўларкан--эй?! Свет ва газ ўчмаса уйларимиз иссиққина бўлади иншоллоҳ.
Оҳ она табиатни яратган Парвардигорим! Совуқ кунлардан соғ саломат ўтишликни Ўзинг насиб айла Ё Роббим!!!
БИРИНЧИ ҚОР МУБОРАК БЎЛСИН
ҚАДРДОНЛАРИМ!!!
#ПКА_2025_Энг_долзарб_саволларга_жавоблар!
Савол: Мен ҳозирда 1-тоифага эга ўқитувчиман. 2025 йилда бўладиган баҳорги аттестацияга навбатдан ташқари қатнашмоқчиман. Саволим шуки, 86 балл ва ундан юқори балл тўплаганларга тўланадиган устама фақатгина навбатдаги мажбурий иштирок этганларга тўланадими ёки навбатдан ташқари иштирок этганларга ҳам тўланадими? (Ҳ.З.Ҳ. Навоий вилояти, Навбаҳор тумани)
❗️Жавоб: 70% устама тўланишида аттестация тури ва амалдаги тоифанинг аҳамияти йўқ. 70 фоизлик устама олиш учун тоифа тестларида иштирок этиш ҳамда 86 ва ундан юқори балл тўплаш керак бўлади.
Murojaatlar uchun: @pkatdi_bot
Kanalga obuna bo'lish:👇👇👇
/channel/+Sysb1MrRfYGyQDFU
Ona tili va adabiyot fanidan yozma ishni (esse) baholash mezoni
Kanalga obuna bo'lish:👇👇👇
/channel/+Sysb1MrRfYGyQDFU
🔖 5-6-7-sinflar Matematika fanidan 2-chorak 4-BSB 1-2-variantlik | ORIGINAL
Kanalga obuna bo'lish:👇👇👇
/channel/+Sysb1MrRfYGyQDFU
Қор. Мен. Ёр
Деразамда ҳансирайди қор
(Гўё кўкдан тушгандайин эрк).
Ҳасратимдан излар кимнидир -
Худди сени излаб келгандек...
Деразадан сочилди умрим,
Англасам-да - ҳамма йўллар берк.
Келарингни кутдим барибир -
Худди сени излаб келгандек...
Деразадан мўлтирайман мен,
Деразада ҳансирайди қор.
Исмингни оятдек пичирлаб,
Сенсизликда эрияпмиз, ёр...
Шуҳрат ОРИФ
#rashk va mehr
Nega qoʻlqop kiymading, axir,
Axir nega bosh kiyiming yoʻq.
Yana meni rashkda kuydirib,
Yuzlaringdan oʻpadi sovuq..
Kumush Oʻsarova
Harir libosini silkitib osmon,😍❤️
Hadya etar minglab durdonalarni.❄️🩵
Ayamay sepadi qor parilari, 🌨🌧
Zamin uzra oppoq marjonalarni...🤗❄️
Havolar sovudi. Odamlar sovuq.
Toshkentda qor yogʻdi, qishloqda yomgʻir.
Shamollar zabtidan seni qoʻruvchi,
Qoʻlingdan tutguvchi mehribon bormi?
Sendan xavotirman...
Yoʻllar juda yomon. Odamlar yomon.
Ishdan qaytadursan toʻliqib, xorib.
Hech kimga bildirmay yigʻlaganingda
Yoshingni artguvchi mehribon bormi?
Sendan xavotirman...
Ey mening oʻjarim, xudbin malagim!
Ey kunda ming bora vido aytguvchi!
Gʻururning zoʻridan qaytmaganingda
Yoningga qaytguvchi mehribon bormi?
Sendan xavotirman...
Balki baxtlidirsan oʻz olamingda,
Balki bilmasdirsan gʻam-qaygʻu nadir.
Garchi begonasan anchadan beri,
Garchi uzoqdasan, balki shungadir,
Sendan xavotirman...
Ilhom Salimov
Yangi metod! Albatta, sinab ko‘ring🥰
©Qiziqarli metodika
Kanalga obuna bo'lish:👇👇👇
/channel/+Sysb1MrRfYGyQDFU
Бир куни вафот этасиз. Ўша кун оилангиздаги инсонлардан бошқа барча инсонлар учун оддий кундек кун бўлади. Одамлар ўз ташвишлари, ўйлари ва хаёллари билан яна яшашда давом этадилар.
Орадан бир ой ўтгач эса оилангиздагилар ҳам бунга кўникишади, сиз йўқлигингиз энди оддий ҳолга айланади, яна ҳамма ўз ишлари, ташвишлари билан кун кечира бошлайди.
Шунинг учун жамият мен ҳақимда нима ўйлайди, одамлар нима дейди, қўшнилар, қуда-анданинг олдида нима деган одам бўлдим деган гапларни унутинг. Ўз ҳаётингиз билан яшанг, ҳаётдан завқланиб яшанг.
Қолгани бекор.
Internetdan