🔖 7-8-sinflar Ingliz tili fanidan 2-chorak 4-BSB 1-2-variantlik | ORIGINAL
Kanalga obuna bo'lish:👇👇👇
/channel/+Sysb1MrRfYGyQDFU
Welcome, BAZAROVA RAHIMA
🔸 @fovbot — professional tool for managing Telegram groups
МУҲАББАТ
Турфа мўъжизага бойдир бу дунё,
Еру осмон тўла камалакдек ранг.
Лекин кўз ўнгимдан кетмайди асло
Бир сенинг қиёфанг, бир сенинг чеҳранг.
Дунёда оз эмас соҳибжамол ҳам,
Дуч келсанг, ногаҳон титрайди юрак.
Барибир, мен сени қўмсайман, эркам,
Муҳаббат дегани шу бўлса керак.
Абдулла ОРИПОВ
Борининг қадрига етмоқ ўзи бахт,
Тонгда уйғондингиз, кўзлар нурафшон.
Офият сўрангиз, ясанг улкан тахт,
Шукрона келтириб, юрингиз шодон.
Дўстлар даврасида юрмоқ ўзи бахт,
Меҳрингиз беришни қилингиз одат.
Эҳсонлар улашиб, қилиб гўзал аҳд,
Сизга кулиб боқар бахт-у саодат.
✍ Олия Равшанова
Aslida baxtli boʻlmoq uchun insonga koʻp narsa kerak emas, shunchaki qalbing xohlagan inson yoningda boʻlsa kifoya!☺️❤️
Baxt ikki inson tomonidan yaratiladi.😍
Sevmoq - baxt. Sevilmoq ikki hissa baxt...🤗❤️
Assalomu alaykum sevimlilarim!🤝😘
Xayrli tong qadrdonlar!☀️🫶
Haftaning boshlang‘ich kuni xush lahzalar ila o‘tsin..!🥰😘
Gʻamxoʻrlikni avval oʻzingizdan boshlang...
Koʻzgu oldida turib oʻzingizga yaxshilab qarang, nima istayotganingizni yaxshilab oʻylab koʻring va mehrni avvalo oʻzingizga bering.
Xayrli tong yaxshi odamlar!
Қайсидир дунёда...
Қайсидир дунёда, қололмадим мен,
Пештоқида уфқ ҳам, недир гизлайди.
Файзсиз давраларга боролмадим мен,
Ним коса ўртада, даллол сўзлайди.
Умидвор юрагим ғашланар бироз,
Орамизда санғир, шайтон хушсуврат.
Ховримдан сарғайиб, қораяр қоғоз,
Жо бўлар сўзимга кўринмас сийрат.
Бир қадам олдинга юрганим сайин,
Аллоҳга таваккал қилганим ҳақдир.
Орқага қайтмоқлик, шунчалар қийин,
Афсус, кимларгадир алишди тақдир.
Қайсидир дунёда, қололмадим мен...
Шоира Жаҳон.
2025 йил 1 январдан бошлаб Она тили ва адабиёт ҳамда Тарих фанлари Сертификатлари учун ҳақ тўлаш тартиби ўзгарадими?
Савол: 2025 йилдан бошлаб миллий сертификатга 50 фоиз устама В+ олган она тили ва адабиёт ўқитувчисига аниқ бериладими? Завуч шунга асос сўрамоқда. Бунга қайси ҳужжат асос бўлади ёки энди тасдиқланадими? (Навоий вилояти, Хатирчи туманидаги 75 мактаб ўқитувчиси)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 21 февралдаги ПФ-37-сон Фармони
«Ўзбекистон — 2030» стратегиясини «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида
12. Қуйидагилар:
а) 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб:
....
умумий ўрта таълим муассасалари директорларини менежерлик бўйича сертификациялаш тизими жорий этилсин. Бунда, директорларга малакавий талаблар аниқ белгиланиб, улар ҳар беш йилда бир маротаба аттестациядан ўтказилсин.
б) 2025 йил 1 январдан бошлаб Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим муассасаларида она тили ва адабиёт ҳамда тарих фанлари бўйича Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг миллий баҳолаш тизимида олинган тегишли даражадаги сертификатга эга бўлган ва ушбу фанлардан дарс берувчи педагог кадрларга уларнинг тариф ставкасига нисбатан 50 фоиз миқдорида ҳар ойлик қўшимча устама тўланиши белгилансин;
P.S. Тегишли даражадаги сертификатлар: В+, А, А+
P.S.-1 ... Ҳурматли "завуч"лар ҳар бир нарса учун ўқитувчилардан асос талаб қилмасдан - амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан танишиб туринглар.
Murojaatlar uchun: @pkatdi_bot
Kanalga obuna bo'lish:👇👇👇
/channel/+Sysb1MrRfYGyQDFU
ҚАРИНДОШЛИК ЎЛМАСИН
Бир пайтлар уйимиздан аримасди меҳмонлар,
Тез-тез йўқлаб келарди холалар-у, аммамиз.
Унитилмас, бетакрор эди ўша замонлар,
Дастурхон атрофида хурсанд эдик ҳаммамиз.
Оппоқ унлар туш эди,қўлда донни янчардик,
Арпа,тариқ унидан нонлар ёпиб ер эдик.
Бир ҳафта кўришмасак қалбга соғинч санчардик,
"Меҳмон келса эшикдан,ризқи келар" дер эдик.
Қўшнилар ҳам жигардек, йўқларди бир-бирини,
Бор товоғим, келгин деб,илингани ош эди.
Ҳеч ким яқин дўстининг сотмас эди сирини,
Оқибат деган занжир,жигарларга бош эди.
Кибр деган кам эди, сизлардилар гўдакни,
Ўғил ота ёнида, ёнбошламас керилиб.
Саратонда ҳовлига ёзиб қатор тўшакни,
Набиралар, жиянлар ётар эдик терилиб.
Ошга қўл чўзилмасди, ота чойга келмасдан,
Эзгулик деган дарахт, очар эди куртаклар.
Телефонга овуниб ўсмас эди гўдаклар,
Эшитиб улғаярди аллалар-у, эртаклар.
Ҳозир ўзгарган замон, ё одамлар ўзгарди,
Шукур дейиш камайди, ошиб кетди ноламиз.
Ҳар ким ўзи билан банд, тугамас рўзғор дарди,
Жигаримиз кўришга юбормаймиз боламиз.
Жигарларни йўқлашга интилмайди юраклар,
Ётиб қолиш майлига, вақт бўлмас бир соатга.
Ҳамма нарса телфонда, тикон босди йўлаклар,
Айтинг дўстлар йиғлайми, кулайми бу ҳолатга.
Қариндошлар, қондошлар, оқибатдан бурманг юз,
Бизни қондош қилганга шукроналар айтайлик.
Омонат дунёсида тушиб турсин кўзга кўз,
Борди, келди кунларга келинг яна қайтайлик.
Мактуба ШАЙДО
Meni hech kim eslamaydi, deb o‘kinmang. Menga sovg‘a berishmaydi deb qayg‘urmang.
Bugungi tong, bugungi kun yo‘qlovlarning, tuhfalarning eng a’losidir. U tuhfa egasi buyuk Robbimdir.
Alloh o‘ziga ishonib, tavakkul qilgan bandlarini hech qachon kimsasiz va himoyasiz qoldirmaydi.
Читать полностью…АССАЛААМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲ !
Бошлаб олган янги кунингиз муборак бўлсин! Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин!
Дилда иймон, тилда бўлсин зикр саловат.
Ибодатлар гуноҳларга бўлсин каффорат.
Ҳажга бориб Байтуллоҳни айланг зиёрат.
Борар манзилингиз бўлсин Фирдавси Жаннат.
Жаннатнинг хушбўйлардан бўлинг баҳраманд.
Дуодадир сиз учун қалбим ҳар соат.
Дуоларим Парвардигор этсин ижобат.
Хонадонни тарк этмасин файзу-барокат!
Бу кунда Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин! Аллоҳнинг паноҳида бўлинг!
XАЙРЛИ ТОНГ!
“Qimmatbaho toshni ishqalanishsiz silliqlash mumkin emas. Xuddi shunday, inson yetarlicha mashaqqatli urinishlarsiz muvaffaqiyatga erisha olmaydi”.
- Konfutsiy