* * *
Тонг отар чоғининг бағрида балққан,
Кўнглимни ёритган офтобим хуш қол.
Энди мен юзингни тўсган булутдек,
Лаҳза, онларингга келмайман малол.
Ёмғир ёғиб ўтди, ариди кўз ёш
Гумон гурзисининг зарблари эгди.
Енгишни билмадим билганим шуки,
Мени айрилиқнинг тонглари енгди.
Бир наҳор отарди остонаси қор,
Бир кунки зоҳири синиқ, намиққан.
Бир тунки самосин бағридаги ой,
Уқубат аталмиш дардга йўлиққан.
Оҳ, бунча ночорман бунчалар ожиз
Кўнглим торларингнинг куйлари маҳзун.
Умримни гаровга ютиб олгандек,
Тарки- шод этмади қалбимни ҳузун!
14.12.2024
©Маъмура Муҳаммад
Yaqinlaringizni borligida qadrlang!!! Chunki tuproq olganini qaytib bermaydi...
Xayrli tun yaxshi odamlar!
Qalb pokiza bo‘lsa, muloyimlashadi.
Muloyimlashsa, zavqlanadi.
Zavqlansa, yuksaladi.
Yuksalsa, shavqlanadi.
Shavqlansa, unda Allohga qurbat shabadasi esadi.
Kim zavq olsa, Allohni taniydi.
Kim Allohni tanisa, maqsadiga erishadi.
Ishonchni shishadek asrang.
Singan shisha asli kabi bo‘lolmaydi.✨
Xayrli tun barchaga!🥰🌙
Osudalik hamrohingiz bo‘lsin!✨🫠
Oxirgi oʻqigan kitobingizni va ayni shu kunlarda oʻqiyotgan kitobingizni va undagi taassurotlaringizni ertaga izohlarda kutib qolamiz tuningiz osuda oʻtsin aziz ustozlar
Читать полностью…Kitob o'qishning yaxshi tomonlari.
Kitob o'qish – bu faqat bilim olishning yo'li emas. Bu, aslida, hayotga boshqa bir nazar bilan qarash imkoniyatidir. Kitoblar nafaqat bilim beradi, balki insonni ichki jihatdan rivojlantiradi.O'qigan kitobimiz bizni yangi fikrlar yoki g'oyalar bilan to'ldiradi.
O'qishning yana bir ajoyib tomoni – bu stressni kamaytirish. Hozirgi kunda odamlar doimo band bo'lishadi, lekin bir necha daqiqa kitob o'qish ruhni tinchlantiradi va kundalik tashvishlardan chalg'itadi. Shuningdek, kitob o'qish aqliy salohiyat uchun ham juda foydali. O'qish jarayonida miyamiz faol ishlaydi, bu esa xotira va diqqatni jamlashni yaxshilaydi. Kitoblar bizning fikrlash tarzimizni o'zgartiradi, ichki dunyomizni boyitadi va hatto bizni yanada sabrli qilishga yordam beradi.
Kitob o'qish – bu faqat vaqt o'tkazish emas, balki o'zingizni va dunyoni yaxshiroq tushunishning usuli. Har bir kitobda yangi g'oya va hayot tajribasi bor. O'qish bizni nafaqat bilim bilan to'ldiradi, balki ruhiy va aqliy salomatligimizni ham yaxshilaydi
#xayrlikun #iqtibos
Инсонда минг фазилатни йўқ қиладиган бир айб ва аксинча, минг айбни беркитадиган бир фазилат бўлиши мумкин. Кичик нарса кўп нарсадан далолат беради.
Шамс Табризий
BeshinchiTomon
🇺🇿UZB🇺🇿 👆Bir Osmon👆Ostidamiz👩🎓 BILIMDONLAR 👨🎓 guruhi.
Assalomu aleykum xush kelibsiz😊
📌👉Guruh qoidalari👈📌
Soikingan hurmatsizlik qilgan❌🚀
Bemani videolar tashagan❌🚀
Adminlarga hurmatsizlik qilgan❌🚀
Do'stona suhbat ✅✅
Qiziqarli savol javob test 💯%✅
@test_kanali777
/channel/UZB_VATANIM1
***
Агар илмим инсоният севгисини ўргатмаса, бир жоҳил мендан минг чандон яхшироқдир.
Жалолиддин Румий
Бир қадам...
Бир қадам орқада турибман ахир,
Ўнгларга қарадинг, қарадинг сўлга.
Билмассан, дўстижон чарчадим охир,
Яримта юрагим отиблар йўлга.
Бир қадам орқада турибман кўргин,
Шунчалик истар дил сенга боришни.
Ғамноқ йўллардаман, ёнимга келгин,
Менга ҳам ўргатгил хандон юришни.
Бир қадам, атиги биргина қадам,
Аммо орамизда осмон ила ер.
Иккимизга аён, сиргина қадам,
Хатолар қўйнида ёнганимни кўр.
Бир қадам орқада турибман ахир...
✍Шоира Жаҳон.
Ҳар кеча
хотиринг юракка қайтар,
забт этар
лаҳзада
жону жисмимни.
Ташқари чиқаман —
кеча мунаввар...
Шунда
такрорлайман йиғлаб исмингни.
Аммо ўртамизда бепоён кеча —
юлдузлар ўртанган сокин бир хилқат.
Ёлғизим,
мабодо
овозим етса,
ишонма...
йиғлама...
унутма фақат.
_Shukrona, aytib yashaylik,
_Bismillah deb, qadam tashaylik.
_Sergak yurib, dovon oshaylik,
_Qadriga yet, asal onlaring.❕
_Yonimizda, Ota-Onamiz,
_Ular bordur, tinchdur xonamiz.
_Azizlardek, har bir donamiz,
_Qadriga yet, asal onlaring.❕
_Kulgan koʻzlar, yoshga toʻlmasin,
_Omad kulsin, armon boʻlmasin.
_Ochilgan gul, aslo soʻlmasin,
_Qadriga yet, asal onlaring.❕
_Bonugulim, yozar goʻzal sheʼr,
_Alloh bergan, isteʼdodim der.
_Alvon gulli, chamanzorga kir,
_Qadriga yet asal onlaring...❕
✨🌺ХАЙРЛИ ТУН,
ҚАДРДОНЛАРИМ🌺✨
⭐️ Яшайлик дунёда шунчалар азиз,
⭐️ Кўнгиллар кўзларга илиниб қолсин !
⭐️ Ҳар он, ҳар сония, хатто бир нафас,
⭐️ Дунёда йўқ бўлсак билиниб қолсин!
✨🌻 ✨🌻
✨ЯХШИ ДАМ ОЛИНГ,
ҚАДРЛИЛАРИМ.
АЛЛОҲГА ОМОНАТСИЗ
💫💫💫💫💫😴😴😴
🏁 “Rus tili 16-TEST tuzuvchi @Khurbanov_777 kanalimiz @test_kanali777 barchaga omad” testi yakunlandi!
25 ta savolga javob berildi
🥇 Zebo Yangiboyeva – 16 (4 daqiqa 47 soniya)
🥈 Салимжон – 11 (2 daqiqa 43 soniya)
🥉 Shamsiddin Kasimov – 11 (2 daqiqa 56 soniya)
4. Мени бойлигим бу менинг фарзандларим – 11 (7 daqiqa 28 soniya)
5. D.Mavlonova – 9 (6 daqiqa 14 soniya)
6. @DM6569919401MBM – 5 (1 daqiqa 45 soniya)
7. Iroda Sharipova – 3 (1 daqiqa 12 soniya)
8. Billura – 2 (27.5 soniya)
9. °°°° – 1 (11.7 soniya)
10. M. AHMEDOVA – 1 (18.6 soniya)
11. @NDildorI – 0 (2.5 soniya)
12. @N131O – 0 (8.2 soniya)
13. Печатает... – 0 (17.6 soniya)
14. Dilmurod Sadriddinov – 0 (23 soniya)
🏆 Gʻoliblarni tabriklaymiz!
🎲 “Rus tili 16-TEST tuzuvchi @Khurbanov_777 kanalimiz @test_kanali777 barchaga omad”
✊Желаю счастья сегодня и всегда .Удачи вам @UZB_VATANIM1 testiga tayyorlaning
🖊 25 ta savol
⏱ Har bir savol uchun 30 soniya
📰 Ovozlar guruh aʼzolari va test egasiga koʻrinadigan boʻladi
🏁 Test kamida 2 kishi ishlashga tayyor boʻlganida boshlanadi. Uni toʻxtatish uchun /stop buyrugʻini yuboring.
🏁 “X va H mavzusida Ona tilidan 5-test tuzuvchi @Khurbanov_777 kanalimiz @test_kanali777 barchaga omad @UZB_VATANIM1” testi yakunlandi!
45 ta savolga javob berildi
🥇 Мени бойлигим бу менинг фарзандларим – 29 (4 daqiqa 16 soniya)
🥈 САЙФИЕВ ЖАХОНГИР – 23 (5 daqiqa 11 soniya)
🥉 Zebo Yangiboyeva – 20 (4 daqiqa 38 soniya)
4. D.Mavlonova – 18 (6 daqiqa 3 soniya)
5. Жамила Умарова – 12 (2 daqiqa 55 soniya)
6. Zebo Ahmadovna – 9 (2 daqiqa 22 soniya)
7. Lola Djenikova – 5 (1 daqiqa 10 soniya)
8. . – 2 (18.1 soniya)
9. @N_1g1na_6 – 2 (20.5 soniya)
10. M. AHMEDOVA – 2 (27.4 soniya)
11. @Laylim200 – 1 (6.9 soniya)
12. Atamurodov – 1 (43.7 soniya)
13. @valijon09 – 0 (10.5 soniya)
🏆 Gʻoliblarni tabriklaymiz!
Welcome, Havfli shaxs |🇪🇬
🔸 @fovbot — professional tool for managing Telegram groups
***
Гўзаллик теварак-атрофда эмас, гўзаллик сизнинг нигоҳингизда... Агар сиз чиройли қарашни билсангиз, Аллоҳнинг ҳар бир неъматида гўзаллик кўра оласиз!
Японияда 10 ёшли бола йўл транспорт ҳодисасига учраб, чап қўлидан айрилди. Аммо боланинг орзулари катта эди — у моҳир дзюдочи бўлиб улғайишни истаган эди. Шу сабабли унинг алами каррасига ортиқ эди. Қўли билан бирга орзусидан ҳам айрилганди.
Боланинг отаси изтироб ичидаги ўғлига бу орзуси ҳам қуруқ армон бўлиб қолишини истамади. У ўзи билган машҳур дзюдо устозига бориб ҳодисани сўзлаб берди ва фарзандининг шу орзуси юзасидан ёрдам сўради.
Устоз кўнди. Бир қўллик болакайни шогирдликка қабул қилди. Болага биринчи кундаги машғулотдан бошлаб фақат битта ҳаракатни — усулни ўргата бошлади ва ҳар куни фақат шу ҳаракатни такрорлашини буюрди.
Бола вақт-вақти билан устозига юзланиб:
– Устоз, мен бу ҳаракатни ўзлаштирдим, бошқа ҳаракатларни кўрсатмайсизми? – деб сўрарди.
Устози эса қатъият ва хотиржамлик билан:
– Сен фақат битта ҳаракатни амалга оширасан, болам. Вақти келганда натижасини кўрасан — дерди.
2 йил, 3 йил, 5 йил ўтди ва бола ўн йиллик дзюдо мактабини тамомлади. Бир куни устози унинг олдига келиб:
– Тайёрлан, – деди, – мен сени катта мусобақага ёздирдим. Эртага курашасан.
Бола ҳайратга чўмди. Ахир у бир қўллик, фақат ўнг қўли бор, фақат битта ҳаракатни билади, холос. Мусобақада номдор дзюдочилар қатнашишини ўйлаб, ўз имкониятини йўқ деб ўйлади. Лекин устозига ҳурматидан кескин фикр билдирмади.
Йигит ўзининг биринчи катта мусобақасига – кураш гиламига чиқди.
У кураш гиламида рақибига ўзи биладиган ягона ҳаракатнигина қўллаб ғалаба қозонди. Иккинчи, учинчи кураш, ярим финал ва ниҳоят, финалга чиқди.
Финал кураши бошланди. Йигит ҳамон ўзи билган ягона усулни қўлларди. У рақибига ҳеч имконият қолдирмай, ғалабага эришди. Ҳа, бир қўлли дзюдочи йигит чемпион бўлди. Совринни олиб, устозининг олдига борар экан ҳайрат ва ҳаяжон ила сўраган илк саволи шундай бўлди:
– Устоз, бу қандай содир бўлди? Менинг чап қўлим йўқ, фақат битта ҳаракатни биламан, қандай қилиб шу ҳолим билан ғалаба қозондим, қандай қилиб чемпион бўлдим?
Устози жавоб берди:
– Эшит, болам. Биринчидан, сен бу усулни ўн йил давомида такрорлаб, машқ қилдинг. Сен буни шунчалик қунт билан ўргандингки, айни вақтда бу усулни сенчалик бажара оладиган бирорта дзюдочи йўқ.
Иккинчи сабаби эса, бу ҳаракатдан фақат битта қарши ҳаракат билан ҳимояланиш мумкин. Бунинг учун эса рақибнинг сенинг чап қўлинингни ушлаши керак бўлади. Сенда эса чап қўл йўқ!
Хулоса: Гоҳида, биз билмасак-да, йўқотган нарсаларимиз — нуқсонимиз энг кучли тарафимиз бўлиши мумкин. Лекин бу нуқсон бизнинг фикримизда, тушунчаларимизда бўлмаслиги лозим!
Икром Шариф таржимаси.