ziyoli_ustozlarmiz | Unsorted

Telegram-канал ziyoli_ustozlarmiz - ZIYOLI USTOZLAR

3949

«ZIYOLI USTOZLAR» guruhi barcha fan o‘qituvchilariga metodik yordam uchun tashkil etildi. Guruh rahbari: @Teacher_KR Tashkil etildi: 02.01.2020 Guruh manzili: https://t.me/ZIYOLI_USTOZLARMIZ

Subscribe to a channel

ZIYOLI USTOZLAR

Yangi yil ssenariysi bo'lsa tashlab bering

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

Baxtimizga Onajonlarimiz omon bulsin.

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

***

Энг бахтли инсон ~ кичик нарсалардан ҳам қувонч ясаган, энг оддий кунини ҳам байрамдек ўтказган инсондир...

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

UZULOY XAYDAROVA ✍️

MARDONA FARZANDLAR

Mardona farzandlar qaddini rostlab
Yashar yurt uchun jonini berib.
Xalqim, sen ijodkor, ixtirochisan,
Bayrog'inga o'n ikki yulduzni terib.

O'n ikki yulduzing o'n ikki go'sha,
Har birida qaynar o'zgacha hayot.
Adashmay aytamiz Vatan yagona,
Mard insonlar bilan boqiy-bor hayot.

Bayroqdagi oq rang halollik, poklik,
Oq rang odillika ochajakdir yo'l.
Moviy rang musoffo tinchlikning ramzi,
Do'st bo'lib do'stlikka tutajakmiz qo'l.

Qizil rang tomirimda oqayotgan qon,
Biz sening farzanding beraver farmon.
Toki biz tirikmiz seni asraymiz,
Sen uchun sovutmiz, sen uchun qalqon.

Yashil rang hayotning davomiyligi,
Yashil rang kelajak, yashil rang iqbol.
Yurtimiz mustaqil, porloq istiqbol,
O'zbekning ishiga dunyo qolar lol.

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

О Н А

Бир қўлда бешик, бир дунё она,
Таълимнинг маскани нур-зиё она.
Эркакнинг ҳалоли гул гўё она,
Қаламим ожиздир ул рўё она.

Салгина оғринсанг бўлар парвона,
Атрофингда шамдек йиғлар гирёна.
Ахир у меҳрибон онадир она,
Фарзанд-чун қайғурган жон фидо она.

Онадан азизроқ кимни биласиз?
Ундай меҳрибонни қайдан топасиз?
Аллаларин тинглаб, ҳузур қиласиз,
Овози бирам майин хушнаво она.

Онамлар эъзозли, меҳрибон бирам,
Жон каби қадрли суюк муҳтарам.
Ҳаммадан ҳам азиз, азиз мукаррам.
Дилларга ёқимли дилрабо она.

Сиз учун саҳарлаб ёпар иссиқ нон,
Дуолар қилади: "Бўл, болам, омон".
Момо Ҳавомиздан қолган бу иймон,
Суянсанг бағри кенг ҳамхона она.

Эзгулик улашар ўзи ораста,
Хонадон топ-тоза иши саришта.
Оналар ердаги гўзал фаришта,
Сўзлари самимий дурдона она.

🖊 Олия Равшанова

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

• Nima uchun ONA ONAJON, deyiladi, bilasizmi?
• Mana javobi!
• "Jonim, Senga jon bo‘lsin, bolam!" deydi-da!

***

• Nima uchun ONA chiroyi, kuchi va umrini yo‘qotadi, bilasizmi?
• Mana javobi!
• "Chiroyim, kuchim va bor umrim senga fido bo‘lsin, bolam!" deydi-da!

***

• Nima uchun ona hech ovqat yemaydi, bilasizmi?
• Mana javobi!
• "Sen yesang, men yegandek bo‘laman, ol, bolam!" deydi-da...

Onalarning qadriga yeting! Tez-tez yo‘qlab turing!

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

Meni, men istagan o‘z suhbatiga arjumand etmas,

Meni istar kishining suxbatin ko‘nglim pisand etmas...

Mir Alisher Navoiy!

Assalomu alaykum yaxshilar!
Tong xayrli bo‘lsin barchaga!🤝☀️

Insonning befahm aytgan bir juft so‘zi suhbatdoshi ko‘nglini qanchalar sovutishi mumkin-a?!😔😞

Robbim hech bandani go‘zal ahloqini namayon etguvchi zabonidan, yaxshi amallarga boshlovchi fahm farosatidan ayirmasin...🥰🤲

Kuningiz siz istagan va sizni istagan kishilar davrasida fayzu barokatli o‘tsin!👍🤗

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

     ЭРИМАГАН ҚОР.
Мунгсизгина титрайди борлиқ
Қуёш нурин кутиб интизор
Изғирини орттирар оғриқ
Кеча ёғиб эримаган қор

Кўп бўлдида унутдик чоғи
Мўл бўларди ёғин салмоғи
Энди дилда қоляпти доғи
Кеча ёғиб эримаган қор

Тарновларда тўлди сумалак
Йўлга чиқсанг йўллар яхмалак
Ташвиш бўлиб,қилди кўп ҳалак
Кеча ёғиб эримаган қор

Тутун тинмай чиқар мўридан
Қушлар қочар қўнмай сўридан
Қайдан келдинг қайси гўридан
Кеча ёғиб эримаган қор

Қиш яхши лек ёқмас аёзи
Табиатга биз эмас қози
Ёққин аёз бўлма биз рози
Кеча ёғиб эримаган қор

Рости сендан ноўрин гина
Қор барака нажот биргина
Беталофат эриб кетгин-а
Кеча ёғиб эримаган қор

ИХТИЁР КАМОЛ✍️

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

MOTIVATSIYA

99% ODAMLAR BU QONUNGA RIOYA QILISHMAYDI, SIZCHI BIR ESHITIB KO‘RING.

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

ИЛМ

Қадимда инсонлар ўз билимини мукаммаллаштириш учун ўқиган бўлса, бугунги кунда бошқаларни ҳайратга солиш учун ўқишади.

Конфуций

Билим — куч. Куч эса билимдадир.

Френсис Бэкон


Ақлли бўлиш кифоя эмас, муҳими ақлни ишлата билишдир.

Рене Декарт


Киши тириклигида қиладиган ҳар бир ишининг осонлиги учун илм кекак.

Абдулла Авлоний

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

МУДРАБ ЁТАР ҚИШКИ САЛТАНАТ...
(Туркум)

1.
Осмон хаёлимдай оқарди бугун,
Оқ қорга боқаман завққа тўлиб, жим.
Оби раҳмат бўлиб, оппоқ қор бўлиб
Шундай ёғарсанми заминга, Тангрим?!

Қудратинг олдида ожиз тафаккур,
Тилсиз гўдак янглиғ лолдир сўзларим.
Гоҳ қорда, гоҳ гулда, гоҳ гўзал юзда
Сенинг жамолингни кўрар кўзларим.

Минг шукур, Аллоҳим, қаҳратонингга,
Изғириндан тўзғин, парокандаман.
Сендан тўзим тилаб ожиз жонимга,
Сенга шукрона деб ўтар бандаман.

Биламан, эртага ҳур қуёш бўлиб
Кўк узра балқийсан бокарам, сернур.
Қаҳрингга ҳам шукур, Яратган эгам,
Қалбимни тўлдирган меҳрингга шукур.

Жонбахш нафасингни соғиндим, Тангрим,
Баҳор бўлиб уйғот мудроқ дилимни.
Майса бўлиб бўй чўз, лоладай гулла,
Нурингга белагин кўҳна элимни.

Дилга илҳом бериб, ўзимга – забон
Сайратганинг учун минг бора қуллуқ,
Мендай гуноҳкорни яхшими-ёмон
Яратганинг учун минг бора қуллуқ...

2.
Мўйсафид қиш салтанатида
Оқаради руҳим тобора,
Қорпарчанинг нақшин хатида
Тангрим, қандай сиринг ошкора?

Мўъжизакор, буюк мусаввир,
Парвардигор, бунча комилсан.
Ҳар парчада – илоҳий бир сир,
Сен беназир, Сен – қўли гулсан.

Қор ёғади... Самовот оппоқ,
Жаранглайди оқиш сукунат.
Қодир эгам, заминга бир боқ:
Мудраб ётар қишки салтанат.

Мен ўлимнинг ҳақлигин туйдим,
Туйдим умр бевафолигин.
Оппоқ қорга битта сўз ўйдим,
Ўчди дилдан гина-кудрат, кин.

Бепоён, оқ кенглик сатҳида
Ярақлади битта сўз: “АЛЛОҲ”.
Бир сўз айтдим Сенинг мадҳингда,
Тозаланди минг битта гуноҳ.

Мўйсафид қиш салтанатида
Оқаради руҳим тобора,
Омон чиқсам қишнинг забтидан,
Баҳорингга етарман, ё раб...

3.
Чағир тошлар тўла бу йўлдан
Тинмай юрдим ўттиз етти йил,
Вақтим – нақдим кетибди қўлдан,
Тангрим, яшаш бунчалар мушкул?

Мен чарчадим, чарчади жоним,
Дунё, толдим ёлғонларингдан.
Қуриб битди эт-устихоним,
Пойим тўлди тиконларингдан.

Охир қулаб тушдим гурсиллаб,
Тошлоқ йўлнинг нақ ўртасига.
Қорлар ёғди бошимни силаб,
Борлиқ тўлди зоғлар сасига.

Ёғаверди гупиллатиб қор,
Буткул кўмди гуноҳкор лошни.
Ёғаверди, то келиб баҳор –
Уйғотгунча мудроқ қуёшни.

Жангда шаҳид бўлган аскардай
Минг йил ётдим йўл ўртасида,
Қаҳрин сочди қиш ҳам пайдар-пай,
Музлайвердим ҳар нафасида.

Ва бир куни тўлғонди ер ҳам,
Сўнг кўтариб отди танимни:
“Токай бунда ётарсан, болам,
Оғритдинг-ку, ахир, жонимни!”

Титраб-қақшаб турдим... Керишдим,
Вужудимдан тўкилди музлар.
Сувлар оқди борлиқда лим-лим,
Юрагимда эриди сўзлар.

Яна олға кетдим илдамлаб,
Яқин қолди қирқинчи марра.
Югурарман, қадамларимдан –
Шеър тўкилар заррама-зарра...

4.
Ҳеч олим қилмаган ишга қўл урдим,
Англай деб оламнинг бу корларини:
Заррабин остига қўйиб текширдим
Қорпарчанинг нақшу нигорларини.

Ва қамал домида чирпанди ақлим:
Улар такрорламас эди бир-бирин!
Триллион хил парча! Гувранди қалбим,
Идрок этолмайин Тангрининг сирин.

Ҳар бири мўъжиза, ҳар бири ўзга:
Бирида гул расми, бирида – юлдуз.
Укпарлар қўнарди кипригу кўзга,
Ҳар бири шеъримга бўлгудайин сўз.

Самодан ёғилар оқ, оппоқ гуллар
Осмоннинг беғубор пари қизлари,
Ҳар қайси ўзгача дастхатдир улар,
Ўзга бўлган каби бармоқ излари.

О, Тангрим! Хаёлим остин ва устун,
Онгим зўриқади, оғрийди жоним.
Бундай мўъжизани яратмоқ учун
Қандай қудрат керак – энди англадим.

Ер-осмон айланди, билолмай қолдим –
Борманми, йўқманми, қайдалигимни.
Тушундим бу улкан қудрат олдида
Нечоғлик ожизу майдалигимни.

Тангрим, кўнглим йиғлаб, кўзим ёшланди,
Туйиб бу сарҳадсиз муҳаббатингни.
Лабларим шивирлаб ўқий бошлади
Кипригимга қўнган оппоқ хатингни...

Абдунаби ҲАМРО

1998 йил

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Хайрли тонг, Азизлар!

Аллоҳ бизга насиб этган яна бир тонгда ғойибона бўлсада, кўришиб турганимизга Аллоҳга беадад шукроналар бўлсин...

Мазмунли сешанба тонги барчамизга муборак бўлсин!

Дилни ҳижронлардан соғинч
асрасин.
Бандани шайтондан иймон
асрасин.
Киприклар кўзларни қандай
асраса.
АЛЛОҲИМ бизларни шундай
асрасин.

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

Men shuni aytaman xolos: oʻzingizni ehtiyot qiling.
Va yaxshi ko‘rishni oʻzingizdan boshlang.

Xayrli tong yaxshi odamlar!

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

ҚОР

Беғуборим,
Бир ўйноқлаб
Тушдинг кўкдан,
Завқ улашдинг
Қанча ғариб
Дилга ногоҳ.
Тўғри,  сен ҳам
Бино бўлдинг
Мендай йўқдан,
Туша қолдинг
Хавф-хатардан
Бўлмай огоҳ.
Завқим ошиб,
Меҳрим жўшиб,
Боқдим узоқ,
Хуморларим ёздинг
Яна ташлаб виқор.
Ўзингни-да,
Ҳамда мени
Бир вақти чоғ
Айладинг-у,
Сингиб кетдинг
Заминга,  Қор.
Яхшилар бор:
Ўзин қурбон
Қилар шундай,
Ўздан кечиб,
Ўзгалар-чун
Яшар экан,
Не ҳам дердим,
Менга равшан
Энди кундай:
Яқинларим,  билдим,
Сенга ўхшар экан.

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

«Меҳр»

Ака янги автомобил олди. Ҳавас қилган ука, бир дўстларига мақтаниб қўйгиси келиб:
- Ака мошинангизда айланиб келсам бўладими?!
- Ие, сендан мошина айлансин ука! Янгисини олсам, сенга бунисини «падарка» қилиб юбораман! - деди, ака ҳам оғайнилари олдида мақтаниб укаси томон мошина калитини отаркан. Ука мошинани ўт олдириб ғизиллатиб кетди. Бироқ биринчи бурилишга етар-етмас янги мошинани қарсиллатиб дарахтга урди. Буни кўрган ака ўша томонга чопиб кетди. Ҳовлиқиб етиб борган аканинг биринчи сўзи; «Ё Худо мошинамга ҳеч нарса қилмадими?» бўлди. Ака олд чироғи ва ойнаси синган мошинани силаб-сийпар, ука эса сал нарида ҳамон инграб ётарди...

Оқил Тўрақул

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

Assalomu alaykum

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

Tursunova S, Matmurodova D raised your reputation.
Current: 192

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

Kayfiyatni ko'taramiz😘

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

Сокин шивирланган, оҳиста бир сас.
Тўс-тўполон дилга кела олар бас.
Шовқин-сурон унут, сасга қулоқ сол.
Дўсту-душманинг ҳам ичингдаги кас.

© Улуғбек

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

Гул деганинг нима сенинг?
Уч-тўрт тикон, бироз япроқ,
Недур сен севган бу ҳаёт?
Уч-тўрт нафас, сўнгра тупроқ...

ЖАЛОЛИДДИН РУМИЙ

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ХАЙРЛИ ТОНГ УСТОЗЛАР!!!

БУГУН, 2024 йилнинг 17 декабри, сешанба. Ушбу сана билан бевосита боғлиқ айрим бир муҳим байрамлар, воқеалар, жараёнлар ва шахслар ҳақидаги тарихий маълумотлар

Бутунжаҳон тонгги иллюзия байрами нишонланади.
АҚШда ака-ука Райтлар (Wright Brothers Day) куни.
Тунисда миллий инқилоб (Fete nationale de la revolution) куни.
Бутан миллий байрами (National Day) нишонланади.
1273 (тавалуди 1200) йил – асарлари ҳозирги дунёда энг кўп ўқиладиган “Буюкликнинг кўз илғамас чўққиси”, “илоҳий ишқ куйчиси” (Ҳазрат Навоий баҳоси) даҳо Жалолиддин Румий Кўняда дорулфанодан дорулбақога риҳлат қилган.
1474 йил – Мирзо Улуғбекнинг шогирди, астроном ва математик, мутафаккир Али Қушчи вафот этган. У Истанбулдаги Аййуб Султон қабристонига дафн этилган.
1637 йил – Aмакуса Сиро (1621 – 1638, у тарихда Масуда Сиро Токисада номи билан ҳам машҳур) бошчилигидаги япон христиан деҳқонларининг қўзғолони кўтарилган.
1778 (вафоти 1829) йил – инглиз кимёгари ва физиги, электрокимё асосчиларидан бири Гемфри Дэви туғилган.
1809 (вафоти 1874) йил – Хива яқинидаги Қиёт қишлоғида Эрниёзбек мироб оиласида шоир, тарихчи, таржимон Огаҳий (тўлиқ исм шарифи – Муҳаммадризо Эрниёзбек ўғли) туғилган.
1903 йил – ака-ука Райтлар самолёти илк бор парвоз қилган.
1907 йил – ўлкада махфий разведка билан шуғулланувчи махсус орган – Туркистон район муҳофаза бўлими таъсис этилган. Бевосита марказга бўйсунувчи Ички ишлар вазирлигининг Полиция департаменти органини руслар “охранка”, маҳаллий аҳоли эса “сиёсий идора” деб атаган.
1917 (вафоти 2006) йил – Туркистон ва Ўрта Осиё бўйича таниқли тарихчи ва шарқшунос олим Боймирза Ҳайит Наманган вилояти Уйчи туманида туғилган.
1925 (вафоти 1987) йил – актёр, режиссёр, мингдан ортиқ фильмга ширали овоз берган Ўзбекистон халқ артисти Ҳамза Умаров Қўқон шаҳрида том маънода дунёга келган.
1926 йил – СССРда илк марта аҳоли рўйхатга олинган.
1929 (вафоти 1989) йил – таниқли актриса, Ўзбекистон халқ артисти Ирода Алиева том маънода ижод дунёсига келган.
1932 (вафоти 2021) йил – Ўзбекистон халқ ёзувчиси, хизмат кўрсатган маданият ходими, ўзбек болалар адабиётини жаҳон миқёсига олиб чиққан Худойберди Тўхтабоев Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани Катта Тагоб қишлоғида оламга келган.
1936 йил – Рим-католик черковининг 266- раҳбари (2013 йилдан) Франциск (Хорхе Марио Бергольо) Аргентинанинг Флорес шаҳрида олам-жаҳонга эзгуликни даъват қилиш учун келган.
1956 йил – СССР Министрлар Советининг “Р – 16 қитъалараро баллистик ракетани яратиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинган. Биринчи қитъалараро баллистик ракетани ишлаб чиқаришга буюк ихтирочи, академик Михаил Янгель (1911 – 1971) масъул этиб белгиланган.
1959 йил – СССРда Стратегик ракета қўшинлари туғилган.
1998 йил – AҚШ ва Буюк Британия Ироққа қарши “Саҳродаги тулки” ҳарбий операциясини бошлаб юборганлар.
2010 йил – тунислик тужжор Муҳаммад Буазизий ўзини ёқиб юборган, ушбу ҳолат “Араб баҳори”га туртки берворган.
2014 йил – АҚШ ва Куба дипломатик алоқалари тикланган.
2020 йил – Миниатюра санъати ЮНЕСКОнинг номоддий маданий мероси Репрезентатив рўйхатига киритилган.
2022 йил – БМТ сессиясида Тожикистон президентининг 2025 йилни “Халқаро музликларни сақлаш йили” деб эълон қилиш бўйича навбатдаги ташаббуси қўллаб-қувватланган.
2023 йил – Япония Квант фанлари ва технологиялари миллий институти мутахассислари томонидан оламда илк бора инсон мияси сигналларини қайта ишлаш орқали тасвирлар ярата оладиган технология ишлаб чиқилган.
2024 йил – Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) ва Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) ҳисоб-китобларига кўра, ҳар йили депрессия ва ташвишларнинг кучайиши туфайли 12 миллиард иш куни йўқотилмоқда. Жаҳон иқтисодиётига етказилган зарар 1 триллион долларга баҳоланган.

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

Ёниб, ўчаётган чироқ бўлманг дўст.
Гоҳ сокин, гоҳида титроқ бўлманг дўст.
Сизга назаримиз йўллабди Оллоҳ,
Майли ҳас бўлингу, тупроқ бўлманг,дўст!
Умр йўл.
Биз ўтиб кетгучи карвон,
Карвонлар интилган сароб бўлманг, дўст.
Агар баландласам бўлингу нарвон,
Ғайирлик дардида ҳароб бўлманг, дўст!
Қўлланг қийинликлар қонимни ичса,
Жим туриб, жонимга жабр бўлманг дўст.
Омадим кетганда одамлар кечса,
Сўнги илинжларга қабр бўлманг, дўст!
Савдолар бўлингу вафо сотилса,
Иймоним сотилса даллол бўлманг дўст.
Дарахтман, мевамга тошлар отилса,
Сиз тош ташиб турган ҳаммол бўлманг дўст!
Чин дунё бул эмас, чин дунё удир,
Жами ёлғонларга шерик бўлманг дўст.
Ағёрнинг биз томон юрмоғи недир,
Сиз унга кўмагу, кўприк бўлманг дўст!
Ошиқ олчи бўлса олқишлардаман,
Қарсакнинг қизарган кафти бўлманг дўст.
Гоҳ гуллаган баҳор, гоҳ қишлардаман,
Бир юзнинг икки ҳил афти бўлманг, дўст!
Уйимнинг тўрида тузимни ичиб,
Кейин тузлиғимни тепиб кетманг, дўст.
Нафимиз тегмаса, дўстликдан кечиб,
Кирар эшигингиз ёпиб кетманг, дўст!

Малика Тавфиқ

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

#ибрат

Фарзандларингиз учун, ҳатто, гўшт емасангиз ҳам уларнинг илм олишига пул тикинг!

P.S.: Бизда эса кўпчилик қорнига қанча пул совурса совурадики, илмга келганда эса бир тийин ҳам белини оғритиб қўяди...

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

🌨❄️🫧Хайрли Тонг!🌨🫧❄️

❄️🫧Бугунги кунингиз муборак ва хайрли бўлсин..🕊

❄️❄️❄️❄️❄️❄️❄️❄️❄️❄️❄️

🌨🫧Ушбу отаётган Тонг нафасидан бахра олаётган барча - барчангизга бошланаётган кун ва бугунги эзгу ишларингизда хайру - барака тилаймиз..
❄️🫧❄️🫧❄️🫧❄️🫧❄️

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

Ибрат

Болангизга бекор ўтказаётган вақти қандай оқибатга олиб келишини тушунтириб қўйинг...

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

УИЛЬЯМ ШЕКСПИР АЙТГАН ЭДИ:

Мен ҳамиша ўзимни бахтиёр сезаман. Биласанми нега?
Чунки мен ҳеч қачон ҳеч кимдан ҳеч нарса кутмаганман.
Кутиш бу – азоб, ҳаёт эса қисқа. Шунинг учун ўз ҳаётингни сев,
унга кулиб боқ...
гапиришдан олдин тингла...
ёзишдан олдин ўйла ...
пул сарфлашдан олдин ишлаб топ...
аразлашдан олдин кечир...
нафратланишдан олдин сев...
Ўлишдан олдин яша!

* * *
Энг ёмон соя – қўрқув.
Энг ёмон хато – руҳан тушкунлик.
Энг қўрқинчли одам – ёлғончи.
Энг ёмон қалб қоралиги – ҳасад.
Энг катта бойлик – оқиллик.
Энг катта мерос – тарбия.
Энг катта куч – сабр.
Энг катта хазина – илм.
Энг машаққатли иш – нафсни тарбияламоқ.
Энг оғир меҳнат – ёмон хулқни яхшисига алиштирмоқ.
Энг гўзал иш – узр сўрамоқ ва кечирмоқ.
Энг гўзал кўриниш – табассум.
Энг буюк неъмат – ИЙМОН, ИШОНЧ, УМИДдир!
Энг яқин, энг ишончли дўст – АЛЛОҲдир!

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

Agar kimdir sizni sevmasa,  muhabbatini soʻrab olmang.
Agar sizga ishonishmasa,  oʻzingizni oqlashga urinmang.
Agar sizni qadrlashmasa,  isbotlashga tirishmang.
Yaxshisi,  oʻzingiz yoqtirgan taomni pishiring yoki buyurtma bering,  hammasi zoʻr boʻladi!

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

#хайрли_тонг

Ассалому алайкум !

Роббимнинг марҳамати ила берилган яна бир янги тонг, янги кун барчамизга муборак, хайрли бўлсин!
Илохим хар бирингизнинг кўнглингиз
ХОТИРЖАМЛИКни,
Юзингиз ТАБАССУМни,
Хонадонингиз БАРАКАни,
Ҳамёнингиз ДАРОМАДни,
Қалбингиз ИЙМОНни,

Танингиз САЛОМАТЛИКни,
Юрагингиз МЕҲРни йўқотмасин!

Кунингиз эзгу амаллар ила мазмунли ва файзли ўтсин!

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

@ZIYOLI_USTOZLARMIZ

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

ЯХШИЛИККА ИНТИЛИНГ

Одамларга зарари ҳам, фойдаси ҳам тегмайдиган кишидан кўра фақирроқ одам йўқ.
Қобус

Мақсад талаби йўлида ҳимматингиз онқадар бўлсинким, башарти менинг бошимга оёқ қўйиб ўтишга тўғри келса-ю ва сиз ўтмасангиз — асло кечирмасмен.
Баҳоуддин Нақшбанд

Ёмон ҳам ўтар, яхши ҳам — яхши бил,
Сени яхши ном бирла ёд этсин эл.
Саъдий Шерозий

Читать полностью…
Subscribe to a channel