...Ташлаб кетади деб ўйламанг🫶💖
Хали асабизи бузиб😠🙊 сочизи оппоқ қордек☃️ қилишим керак...😘
❗️2024-2025 O’QUV YILI UMUMTA’LIM MAKTABLARIDAN 2-CHORAK MARKAZLASHTIRILGAN HOLDA OLINADIGAN CHSB TAQSIMOTI
🔘 P.S.: Ma'lumotlarga qaraganda katta o'zgarishlar bor, fanlar va savollar qisqartirilgani aytilmoqda
Kanalga obuna bo'lish:👇👇👇
/channel/+Sysb1MrRfYGyQDFU
Исён бўлиб исён эмасди бу ҳис,
Иймон бўлиб иймон эмасди бу ҳис,
Аммо сира тинчлик бермасди бу ҳис,
Паноҳингдан бошқа борар жой йўқдир.
Воҳким, маълумоти олий телбаман,
Осон енгиламан, осон енгаман,
Манов кўпикларга қандоқ сингаман,
Паноҳингдан бошқа борар жой йўқдир.
Тушуниб бўларми ҳаёт дарсини,
Адо этарманму фарзу қарзини,
Ким ғаразсиз тинглар юрак арзини,
Паноҳингдан бошқа борар жой йўқдир.
Такрор-такрор айтдим, дил ёриб айтдим,
Бош олиб кетдим-у, ёлвориб қайтдим,
Кул эт, ғазабингни келтирса байтим,
Паноҳингдан бошқа борар жой йўқдир.
Бир ёруғ дуога айланди умрим,
Нур бўлиб қошингга шайланди умрим,
Сўзингга, Ўзингга бойланди умрим,
Паноҳингдан бошқа борар жой йўқдир.
Беҳзод Фазлиддин
❄️Х А Й Р Л И Т О Н Г❄️
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА
РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРАКАТУҲ.
🌤 Бугун 10-ДЕКАБРЬ СЕШАНБА
тонги муборак мехрибонларим!🥰
☂Аллоҳ ушбу тонгда барчамизни
муродимизни хосил,
мушкулларимизни осон қилсин,
қилган яхши ниятларимизни
ижобат айлаб,
ҳайру-барокатларини зиёдаси
билан тухфа этсин..🤲
☁️Фарзандларимиз, оиламиз ва
яқинларимизни Ўзи паноҳида
асрасин..!!🤲
🌤Кун давомида яхшилик ва
яхшилар хамрохингиз бўлсин
Ассаламу алайкум Қадрдон дўст биродарларим!!!💐
❄️ Бугун 10➖Декабрь Сешанба кунингиз Ҳайр барокатлар яхши кайфятда ўтсин!!!
Узоқ ➖бўлсин умрингиз
Бахтга тулсин калбингиз
Осмон бўлсин қадрингиз
Азиз Қадрдонларим!!!
Билинг умр ➖ғанимат
Соғлиқ хар недан қиммат
Яшанг доим шод ,хурсанд
Азиз Қадрдонларим!!!
Тўкилмайлик хазондек
Келма хасад гулхандек
Умр ўтар бир ондек
Азиз Қадрдонларим!!!
Хеч бу кўнгил қолмасин
Кайгу алам бўлмасин
Оёқлар қоқилмасин
Азиз ➖Қадрдонларим!!!
Шукурлар бўлсинким Роббим Ўзингга,
Саждалар қилайлик фақат Ўзингга.
Иноят айлагин бандаларингга,
Истиғфор айтайлик, ҳамдлар Ўзингга.
Уйғондик, кўзларим кўрар нурафшон,
Фарзандлар ёнимда шукур соғ-омон.
Бугунимни гўзал қилган Ўзингсан,
Рисқимиз бутундир, юрибмиз шодон.
Кундузлари қуёш нурли порлайди.
Оймоможон тунда нурга чорлайди.
Ўзингсан суянчиқ, виқорли тоғим,
Ўн саккиз минг олам Сен-ла яшнайди.
Ассалом, мукаррам эй буюк диёр,
Бағрингда қувониб яшнайди бу тан.
Аллоҳим, қўллаган нурли маконсан,
Ўзбекистон борим, эй суюк Ватан.
🖊 Олия Равшанова
КЎНГИЛДА ҚОЛИНГ...
Дунёга келдингиз бир бор қадрдон,
Шунчаки яхшилик қилишдан толманг.
Бировга етказманг озор ҳеч қачон,
Кўнгилда қолинг-у, кўнгилдан қолманг.
Кимнингдир дилини оғритиб қўйиб,
Афсусда ёнманг сўнг бағрингиз ўйиб.
Ахир ким меҳрга қолибди тўйиб,
Кўнгилда қолинг-у, кўнгилдан қолманг.
Кетмоқ учун келдик, қолмоққа эмас,
Бермоққа улгуринг олмоққа эмас.
Ҳеч ким бу дунёга қайтадан келмас,
Кўнгилда қолинг-у, кўнгилдан қолманг.
Бировнинг хатосин санаб, ахтариб,
Устига мағзава қўйманг ағдариб.
Кўнгил гулдек нозик, етимдек ғариб,
Кўнгилда қолинг-у, кўнгилдан қолманг.
Ахир ким адашмас ким қилмас хато,
Умрингизни ғийбат қилмасин адо.
Садақа дейишар табассум ҳатто,
Кўнгилда қолинг-у, кўнгилдан қолманг.
Кимни кўтарибди кўкларга нолиш,
Энг оғир жазодир кўнгилдан қолиш.
Гўзал тақдир эрур қалбдан жой олиш,
Кўнгилда қолинг-у, кўнгилдан қолманг.
✍ Дилобар Ўролова
Ким мукофот бизга, кимдир имтихон,
Юзларида ниқоб йўқми, билиб ол.
Аввал топу сўзлари чин, мард инсон,
Сўнг жонингни нисор қилсанг, қилақол!
Қадрсиздан қадринг қилма ҳеч талаб,
Синовлардан омон ўтгин сабрингла.
Яхшиликни билармикин, кўр синаб,
Қанча бўлса сўнгра сийла меҳрингла!
Бол қўшилган сўзлардан бўл эҳтиёт,
Ширин сўзнинг асиримиз, начора!
Бериб қўйсанг у зулматда умрбод,
Йиғлаб ўтар кейин кўнглинг бечора!
Ёлғон сўзни ёд оларлар айёлар,
Ишончингни чўққисига етгунча.
Кейин обдон у масканни топтарлар,
Озорлари жон-жонингдан ўтгунча!
Эҳтиёт бўл!
Кўзларинг оч,
Эҳтимол,
Гоҳ суратга сийратлар ҳеч мос эмас!
Чиройлими қалби унинг бил аввал,
Сўнгра хусну-жамолига қил ҳавас!
Тили бўлак, дили бўлак кимларнинг,
Ҳеч сўзининг амали йўқ бетайин!
Лабзсизми, субтсизми, уларнинг,
Қолган ҳамма ҳислатлари бир тийин!
Малика Тавфиқ
Assalomu alaykum ko‘ngildoshim, xayrli tong!🤝❄️
Beqiyos onlarga fayzu tarovat ulashib kirib kelgan tong barchangizga muborak bo‘lsin! 🤗❄️
Shu, buguningiz kechagidanda a’lo, kechagidanda baxtli lahzalarga boy bo‘lsin!😍❄️
Mustahkam sog‘liq, bitmas tuganmas baxt, tinch va hotirjamli hayot hamrohligini tilab qolaman!🥰❄️
Kun davomida yaxshi kayfiyat hamrohingiz bo‘lsin..!☺️❄️
Аёл типратиконнинг рашки, ўзбек аёлларининг рашкидан ҳам ўтиб тушар экан. Типратиконнинг эри бошқа типратикон аёлни севиб қолса йиғлаб ўтирмас экан. Янги ин қазиб уларни меҳмонга чақирар экан. Улар инига кириши билан, шартта кўмиб ташар экан... Кўрмайинам куймайинам дерканда😁😁😂😂
Гавхардан🙈
⚡️Расман: Мактабларда дарсларни бўлиб ўтишга рухсат берилди
Киритилган ўзгаришга кўра, мактабда тегишли фанлар бўйича ўқитувчи мавжуд бўлса, бўлиб ўқитишга рухсат этилади.
Асос: 2024 йил 30.09 да киритилган ўзгартишлар билан
Kanalga obuna bo'lish:👇👇👇
/channel/+Sysb1MrRfYGyQDFU
Shaxmatdagi piyoda.
Shaxmatda bir qoida bor!
Agar piyoda raqib kataklarining birinchi qatoriga yetib borsa shoxdan tashqari hohlagan figurasiga aylanishi mumkin.
Lekin, ot yoki fil bunday boʻla olmaydi.
Shuning uchun piyoda boʻlib tugʻilganingizga xafa boʻlmang.
Mehnatingiz bilan marraga yetib boring va hohlagan figuraga aylaning.
Buning mazasi oʻzgacha boʻladi.
10-декабр Ўзбекистон Республикасининг мадҳияси қабул қилинган кун.
***
Серқуёш, ҳур ўлкам, элга бахт, нажот,
Сен ўзинг дўстларга йўлдош, меҳрибон!
Яшнагай то абад илму фан, ижод,
Шуҳратинг порласин токи бор жаҳон!
Олтин бу водийлар — жон Ўзбекистон,
Аждодлар мардона руҳи сенга ёр!
Улуғ халқ қудрати жўш урган замон,
Оламни маҳлиё айлаган диёр!
Бағри кенг ўзбекнинг ўчмас иймони,
Эркин, ёш авлодлар сенга зўр қанот!
Истиқлол машъали, тинчлик посбони,
Ҳақсевар, она юрт, мангу бўл обод!
Олтин бу водийлар — жон Ўзбекистон,
Аждодлар мардона руҳи сенга ёр!
Улуғ халқ қудрати жўш урган замон,
Оламни маҳлиё айлаган диёр!
Ўзбекистон Республикаси мадҳияси 1992 йил 10 декабр куни қабул қилинган. Мадҳия Мутал Бурхонов мусиқаси, Абдулла Орипов шеъри асосида яратилган.
Kanalga obuna bo'lish:👇👇👇
/channel/+Sysb1MrRfYGyQDFU
Юнус бутун ўқув йили давомида янги телефон олиш учун пўл тўплади. Ҳар сафар отаси мактабда тушлик қилишга пул берганда у қорни очса-да, ўша пулни емасдан уйга қайтариб келарди-да пул йиғадиган идишчага ташлаб қўярди.
Пулим етади деган қарорга келганидан сўнг бир синфдоши билан куннинг иккинчи ярмида телефон харид қилишга бирга боришга келишиб олди. Уйига келиб кийимларини алиштириб чиқди. Қараса, кўчада яна бир синфдош ўртоғи Саид муғнайиб турибди. Улар қўшничиликда яшашади. Саиддан ғамгинлигининг сабабини сўради.
— Синглим оғриб қолди. Ойим мени дори олиб келишим учун дорихонага юбордилар. Аммо, пулим етмади. Уни ойимга қандай айтишни билмай турибман. Ойим жуда сиқиладилар, чунки уйда бошқа пулимиз йўқ. Мен ҳам сиқиляпман. Юр, бир оз ўйнайлик, уйга кечроқ бораман, унгача синглим яхши бўлиб қолар балки, — деди Саид.
Юнус қанчалик ҳаракат қилмасин, аммо ўйини ҳеч қовушмади. Унинг хаёлига Саиднинг айтган гаплари маҳкам ўрнашиб олган эди. Кўз олдига дорининг тезроқ келишини кутиб ётган Марям гавдаланди. У, ҳатто, телефон олиш учун уйдан чиққанини ҳам унутган этди, дафъатан, чўнтагида пули борлиги эсига тушиб қолди.
— Менга дорилар рўйхатини бер-чи, — деди Саидга. Саид нега деб сўраб ҳам ўтирмасдан қоғозни узатди. Юнус қоғозни олиб, дорихонага югуриб кетди. Рўйхатдаги дориларни олди, дорихонадан чиқиб дўконга кирди ва хар хил мевалар харид қилди. Кейин уни кутиб турган Саиднинг олдига хурсанд бўлиб қайтиб келди.
— Юр уйларингга борайлик, мен Марямга керакли дориларни олдим, — деди завқи ичига сиғмай бораётган Юнус.
— Сен телефон олиш учун йиққан пулингни сарфладингми? Нега бундай қилдинг, ахир қанча вақтдан бери орзу қилардинг-ку! — ҳайрон бўлди Саид.
— Телефонни кейинроқ олаверсак ҳам бўлади, Марямнинг соғайиб кетиши муҳим, — жавоб берди Юнус ва болалар Саидларнинг уйига кетишди.
Юнус кечқурун уйига қайтганида уни ажойиб совға кутаётганини билмас эди. У мактабда аъло баҳоларга ўқигани учун ота-онаси унга янги телефон харид қилишган эди. Бола жуда ҳам ҳайратга тушди ва кўзлари ёшга тўлиб:
— Алҳамдуллиллоҳ! Алҳамдулиллоҳ! Бу Аллоҳ таолонинг совғаси, — деди ва бўлиб ўтган воқеани ота-онасига гапириб берди.
Bugungi kuningiz esda qoladigan ko‘taringi kayfatda, sizni xursand qiladigan yangliklar bilan boshlansin!!!🤗❄️
Bizlardan uzoqlashmang!
Eng saralarini sizlarga ilinamiz!!!🥰❄️
Obunachimiz boʻling..!☺️❤️
10-декабр Ўзбекистон Республикасининг мадҳияси қабул қилинган кун.
***
Серқуёш, ҳур ўлкам, элга бахт, нажот,
Сен ўзинг дўстларга йўлдош, меҳрибон!
Яшнагай то абад илму фан, ижод,
Шуҳратинг порласин токи бор жаҳон!
Олтин бу водийлар — жон Ўзбекистон,
Аждодлар мардона руҳи сенга ёр!
Улуғ халқ қудрати жўш урган замон,
Оламни маҳлиё айлаган диёр!
Бағри кенг ўзбекнинг ўчмас иймони,
Эркин, ёш авлодлар сенга зўр қанот!
Истиқлол машъали, тинчлик посбони,
Ҳақсевар, она юрт, мангу бўл обод!
Олтин бу водийлар — жон Ўзбекистон,
Аждодлар мардона руҳи сенга ёр!
Улуғ халқ қудрати жўш урган замон,
Оламни маҳлиё айлаган диёр!
Ўзбекистон Республикаси мадҳияси 1992 йил 10 декабр куни қабул қилинган. Мадҳия Мутал Бурхонов мусиқаси, Абдулла Орипов шеъри асосида яратилган.Читать полностью…
BAYRAM_MUBORAK!!! 🇺🇿
🎉 10 dekabr – O‘zbekiston Respublikasi davlat madhiyasi qabul qilingan kun!
O‘zbekiston Respublikasi madhiyasi 1992-yil 10 dekabr kuni qabul qilingan. Madhiya Mutal Burxonov musiqasi, Abdulla Oripov she’ri asosida yaratilgan.
Ertalab barcha maktab, institut va ishxonalarda madhiyamiz baland ovozda yangraydi.
Bugun baxtli bo‘lishga so‘z bering!
Hech narsaga qaramasdan, shunchaki bor bo‘lganingiz, kulib turganingiz, ko‘zlaringiz ko‘rayotgani va his qilayotganingiz uchun baxtli bo‘ling! 😘
Bu juda juda oson...
БАХТНИ ЧАҚИР
...Сен оламни ўзингдан асра...
...Қизғон уни балои нафсдан...
Ажойиб мисралар...