ziyoli_ustozlarmiz | Unsorted

Telegram-канал ziyoli_ustozlarmiz - ZIYOLI USTOZLAR

3949

«ZIYOLI USTOZLAR» guruhi barcha fan o‘qituvchilariga metodik yordam uchun tashkil etildi. Guruh rahbari: @Teacher_KR Tashkil etildi: 02.01.2020 Guruh manzili: https://t.me/ZIYOLI_USTOZLARMIZ

Subscribe to a channel

ZIYOLI USTOZLAR

Жаннатнинг сайқали - онажонгинам.

Сарҳадсиз севгила тутган қўлларим,
Дўстимнинг афзали - онажонгинам.
Ёритган меҳрила умр йўлларим,
Қалбимнинг машъали - онажонгинам.

Ғам-ташвиш ғоридан ортмайин бир зум
Пок кўнглин дард-ситам этсада маъсум,
Боққан зот мен томон айлаб табассум.
Дунёнинг гўзали - онажонгинам,

Фарзанд бу - умримнинг бир банди, дея,
Жон ипин юракка пайванди, дея,
Шай бўлган тоабад, дилбанди дея,
Жон ҳатто бергали, онажонгинам..

Товоним остига бир тикан беҳол,
Санчилиб оромим этса гар ишғол,
Оҳ чеккан қалбига санчилган мисол,
Ханжарнинг чангали, онажонгинам.

Дуолар этгайсиз, умрим боғ бўлур,
Борингиз тутгайсиз, қалбим чоғ бўлур,
Пойингиз ўпсам гар, қаддим тоғ бўлур,
Жаннатнинг сайқали - онажонгинам.

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

Har bir yaxshilik “Bismillah” bilan boshlanadi.

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

❄️✨❄️✨❄️✨❄️✨❄️✨❄️✨❄️

Obunachimiz boʻling...

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

Daraxtman. Men million yaprog'im bilan
Boqaman, zor titrab sen kelar kunga...
Sog'indim men seni, Ko'rgim keladi...
Lekin aytolmayman buni hech kimga...

Omon Matjon

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

#Lirik_chekinish

Siz o‘shal hilolsiz, o‘shal oydinsiz,
Hech ko‘kdan tushmaysiz. Qo‘llarim yetmas.
Husni latofatda hurdan oldinsiz,
Visol — manzil. Ammo yo‘llarim yetmas.

Ishq — bu dard. Ko‘ngilni davolovchi dard.
Kundan visol izlab Majnunga do‘ndim.
Ne tong, moh diydori oqshomda nasib,
Sizni ko‘rmoq uchun tunlarga ko‘ndim.

Siz ko‘kda, men yerda. Azal qismat shu,
Ishq bo‘ysunmas dunyo tengliklariga.
Oysiz zulmat ichra qolmasin, ko‘ching
Ko‘nglim osmonining kengliklariga.

Dilmurod DO‘ST

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

Аллоҳим---меҳрибоним.

Сенга тавба қиларканмиз, Сен бизни азобингга гирифтор этма!

Тунни биз учун танамиз ҳаловат топадиган, руҳимиз саодат сафарига чиқадиган, жонимиз ўзингга зикр айтиб урадиган бир ором муждаси айла!

Эй авф этишни севадиган Роббим!
Сен кўз ёшларимни арт, қалбимга тасаллий бер, кўнглимга хотиржаъмликни тушир.
Бу нарса (қийинчилик) ларда ҳам бир хайр бор албатта.
Хайрли машаққатларимни мен учун суюкли қил.
Қилган дуоларим худди кечага сочилган юлдузлар каби, ҳаётимни ойдинлатсин.
Ғам ташвишли онларимда мени хурсанд қил.
Жоҳилман, ниҳоятда жоҳилман.
Ибтидоим ҳам, интиҳоим ҳам Сен бўл.
Барчага хайрли тун....
Тунингиз тинч ва осуда утсин.... КАДРДОНЛАР....

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

Эртага иш куни
Хаммага хайрли тун🌙

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

Аёл типратиконнинг рашки, ўзбек аёлларининг рашкидан ҳам ўтиб тушар экан. Типратиконнинг эри бошқа типратикон аёлни севиб қолса йиғлаб ўтирмас экан. Янги ин қазиб уларни меҳмонга чақирар экан. Улар инига кириши билан, шартта кўмиб ташар экан... Кўрмайинам куймайинам дерканда. 🤓😂

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

•Сиз ухлайсиз... Кайдадир бир Дил.
••Туни буйи сизни уйлайди.
•••Хаёлида балки у кунгил.
••••Сирларини сизга суйлайди.
•Сиз ухлайсиз тинч хам осуда.
••Тушингизда хатто жилмайиб.
•••Хавасимни келтирар жуда.
••••Уйготмоклик гуёки айб....
•Сиз ухлайсиз маъсум бегубор.
••Осмонларни кезиб руёда.
•••Айни дамда кайдадир бедор.
••••Кимдир уйлар сизни дунёда....
•Сиз ухлайсиз сезаяпсизми?
••Ой хам суниб куёш ботмокда.
•••Уша кимдир сизни топганчун.
••••Яратганга шукр айтмокда...!
#Малак
Хайрли тун азизларим тунингиз осуда утсин💫💫💫💫💫❤️❤️❤️❤️❤️❤️💫💫💫💫💫💫💫💫❤️❤️❤️

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

​​ОҚИЛА КЕЛИН
🕊
Қайнона эндигина якиндагина туширган келинига деди:
-Барака топинг, қизим! Ўғлимни намоз ўқийдиган, масжидга ошиқадиган бўлишига сабаб бўлдингиз! Мен 30 йилда қилолмаган ишни, 30 кунда амалга оширдингиз! - деди, кўзёшларини қуйиб...
Келин:
-Онажон, тош ва хазина қиссасини биласизми? Бир замонлар каттакон харсанг тош бўлиб, у йўлни ўртасида турар, йўловчиларнинг йўлини тўсар экан. Бир киши уни болта билан уриб майдалашга ҳаракат қилибди. 99 марта зарба бериб чарчаб қолибди. Кучи етмабди! Сўнг у ерга бир киши келиб қолган экан, ундан:
- Эй биродар, тошни майдалашиб юборинг! - дебди.
Йўловчи рози бўлиб тошни қаттиқ урган экан, бир мартадаёқ бўлиниб кетибди. Қарашса, харсанг остида ҳамён тўла олтин бор экан. Бу икки киши уни талашиб қолишибди. Йўловчи:
- Менинг зарбам билан тош бўлинди, хазина меники! - дебди.
Хуллас, улар қозининг ҳузурига боришибди...
Унда менинг ҳам қисман ҳаққим бор! Ахир мен уни 99 марта урдим. Чарчадим. Ўзим бўлаклай олардим! - дебди, аввалги киши...
Йўқ, бунда ҳаққингиз йўқ, тошни мен синдирдим. Хазинанинг ҳаммаси меники, - дебди, иккинчи киши...
Қози:
Сиз тошни 99 марта урганингиз учун 99 қисми сизга. Бир ҳиссаси эса, бўлагнингиз учун сизга, - дебди иккинчи кишига...
Агар биринчи кишининг 99 та зарбаси бўлмаганда эди, 100 - мартада тош бўлинмасди...
Она 30 йил ҳаракат қилиб ўғлига намоз ўқита олмади. Келинининг таъсирида 30 кунда намоз ўқийдиган бўлаганидан қувонди. Келиннинг гўзал ахлоқини қаранг-ки, натижани ўз меҳнати деб эмас, муштипар онанинг йиллар давомида чеккан заҳмати бесамар кетмаганини эътироф этиб, қайнонасини қувонтирди...
Ҳаётда кимнингдир машаққати эвазига осон обрў қозонадиганлар кам эмас...
Бир бинонинг пойдеворидан, аввалги ғиштларидан бошлаб кўтаради. Лекин, охирги ғиштни кимдир келиб қўяди. Ва муваффақият, обрў унга боқиб кетади. Лекин, Аллоҳ барчанинг амали-ю ниятини билади.
Гўзал ахлоқ асли гўзал инсонлардагина бўлади...

@Jaloliddinrumiyy🍃

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

Хар нарсанинг ўрни вақт
билан тўлади, аммо ўтиб
кетган вақтнинг ўрни хеч бир нарса билан тўлмас...
🍂
Хайрли оқшом қадирлигим
Вақтингизни қадрланг..

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

Sirdaryo O'rtaosiyodagi eng uzun daryo
Sersuvligi bo'yicha Amudaryodan keyingi 2 daryo

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

Haqiqatdan amudaryoku

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

Unda òtib ketaveradi

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

Нега жавоб белгиланган булади

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

МАДҲИЯМ

10-декабр "Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси қабул қилинган кун"

Ҳурлигим рамзисан, тинчликдан нишон,
Сен борсан гул юртим бахтларга макон,
Мадҳингни куйлашдан чарчамайди тил,
Токи сўзларингдан лол қолсин жаҳон.

Сен юртнинг жамоли, ҳурлик тимсоли,
Қалбимнинг машъали қуёш мисоли,
Сенда мужассамдир нурли келажак,
Авлодлар камоли, бахту иқболи.

Сенсан яхшиларга меҳрибон, йўлдош,
Дўсту биродарга доимо дилдош,
Бахтдан масрур бўлиб турганда ҳар чоқ,
Дилдан куйлашади ҳар бир кекса ёш.

Миллат, элатларга тилайсан нажот,
Аждодим руҳлари сенда барҳаёт,
“Аждодлар мардона руҳи сенга ёр”,
Мангу жаранлайвер токи бор ҳаёт.

Йўлимга нур,зиё сочган шамсиям,
Диллардан дилларга кўчган фахриям,
Қўшиқлар ичида ўзинг шоҳ қўшиқ,
Оламни маҳлиё қилган мадҳиям!

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

Осмонга етса ҳам ақлу расоинг,
Пойидан ўзга жой эмасдир жойинг –
Қулоққа айлансин ҳар бир аъзоинг,
Онанг сўзламоққа чоғланган маҳал!

Бу суҳбат чоғинда ғуборларни еч,
Ҳар қандоқ чиройли балоғатдан кеч!
Осмон ҳам жим турар, сезганмисан ҳеч,
Онанг сўзламоққа чоғланган маҳал?!

Зинҳор туриб олма ўтирган бўлсанг,
Чўкка туш мабодо тик турган бўлсанг,
Ҳатто ичингда ҳам жоизмас кулсанг,
Онанг сўзламоққа чоғланган маҳал!

Ризолиқ истасанг кўнглига бойлан,
Ҳар бир хизматига юракдан шайлан!
Жим бўлгин, муваққат соқовга айлан,
Онанг сўзламоққа чоғланган маҳал!

Хайрулло, берилма фоний ўйинга,
Меҳр қўй волиданг ётган уйингга,
Калом ўқимоқни қолдир кейинга,
Онанг сўзламоққа чоғланган маҳал!

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

Шатранж тахтаси

О, шатранж тахтаси, ёйилдинг ҳамон,
Бир ўйин бошланди ёлғон ва ғирром.
Шоҳларинг ҳатласа етар муродга,
Йўлларда судралар пиёда-авом.

Гар ўйин тугаса шоҳу пиёда,
Бир қути ичига жойланар экан.
Ул қути қарамас амал, молингга,
"Не олиб келарсан, қаралар", деган.

Шоҳ, отлиқ, пиёда бирда жам бўлар,
Гарчи бу дунёда бунга илож йўқ.
Нутфадан яралган ҳаммаси бироқ,
Турларга ажраган қора билан оқ.

Бир куни тугайди бундаги ўйин,
Ҳисобни билмоққа шошамиз албат.
Ғалаба қозонсак ғолибмиз мутлоқ,
Ўйинни бой берсак... умрга лаънат.

Эртанги кун учун бугун ел, югур,
Бир лаҳза чалғима, жуда хушёр бўл.
Шоҳлару тўрага эгилма, укам,
Эгилсанг Ўзига юкин, шундай ўл.

Шерали Икромов.

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

Sen qaydan bilasan,
balki yulduzlar,
Menga sirlarini
so'ylayotgandir.
Sen qaydan bilasan
balki bu ko'zlar,
Unsiz bir qo'shiqni
kuylayotgandir.
Sen qaydan bilasan,
balki keng olam,
Shu mo'jaz qalbimga
bo'ylayotgandir.
Sen qaydan bilasan,
balki meni ham,
Kimdir qaydadir jim
o'ylayotgandir...

Abdulla Oripov

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

Гўзал қалбли бўлсин, ҳар битта инсон,
Гўзал фазилатли бўлсин, ҳар қачон,
Тандаги нуқсонни кетказмоқ осон,
Инсоннинг бўлмасин, қалби ногирон.

©Хушнуд Раҳим✍

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

▪️2 Сония ичида қабул қилинган қарорларнинг 99%и тўғри чиқади!

▪️ 3 кун давомида қабул қилинган қарорларнинг эса 60%и натўғри чиқади!
Сабаби инсон 3 кун давомида ўйлаши натижасида ҳаддан ташқари кўп  энергия йўқотади!

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

Мол-у дунёни олиб эмас, бериб ҳам синайди.

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

▪️2 Сония ичида қабул қилинган қарорларнинг 99%и тўғри чиқади!

▪️ 3 кун давомида қабул қилинган қарорларнинг эса 60%и натўғри чиқади!
Сабаби инсон 3 кун давомида ўйлаши натижасида ҳаддан ташқари кўп  энергия йўқотади!

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

СИЗГА…
Тунда…
Ногоҳ уйғонасизми,
Дилингизга кирган титроқдан?
Турасизми оғир хўрсиниб,
Чиқасизми аста ётоқдан?
Очасизми деразаларни,
Қарайсизми…
Ойга тўкилиб?
Кўксингизнинг остида надир
Яшаётган бўлар ўкиниб.
Ёдим ўтса хаёлингиздан
Тушасизми сиз ҳам ларзага?
Розимисиз ҳаётингиздан
Менга берган
Оний лаҳзага?
Ёлғизликнинг гирдобларида
Чорасизлик бўлганида тош.
Менинг учун юрагингиздан
Тўкасизми бирон томчи ёш?
Кесиб ўтса нигоҳингизни
Муҳаббатнинг қовжироқ лаби,
Сиз ҳам…
Қаттиқ соғинасизми?
Севасизми сиз ҳам мен каби?
Чидайсизми,
Жимгина мендек –
Қонингизда ёнган оловга?
Ёнингизга бир куни борсам,
Бермайсизми...
Кейин бировга?

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

Dardlar unutilmaydi. Ular qalbingizda oʻziga bir makon tanlab, oʻzlarini chetga olishadi... Va vaqti -vaqti bilan oʻzlarini eslatib turishadi...

Xayrli tun yaxshi odamlar!

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

_✨🌙✨ Азизлар бировнинг кимлигини билишни истасангиз, хамманинг ўша инсон хақидаги гапига эмас➖
Ўша одамнинг хамма ҳақидаги гапига қулоқ солинг !!!

✨🌙ХАЙРЛИ ОҚШОМ
ҚАЛБЛАРИ МЕХРГА ➖ МУХАББАТГА ТЎЛА ЯХШИЛАР..!!

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

Gʻoliblarni tabrikliman

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

Men ham shunday deb òylagandim

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

Vaqt tugasa shunday bòladi

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

Tursunova S, Гулбахор Кушанова raised your reputation.
Current: 189

Читать полностью…
Subscribe to a channel